en
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

Open in Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Pressuzb

Channel Pressuzb (@pressuzb) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 25 171 subscribers, ranking 9 541 in the News & Media category and 3 209 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 25 171 subscribers.

According to the latest data from 02 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 31 over the last 30 days and by 0 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 39.47%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 27.66% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 9 940 views. Within the first day, a publication typically gains 6 966 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 3.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 03 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

25 171
Subscribers
No data24 hours
+2077 days
+3130 days
Posts Archive
Pressuzb
25 171
Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим би
+2
Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади — Президент Энди Иқтисо
Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади — Президент Энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради. Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади. Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади. @pressuzb

Pressuzb
25 171

Pressuzb
25 171
Бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Тўқаевнинг яна бир хорижий сафари ТИВдаги алмашув билан якунланди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ШҲТ саммитидан қайтиши билан мамлакат ташқи ишлар вазирини алмаштирди. Муҳтар Тилеуберди ТИВ раҳбари этиб тайинланди. У 2019–2023 йилларда ҳам ушбу лавозимда ишлаган. Қизиғи, бу Тўқаевнинг йирик хорижий сафардан қайтиши билан ТИВ раҳбарини алмаштириши бўйича иккинчи ҳолат. 2025 йилда Тўқаевнинг АҚШга ташрифидан кейин ҳам Қозоғистон ТИВ раҳбари алмашган. Ўшанда Мурат Нуртлеу лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Ермек Кошербаев тайинланган эди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
❗️6 сентябрь куни пойтахтда халқаро оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 05:00 дан 14:00 гача айрим кўчал
+1
❗️6 сентябрь куни пойтахтда халқаро оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 05:00 дан 14:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Рўйхат 🔵Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача; 🔵Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача; 🔵Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача; 🔵Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача; 🔵Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача; 🔵Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача; 🔵Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача; 🔵Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача; 🔵Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача; 🔵Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача; 🔵Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача; 🔵Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
@pressuzb

Pressuzb
25 171
15 октябридан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади Бу тадбир доирасида мамлакатда фаолият юритаётган ба
15 октябридан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади Бу тадбир доирасида мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар хатловдан ўтказилиб, субъектларнинг ҳолати, таркиби ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимотига аниқлик киритилади. Корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрлар янгиланиб, танланма кузатувлар учун ишончли асос яратилади. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Ка
+4
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Бишкекда ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
+4
Озарбайжонда Ўзбекистон байроғи порлади Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бокудаги машҳур Ҳайдар Алиев маркази Ўзбекистон байроғи билан ёритилди. Икки қардош давлат ўртасидаги дўстлик ва яқин муносабатларнинг яна бир рамзий ифодаси. @pressuzb

Pressuzb
25 171
“Чегара”: яқин ўтмиш воқеалари экранда Маънавият ва маърифат марказининг “Фонус” лойиҳаси доирасида янги “Чегара” қисқа метра
“Чегара”: яқин ўтмиш воқеалари экранда Маънавият ва маърифат марказининг “Фонус” лойиҳаси доирасида янги “Чегара” қисқа метражли фильми тақдим этилди. Фильм томошабинни яқин ўтмишга қайтаради. Унда йиллар давомида ёпиқ бўлган чегаралар ортида қолган инсоний кечинмалар, айрилиқ ва кутиш мавзуси ёритилади. Муаллифлар тарихий жараённи тушунтиришдан кўра, унинг оддий инсонлар ҳаётида қандай акс этганини кўрсатишга ҳаракат қилган. Шу сабаб “Чегара”да асосий эътибор воқеалардан кўра инсон ва унинг кечинмаларига қаратилган. 🎥 Фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: https://youtu.be/266e3iOmfRs @pressuzb

Pressuzb
25 171
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан асосий фикрлар: 🔵Ўтган 25 йил д
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан асосий фикрлар: 🔵Ўтган 25 йил давомида ШҲТ тенг ҳуқуқли мулоқотни таъминлади, минтақавий барқарорлик ва мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишига кўмаклашди;   🔵Ҳамкорлигимиз марказида ШҲТнинг географик ва стратегик ўзаги бўлган Марказий Осиё турганини алоҳида қадрлаймиз;   🔵Яқин Шарқда мулоқотни қайта тиклаш ва кескинликни юмшатишнинг қатъий тарафдоримиз;   🔵ШҲТ мамлакатларининг улкан инсоний, табиий, ишлаб чиқариш ва интеллектуал ресурслари, энг аввало, халқларимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши керак;   🔵“ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони” концептуал қарашини ишлаб чиқишга киришишни таклиф этаман. Унинг асосий мақсади ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши лозим;   🔵Махсус иқтисодий зоналар, ишлаб чиқариш жараёнлари, сотув бозорлари ва логистикани бирлаштирадиган ШҲТ Саноат кооперацияси харитасини ишлаб чиқишни таклиф этамиз;   🔵Ҳозирнинг ўзидаёқ умумий тамойилларни келишиш босқичидан ШҲТ Тараққиёт банкини амалий ишга туширишга ўтишни зарур деб ҳисоблаймиз;   🔵Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусни олқишлаймиз;   🔵Келгуси йили Тошкент шаҳрида ШҲТнинг сунъий интеллект ва янги рақамли ечимлар бўйича форумини ўтказишга тайёрмиз;   🔵Иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарлар мамлакатларимизнинг озиқ-овқат, сув ва энергетик хавфсизлигига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда. Бу ШҲТ доирасида ушбу масалалар бўйича ягона кун тартибини шакллантириш заруратини тақозо этмоқда;   🔵ШҲТга аъзо давлатларнинг темир йўл маконлари интеграцияси бўйича кенгаш таъсис этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман;   🔵Хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш учун ШҲТнинг Афғонистон билан мунтазам мулоқотини қайта тиклаш вақти келди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Қозоғистоннинг таниқли Orda.kz нашри фаолиятини тўхтатди Қозоғистоннинг Orda.kz интернет-нашри 1 сентябрдан ўз фаолиятини тўл
Қозоғистоннинг таниқли Orda.kz нашри фаолиятини тўхтатди Қозоғистоннинг Orda.kz интернет-нашри 1 сентябрдан ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатди. Тегишли қарор “Ordamedia.kz” МЧЖ муассиси ва раҳбари Мақсат Ганиев томонидан қабул қилинган. Таҳририятга кўра, ёпилишга молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган. Нашрнинг “топаётган даромади унинг фаолиятини давом эттириш учун етарли эмаслиги” таъкидланган. Сўнгги вақтларда Қозоғистон медиа майдонида бир қатор резонансли воқеалар кузатилмоқда. Айрим ОАВлар фаолияти чекланди, журналистларга нисбатан жиноий ишлар очилди ва суд ҳукмлари чиқарилди. Orda.kz’нинг ёпилиши ҳам ана шундай воқеалар фонида юз берди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек халқини Мустақиллик байрами билан табриклади Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин! Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи! @pressuzb

Pressuzb
25 171
Нарендра Модига берилган “Олий Даражали Дўстлик” ордени Ҳиндистонда катта шов-шув бўлди Президент Шавкат Мирзиёев 30 август к
Нарендра Модига берилган “Олий Даражали Дўстлик” ордени Ҳиндистонда катта шов-шув бўлди Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Ўзбекистоннинг бу қадами Ҳиндистонда катта акс-садо берди. Мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари Нарендра Модини табриклаб, ушбу мукофотни Ҳиндистон учун фахрли воқеа сифатида баҳолади. Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх ушбу мукофотни Модининг икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасининг эътирофи ҳамда Ҳиндистоннинг халқаро нуфузи ва таъсири ортиб бораётганининг ёрқин тасдиғи деб баҳолади. Ички ишлар вазири Амит Шоҳ эса буни ”ҳар бир ҳинд учун фахрли лаҳза” деб атади. Ташқи ишлар вазири С. Жайшанкар мукофот ва Модининг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат муносабатларига янги суръат беришини таъкидлади. Молия вазири Нирмала Ситараман ҳам бу эътироф Ҳиндистоннинг тобора ошиб бораётган глобал нуфузини кўрсатишини қайд этди. Эътиборлиси, Моди мукофотни 1,4 миллиард ҳиндистонликка бағишлади. У “Дўстлик” сўзи Ҳиндистон ва Ўзбекистон муносабатларининг моҳиятини ифодалашини таъкидлаб, мукофотни икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва муштарак мерос рамзи сифатида қабул қилди. Ўзбекистоннинг Нарендра Модига берган олий мукофотини Ҳиндистон ОАВлари ҳам кенг ёритмоқда. Жумладан, India Today уни Бош вазирнинг навбатдаги халқаро эътирофи сифатида қайд этди. Мукофотнинг ўзи билан бирга, Модининг Тошкентга ташрифи ҳам икки давлат муносабатларида муҳим натижалар билан якунланди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларни ”Кенг қамровли стратегик шериклик” даражасига кўтаришга келишиб олди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Оксфорд талабалари Ўзбекистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўтган йи
Оксфорд талабалари Ўзбекистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўтган йили Оксфорд университетига ташрифи чоғида Ўзбекшунослик дастурининг очилишида иштирок этган эди. Энди дастурнинг навбатдаги босқичи Ўзбекистонда давом этади. Бугун Оксфорддан келган талабалар иштирокида бир ойлик ёзги мактабга старт берилди. Талабалар ўзбек тилини ўрганиш билан бирга, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафар қилиб, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан яқиндан танишади.
“Талаба ёшларга ўқишларида муваффақиятлар, тилимизнинг бойлиги ва маъно жозибасини кашф этишларида янги таассуротлар тилайман”, — деди Саида Мирзиёева.
Энг муҳими, бу ташаббус орқали Ўзбекистонни дунёга бевосита танитишнинг яна бир академик кўприги шаклланмоқда. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Fonon заргарлик заводи 316,7 млрд сўмга сотувга қўйилди Fonon заргарлик заводига эгалик қилувчи “Gold Moon Tashkent” компания
Fonon заргарлик заводи 316,7 млрд сўмга сотувга қўйилди Fonon заргарлик заводига эгалик қилувчи “Gold Moon Tashkent” компаниясидаги 100 фоиз давлат улуши аукционга чиқарилди.  Корхона 2026 йилнинг биринчи ярмида 33,4 млрд сўм фойда кўрган, бироқ унинг мажбуриятлари активларидан 107,3 млрд сўмга кўп.  Янги мулкдор компанияни 305,9 млрд сўмлик кредиторлик қарзи билан бирга қабул қилади. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.
+2
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Сержио Гор давлат раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “C5+1” форматидаги бўлажак тадбирлар ва Ўзбекистон–Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Шавкат Мирзиёев Бишкекда Хитой Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини яқин й
+1
Шавкат Мирзиёев Бишкекда Хитой Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди Учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини яқин йилларда 30 млрд долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш қарийб 18 млрд долларни ташкил этган. Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 60 млрд долларга яқин, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 6 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой компанияларини тинч атом лойиҳаларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди. @pressuzb

Pressuzb
25 171
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди 2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университет
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди 2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Янги нархларга кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида бир йиллик контракт 22 496 700 сўм этиб белгиланган. 2025/2026 ўқув йилида ушбу сумма 16 695 000 сўм эди. Яъни контракт нархи ўтган ўқув йилига нисбатан 5,8 млн сўмга ёки қарийб 35 фоизга ошган. Бакалавриатнинг бошқа таълим шаклларида ўсиш янада юқори. Сиртқи таълимда тўлов 14 868 000 сўмдан 21 352 800 сўмга етиб, 43,6 фоизга қимматлаган. Масофавий таълимда эса контракт 13 860 000 сўмдан 20 208 900 сўмга ошган. Бу 45,8 фоизлик ўсишни ташкил этади. Магистратуранинг кундузги таълим шаклида ҳам контракт 5,8 млн сўмга қимматлаб, 18 585 000 сўмдан 24 403 200 сўмга етган. Яъни контракт нархи 31,3 фоизга ошган. @pressuzb