fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Pressuzb

Pressuzb

رفتن به کانال در Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Pressuzb

کانال Pressuzb (@pressuzb) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 25 568 مشترک است و جایگاه 9 448 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 3 141 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 25 568 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 18 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 381 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 28 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 40.85% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 30.63% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 10 437 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 7 826 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 2 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 19 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

25 568
مشترکین
+2824 ساعت
+207 روز
+38130 روز
آرشیو پست ها
Pressuzb
25 568
Chery Tiggo 4 Pro энди Ўзбекистонда! Янги шаҳар кроссоверини Chery’нинг барча расмий дилерлик марказларида харид қилиш мумкин
Chery Tiggo 4 Pro энди Ўзбекистонда! Янги шаҳар кроссоверини Chery’нинг барча расмий дилерлик марказларида харид қилиш мумкин. 🔹 Бошланғич тўлов — 30% дан 🔹 Йиллик ставка — 0% дан 🔹 Муддатли тўлов — 5 йилгача Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт. Батафсил маълумот: 📞 55-500-90-55 🌐 cheryauto.uz Реклама

Pressuzb
25 568
Регистон. “Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда” — Саида Мирзиёева @pressuzb
+5
Регистон. “Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда” — Саида Мирзиёева @pressuzb

Pressuzb
25 568
❗️Ўзбекистонда Google Pay хизмати ишга тушди Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги “C5+1” форматидаги тадбирлар доирасида “Рақамли технологиялар” мавзусида панель сессияси ташкил этилди. Унда Google Cloud’нинг Давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши бўйича раҳбари Марчин Красуски Google Pay хизматининг Ўзбекистонда ишга туширилгани эълон қилинди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
“Дональд Трамп Ўзбекистонга келишни хоҳлайди” — Марко Рубио АҚШ Давлат котиби Марко Рубио президент Дональд Трамп Ўзбекистонга келиш истагини билдирганини маълум қилди.
“Келгуси йил бу масала устида ишлаб, ташриф учун қайси саналар мос келишини кўриб чиқишимиз керак. Имкони бўлса, у келишни хоҳлайди. Бу ҳақда унинг ўзи айтган”, — деди Рубио.
@pressuzb

Pressuzb
25 568
❗️“Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Регистон майдонида журналистлар олдига бирга чиқди. У ўз сўзини Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришдан бошлади. АҚШ Давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Рубио АҚШ Ўзбекистон ва минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
+1
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамроҳлигида Регистон майдонига ташриф буюрди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу Рубионинг Марказ
+5
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу Рубионинг Марказий Осиёга илк ташрифи ҳисобланади. Ташриф кун тартибидан “C5+1” форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўрин олган. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Тарихий ташриф: АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олиш жараёни @pressuzb

Pressuzb
25 568
❗️АҚШ Давлат котиби Марко Рубио рафиқаси билан Самарқандга етиб келди Олий мартабали меҳмонни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва бошқа расмийлар кутиб олди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаоллари билан суҳбатидан: — Ўзбекистонга 2016 йилда бор-йўғи 1,2 миллион турист келарди. “Сизга бир йилда 3 миллион турист келадими?”, деб сўрашди. Ўтган йили 12 миллион келди, деган рақамни эшитиб, ҳайратда қолишди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаоллари билан суҳбатидан: — Ўзбекистонга 2016 йилда бор-йўғи 1,2 миллион турист келарди. Кеча Озарбайжонда ҳамкорларимиздан бири мендан: “Сизга бир йилда 3 миллион турист келадими?”, деб сўради. 12 миллион деган рақамни эшитиб, ҳайратда қолди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
“Илоҳим, парвозларимизга кўз тегмасин!” — Шавкат Мирзиёев @pressuzb

Pressuzb
25 568
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган. Эртага, 19 октябрь куни, давлат раҳбари Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бирга бозор айланишди.
“Ўзбекистонга қайтганимдан жуда хурсандман! Дўстим Саида Мирзиёева билан маҳаллий бозорни айланиш менга завқ бағишлади”, — деб ёзди Сержио Гор.
@pressuzb

Pressuzb
25 568
Reuters: Вашингтон Марказий Осиёга аввалгидан кўпроқ эътибор қарата бошлади Дунёда АҚШ ташқи сиёсати учун бир қатор кескин ма
Reuters: Вашингтон Марказий Осиёга аввалгидан кўпроқ эътибор қарата бошлади Дунёда АҚШ ташқи сиёсати учун бир қатор кескин масалалар турган бир пайтда Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Reuters бу сафарни Вашингтоннинг Марказий Осиёга эътибори ортиб бораётгани фонида ёритди. АҚШ расмийлари Хитой, Россия ва Эрон ўртасида жойлашган, табиий ресурсларга бой Марказий Осиёни Дональд Трампдан аввалги президентлар даврида Вашингтон томонидан етарлича эътибор берилмаган минтақа сифатида таърифламоқда. Ташрифнинг иқтисодий томонига ҳам алоҳида урғу берилган. Давлат департаменти маълумотига кўра, Рубио билан Ўзбекистонга 200 дан ортиқ бизнес раҳбарлари келади. Reuters манбаси Трамп маъмуриятининг тижорий саъй-ҳаракатлари минтақанинг нодир ер минералларига кириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилганини айтган. Нашр яна бир муҳим детални келтирган — Ўзбекистонга ташрифни ташкил этишда Тошкентда туғилган, Рубионинг дўсти ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор катта роль ўйнаган. @pressuzb

Pressuzb
25 568
❗️2015 ва 2026: Ўзбекистон — АҚШ муносабатларида 11 йил ичида нималар ўзгарди? 2015 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Самарқа
❗️2015 ва 2026: Ўзбекистон — АҚШ муносабатларида 11 йил ичида нималар ўзгарди? 2015 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Самарқандга ташриф буюрган эди. Ўшанда ҳам Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги C5+1 формати кун тартибининг марказида бўлган. Бироқ бу ташриф Ўзбекистон учун анча нохуш ва халқаро миқёсда акс-садо берган воқеа билан ҳам тарихда қолган. Ислом Каримов ва Жон Керри учрашуви бошланиши арафасида The Washington Post журналисти Кэрол Морелло Ўзбекистон президентига инсон ҳуқуқлари ҳақида савол беришга уринган. Савол жавобсиз қолган, журналист эса залдан чиқариб юборилган. Бир қарашда учрашув олдидан юз берган кичик эпизоддек кўринган бу ҳолат халқаро резонансга айланган. The Washington Post ва бошқа халқаро нуфузли нашрлар воқеани ёритган, масала Вашингтонда АҚШ Давлат департаментининг расмий брифингида ҳам кўтарилган. Америкалик журналистлар ўз ҳамкасбига қилинган муносабат юзасидан Давлат департаментидан изоҳ талаб қилган. Бу воқеанинг бунчалик катта акс-садо бериши бежиз эмасди. Чунки ўша йилларда Вашингтоннинг Ўзбекистон билан мулоқотида инсон ҳуқуқлари, сиёсий эркинликлар ва мажбурий меҳнат энг оғриқли мавзулардан эди. Самарқанддаги мана шу бир неча дақиқалик эпизод амалда ўша даврдаги муносабатларнинг умумий фонини ҳам аниқ кўрсатиб қўйганди. Орадан 11 йил ўтди. АҚШ Давлат котиби яна Самарқандга келмоқда, C5+1 яна кун тартибида. Аммо бу сафар мулоқотнинг мазмуни бошқача. Бир пайтлар Вашингтон билан мулоқотда Ўзбекистондаги муаммоли масалалар устунлик қилган бўлса, бугун асосий эътибор ҳамкорлик, инвестициялар ва янги имкониятларга қаратилмоқда. Бу фарқни Марко Рубио ташрифининг кўлами ҳам кўрсатиб турибди. Давлат котиби ташрифи доирасида 200 дан ортиқ Америка компаниялари вакиллари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Вашингтондан Ўзбекистон ҳақида янграётган гапларда энди инвестиция, технология, савдо ва янги лойиҳалар тобора кўпроқ ўрин олмоқда. Бундай ўзгаришлар ортида эса сўнгги йилларда босиб ўтилган катта йўл бор. Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган очиқлик ва ислоҳотлар сиёсати даврида йиллар давомида мамлакатнинг халқаро имижига соя солиб келган қатор муаммолар бартараф этилди. Мажбурий меҳнатга барҳам берилди, иқтисодиёт очилди, ташқи шериклар билан муносабатлар прагматик манфаатлар асосида қайта қурилди. Натижада Ўзбекистонга бўлган муносабат ҳам, у билан мулоқотнинг мазмуни ҳам янгиланди. Энди эса шаклланган сиёсий ишончни аниқ иқтисодий натижаларга айлантириш босқичи бошланган. Бу жараёнда Саида Мирзиёва бошчилигида Президент Администрациясининг Америка бизнеси билан тўғридан-тўғри мулоқоти фаоллашиб, йирик компаниялар ва молиявий институтлар билан музокаралар амалий лойиҳаларга айланиб бормоқда. Шунинг учун 2015 ва 2026 йилги Самарқандни ёнма-ён қўйганда фарқ янада яққол кўринади: 11 йил аввал Вашингтон Ўзбекистон ҳақида гапирганда, асосий урғу муаммоларга қаратиларди. Бугун эса Ўзбекистон билан янги имкониятлар, йирик инвестициялар ва катта лойиҳалар муҳокама қилинмоқда. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Янги Тошкент учун инвестиция лойиҳаларини чат-бот орқали юбориш имкони яратилди Янги Тошкент дирекцияси инвестиция лойиҳаларини қабул қилиш учун махсус “Янги Тошкентга инвестиция киритинг!” чат-ботини ишга туширди. Энди маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўз ғоя ва таклифларини тўғридан-тўғри онлайн юбориши мумкин. Дастлаб катта ҳужжатлар тўплами ҳам талаб қилинмайди. Компания ва лойиҳа ҳақидаги асосий маълумотлар, инвестиция ҳажми, амалга ошириш муддати ҳамда инфратузилмага эҳтиёж кўрсатилган қисқа ариза етарли. Ҳар бир мурожаатга рўйхат рақами берилади ва у Дирекция томонидан кўриб чиқилади.
Чат-бот ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида ишлайди. 🔵Расмий сайт: newtashkent.uz 🔵Telegram-бот: @yt_investitsiya_bot
@pressuzb

Pressuzb
25 568
Америка бизнеси Ўзбекистонни қайта кашф этмоқда 2011 йилда АҚШ Давлат департаменти мустақилликдан буён Америка компанияларини
+1
Америка бизнеси Ўзбекистонни қайта кашф этмоқда 2011 йилда АҚШ Давлат департаменти мустақилликдан буён Америка компанияларининг Ўзбекистонга киритган инвестициялари қарийб 500 миллион доллар бўлганини қайд этган. Ўша даврда GM, Boeing, Coca-Cola каби йирик компаниялар ишлаган бўлса-да, мураккаб инвестиция муҳити сабаб айрим инвесторлар мамлакатни тарк этган. Орадан 15 йил ўтиб, 2026 йилда иқтисодий ҳамкорлик кўлами энди юз миллионлар эмас, ўнлаб миллиард долларлар билан ўлчанмоқда. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 35 миллиард долларлик уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда, мамлакатда эса 340 га яқин Америка компанияси ишлаяпти. Илгари ҳамкорлик асосан саноқли йирик компаниялар атрофида қурилган бўлса, бугун унинг нафақат кўлами, балки доираси ҳам кенгайди. Энергетика, авиация, молия, IT, қишлоқ хўжалиги ва критик минералларгача бўлган муҳим соҳаларда Америка бизнеси билан йирик лойиҳалар кун тартибига чиққан. Яъни қисқа вақт ичида Ўзбекистон Америка бизнеси учун саноқли йирик лойиҳалар бозоридан ўнлаб миллиард долларлик ҳамкорлик портфели шаклланган муҳим иқтисодий йўналишга айланди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта дир
+2
Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди. Мулоқотда қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқанддаги “C5+1” учрашуви ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. @pressuzb

Pressuzb
25 568
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи — юксак эҳтиром, самимият ва қардошлик ришталари акс этган лаҳзалар @pressuzb