Hikoyalar (G&M)
Open in Telegram
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Show more6 749
Subscribers
-824 hours
-247 days
-12730 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
July '26
July '26
+112
in 1 channels
June '26
+268
in 5 channels
Get PRO
May '26
+284
in 0 channels
Get PRO
April '26
+195
in 0 channels
Get PRO
March '26
+226
in 1 channels
Get PRO
February '26
+192
in 6 channels
Get PRO
January '26
+292
in 5 channels
Get PRO
December '25
+221
in 1 channels
Get PRO
November '25
+215
in 4 channels
Get PRO
October '25
+183
in 2 channels
Get PRO
September '25
+268
in 4 channels
Get PRO
August '25
+252
in 1 channels
Get PRO
July '25
+170
in 3 channels
Get PRO
June '25
+740
in 19 channels
Get PRO
May '25
+269
in 4 channels
Get PRO
April '25
+233
in 1 channels
Get PRO
March '25
+181
in 3 channels
Get PRO
February '25
+280
in 2 channels
Get PRO
January '25
+303
in 1 channels
Get PRO
December '24
+282
in 6 channels
Get PRO
November '24
+283
in 3 channels
Get PRO
October '24
+291
in 3 channels
Get PRO
September '24
+306
in 6 channels
Get PRO
August '24
+391
in 6 channels
Get PRO
July '24
+319
in 7 channels
Get PRO
June '24
+194
in 7 channels
Get PRO
May '24
+329
in 8 channels
Get PRO
April '24
+600
in 11 channels
Get PRO
March '24
+317
in 33 channels
Get PRO
February '24
+452
in 40 channels
Get PRO
January '24
+450
in 7 channels
Get PRO
December '23
+307
in 6 channels
Get PRO
November '23
+751
in 20 channels
Get PRO
October '23
+1 582
in 32 channels
Get PRO
September '23
+1 088
in 0 channels
Get PRO
August '23
+1 970
in 0 channels
Get PRO
July '23
+675
in 0 channels
Get PRO
June '23
+492
in 0 channels
Get PRO
May '23
+417
in 0 channels
Get PRO
April '23
+462
in 0 channels
Get PRO
March '23
+376
in 0 channels
Get PRO
February '23
+396
in 0 channels
Get PRO
January '23
+697
in 0 channels
Get PRO
December '22
+507
in 0 channels
Get PRO
November '22
+320
in 0 channels
Get PRO
October '22
+387
in 0 channels
Get PRO
September '22
+360
in 0 channels
Get PRO
August '22
+500
in 0 channels
Get PRO
July '22
+434
in 0 channels
Get PRO
June '22
+297
in 0 channels
Get PRO
May '22
+479
in 0 channels
Get PRO
April '22
+507
in 0 channels
Get PRO
March '22
+539
in 0 channels
Get PRO
February '22
+419
in 0 channels
Get PRO
January '22
+525
in 0 channels
Get PRO
December '21
+489
in 0 channels
Get PRO
November '21
+455
in 0 channels
Get PRO
October '21
+504
in 0 channels
Get PRO
September '21
+467
in 0 channels
Get PRO
August '21
+694
in 0 channels
Get PRO
July '21
+657
in 0 channels
Get PRO
June '21
+454
in 0 channels
Get PRO
May '21
+430
in 0 channels
Get PRO
April '21
+426
in 0 channels
Get PRO
March '21
+411
in 0 channels
Get PRO
February '21
+720
in 0 channels
Get PRO
January '21
+1 159
in 0 channels
Get PRO
December '20
+12 859
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 19 July | +8 | |||
| 18 July | +5 | |||
| 17 July | +3 | |||
| 16 July | +7 | |||
| 15 July | +6 | |||
| 14 July | +13 | |||
| 13 July | +6 | |||
| 12 July | +6 | |||
| 11 July | +5 | |||
| 10 July | +6 | |||
| 09 July | +5 | |||
| 08 July | +14 | |||
| 07 July | +3 | |||
| 06 July | +7 | |||
| 05 July | +4 | |||
| 04 July | +1 | |||
| 03 July | +4 | |||
| 02 July | +5 | |||
| 01 July | +4 |
Channel Posts
«Босим ўтказмаймиз. Оғир иш қилдирмаймиз», деб тилхат ёзиб беришди.
Очиғини айтсам, ажрашсам ҳам бўларди. Лекин болаларимга ачиндим. Айниқса, қизим ичикиб қолди.
Ҳозир касаллик чап томонимга ҳам ўтган.
Даволаниш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиляпман.
Жуда кўп блогерларга ёздим.
«Эрингиз нима иш қилади?» деб сўрашади.
Эримдан умидим йўқ. Сўнган.
Оилада эркаклик ўрни йўқ, фикри йўқ. Ота-онасининг чизган чизиғидан чиқолмайди.
Суянчиғим отам эди. У ҳам тинмай ишлагани учун дард орттирди. Бир кўзидан айрилди.
Одамни ташқи кўринишига, ширин гапларига қараб яхши одам деб ўйлар экансан. Мен ҳам шундай қилиб, ўз қўлим билан ўзимни ўтга ташлабман.
Ҳозир ота-онам:
— Мени кечир, қизим, — дейишади.
Ҳозир босим йўқ. Оғир меҳнат ҳам йўқ.
Лекин соғлиқ ҳам йўқ.
Мен ишламасам ҳам кунлар ўтиб турибди.
Энди ҳаммалари жим ўтиришибди.
Хозирда шифохонада даволаняпман.
2022 йилда менга Ходжкин лимфомаси (лимфа безлари саратони) ташхиси қўйилди. Шифокорлар тавсияси билан 6 курс кимётерапия олдим. Бир муддат даволандим, аммо афсуски, касаллик яна қайталади.
Ҳозир шифокорлар менга 1 йил давомида иммунотерапия олишим кераклигини айтишмоқда. Кардиолог юрагим кимётерапияни кўтара олмаслигини айтгани учун мен учун энг муҳим даволаш усули — иммунотерапия бўлиб қолди.
Бу даволаниш учун тахминан 30 миллион сўм маблағ талаб этилади. Мен кўплаб блогерлар ва хайрия жамғармаларига мурожаат қилдим. Ҳужжатларимни кўриб чиқишди, аммо менга керакли маблағ бошқа оғир беморларникига нисбатан камроқ эканини айтиб, ёрдам бера олмасликларини билдиришди.
Ҳозир мен Онкология шифохонаси, кимётерапия бўлими, 2-қават, даволаняпман.
Маблағим етарли эмас қийналяпман. Фарзандларим учун яшашни истиман.
Бир онани дардини ёздим...
Dilbar Quvondiqova
| 2 | Оғир меҳнат қилиб, мардикор бўлиб ишлардим. Якшанба кунлари ҳам ишга чиқардим. Фақат қулоғим тинч юрсин, уйда гап эшитмайин, деб ишдан қочмасдим.
Уйда қайнотам раҳбар эди. Босим жуда кучли эди.
Мен болаларга қарашим, уй ишларини қилишим, яна пул топиб келишим ҳам шарт эди. Кунига 70–80 минг сўм пул топардим. Топган пулимнинг охирги тийинигача қайнотамга берардим. Қўрқоқ эдим. Қайнотамдан қаттиқ қўрқардим.
Дала ишлари тугагач, кузда хурмо саралашга чиқардим. Кейин картошка саралашда ишлардим. Совуқ омборда, зах ерда, музлаган картошка ва пиёзларни саралардик. Хуллас, тиним йўқ эди.
Чидолмай онамга бориб:
— Ажрашаман, — деб ёлворган кунларим ҳам бўлган.
Лекин онам:
— Учта боланг бор. Оиланг бузилмасин, сабр қил, — дерди.
Мен эса:
— Учта бола билан ҳеч қаерга сиғмайман. Қандай яшайман? Болаларимнинг таъминотини ким қилади? — деб қўрқардим.
Шу қўрқув сабабли яна ўша ҳаётга қайтардим.
Оғир меҳнат, тўйиб овқат емаслик, доимий босим, асабийлашиш, қайнонамнинг пичинг гаплари... У эрининг шундайлигидан фахрланарди. Менга қанча кўп босим ўтказилса, шунча хурсанд бўларди.
Шуларнинг оқибатида касалга учрадим.
Яна билмадим... Балки бу ҳам Оллоҳнинг менга берган синовидир.
2020 йил учинчи фарзандимиз — Мустафо дунёга келди. Уни ҳам туққунумча ишладим. Бир ёшга тўлгандан кейин яна ишга чиқдим.
Ўша йили отам газ баллон олиб бердилар. Лекин қайнотам билан қайнонам: «Пулини ўзинг бергансан, биздан пул яширибсан», деб роса жанжал қилишди. Онамга телефон қилдим. Онам маҳалла раисимизни олиб келдилар. Раисимиз улар билан гаплашиб ташладилар. Шундай қилиб бир амаллаб газ баллонли бўлдим.
Яна ишлашда давом этдим. Меҳнат оғир бўлса ҳам ишга шошардим. Пули қўлимга тегмаса ҳам, ҳеч бўлмаса ўша одамлардан узоқда бўлардим. Лекин болаларимга ачинар эдим. Уришишмасди-ю, лекин еб-ичиши яхши эмас эди. Мева-чевалар, банан каби нарсалар олиб беришмасди. Ишда берилган меваларни ўзим емай, болаларимга олиб келардим.
2022 йил апрель ойидан иссиғим чиқа бошлади. Грипп бўлмагандим, деб ўйлаб, парацетамол ичиб юравердим. Кейин қўлларим қичиб, қизариб, яра тошиб кетди. Аллергияга қарши таблеткалар ичдим. Ҳафтада икки-уч марта иссиғим чиқарди. Кейин ҳар замонда бурним қона бошлади. Онам: «Баҳорнинг иссиғидан қонагани яхши», дедилар.
Июнь ойида бўйнимнинг ўнг томонида шиш пайдо бўлди.
Августгача шиш катталашиб борди. Аҳволим кундан кунга оғирлашиб борарди. Бригадиримиз шаҳарлик бир одамнинг ҳовлисини ўтлардан тозалашга юборганди. Ишлай олмадим. Бошим айланиб, иссиғим чиққанди. Унинг хотини ҳамшира экан. Укол қилиб қўйди, қорнимни тўйғазди. Кейин бўйнимдаги шишни пайпаслаб:
— Оғрияптими? — деди.
— Йўқ, — дедим.
Индамай:
— Онангизнинг телефон рақами бўлса беринг, — деди.
Укол олгач, анча ўзимга келиб қолгандим.
Эрталаб чойимни ичиб, болаларимнинг кирларини ювдим. Кейин қайнонамга:
— Ишга бормайман, — дедим.
У киши:
— Болаларнинг мактаб кийими нима бўлади? — деди.
Мен:
— Нима бўлса бўлар. Бугун ишламайман, дам оламан, — дедим.
Шу пайт ота-онам келиб қолишди.
— Қани, юр. Сени ўзимиз шифокорга олиб борамиз, — дейишди.
Қайнотам:
— Тинчликми, қуда? Қаери касал бўлибди? — деди.
Отам индамадилар.
— Тез кийиниб чиқ, — дедилар.
2022 йил 4 сентябрда онкология бўлимига ётдим. Биринчи кимётерапиямни олдим. Кимёнинг қанчалик қимматлигини кўриб, қайнотам ҳам ваҳимага тушиб қолди.
Касалхонага келган қайнонам:
— Болаларни ўзим қарайман. Онангникига кетавер. Барибир онанг яхши қарайди, — деди.
Очиғини айтсам, мен шу гапни кутиб ўтиргандим.
10 та кимётерапия, 20 та нур терапияси олдим.
Отам иккита жойда ишлаб, пулни аямадилар. Қариндошларим пул йиғиб ёрдам қилишди. Опам ҳам доим ёнимда турди. Унинг оиласи яхши эди.
Сочларим тўкилиб кетди.
Икки йил ота уйида даволандим.
Кейин шишларим кетди. Анча ўзимга келиб қолдим.
Шундан кейин қайнонам билан эрим мени олиб кетиш учун келишди.
Отам тилхат олиб, кейин юбордилар. | 806 |
| 3 | Қайнотамнинг дафтаридаги қонунлар билан бошланган ҳаётим.
Оиламиз оддий эди. Отам сварщик, онам уй бекаси. Молимиз кўп эди. Отам Россияга бориб ишлаб келарди. Икки қиз, битта ўғил эдик. Ўқий олмадик. Бувам, бувим бирин-кетин мазаси бўлмай, кўп касал бўлиб ётиб қолишарди. Уйда иккита бемор. Шароитимиз бўлмади. Мактабда яхши ўқирдим. Опамдан кейин мени узатишди.
2010 йил онамнинг узоқ қариндошига турмушга чиқдим. Эрим билан тенгдош эдик. Бошқа синфда ўқирди. Кўринишларидан, гап-сўзларидан ойдек одамлар эди.
Тўйдан кейин қайнотам оилавий мажлис ўтказди. Хонасига чақириб, дафтарга ёзиб чиққан экан. Эрталаб соат бешда уйғонишим шарт. Онамникига бир ойда бир марта бораман. Телефон ишлатишим мумкин эмас. Қўшнилар билан гаплашишим мумкин эмас. Кундузи телевизор умуман қўйилмайди, электр тежаш керак. Озиқ-овқатлар, масаллиқлар ҳаммасини қоғозга ёзиб берди. Бир ҳафталик қилиб ўлчаб берарди. Гўшт фақат байрамларда олинаркан. «Оиламизнинг қонунлари», деб дафтарга ёзиб қўйибди.
«Майли, ҳар бир оиланинг яшаш шароити бошқача», деб индамай хизматимни қилиб юравердим.
Ҳомиладор бўлдим. Бошим айланиб, мева егим келарди. Лекин бир ҳафталик озиқ-овқатга мева кирмасди. Кун санаб ҳар ойнинг 20-числосини кутардим. Уйимга борардим. Шу куни мазза қилиб гўштли овқатлар, мевалар ердим. Отам сварщик бўлса ҳам топиши яхши эди. Холодилник тўлиб турарди. Онам у-бу нарса бериб юбормоқчи бўларди, лекин бу ҳам мумкин эмас эди.
Қайнотам соғлом, кучли одам эди, лекин ишламасди. Эрим қишлоғимизда устачилик қиларди. Топган пулини фақат отасига берарди. Оддий майда нарсалари учун ҳам пул олиб қола олмасди. Ўлгудек қўрқарди. Иродаси бўш, оилада ўрни йўқ, фикри йўқ одам экан.
Онамга бориб ҳаммасини айтдим.
Онам: «Ҳар бир оиланинг ўз қоидаси бор. Сабр қил, ҳаммаси жойига тушади», деди.
Кейин кўзим ёриди. Ўғлим бўлди.
Қайнонам уйдаги назоратчи эди. Ҳар бир ишимни текшириб, камчиликларимни қайнотамга етказиб турарди. Газ йўқ, ўчоқда овқат қилардим. Бола билан кеч қолиб кетардим. Эрталаб соат ўн бирга овқат пишиши шарт эди. Ярим соатга кеч қолсам, жазо сифатида овқат берилмасди. Ўзи гўштсиз овқат. Явойилашиб кетдим.
Қўшниларга деразадан қараб турардим. Болам билан кўчага сайр қилгани чиқгим келарди. Қариндошларимда тўй бўлса, қайнонамнинг ўзи кетарди.
Болам бир ёшга тўлгандан кейин ишга чиқаришди. Қамоқдан чиққандек хурсанд бўлдим. Дала ишларига чиқардим. У пайтда кам ишласак ҳам 30–40 минг олардик. Абетда келиб боламни эмизиб кетардим. Фермерлар гўштли овқатлар беришарди, мевалар беришарди. Олмаларни чўнтагимга солиб, боламга олиб келардим.
Қайнонам пул олиб қолмадимикин, деб шерикларимдан қанча ишлаганимизни сўраб келарди.
2014 йил қизли бўлдим. Туққунумча ишладим. Қайнонам пахта териб юрган, мен раддомга кетганман. Туққанимдан кейин иккита бола билан уйда. 22 июлда туғдим. 20 июлгача ишдан қолмадим. Жазирама иссиқда ишладим. Яхши туғдим, лекин оғир меҳнат қизимга таъсир қилибди. Кўкрак қафаси ўйиқ бўлиб туғилди. Муштингиз сиғади.
Чидолмай онамга бориб ёлвордим:
«Битта хона беринг. Чидолмайман.»
Аввалига онам олиб келди. Бир ой ўтирдим иккита бола билан. Кейин ваҳима босди. Иккита болани қандай катта қиламан? «Ота-онаси ажрашган», деб кун беришмаса-чи? Таъминотини ўйлаб яна қайтдим.
Яна ишлашда давом этдим.
Аммам Россияда ишларди. Ҳар келганида кийим бериб кетарди. Кийилган, кийилмаган, яхши ҳолатдаги кийимлар. Шуларни кийганим учун ҳам росса гап эшитардим.
Тинмай ишладим. Дала ишларига чиқардим. Кузда бозорга хурмо сантировкага чиқардим. Кейин картошка, пиёз сантировкага чиқардим. Совуқ омборда ишлардик. Зах ер эди.
Қишда ҳам ишсиз ўтирмасдим. Болаларимни қайнонам олиб қоларди. Бозордаги кўп тадбиркорлар яхши одамлар эди. Мевалар беришарди. Болалар мазза қилиб еярди.
Бу қийинчиликларга кўникиб кетдим. Меҳнатга ўрганиб кетдим. Топган пулимни қайнотамга охирги тийинигача берардим. Майда-чуйда нарсаларимни онам, опам олиб берарди.
Эрим деярли уйда йўқ одамдек эди. Бори ҳам, йўғи ҳам билинмасди. Отасининг чизган чизиғидан чиқмасди.
Муаммоларимни айта олмасдим. Айтганнинг фойдаси йўқ эди.
Барибир ҳеч нарсани ҳал қила олмасди. | 784 |
| 4 | Эркакнинг юзида энди қизиллик югирди. Кўзларида қаҳр ялт этди:
— Менга қара, бойўғли, — деди у ўзбекчалаб, — бу ерни қаердан топиб келдинг? Бунчалар шипионлик қиласан-а? Мен сенга Тўра калнинг тентак ўғлига, Қудрат мижғовга ўхшаркансан, ҳа, ўша эси паст оғайнимга айнан ўхшаркансан, демаяпман-ку. Шу ерда ҳам бойўғлига ўхшаб бир ўзинг сўппайиб юрибсан-а! Хуллас, сенга Қизил денгиздан салом!!!
Мен ўзбекча янграган бу каломдан гангиб, карахт бўлиб, танг қолдим. Кўз олдим хира тортди. Ҳалиги кимса ўрнидан туриб ёнидаги хурлиқога қўл узатди. Улар емакхонадан чиқиб кетишди.
Анграйиб қолавердим. Емакхонада... Юртимдан олти минг чақирим олисда... Дунёнинг бир бурчагида... Ўзимдан бошқа ўзбек анқонинг уруғи деган жойимда... Қизил денгиз соҳилидаги оромгоҳда...
Кейин лабларим пичирлаб ўз-ўзимга шивирладим.
— Қ... Қ... Қизил денгиздан салом! | 1 477 |
| 5 | Қўчқор НОРҚОБИЛ
ҚИЗИЛ ДЕНГИЗДАН САЛОМ
Ҳикоя
Шунқор менинг ошнам. Бир синфда ўқиганмиз. Шаҳарда яшайди, онда-сонда қишлоққа ҳам келиб туради. Уни "Каттакон"деб чақираман, мансабдор-да, ишим тушиб туради. Баъзида жаҳли чиқса “заҳри”ни сочиб қолади, ниш урса чаённи чаппа бўлганини кўринг.
Нариги столда ўтирган кимса айнан Шунқорнинг ўзгинаси. Икки томчи сувдай ўхшаш. Бироқ юзидаги табассум, қаршисидаги хонимга сертакаллуфлиги, ёнида минг ўлиб, минг тирилиши, илтифоту мулозаматини, эгнидаги алламбало, хорижда русум бўлган йиртиқ-пиртиқ илвасинни айтмасам, дунёнинг бир чеккасида айнан иккинчи бир Шунқорга дуч келиб тургандайман. Кўзим тушиши ҳамоно ўрнимдан туриб кетганимни ҳам билмабман. Унга анграйиб боқаётганимни сезди шекилли, бир жилмайиб, ажабсиниб қаради, сўнг ёнидаги ойсулувга бир нарсалар деб жилмайди ва менга ғалати қаради....
Уялиб кетдим. Ким билсин, у ёнимдаги хурлиқога кўнгли суст кетди деб ўйладими, менга яна бир қараб қўйиб, хушҳол чеҳра ила нозаниннинг қулоғига нимадир деб шивирлади. Бўларимча бўлиб, ўриндиққа чўкдим, юзларим жимирлади. Албатта, ҳе йўқ-бе йўқ серрайган кўйи рўпарангиздагиларга анграйиб турганингиздан кейин ҳар қандай маданиятли, серишва одамнинг ҳам қони қизийди-да.
Э-е-ей, Шунқор қайси гўрда-ю, манави “жентелмен” қаёқда. Бунинг табассуми тошни ёради, анча сипойи. Агар Шунқор бўлганида борми, аллақачон ўшқириб қолиши ҳам чўт эмас эди: “Нега бақираясан, кўзингни...” ва ҳоказо... Бироқ қаршисидаги хилқатга ҳам Холиқнинг ҳиммати жўшган, чиройдан қисмаган, қадди-қомати қасрона. Бурда-шурда эмас. Кўрсангиз кўргудайгина.
Яратган Эгамнинг синоатига тан бермай иложимиз йўқ. Дунёнинг икки бурчида бир-бирига айнан ўхшаш икки кимсани яратибди-ю, бирига ёниқ табассум, бошқасига тундлик ато этибди. Бирининг жуфти худди ўзи каби баджаҳл, аёл боши билан дунёни остин-устун қилиб ташлайдиган офату тўфон, бириники эса мулойим, кўзни куйдирадиган даражада хушчирой.
Рўпарамдаги столга яна беихтиёр, зимдан кўз ташлайман. Аёлни кузатаман. Русми ё инглизмикин? Кавказликлару европаликларга ҳам тортиб кетаркан. Балки араб билан чатиш жойи бордир. Кўзлари тим қора. Хуллас, бунчалар жозиба ато этган табиат, насли-насабдан ҳам қисмаган эди. Томирдаги қонида Волга-ю Амазонка, Нил дарёсининг-да мавж уриб турганини ҳис қилдим. Яна айтаман, шундай бахти беғуборлар қайда-ю, бизнинг Шунқор билан бақироқ, шанғи хотини қайда?
Эртасига уларни тўлқинлари кўпириб-тошган денгиз соҳилида кўрдим. Жизғанак тортган қум зарраларидан тафт, офтобдан оташ олиб, тани-жонини осмонга тоблаб чалқайрамон ётишибди. Кечқурун рақс майдонида дуч келдим. Эҳтирос ила вальс тушишаяпти. Хуллас, дунёнинг манаман деган фароғатли ўлкаларининг бири, роҳатижон меҳмонхонаси денгиз қирғоғига тўш урган, атроф-жавонида соябонли мармарҳовузлар тўлиб-тошган, афсонавий хурмо дарахтлари ғуж-ғуж мева солиб, эгилиб таъзим қилган, кечалари турфа чироқлари оҳангжамо, турли - туман нурлар оғушидаги сайрисайл ҳордиқгўшада уларни худди атайлаб кузатиб юргандай рўбару келиб қолавераман. Улар менга парво ҳам қилишмайди, бироқ ўзим хижолат тортаман.
Эрталабки нонушта, тушлик ё кечки овқат маҳали ҳашамдор емакхонага киришим ҳамона кўзларим уларни излайди. Қай бир стол атрофида ўтиришганини кўрсам, ўзимча хотиржам бўламан.
Бугун тушлик чоғи, тасодифни кўринг, ёнма-ён ўтириб овқатландик. Мен уларга яна разм солдим. Қаршимдаги эркак билан кўз уриштирдим. У менга тикилиб турди. Бундай пайтда жим туриш ноқулай эди.
— Кечирасиз, сиз менинг яқин дўстимга жуда ўхшаркансиз? Шунга ҳайратим ошиб тикилиб қолдим, — дедим русчалаб, тутилиб-сутилиб узрхоҳлик билан.
Эркак кулимсиради. Ёнидаги аёлга инглизчалаб нимадир деди. Жувон жилмайди.
— Одам одамга ўхшайди, — деди эркак рус тилида.
— Лекин Сиз... Сиз менинг бир дўстимга жудаям ўхшаркансиз. У синфдошим. Ҳа, ўхшаркансиз, — русча сўзларнинг “тилка-пораси”ни чиқариб, ғирт лаҳжада бидирлаётганимни ўзим ҳам ҳис қилдим. | 1 402 |
| 6 | Йигит бу воқеадан карахт аҳволга тушибди. Юртига келганига минг пушаймонлар ебди. Лекин «бу ишни бундай қолдириб бўлмайди» деб, тўғри туман ҳокимлигига (қаймақамликка) борибди. Ҳокимга бўлган воқеани бошидан охиригача сўзлаб берибди.
Туман ҳокими прокурор ва жандармерия (ҳарбий полиция) ходимларини олиб, воқеа жойига етиб борибди. Жойида ўрганиш ўтказилгач, «Ризқ Бобо» мақбарасидаги қабрни очишга қарор қилишибди. Қабр очилганда, ундан бўйига чўзилиб ётган эшак суяклари чиқибди. Расмий баённома тузилиб, мақбара муҳрланибди. Воқеа шу тариқа ойдинлашибди.
Аммо қизиғи ундан кейин бошланибди: бу ернинг чин ҳақиқий мақбара эканлигига ва ичида авлиё ётганига қаттиқ ишонган одамлар орасида яна гап-сўз тарқалибди. Эмишки, аслида бу ерда ётган авлиё Ризқ Бобо қабр очилган пайтда ўзини яшириш, сирини фош қилмаслик учун эшак суратига кириб олганмиш. Қабрни очганларга ҳам шу сабабдан худди эшак суякларидек бўлиб кўринганмиш.
Ушбу қабрнинг ҳозирги ҳолати аввалгидек ҳашаматли мақбара бўлмаса-да, барибир зиёратчилари узилмайди. Йўли тушганлар Ризқ Бобо ҳақига дуо қилиб, ундан ҳануз ош, иш сўрашади. Эндиликда кимнинг эшаклик қилаётгани эса ҳеч кимнинг парвойига ҳам келмайди.
турк тилидан таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади | 2 895 |
| 7 | Ичида: «Энди у ерлар текисланиб, тупроқ бўлиб кетгандир», деб хаёл қилибди.
У ўтирган машина эшагини кўмган жойга яқинлашганда тўхтабди ва ичидаги йўловчиларнинг кўпчилиги туша бошлабди. Йигит деразадан ташқарига қараб, ҳайратдан ёқа ушлабди: эшакни кўмган жойининг атрофи ям-яшил дарахтзор бўлиб кетибди. Яшиллик ўртасида қизил камишли, чиройли бир бино қад ростлаган, атрофи эса одамлар билан гавжум эмиш. Чорасизликдан ҳайдовчидан сўрабди:
– Биродар, бу ер қаер?
Ҳайдовчи фахр билан жавоб берибди:
– Оға, бу ер «Ризқ Бобо» мақбараси.
Кишининг ҳайрати янада ошибди:
– Қанақасига?
Ҳайдовчи иштиёқ билан тушунтира бошлабди:
– Бу ернинг зиёратчиси жуда кўп. Ҳар куни юзлаб одамларни шу ерга ташиймиз. Бу ерда ётган авлиё – иши йўққа иш, оши йўққа ош, жуфти йўққа жуфт, фарзанди йўққа фарзанд беради, хасталарга шифо улашади. Нимаики ният, нимаики мурод қилсанг, ҳаммасини ижобат қилади.
Боёқишнинг ҳайратдан тили калимага келмай қолай дебди. У ҳам бошқалар қатори машинадан тушиб, атрофни синчиклаб кузатибди ва амин бўлибдики, бу ер айнан ўша ўз қўллари билан эшагини кўмган жойи эди. Эшакнинг қабри устига мақбара қуриб юборишибди экан.
Бир чеккага ўтириб, ўйлай бошлабди: «Бу қандай кўргилик? Буни ким, нима мақсадда қилган экан? Билиб қилишганми ё билмай? Одамлар қандай қилиб бундай гумроҳликка, хатога йўл қўйишди?» Бир томондан нима қилиш кераклигини ўйлаб, боши қотибди. «Ҳақиқатни айтсаммикан ёки "э, бўлар иш бўлибди, менга нима" деб индамай кетаверсаммикан?» Бироз мушоҳада юритгач, ниҳоят бир қарорга келибди: «Увол-ку ахир! Шунақаям бўладими? Шунча одамнинг умидлари нима бўлади? Ким билсин қайси гўрлардан умид илинжида шу ерга келишаяпти. Ҳақиқатни айтаман!» дебди-да, баландроқ бир жойга чиқиб, бироз қўрқув, бироз ҳаяжон билан, овози титраб бақирибди:
– Эй халойиқ, мени эшитинглар! Сизларга жуда муҳим бир гапни айтмоқчиман!
Овозни эшитганлар атрофига тўплана бошлабди. У бор жасоратини йиғиб, гапида давом этибди:
– Сизлар зиёрат деб келаётган, авлиё деб мадад сўраётган, иш, ош, фарзанд, шифо тилаётган бу мақбарада ётган зот аслида авлиё эмас!
Унинг оғзидан «авлиё эмас» деган сўз чиқиши билан оломон орасида ғала-ғовур кўтарилибди. Одамлар важоҳат билан:
– Сен кимсан ўзи? Одаммисан ё жинми? Қандай ҳаддинг сиғиб бизнинг авлиёмизга ҳурматсизлик қиласан?! – деб бақиришибди. Йигит эса:
– Биродарлар! Илтимос, мени тингланглар. Мен жин ҳам, пари ҳам эмасман. Шу йўл борадиган қишлоқданман. Йиллар олдин шу ерлардан чиқиб кетгандим. Энди қишлоғимни зиёрат қилгани келдим, – дебди. Оломон ичидан кимдир овозининг борича:
– Модомики йиллар олдин қишлоқдан кетган экансан, зиёратга келган бўлсанг, нима ҳуқуқ билан бизнинг авлиёмизга тил тегизиб, туҳмат қилаяпсан?
Йигит яна ўзини қўлга олиб, бор ҳақиқатни айтибди:
– Йиллар олдин мен бир йўқсил йигит эдим. Шаҳарга ўтин олиб кетаётганимда, айнан шу ерда эшагим ўлиб қолганди. Уни жуда яхши кўрардим. Шу ерга кўмиб, устини тупроқ билан кўтариб, белги қўйиб кетгандим. Энди эса устига мақбара қуриб олишибди. Бу ерда ётган авлиё эмас, менинг ўша қари эшагим!
У «Бу ерда ётган авлиё эмас, менинг эшагим» дейиши билан атрофга бирдан жимжитлик чўкибди. Ҳеч ким нима дейишини, қандай муносабат билдиришини билмай, бир-бирига тикилиб қолибди. Ниҳоят, оломон орасидан бир киши бақириб юборибди:
– Нималар деяпти бу? Ким бу ўзи? Уни биронтанг танийсанми? Делими бу, мажнунми, телбами? Қандай қилиб бизнинг авлиёмиз, Ризқ Бобомизни ҳақорат қилади? Туширинглар уни пастга!
Шу заҳоти ғазабга минган оломон йигитни пастга судраб тушириб, ура бошлабди, тепки остига олибди. Дуч келган жойига уриб, аяб ўтиришмабди. Йигит калтак зарбидан ҳушини йўқотаёзибди. Усти-боши қонга беланиб ётганида, оломон орасидан бир инсофлиси чиқиб:
– Нима қилаяпсизлар? Авлиёнинг ҳузурида ҳам одам урадими? – деб оломонни тинчлантирибди. Қонга беланиб ётган йигитни Гумушҳажикўйдаги тиббиёт пунктига олиб боришибди. Хайриятки, жароҳатлари унчалик хавфли эмас экан. Жароҳатларини тозалаб, боғлаб, уйига жавоб беришибди. | 2 454 |
| 8 | ЭШАГИ ЎЛГАН КАМБАҒАЛ ДЕҲҚОН ЁХУД АВЛИЁГА АЙЛАНГАН ЭШАК
Воқеа Амася вилоятининг Гумушҳажикўй туманига қарашли қишлоқлардан бирида бўлиб ўтган. Бу ҳикояни ўша туманда ўқитувчилик қилиб юрган бир киши маҳаллий аҳоли вакилидан эшитиб, сўзлаб берган.
1940-1950 йиллар оралиғида Гумушҳажикўйнинг бир қишлоғида камбағал, йўқсил бир йигит яшаркан. Кимсасиз, суянчиғи йўқ бўлгани учун қишлоқда ҳеч ким унга қиз бермабди, уйлана олмабди. Бу ғариб йигитнинг дунёда биргина қари эшаги бўлиб, бор-буди шу экан. У эшаги билан тоққа борар, ўтин териб, унга юклар ва шаҳарга олиб тушиб сотарди. Топган пулига энг зарур эҳтиёжларини қондирарди. Кунлар ойларни, ойлар йилларни қувиб, шу зайлда кун кечирарди.
Кунлардан бир кун ўша кимсасиз йигит яна тоққа ўтинга жўнабди. Тўплаган ўтинларини эшагига ортиб, сотиш учун шаҳар йўлига тушибди. Йўлда, кимсасиз бир жойда, оғир юк остида қолган қари эшак тўсатдан ерга йиқилибди. Жонивор азобдан инграй бошлагач, камбағал йигитнинг жони товонига карабди. Дарҳол устидаги ўтинларни тушириб, тўқимини ечибди. Бироқ кўп ўтмай, азоб ичида типирчилаган эшак ўша ерда жон таслим қилибди. Йигит бошини икки қўли орасига олиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлай бошлабди. Тўрт томонига боқибди, йўлга қарабди, аммо на келаётган, на кетаётган бирор зоғ бормиш. Камбағал йигит ўлган жонивори учун қон йиғлабди. Бағри куймасин ҳамми, ахир бу ёруғ оламда унга тиргак бўлган ягона овунчоғи, шериги шу эшак эди-да.
Эшагига сўнгги ҳурматини бажо келтириш учун кетмон-курак олиб, йўл четида гўр қазишга тушибди. Кўз ёш тўка-тўка қазиган қабрига эшагини кўмибди. Мозор экани билиниб турсин деб, устига тупроқ тортиб, баланд қилиб кўтарибди. Йўғон ўтинлардан жониворнинг бош ва оёқ томонига қабр тошидек тираб қўйибди, хуллас, ҳақиқий қабр кўринишига келтирибди. Ишини тугатиб, энди кетаман деб турганида, йўлдан йўловчилар ўтаётганини кўриб қолибди. Йигит дарҳол қабр бошига чўккалаб, қўлларини дуога очибди. Унинг бу ҳолатини кўрган йўловчилар қизиқиб сўрашибди:
– Тўзим берсин, биродар. Ўтган ким эди?
Камбағал йигит кўз ёшларини артиб, шундай дебди:
– Қора тупроққа топширганим – бу дунёдаги борлиғим, суянган тоғим эди. Борим ҳам, йўғим ҳам, ризқ-рўзим, ишим, ошим эди. Менга ҳамма нарсани ўша берганди. Бу қабрга қўйганим менинг тирикчилик эшигим эди.
Бу гапларни эшитган йўловчиларнинг ичи ачишибди. Унга сабр тилаб, йўлларида давом этишибди.
Эшагини тупроққа топширган йигит чорасизликдан қишлоғига қайтибди. Кунлар бўйи ишсиз, пулсиз, сарсон-саргардон бўлиб юрибди. Охири, бу қишлоқда мени боғлаб турадиган ҳеч ким қолмади деб, ризқини излаб мусофирликка чиқибди ва Истанбул томон йўл олибди.
Бошида бу катта шаҳарга кўнишиши қийин бўлибди. У ўзи келган қишлоққа умуман ўхшамасди, лекин йигит тишини тишига қўйиб, мақсадидан қайтмабди. Дуч келган ишда ишлабди. Меҳнат қилгани сайин топиш-тутиши яхшиланибди, пул топгани сари ғайратига ғайрат қўшилибди. Қараса, қишлоқда бир йилда топганини бу ерда бир ойда топаяпти, шижоати янада ортибди. Уйланишга етарли маблағ йўқлагач, вақти-соати келди деб, ҳалол, покбасир бир қизга уйланибди. «Туғилган ерда эмас, тўйган ерда султон» деб, уй-жой қилиб, бола-чақали бўлибди.
Орадан йиллар ўтиб, бой-бадавлат бўлиб кетган бу йигит соғинч ўтида ёниб, ота юртини, киндик қони тўкилган қишлоғини зиёрат қилишга қарор қилибди. Қишлоғи, чанг кўчалари, вайрона уйлари, меҳнатдан қадоқ бўлган қўллар, парваришсизликдан ёрилган лаблар – хуллас, ўша оддий одамлар кўзига оловдек кўриниб, соғинчи устун келибди. Аёли ва болаларига: «Энди чидолмайман, юртим тушимга кираяпти, бир бориб айланиб келай», дебди.
Истанбулдан йўлга чиқиб, Гумушҳажикўйга етиб келибди. Таниш-билишлар билан қучоқ очиб кўришиб, ҳасратлашибди. Энди қишлоққа машина қатнаётгани учун қишлоқ транспортига ўтириб йўлга тушибди. Машина одам билан лиқ тўла бўлса-да, у ҳеч кимни танимабди. Машина қишлоқ томон еларкан, йигит ичида: «Эҳ, қадрдон кунлар-а! Қайдан қаерга! Илгари эшакда юрган йўлларимизда ҳозир одамлар машинада юришибди», деб ўйлабди. Кейин бирдан эшаги ёдига тушиб, ўша воқеа бўлган жой худди кечагидек кўз олдида жонланибди. | 2 025 |
| 9 | Фарзандли бўлгунимча шўрвадаги сабзини, шолғомни емасдим, еёлмасдим.
Ошқовоқни-ку умуман ёқтирмасдим.
Дадам мажбурлаб едирсалар "ўйқ" деб оғзимдан чиқариб ташлардим.
Онам бир кунгина гўштсиз овқат қилсалар "гўшти қани буни" дердим ва гўштсиз овқатни нари суриб қўярдим.
Қотган, бир оз суви қочган нонлар қолиб, юмшоқ нонларга қўл чўзардим.
Дадам билан онам эса қотган нонларни чойда ивитиб ер, юмшоқ нонларни эса мен томонга суриб қўярдилар...
Йиллар ўтди.
Фарзандли бўлдим.
Ўйлаб қарасам, шўрвадаги сабзи, шолғомлар унчалик ёмон эмас экан.
Ошқовоқни ҳам еса бўлар экан.
Баъзан гўштсиз овқатни суви қочган нон билан еган кунларимда, юмшоққина нон еяётган болаларимга қараб, кўзда ёш билан ота-онамни эслайман...
Ота-онангизни авайланг.
Уларнинг бу дунёда сиздан бошқа харидори йўқ.
Эркинжон Ярашев | 1 954 |
| 10 | ... Ҳа, бу ҳолатни ҳамма ҳам тушунавермайди. Буни қақшатқич жанг, ўт-олов – ўлим чангалидан тирик- мурда бўлиб чиққан жангчилар яхши биладилар.
Бошқалар-чи? Бошқалар эҳтимол, унчалик ҳис қилишолмас. Лекин уруш одамларининг ҳар бирининг қалбида портламай қолган бомбалар борлиги, улар урушдан шу хатарли хафни кўтариб қайтганини тушуниб етсак, дунёдаги барча урушларнинг бомбалари миллионлаб кишиларнинг юрагида тиқилиб ётганини англасак, "уруш" деган сўз жаҳон халқлари луғатларида аллақачон эскириб, чириб кетарди.
Уруш одамлари ўз "бомба"ларини ер остига-да ўзлари билан бирга олиб кетадилар. Замин қаърида жанг кўрган одамларнинг кўксида портламай қолган бомбалар ҳам кўмилиб ётибди. Агар буни уруш иштиёқидан ҳузурланадиган катта-катта давлатларнинг раҳбарлари, катта-катта генераллар, жангари ҳарбийлар ҳис қилишганда эди, чархидун чархпалагининг тиғларида ҳам чечаклар барқ уриб, барча ўқотар қуролларнинг "оғзи"да гуллар очилар, рўйи тупроқ чаманзорга айланарди.
... Тонг чоғи "аскар" полковник билан хайрлашди. Тошкентга учди. Самолёт ойнасидан пастга қараркан, юраги чимиллаб оғригандай бўлди. Тубанда, она – ер устида ўзи каби қанчалаб қисматдошлари борлигини ҳис қилди. Лаблари пичирлади, ўзига ўзи гапирди:
– Уларнинг ҳам юрагида бомба бор. Улар билан гаплашганда эҳтиёт бўлинг, одамлар! Бомба бор!
– Нима? Нимадир дедингизми? – пишиллади ёнидаги барваста киши кўзларини олайтириб.
– Бомба бор, деяпман!
--- Қаерда бомба бор?
--- Қўяверинг, билишингиз шартмас...
Барваста шоша-пиша, тепадаги чақирув нуқтасини босиб, стюардессани чақирди.
Бирдан самолёт ичи, салонда бесарамжонлик бошланди.
"Аскар" эса уйқуга кетганди...
Санкт- Петербург --- Кисловодск
10.07..2024 й. | 2 238 |
| 11 | Қўчқор НОРҚОБИЛ
ЮРАКДА БОМБА БОР, ПОЛКОВНИК!
ҳикоя
Улар ўттиз йилдан сўнг Санкт-Петербургда учрашдилар; истеъфодаги ҳарбий врач ва оддий аскар.
– Жаноб..., – иккиланиб турди аскар.
– Полковник деявер, – жилмайди қария. – Яхшиси, юр, хилватроқ бирор кафега борамиз. Уҳ, жуда салобатли, катта одам бўлиб кетибсан-ку. Мана, мен эса кексайиб қолдим.
Шаҳар четидаги саранжом кафега киришди. Табиийки, емак ва ичимлик буюришди. Афғон урушини эслашди. Эзилишди. Ичишди...
– Ёдингиздами, госпиталдан чиқаётганимда қўлимга ҳар бири тирноқдай келадиган олти дона темир парчасини бергандингиз?. – орадан шунча йил ўтса ҳамки “Аскар”нинг ўнг биқини ва сўл қўлидаги чандиқ, ғадир-будур тиртиқларида қайтадан оғриқ қўзғалгандай бўлди.
– Эсимда, албатта, эсим-да! Ростини айтсам, жонинг тошдан экан. Снаряд сочмаларини териб олганман-а...
... Вақти ўтади. Ҳамма нарса ўзгаради. Одам ҳам. Ўша ярадор аскар ёзувчига, капитан унвонидаги ҳарбий врач полковникка айланиши мумкин. Фақат бир нарса ўзгармайди; кексаймайди, ўлмайди ҳам! Бу – хотира! Айниқса, ёзиғига битилган даҳшатли оғриқ – уруш гирдобидан чиққан руҳияти расво одамларнинг хотирасига балонинг ўқи ҳам бас келолмайди. Ажал алжиратолмайди.
Етмиш ёшдан ошган бўлишига қарамай, полковникнинг хотира кўзгуси асло хира тортмаган, аксинча, йиллар ўтган сайин янада ярқираб, тиниқлашиб бормоқда эдики, гоҳида у ўзини уруш қаърида ҳис қилар, ўтган ўша кунларининг икир-чикирларигача ониятда хаёлида жонланарди.
Ҳозир ҳам шундай бўлди; полковник жарроҳлик столида қонга бўялиб ётган қоракўз, қорақош аскарнинг илвираган танасидан “ажал тиноқлари”ни битта-битталаб ковлаб оларкан, қўлидаги жарроҳтиғ ҳамда қайчига қоп-қора қуюқ қон чиппа ёпишиб қолаётганини кўриб турарди. Кўп қон йўқотган чаламурда ўғлоннинг юраги сўнгги умид илинжида беҳол ўраётганини ҳам ҳис қилди. Ва, ниҳоят, илма-тешик танадан олтинчи бор тугмадеккина темир парчасини суғириб олди. Стол четидаги кумуш идиш олтинчи бор жаранглади; бу жаранг врачга тириклик жаранги, ҳаёт қўнғироғи бўлиб туюлди. Кўнгли хотиржам тортди. “Ўғлон барака топ, бардош бердинг! Сен яшайсан!.. "
– Ўғлон, барака топ, бардош бердинг! Сен яшайсан!, –деб юборди полковник беихтиёр бир нуқтадан кўз узмай.
– Нимадир дедингизми, жаноб полковник?
Полковник бошқа дунёда эди. Хотира қаърида, уруш гирдобида қолганди. Унинг гапини эшитмади. “Аскар” яна такрорлади:
– Нимадир дедингизми?
– А-а-а? Ўзим... шунчаки. Хаёлим қочди. Узр... Менга қара, ёзувчиман дединг-а, у- бу нарсалар, китоблар... ёзаяпсанми, бу ерга ёлғиз ўзинг келдингми?, --- гапни чалғитмоқчи бўлди қария.
– Хотиним ва неварам билан келдим. Питердаги ёзувчиларнинг раҳбари Валерий Попов билан ҳам учрашдим; бу ерда китобларим чиқадиган, ҳикояларим босиладиган бўлди. Майли, булар ўз йўлига,--- муддаога кўчди аскар, --- бироқ сиз билан бошқа нарса ҳақида гаплашмоқчиман...
– Хўш...
– Сиз танамдаги темир парчаларини олиб ташлаб, мени ўлимдан сақлаб қолдингиз. Лекин...
– Нима лекин?
– Лекин мана бу еримда, --- у кўксига урди, – юрагимда нимадир, аниқроғи, бомба бор. Қўрқаяпман, бир куни портлаб кетмасмикан?
Полковник сесканди. Унга тикилди.
– Мен ҳам қўрқаман, – деди овози титраб.
– Сиз нимадан қўрқасиз?
– Менга ҳам шундай туюлади. Худди юрагимда портламай қолган минами, бомбами чўкиб ётганга ўхшайди. Очиғи, бир менда шундай тасаввур бўлса керак, деб ўйлардим – иҳранди полковник.– Демак сенда ҳам...
– Энди шундай яшайверамизми?
– Бошқа иложи йўқ! Мен Сенинг юрагингдаги бомбани олиб ташлай олмайман. Дунёдаги ҳеч бир жарроҳнинг қўлидан келмайди бу...
Улар бир-бирига тикилишди. Худди оғир жангдан сўнг, кўнгли ағдар-тўнтар, юраги нимта-нимта бўлиб, қўрқувдан тош қотиб, гарангсиб, нима қиларини билмай қолган карахт аҳволдаги жангчилар каби... икковининг ҳам мунг қотган кўзларида изтироб ёшлари қалқди. | 1 868 |
| 12 | Kimlardadir xor, kimlardir zor...
@Hikoyalar | 2 873 |
| 13 | -- Магазинчилар ҳам анойимас, оповси! Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди. Тўртта етимни деб...
Сал нарироқда эгнидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин хотин қўлидаги бир пой туфлини силкитиб-силкитиб аллакимга кўрсатарди.
Санталат ая ўлакса талашаётган қузғунлар тўпига кириб қолгандай жирканиб қадамини тезлатди. Ҳамон бидиллаётган Бону, ялтироқ туфлисини силкитаётган қилтириқ хотин, костюмининг қўйни дўппайиб турган яна аллақандай одамлар олдидан ўтгунча нафаси қайтиб кетди. У илдам юриб борар, шу тобда кекса кўнглидаги бояги қувонч ҳам, Мухторжоннинг таътилга келишини айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдириш истаги ҳам йўқолган, фақат бир нарсани -- бу ердан тезроқ кетишни ўйлар эди. Бозор эса қизигандан қизиб борарди.
1974 йил
Oʼtkir Hoshimov | 1 758 |
| 14 | -- Мана, бир юз қирқ берингу, тепкилаб-тепкилаб кияверинг! -- Бону сумкасининг занжирини суриб атласнинг бир чеккасини қизга кўрсатди.
-- Арзонроқ қилинг, опа, -- деди қиз ялиниб. Унинг кўзлари жавдираб туришидан, шу атласдан жудаям кўйлак кийгиси келаётгани билиниб турарди.
-- Бунақа атласни ҳеч қаёқдан тополмайсиз, оповси!
-- Биламан, -- қиз маъюс жилмайди. -- Билганим учун сизга келдим-да, опа.
Санталат аянинг қизга раҳми келди.
-- Арзонроқ бера қолинг, Бону, ўқувчи қизга ўхшайди. Савоб бўлар.
Бону унга қайрилиб ҳам қарамади.
-- Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди оповси, -- деди қиз томонга эгилганча бидиллаб. -- Магазинчилар анойими? Ўзимга нари борса беш сўм қолади. Нима қилай, тирикчилик экан, оповси! Бева бошим билан тўртта етимчани боқиб ўтирибман.
Санталат ая Бонунинг шунчалик ёлғон гапиришига ҳайрон қолиб, оғзи очилиб қолди. Бону эса ҳамон бидиллар эди.
-- Аммо, лекин-чи, синглим кўҳликкина қиз экансиз, ўзиям шу кўйлакни кийсангиз ёниб кетасиз-да. Ана ундан кейин кўрасиз, шайдоларингизни кўпайишини.
Қиз қизариб юзини ўгирди. Бону тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулди. Лекин тўсатдан кулгиси кесилиб қолди.
Санталат ая нима бўлганини тушунолмай қолди. Бирпасда майдондагилар тумтарақай бўлиб кетди. Санталат ая ўзига келганида Бону эллик қадамча наридаги дарахтзор ичида лапанглаб қочиб борар, уч қадамча нарида форма кийган йигитча турарди. Санталат ая қўрққанидан ўрнидан туролмай қолди. Йигит унинг тепасига келди.
-- Шуям иш бўлдими, эна! -- деди у қовоғини солиб. -- Бозорда-ку, резавор растаси бор. Ўша ерга борсангиз ҳақингиз кетадими?
Унинг гап оҳангидан дағдағадан кўра койиниш кўпроқлигини пайқаб, Санталат аянинг кўнгли жойига тушди. Йигитчанинг аллақаерини Мухторжонга ўхшатди.
-- Кўрмайсанми, болам, -- деди куймаланиб. -- Мухторжон отпускага келяпти. Шу дегин, болам тушмагур, армияга кетмасдан олдин бўйрадаккина жойга пиёз сепган эди. Каллахонада турамиз. Шаҳар ҳовлида деҳқончиликни ким қўйибди бизга! Бошинг айланса, кетинг айланмайди. Ўтириб-ўтириб зерикдим. Қўни-қўшнилардан ортган пиёзни шу ёққа олиб тушувдим. Одамлар есин, буям баҳорнинг неъмати дедим-да, ўргилай. Аммо-лекин сават кўтариб юрганимни кўрса, Мухторжоним хафа бўларди... Шанба куни келяпти, эшитдингми? Вақтинг бўлса боргин, болам. Каллахонадаги чойхона бор-ку, худди шунинг биқинидаги ҳовли. Санталат ая десанг ҳамма танийди.
-- Вой-бу! -- формали йигит тоқати тоқ бўлиб, қўл силтади. -- Бу ерда савдо қилиш мумкинмас, дедим-ку. Қани, кўтаринг пиёзингизни! Бўлмаса "иштарап" тўлайсиз.
-- Қўй, болам, -- деди Санталат ая. -- Шундан шу ёққа яна кўтариб юраманми? Ташлаб юбориш увол. Буям баҳорнинг бир неъмати дедим-ку. Майли, амаллаймиз. -- У инқиллаб ўрнидан турди-да, саватни дастурхонга ўради.
Формали йигит бирпас иккиланиб туриб, нари кетди. Санталат ая саватини бошига қўйди. Газ сув дўкони ёнида тутунга беланиб кабоб пишираётган афти баркашдай кабобпазнинг олдига борди.
Кабобпаз кир халатининг енгини қайириб, тутундан ачишган кўзларини артаркан, Санталат ая иягини силкитиб имо қилди:
-- Нечта қўяй?
-- Кабоб керакмас, -- деди Санталат ая, саватни дўкончанинг токчасига қўйиб. -- Мана шу пиёзни кабобингга қўшиб тарқат. -- У дастурхонини очди.
-- Кабобни кўк пиёз билан сотиш не положенний. -- Кабобпаз эски китоб муқоваси билан чўғни елпиди.
-- Менга пулимас, савоби керак, болам. Мухторжон аканг отпускага келяпти, эшитдингми! -- Санталат ая пиёзларни кўра устидан ошириб узатди. Йигит бир лаҳза талмовсираб турди-да, пиёзни олиб алюмин патнисга солди. Халатининг чўнтагини титкилаб, Қижимланган бир сўмлик олди.
-- Манг, кампир. Бизники таваррук!
Санталат ая индамай нари кетди. Шу ондаёқ бошидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. У қўлтиғига дастурхонини қистириб олган, енгиллашиб қолган саватни кўтариб келарди.
Қизиқ, ҳозиргина тумтарақай бўлиб кетган майдонча бир зумда яна гавжум бўлиб қолибди. Тўданинг энг ўртасида турган Бонуни Санталат ая узоқданоқ таниди. У тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулар, рўпарасида турган йигитга гап уқтирар эди. | 1 604 |
| 15 | Кексалик қурсин, икки қадам наридаги бозорга етгунча ичи узилиб кетди. Саватини гоҳ бошига олади, гоҳ қиррасини биқинига тираб кўтаради. "Ўлсин, нима зарил эди", деб қўяди ўзича афсусланиб. Аммо Муҳторжон отпускага келаётгани, бу хабарни одамларга айтиш зарурлигини ўйлади-ю, яна кўнглини қувонч ёритди. Қадамини тезлатди.
Кўкат бозорда одам тумонат. Санталат ая саватини пештахтанинг бир чеккасига қўймоқчи эди, редиска сотаётган жувон бобиллаб берди:
-- Вой, манави кампирни қарайла, мани олдимни тўсиб қўйди!
Нарироқда туршак сотиб ўтирган чол Санталат аянинг бўшашиб қолганини кўриб маслаҳат берди:
-- Менга қаранг, сингил, бозорга кираверишдаги майдончада сотмайсизми? У ердаям одам гавжум.
Чол тўғри айтган экан. Санталат ая гавжум майдончанинг бир чеккасидаги харсанг тош устига ўтирди. Тош атрофида писта пўчоқлари, сигарет қолдиқлари, мороженое қоғозлари ётган экан. Калиши билан суриб тозалаган бўлди. Кейин пиёзнинг устини очиб қўйди. Аммо орадан шунча вақт ўтдиямки, унинг пиёзини биров сўрамади. Аксига олиб, Санталат аянинг гапини эшитадиган таниш йўқ. Санталат ая энди зерика бошлаган эди, шундоқ қулоғининг тагида шанғиллаган овоз эшитилди:
-- Тирикчилик дардига тушиб қолибсизми, Санталат хола!
Санталат ая бошини кўтарди-ю, тепасида турган Бонуни кўрди. Маҳаллада Бонуни танимайдиган одам йўқ. Эри уч қаватли магазинда ишлайди. Машинаси бор. Бултур пишиқ ғиштдан участка қуришган. Ҳар тўкисда бир айб бўларкан-да. Бечораларнинг фарзанди йўқ. Шундоқ-ку, лекин Бону жуда катта оғиз хотин. Бойвучча-да. Ҳозир ҳам ялтироқ кўйлак устидан қимматбаҳо жемпер кийиб олибди. Қўша-қўша олтин билагузук тақилган қўлида катта сумка. Нима бўлгандаям Санталат ая таниш одам учраганидан қувониб кетди. Мана энди боятдан бери кўнглини ҳовлиқтираётган янгиликни айтиб, Бонуниям суюнтиради. У инқиллаб ўрнидан турди-да, Бонуни бағрига босиб кўришди. Энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди, Бону ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, осмонга қараб қақиллаб кулди. Шунда тилла тиш тўла оғзидан чўғ сачраб кетгандай бўлди.
-- Мана, қариганингизда энди эсингиз кирибди, Сантал хола! Бозордан қолманг, бозордан! Бозорда хикмат кўп! Отанг -- бозор, онанг -- бозор!
Санталат ая тилининг учида турган гапни айтди:
-- Мухторжонингиз отпускага келяпти.
Шундоқ деди-ю, негадир бу хабар оғзидан ҳаяжон билан эмас, соввққина оҳангда чиқди. Нега шунақа бўлганига ўзи ҳам ҳайрон қолди.
-- Ҳой, менга қаранг, хола, келинингизга атлас олиб қўймайсизми? -- Бону бутунлай бошқа ёқдан келди. Кейин сирли бир нарсани айтаётгандай овозини пасайтирди. -- Бари бир келин қиласиз-ку, ўғлингиз бўйдоқ ўтмас ахир!
Санталат аянинг дили оғриди. Туфлига ажратиб қўйган ўттиз икки сўми эсига тушди.
-- Вой, нега келин қилмас эканман, қани атласингиз?
Бону каттакон қора сумканинг занжирини суриб атласнинг бир учини чиқарди. Санталат ая дарров билди: яхши атлас, майда тароқли.
-- Қанча экан бир кийими?
-- Юз ўттиз сўм! Пулингиз ўзингиз билан кетади. Асл мол. Атласнинг энг тозаси.
-- Магазинда ўттиз сўмдан ошмайди, дейишади-ку, Бону?
-- Бунақа мол магазинга чиқмайди!
Боту тилла тишларини ярақлатиб яна кулди. "Кучинг етмаса чираниб нима қиласан" дегандай зарда билан сумканинг занжирини тортди.
-- Ҳув анави сили-симёни кўряпсизми, Сантал хола? -- деи у нарироқдаги тўдани кўрсатиб. Санталат ая Бону кўрсатган томонга қараб, устидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин, рангсиз аёлни кўрди. -- Ўша-чи, -- деди Бону кўзлари ҳасаддан ёниб, -- кеча бир сумка лакерованний туфли сотди, ер ютгур! Обувной отделни бутунлай ўзиники қилиб олди, яшшамагур!
Боя Бону атласни кўрсатганида, кўзи тушган экан шекилли, қош-кўзи попукдай нозиккина қиз уларнинг олдига келди. Талаба бўлса керак ихчамгина папка кўтариб олибди. Бону атласини чиқаргунча қиз папкасини тиззасининг кўзи билан туртиб-туртиб, сабр қилиб турди.
"Мухторжонимга хўпам муносиб эканми?" деб ўйлади Санталат ая беихтиёр. | 1 255 |
| 16 | Мана, кўп кетиб ози қолди. Эртага ёз ўтиб куз келса, қарабсизки, Мухторжон кеб турибди-да. Бир қарс-бадабанг тўй қилсинки!
"Илойим боши тошдан бўлсин!" деб қўйди у бет-қўлини артар экан. Ўзи билан ўзи овора бўлиб, кўча эшиги тақиллаганини эшитмай қолди шекилли, кимдир ҳалқани қаттиқ-қаттиқ қоқа бошлади.
-- Ҳув, -- деди Санталат ая йўлак томон юриб. -- Келаверинг!
Пастак эшик очилди-ю, елкасига сумка осган почтачи хотин энгашиб ичкари кирди. У болонья плаш кийиб, бошига қизил дурра танғиб олганди. Санталат ая дарров таниди. Бу -- бир вақтлар Мухторжоннинг газетасини олиб келадиган татар жувон эди.
-- Мухторжондан хат борми, Альфия қизим? -- деди Санталат ая калишини судраб яқин бораркан.
-- Юқ, телеграмма! -- деди Альфия жилмайиб. Санталат ая юраги бир қалқиб кетди.
-- Вой, нима деяпсан, айланай, қанақа дилгиром? -- деди ранги ўчиб.
Альфия телеграммани катини очиб, овоз чиқармай ўқиди-да, яна жилмайди.
-- Иби, ўғлиғиз киля икан, подвиходной куни.
Санталат ая бари бир ҳеч нима тушунмади.
-- Нимага келади? Тани-жони соғмикин?
Альфия уни юпатиб елкасига қоқди.
-- Биспокоится итмагиз. Отпускка киля икан. Заслужить итган олай.
Санталат ая бир лаҳза анграйиб турди-да, Альфиянинг у юзидан, бу юзидан ўпди. Димоғига арзон, аммо хушбўй атир ҳиди урилди. Бултур саккизинчи мартда Мухторжон ўзига олиб келган "Шарқ" деган атир эсига тушди. Ўшандан буён очилмай қутичасида турган эди.
-- Шошма, ўргилай болам, шошма, -- деди у телеграммани чангаллаганча югуриб. Бир лаҳада уйга кирди-ю, тахмондаги тўйга атаб тикилган атлас, духоба кўрпаларнинг ёнбошига яшириб қўйган атир қутисини олиб, яна ҳовлига тушди.
Альфия водопровод тутқичини ўйнаб турарди.
-- Хушхабар обкелган оғзингдан айланай, -- деди Санталат ая атирни узатиб. -- Олмасанг хафа бўламан. Мухторжон келганда албатта меҳмонга келгин, онанг гиргиттон!
-- Ийя, курябсиз, -- Альфия суюнчи атирни иккиланиб олди.
Санталат ая Альфияни кузатди-ю, яна ҳовлиқиб уйга кирди. Яхши тушунмаса ҳам телеграммани қайта кўздан кечирди.
"Шанба куни келса, бугун сешанба... Чоршанба, пайшанба, жума... яна уч кун бор экан. Қаранг-а, бежиз туш кўрмаган экан-да. Мухторжон келар эканки, отаси йўл очиб юрган экан!"
Ўзини қўярга жой тополмай яна ҳовлига тушди, кўчага чиқди. Тошлоқ тор кўчанинг у юзидаги кўк эшикни бир-икки тақиллатди-ю, эсига тушди: "Хайрибиби эгачисиникига келин тушарга кетувди-я... Рисолат уйдамикан?" У нарироқдаги жимжимадор дарвоза томон юрди. Етиб бормасиданоқ дарвоза биқинига ўрнатилган эшик очилди-да, папка кўтарган, галстук таққан бола чиқди. Салом берди.
-- Ваалайкум ассалом, мулло бўлинг, Асаджон, -- деди меҳри ийиб. -- Ойинглар уйдамилар?
-- Бугун сменалари-ку, Пошшабуви, -- деди бола бир зум тўхтаб.
Рисолат касалхона ошхонасида ишлайди. Кун ора ишга боради. Бугун ишда экан-да...
-- Мухторжон аканг келяпти, ойингларга шуни айтмоқчийдим, -- деди Санталат ая.
Бола қувониб кетди.
-- Ура! -- деди бақириб. -- Келсалар ременларини менга берасиз-а?
-- Албатта, болам, албатта.
Санталат ая тошлоқ кўчада ирғишлаб-ирғишлаб бораётган боланинг кетидан қувониб қараб қолди. Зум ўтмай қизалоғини етаклаган ёшгина жувон унинг олдидан салом бериб ўтди. Боласини боғчага олиб бораётган бўлса керак. Яна икки йигит шоша-пиша ўтиб кетишди. Уларнинг кўчаси ҳар куни эрталаб шунақа гавжум бўлади. Ҳамма ўзининг юмушига шошади. "Хайрибиби йўқ. Рисолат ишда. Қаёққа борса экан!.."
У яна ҳовлига қайтиб кирди. Гуллаб ётган ўрикка, жўмрагидан сув томчилаётган водопроводга, цемент ҳовузчага тикилиб турди-да, тўсатдан хаёлига ғалати бир ўй келди. "Беш-олти боғ пиёзни Пастбозорга олиб тушса-чи? Икки қадам жой бўлса. Гап пулдамас. Ҳарна, одамларни кўради, гаплашади. Баҳонада Мухторжоннинг туфлисига атаб ўттиз икки сўм ажратиб қўйган. Эртага отпускага келса, этик кийиб юрмайди-ку.
У шоша-пиша ишга киришди. Текис-текис пиёзларни саралаб юлди. Цемент ҳовузчада яхшилаб ювди. Кейин қазноқдаги узун михга илиқлик турган, қурум босган саватни олиб, униям латта билан совунлаб ювди. Пиёзларни катта-катта қилиб боғлади. Саватга солиб, йўл-йўл қизил дастурхонга ўради. | 1 190 |
| 17 | ДАРД
"Бозор -- шайтоннинг айвони".
Халқ мақоли.
Санталат ая хомуш уйғонди. Кун ёришиб кетган, дераза ортидаги куртаклари бўртиб қолган тол шохлари, худди биров атайлаб силтаётгандай шамолда кескин-кескин силкинар, аллақаерда мусича маъюс кукулар эди. Санталат ая патнис, мис самовар, қадимий гардим чойнаклар билан безатилган токчадаги қўнғироқли соатга қаради. Етти бўлай деб қопти. У инқиллаб ўрнидан турди-да, намат тўшалган айвонга чиқиб, ғиштин зинадан ҳовлига тушди. Атрофда гул иси кезади, баҳор ҳавоси мусаффо, илиқ. Кечаси қаттиқроқ шамол бўлган шекилли, ҳовли ўртасидаги каттакон ўрик гуллари дув тўкилибди. Этакдаги ошхонанинг шифер томи, ўрик остидаги икки-уч буйра жойда барқ уриб ётган пиёз устига оч пушти ранг тангачалар ёғилибди.
Мухторжон кузакда армияга кетиш олдидан кекса ўрик тагига шу пиёзни сепган эди. Ўшанда Санталат ая кулувди. "Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига... Кафтдай жойда деҳқончилик қилиб қаёққа борардинг, болам", деганди. Мухторжон бўлса, "Эрмак бўлади-да, сизга, ойи", деб кулиб қўйган эди. Билиб гапирган экан. Мана, қор эриши билан Санталат аяга эрмак топилди-қолди. Ёлғиз ўзи ўтириб-ўтириб зерикканида эрмак учун пиёз ўтайди. Саралаб-саралаб юлади, қўшниларга тарқатади. Юлган сайин бу ёқдан униб чиқаверади, жонивор.
Санталат ая йўлак бошидаги жўмракдан обдастага сув тўлдирди. Тошиб чиққан сув цемент ҳовузчага тўпланиб қолган ўрик гулларини оқизиб кетди. Санталат ая яна Мухторжонни эслади: мана, шу ҳовузчани ҳам Мухторжон ясаб берувди. Қўлидан келмаган иш йўқ эди, Мухторжоннинг. Отасининг ўғли-да! Отаси донғи кетган уста эди. Мирсоат сувоқчи деса, етти маҳалла танирди. Девор суваса, одамнинг аки кўринарди.
Шу гап Санталат аянинг хаёлига келиши билан нима учун боядан бери кўнгли ғаш эканини пайқади.
Қизиқ, шу кеча Мухторжоннинг отаси тушига кирибди. Неча йил илгари ўлиб кетган одам, келиб юрибди. Тағин ҳадеб кўча эшикнинг олдини супураётган эмиш. "Ҳой, дадаси, кўча супураётганингиз нимаси, биров кўрса уят қилмайдими", деса индамасмиш.
"Тавба, нимага отаси безовта бўлиб юрибюи, ё Мухторжонга бир нима бўлдимикан?!"
Санталат ая ўзининг хаёлига келган фикрдан чўчиб кетди. "Илойим ўзи паноҳида асрасин! Битта шу бола деб сўққабош ўтди, ахир".
... Ўгай ота-онаси уни ўзига ўхшаган етимгина болага узатишганида Санталат энди ўн саккизга кирганди. Ўзи қаттиқчилик билан ўсган эмасми, дарров рўзғорга киришиб кета қолди. Тилаб-тилаб олган қизалоғи энди йўлга кирганда эри урушга кетди. Беш йил ваҳимаю хавотир билан ўтди. Санталат Қоратошдаги туғруқхонада кир ювувчи бўлиб ишлади. Ёлғиз овунчоғини ҳам Худо кўп кўрди, қизи терламадан нобуд бўлди. Тағинам толеи бор экан: эри бирон ери тирналмасдан, эсон-омон қайтиб келди. Қаҳрини аямаган толе меҳрини ҳам аямайди, деганлари рост экан. Икки йилдан кейин мана шу Мухторжон туғилди. Эр-хотин қўш ҳўкиз деганларидай, биргалашиб ишлаб, каталакдай бўлсаям мана шу ҳовлини сотиб олишди. Эрининг ўзи уста эмасми, бир уй, бир айвон қурди. Аммо бу сафар ҳам толе уларнинг қувончини кўролмади: бир куни эрининг ўлигини кўтариб келишди. Хавозадан тушиб кетибди.
Санталат дод солди, сочини юлди. Лекин начора, кўнди.
Мухторжон битта бўлсаям ўнтага татийдиган йигит чиқди. Ахлоқли, одобли... Институтни битирди, инженер бўлди. Санталат ая энди орзу-ҳавас билан тўй қиламан, деб турган эди, ўғли армияга кетиб қолди.
Санталат ая Мухторжонга жуда суяниб қолган экан. Анчагача бир нимасини йўқотгандай бўлиб юрди. Ҳар сафар Мухторжоннинг хонасига кирганида ўғлининг дўпписигами, кўйлагигами кўзи тушади. Санталат ая кўйлакни бағрига босиб йиғлайди, денг... Уйга киришга юраги йўқ. Бир кўнгли ўттиз йил ишлаб пенсияга чиққан туғруқхонага яна борай деди-ю, ниятидан қайтди. Билмаган одам яна ишга кирибди, демайдими? Дунёда энг нозик юрак ҳам, энг чидамли юрак ҳам онаники бўлади. Санталат ая бунисигаям кўнди. | 1 369 |
| 18 | Бир кишидан қайиқни бўяб беришини илтимос қилишди. У ўзининг бўёқ ва чўткаларини олиб келиб, эгаси сўраганидек, қайиқни ёрқин қизил рангга бўяй бошлади.
Бўяш жараёнида у қайиқ тубида кичкина тешик борлигини пайқаб қолди ва ҳеч кимга айтмай, уни секингина ямаб, тузатиб қўйди. Ишини тугатиб, хизмат ҳақини олди-ю, жўнаб кетди.
Эртаси куни қайиқ эгаси бўёқчининг ҳузурига келиб, унга кечаги хизмат ҳақидан анча кўп бўлган пулни узатди. Бўёқчи ҳайрон бўлиб деди: — Лекин кеча қайиқни бўяганим учун мен билан ҳисоб-китоб қилгандингиз-ку, жаноб!
— Бу бўёқ учун эмас. Бу қайиқдаги тешикни тузатганингиз учун.
— Э! Бу арзимаган кичик бир иш эди... Бундай аҳамиятсиз нарса учун менга бунчалик катта пул тўлашга асло ҳожат йўқ.
— Қадрли дўстим, Сиз мени тушунмаяпсиз. Бор гапни айтиб берай, эшитинг. Мен Сиздан қайиқни бўяшни илтимос қилганимда, ўша тешик ҳақида айтишни унутибман. Бўёқ қуригач, болаларим қайиқни олиб, катта кўлга балиқ овига жўнаб кетишибди. Улар қайиқ тубида тешик борлигидан бехабар бўлишган. Ўша пайтда мен уйда йўқ эдим.
Уйга қайтиб, фарзандларим қайиқни олиб кетишганини билганимда, даҳшатдан донг қотиб қолдим, чунки қайиқнинг тешик экани ёдимга тушганди.
Уларнинг балиқ овидан соғ-саломат қайтиб келаётганини кўрганимдаги қувончим ва енгиллигимни бир тасаввур қилиб кўринг!
Шундан сўнг қайиқни кўздан кечирдим ва Сизнинг ўша тешикни ямаб қўйганингизни кўрдим! Энди нима иш қилганингизни англадингизми? Сиз менинг фарзандларимнинг ҳаётини сақлаб қолдингиз! Сизнинг бу «арзимаган» яхшилигингиз учун тўлашга менинг бутун бойлигим ҳам камлик қилади.
Шундай экан, кимга, қачон ва қандай вазиятда бўлишидан қатъи назар — одамларга ёрдам беришда, уларни қўллаб-қувватлашда, диққат билан тинглашда ва йўлингизда учраган бировларнинг муаммоларини имкон қадар бартараф этишда давом этинг. Сиз қачон, кимдир Сизга муҳтож бўлишини ёки Аллоҳ бошқаларга қилган ёрдамингиз учун Сизга қачон кутилмаган гўзал мукофот тақдим этишини билмайсиз.
Эҳтимол, Сиз ҳам ўз йўлингизда кимларнингдир «қайиғидаги тешикларни» ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда ямаб кетгандирсиз ва бу билан инсонларга қанчалик ёрдам берганингизни тасаввур ҳам қилолмассиз...
Таржима. | 2 129 |
| 19 | «Бироз семирибди, мен буни ҳозир ўзига айтсам кўнглига тегмасмикан?» — дея ўйлади Баҳром Севаранинг юзидан кўзини узмасдан.
Орадан ўн икки йил ўтиб учрашган икки дил гўё тилсиз сўзлашар эди. Балки мана шу кўча бошидаги кофечи йигит бўлмаганида, улар учрашмасди ҳам.
Орадаги бироз сукунатни бузиб, Баҳром сўз бошлади. Ҳаяжондан сўзларининг ярми ютилиб кетар, лаблари титрар эди, аммо у ўзини дадил кўрсатишга уринаверарди.
— Яқинда келди бу ерга. Кофени яхши тайёрлайди.
Севара унинг сўзини тасдиқлади:
— Мен ҳам иш чарчоғини мана шу кофени ичиб енгаман.
— Ишинг оғирми? — деб сўради Баҳром.
— Ҳа, бизда иш оғир, тунги сменада навбатчиликда тураман. Беморлар кўп.
— Қарая, охири барибир шифокорликка ўқидингми?
— Қайда... — Севара шундай деб ерга қаради ва орага анча пайт сукунат чўкди. Бироздан сўнг у оғир хўрсиниб давом этди: — Дипломни ҳам амаллаб олдим, бу ҳам ўқиди дегани эмас, шунчаки малака оширди деган диплом-да. Касалларнинг ярасини бойлайман, овқатини едираман... Хуллас, мана шунақа ишлар билан шуғулламаман. Ачинарли иш, а? — Севара шундай деб, истиҳола билан Баҳромга қаради.
— Нега энди? Йўқ, унақа эмас! Аслида ҳам иш ҳақи оласан, ҳам савоб бўлади-ку, — деди Баҳром чин дилдан уни юпатишга ҳаракат қилиб.
Баҳром Севарани яна бир қур кузатиб чиқди. Ўша аввалгидек сарв қомати бироз ўзлигини йўқотган, йиллар юкидан қадди бироз эгилиб қолгандек эди. Гапни шартта бошқа мавзуга бурмоқчи бўлиб, Баҳром яна сўз қотди:
— Менга деса, бирор қиз тегмади. Оқ сочларим мени қари кўрсатар экан-да.
Севара бироз кулиб олди:
— Сенинг сочларинг ахир ўша пайтларда ҳам оқ эди-ку.
— Шуни айтаман-да, — Баҳром ўзи айтган гапдан сал ўнғайсизланиб қолди. Ахир бу гапларни айтишдан мақсад нима эди? Ўзини оқламоқчимиди ёки ҳалигача ёлғиз эканини билдирмоқчими?
Баҳром кўзларини қизга қадаб, ичидаги энг оғриқли саволни берди:
— Эътибор қилма... Ўзинг бахтлимисан?
Севара саволга жавоб беришдан олдин Баҳромнинг кўзларига тик қаради. Унинг нигоҳида қандайдир сирли, айни пайтда мунгли бир ифода бор эди.
— Мени бахтли деб ўйлайсанми? — Севара совуб қолган кофесидан бир ҳўплади. — Тўққиз йил аввал турмушга чиққандим. Бўлмади. Характерларимиз тўғри келмади, дейишади-ку... Хуллас, уч йил аввал қонуний ажрашдик. Ҳозир қизим билан ёлғиз яшайман. Оғир кунларни бошдан ўтказдим, Баҳром. Мана шу касалхонадаги иш мени чалғитди, оёққа турғазди. Савобини билмадим-у, лекин одамларга кераклигимни ҳис қилиш менга куч беради.
Баҳромнинг юраги бир қалқиб кетди. Бу янгилик унда бир вақтнинг ўзида ҳам ачиниш, ҳам аллақандай яширин бир умид уйғотганди. Ўшанда, бундан 12 йил аввал, Севара бошқага унаштирилганини эшитганда Баҳромнинг дунёси йиқилганди. Ўшандан бери юрагини ҳеч кимга оча олмади, уйланиш ҳақидаги гапларни эса доим ҳазилга буриб келди. Мана энди тақдир уларни яна ўша кўча бошида, ўша кофехона ёнида рўпара қилиб қўйибди.
— Кечир... Мен билмагандим, — деди Баҳром оҳиста, унинг овозида чин дилдан қайғуриш бор эди.
— Бунинг учун кечирим сўрама, — Севара яна ўша таниш, чиройли табассуми билан Баҳромга қаради. — Ўтган иш ўтиб кетди. Муҳими, ҳозир тинчман. Ўзинг-чи? Ростдан ҳалиям бўйдоқмисан? Мени алдамаяпсанми?
— Сурбетларча ёлғизман, — деб кулди Баҳром ва бу сафар унинг кулгиси жуда самимий чиқди. — Сочларим оқагани билан, юрагим ҳалиям ўша, 20 ёшли талабаникидек аҳмоқ.
Орадаги совуқлик, йиллар давомида йиғилган бегоналик девори бир лаҳзада қулаб тушди. Улар яна ўша содда, бир-бирини кўрганда ҳаяжонланадиган Баҳром ва Севарага айланишганди.
— Севара, — Баҳром бир оз дадиллашиб, чўнтагидан телефонини чиқарди. — Мен бу сафар сени шунчаки қўйвориб юбормоқчи эмасман. Рақамингни бер. Эртага навбатчилигинг тугагач, қизингни ҳам олиб, бирга айлангани борамиз. Мени таклифимни рад этма, илтимос.
Севара Баҳромга қаради. Унинг кўзларида эски қадрдонни, балки ундан ҳам яқинроқ бўлиши мумкин бўлган инсонни кўрди. Рақамини айтаркан, у ҳам ичида аллақачон унутилган ширин бир туйғу — умид уйғонаётганини ҳис қилди.
Кофечи йигит уларнинг ортидан қараб, жилмайиб қўйди. Бугун унинг қаҳваси икки қалбни қайта бирлаштирган эди.
Нуриддин Зиё | 1 946 |
| 20 | "Ҳозир машина ағдарилади-ю, самосвал устимиздан ўтиб кетди", деб ўйлади Хуршид қўрқувдан титраб. Негадир шу топда онаси кўз ўнгига келди. Яна бир-икки сония ўтган бўлса керак. Аммо бу онлар йилга тенг эди. Ниҳоят, самосвал тўхтади. "Москвич" ҳам унга кўндаланг ёпишганча, силкиниб тўхтаб қолди. "Хайрият, ағдарилмади" -- Хуршид аъзойи баданини муздай тер босганини энди пайқади.
-- Қўрқманг, -- деди Назиранинг елкасидан қучоқлаб, -- қўрқманг, тирик қолдик-ку!
Назира қўлини туширди. Унинг ранги докадек оқариб кетган, қўллари қалтирар эди. У бирдан титраб-титраб йиғлаб юборди.
Хуршид машинадан тушмоқчи эди, эшик очилмади. Пачоқ бўлиб, ўриндиққа ёпишиб қолибди.
-- Эшикни очинг! -- деди у ҳамон йиғлаётган Назирага.
Назира беҳуш бир тарзда ерга тушди-да, каловланиб бориб симёғоч тагига -- уйиб қўйилган қорга ўтириб қолди. Хуршид ҳам оёқларини аранг босиб машинани айланиб ўтди. Самосвалнинг эшиги очилди-да, ранги қув ўчган, кўзлари қўрқувдан олайган йигит сакраб тушди. Кирза этикларини дўқиллатиб югуриб келди.
-- Тирикмисиз, ака? -- деди йиғламсираган товуш билан. У энтикиб нафас олар, ингичка мўйлови учиб-учиб турар эди.
Хуршид индамасдан ўз машинасига қаради. "Москвич"нинг эшиги ичкари кириб, ойнаси чил-чил синган, томигача пачоқ бўлган эди. Қизиқ, у нимагадир ачинмади ҳам. фақат машинасининг ҳозирги кўринишини ўз аҳволига ўхшатгиси келди.
Бирпасда тумонат одам тўпланди. Хуршид кўзлари билан хотинини излаб топди. Назира уч-тўрт қадам нарида довдираб турар, семиз бир хотин унинг чаккасига қор ишқалар эди.
Шовқин-сурон, бақириқ-чақириқ орасида ҳеч нимани англаб бўлмай қолди. Аллақаёқдан етиб келган инспектор одамларни тарқата бошлади. У Хуршидга яқин келиб сўради:
-- Машина сизникими?
Хуршид индамай бош силкиди.
-- Бахтингиз бор экан, -- инспектор жилмайди. -- Бунақа авариядан тирик чиққанлар оз бўлади. Самосвал кимники?
-- Меники, -- деди бояги йигит яна йиғламсираб.
-- Нима бўлди?
-- Бу киши секин келаётган эканлар, -- деди йигит бўшашиб. -- Қувиб ўтмоқчи эдим, рўпарадан такси чиқиб қолди.
-- Машинани расво қилди, тўлаб берсин...
Хуршид хотинининг овозини эшитиб, бурилиб қаради. Назира унинг ёнида турар, йиғиси тинган эди.
-- Тўлаб беради, опа, тўлаб беради, -- деди инспектор, йигитнинг ҳужжатини оларкан. -- Судга бериб ҳаммасини ундириб оласиз.
Шундай дейиши билан унниқиб кетган қора духоба камзул кийган кампир тўдага ёриб кирди-ю. "Вой, болам" деб додлаганча шофёрни қучоқлаб олди. Кейин инспекторнинг елкасига осилди:
-- Раҳм қилинг, ўғлим, битта-ю битта болам шу.
Хуршид нима гаплигини, бу кампир қаёқдан келиб қолганлигини тушуна олмай қотиб турар, фақат бир нарсани билар эди: бу кампир шофёр йигитнинг онаси экан. Кампирнинг ушоқлигими, духоба камзулими, нимасидир, ўз онасини эслатди. Негадир кўзига ёш олиб, инспекторга ёпишиб олган кампирни қучоқлади.
-- Қўйинг, ойи, хафа бўлманг, ўғлингизга ҳеч нима қилмайди.
Кампир энди унинг бўйнига осилиб илтижо қила бошлади.
-- Жон болам, ўғил-қизларингизнинг роҳатини кўринг.
-- Ўзимнинг ҳам оёғим тортмай турувди-я! Э ўша хотиннинг сўзига кирган эркакнинг... -- шофёр бола қўпол сўкинди. -- Ойим кеча опамникига -- Келесга кетган эдилар. Ҳали ишдан борсам, хотиним туриб олди-да, палакат! Ойимни олиб келасиз дейди. Билмадим, қайнонаси билан киндиги биттами?
Хуршид ҳамон кампирни овутаркан, беихтиёр жилмайди.
Хотинини бемалол сўкаётган бу чапани йигитга ҳам, унинг онасини шунчалик яхши кўрадиган хотинига ҳам ҳаваси келди.
-- Судга берасизми? -- деди симёғочдан тушиб турган лампочка ёруғида протокол ёзаётган инспектор Хуршидга қараб.
Хуршид индамай турган хотинига зимдан қараб қўйди-ю, хотиржам гапирди:
-- Қизиқмисиз, суднинг нима кераги бор. Ўзимиз келишамиз. Тасодиф-да... Хаётда бундан баттарлари бўлади-ку...
Инспектор "ўзингиз биласиз" дегандай елкасини қисди. Шофёр боланинг онаси эса ҳайратдан кўзларини катта очиб Хуршидга узоқ тикилиб қолди.
1970 йил
Oʼtkir Hoshimov | 2 285 |
