Pressuzb
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Pressuzb
Channel Pressuzb (@pressuzb) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 25 351 subscribers, ranking 9 499 in the News & Media category and 3 183 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 25 351 subscribers.
According to the latest data from 05 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 218 over the last 30 days and by 157 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 35.86%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 28.11% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 9 089 views. Within the first day, a publication typically gains 7 125 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 3.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 06 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 06 September | +8 | |||
| 05 September | +158 | |||
| 04 September | +14 | |||
| 03 September | +20 | |||
| 02 September | +13 | |||
| 01 September | +8 |
| 2 | КУН ФОТОЛАРИ: Тошкентда Замонавий санъат маркази очилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган пойтахтдаги Замонавий санъат марказининг (“CCA Tashkent”) очилиш маросимида иштирок этди.
Ушбу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, концепт-стор, таълим майдонлари ҳамда учрашув ва тадқиқотлар учун мўлжалланган жамоат ҳудудлари ўрин олган. Қамровининг бу қадар кенглиги уни бутун Марказий Осиё минтақасида шу турдаги биринчи рақамли мажмуа даражасига олиб чиқмоқда.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, ушбу марказ ижодкорлар, кураторлар ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ўзбекистонлик истеъдод эгаларининг янги аудиторияга чиқиши ҳамда хорижий саҳналарда муносиб эътироф топишига замин яратади.
@pressuzb | 5 022 |
| 3 | АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси расман очилди
Президент Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.
Ушбу консулхонанинг очилиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Янги Бош консулхона савдо, инвестиция, технология, таълим ҳамда халқлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
@pressuzb | 6 400 |
| 4 | Президент Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари билан:
Улуғбек Миркамалович Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;
Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Сардор Алишерович Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 7 550 |
| 5 | Айтишларича, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
@pressuzb | 12 010 |
| 6 | Президент Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
@pressuzb | 12 213 |
| 7 | Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 9 683 |
| 8 | ❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади
Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.
Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.
SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.
@pressuzb | 10 155 |
| 9 | Президент фармони билан Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 8 373 |
| 10 | Президент Шавкат Мирзиёев:
“Буюк тарихимизни ташвиқот қилиш — бизнинг ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз”.
@pressuzb | 12 237 |
| 11 | Ибрагимов Фарҳод Заирович “Enterprise Uzbekistan” АЖ Бошқарув раиси этиб тайинланди
Фарҳод Ибрагимов бунга қадар IT Park Uzbekistan Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2019–2025 йилларда, қарийб 6 йил давомида IT Park Uzbekistan директори сифатида ишлаган.
@pressuzb | 8 975 |
| 12 | No text... | 8 520 |
| 13 | Шавкат Мирзиёев Италия Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелонига мактуб йўллади
Давлат раҳбари Жоржа Мелонини Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган Ҳукумат раҳбари сифатида тарих саҳифаларидан муносиб жой олгани билан самимий муборакбод этди.
Президент ушбу натижа Жоржа Мелонининг сиёсий иродаси ва қатъияти, давлатчилик масъулиятини чуқур ҳис этишига Италия халқи томонидан билдирилган юксак ишончнинг яққол тасдиғи эканини таъкидлади.
@pressuzb | 8 541 |
| 14 | Айтишларича, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 сентябрь куни Тошкентдаги замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳамда марказ концепцияси билан танишиши кутилмоқда.
@pressuzb | 8 752 |
| 15 | Тарихни бузмасдан, унга янги ҳаёт берилмоқда
Тошкентда 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биноси замонавий санъат марказига айлантирилмоқда.
Бир асрдан ортиқ тарихга эга бу иншоот узоқ йиллар давомида ташландиқ ҳолда турди. Энди эса Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан унинг тарихий қиёфаси сақлаб қолиниб, бино замонавий маданий ҳаётнинг янги масканига айлантирилмоқда.
Бугун дунёнинг кўплаб шаҳарларида эски бинолар ўрнини янги иншоотлар эгаллаётган бир пайтда, Тошкентда тарихий меросни асраб, унга замонавий мазмун беришга эътибор қаратилмоқда. Яъни тарихни сақлаш шаҳар тараққиётига тўсиқ эмас, аксинча, унинг ўзига хос қиёфасини бойитадиган имконият сифатида қаралмоқда.
Қурилганига 100 йилдан ошган бу бино энди санъат, таълим, тадқиқот ва ижод учун янги авлод майдони бўлиб хизмат қилади.
Энг муҳими, бу ерда эскилик шунчаки сақлаб қолинмаяпти. Тарихий иншоот замонавий ҳаётга қайтарилиб, янги мазмун билан бойитилмоқда.
Чунки тарих сақланса — шаҳарнинг хотираси сақланади. Тарихий бинога янги ҳаёт берилса — ўтмиш ва келажак ўртасида кўприк пайдо бўлади.
@pressuzb | 9 781 |
| 16 | Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди.
Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. Франциянинг Studio KO архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада бинoнинг тарихий индустриал қиёфаси сақлаб қолинган.
CCA Tashkent — Ўзбекистондаги биринчи давлат замонавий санъат маркази, шунингдек, Марказий Осиёдаги шу йўналишдаги биринчи доимий муассаса.
Марказда кўргазма заллари билан бир қаторда кутубхона, таълим ва тадқиқот майдонлари, концепт-стор ҳамда ресторан бўлади. Бу ерда кўргазмалар, маърузалар, муҳокамалар, концертлар, перформанслар ва таълимий дастурлар ўтказилади.
Марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун халқаро ҳамкорлик ва янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
CCA Tashkent’нинг илк халқаро кўргазмаси — “Hikmah”. Кўргазмада 11 нафар рассомнинг асарлари намойиш этилиб, билим, хотира, маданий мерос ва замонавий санъат ўртасидаги боғлиқлик ҳақида сўз юритилади.
@pressuzb | 8 272 |
| 17 | Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар келди
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов 1974 йил 14 февралда Фарғона вилоятида туғилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда АҚШдаги Калифорния университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган. Япониянинг Отару коммерция университетида магистратурани, Хоккайдо университетида докторантурани тамомлаган.
Абдураҳмоновнинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларини қамраб олган. У Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, таълимий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган эди.
М.Абдураҳмонов япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини мукаммал билади.
Энди у хорижда меҳнат қилаётган ва ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган юз минглаб ватандошлар билан боғлиқ муҳим йўналишга раҳбарлик қилади.
@pressuzb | 12 061 |
| 18 | Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb | 8 221 |
| 19 | ❗️Беҳзод Мусаев лавозимидан олинди
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Бехзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 12 706 |
| 20 | Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
@pressuzb | 8 466 |
