Pressuzb
前往频道在 Telegram
📈 Telegram 频道 Pressuzb 的分析概览
频道 Pressuzb (@pressuzb) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 25 568 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 9 448,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 141 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 25 568 名订阅者。
根据 18 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 381,过去 24 小时变化为 28,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 40.85%。内容发布后 24 小时内通常能获得 30.63% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 10 437 次浏览,首日通常累积 7 826 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 2。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot”
凭借高频更新(最新数据采集于 19 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
25 568
订阅者
+2824 小时
+207 天
+38130 天
帖子存档
25 568
Chery Tiggo 4 Pro энди Ўзбекистонда!
Янги шаҳар кроссоверини Chery’нинг барча расмий дилерлик марказларида харид қилиш мумкин.
🔹 Бошланғич тўлов — 30% дан
🔹 Йиллик ставка — 0% дан
🔹 Муддатли тўлов — 5 йилгача
Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт.
Батафсил маълумот:
📞 55-500-90-55
🌐 cheryauto.uz
Реклама
25 568
❗️Ўзбекистонда Google Pay хизмати ишга тушди
Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги “C5+1” форматидаги тадбирлар доирасида “Рақамли технологиялар” мавзусида панель сессияси ташкил этилди.
Унда Google Cloud’нинг Давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши бўйича раҳбари Марчин Красуски Google Pay хизматининг Ўзбекистонда ишга туширилгани эълон қилинди.
@pressuzb
25 568
“Дональд Трамп Ўзбекистонга келишни хоҳлайди” — Марко Рубио
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио президент Дональд Трамп Ўзбекистонга келиш истагини билдирганини маълум қилди.
“Келгуси йил бу масала устида ишлаб, ташриф учун қайси саналар мос келишини кўриб чиқишимиз керак. Имкони бўлса, у келишни хоҳлайди. Бу ҳақда унинг ўзи айтган”, — деди Рубио.@pressuzb
25 568
❗️“Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Регистон майдонида журналистлар олдига бирга чиқди. У ўз сўзини Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришдан бошлади.
АҚШ Давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Рубио АҚШ Ўзбекистон ва минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.
@pressuzb
25 568
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу Рубионинг Марказий Осиёга илк ташрифи ҳисобланади.
Ташриф кун тартибидан “C5+1” форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўрин олган.
@pressuzb
25 568
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаоллари билан суҳбатидан:
— Ўзбекистонга 2016 йилда бор-йўғи 1,2 миллион турист келарди. Кеча Озарбайжонда ҳамкорларимиздан бири мендан: “Сизга бир йилда 3 миллион турист келадими?”, деб сўради. 12 миллион деган рақамни эшитиб, ҳайратда қолди.
@pressuzb
25 568
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган.
Эртага, 19 октябрь куни, давлат раҳбари Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади.
@pressuzb
25 568
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бирга бозор айланишди.
“Ўзбекистонга қайтганимдан жуда хурсандман! Дўстим Саида Мирзиёева билан маҳаллий бозорни айланиш менга завқ бағишлади”, — деб ёзди Сержио Гор.@pressuzb
25 568
Reuters: Вашингтон Марказий Осиёга аввалгидан кўпроқ эътибор қарата бошлади
Дунёда АҚШ ташқи сиёсати учун бир қатор кескин масалалар турган бир пайтда Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Reuters бу сафарни Вашингтоннинг Марказий Осиёга эътибори ортиб бораётгани фонида ёритди.
АҚШ расмийлари Хитой, Россия ва Эрон ўртасида жойлашган, табиий ресурсларга бой Марказий Осиёни Дональд Трампдан аввалги президентлар даврида Вашингтон томонидан етарлича эътибор берилмаган минтақа сифатида таърифламоқда.
Ташрифнинг иқтисодий томонига ҳам алоҳида урғу берилган. Давлат департаменти маълумотига кўра, Рубио билан Ўзбекистонга 200 дан ортиқ бизнес раҳбарлари келади. Reuters манбаси Трамп маъмуриятининг тижорий саъй-ҳаракатлари минтақанинг нодир ер минералларига кириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилганини айтган.
Нашр яна бир муҳим детални келтирган — Ўзбекистонга ташрифни ташкил этишда Тошкентда туғилган, Рубионинг дўсти ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор катта роль ўйнаган.
@pressuzb
25 568
❗️2015 ва 2026: Ўзбекистон — АҚШ муносабатларида 11 йил ичида нималар ўзгарди?
2015 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Самарқандга ташриф буюрган эди. Ўшанда ҳам Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги C5+1 формати кун тартибининг марказида бўлган. Бироқ бу ташриф Ўзбекистон учун анча нохуш ва халқаро миқёсда акс-садо берган воқеа билан ҳам тарихда қолган.
Ислом Каримов ва Жон Керри учрашуви бошланиши арафасида The Washington Post журналисти Кэрол Морелло Ўзбекистон президентига инсон ҳуқуқлари ҳақида савол беришга уринган. Савол жавобсиз қолган, журналист эса залдан чиқариб юборилган.
Бир қарашда учрашув олдидан юз берган кичик эпизоддек кўринган бу ҳолат халқаро резонансга айланган. The Washington Post ва бошқа халқаро нуфузли нашрлар воқеани ёритган, масала Вашингтонда АҚШ Давлат департаментининг расмий брифингида ҳам кўтарилган. Америкалик журналистлар ўз ҳамкасбига қилинган муносабат юзасидан Давлат департаментидан изоҳ талаб қилган.
Бу воқеанинг бунчалик катта акс-садо бериши бежиз эмасди. Чунки ўша йилларда Вашингтоннинг Ўзбекистон билан мулоқотида инсон ҳуқуқлари, сиёсий эркинликлар ва мажбурий меҳнат энг оғриқли мавзулардан эди. Самарқанддаги мана шу бир неча дақиқалик эпизод амалда ўша даврдаги муносабатларнинг умумий фонини ҳам аниқ кўрсатиб қўйганди.
Орадан 11 йил ўтди. АҚШ Давлат котиби яна Самарқандга келмоқда, C5+1 яна кун тартибида. Аммо бу сафар мулоқотнинг мазмуни бошқача. Бир пайтлар Вашингтон билан мулоқотда Ўзбекистондаги муаммоли масалалар устунлик қилган бўлса, бугун асосий эътибор ҳамкорлик, инвестициялар ва янги имкониятларга қаратилмоқда.
Бу фарқни Марко Рубио ташрифининг кўлами ҳам кўрсатиб турибди. Давлат котиби ташрифи доирасида 200 дан ортиқ Америка компаниялари вакиллари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Вашингтондан Ўзбекистон ҳақида янграётган гапларда энди инвестиция, технология, савдо ва янги лойиҳалар тобора кўпроқ ўрин олмоқда. Бундай ўзгаришлар ортида эса сўнгги йилларда босиб ўтилган катта йўл бор.
Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган очиқлик ва ислоҳотлар сиёсати даврида йиллар давомида мамлакатнинг халқаро имижига соя солиб келган қатор муаммолар бартараф этилди. Мажбурий меҳнатга барҳам берилди, иқтисодиёт очилди, ташқи шериклар билан муносабатлар прагматик манфаатлар асосида қайта қурилди. Натижада Ўзбекистонга бўлган муносабат ҳам, у билан мулоқотнинг мазмуни ҳам янгиланди.
Энди эса шаклланган сиёсий ишончни аниқ иқтисодий натижаларга айлантириш босқичи бошланган. Бу жараёнда Саида Мирзиёва бошчилигида Президент Администрациясининг Америка бизнеси билан тўғридан-тўғри мулоқоти фаоллашиб, йирик компаниялар ва молиявий институтлар билан музокаралар амалий лойиҳаларга айланиб бормоқда.
Шунинг учун 2015 ва 2026 йилги Самарқандни ёнма-ён қўйганда фарқ янада яққол кўринади: 11 йил аввал Вашингтон Ўзбекистон ҳақида гапирганда, асосий урғу муаммоларга қаратиларди. Бугун эса Ўзбекистон билан янги имкониятлар, йирик инвестициялар ва катта лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
@pressuzb
25 568
Янги Тошкент учун инвестиция лойиҳаларини чат-бот орқали юбориш имкони яратилди
Янги Тошкент дирекцияси инвестиция лойиҳаларини қабул қилиш учун махсус “Янги Тошкентга инвестиция киритинг!” чат-ботини ишга туширди. Энди маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўз ғоя ва таклифларини тўғридан-тўғри онлайн юбориши мумкин.
Дастлаб катта ҳужжатлар тўплами ҳам талаб қилинмайди. Компания ва лойиҳа ҳақидаги асосий маълумотлар, инвестиция ҳажми, амалга ошириш муддати ҳамда инфратузилмага эҳтиёж кўрсатилган қисқа ариза етарли. Ҳар бир мурожаатга рўйхат рақами берилади ва у Дирекция томонидан кўриб чиқилади.
Чат-бот ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида ишлайди. 🔵Расмий сайт: newtashkent.uz 🔵Telegram-бот: @yt_investitsiya_bot@pressuzb
25 568
+1
Америка бизнеси Ўзбекистонни қайта кашф этмоқда
2011 йилда АҚШ Давлат департаменти мустақилликдан буён Америка компанияларининг Ўзбекистонга киритган инвестициялари қарийб 500 миллион доллар бўлганини қайд этган. Ўша даврда GM, Boeing, Coca-Cola каби йирик компаниялар ишлаган бўлса-да, мураккаб инвестиция муҳити сабаб айрим инвесторлар мамлакатни тарк этган.
Орадан 15 йил ўтиб, 2026 йилда иқтисодий ҳамкорлик кўлами энди юз миллионлар эмас, ўнлаб миллиард долларлар билан ўлчанмоқда. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 35 миллиард долларлик уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда, мамлакатда эса 340 га яқин Америка компанияси ишлаяпти.
Илгари ҳамкорлик асосан саноқли йирик компаниялар атрофида қурилган бўлса, бугун унинг нафақат кўлами, балки доираси ҳам кенгайди. Энергетика, авиация, молия, IT, қишлоқ хўжалиги ва критик минералларгача бўлган муҳим соҳаларда Америка бизнеси билан йирик лойиҳалар кун тартибига чиққан.
Яъни қисқа вақт ичида Ўзбекистон Америка бизнеси учун саноқли йирик лойиҳалар бозоридан ўнлаб миллиард долларлик ҳамкорлик портфели шаклланган муҳим иқтисодий йўналишга айланди.
@pressuzb
25 568
Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.
Мулоқотда қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанддаги “C5+1” учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
@pressuzb
