Hikoyalar (G&M)
Відкрити в Telegram
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy, saviyali va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Показати більше6 584
Підписники
+424 години
-217 днів
-7730 днів
Триває завантаження даних...
Схожі канали
Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
жовтень '26жовт '26
жовтень '26
+50
в 0 каналах
вересень '26
+209
в 2 каналах
Get PRO
серпень '26
+227
в 2 каналах
Get PRO
липень '26
+227
в 1 каналах
Get PRO
червень '26
+268
в 5 каналах
Get PRO
травень '26
+284
в 0 каналах
Get PRO
квітень '26
+195
в 0 каналах
Get PRO
березень '26
+226
в 1 каналах
Get PRO
лютий '26
+192
в 6 каналах
Get PRO
січень '26
+292
в 5 каналах
Get PRO
грудень '25
+221
в 1 каналах
Get PRO
листопад '25
+215
в 4 каналах
Get PRO
жовтень '25
+183
в 2 каналах
Get PRO
вересень '25
+268
в 4 каналах
Get PRO
серпень '25
+252
в 1 каналах
Get PRO
липень '25
+170
в 3 каналах
Get PRO
червень '25
+740
в 19 каналах
Get PRO
травень '25
+269
в 4 каналах
Get PRO
квітень '25
+233
в 1 каналах
Get PRO
березень '25
+181
в 3 каналах
Get PRO
лютий '25
+280
в 2 каналах
Get PRO
січень '25
+303
в 1 каналах
Get PRO
грудень '24
+282
в 6 каналах
Get PRO
листопад '24
+283
в 3 каналах
Get PRO
жовтень '24
+291
в 3 каналах
Get PRO
вересень '24
+306
в 6 каналах
Get PRO
серпень '24
+391
в 6 каналах
Get PRO
липень '24
+319
в 7 каналах
Get PRO
червень '24
+194
в 7 каналах
Get PRO
травень '24
+329
в 8 каналах
Get PRO
квітень '24
+600
в 11 каналах
Get PRO
березень '24
+317
в 33 каналах
Get PRO
лютий '24
+452
в 40 каналах
Get PRO
січень '24
+450
в 7 каналах
Get PRO
грудень '23
+307
в 6 каналах
Get PRO
листопад '23
+751
в 20 каналах
Get PRO
жовтень '23
+1 582
в 32 каналах
Get PRO
вересень '23
+1 088
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+1 970
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+675
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+492
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+417
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+462
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+376
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+396
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+697
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+507
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+320
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+387
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+360
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+500
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+434
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+297
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+479
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+507
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+539
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+419
в 0 каналах
Get PRO
січень '22
+525
в 0 каналах
Get PRO
грудень '21
+489
в 0 каналах
Get PRO
листопад '21
+455
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '21
+504
в 0 каналах
Get PRO
вересень '21
+467
в 0 каналах
Get PRO
серпень '21
+694
в 0 каналах
Get PRO
липень '21
+657
в 0 каналах
Get PRO
червень '21
+454
в 0 каналах
Get PRO
травень '21
+430
в 0 каналах
Get PRO
квітень '21
+426
в 0 каналах
Get PRO
березень '21
+411
в 0 каналах
Get PRO
лютий '21
+720
в 0 каналах
Get PRO
січень '21
+1 159
в 0 каналах
Get PRO
грудень '20
+12 859
в 0 каналах
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 14 жовтня | 0 | |||
| 13 жовтня | +6 | |||
| 12 жовтня | +2 | |||
| 11 жовтня | 0 | |||
| 10 жовтня | +2 | |||
| 09 жовтня | +5 | |||
| 08 жовтня | +5 | |||
| 07 жовтня | +2 | |||
| 06 жовтня | +6 | |||
| 05 жовтня | +5 | |||
| 04 жовтня | +5 | |||
| 03 жовтня | +4 | |||
| 02 жовтня | +5 | |||
| 01 жовтня | +3 |
Дописи каналу
Маҳфуза ҳаммасини сезиб бўлган эди: тутдаги иплар, исириқ, оққанд... Хурофотга тўла жанжалли оила, туҳматлар, яхши ном ололмайдиган келинлар қисмати... Ҳар куни янгича, ажабтовур хангомалар, туппа-тузук ҳозиргина овқатланган ака-укларнинг "онадан келиб" сўкиниб ёқа йиртишлари...
Жуда кўп марта ота уйига қайтмоқчи бўлди, шаҳдамлик қилса-да, эвини қилолмади. Баъзан отасининг шаънини ўйлади, баъзан иккиланди.
Бора-бора ҳаммасига кўникди, сўконғич овсинларининг бўй етган қизларига насиҳат қилди, "қанақа қизларни одамлар ҳавас қилишини" уқтирди, қайнонасига ҳам иложи борича "яхши келин" бўлишга харакат қилди. Ҳартугул, овсинлари орасида "қайнонасининг калиши ўзига қараб отилмаган" -ягона келин Маҳфузанинг ўзи бўлди...
Эси оғган қайноғаси ҳам яхши гапни билармиди-ки, фақат Маҳфуза овқат олиб кирсагина, хурмат қилиб, бурчакка бориб қўл қовуштириб турадиган, идиш олгани кирганда эса- келинга ғўлдираб ўзича "раҳмат" айтгандек бўларди...
Шу билан шунақа ора-орада "оққанд чойлар" ичиб, тусланаётган муомалаларга чалғиб юриб, Маҳфузанинг уйи-уй бўлди, болалари туғилди.
Қайнотаси ўлганда, тўполончи муллакаларининг ҳаммаси Россияда эди, ўзи ишхонасидан моддий ёрдам сўраб олиб келиб, чиройли қилиб маъракаларини ўтказди, орада телба, лекин бошқалардан кўра соғроқ бўлган, яхшиликни биладиган- муллакаси ҳам оламдан ўтди, бу ҳам ўзининг зиммасига тушди...
Бора-бора ҳеч ким уни орқаворотдан "қора таппи" демайдиган бўлди, номи "Маҳфузахон кеннойи" бўлди...
Аҳийри қайнонаси ҳам касал бўлиб, тўшакка миҳланди. Нимадандир умидвор бўлдими, анча алмойи-жалмойи қараб ётди, "сув томизаман" деб ўтирган келинининг қўлларини чангалларкан- "Қизим... Етимни бошини силанг" деб баъзўр ҳирқиради...
Етим-бу ўша телба ўғилнинг болалари эди. Кампир катта ўғлининг эси ўзидан кетгач, ташлаб чиқиб кетган келинини бекорга"дарбадар" деб атамасди, ўз фарзандларини ҳам, телба эрини ҳам қайнонасига ташлаб кетган келинини бошқача номлай олмасди ўзича!
-Хотиржам бўлинг, Анварни ўзим уйлаб, жойлайман"...
Шу гапдан сўнг жон ипи ҳам ўз-ўзидан узилди...
Маҳфуза зиммасига ўзидан катта вазифаларни олиб олганди. Ишлаб тиним билмай, ўз болаларига қўшиб, ўша етим болани ҳам уйлаб-жойлади, бунинг учун уни ўз ҳолига ташлаб қўймаган Аллоҳ таолога ҳамиша ҳамд айтади.
Лекин... вақтлар ўтиб ўша "сеҳр" тескари ишладими ёки сабр тугадими... Ичкилик ичиб худди акасига ўхшаб ховли бўйлаб қичқирадиган эрига ортиқ тоқат қилолмай қолди. Айниқса эри кайфда тутиб олиб, роса жигарини мўлжаллаб тепгандан кейин бу уйда ортиқ туролмади. Фарзандларини йиғиштириб ижарага бўлсада, чиқиб кетди. Ўзига келган эри қанча ялинмасин қайтишни ўзи ҳам, болалари ҳам исташмади.
Харакат қилиб юриб ватанли бўлди, болаларини уйлаб, жойлади, қолган хаётини яхши воқеаларга тўла кунлар билан ўтказишни юракдан истади!
Шунақа! Тақдирнинг баъзи бир йўлларидан ёлғиз, кучсиз, иложсиз бўлсангда босиб ўтмасликнинг имкони йўқ... Бу қоронғу йўлаклар бошига Сени турфа ҳил сабаблару, турфа ҳил воситалар келтириб ташларкан...
Баъзан нажотсиз ўтган кунларингга ўгирилиб қараркансан- аслида ўзинг бошқалар учун нажот бўлиб юборилганингни тушунасан.
Ҳамма гап оҳирги манзилинг- қаерда тугашига боғлиқ!
P.S. Хикоя хаётий мотивлар устига қурилган.
Азизахон Исмоилова
| 2 | -"Маҳфузахон, мана уйизгаям кеволдиз, энди сизи опчиқиб аямга топшириб қўйиб кетаман, манам чарчадим, уйимга борааай" деб қийшайиб кириб келди қайнопаси...
"Вой сизиям уйиз борми?!" дегиси келди-ю, андиша қилди...
Уч кунда ҳаммасини тушуниб етди, оилада беш ўғил, икки қиз, молхонада увиллайдиган- жинни бўлиб қолган катта муллакаси экан. "Қувва-қув" қилиб важоҳат қилгани билан- қайнонаси ҳаммани бошига йиғиб, боқиб ўтиришни яхши кўрадиган аёл экан.
Нонуштада, тушлик, кечки овқатда дастурҳон бошида ўттиз бештага яқин одам (баъзида ками-тўртта қўшни аёл ҳам бор) йиғилар экан. Қайнонанаси катта қозонда овқат қилдиради, овқат солинишидан олдин ҳамма ўз олдига нон бўлагини синдириб- тортиб олиб, қўли билан дастурҳонга беркитиб кутиб ўтиришади. Маҳфуза тўртта катта лаганга овқат солиб, узатиб, дастурҳонга қайтса, иккита лаган бўшаб, еб бўлганлар бошқаларга жой бермай ялпайиб ўтирган бўлади...
Биров "келинг Маҳфузахон мана бу жойга суқулинг" демайди, ўзига нон беркитиб олганлар, тез қошиқ солишни уддалаганлар, гўштли томонга ўтириб қолганларнинг иши "беш"... Уялган оч қолади!
Қайнона катта келинни" дарбадар, ватангадо", кейингисини "скелет", учинчисини" карис", тўртинчисини "туғмас" деб номлайди. Маҳфузанинг лақаби- орқа варотдан "қора таппи" бўлди, "буғдойранг" мақтовга ўхшаб эшитилади-ку аҳир...
Қайсидир куни уйда ҳақиқий жанжал бўлди: қайнотасининг қарзи бор экан, келган ҳақдорни қайнонаси ўқловда қувиб хайдаб чиқарди.
Ажабланган Маҳфуза сўрида чордона қуриб ўтирган отаси "юввош одам" деб айтган- қайнотасига қаради:
"-Бопладинг хотин! Энди ўлиб қоса қайтиб пулини сўраб кемайди!"...
Қайнотаси суяк тозалаб ўтириб, бамалайҳотир шу гапларни айтди...
Бошқа куни эси оғган қайноғаси бўшалиб кетиб, иштонини ечиб бутун ҳовли бўйлаб югуриб юрди, муллакалари бирлашиб ушлаб олишиб, бошидан челаклаб сув қуйишиб яна қайтариб олиб киришиб қамашди.
Маҳфуза шу куни уйига отилиб кириб нарсаларини"кетаманлаб" йиға бошлади. Эри кириб "кетсез, жовобиз ўзиз билан" деди жағи қийшайиб...
Ҳириллаб қайнонаси кирди, биринчи баланддан келди "ман эшигингга бир марта боришимгаёқ даданг қўшқўллаб тутқазворган" деди...
Маҳфуза бу гапга бўйи баравар ирғиди, ҳамияти қўзғади!
Чақиришдими, ғизиллаб, ўша сариқ қайнопаси етиб келди:
- Вой Маҳфузахон, яна сизга нима бўлди, ичизга жин кирвомаганми, бу нима аҳвол?! Ҳич гап сўз йўқ нимага тугунча қўлтиқлаб олдиз, тоооовбааа"-деб чинқирди худди Маҳфуза ҳар доим хунар кўрсатадигандек.
Кейин эри, опаси, қайнонаси-ҳаммаси ғулдирашиб бошқа хонага чиқиб кетишди, бироздан сўнг эри қайтиб кирди. Боя "кетавер" деб турган эр энди ҳеч ким йўғида ялина бошлади:
-Мани ўлигимни хатлаб чиқиб кетасиз хўпми?!-деди ўзича ўзини ўлдиришга арқон қидирган бўлиб.
Ҳуллас ҳар ҳил қилиқлар билан вақтни чўзишди. Эшик чийиллаб, бир пайтда яна қайопаси кириб келди.
"Сизларга кўз теккан, войй аяя!!! ҳамма ўлди-ку Маҳфузахонни кўриб, анави қийшиқ Озодни (аёл қўшни) афти қийшайиб ранги кўкарганини кўрдизми? Душманимиз қанчейкану... Мил мил, биж-биж илонни ичида эканмизда биз... Ҳич қайсиси биззи кўралмейди, кўзингга мих қадалгурлар... "
Исириқ димоғига кириб, Маҳфуза йўталиб қолди.
"Вой бу қиз нарса еганми?! ичига иссиқ кирганми?! нимага қарамадилариз?! Вали, хороми!... Ўласанми хотинингга у бу нарса илинсенг, чой ичганми ўзи хотининг?!..."
Маҳфузани биқинига кириб ташқарига олиб чиқишди, пашша қўниб ётган хонтахта ёнига ўтқазишди:
-" Қани бисмилло- қайнопаси чой қуйиб, Маҳфузанинг ёнига қўйди.
Боши айланаётган келин чой ичида айланаётган шамага тикилди.
Шу пайтда боши устидан пиёладаги чойга "шўлўп"этиб оққанд тушди.
"Ичиволинг,қувват бўлади!"
Маҳфуза тушунмасидан қайнопаси ошқошиқнинг кети билан чойни аралаштирди:
"Ичинг... Жоним..."
Маҳфуза чойни ўзидан итарди.
"Ие ажойибмисиз, шуни ичинг бошизи айланиши кетади" деди эрининг опаси...
Келин истамайроқ чойни хўплади.
Негадир уйқуси келди, қовоқлари оғирлашди:
-Уйимга кирай- дея олди ҳолос... | 164 |
| 3 | Сеҳр.
Маҳфуза ишга кетиш учун дарвозахонадан чиқаётиб рўпарадан келаётган сариқ, чўлоқ аёлга урилиб кетди. Аёл ҳам шартта Маҳфузанинг билагидан маҳкам чангаллаб ўзига тортди: белидан қисиб, икки юзидан ўпиб олгач, "ҳо-ҳо" лаб гап қотди:
-Танидизми мани Маҳфузахон, юрегиз "жиз" этмадими, ичиз "шувилламади" ми, ваййй... қизариб кетганини-чи буни ҳа-ҳа-ҳа... Ман бўлажек эризни опасиманда... айланиб кетей...
Маҳфуза сидирилиб, аёлнинг қўлидан чиқиб, отилиб йўлга тушди...
Уйга қайтиш пайтида юраги увишди, эрталабки сариқ хотинни эслади:
-"Мунча серқатнов бўлмаса, кунига уч маҳал қатнаяптими?! "
Уйга қайтса, ўша аёл эрталабдан кейин яна бир марта келиб кетибди.
Кечки овқат пайтида юраги безиллади, "ишқилиб яна гап очишмасада... "
Кутганидек бўлди: дадаси гап бошлади "ман эркак қуда бўлмишни яхши танийман, юввош одам, мактабда партадошим бўлган, кейинчалик бошқа мактабга ўтиб кетган, лекин эсладим, яхши одамлар улар"
Маҳфуза зўрға чой хўплади.
Секин отасига қаради, падари хотиржам пиёлани айлантириб ўтирибди.
"Турсам бўладими?!"
-Ҳа... Боравер, омийн, тинчлик-сиҳатини берсин"
Эртаси куни куёв бўлмиш-йигит қўшнининг уйига келибди, учраштиришди, уялиб чиқиб кетган Маҳфузанинг ортидан сариқ аёл "ёқти,ёқти, тўй бу ёғи тўўўўй" деб аввалдан ноғора қоқиб ташлади. Нимагадир уйда тўй харакатлари бошланиб кетди. Шундай бўлса ҳам отаси бир қур Маҳфузага ташлади:
-Ҳали ёшман, ўқимоқчиман...
Маҳфузанинг "ўқимоқчиман" дегани "кассетаси чайналган магнитафон" нинг овозидек ғинғиллаб чиқди...
Уй оҳаклаш, таъмир ишлари авж олган кунлар Маҳфуза яна кўп бор "қайнопа" бўлмиш билан дарвозахонада тўқнашиб кетиб, юраверишди...
Бир куни ишдан уйга қайтиб "янги гап" ни эшитди. Дадаси кўча дарвозаси ёнидаги тутни каллаклаётиб, узун тугилган бир нечта ипларни топиб олибди. Ҳаммалари ҳайрон бўлиб қолишди, барча уй аъзоларининг ичида мавҳум ип тўғрисида "бу-нима?" деган савол бор эди.
Ғизиллаб, "қайнопа" бўлмиш келиб қолди. Содда онаси ипни аёлга кўрсатди:
-Бу нима экан, энди айланий, тутга осиб кетишганмиш...
Сариқ аёл эса онасини ўтакасини ёрди:
-Вой қуда ҳола, бекорга Маҳфузахон "тегмайман" диб ирғишламаётган эканда, мана гап қаёғда?! Бу илму-амал... бу зиён! қизийзни йўлларини биров боғлаб қўймаса-шунақа яхши жойлардан келса ҳам "тегмайман" деб оёқ тирармиди?! Худоё худодан топсин, қилган одам, бўйи лаҳадда чирисин, шундоқ оилани кўролмай шу ишни қилган бўлса?!....
Аёл қарғишларни думини думига улаб қарғанаверди, жаврайверди. Онаси бечора эсанкираб зинапояга ўтириб қолди:
-Энди нима қиламан?!
-Нима қиласиз?! Тўйни тезлатинг қуда ҳола, душманлариз ғиж-ғиж экан, яна бир бало қилмасларидан, қиз болани жойига топшириб, қутулинг, бўмаса ўтириииииб қолади-я! "
Аёл кетди. Кетишида ўша узун тугилган ипларни ўзи билан олиб кетди, "мулла топиб ўқитиб, кооотта анҳорга оқизар" эмиш...
Отаси ҳайрон: "йигирма кун олдин ҳам тутни каллаклаган эдим, тутда ҳеч нарса йўқ эди!" дейди ҳолос...
Тузукроқ суриштиришмади ҳам, бир ой ичида тўй ўтди-кетди: Маҳфуза келин бўлган уйини кўриб тўғриси хайрон бўлди, уй- абгор, шифтдаги фанералар кўчган, айвонининг деразаси кўзига ойна ўрнига ёстиқ тиқилган, поллар ғирчиллайди, ниманидир чирқиллагани эшитилади, уй ёнидаги молхонага ўхшаш жойда кимдир бўридек увиллайди, қайноғалар у ёқдан бу ёққа сўкинишиб, тепинишиб ўтади, бидонларнинг шарақлаши кимнидир "хороми, сувни тугатибсан-у" деб қичқириши эшитилади, аёлларми, қиз-невараларми бир-бирини "қанжиқча бу ёққа ке" деб чақиради, "қайнонаси бўлмиш" ни ҳириллаб кимларнидир қувгани, оёғидаги калишини даранглатиб отгани уй ичигача эшитилади.
Маҳфуза "қайерга тушиб қолдим?!" деб ўйлади.
Куёв қаёғдандир магнитафон кўтариб кирди, кнопкаларини босган эди ишламади "ҳорами... га тиқибди-ю" деб сўкиниб чиқиб кетди, кўчада ким биландир ўзича "разбор" қилди. | 222 |
| 4 | Ikkinchi turmush...
@Hikoyalar | 931 |
| 5 | Немає тексту... | 1 659 |
| 6 | Лекин бу ҳикояда математика энг муҳим жиҳат бўлмаслиги мумкин.
Энг муҳим нарса бу ўзгаришдир.
Зўравонлик муҳитида қамалган инсон интизомни, мақсадни ва жамиятга қайтариш йўлини топди.
Кристофер кейинчалик Prison Mathematics Project лойиҳасининг ҳаммуассисларидан бирига айланди. Бу ташаббус дунё бўйлаб маҳкум талабаларга математика ўрганишда ёрдам беради ва уларга ўзларининг энг катта хатоларидан ҳам каттароқ келажак қуриш мумкинлигига ишонч бағишлайди.
У ҳозир ҳам ўз тадқиқотларини давом эттирмоқда ва профессионал математикларга ҳам мураккаб бўлган масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
У 2036 йилгача озодликка чиқолмайди. Аммо кўп жиҳатдан қаралганда, у аллақачон озод. Фикрлашда озод. Ижод қилишда озод. Инсоният билимига ҳисса қўшишда озод.
Кристофер Ҳейвенснинг тарихи жиноятларни оқлаш учун эмас. Бу инсонни фақат у қилган энг ёмон иш орқали баҳолаб бўлмаслигининг исботидир.
Бу истеъдод учун имтиёз шарт эмаслигини кўрсатади.
Бу таълим жамият аллақачон умидини узган онгларни ҳам уйғотиши мумкинлигини намоён этади.
Балки бугун кечқурун ҳам қаердадир бир маҳбус камерасида рақамларга тўла бир саҳифага тикилиб ўтиргандир ва бу рақамлар уни қаерга олиб боришини ҳали тасаввур ҳам қилмаётгандир.
Камерадоши унутиб қолдирган оддий математика дарслиги икки минг йиллик муаммолар ҳақида бош қотира оладиган ақлни кашф қилди.
Яна қанчадан қанча буюк кашфиётлар ёпиқ эшиклар ортида, жимгина, ўз навбатини кутиб турибди экан? | 1 788 |
| 7 | У қотиллик учун 25 йиллик жазони ўтаётган эди. Кейин эса унутиб қолдирилган бир математика дарслиги унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди.
Кристофер Хейвенс Вашингтон штатидаги ўта қаттиқ тартибли қамоқхонага келганида, унинг ҳаёти нотўғри қарорлар оқибатида шаклланган эди: гиёҳванд моддалар, зўравонлик ва жиноятчилик.
2011 йили 31 ёшга тўлганида, унинг келажаги аллақачон ҳал бўлиб бўлгандай туюларди. Кўпчилик учун қамоқ жойи орзулар тугайдиган ва умидлар сўнадиган маскандир.
Аммо Кристофер учун қамоқ унда аввал ҳеч қачон бўлмаган нарсани берди: вақтни.
Бир куни унинг камерадоши математика дарслигини қолдириб кетди. Кристофер китобни қизиқишдан эмас, балки зерикканидан қўлига олди. Математика ҳеч қачон унинг кучли томони бўлмаган. У мактабни зўрға тамомлаган, кейин эса ҳеч қандай йўл-йўриқсиз ҳаётга қадам қўйган эди.
Аммо камерасида ёлғиз қолган, ҳеч ким халал бермайдиган узоқ соатлар давомида у масалалар еча бошлади.
Кутилмаган ҳодиса юз берди.
Мантиқ ишлади. Қоидалар ўзгармади. Ҳаётида ҳамма нарса тартибсизликка тўла бўлган бир пайтда математика унга аниқлик бахш этди. Бу ерда жавоблар ёки тўғри, ёки нотўғри эди. Сабр-тоқат ва аниқлик эса албатта мукофотланарди.
Математика унга бошқа ҳеч нарса беролмаган равшанликни тақдим этди.
У қамоқхона таълим дастуридан янада кўпроқ китоблар сўради. Кейин эса яна қийинроқ китобларни. Аввалига алгебрани мустақил ўрганди. Кейин юқори математикага ўтди. Сўнг аксарият талабалар фақат университет аудиторияларида учрайдиган мураккаб мавзуларни ўзлаштирди.
Кечама-кеча у ёлғиз ўтириб, саҳифаларни формулалар ва исботлар билан тўлдириб борди.
Ниҳоят, у бир тўсиққа дуч келди. Айрим тушунчаларни мустақил англаш жуда қийин эди. Унга раҳбарлик қиладиган инсон керак бўлди.
Шунда Кристофер жасур қарор қабул қилди: ёрдам сўраб дунёнинг турли мамлакатларидаги профессионал математикларга хат ёзди.
Кўпчилиги жавоб бермади. Бу тушунарли эди. Қотиллик учун ҳукм қилинган маҳкумдан келган ва абстракт математика ҳақида саволлар берилган хатлар академикларнинг иш режасига камдан-кам киритилади.
Бироқ бир олим жавоб берди.
Бу Италиядаги Турин университети математиги Умберто Черрути эди.
Черрути унга раҳм қилмади. Аксинча, уни синовдан ўтказди.
У Кристоферга сонлар назарияси бўйича материаллар юборди. Бу математикадаги энг мавҳум ва мураккаб соҳалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳатто тажрибали тадқиқотчилар учун ҳам оғир бўлган масалаларни берди.
Кристофер эса жавоб сифатида қўлда ёзилган саҳифаларни қайтарди. Унинг ишлари аниқ, пухта ва мустақил фикрларга бой эди.
Қамоқхона камерасида, фақат қоғоз, қалам ва китоблар ёрдамида у узлуксиз касрлар ва квадрат иррационал сонларни ўрганишга киришди. Бу ғоялар илк бор икки минг йилдан ортиқ вақт аввал Евклид томонидан тадқиқ этилган эди.
Бу энди оддий машқ эмасди. Бу ҳақиқий илмий тадқиқот эди. Кейин барчани ҳайратда қолдирган воқеа содир бўлди. Кристофер оригинал илмий натижага эришди.
У сонлар назариясида бошқалар эътиборидан четда қолган янги қонуниятларни топди. Черрути унинг ишларини ҳамкасбларига кўрсатди. Улар текширишди. Натижалар тасдиқланди. Яна қайта текширилди. Ва яна тасдиқланди.
Бу маҳкум учун таъсирли бўлгани учун эмас, балки илмий жиҳатдан ҳақиқатан ҳам муҳим натижа бўлгани учун ҳайратланарли эди.
2020 йилда Кристофер Ҳейвенснинг тадқиқоти нуфузли Research in Number Theory илмий журналида расман чоп этилди.
Олий маълумотга эга бўлмаган, ўнлаб йиллар давомида қамоқда ўтирган, компьютерлар ва университет кутубхоналарига кириш имконияти бўлмаган инсон докторлик даражасидаги математика соҳасига янги ҳисса қўшган эди.
Академик олам бу воқеага эътибор қаратди.
Математиклар унинг мақоласини муҳокама қилишди. Ўқитувчилар эса бу ҳикояни инсон салоҳияти кўпинча келиб чиқишига эмас, балки берилган имкониятларга боғлиқ эканининг исботи сифатида келтиришди.
Журналистлар ва кинематографчилар ҳам бу воқеага қизиқиш билдирди.
Қамоқхона таълими тарафдорлари эса унинг мисолини ўқиш ва билим олиш энг оғир шароитларда ҳам инсон ҳаётини ўзгартириши мумкинлигининг далили сифатида кўрсатишди. | 1 559 |
| 8 | Мен Танзила билан аҳду паймон қилолмаган бўлсам-да, лекин унинг ўша сўнгги сўзлари таъсирида ичу-ташим ёришиб турарди. Давроннинг ҳам кўзлари порлайди.
– Зўр қизлар экан, – дейди орзуманд бош чайқаб, – ҳали Танзиладан ҳаммасининг адресини олиб, хат ёзаман. Айниқса, анови Гули дегани менга ёқиб қолди.
Мен ўгирилиб ортга қарадим. Шағал тўкилган йўлдан кўтарилган қуюқ чанг-тўзонгина изимиздан эргашиб келарди. Бу чанг-тўзон, бу гард-ғубор, яқин йиллар ичида ҳаётимни буткул қоплаб олишини мен ҳали билмасдим.
«Ёшлик» журнали, 2015 йил, 1-сон. | 2 220 |
| 9 | Қуёш уфқ томон қиялаб қолган эди. Чор-атроф уч-қуйруқсиз далалар, экин пайкаллари. Ҳаммаёқдан қандайдир пишиқчилик иси анқийди. Йўллар, кўча-кўйлар кимсасиз, жим-жит. Ҳойнаҳой, барча пахта йиғим-терими билан андармон бўлса керак. Сертупроқ йўл бўйлаб тағин ярим соатлар чамаси юриб, Танзилалар пахта тераётган пайкал бошига етдик.
Зардобтус, кўз илғамас ерларгача чўзилиб кетган пайкалда оқарган, қизарган, қорайган шарпалар тўзиб юрарди. Биздан анча нарида тушликкача терилган пахта юкланган трактор тиркамаси, бир неча енгил машина баланд қайрағоч шох-шаббалари аро ғира-шира кўзга ташланади.
Бизнинг “Жигули”га кўзи тушган теримчилар қийқиришган кўйи қўл силташди. Баъзилари этакларини елкага ташлаб шу томонга юра бошлади.
– Вой-бўй, ҳаммаси қизлар экан, – деди Даврон пайкалга синчиклаб кўз ташлаб. – Чувуллашини қара-я.
Мен ариқ лабидаги тош-тупроқ устига сакраб чиқдиму қўлимни карнай қилиб қичқирдим.
– Танзила-а-а! Танзила керак бизга!
Беш-олти теримчи бирваракайига биз томон чопқиллаб кела бошлади.
– Нима бало, ҳаммаси Танзилами буларнинг, – деб пўнғиллади Даврон.
Узун-кенг кийимлар кийиб, бошларини оппоқ сурп рўмол билан ўраб олган қизлар чув-чувлашган кўйи ёнимизга етиб келишди. Келишдию, бошларидаги рўмолларини ечиб, ҳиринг-ҳиринг кулишиб, бир-бирларини сирли турткилашиб ариқ лабида туриб қолишди. Улар орасидан ажралиб чиққан Танзилани аранг танидик. Юзлари қорайиб, лаблари пўст ташлаб, қомати қандайдир тўлишиб қолибди. У қиёфаси қандайлигини яхши билса керак, уялиб, қимтиниб ёнимизга келди.
– Ассалом…
– Э-ҳе-е, – деди Даврон қиз билан қўл бериб кўришаркан, – кинолардаги хизматкор қизларга ўхшаб қолибсан-ку.
Мен унга норизо кўз ташлаб қўйдим. Чунки Танзила шу аҳволда ҳам мен учун ҳамма қизлардан гўзал ва латофатли эди.
– Сизлар ҳам жуда очилиб кетибсизлар, – деди ариқ лабидаги шўх қизлардан бири, кепка қўндириб олган тақир бошларимизга ишора қилиб.
Ҳаммалари қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди. Танзила ҳам қаварган лабларини қўли билан яшириб жилмайди.
– Қалайсан, Танзила? – деб мен ҳам у билан сўрашган бўлдим, – чарчамаяпсанми? Мана, сен билан хайрлашгани келдик.
– Армияга кетяпсизларми? – деб сўради қиз бошларимизга зимдан кўз ташлаб қўйиб.
– Ҳа, шанба куни жўнаймиз.
Шу пайт ўша трактор тиркамаси турган тарафдан икки милиционер резина таёқларини кўз-кўз қилиб биз томон юрди.
Мен бу ерда, бу ҳолатда кўнгил сирларимни Танзилага айта олмаслигимни, у билан аҳду паймон қила олмаслигимни ичимда сезиб, юрагим бирдан ғашланиб қолди.
– Агар… агар рози бўлсанг, хат ёзишамиз, – дедим аранг.
– Вой, албатта ёзишамиз, – деди Танзила кулимсираб, – уйларингиздан адресингизни оламан.
Аллақачон ариқдан ҳатлаб ўтиб теримчилар тўпига ўзини урган Даврон неларнидир гапириб қизларни кулдирарди.
– Эй, боллар, қани, жўнанглар бу ердан, – шу орада етиб келган милиционерлардан бири биз билан сўрашишни ҳам эп билмай, бирдан пўписага ўтди.
– Армияга кетяпмиз, сингиллар билан хайрлашгани келдик, – деди Даврон ҳам қўрс бир оҳангда. Мен унинг одатдагидек жазаваси тутиб, қўриқчилар билан ёқалашиб кетишидан қўрқиб турардим.
– Бундай баҳоналар кетмайди, салкам бир соатдан бери турибсизлар, қани, жўнанглар.
Мен шоша-пиша машина юкхонасини очдиму, Танзилага келтирган егуликларимизни тутқаздим.
– Арзимас нарсалар, е-еб бизни эслаб юрасан.
– Бекор овора бўпсизлар-да, овқат кўп бизда, – деди Танзила андак эркаланган оҳангда.
– Хатларингни кутаман, интизор кутаман, Танзила.
– Албатта, ёзаман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Қиз шивирлабгина айтган, қандайдир меҳр, айрича бир ғамхўрлик ва алланелар аралашиб кетган сўнгги сўзлар юрагимнинг туб-тубигача узоқ кутилган малҳамдай сингиб борди. Бутун вужудимда ҳарорат, ҳаловат ҳис этдим.
– Қани, қизлар, ҳамма далага, етар, шунча вақт гап сотганларинг, – деди милиция ходими Даврондан узоқлашишни истамаётган қизларга қарата.
Даврон қўриқчилар томон бир ўқрайиб қўйди-ю, барака топгур, бу гал ортиқча гап-сўз қилмай, ариқдан яна ҳатлаб ўтди. Ҳартугул, пойтахтдаги уч суткалик таълим-тарбия беҳуда кетмаганга ўхшарди.
Биз қуюқ-суюқ хайрлашиб, машинага ўтирдик.
– Хай-ир! Оқ йўл! – гувиллашиб қолишди қизлар. | 2 003 |
| 10 | Ўша йили “Кенгсой бургутлари”дан икки бола вилоят марказидаги институтга, тағин бири Самарқанддаги университетга илашибди. Танзила…менинг Танзилам, билмадим, аввалдан режалаштирганми, ё туйқус шу қарорга келганми, ишқилиб, вилоят марказидаги педагог кадрлар тайёрловчи техникумга кирибди. Кимларнинг астойдил ачинган, афсусланган, кимларнингдир истеҳзоли, кинояли нигоҳлари остида қишлоққа кириб келарканмиз, ён-атрофдан эшитган хабарларимиз ана шулар бўлди.
Биз уч кун уй-уйимиздан чиқмай ётдик. Сўраганларга мандат танловидан ўтолмадик, ҳатто ўша ердаги имтиҳон олган домлалар ҳам бизнинг омадимиз юришмаганидан куйиниб қолишди, деб қўя қолдик.
Бир ҳафтача қишлоқ бўйлаб изғиб юрдик. Ўқишга кирган дўстларни табрикладик, курашлар, кўпкарилар ҳақида гаплашдик, хуллас, ўзимизни овутган бўлдик.
Шу орада Танзилани учратдим. Вилоят марказидан келаётган экан. Шаҳарча фасондаги соч турмаклари, сарғиш кўйлаги ўзига хўб ярашиб турарди. Юз- кўзида мамнуният, табассум кезиниб юрарди.
Ҳаяжон, хижолат, қувонч бутун вужудимда қоришиб кетган эди.
– Табриклайман, ўқишга кирибсан, – дедим салом-аликдан сўнг. – Биз эса чаппа бўп йиқилдик.
Танзила афсус билан бош чайқаб, астойдил ҳамдардлик билдирди.
– Ҳуқуқшуносликка кириш қийин-да. Қаттиқ тайёрланиш керак бўлади.
– Армияга опкетмаса келгуси йил яна кўрамиз. Сизлар-чи, ўқишни бошлаб олдиларингми?
– Э, ўлсин, – деб чимрилди Танзила, – ҳаммамизни пахтага ҳайдаяпти. Душанба куни техникум ёпилиб, Ганжирга ётолоққа опкетишади. Икки кунга уйга рухсат беришди. Яхшилаб овқатланиб келинглар дейишди.
Биз кулишдик. Кулган пайт Танзиланинг кўзлари алланечук хумор-хумор сузилиб кетарди. Мен унга маҳлиё тикилиб қолдим.
– Танзила, сени кўргани бораман.
Қиз уялиб кўзларини опқочди.
– Чўлу биёбонда адашиб кетмайсизми?
– Йўқ, дунёнинг нариги чеккасига бўлсаям адашмай сени топиб бораман.
– Қаранг, – деб кулимсиради Танзила, – яна қийналиб қолманг.
У уйлари томон тез-тез юриб кетди. Мен ҳаяжондан юрагим гурс-гурс урган кўйи изидан бир зум қараб қолдим. Бу қадар дадил ва қатъий гаплашганимга ўзим ҳам ҳайрон эдим. Ҳартугул, икки ойлик Тошкент сафари бесамар кетмаганга ўхшайди.
Қишлоқдаги тенг-тўшларимиз қатори Даврон иккимизга ҳам ҳарбий хизматга чақириқ қоғози келди. Кўп ўтмай туман ҳарбий комиссариатида сочларимизни тап-тақир қириб жўнатишди. Бир-биримизга қараб мириқиб кулишдик. Қишлоққа қайтгач, гоҳ у, гоҳ бу кетарманникида хайрлашув зиёфатлари бошланиб кетди. Вақт тез ўтиб борарди. Менинг эсу ҳушим Танзилада эди. У билан туппа-тузук сочим бор пайтлар хайр-хўшлашиб олмаганимга афсусландим. Аммо… нима бўлган тақдирда ҳам уни кўришим, севишимни айтишим, ваъдасини олишим шарт. Танзилалар пахта териб юрган ўша маскан Кенгсойдан икки юз чақирим узоқликда бўлиб, менга ўхшаган пиёдаларга, айниқса, йиғим-терим қизиган, қатновлар камайган пайти у ёққа бориб келиш мушкулдан-мушкул эди. Чора излаб, бошим қотиб, каловланиб юрган кезларим Даврондан таклиф чиқиб қолди.
– Юр, эртага Танзилани кўриб келамиз. Отамдан “Жигули”ни бир кунга сўраб оламан.
Кўнглим хижил тортганча рози бўлдим. Нега ундан туйқус бундай таклиф чиқиб қолгани ичимга ғулғула соларди. Елиб бораётган машина деразаларидан намхуш шабада эмас, яна шубҳа-гумонлар ёпирилиб кира бошлади.
– Ўша совхозда холам яшайди, – деди “Жигули”ни чапдастлик билан бошқариб бораётган Даврон, – боргин, холанг билан хайрлашиб келгин, деб онам бир ҳафтадан бери гаранг қилиб юрибди. Охири, кўндим. Қайси кун Улдон чечани кўриб қолгандим, Танзила ҳам шу ёқда теримдалигини айтиб қолди. Яхши бўлди, биратўла уни ҳам кўриб қайтамиз, хурсанд бўлади.
Мен қувончдан қийқириб юбордим.
– Э, калла, дарров шундай демайсанми? Мен ҳам холангни яхши кўраман, дуосини олиб қайтаман.
Даврон ҳам мамнун илжайиб бош ирғаб қўйди.
Биз қоқ туш пайти кўзланган манзилга етдик. Давроннинг холаси билан дийдорлашдик. Меҳрибон ва ғамхўр холажон бизни товуқ гўшти солинган димлама билан меҳмон қилди. Сўнг йўл узоқлигини баҳона қилиб, хола ва унинг болалари, неваралари билан хайрлашдик. | 1 549 |
| 11 | Кунларим таҳликада ўтарди, муқаррар бир балога йўлиқишимиздан хавотирда эдим. Ниҳоят, ўша кутилган кун ҳам етиб келди.
“Салом” деган чойхонада тушлик қилиб, шўх-шаън ўйноқлаб яна ҳужрамизга қайтиб келардик. Биздан беш-олти қадам олдинда, сочлари чиройли турмакланган, оқ-пушти ранг, енг-этаклари калта кўйлаги қадди-қоматини сириб турган қиз бел-биқинларини қимирлатиб хаёлчан кетиб борарди. Унга кўзи тушдию Давроннинг кўзлари чақнаб, оғзининг таноби қочди.
– Эй, ҳаддингдан ошма, – дедим унинг қўлидан тортиб, – тинчгина юр, мазанг қочиб қолмасин тағин.
– Шу охирги марта, – деди Даврон атрофга бир аланглаб олиб, сўнг югуриб бориб ҳалиги қизнинг ёноғидан ўпиб олди.
Чўчиб кетган қиз қўллари билан юзларини тўсиб орқага тисарилди. Сўнг нафрат тўла кўзларини Давронга қадади.
– Бу нима қилганинг, жинни?! Сумкам билан бир уриб башарангни бўяб қўяман ҳозир.
Даврон ташланган қиз эмас, биздан беш-олти ёш катта жувон экан! Дўстим хижолатомуз ишшайиб қўлини кўксига қўйди.
– Кечирасиз, сизни бировга ўхшатибман.
– Қанақа бировга?! – деб баттар жазавага минди аёл. – Кўзинг кўрми? Ўзинг тенгига ҳазил қилсанг ўласанми?
– Сизни Танзила деб ўйлабман.
– Танзила?! Ким у Танзила-Панзиланг?
Мен севгилим, моҳитабонимнинг номи тилга олинганини эшитиб тошдай қотдим. Бошимга кимдир гурзи билан ургандай кўз олдим тиниб кетди.
– Шошма-шошма, – деди ҳалиги аёл бармоғини Даврон томон нуқиб, – сенлар Дуся холаникида турасанлар-а! Санлани танийман. Ана, энди мендан кўрасанла, қишлоқила. Санлани кўзларингни каттароқ очиб қўяман. Ўшанда Танзилангни яхшигина таниб оласан.
Жувон шахдам қадамлар билан олға юриб кетди.
“Даврон нега Танзилани тилга олди? – шу савол хаёлимни тинимсиз тирноқларди. – Нима, улар… ўпишиб юришганми?”
Мен тўлин ойим, қуёшим бўлган қизни Давроннинг қучоғида тасаввур қиларканман, ғазаб ва аламдан қўлларим мушт бўлиб тугиларди.
Аёл кетгач, бош қашлаган кўйи ёнимга қайтган дўстим, асабий ҳурпайиб туришимни ўзича тушуниб хижолатомуз минғиллади.
– Э, узр, жўра, шундай бўп қолди-да. Энағар, катта аёл экан. Қиз бўлганида осон қутулардик.
– Эй, – дедим ғазабимни аранг босиб, – нега… нега сен Танзилани тилга олдинг? Нима ҳаққинг бор, ифлос ишларингга покиза қизларимизни тиқиштириб?!
– Нима, Танзила демай, Жарқиной дейинми? Баҳонам сал ишончли чиқишини ўйладим-да. “Танзила”! Қара, ҳақиқий шаҳарча исм.
Дўстимнинг гаплари жўяли туюлди. Мен яна шаштимдан тушдим. У ўшанда қоқ қаншарига тушадиган муштдан қутулиб қолдию, аммо ҳалиги опадан қутулолмади. У аллақандай амалдорнинг хотини экан! Кечга яқин икки нафар милиционер бизни маҳкамага олиб кетди. Бир-икки соат у эшикдан бу эшикка судраклашгач, Давронни олиб қолиб, мени қўйиб юборишди. Тун ярмида ижара уйимни аранг топиб олдим. Эртаси куни биринчи имтиҳонга киришим керак эди! Аммо мен саҳар туриб университетга эмас, яна маҳкамага югурдим. Давронни уч суткага қамашган экан. Уч кун гоҳ туш пайти, гоҳ оқшом дўстимга овқат ташидим.
– Эй, – деб сўраб қолди у маҳкамада илк кўришган чоғимиз, – имтиҳонга кириб чиқдингми, неча баҳо олдинг?
Мен кулдим.
– Эсингда йўқми, тентак. Икковимизнинг томиримиз бир-ку, сен бу ерда бўлсанг, мен қандай қилиб имтиҳонга бораман?
Даврон бир зум менга мамнун-миннатдор тикилиб пичирлади:
– Чин дўстимсан…
Кетар чоғим Давронга қараб, ўнг қўлимни баланд кўтардим. У ҳам шундай қилди. Сўнг паст, лекин шавқли-завқли бир овозда баб-баравар такрорладик.
– Қуёш ҳали ботмаган!
Орадан бир ҳафтача ўтиб биз университетга бордик. Қабул ҳайъати бизнинг ҳеч бир баҳонамизга ишонмай ҳужжатларимизни қўлимизга тутқазди. Авваллари қишлоқни қўмсаб, қадрдон қишлоққа қанчалар ошиққан бўлсам, патталар қўлга теккач, шунчалик кетгим келмай қолди.
– Кел-е, сентябргача шу ерларда томоша қилиб юрамиз, – деб қолди кутилмаган кўнгилсизликдан ҳануз хижолат чекиб юрган Даврон, – менда пул бор, икковимизга етади.
Роппа-роса бир ой шаҳарда кезиб юрдик. Қишлоққа қайтиш онлари яқинлашган сайин бир-биримизга маъюс, саволчан қараймиз. Қанчалик ўзимизни бепарво, шодон тутсак-да, ичимизни афсус, алам ва уят кемириб борарди.
Биз Абсал полвонни унутган эдик. | 1 130 |
| 12 | Афтидан, кимнингдир илтимосига кўра чиқишган шекилли, бизларни назар-писанд қилмай, тузук-қуруқ гаплашмай, қандайдир ўрис кампирнинг тор, исқирт ҳовлисидаги каталакдай ҳужрага жойлаштириб, эртаси куни, талаб ва истакларимизга кўра, университетнинг ҳуқуқшунослик факультетига ҳужжат топширишимизга кўмаклашишди.
– Бу ёғини энди секин ўзларинг кўраверларинг, – деди улардан бири бизларни яна ижарахонамизга тиқиб қўяркан, – бизлани вақтимиз йўқ сенлар билан эртаю кеч юришга, агар бирор проблема бўлса, кеча ёзиб берган рақамларга қўнғироқ қилларинг, ана, кампирнинг уйида телефон бор.
У ғўдайганича кўчага чиқиб кетди. Даврон унинг изидан ғижиниб, тажанглашиб қараб қоларкан, бош чайқади.
– Қайси гўрдан чиққан боди бу?! Яна бир оғиз ортиқча гапирганида тумшуғига айлантириб солардим.
Қўрс раҳнамодан қутулганимиздан енгил тортдик.
Мен вилоят марказида поездга чиққандаёқ қишлоқни, уйимни, айниқса, Танзиламни соғина бошлагандим, барча нарсадан воз кечиб, ортга қайтгим келарди.
Даврон эса бир ҳафта ичида қип-қизил шаҳарликка айланди-қолди. Уст-бош, юриш-туриш, пойтахтча шевада бемалол гапиришлар, ҳамма-ҳаммаси мени анграйтиб ташлади.
Дўстим бу ерда текканга тегиниб, тегмаганга кесак отар, кўча-кўйда уруш-жанжал излаб, болаларни атай туртиб ўтар, мени юрак ҳовучлатиб, минг бир саросимага солар эди. Билмадим, ё ҳақиқий зўрлар йўлиқмади, ё дўстимнинг юз-кўзидаги шижоат чиндан ҳам чўчитармиди, ишқилиб, туртилган-сурилган болалар ҳам Давронга ботиниб бирор сўз демай, ортидан ажабланиб, таажжубланиб қараб қўйишарди, холос. Булар майли-ку-я, калта, юбқа кийган шаҳарлик қизлар Давроннинг яна бир иқтидорини очиб юборгандай бўлди. У ён-веридан ўтиб-қайтаётган, ўзининг таъбири билан айтганда, ҳурлиқоларга ютоқиб қарар, баъзиларининг бел-билагига қўл тегизар, айримларини чўлпиллатиб ўпиб олар, эвазига қарғиш, ҳақорат эшитса-да, пинак бузмай, илжайиб, кўз қисиб кетаверарди. Мен дўстимнинг бундай қилиқларидан уялиб, қўрқиб беихтиёр дуч келган томонга қочиб қолардим. | 1 015 |
| 13 | – Ҳа, майли, сен айтганча бўла қолсин. Лекин ҳар биримиз табриклаб юрмай, бутун синфимиз номидан битта духи, бир дона откритка берамиз, шу етарли. Эсам… буларнинг қай бирига совға етказамиз.
Ўша куни дўстим қанчалар чимирилиб, қанчалар ғижинса, менинг шунчалар чеҳрам очилиб, куйлаб юборгим келиб қолди.
“Демак, ораларида ҳеч гап йўқ, – деб ўйлардим тўлқинланиб. – Авзойини қара бунинг, агар севишган бўлганида, бошқача қараб, бошқача гапирарди”.
Мен яна бахтиёр ошиққа айландим-қолдим. Ўша кунлар Танзила баҳорий либосларда баҳордай барқ уриб, ҳамишагидан гўзал, ҳамишагидан жозибали бўлиб кетган эди. Гоҳо ўша узун йўлакнинг, ўша нимқоронғу бурчагига беихтиёр борганимни ўзим ҳам сезмай қоламан. Тасаввуримда Танзила тағин чопиб келиб қучоғимга йиқиладию, мен уни шартта ўпиб, қулоғига севги изҳор қиламан. Аммо бу ширин, энтиктирувчи бир хаёл эди, хаёл! Мен Танзилага севги изҳор қилишга бошқа журъат этолмадим. Уни чўчитиб юборишдан, мактабда, кўча-кўйда учрашиб туришдан ҳам маҳрум бўлиб қолишдан қўрқдим. Шундай жонсарак, беқарор кунлар кетидан кунлар шитоб билан ўтиб кетди. Ҳаш-паш дегунча мактабни ҳам тугатдик.
Назаримда, мен учун ҳаёт тугагандай бўлди. Қўлимдаги етуклик аттестати эмас, гўё айрилиқ сафарига берилган чипта эди. Ҳамма шодумон, қийқириб ўйнаётган ўша битирув оқшомида мен бир чеккага ўтириб ўз яқин келажагимни тасаввур қилишга уринардим.
Эрта-индин Даврон иккимиз бирор институтга илиниш илинжида пойтахтни кўзлаб жўнаймиз. Ўқишга киролмасак, армияга чақиришади. Ҳар иккиси ҳам мени Танзиладан узоқлаштиради. Мен эса… уни кўрмасам, сўзларини, кулгуларини эшитиб турмасам… дунё кўзимга қоронғу бўлиб қолади. Шундай эзгин, дилгир ўйлар исканжасида турган пайтим, даврани бермай, ўйнаб ётган Даврон илжайиб, мастона чайқалиб ёнимга келди. У ширакайф одамдай сузилаётган бўлса-да, биламан, дўстим ҳам худди мен каби шароб ичмайди. Ўша бизникида ўтириб, катталарга тақлидан, туғилган кунимни нишонлаб бир-бир қултум вино нўш этган оқшомимиз иккимиз ичмасликка, чекмасликка, фақат спорт билан шуғулланишга, дунёга довруғ қозонган полвонлар бўлиб етишишга аҳду паймон қилганмиз. Биз сўзимизда турдик. Синфдошларимизнинг деярли ҳаммаси гоҳ ошкора, гоҳ яширин чекишар, туғилган кун базмларида, тўй-ҳашамларда бемалол шароб шишаларига қўл чўзишар, Даврон эса дўст-ёронлар ёлвориб-ялинишганда ҳам ичишдан қатъий бош тортар эди. Ҳатто битириш оқшомида баъзи бир хушомадгўй муаллимларнинг таклифини ҳам рад этди.
– Ҳа, дўстим, – деди Даврон ёнимга ўтириб елкамга қўл ташларкан, – ўйнамайсан, кулмайсан, тинчликми?
– Мактабдан айрилиш ёқмаяпти.
– Ўзи дарсларга аранг судралиб келардинг-ку, энди мактабдан кетгинг келмай қолдими? Йўқ, сенинг бошқа дардинг бор-ов…
– Дўстлардан айрилгим келмаяпти, – дедим ўзимча хатоимни тўғирлаб.
– Бир дўстинг мен бўлсам, сендан ҳеч қачон айрилмайман, – деди Даврон елкамдан қаттиқроқ қучиб, – яқинда бирга Тошкентга кетамиз, бирга ўқишга ҳужжат топширамиз, насиб этса, бирга ўқиймиз. Иккимизнинг томиримиз туташ, жўра, ҳеч буёғидан қайғурма, қош-қобоғингни очиб, синфдошларга қўшилгин. Ҳадемай ҳаммамиз тўзиб қоламиз.
Рост, кўп ўтмай тўзиб қолдик. “Кенгсой бургутлари”нинг баъзилари институтларда ўқиш ниятида турли шаҳарлар сари юзланди, айримлари, ортиқча тихирликсиз, кетмонларини елкага ташлаб одатдагидек дала-даштга сингиб кетди.
Биз Абсал полвонни унутган эдик.
Даврон иккимиз зилдай-зилдай чемоданларимизни кўтариб Тошкентга равона бўлдик. Қувондиқ қайсарнинг ўзи бизларни поездга чиқариб, кузатиб қўйди. У ўзининг одатдаги гумбурлаган товушида бутун вокзални бошига кўтариб, гоҳ насиҳат қилиб қолар, гоҳ кўрсатма-уқтирма бериб жонимизни ҳалқумга келтирар эди.
– Довдираманглар, болажонлар, довдираманглар. Тайинлаб қўйиппан, сизларни кутиб олиб, жойлаштириб қўйишади.
Қувондиқ ака чин айтган экан. Бизларни пойтахт вокзалида олифта, димоғдор, аллақандай институтда ўқийдиган икки йигит қарши олди. | 815 |
| 14 | Бу гал алам-изтиробдан товушим кескинроқ чиқди, шекилли, Танзила худди нимадир кутгандай, худди ненидир илҳақ излагандай илкис бурилди. Бурилдию жовдираган кўзларига кўзим тушиб буткул довдирадим. Хаёлимда чархланиб, тилимнинг учида турган сўзлар тупугимга қўшилиб ютилиб кетди.
– Этигинг мунча чиройли, – дедим базўр, – қачон олдинг, ҳеч кўрмаган эканман.
Туйқус қизнинг юз-кўзлари яшнаб кетгандай бўлди.
– Буни Даврон акам санаторийдан опкелган экан…
Танзиланинг бошқа гапларини деярли эшитмадим. Бошим ғувиллаб, қулоқларим шанғиллаб, кўз олдим тиниб кетди. Қаҳратоннинг қаҳри энди менга етиб келгандай, ичу ташим музлай бошлади. Ҳолим забун, тилим танглайимга ёпишган эди. Ортиқ сўз демай бош эгган кўйи кетиб бораётган қиз изидан карахт қараб қолдим. Қизғиш этикнинг баланд пошналари қорга қўшиб севгимни, умиду ишончимни топтаб, тўзғитиб борарди.
“Даврон акам деди-я?! Эркаланиб, суюб айтди-я?! Ҳаммаси ҳал бўлган, аллақачон ҳал бўлган! Мен тентак, мен нотавон нималарни орзу қилиб юрибман-а. Аввали, ўрганчикка тиккан яктагини менга, меҳр билан тиккан зартўнини Давронга берган бу қиз. Йўқ, Танзилани бошқа севмайман, ишқида ортиқ куймайман.Бундай арзанда, тантиқ қизларга Давронлар керак. Мен кимман ахир?! Онам айтгандай, кўрпамга қараб оёқ узатганим маъқул. Ўзимга муносибини топаман. Бошқа чорам йўқ”.
Теграмда қор учқунлари, хаёлимда шундай тиғли ўйлар чарх урарди. Кўчада қолган дайди итдай довдир-довдир кета бошладим. Қаён бораётганимни ўзим ҳам билмасдим, билганим шулки, қайларгадир бош олиб, йўқолиб кетгим келар, қадамларим гоҳ сокин, гоҳ тезлашарди. Чор-атрофим оппоқ кўйлак-иштон кийган чолдай қалтираб ётибди. Қип-яланғоч дов-дарахтлар кўкка илтижо билан чўзилган қадоқ қўлларга ўхшайди. Ён-веримдан аёвсиз урилаётган қор учқунлари, бамисли каррак парчаларидай юз-кўзимни тимдалаб, куйдириб борарди. Билмадим, қайларга келиб қолдим, қарасам, теварагим жим-жит, кимсасиз, қаршимда қор кўрпасига бурканган пайкаллар.
Мен… ҳориб-чарчаб қалин қор устига тиз чўкдим, сўнг… юзтубан йиқилган кўйи баралла йиғлаб юбордим. Йиғладим… йиғладим… шу алфозда қанча ётганим менга қоронғу, бир пайт кимдир, нимадир, бошимни, елкаларимни эркалаб силагандай, меҳрибонларча овутгандай бўлди. Илкис қад ростладим.
Қарасам, баҳор! Чарақлаб, ярақлаб яна кўклам келибди. Қадрдон қуёш яна ҳамишагидек парвона!
Ҳа, ҳа, ўша қишни алам-изтироб, кўз ёшларга қоришиб ўтказдим. Бутун борлиқ қору музга, мен эса алдамчи дунё, алдамчи дўст, алдамчи қизларга аталган ғазаб ва нафратимга буркандим. Танзиладан буткул юз ўгирдим, уни кўриб кўрмасликка, билиб билмасликка ҳаракат қилдим. Аммо қиз беомон исёнимдан бехабар шекилли, ҳамишагидек уйимизга кириб-чиқиб юрар, дуч келган чоғлар одатдагидек қисиниб-қимтиниб саломлашар, худди тоғасидан ширинлик умидвор қизалоқдай, мен томон баъзан ҳуркибгина, жовдирабгина кўз ташлаб қўярди. Ҳатто янги йил, эркаклар байрами сифатида ҳарбийлар куни билан қутлаб “откритка” тақдим этди. Табрикномани олдиму панага ўтиб, уларни нафрат билан йиртиб ташладим.Биламан, у битта менга эмас, бутун синфдошларимга ёзиб чиққан, бу қизнинг ана шу саховати мени хўб куйдирарди.
Аммо… баҳор келдию, қор-музларга қўшилиб ғазабу нафратим ҳам эриб битди. Юрагимда баҳор бойчечаги каби яна севги кўкариб чиқди. Қир-адирларда барқ урган дашт гул-чечаклари худди кураш яктагига тикилган чироздай яна ўй-хаёлларимни ўғирлади, яна умид, ишонч ифорлари димоғимни қитиқлаб қочди. Ҳарнечук ҳаммаси хотин-қизлар байрами арафасида бошланди. Биз болалар синфдош қизларга совға-салом ҳозирлашга киришгандик.
– Эй, жўралар, – деб қолди кимдир, – пастки синфларда ўқийдиган қизларни ҳам табриклаймизми? Масалан, анови Танзилани. У ҳар байрамда бизларга откритка беради-ку.
Даврон чимирилаб, ғижиниб қўл силтади.
– Э, уми… ўзиям эринмаган қиз экан. Ёзгани ёзган, бу байрамда индамай қўя қолайлик, иккинчи табрикламайдиган бўлади.
– Э, ундай қилмайлик, – деб тумсайди синфдош, – хафа бўлишади. Бу ёғи… мана, мактабни битиряпмиз, эсдалик бўп қолади-да.
Даврон бош қашлаб оғринган кўйи бироз ўйланиб турди. | 939 |
| 15 | Хуллас, ўша кеч мен туғилмадим, қайта тирилдим. Дўстимнинг йўқлаб келгани, самимий суҳбати, албатта, қимматбаҳо совғаси шубҳаларимни, андуҳларимни тумандай тарқатиб юборди.
Мен спорт билан яна ҳам жиддий шуғуллана бошладим. Ўқишим, билимим ҳаминқадар, порлоқ келажагим фақат кураш давраларида, деб ўзимча хулоса ясадим. Қолаверса, Танзиланинг кўз ўнгида полвон сифатида танилиб, шон-шуҳратга белангим, унинг қалбини, ҳеч қурса, шу йўл билан забт этгим келарди. Ажаб, севги ҳам қон босимига ўхшар экан. Хуруж қилган пайтлари дарду изтиробдан ўзингни қўярга жой тополмайсан, маромида бўлган маҳаллар, ширин-ширин хаёллар оғушида ҳузурланиб юрасан.
Ўша йилнинг кузи ва қишида тўй-томошалар мўл бўлди. Кураш давралари вулқондай гувиллаб, қизиб турди. Даврон иккимиз ўзимизга яраша иззат-обрў, шон-шуҳрат топдик. Ўша мавсум полвонликка кўп берилиб кетдимми ё тантиқ туйғуларим буйруғига бўйсундимми, ҳар қалай, Танзилага зор-интизор интилишларимдан тийилдим, ҳатто баъзи пайтлар, қаршимда учраб қолган кезлар ўзимни мажбурлаб йўлимни чап солдим, у томонга қайрилиб қарамадим.
Бир куни кечки пайт қўшни қишлоқдаги тўйга тараддуд кўриб турган чоғим дарвозамиз оҳиста тақиллади. Янгам оғил тарафда мол-ҳол билан овора эди. Онам ҳам ҳовлида кўринмади. Ноилож, ўзим бориб темир эшикни очдим. Дарвоза ёнида қандайдир саросималаниб Танзила турарди.
– Вуй, кечирасиз…– деди у уялиб, – мен… Райҳон чеварга шогирд тушгандим. Ўрганишга манавини тикдим.
Қизни кўргандаёқ ҳаяжондан тилим, ақлим лол бўлиб қолган эди. Танзила анчадан бери узатиб турган тугунчани кейин кўрдим. Кўрдим-у, шоша-пиша қўлга олдим.
– Раҳмат… нима бу ўзи?
– Очиб кўрганда биласиз, – деди Танзила худди ёв қувгандай изига қайтиб кетар экан.
Мен гангиб бир тугунчага, бир чопқиллаб кетаётган қизга қараб бироз туриб қолдим.
Ўшанда Танзила менга атаб қалин, пишиқ матодан полвонлик яктаги тиккан экан! Унинг ҳар қати, ҳар чокидан маҳбубамнинг ҳаёдан лов-лов ёнган юзлари, ҳуркак, хумор кўзлари кўриниб, пинҳона пичирлашлари эшитилиб турар, ўртанган юрагимни таскинга, ёруғ умидларга тўлдириб сирли муждалар берарди. Яна тинчим, оромим йўқолди. Ниҳоят, Танзилага кўнгил ёришга, севги изҳор этишга аҳд қилдим.
Ўша йили чўл қиши қорли, бўронли келди. Ҳаммаёқ бахтиёр келинчакдай оқликка бурканган. Кўча-кўйда, мактаб теварагида узундан-узоқ давом этувчи саҳро жазирамасидан безиллаб қолган болалар қийқириб, оғиз-бурунларидан ҳовур пуркаб қорбўрон ўйнашади, шишадай ялтиллаган музликларда сирпанишади.
Мен кўчамиз муюлишида катта қайроғоч ёнида қандайдир қатъият, ишонч билан, Танзилани кутиб турардим. Ҳозироқ унга севгимни айтаман, сен менга кераксан дейман, кечқурун учрашувга чақираман, деб ўзимча шайлангандим.
Ана у! Эгнида унча-мунча чўллик қизларнинг тушига ҳам кирмайдиган мўйна ёқали пальто, бошида оппоқ тивит рўмол, оёғида… оёғида қат-қат қўнжи нақ тиззасига етадиган қизғиш этик! Очиғи бундай этикни менинг ҳам биринчи кўриб туришим эди. Қизнинг оёғига беихтиёр анграйиб қолдим.
Танзила тўғримга келиб, қадамларини секинлаштириб енгил бош ирғади.
– Ассалом…
– Бугун неча соат ўқидиларинг? – дабдурустдан берган саволим шу бўлди.
– Беш соат.
– Биз тўрт соат ўқидик, – деб илжайдим худди кўп иши тиндиргандай, – адабиёт муаллими кўпкарига кетган экан, шуйтиб эрта қайтдик.
Қиз жаврашларимни ерга тикилган кўйи эшитган бўлди-да, индамай кета бошлади.
– Танзила!
У тўхтади. Қор қўнган киприкларини пирпиратиб мен томон ҳуркибгина кўз ташлади.
– Анови… анови… – мен энг зарур, ўта зарур сўзни айтишга чоғландиму… аммо оғзимдан бошқа гап чиқди, – яктак учун сенга раҳмат, қўлинг гул экан. – Шу орада мақтаниб қўйишга ҳам улгурдим. – Сен берган яктакни кийиб бир тўйда учта полвонни териб ташладим.
Танзила енгил кулди, гўё кулгусини яширмоқчидай, ўнг қўлини лабларига тегизиб қўйди.
– Уни ўрганчикка тиккандим. Сизга ёққан бўлса хурсандман. Кучингизга куч қўшилсин, ака.
Қиз ерга тикилган кўйи яна кета бошлади.
– Танзила! | 700 |
| 16 | Мен қизғин бош ирғадим. Рост, довюрак, шижоатли Даврондан ҳар бало кутса бўлади. Унинг ўз-ўзига ишончи ҳам, имкони ҳам баланд эди. | 712 |
| 17 | Мен саросималаниб қолдим. Балки ўлган кунимдир, балки кўмгани келгандирсан, дедим ичимда ғижиниб. Негадир дўстимнинг ҳар бир қувноқ гапи, кулгулари тобора асабларимни эговлаб борарди. Шу орада меҳмонхонага жонсарак онам кирди. Даврон билан яна қайта ҳол-аҳвол сўраша кетди. Ҳеч чеҳрам очилмаётганини сездими, дўстим бироз бўшашиб қолди.
– Қарасам, бугун Норсоат дўстимнинг туғилган куни экан, би-ир табриклаб келайми деб чиққандим, – деди у худди ўзини оқлаётгандай.
– Ўлай сенга болам, – деди онам хижолатланиб, – биз бунга одатланмаганмиз-да, шуйтиб ҳамишагидек ўтириб эдик. Йўқлаб келганинг учун, қуллуқ, болам. Худой сени иззат қилсин.
Даврон боя қўлтиқлаб келган тугунни ечишга уннади.
– Эна, – деди у негадир менга қарамай, – Норсоатга арзимас бир совғам бор эди. Санаторийдан опкелгандим. Туғилган куни бераман деб сақлаб юргандим.
Дўстим чаққонгина тугун ичидаги тугунни ҳам ечиб, ичидан… ичидан худди ўзиникидақа костюм-шим чиқарди!
– Ийй… овора бўпсан, болам, – деди онам баттар хижолатланиб.
– Норсоат билан худди эгиздай бир хил кийиниб юрамиз деган ниятда олгандим. Эна, илтимос, шугинани дўстим ҳозироқ кийиб ёнимга ўтирсин.
Мен беўхшов илжайганча ўрнимдан турдим. Қаҳрим, нафратим, ноумидлигим, барча-барчаси, қайноқ сув сепилган қордай эриб борарди. Онамнинг, дўстимнинг бетиним қистовига гўё аранг кўнган бўлиб уйга ўтдиму совғани кийиб чиқдим.
– Вой, болам! – деди онам кўзлари ёшланиб, – кўз тегмасин сизларга.
Кулранг, қимматбаҳо костюм-шим чиндан ҳам менга ярашиб турар, фақатгина тиканаксоч бош хуш манзарани бироз бузиб турар эди.
Ажаб, ҳамма муаммо кулранг костюм-шимда экан, шекилли, неча-неча кунлардан бери қаршимда қоядай юксалиб мени Танзиладан, келажакка бўлган умид-ишончдан тўсиб турган Даврон яна ўзим билан бўйинса, шўх-шоввоз дўстга айланди-қолди. Онам алқагандан-алқаб, дуолар кетидан дуолар қилиб, чиқиб кетгач, шу орада тузуккина тузалган дастурхон ёнида иккимиз зиёфатга ўтирдик. Акам ҳам Даврон билан кўришгали бирров кириб, ими-жимида бир шиша вино ташлаб кетган эди. Ундан ҳам ўзимизча катталарга тақлидан қадаҳ сўзлари айтиб оз-моз нўш этдик. Димоғимиз чоғ, вақтимиз хуш эди. Қизғин суҳбатимиз гоҳ кураш, полвонлар ҳақида, гоҳ… қизлар тўғрисида борарди.
– Эй, дўстим, қизлар тоза бадимга уриб кетди, – деди ичкиликдан ёноқлари бироз қизарган Даврон, – мактаб бошланганидан бери бешовидан севги хати олдим. Мана, биттаси ҳали ҳам ёнимда юрибди. – Даврон костюми чўнтагидан қат-қат букланган варақни чиқарди. – Эшит, ўқиб бераман, сен ҳам кўникавер.
Негадир унинг бу нияти менга ёқмади. Ярим тунда хонтахтага мук тушиб, минг бир хижолату умид билан қоғоз қоралаётган қиз кўз ўнгимда жонландию, озорлардан, овозалардан ҳимоя қилгим келиб кетди.
– Даврон, қўй, керакмас. Эшитгим келмаяпти.
– Нега?
– У сенга ёзилган. Ўзинг ўқи, ёқмаса, йиртиб ташла. Бу иккингизнинг ўртангизда қолиши керак.
Даврон бир зум юзимга ўйчан тикилиб, сўнг илжайди.
– Баъзан қойил қоламан сенга. Худди олимлардай гапириб юборасан. Манови айтганларинг менга ёқди. Чин, ҳеч ўйлаб кўрмабман, овоза бўп кетса… синфдош шарманда бўп қолади. Аҳмоқона қилиқларим кўп-да.
Шу пайт негадир поччамнинг даласида далли-девона юрган пайтим чала қолган жумбоқни ечганим эсимга тушиб қолди.
– Эй, Даврон, – дедим ҳовлиқиб, – эсингдами, полвон уч нарсанинг қули бўлиши керак деганди устозимиз. Сен икковини топгандинг, бирови ҳеч каллангга келмаганди. Абсал полвон ҳам айтмай куйдирганди.
– Ҳа, эсимда. Роса бўларимиз бўлган.
– Ўша учинчи нарсани топдим.
– Топдинг? Нима экан?
– Севги. Полвон ор-номуснинг, севгининг қули бўлиши керак экан. Ўзим ўйлаб топдим.
– Бундай нарсани ўйлаб топиб бўлмайди, калла – деб кинояли кулди Даврон, – китобни излаш керак. Ёз бўйи кўп асар ўқиб ташлабсанми деган хаёлга борибман.
Мен ҳам бўш келишни истамадим.
– Бу севги, аниқ севги.
– Бўпти, сен айтганча бўла қолсин. Лекин мен гапингга қўшилмайман. Мана, масалан, мен ҳам полвонликка талабгорман, лекин севгига ҳеч қачон қул бўлмайман! Керак бўлса, севгини қул қиламан! Ҳар қандай қизни севдира оламан, хоҳлаганим меники бўлади. Ишонасанми шунга? | 780 |
| 18 | Ўша мавсум сентябрнинг илк куни қишлоғимизда, тўғрироғи, мактабимизда ҳинд кино юлдузи Раж Капур, йўқ, йўқ, машҳур фаранг артисти Ален Делон пайдо бўлди! Ҳа, ҳа, ўша ёз аллақандай машҳур санаторийда дам олиб қайтган Даврон дўстим ўша довруғи достон юлдузлардан сира-сира фарқ қилмас эди. Ораста, силлиқ таралган сочлари, оқариб, тўлишган юзлари, тик қоматига ярашиб тушган яп-янги, кулранг костюм-шими, чап қўлига тақиб олган аллақандай узук ҳар кимни суқланиб қарашга мажбур қиларди.
– Ия, қамалиб чиқдингми? – деди у мени илк кўргандаёқ ҳангу манг бўлиб.
Дўстим билиб-билмай яхши бир баҳона топиб берган эди.
– Ҳа, – деб бош ирғадим, – опамларнинг қишлоғида иккитасининг суробини тўғирлаб қўйгандим, бир ойга тиқиб қўйишди. Поччам аралашиб аранг қутқариб олди.
Даврон ҳам, уни қуршаб турган “Кенгсой бургутлари” ҳам гапларимга чиппа-чин ишонишди. Илжайиб-тиржайиб мени бош-адоқ кузатиб турганларнинг юз-кўзида иззат-ихлос пайдо бўлди. Аммо бу ёлғонимдан барибир ичим илимади. Ахир, дўппослашиб, қамалиб чиқиб шу аҳволга тушдим деб қизларга, айниқса, Танзилага айтиб, тушунтириб юролмайман-ку! Яхшиям Даврон ҳамманинг диққат-қизиқишида эди. Синфдошлар у билан андармон бўлиб менга, тақир калламу шалвираган кийимларимга кўп ҳам эътибор беришмади. Умумий планда қисиниб-қимтиниб юравердим.
Ўша йили ғалати воқеа бўлди. Илгари мактаб очилмасданоқ ўқувчиларни пахта йиғим-теримига ҳайдайдиган маъмурият бу гал мактабимизни тинч қўйди. Бутун мамлакат бўйича каттаконлар шундай буйруқ берганини кейин билдик. Ўзгаришдан ҳамма хурсанд эди.
Кунлар шу тахлит ўтиб борарди. Илгарилари ҳам Даврон ҳақида сирли пичирлашиб юрган қизларнинг сабр косалари тўлиб-тошиб, унга севги хатлари ёғдира бошлашди. Мен Танзиладан хавотирда эдим. Даврон бир куни уни мактаб ҳовлисида, катта танаффус пайти намойишкорона ёнига чақириб, қизга ялтироқ қопламали қути узатди.
– Эсингдами, бир маҳаллар шаҳарга борсам сенга албатта совға олиб келаман деб айтгандим, мана, ваъдамни бажардим.
Танзила бироз уялиб, андак нозланиб, бироқ ял-ял яшнаб, дугоналар қийқириғи остида совғани олди-да, ичкарига югуриб кетди.
Ўзимни қўярга жой тополмасдим.
Ўша мавсум, ўша сентябр юрагимда илк бор ҳасад шарпаси пайдо бўлди. Мен кимман-у, Даврон ким, деган саволнинг, сўроқ белгисининг илмоқли учи кўксимга қадалди. Тунлари безовта тўлғониб иккимизни қиёслаб чиқаман. Даврон бой-бадавлат, иззат-обрўли хонадон фарзанди, егани ҳам, емагани ҳам олдида, истаса, санаторийда дам олади, истаса осмондаги юлдузни юлқиб олиши мумкин. Устига устак, келишган, полвон, пўрим йигит. Мен-чи, етим ўсган бир бечора. Бировлар машҳур гўшаларда, маишат оғушида юрган пайт, чўлнинг ит топмас бир бурчагига бориб, уч-тўрт сўм илинжида ёз бўйи косовдай қорайиб ер чопаман, экин суғораман, ён-атрофда биров таниб, биров танимайди.
Мен тунларни кунларга, кунларни тунларга улаб шу тахлит таққослашга берилар эканман, Даврон мендан хийла узоқлашиб, улкан қояга айланиб бораётганини, ўзим эса кичрайгандан кичрайиб, митти ҳашоратга дўниб қолаётганимни пайқайман. Таққослашга берилганим сайин Танзила мендан олислаб, Давронга яқинлашиб бораверарди. Назаримда, уларнинг даражаси бир-бирига тенгдек туюларди.
Мен ҳам дўстимдан, ҳам севгилимдан муқаррар айрилиқни бўйнимга олиб, тушкунликка туша бошладим.
Дарду дунём қоронғу, хаёлларим паришон эди. Шундай бефайз, беҳаловат кунларнинг бирида кечки пайт дарвозамиздан отасидай гумбурлаган овоз бериб, қандайдир ялтироқ тугунчани қўлтиқлаб Даврон кириб келди. Эгнида ўша қимматбаҳо кулранг костюм-шим, оёғида учи ингичка туфли, ҳамишагидек ораста, ҳамишагидек кўркам.
– Меҳмонни кутиб олмайсанми, дўстим! – деди у тантанали товушда.
Унинг шодон қиёфасидан негадир энсам қотди. Зўраки илжайиб, истамайгина кўришдим. Ичкаридан онам отилиб чиқди. Одатдагидек Давронни қучиб, алқаб, манглайидан ўпиб қўярга жой тополмай қолди. Бу орада янгам меҳмонхонани ҳозирлашга улгурди. Онам ошхона томон шошилди.
– Бугун туғилган кунинг, – деди Даврон хонтахта ёнига ястаниб ўтираркан, – ўзинг бехабар-ов… | 637 |
| 19 | Ўша ёз чўлу дашт жазирама қуёшдан эмас, менинг кўксимда ловуллаб турган ишқ-севги оловидан лов-лов ёнди. Узоқ-яқинда жимир-жимир кўринаётган сароблар, телбавор эсаётган гармсел менинг оҳимдан, менинг изтиробларимдан кўтарилар эди. Негадир гоҳ ҳўнграб-ҳўнграб йиғлагим, гоҳ қаҳ-қаҳ уриб кулгим, баъзан баралла маъюс ва ҳазин қўшиқлар айтгим келарди. Поччамнинг “Весна” деб номланадиган магнитофони ҳамиша ёнимда: энг машҳур ҳофизларнинг ишқ-севги, вафо-садоқат, ёр изтироблари васф этилган қўшиқларини берилиб тинглайман, ўз юрагим суратини кўргандай бўламан. Соғинч, соғинч ва яна соғинч мени беомон ўртарди. Поччамга тегишли экин далаларида, лойқа сувли канал бўйларида мажнунваш кезинардим. Ич-ичимни бир дард, бир оғриқ кундан-кунга кемириб борарди. Бу дард, бу оғриққа на Танзила териб юрган гиёҳлар, на Даврон дўстим дам олаётган жойлардаги шифобахш сувлар малҳам бўларди. Шундай дилгир, зерикарли кунларнинг бирида ногоҳ сибизға чалгим, сибизға садоларини тинглагим келаётганини пайқаб қолдим! Кўз ўнгимда Абсал полвон жонланди. Жонландию устоз айтган сўзлар хаёлимда чақмоқдай чақиб ўтди.
“Полвон қули бўлиши керак бўлган учинчи нарса бир кун ўзи сизларни топиб олади. Куйдиради, кулдиради”.
Мен экин даласи биқинидаги чайлада маҳзун ўтирарканман, хаёлимга туйқус келган фикрдан яшнаб кетдим:
“Демак, полвонни қул қила оладиган, Даврон ҳам чираниб эслай олмаган нарса – муҳаббат!”
Мен ўз кашфиётимни ҳозироқ дўстимга айтмоқчи бўлгандай атрофимга алангладим. Аммо… айни пайтда Даврон тоғу боғларга бурканган гўшада дам оларди. Теварагим олов пуркаётган офтоб остида ҳансираб, лоҳасланиб ётарди.
– Укажон, сенинг бир касалинг бор-ов ичингда, – деди бир куни опам мени тузукроқ боқолмаётганидан афсусланиб.
– Бунинг дарди маълум, – деб айёрона илжайди поччам, – боврини ерга бериб, фақат “Муножот”ни эшитишидан ҳам билмаяпсанми, менга жуда таниш аҳвол.
Неларнидир ғира-шира англаган опам аччиғланганнамо чимирилди.
– Қўйинг-е, Норсоатга ундай нарсаларга ҳали эрта.
– Айни пайти-да, – деб бўш келмади поччам.
Мен чопиқ кутиб қолганини баҳона қилиб, қизара-бўзара ўрнимдан турдим.
Биз Абсал полвондан узоқлашган эдик.
Ўша ёз икки ойлик мардикорчилик касридан, ичикиш, орзиқиш, интизорлик оқибатидан куйиб қоп-қора косовга айландим.
Устига-устак, қишлоққа қайтишимдан сал аввал, қўярда-қўймай сочларимни орасталаб қўйиш ниятида қўлига қайчи олган ширакайф поччам тепа сочимнинг тубидан тиғ солиб юборди. Оқибатда, хумдай каллани буткул қиртишлаб ташламоқдан бошқа чора қолмади. Ҳоли забунимга боқиб, ўкириб йиғлагим келарди. Ахир бу аҳволда Танзила нари турсин, ҳатто мулла Мирзага ҳам кўриниб бўлмайди. Афт-ангор – қоп-қора, калла етимқирдай тап-тақир, поччам қилмишига жарима тариқасида олиб берган ола-чипор костюм-шим, эгнимда худди полиз қўриқчисига ўралган жандадай шалвираб турибди.
Қишлоққа амал-тақал етиб келдиму ўзимни ичкарига урдим. Бу ёғи мактаб очилишига атиги ўн кунча вақт қолган. Демак, шу фурсат ичида соядан чиқмай бироз оқаришим, андак бўлса ҳам сочни ўстиришим керак. Онда-сонда бирор баҳона билан уйимизга Танзила кириб келади. Уни ҳаяжону қувончга қоришиб эшик тирқишидан ё дераза ортидан яширинча кузатаман.
Танзила! Чинакам тоғ чечагидай очилиб кетибди! Тўлишган, тип-тиниқ юзлари, дуррача қирраларидан кўпириб турган сочлари, сарғиш-қизғиш либоси сириб турган қомати мени оҳанрабодай ўзига тортарди. У гоҳ онам, гоҳ янгам билан гаплашиб тураркан, худди ниманидир, ненидир излаётгандай, атрофига киши билмас кўз югуртириб қўярди. У мени қидиряпти, мени, деган ўйдан бошим кўкка етгудек бўлади, аммо… минг афсуски, қизга кўриниш беришга, саломлашишга мавжуд талофатлар монеълик қиларди. | 931 |
| 20 | Танзила, менинг Танзилам йўқ! Даврон ҳам тез орада отаси билан аллақандай санаторийга кетишга чоғланиб юрибди. | 676 |
