uk
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

Відкрити в Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Pressuzb

Канал Pressuzb (@pressuzb) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 24 769 підписників, посідаючи 9 785 місце в категорії Новини і ЗМІ та 3 269 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 24 769 підписників.

За останніми даними від 15 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -298, а за останні 24 години на -16, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 34.45%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 26.03% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 8 534 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 6 447 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 2.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 16 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

24 769
Підписники
-1624 години
-1087 днів
-29830 день
Архів дописів
Pressuzb
24 766
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди Учрашувда АҚШ Эксимбанки президенти в
+4
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди Учрашувда АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэк, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ҳамда “Air Products”, “Cove Capital”, “Templeton Global Investments”, “Boeing”, “77 Construction”, “BlackRock”, “FLS”, “Visa”, “JP Morgan”, “Meta”, “GULF” корпорациялари раҳбарлари ва яна бир қатор компаниялар вакиллари иштирок этди. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан: 🇦🇱 16-17 июнь кунлари Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида; 🇩🇪 17-18 июнь кунлари эса Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
❗️Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг мурожаатномаси эълон қилинди Унда гиёҳвандлик моддалари инсон ҳаёти, оилалар ва болалар саломатлигини барбод қилиши, бу — мамлакат генофонди ҳамда унинг келажагига берилган тўғридан-тўғри зарба экани таъкидланди.
“Янги қонунда наркотикларни тарқатишнинг замонавий усулларини жиловлаш кўзда тутилган, бундай жиноятлар учун жазо чоралари кучайтирилган ва вояга етмаганларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу масалани шахсан ўз назоратимга олдим. Бу курашда четда томошабин бўлиб туришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Зеро, жуда кўп нарса ўзимизга — ота-оналарга, мактаб ва маҳаллага ҳамда ён-атрофидаги ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга боғлиқ”, - деди Саида Мирзиёева.
@pressuzb

Pressuzb
24 766
❗️Президент топшириғига асосан ҳар бир ҳудуд раҳбари шахсий қабул ўтказади Президент Халқ қабулхонаси давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари тизимли равишда ҳудудий Халқ қабулхоналарида шахсий қабуллар ўтказишини ҳамда унинг вақтларини эълон қилди.
Шахсий қабуллар вақтлари: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси - ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси - ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Тошкент шаҳар ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи пайшанба кунлари соат 15:00 – 17:00; — Андижон вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 10:00 – 16:00; — Бухоро вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, иккинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 10:00-12:00; — Жиззах вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 9:00-17:00; — Қашқадарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 11:00 – 14:00; — Навоий вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Наманган вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00; — Самарқанд вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 10:00 – 12:00; — Сирдарё вилояти ҳокими - ҳар душанба куни соат 9:00 – 11:00; — Сурхондарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 14:00 – 17:00; — Тошкент вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 14:00 – 15:00; — Фарғона вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи, тўртинчи пайшанба кунлари соат 11:00 – 13:00; — Хоразм вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи жума кунлари соат 10:00 – 12:00.
Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларининг ўринбосарлари қабули вақтлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Объектив сабаблар туфайли шахсий қабуллар ўтказиш имкони бўлмаганда, қабул бошқа кунда навбатдан ташқари ташкил этилади ва белгиланган тартибда олдиндан эълон қилинади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табрик йўллади “Сизни б
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга таваллуд куни – юбилей айёми муносабати билан табрик йўллади
“Сизни бой тажрибага эга, ўз халқининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган атоқли давлат арбоби сифатида яхши биламиз. Сизнинг қатъий сиёсий етакчилигингиз ва мустаҳкам иродангиз туфайли Америка Қўшма Штатларининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим”, – дейилади мактубда.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг бугунги суръатига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатларга асосланган алоқалар сўнгги йилларда изчил ривожланиб, сифат ва мазмун жиҳатидан янада бойиб бораётгани қайд этилди.
“Бугун Ўзбекистон – АҚШ алоқалари ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам ва амалий руҳ касб этаётгани ҳам айни ҳақиқатдир”, – деди Шавкат Мирзиёев.
@pressuzb

Pressuzb
24 766
Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади “Ўзбекистон Республикасининг кўп миллатли халқи ва ша
Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади
“Ўзбекистон Республикасининг кўп миллатли халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни ҳамда дўст Россия Федерацияси халқини миллий байрам – Россия куни билан самимий муборакбод этаман”, – дейилади мактубда.
Давлат раҳбари ушбу қутлуғ сана Россия халқининг чуқур тарихий илдизлари, бой маънавий ва маданий мероси, салмоқли ютуқлари ҳамда давлатчиликни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама тараққиёт сари интилишини ўзида яққол акс эттиришини таъкидлади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Ўзидан “халоскор” ясаётган “малика” ёхуд халқни қўрқоққа чиқарганлар ҳақида Собиқ президентнинг набираси Марям Тиллаева навбатдаги интервьюсида ўзбек халқини “қўрқитилган халқ”, ўзини эса “блогерларни дадиллаштираётган халоскор” деб атабди. Тарихан шундай шаклланганмиш... Кулгили ва айни пайтда ачинарли. Биринчидан, бу халқ қўрқоқ эмас, андишали, сабрли ва бағрикенг халқ. Иккинчидан, агар халқда ўтмишда қандайдир ҳадик ёки чўчиш бўлган бўлса, бунинг бош сабабчиси айнан кимнинг режим бўлганини, минглаб инсонлар кимнинг даврида эркин сўз ва фикри учун тазйиққа учраганини Тиллаева яхшилаб суриштириб кўрса бўларди. Ўзбек халқининг ўтмишдаги дарди, азоблари ва йўқотишлари эвазига бугун чет элларда, ҳашаматда яшаб юрган “эркатойлар” бугун келиб бизга эркинликдан дарс бериши — мутлақо маънавий ҳақиқатга тўғри келмайди. Халқ ҳаётидан бутунлай узилиб қолган, реал воқеликни ҳис қилмайдиган одамгина шундай гапларни гапириши мумкин. Ўзбек блогерлари ва жамият фаоллари аллақандай шоу-бизнес вакилларининг ёки вақтини фақат кўнгилочар видеоларга сарфлайдиган аллакимларнинг шарофати билан эмас, балки мамлакатдаги бугунги сиёсий ирода, очиқлик ва ўзларининг жасорати билан сўз айтмоқда. Тиллаева халқни қўрқоққа чиқариб, ўзига сохта қаҳрамонлик либосини кийдиришдан олдин, мана шу миллат олдидаги ўша машъум тарихий, маънавий ва моддий қарзлари ҳақида чуқур ўйлаб кўрса бўларди. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорларни чарчатаётган учбурчак — ДХМ, банк ва cолиқ Якка тартибдги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бор-йўғи бир неча дақиқа ва саноқли тугмаларни босишни талаб қилса-да, уни тугатиш ҳақиқий бюрократик жараёнга айланиб улгурган. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектини ёпишдаги мураккабликлар — иқтисодий ислоҳотлар тезлигига мос келмаётган энг оғриқли нуқталардан бири ҳисобланади. Мамлакатда бизнес муҳити жозибадорлигини ошириш мақсадида рақамлаштириш чораларига катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги замонавий технологиялар уни тугатиш босқичига келганда анъанавий қоғозбозлик ва архив қидирувларига айланиб кетади. Асосий муаммолар нималардан иборат? Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) фаолиятини тўхтатиш ҳақида ариза бериши билан солиқ органлари томонидан текширув жараёни бошланади. Қонунчиликда белгиланган муддатлар мавжуд бўлса-да, аксарият ҳолатларда текширувлар ойлаб давом этиши кузатилади. Давлат хизматлари марказлари, банк ва солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинуви тўлиқ автоматлаштирилмаган. Натижада фуқаро битта давлат идорасидан олинган ҳужжатни бошқасига жисмонан кўтариб боришга мажбур бўлмоқда. Давлат хизматларига борса, банкка бориб, ҳисоб рақамни ёпиб келишни айтади, банкка борса, солиқдан қарзи йўқ, деган ҳужжат олиб келишни сўрайди. Солиққа борганда жараён қанча давом этиши номаълум. Агар ЯТТнинг давлат олдида солиқ мажбуриятлари бўлмаса ва унинг молиявий фаолияти хавфли гуруҳга кирмаса, жараённи инсон омилисиз, автоматик тарзда якунлашга нима тўсқинлик қилмоқда? Тизимни ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар: Бизнес муҳитини ҳақиқатда соғломлаштириш учун фақатгина бозорга киришни эмас, ундан эркин ва тўсиқларсиз чиқишни ҳам таъминлаш зарур. Бунинг учун қуйидаги тизимли қадамлар қўйилиши шарт: 1. “Яшил йўлакча” тизимини жорий этиш: агар ЯТТ охирги муайян давр мобайнида ҳеч қандай молиявий айланма амалга оширмаган, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширган ва қарздорлиги бўлмаса, унинг фаолияти онлайн сўров юборилгач, 24 соат ичида, инсон омилисиз автоматик равишда тугатилиши лозим. 2. Текширув муддатларига қатъий чеклов қўйиш: cолиқ органларига ёпилаётган субъектни текшириш учун чекланган муддат (масалан, 10-15 кун) берилиши керак. Агар масъул ходимлар ушбу муддат ичида текширувни якунламаса, тизим ЯТТни автомат тарзда ўчириб юбориши шарт. Бу чора масъулиятни фуқародан солиқ идорасига юклайди. 3. Банк ҳисоб рақамларини масофавий ва марказлашган ҳолда ёпиш: Давлат хизматлари маркази ёки солиқ тизими орқали берилган буйруқ асосида тижорат банкларидаги ҳисоб рақамлар автоматик равишда тугатилиши зарур. Фуқаронинг банкма-банк саргардон бўлиш амалиётига чек қўйиш вақт келди. 4. Таваккалчиликни таҳлил қилиш моделини татбиқ этиш: барча ЯТТларни бир четдан текшириш амалиётидан воз кечиш лозим. Тизим тадбиркорнинг ўтмишдаги солиқ интизомини таҳлил қилиб, унга баҳо бериши керак. Қонунбузар бўлмаган, шубҳали айланмалар амалга оширмаган тадбиркорга ҳеч қандай текширувларсиз бизнесдан эркин чиқиш имкони берилиши зарур. Бизнес ҳар доим маълум даражадаги таваккалчилик билан боғлиқ. Фуқароларда “мабодо ишим ўхшамасачи, кейин ёпишда асаб ва вақт йўқотаман” деган қўрқув бўлмаслиги керак. Бундай хавотир инвестицион фаолликка ва янги ғояларнинг юзага чиқишига тўсқинлик қилади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
❗️Meta платформаларида глобал носозлик юзага келди Ҳозирги вақтда дунё бўйлаб, хусусан, Ўзбекистонда ҳам Facebook, Instagram ва мессенжер тармоқлари ишида жиддий техник носозлик кузатилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, муаммо фойдаланувчиларнинг қурилмасида ёки маҳаллий интернет провайдерларда эмас, балки Meta компаниясининг марказий авторизация тизимида юзага келган. Натижада серверлар фойдаланувчи шахсини тасдиқловчи рақамли калитларни (сессияларни) таний олмаяпти. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон —
Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган. Бу кўрсаткич ҳозирча ЖЧ-2026’даги барча ўйинлар рейтингидан юқори натижа қайд этмоқда. Ўзбекистон иштирокидаги ўйин чипта сотилиши бўйича ҳатто турнирнинг очилиш баҳси ҳисобланган Мексика — ЖАР (73 373 та) ва мухлислар диққат марказида бўлган Бразилия — Марокаш (73 719 та) учрашувларини ҳам ортда қолдирмоқда. Ушбу қизғин баҳс Мехико шаҳридаги сиғими 81 070 кишини ташкил этувчи “Астека” стадионида бўлиб ўтади. Сотилган чипталар сони инобатга олинса, стадион ўриндиқларининг қарийб 92 фоизи аллақочон банд этилган ва бўш жой қолмаслиги деярли аниқ. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳаяжонли ва тарихий ўйин 18 июнь куни Тошкент вақти билан эрталаб соат 07:00 да бошланади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги видеоларни юклаб берувчи расмий @uza_yukla_bot Телеграм ботини ишга туширди Ижтимоий тармоқлардан видеоларни юклаб олиш кўпинча ноқулайликлар туғдиради. Бу борада ёрдам берадиган аксарият Telegram ботлар мажбурий обуналар талаб қилади, носоз ишлайди ёки тинимсиз рекламалар билан чалғитади. Қолаверса, бундай сервисларнинг хавфсизлиги, фойдаланувчи маълумотларини қаерда сақлаши доимий сўроқ остида бўлиб келган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (УзА) ушбу муаммога хавфсиз ва қулай ечим таклиф этди: эндиликда YouTube, Instagram ва Facebook тармоқларидаги видеоларни @uza_yukla_bot расмий боти орқали осонгина юклаб олиш мумкин. Ушбу бот мутлақо бепул ва барча учун очиқ. Мажбурий обуналар ва тинимсиз рекламалар мавжуд эмас. Ўқувчи ўзи хоҳламаган бегона каналларга аъзо бўлишга мажбурланмайди. Бот расмий мақомга эга бўлгани сабабли, ундан фойдаланиш жараёнида фуқароларнинг шахсий маълумотлари дахлсизлиги ва хавфсизлиги тўлиқ кафолатланади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
❗️Маст ҳолатда машина бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Иброҳимов: ⁃ 5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этилади; ⁃ бир неча турдаги қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади; ⁃ транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш жазоси жорий этилади; ⁃ транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади; ⁃ қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади; ⁃ транспортни бошқаришга болаларга рухсат бериш, танага шикаст етказиш, ўлимга сабаб бўлганда жиноий жавобгарликка тортиш таклифи илгари сурилмоқда. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Тарихий онлар: Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида илк бор Ўзбекистон байроғи 🇺🇿 @pressuzb

Pressuzb
24 766
Президент йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалалари эътибор қаратди Айрим фуқаролар томонидан вояга етмаган шахслар
Президент йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалалари эътибор қаратди Айрим фуқаролар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берилаётгани, бу эса йўлларда ўлим ва жиддий жароҳат олиш ҳолатларига сабаб бўлаётгани қайд этилди. Шу боис, янгича ёндашув асосида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, оғир оқибатли аварияларнинг олдини олиш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш чоралари кўрилади. @pressuzb

Pressuzb
24 766
❗️Тиббиёт ходимлари учун имтиёзлар жорий этилади Давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган, камида 15 йиллик иш стажиг
❗️Тиббиёт ходимлари учун имтиёзлар жорий этилади Давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган, камида 15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасалари бакалавриатида ўқиши учун йиллик контракт тўловининг бир қисмини, шунингдек, шундай иш стажига эга ходимлар ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишида дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш режалаштирилмоқда. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Инсонийлик Пойтахтда кучли ёмғир ёғиб, тирбандлик кузатилаётган бир вақтда, йўлдаги ҳаракатни тартибга солаётган ЙПХ ходимига “Ҳамкорбанк” ходими ўз соябонини бериб кетди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу видеони жуда илиқ қарши олиб, ноқулай об-ҳавога қарамасдан ўз хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимига ҳам, унга ғамхўрлик кўрсатган банк ходимига ҳам чин дилдан миннатдорчилик билдиришмоқда. @pressuzb

Pressuzb
24 766
❗️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида йирик коррупцион схема фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.У. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида ишловчи танишлари орқали Туркиянинг “Y.T.” корхонасини хорижий экспортёр корхоналар реестрига киритиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Терговга қадар текширувда фуқаро Г.У. ва агентликнинг бош мутахассиси М.Г. ўзаро тил бириктириб, “S.S.” МЧЖга Россия Федерациясидан ёғоч ва  Туркманистон Республикасидан помидор маҳсулотларини импорт қилишда импорт карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериши эвазига 2,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Бундан ташқари, фуқаро Г.У.нинг 2 та банк пластик картасига фуқаролардан Р2Р шаклида 10,9 млрд сўм келиб тушган бўлиб, шундан атиги 1,6 млрд сўмини тўловлар учун тўлаб, 6,1 млрд сўмини нақдлаштириб, агентликнинг масъул ходимларига берганлиги ва қолган 3,1 млрд сўмини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. Шунингдек, агентлик ва унинг қуйи ташкилотлари ғазна ҳисоб рақамларига келиб тушган 91,7 млрд сўм таҳлил қилинганда 14,9 млрд сўмлик тўловлар 759 нафар фуқаронинг пластик карталари орқали амалга оширилиб, шундан 174 нафари агентлик тизими ходими ва 34 нафари уларнинг яқин қариндошлари эканлиги аниқланган. @pressuzb

Pressuzb
24 766
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида Америка мустақиллигининг 250 йиллиги нишонлади. Унда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар иштирок этди. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий формаси ESPN рейтингида энг қуйи ўринлардан жой олди ESPN нашри 2026 йилги Жаҳон ч
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий формаси ESPN рейтингида энг қуйи ўринлардан жой олди ESPN нашри 2026 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган 48 та терма жамоанинг жами 105 та формасини баҳолаб, рейтинг тузди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг оқ рангдаги асосий формаси 103-ўринга жойлаштирилди. Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Жамоа формалари маҳаллий 7Saber бренди томонидан ишлаб чиқилган. @pressuzb

Pressuzb
24 766
Шерзод Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди Москва шаҳрига уч кунлик ташри
+9
Шерзод Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди Москва шаҳрига уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Администрация раҳбарининг ўринбосари – Президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Президентнинг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов, Президентнинг жамоат лойиҳалари бошқармаси бошлиғи Сергей Новиков ҳамда Президентнинг АКТ ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Татяна Матвеева билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, Россиянинг қатор жамоат ва ёшлар тузилмалари, креатив ва медиа ташкилотлари вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Асосий эътибор мунтазам профессионал мулоқотни ривожлантириш, матбуот хизматлари, таҳлил марказлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма таълим тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Бошқарув кадрларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий марказ – “Сенеж” бошқарув устахонаси фаолияти билан танишув катта қизиқиш уйғотди. Ўтказилган учрашувлар томонларнинг медиа ва коммуникациялар соҳасида очиқ мулоқотга, тажриба алмашишга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади. @pressuzb