es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete

Hikoyalar (G&M)

Hikoyalar (G&M)

Ir al canal en Telegram

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Mostrar más
6 412
Suscriptores
Sin datos24 horas
-287 días
-8630 días
Archivo de publicaciones
25 nov, 13:45

Тонгда Одилхўжанинг йигитлар келганида бу ҳовлида қўш аъза очилганди. Комил хотини Лазизани қиморда ютқазиб қўйгач, уни ўлдирган, сўнг ўз жонига ҳам қасд қилганди. Ўша воқеадан сўнг Одилхўжа, Комилнинг ютқазганларини яқинларига қайтарди ва бошқа қимор ўйнамади. Қишлоқ четидаги гўристонда эса, икки ёнма-ён қабр нохуш дўппайиб, ўша маъшум қимор фожиасини эслатиб таради. Ҳаёт эса давом этади. «Қимор жаҳаннам эшигининг калитидир. Қиморга берилдингми, тамом! Ўша эшикларни ўз қўлларинг билан очган бўласан» @Hikoyalar
23 nov, 08:53

#Қимор_фожиаси. (ҳикоя) Тун. Комил қўлидаги қарталарни бирма-бир очиб кўрди-ю, бўғзига нимадир тиқилгандай бўлди. - Уйингиздан ҳам айрилдингиз-ку, Комилбой - деди рўпарасида ўтирган Одилхўжа. Эски қиморбозлардан саналган Одилхўжа бундан аввал ҳам Комил каби ёш ва пулдор йигитларни қиморга тортиб борни шилган. - Уйни эртагаёқ бўшатиб қўйинг Комилбой! - Менга озгина муддат беринг, ҳеч бўлмаса бир ҳафта! - имкон қадар юмшоқ оҳангда гапирди Комил. - Қиморда айтилган гап қонундан кучли, энди уйинг меники, эртагаёқ бўшатиб қўйсанг ўзингга яхши, - деди Одилхўжа таҳдид қилиб. Комил шу бир ой ичида, пешонатери билан топкан пуллари, машинаси, бу тун эса уйидан ҳам айрилди. - Хайри, Комилбойга ўткиридан қуйиб бер, - деди Одилхўжа бурчакда ўтирган қорамағиз, қилтириқ йигитга қараб. Хайри пиёла ва газак келтириб ароқ қуйди. Комил уни бир кўтаришда ютди. Бу ҳол яна уч бор такрорланди. - Комилбой яна бир қўл ўйнаймизми? - деди Одилхўжа беписантлик билан. - Нимани тикаман, боримни шилиб олдин-ку... - Ҳай-ҳай Комилбой ўзингизни босинг ука, сизда ҳали ҳаммасини қайтиб олиш имкони бор, яъни, уйингизда бир ҳилқат бор, ана ўшани тикинг. Омадингиз келса нима деган гап ука! Ўйлаб кўринг тикадиганингиз шунча нарсага арзимайди-ку, сизга ёрдам бўлсин дейман. Бу қимор, ё устидан, ё остидан, таваккалчи бўлинг ука! Комил ҳозир яна бир марта ўйнайди-да, барча нарсани қайтиб олиб, уйига кетади. Ҳеч нарса бўлмагандай тинч яшайверади. Бошқа ҳеч қачон қўлига қарта олмайди... - Ҳўш, ўйнаймизми Комилбой? - Ўйнаймиз! - деди Комил овози титраб. Икки ўйинчига қарта тарқатилди. Орага чуқур жимлик чўкди. Комил қўлидаги қарталарни аста очаркан, ранг-рўйи оқариб, бутун вужуди титрарди. Зум ўтиб Комилнинг оқарган ранги кўкара бошлади. У қўлидаги қарталарни стол устига ташлади. Одилхўжа Комилнинг паст қарталарини кўриб хириллаб кулди: - Энди у ҳам меники, меники... - деди Одилхўжа яна хириллаб кулиб. Комил бирдан Одилхўжага ташланиб қолди. Одилҳўжанинг йигитлари зумда унинг ўпкасини босиб қўйди. - Шу тонг йигитларим ютуқни олиб келгани боради, - таҳдид оҳангда гап бошлади Одилхўжа. - Тағин ишкални бошламагин, мени қўлимдан нима келишини биласан, агар ишкал қилсанг қолган яқинларингга жабр қилган бўласан... Комил уйга қайтганда хотини Лазиза ҳалигача ухламаганди. У ерига салом бериб, доимгидай илиқ кутиб олди. Фаришта, деб ўйлади Комил. У хотинига, сен ухлайвер, мен бироз тоза ҳавода бўламан, деди-да чиқиб кетди. Комил ҳовлига чиқиб бошини чангаллаганча узоқ йиғлади. У хонага қайтганда хотини ухлаб ётарди. У хотинини юзидан оҳиста ўпди-да, бироз термилиб турганидан сўнг ёстиқни олиб хотинини юзига босди, уни бўғди. Нафас ололмаган Лазиза бир типирчиди, икки типирчиди, сўнг уйқу аралаш нима бўлганини англай олмай жони узилди. Комил жонсиз ётган хотинини устига ўзини ташлаб, қучиб олганча йиғлай кетди. У хотинини ифодасиз, кўкарган юзидан тинмай ўпар, кечирим сўрарди: - Кечир мени Лазизам, кечир! Мен аблах, мен номард, сени... сени... қиморда ютқазиб қўйдим. Биламан, агар сен буни эшитганингда, тириклайин ўлардинг, умр бўйи мендай аблаҳни севганинг учун ўзингни қарғаб ўтардинг. Ахир, ўзинг ўйла қандай қилиб сени бегона эркаклар қўлига топширардим. Сен бу хўрликка қандай чидардинг?! Нега инсон шунақа экан-а? Бизга меҳр берган доим ёнимизда бўлган, бизни чин дил севган инсонларга нисбатан нега бунча шафқатсизмиз? Садоқати эвазига хиёнат, меҳри эвазига қаҳр кўрсатамиз. Қалбини бизга бағишлайди, биз уларнинг қалбидан ҳам ўз манфаатимиз йўлида фойдаланиб қолиш пайида бўламиз. Шунча аблаҳликлар қиламизда яна жимгина ҳеч нарса бўлмагандай яшаверамиз. Нега биз шунақамиз? Нега одам боласи бунчалар шафқатсиз экан-а? Нега мен бунчалар аблаҳман? Мен қачон бунчалар тубанлашиб кетдим? Ахир дунё, унинг бор-у йўғи сенинг биргина табассумингга арзимасди, биргина меҳрингга тенг келолмасди-ку! Кечир мен аблаҳни. Мен... мен...
23 nov, 08:53

22 nov, 06:14

Бир йил олдин уйни алмаштириб, янги уйга кўчганимизда, мушугидан ажралиб анчагина стресс олган болаларга 2 та тўтиқуш совға қилдим. Тўтиқушлар русчасига "неразлучники" дейиларкан, ям-яшил, қоп-қора кўзлари оқ ободокнинг ичидан хавотир билан боқарди ва қаттиқ чағ-чуғ қиларди. Ўғлим кечалари уларнинг қафасини хонасига опкириб оларди. Қишда қафасни одеялоси билан ўраб қўяр, жуда меҳр кўрсатарди. Улар ёқтирадиган емини излаб, шаҳар кезиб топиб келардик. Аммо, баҳорда тўтиқушларнинг бири қафаснинг темир панжарасини бузиб учиб кетди. Иккинчиси қафасни бошига кўтариб "акаааа, қайт!!!" деб чақирарди. Бу ҳол кун-уззукун давом этарди. Жудаям хафа бўлдим, болаларга билдиргим келмаса-да бизнинг табиатимизга мослашмаган қушча нима қиларкин, деб ичим эзиларди. Бир куни ниҳоят қизим қувонч билан қўнғироқ қилди. Ака тўтиқуш қайтиб келибди, у бир амаллаб қафасга киритиб олибди. "Аяжон, энди қафасни янгилашимиз керак" деди қизим. "Хўп" дедиму, эсдан чиқди. Яна бир оз вақт ўтиб, иккинчи тўтиқуш учиб чиқиб кетди. қафасдаги тўти жон-жаҳди билан "Беби, қайт!" деб чақирарди. Буям қайтиб келади деб ишонгандим. Аммо, у қайтмади. Роса кутдик, деразаларнинг тагига идишчани тўлдириб емга, сувлар қўйиб кутдик. Келмади. Қафасда қолган шериги "Беби! Беби!" деб чақириб чарчади. Ва бир куни у ҳам учиб чиқиб кетди. Ичим бўшаб қолгандек бўлди. Юрагим куйди, чунки куз бошланиб кетган, тўтилар Африка тўтиси, чидолмайди... Эртаси куни деразанинг тагига каптарлар учун сепиб қўйилган емга тўти учиб келди. Хурсанд бўлиб, шундоқ қўлимни узатгандим, шартта учиб кетди ва қайтиб келмади. Ҳар куни ишдан қайтиб сўрардим: Тўтилар келмадими? Бир куни "Тошкентликлар" гуруҳида битта эълонни ўқиб қолдим. Унда тўтиқуш учиб келиб деразасига қўнгани ҳақида бир йигит ёзган экан, суратиниям қўйибди. Севиниб кетиб, дарров ёздим. Эътибор бермапман, постга изоҳ ёзишни ўчиришган экан. Шахсийсига ёздим. Афсус, у йигит ишдан қайтганида тўтиқуш қутичада ўлиб ётганини кўрганини, уни дарахтнинг тагига кўмганини ёзибди. Афсус...Ҳар куни эрталаб деразамга каптарлар йиғилади, ўша ердаги қутига ем сочаман, баъзан уришишса жаҳлим чиқади. Ва тўтиларимизни эслайман. Бир-бирига тиқилиб, эрталаблари юм-юмалоқ бўлиб қолишарди. Уларни нима мажбур қилди экан, тайёр ин, ем-сув...тушунмайман...
20 nov, 04:25

Oila yuki... Zoʼr rolik ishlashibdi. 👏 @Hikoyalar
18 nov, 22:52

Assalomu Alekum. Bir pastda kanal ochilganiga ham 11 yil toʼlibdi. Shu vaqtdan beri bizni kuzatib kelayotganlarga katta rahmat aytamiz. Sarflayotgan vaqtingizga rozi boʼling. Kimlarnidir hikoyalar bilan hayotini oʼzgartirayotgan, yaxshilayotgan boʼlsak, bu bizning yutugʼimiz va hohshimizdir. Bizning asl maqsad ilm va maʼrifat ulashishdir. Kuniga nechtalab odam aʼzo boʼladi, nechtadiri chiqib ketadi. Hayot charxpalak, hamma hohlagan joyidan suv ichadi. Davom etamiz... 👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏
18 nov, 06:15

Assalomu Alekum. Bir pastda kanal ochilganiga ham 11 yil toʼlibdi. Shu vaqtdan beri bizni kuzatib kelayotganlarga katta rahmat aytamiz. Sarflayotgan vaqtingizga rozi boʼling. Kimlarnidir hikoyalar bilan hayotini oʼzgartirayotgan, yaxshilayotgan boʼlsak, bu bizning yutugʼimiz va hohshimizdir. Bizning asl maqsad ilm va maʼrifat ulashishdir. Kuniga nechtalab odam aʼzo boʼladi, nechtadiri chiqib ketadi. Hayot charxpalak, hamma hohlagan joyidan suv ichadi. Davom etamiz...
18 nov, 06:13
18 nov, ~06:15

18-noyabr - O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilinganligining 35 yilligi kuni barchamizga muborak bo'lsin! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
18 nov, 00:41

16 nov, 03:29

Рўзғорга нон, кефир ва помидор керак бўлиб қолди. Икки дақиқада кийиндим. Уйимдан супермаркетгача пиёда етти дақиқалик йўл. Дўконда жами тўққиз дақиқа бўлдим: беш дақиқа керакли маҳсулотларни танладим (нима қаерда туришини яхши биламан), тўрт дақиқа кассада тўлов қилдим. Қайтишга яна етти дақиқа. Жами 25 дақиқа кетди. Бу уч кун олдин бўлганди. Кеча эса яна ўша дўконга, ўша йўлдан, худди шу рўйхатдаги маҳсулотларни олиш учун отландим. Фақат бу сафар менга тўрт ёшли қизим Катя ҳам ҳамроҳ бўлди. Кийинишимизга 30 дақиқа кетди. Аввалига боғчада қолдириб келган кўйлагини қидирдик. Кейин колготкасини киймоқчи бўлдик. Аммо қизим уларни оёққа эмас, бошга кийишни хоҳлади. Ахир «қуёнча» бўлиш керак-да! Кейин шарф устида тортишдик: керакми ёки йўқ? Керак! Сўнг ўзимиз билан олиб кетадиган ўйинчоқни танладик. Омад юмшоқ туяга кулиб боқди. Кейин «туя» деган сўзни тўғри талаффуз қилишни ўргандик. «Туя» ўрнига «тувюда» деб айтавериб, охири жаҳл билан уни бурчакка отдик. Унинг ўрнига филни олдик. «Фил» дейиш анча осон экан. Ниҳоят, уйдан чиқдик! Зинапоя майдончасида лифт тугмасини ким босиши кераклиги ҳақида баҳслашдик. Кейин почта қутисини текширдик. Сўнг домофонни ўргандик. Дўконгача бўлган йўлимиз 53 дақиқа давом этди. Аввалига кучукчани қувдик, кейин ундан қочдик. Светофорни, унинг рангларини муҳокама қилдик. Бир бекат автобусда бориб, яна орқага қайтишга қарор қилдик. Супермаркет эшиги олдида эса Янги йил тугагани учун йиғиштириб қўйилган арчани қидирдик. Арча йўқ эди. Бундан хафа бўлдик. Кейин навбатдаги Янги йилгача яна неча ой қолганини санадик. Аравачани олиш учун майда пул қидирдик. Кейин аравачада сайр қилдик. Ниҳоят, кефир, помидор ва нонни ҳам олдик. Устига-устак, рўйхатда умуман бўлмаган бир талай ширинликлар ҳам харид қилдик. Музқаймоқ, ананас дегандек... — Катя, ананас бизга нимага керак? Кел, уни қайтариб қўямиз. Ананасни саватдан чиқардик. Кассир билан хушмуомала гаплашдик, харидлар учун пул тўладик. Кейин ананасни қайтариб қўйганимиздан афсусландик. Ва... ананасни қайтиб бориб сотиб олдик! Уйга мен, Катя, фил ва ананас — бирга қайтдик. Йўлда шошилмадик, чунки музқаймоқ ялаётгандик... Хуллас, катталар учун атиги ярим соатда битадиган ишимизга жами 2 соат 42 дақиқа кетди. Лекин биласизми, мен сизларга нима демоқчиман? Шу вақтнинг бирор дақиқасини ҳам беҳуда кетди, деб ҳисобламайман. Аксинча, ҳар бир лаҳзаси мен учун қадрли бўлиб қолди. Чунки бахтли оналик — бу боланг билан бирга яшаш учун шошилишни бас қилиш, вақтни атайлаб секинлатиш дегани. Бу — дунёга яна бир бор боланинг кўзи билан қараш, катталар учун оддий ва зерикарли бўлиб қолган нарсалардан ҳам завқ олиш. Светофор, домофон, ананас... Биз учун оддий нарсалар, бола учун эса бутун бошли бир олам! Балки ота-оналикнинг энг катта бахти ҳам шудир: боланг билан бирга унинг болалигини эмас, ўз болалигингни ҳам яна бир бор яшаб кўришдир... ©️ Ольга Савельева ©️ Сарвар Раҳимий тайёрлади
14 nov, 23:49

13 nov, 06:30

Тақдир тақозоси билан бундан 22 йил аввал қишлоқ мактабидан шаҳар мактабига ишга ўтдим. Мактаб катта, ўқувчи сони ҳам кўп эди. Эркак ўқитувчи экан, эплайди, дея, аёл ҳамкасблар ҳамма юқори- 11-синфлардаги физика дарсларини менга беришди. Менимча, қутулганларидан хурсанд бўлишдиёв... Ўзингиздан қолар гап йўқ, юқори синфларнинг аксарият йигитлари жуда шўх, гап уқмас, тартиббузар, хуллас, сени 1,5 тийинга ҳам олишмайдиган даражада бўлишади. Бунинг устига шаҳар ҳавосини олган бўлишса. Улар мендан атиги 8 ёш кичик эди. Хуллас, шундай ўқувчилар насибам экан- чекимга тушди. Сентябр. 1-дарсга кирдим. 30-35 нафар ўқувчи. Синф тўла(у вақтларда ҳатто юқори синфларда ҳам давомат тўлиқ бўларди). Айрим ўғил болаларнинг гавдаси мендан 2-2,5 баравар келади- "качок"да. Дев. Девлар. Янги, ёш ўқитувчи эканлигимданми, ёки дарс ўтиш методикам ноананавий эканлигиданми, ёхуд бу синфнинг катта "жанг" олдидан ўзига хос стратегиясими, билмадим, ҳар қалай сентябрнинг 15-20 куни "тинч" ўтди. Гўёки, бўрон олдидан бўладиган сукунат эди бу. Ҳайрон қолдим. Синф яхшику. Нега нольишади. 4-5 марта кирдим ҳамма 11 ларга. Бирортасининг ёмон томонини сезмадим-ку дедим ўзимга-ўзим. Ҳамкасб опалар ҳам ҳар танаффусда "11лар тинчми, укажон, қийналмаяпсизми, келишиб кетдингларми" деб сўрашади. Ҳатто айримлари "сабр берсин" деб ҳазил ҳам қилишади. Ниҳоят, "кутган куним" келди. Дарсдаман. Бир ўқувчи-йигит дарсимга халақит берди: ҳали гап ташлар, ҳали туриб синфда юрар, ҳали у ўқувчига, ҳали бу ўқувчига қоғоз отар, хуллас, безовта. Бу ҳали айтган "качок" ўқувчилардан бири эди. Мендан иккита келарди. Бир-икки дакки бергандай бўлдим. Табиийки, фойдасиз. Бориб бир тушурай десам, мени ўзимни қайта тушириб қолсачи. Синф ичида шарманда бўлсамчи. Аммо индамасликни ҳам иложи йўқ эди. Дарс тугашига ҳали ярим соат бор. Ҳозир бунга чек қўймасам, кейинги дарс бундан баттар бўлиши, бу эса бошқа синф ўқувчиларига ҳам "юқиши", хуллас, дарсларим дабдала бўлиши аниқ эди. Бунинг устига қизлар ҳам норозилик билдиришаётганди. Охири бўлмади. "Светчамга" урди. "Качок" ўтирган партанинг олд томонидан секин, гўёки ҳеч нарса бўлмагандай бориб, қўққисдан бор кучим партани унга қарата тепиб юбордим. Партанинг тепаси парта ойиқларига маҳкамланмаган эканми, уни қаттиқ тепганимда партанинг устки қисми сурилиб бориб, ўқувчининг кўкрак қафасига урилди- қисди. "Ийқ" деди у. Рости, қўрқдим. Юраги, ёки кўкрагига бир нима бўлса-я. Тура солиб менга ташланса-я. Битта урса, тамомда. Аммо, сир бой бермадим. Жаҳлдан тушмадим. Важоҳат билан турдим тепасида. Уришдиим, сўкдим. Бутун синф "ўчди". Ўқувчим ўрнидан турдию, синфдан чиқиб кетди. Ола, энди жўраларини бошлаб келса, нима қиламан... Дарс тугади. Китоб-дафтарларимни йиғиштириб синфдан чиқаётсам, эшик очилди. Қсрасам, ўқувчим. Кутганимдай "братанларини" бошлаб келди. Икки киши. Иккаласи ҳам бақувват. Ўзи билан учта "качок" Юрагим "шув" этди. Оғзим қуриди. "Эркинбой, тинчгина қишлоғингда юрсанг бўлмайдими" дедим ичимда. Учаласи биттадан бир мушт туширса-я ҳозир. Аммо бундай бўлмади. Кутилмаганда ҳалиги "качок братан"лардан бири - Домла, Ассалому алайкум. Минг бор узр, бизни "братишка" дарсингизда сал шўхлик қилибди. Эркароқ-да. Айбга буюрманг. Ўзимиз гаплашиб қўйдик. Спортга борамиз- уч ака-ука. Спортда аввал интизом, тартиб. Бу сал ўзидан кетиб қолган экан Кечирим сўра,- дедию ўқувчимнинг- укасининг елкасидан бир туширди - Устоз кечиринг. Такрорланмайди,- деди - Ҳа майли. Ёшлик қилганда. Бўлди, кечирдим. Такрорланмисин,- дедим сал ўзимга келиб Эртасига воқеа бутун мактабга ёйилди. "Қишлоқлик ўқитувчи 11ларни "қўлга олибди". "Янги малим "качок"лар билан гаплашибди". "Ўзи кичкина бўлсаям, "илонча" экан..." Шу-шу 11лар билан "келишиб кетдик". Ҳозир ўша "качок" ўқувчимнинг уч қизи бор Ўзимизда ўқийди. Гоҳо ўша кунларни кулиб эслаймиз Дарвоқе, "качок"ларнинг ҳаммаси ҳам ёмон эмас Erkinjon Yarashev
12 nov, 07:13

7 daqiqalik qisqametrajli film. Qiziqarli va jiddiy film. Tavsiya qilaman.
11 nov, 10:50

Har bir shifokorning yo'li qasamyoddan boshlanadi #yaxshiyamborsizlar https://youtu.be/ZmaNX1b9Lh0?si=RVvgvb7KjLfX3Ybb
11 nov, 10:48

Қўлидаги сумка ичидаги телефон жиринглаб қолди, сумкани очди ва қўнғироқ синглисини эридан экан, куёвга ҳам бўлган воқеани айтиб шифохонага етиб келишни тайинлади. Йигит телефонни сумкага солар экан қўли сумка ичидаги дастрўмолга тугилган қаттиқ жисмга тегди. Бу нима эканига қизиқиб дастрўмолни тугунини аста ечди. Ё Аллоҳ, йигит кўзларига ишонмасди, ахир бу бир йил аввал уйида йўқолган тиллолар эди. Ҳаёл билан бўлиб отаси етиб келиб ёнида турганини сезмай қолди: - хайрон бўлаяпсанми болам? Йигит отасини овозини эшитиб чўчиб кетди ва қўлидаги топилмани дадасига кўрсатиб: - дада, танидингизми, бу ўша тиллоларку деди. Ота оғир хўрсиндида: - болам, ўшанда сени оиланг бузулиб кетмасин деб ёлғон гапиргандим, лекин ҳамон хотинингдан гумонда юрардим, Аллоҳ кечирсин. Мана, кеч бўлса ҳам хақиқат юзага чиқди. Ўзи ҳозиргача пенсия пулимни қўйган жойимдан 200 - 300 минг камайиб қоларди, пуллар доимо шу синглинг уйга келиб кетгач йўқоларди. Мен эса шуларниям хотининг олса керак деб ўйлардим аммо исботим йўқлиги учун индай олмасдим. Майли, бўлар иш бўлди, онангаям хотининггаям, умуман ҳеч кимга гапирма, бу сирлигича қолаверсин. Синглинг соғайиб чиқса мавридини топиб ўзим насихат қилиб қўярман. Уч кун шифохонада ётган сингил вафот этди, сир эса сирлигича қолди. Тиллоларни ота аёлига бериб: - дўстимни ишлари юришиб омонатни қайтарди дея омонатни етказди. Аммо "ўғрисан" деган ёмон сўз келинни юрагида тамғадай қолиб кетди. Мухаммад Икром
10 nov, 21:19

Келин ичкари уйдан бахмал матоҳга ўралган қутини олиб чиқдида онани қўлига бериб ташқарига чиқиб кетди. - қарамайсизми, ўғлим қариган чоғимда қўярда қўймай тилло зирак ва узук олиб берса денг, чиройлилигига қизиқиб олдикда. Опасини тақинчоқларни мақташига ҳаваси кетган сингил тезроқ кўриш учун: - вой опажон, тезроқ кўрсатингчи, қанақа экан деди. - импорнийсидан экан, мен бунақасини аввал ҳеч кимда кўрмагандим дедида аста бахмал матоҳни очиб ичидаги қутини очди. Қутини очдию ранги оқариб хайратдан донг қотди: - вой ўлай, буни ичидаги қании, хой келин, тез келингчи, тезроқ, югуринг. - лаббай онажон, тинчликми? - қани буни ичидагилар, олиб бирор жойга қўймадингизми? - йўқ ойижон, ўша куни сиз айтган жойга қўйганимча тегмадим. - вой, сиз тегмасангиз, яна ким тегиши мумкин? - билмасам ойижон, ахир мен.... - ахир - пахирингизни йиғиштиринг, боринг қидиринг, топинг. - майли топилиб қолар, бирор жойда тургандир, мен борақолай опажон, хўжайинимдан бирровга сўрагандим дея хола ҳам уйига жўнади. Ўғил кўчадан уйига қайтганида онаси уй остонасида ғамгин ўтирар, доимо кўчадан қайтганда рўпарасига чопқиллаб келадиган ўғли ва "яхши келдизми" деб табассум билан кутиб олувчи хотини кўринишмасди. - тинчликми онажон, қолганлар қани? Она унсиз йиғлаганича ўғлининг қўлига тилло соладиган қутини бердида: - сан олиб берган тиллолар йўқолибди, гумоним хотинингдан эди, шу сабабдан хайдаб юбордим. Ўғил бу хабарни эшитиб гангиб қолди: - аниқми, уни ўғирлагани аниқми дерди холос. Шу пайт ховлига ота кириб келди ва унга ҳам бўлган воқеани айтиб беришди. Ота воқеадан хабар топиб бир оз ерга термулганича турдида: - сен хотин бировни қизини ўғрига чиқариб хато қилибсан, тиллоларни мен олгандим, бир дўстим қизини турмушга бераётган экан, кейин шундай тилло олиб беришни ваъда қилиб қарз сўраганди, мен тиллоларни шу дўстимга бервордим. Бу гапни эшитган она: - бир оғиз менга айтмабсизда, мен энди келинни олдида нима деган одам бўлдим дедида: - болам сен тез бориб хотининг ва болаларингни олиб кел, вой шўрим, энди қудаларимни юзига қандай қарайман дея бошини ушлаб қолди. Ўғил хотинини уйига минг хижолатлар билан кириб борди, хайрияте, эшикни хотини очди. - ҳалиги, ҳалиги сени онам... Аёли эрини гапиртиргани қўймай: - ҳай секинроқ, уйдагиларга ҳеч нарса айтмадим, энди гапиринг, тиллолар топилдими? Йигит воқеани қайнонаси билмаганидан хурсанд бўлдида: - ҳа, топилди хотин, топилди, юр кетдик, қолганини уйда айтаман. Улар уйга қайтишганида йигитни онаси келинини бағрига босиб: - мен ахмоқлик қилдим, сизни ўғирликда гумон қилдим, жон қизим мени кечиринг дея узр сўради. Хафагарчиликлар унутилди, ҳамма хурсанд, аммо йигитнинг отаси кўринишидан хурсанд кўринсада ичини "ит таталарди" ота юрса ҳам турса ҳам "шу тақинчоқларни ким ўғирлади экан" дея ўйларди. Ота келинни ёмонотлиқ бўлишини хохламасдан, набираларини тирик етим бўлиб қолмаслиги учун юқоридаги баҳонани ўйлаб топганди, бироқ хонадонда бўлган ўғирлик уни хотиржамлигини бузиб юборганди. Орадан бир йил ўтди, ҳаммаси унутилиб ҳаётлари бир маромда кетаётганди, аммо бир воқеа шу маромни яна бузиб юборди. Оиланинг катта қизи, яъни йигитнинг катта синглисини йўлда мошина уриб юборади. Синглисини фалокат сабаб шаҳар касалхонасини жонлантириш бўлимида эканини эшитган ака тезда касалхонага етиб борди. - синглингизни ахволи оғир, Худо насиб қилса яхши бўлиб кетади, ҳозирча олдига киритолмаймиз, авария жойида ёнида сумкаси бор экан, анави хонада милиция ходимига учранг, бериб юборади. Доктор шундай дедида хонасига кириб кетди. Йигит доктор кўрсатган хонага кирди. - келинг ака, синглингизни сумкасидаги телефонда сизни рақамингизни "акажоним" деб ёзиб қўйилган экан, шунга биринчи бўлиб сизга қўнғироқ қилдик, Аллоҳ синглингизга шифо берсин, мана бу сумка синглингизники экан, олинг. Милиция ходими йигитни қўлига сумкани бериб керакли хужжатларга имзо қўйдирдида йигитга рухсат берди. Йигит дадасига қўнғироқ қилиб ходисани айтди, ўзи эса шифохона эшиги ёнидаги стулга ўтирди.
10 nov, 21:19

"ЎҒРИ". Ўғли деярли бир йил бошқа давлатда ишлаб эсон - омон дийдорлашиш насиб қилган она ўзида йўқ хурсанд эди. Набиралари отасини атрофида чуғурлашиб сакраб ўйнашар, келин ҳам хурсанд тинмай ошхонадан уйга пишиқлар ташир, ота эса ўғлининг улғайиб рўзғор ташвишларини бўйнига узоқ юртда ишлаб келганидан ғурурланиб дастурхон тўрида виқор билан ўтирарди. - келин, кўп уринаверманг, ҳозир қайнсингилларингиз ҳам чиқишади, кейин пишириқларингизни дастурхонга қўяверасиз деди она. - онажон, бугун якшанба, сингилларим чиққунларича сизни бир жойга олиб бориб келсам дегандим. Ота ўғилга "қаерга" дегандай савол назари билан қаради. - сиз ҳам биз билан юринг, иш бор деди ўғил сирли оҳангда. - рахмат болам, сен онанг билан бориб келавер, мен ўзим жўраларим билан кўришадиганман деди. - унда мана бу мени сизларга жўнатган пулларимдан ташқари тўплаганим, шундан ўзингизга керагини олинг дада дея бир даста пулни дадасини олдига қўйди. - барака топ болам, мен шунча пулни нима қиламан, майли сазанг ўлмасин дедида бир дона юз доллорликни олиб дуо қилди. Она бола бозорга йўл олишди. Тилло тақинчоқлар сотиш бозори гавжум эди, бозорда асосий сотавчи ва олувчилар аёллар. - болам бу ерда нима қиламиз? Она бозорга нега келишганини кўнгли сезсада аммо ўзини билмаганга оларди. Тўғрида, ўғлини бозорда бошқа бир иши бўлсаю аммо "менга тилло тақинчоқ олиб берасанми" деб сўраса ўғли хижолат бўлишини ўйлади. - онажон, сизга энг чиройли тилло узук ва зирак олиб бермоқчиман, мана бозордамиз, ўзингизга ёққанини танланг. - вой мени бой боламей, мендай етмишни қоралаган кампирга тилло тақинчоққа нима бор, ундан кўра хотинингга танлай қолайлик. - унга ҳам вақти келиб олармиз, ҳозир сизга оламиз. Ўғлининг аҳди қатъийлигини сезган она раъйини қайтаргиси келмади. - майли болам, фақат жуда қиммати керакмас, Аллоҳ ниятингга етказсин, болаларингдан қайтсин дея рози бўлди. - укажон, онажонингизга мос зўр комплектим бор, тозза заводники, бунақасини бозордан тополмайсиз. Она сотувчини қўлидаги узук ва сирғаларни кўриб қўлига олдида: - хақиқатда чиройли нафис экан, пули қанча? - 900 доллор деяпман, ками бор, хохлаган жойингизда текширтириб олаверасиз. - ээ, йўғее, бу бизга қимматлик қилади, арзонроғидан оламиз. Она шундай десаям қўлидаги тақинчоқларга меҳр ва ҳавас билан қараб турганини сезган ўғил сотувчи билан савдолашиб 850 доллорга келишишди. Она ўзида йўқ хурсанд эди, "ўзим тақмасам ҳам кенжа қизимга берарман" деган ҳаёл билан уйга қайтишди. Уйга сингиллар ҳам етиб келишган, болачаларнинг шўх қийқириқлари ховлини янада файзли қилиб юборганди. Сингиллар тўпланишган, жиянлар тоғалари сафардан олиб келган совғаларни олиб бир - бирларига мақтанишган, ҳамма хурсанд. Она эса қизларига ҳозиргина бозордан олинган тақинчоқларни кўрсатиб ўғлини дуо қилдида: - хой келин, манавиларни қутисига солиб тепа токчага яшириб қўйинг, тўй - тўноқларга борсам тақарман деди. Кеч киргунча гаплашиб ўтиришди, ҳамма уй - уйига кета бошлади. - мен бугун қоламан, эрим рухсат бердилар дея катта сингил уйда қолди. Эртасига катта сингил ҳам уйига кетди. Ўғил анчадан бери кўришмаган ўртоқлари билан кўришиш учун чойхонага кетишини айтганида она: - болам хотинингни ҳам уйига олиб бориб қўйгин, биралоқ қайнота - қайнонангни ҳам зиёрат қилиб қўясан, улар ҳам кўришиб хурсанд бўлишади деди. Ўғил "хўп бўлади онажон" дедида хотини билан қайнотасиникига жўнади. Орадан кунлар ўтди, шундай кунларнинг бирида уйга онанинг сингиллари меҳмонга келди. - болам, холанг келганди, яқинроқда бўлсанг уйга келсанг бўларди, сани кўргани келган экан. Онанинг қўнғироқ қилиб чақирганига "хўп бўлади" дедида уйга келиб холаси билан кўришди. Бир оз ўтиргач "ишларим бор эди, сиз бемалол ўтиринг" дея кўчага чиқиб кетди. Бир оз гаплашиб ўтиришгач она ўғлининг олиб берган тақинчоқларни синглисига кўрсатиш учун келинни чақирди. - хой қизим, анави тақинчоқларни ичкари уйдан олиб чиқинг, бир холангизга мақтаниб қўяй.
10 nov, 21:19

Унинг кўзларига ёш қалқди. Эрининг шапалоқ туширган қўлларини олиб, лабига босди: — Раҳмат сизга! Тамом. ЖАМИЛА ЭРГАШЕВА.
07 nov, 05:05

Ҳақиқатан кўп ўтмай, қиз «хушхабар» олиб келди: — Она, отам кетди. Онангга айт, келиб яшайверсин, мен бошқа келмайман, деди. Унча-мунча одам ўзидан ўн икки ёш катта фоҳишанинг уйига бориб, эриман деб яшашдан ор қилар эди. Бургуталининг аҳди шу қадар қатъиймиди ё Гуландомни шунчалар яхши кўриб қолдими, ё ўтган икки ой ичида анча мунча бети қотдими, ҳеч иккиланмай Гуландомнинг уйига борди. Уй бир этак бола билан «нима олиб келдинглар» деб кутиб олди. Яхшиям, ертўлада қуритилган нон, қора кун учун асраб қўйилган аччиқ-чучук, мураббо беркитилган банкалар бор экан. Унда-мунда Гуландомнинг онаси гўшт, ёғ юбориб турди. Бургутали ўзини ҳар қанча ўктам тутишга уринмасин, қўни-қўшниларнинг қизиқсиниб, ачинганнамо қарашлари, атай эшиттириб ташланадиган луқмалар, рўзғоридаги тақчиллик уни букиб қўйди. Отасининг гаплари бот-бот ёдига тушадиган бўлиб қолди: — Ўғлим, ҳаёт сен билан биз ўйлагандан кўра минг марта мураккаброқ. Оқимга қарши сузган одам ғарқ бўлади. Оқим бўйлаб сузса. Ҳеч жон койитиш шарт эмас, отасининг ўзи уни елкаларига ўтирғизиб, манзилга элтиб қўяди. Бу ёқда Гуландом! Ҳар оқшом болаларини уйга қолдириб... Ўтган икки-уч ой ичида болаларга ҳам анча меҳри тушиб қолган эди. Болалар ўртоқларининг ёнида бўйнини қисиб юришлари кўз олдига келса, хаёлан чиқиб олгани — кенг-мўл елкалардан оҳистагина тушиб, яна ҳансираганча ўзини оқимга қарши қулоч отишга чоғлар эди. Йўқ, Гуландомни ташлаб кетиши мумкин эмас. Бу дунёга келиб, битта арзирли савоб иш қилган бўлса, уям шу аёлни ботқоқдан тортиб олгани бўлади. Шуниям чала ярим қилиб, ташлаб кетса. Бир иш топила қолса эди, ҳаммаси ўринига тушиб кетарди. Ахир, шунча элу халқ отасига суянмасдан, ёки бузуқлик билан шуғулланмасдан ҳам ишлаб, ҳалол ризқ билан бола-чақа қилиб юрибди-ку! Наҳотки булар шуни эплай олишмаса? Ниҳоят, иш ҳам топилди. Бир дўстининг икки қаватли хусусий ошхонасига таъминотчи бўлиб ишга ўтди. — Яхшигина маоши бор. Ейиш-ичишимизга қарашади. Агар, хўп десангиз, сиз уйда ўтириб, пишириқлар пишириб бериб турасиз. — Майли, — унинг кўз олдига пишириқлардан юлиб-юлқиб қолинадиган тухум, ёғ, ун, шакарлар уюми келиб кетди. У пишириқ тайёрлашни азалдан жуда яхши кўрарди. Аммо ҳеч қачон кун бўйи иссиқ ошхонадан чиқмай, бир хил пишириқ тайёрлаб кўрмаган эди. Айниқса, берган масаллиғини ҳар қанча эплаб, пишириқларга кўмилиб, ўзи ҳам терлаб-пишиб ўзича бор маҳоратини ишга солмаса, кўнгилдагидек бир нарса чиқариш амри маҳол эди. Ўша куни онаси айттириб юборган экан. Кун бўйи тайёрлайдиган пишириқни тушгача тайёрлади-да, ўғлидан ошхонага бериб юбориб, ўзи онасиникига кетди. У ерда бир пас ўтириб, алоқа уйига ўтди. Анчадан бери телефонлари ишламай ётган эди, қарзларини тўлади. Йўлда бир мактабдош дугонасини кўриб, оёқ устида бир пас мақтанди.Остонада эрининг пояфзалини кўриб, юраги «шув» этиб кетди. У эшикдан кириши билан ичкаридан ўқдек учиб Бургутали чиқди: — Қаерда юрибсиз? — нима бўлганда ҳам унга топиб исм қўйишган эди. Нигоҳи ўлжасини қояларга уриб, мажақлаб ейдиган ёвқур жонзотнинг қарашларидек ўтли, бешафқат эди. У беихтиёр ҳисоб бера бошлади: — Онамникига борган эдим. — У ердан чиқиб кетганингизга икки соат бўлди. — Почтага кирдим, телефонга пул тўлаш учун. Сўнг бир дугонамни учратиб қолиб... — Ёлғон!.. Нимадир «қарс» этди. Унинг ҳуши бошидан учиб кетди. Кўзларидан ўт чиққандай бўлди. Бир зум мувозанатни йўқотди. — Сени яна ўша исловатхонанинг ёнида кўришибди-ку, ифлос! «Ҳа-я, дугонасини учратган жой...» Умирида биринчи марта эркак кишидан шапалоқ ейиши эди. Унга алам қилиб кетди. Ахир ўша ифлос жой уйга келадиган йўлининг устида бўлса, бу нима қилсин? Бўрининг есаям, емасаям оғзи қон экан-да. Томирларида гупирган қон миясига тепди: «Ие, бу сўтак ўзига нега бунча эрк беради? Агар осмон унинг мулки бўлса, боши устидан йиғиштириб олса-олсин, аммо уни бу тахлит хўрламасин!» Кўнглига келганларни айтиш учун лаб жуфтлаб, қаршисида уни айблаб турган бешафқат одамнинг кўзларида унга ниҳоятда азиз бўлган бир меҳрни кўриб қолди: қинғир йўлдан қайтара олмаган боласини уриб қўйган дарғазаб онанинг кўзларидагина бўладиган азоб, алам қоришиқ жонсарак бир меҳрни.
07 nov, 05:05