es
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

Ir al canal en Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Pressuzb

El canal Pressuzb (@pressuzb) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 25 225 suscriptores, ocupando la posición 9 512 en la categoría Noticias y medios y el puesto 3 165 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 25 225 suscriptores.

Según los últimos datos del 26 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 249, y en las últimas 24 horas de -10, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 32.88%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 25.59% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 8 296 visualizaciones. En el primer día suele acumular 6 455 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 3.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 27 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

25 225
Suscriptores
-1024 horas
+627 días
+24930 días
Archivo de publicaciones
Pressuzb
25 228
❗️“Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади” — Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева
❗️“Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади” — Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қиз зўрлангани ҳақида фожиага муносабат билдирди.
“Бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз”, — деди Саида Мирзиёева.
Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилган. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланиши таъкидланди. @pressuzb

Pressuzb
25 228
❗️Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида сўзлаган нутқидан:
“Биз ҳаммамиз, инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз. Биз фарзандларимизга ҳозиргидан кўра яхшироқ дунё қолдиришни истаймиз. Инсон қадри юксак бўлган дунё. Аммо келажак бизни имкониятларимиз билан эмас, улардан қандай фойдаланганимиз билан баҳолайди. Ўзбекистон халқи ва Президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунё барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр”.
@pressuzb

Pressuzb
25 228
Муҳаммад Алийнинг самимий мурожаати Президентгача етиб борди — Шавкат Мирзиёев болакайга мактуб ва совғалар юборди Президент
+6
Муҳаммад Алийнинг самимий мурожаати Президентгача етиб борди — Шавкат Мирзиёев болакайга мактуб ва совғалар юборди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Муҳаммад Алий исмли болакайнинг Президент билан учрашиш истагини билдирган самимий видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Кўпчиликнинг меҳрини қозонган ушбу видео Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. Давлат раҳбари болакайнинг видеомурожаатини кўриб, унга миннатдорлик мактуби ва совғалар йўллади.
“Сен ҳам улғайганингда аждодларимизга муносиб, эл-юртига фойдаси тегадиган инсон бўлишингни истайман”, — дейилади Президентнинг Муҳаммад Алийга йўллаган мактубида.
Бугун ушбу мактуб ва совғалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Муҳаммад Алийга тантанали равишда топширилди. Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Муҳаммад Алийнинг ота-онаси ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига ҳам Президент совғалари топширилди. Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапарова эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Муҳаммад Алийнинг болаларча самимий орзуси Президентгача етиб борди ва жавобсиз қолмади. Давлат раҳбаридан келган мактуб ва совғалар эса болакай учун бир умр унутилмайдиган воқеага айланди. @pressuzb

Pressuzb
25 228
26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни Мустақилликнинг илк кунларида давлатнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди. Махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамиша махсус хизматларнинг устувор вазифаси бўлиб келган. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Саида Мирзиёева: “Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — унинг ёш авлоди” Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ
+6
Саида Мирзиёева: “Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — унинг ёш авлоди” Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этди. Унда Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — ёш авлод экани, мамлакатнинг келажакдаги тараққиёти учун аҳоли саломатлиги, таълими ва хавфсизлигига, айниқса, аёллар ва болаларга инвестиция киритиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, демографик жараёнларни узоқ муддатли ва манзилли режалаштириш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда “Демографик дивиденд — 2050” стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, мамлакат келажаги фақат аҳоли сони билан эмас, аввало, одамлар қандай имкониятларга эга бўлиши билан белгиланади. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Тадбиркорнинг гаров пулини қайтариш бўйича янги тартиб белгиланди Президентнинг ПФ-175-сонли фармони билан жиноят иши доирасида тадбиркордан олинган гаров пулини қайтариш тартиби соддалаштирилади. Суд гаров пулини қайтариш ҳақида қарор чиқарса, суд ҳужжати дарҳол ижро қилиниши керак. Агар пулни қайтариш кечиктирилса, ҳар бир кечиккан кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан келиб чиқиб йиллик фоиз ҳисобланади. Фоиз гаров пули сақланаётган идорадан ундирилади. @pressuzb

Pressuzb
25 228
❗️Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компанияси вакиллари билан Ўзбекистонга келади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрта
❗️Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компанияси вакиллари билан Ўзбекистонга келади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида Самарқандга ташриф буюради. Унга 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат йирик бизнес делегацияси ҳамроҳлик қилади. Ташриф давомида Марко Рубио Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Унда савдо ҳажмини ошириш, АҚШ хусусий сектори инвестицияларини кенгайтириш ва янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Самарқандда, шунингдек, C5+1 форматида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, энергетика хавфсизлиги ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади. АҚШ томони 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этадиган ушбу бизнес делегациясини тарихий деб баҳолади. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини муҳокама қилди Президент Администрацияси раҳ
+4
Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёнини муҳокама қилди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётгани ва уни якунлаш учун олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди. Саида Мирзиёева Ўзбекистонни бу йўлда доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бериб келаётган Нгози Оконжо-Ивеалага миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида катта масофани босиб ўтди. Энди асосий мақсад — жараённи охирига етказиш. Саида Мирзиёеванинг ЖСТ раҳбари билан бевосита мулоқоти ушбу жараённи тезлаштириш ва қолган масалаларни ҳал этишга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлди. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Саида Мирзиёева жаҳоннинг энг йирик инвестиция гигантларидан бири — BlackRock раҳбарияти билан учрашди Президент Администраци
+6
Саида Мирзиёева жаҳоннинг энг йирик инвестиция гигантларидан бири — BlackRock раҳбарияти билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг АҚШга ташрифи юқори даражадаги муҳим учрашувлар билан қизғин давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот жаҳон молия бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бири — BlackRock компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. BlackRock ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда. АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақанинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланаётгани таъкидланди. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Саида Мирзиёева жаҳоннинг энг йирик инвестиция гигантларидан бири — BlackRock раҳбарияти билан учрашди Президент Администраци
+6
Саида Мирзиёева жаҳоннинг энг йирик инвестиция гигантларидан бири — BlackRock раҳбарияти билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг АҚШга ташрифи юқори даражадаги муҳим учрашувлар билан қизғин давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот жаҳон молия бозорининг энг йирик иштирокчиларидан бири — BlackRock компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Мулоқот давомида 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. BlackRock ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда. АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақанинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланаётгани таъкидланди. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Президент учун энг муҳими — одамларнинг ҳаётидаги ўзгаришлардир! Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифларида бир жиҳат доим к
+4
Президент учун энг муҳими — одамларнинг ҳаётидаги ўзгаришлардир! Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифларида бир жиҳат доим кўзга ташланади: Президент вазиятни ва аҳолининг кайфиятини одамлар билан бевосита мулоқот орқали баҳолайди. Шунинг учун давлат раҳбари маҳаллаларга киради, кўчада одамлар билан гаплашади, уларнинг даромади, иши, оиласи, фарзандлари ҳақида сўрайди. Бундай мулоқотларда одамларнинг ўз ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида айтган гаплари тингланади. Андижонда ҳам шундай бўлди. Президент билан суҳбатлашган аёл йиллар давомида Россияда ишлаганини, бугун эса Ўзбекистонга қайтиб, ўз юртида хориждагидан ҳам яхшироқ даромад топаётганини айтди. Бугун у икки фарзандини тарбиялаяпти, улардан бири эса тиббиёт институти талабаси бўлди. Бу оддий суҳбат бўлиб қолмади. Президент эртаси куни катта йиғилишда айнан шу аёлнинг ҳаётидаги ўзгаришни мисол қилиб келтирди. Чунки ислоҳотнинг натижаси баъзан катта рақамлардан ҳам аниқроқ битта инсон тақдирида кўринади. Кимдир иш излаб четга кетиш ўрнига ўз юртида даромад топяпти. Кимдир иш ўрни яратиб, бошқаларни ҳам ишли қиляпти. Ота-она кечагидан яхшироқ яшаб, фарзандига таълим бериш имконига эга бўляпти. Президент учун энг муҳим натижа — ислоҳотларнинг одамлар ҳаётида акс этишидир. Шунинг учун Шавкат Мирзиёев ҳудудларга борганда одамлар орасига кириб, уларни бевосита эшитишга алоҳида аҳамият беради. Зеро, жойлардаги ҳақиқий ўзгаришларга энг холис баҳони охир-оқибат ўша ерда яшаётган одамларнинг ўзи беради. @pressuzb

Pressuzb
25 228
❗️Эксклюзив: Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг БМТ олий минбарида сўзлаган нутқи @pressuzb

Pressuzb
25 228
❗️Минг нафар ишчиси бор саноат корхоналари ходимларига янги имтиёзлар берилади Президент Шавкат Мирзиёев кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чораларини эълон қилди. Камида 1 минг нафар ишчиси бор корхоналарда ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда ишга олиб келиш ва олиб кетиш учун транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Шунингдек, бундай корхоналарда камида 5 йил ишлаган ходимларнинг фарзандлари контракт тўлови қоплаб берилади. @pressuzb

Pressuzb
25 228
“Ният қиламиз, тинчлик ҳамма ерда барқарор бўлсин. Дунёда тинчлик бўлса, яқинимизда бўлаётган уруш қанча тез тугаса, бизгаям жуда катта иқтисодий барқарорлик, манфаат олиб келади” — Шавкат Мирзиёев. @pressuzb

Pressuzb
25 228
❗️“Андижонда шунча муаммо бўла туриб, мен Тошкентда қандай тинч ўтираман?” — Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбари вилоятдаги камбағал, ишсиз ва миграциядаги аҳоли сони ҳақида гапирди. Президент “бу одамдар янги Ўзбекистондан розими” деган саволни ўртага ташлади. @pressuzb

Pressuzb
25 228
Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни эслади:
“Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди”, — деди давлат раҳбари. Президентни яна бир жиҳат хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини таъкидлади. “Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди. Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?” — деди Шавкат Мирзиёев.
@pressuzb

Pressuzb
25 228
Нотинч дунёдаги тинч мамлакат — Ўзбекистон! @pressuzb

Pressuzb
25 228
❗️Нимага 11 йил ўқитиб, битта касб ё тил ўргатмай, болани кенг океанга қўйиб юборяпмиз? Қани масъулият? — Президент @pressuzb

Pressuzb
25 228

Pressuzb
25 228
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги гастрономик туризм кўчада одамлар орасида юриб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Андижонликлар давлат раҳбарини очиқ чеҳралар ва эзгу тилаклар билан кутиб олдилар. @pressuzb