Pressuzb
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Pressuzb
تُعد قناة Pressuzb (@pressuzb) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 25 192 مشتركاً، محتلاً المرتبة 9 548 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 3 207 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 25 192 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 03 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 34، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 0، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: غير موثّقة
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 38.68%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 27.82% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 9 742 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 7 006 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 3.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 04 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.
جاري تحميل البيانات...
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 04 سبتمبر | +14 | |||
| 03 سبتمبر | +20 | |||
| 02 سبتمبر | +13 | |||
| 01 سبتمبر | +8 |
| 2 | Ибрагимов Фарҳод Заирович “Enterprise Uzbekistan” АЖ Бошқарув раиси этиб тайинланди
Фарҳод Ибрагимов бунга қадар IT Park Uzbekistan Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2019–2025 йилларда, қарийб 6 йил давомида IT Park Uzbekistan директори сифатида ишлаган.
@pressuzb | 5 799 |
| 3 | لا يوجد نص... | 5 976 |
| 4 | Шавкат Мирзиёев Италия Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелонига мактуб йўллади
Давлат раҳбари Жоржа Мелонини Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган Ҳукумат раҳбари сифатида тарих саҳифаларидан муносиб жой олгани билан самимий муборакбод этди.
Президент ушбу натижа Жоржа Мелонининг сиёсий иродаси ва қатъияти, давлатчилик масъулиятини чуқур ҳис этишига Италия халқи томонидан билдирилган юксак ишончнинг яққол тасдиғи эканини таъкидлади.
@pressuzb | 6 817 |
| 5 | Айтишларича, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 сентябрь куни Тошкентдаги замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳамда марказ концепцияси билан танишиши кутилмоқда.
@pressuzb | 7 545 |
| 6 | Тарихни бузмасдан, унга янги ҳаёт берилмоқда
Тошкентда 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биноси замонавий санъат марказига айлантирилмоқда.
Бир асрдан ортиқ тарихга эга бу иншоот узоқ йиллар давомида ташландиқ ҳолда турди. Энди эса Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан унинг тарихий қиёфаси сақлаб қолиниб, бино замонавий маданий ҳаётнинг янги масканига айлантирилмоқда.
Бугун дунёнинг кўплаб шаҳарларида эски бинолар ўрнини янги иншоотлар эгаллаётган бир пайтда, Тошкентда тарихий меросни асраб, унга замонавий мазмун беришга эътибор қаратилмоқда. Яъни тарихни сақлаш шаҳар тараққиётига тўсиқ эмас, аксинча, унинг ўзига хос қиёфасини бойитадиган имконият сифатида қаралмоқда.
Қурилганига 100 йилдан ошган бу бино энди санъат, таълим, тадқиқот ва ижод учун янги авлод майдони бўлиб хизмат қилади.
Энг муҳими, бу ерда эскилик шунчаки сақлаб қолинмаяпти. Тарихий иншоот замонавий ҳаётга қайтарилиб, янги мазмун билан бойитилмоқда.
Чунки тарих сақланса — шаҳарнинг хотираси сақланади. Тарихий бинога янги ҳаёт берилса — ўтмиш ва келажак ўртасида кўприк пайдо бўлади.
@pressuzb | 8 288 |
| 7 | Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди.
Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. Франциянинг Studio KO архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада бинoнинг тарихий индустриал қиёфаси сақлаб қолинган.
CCA Tashkent — Ўзбекистондаги биринчи давлат замонавий санъат маркази, шунингдек, Марказий Осиёдаги шу йўналишдаги биринчи доимий муассаса.
Марказда кўргазма заллари билан бир қаторда кутубхона, таълим ва тадқиқот майдонлари, концепт-стор ҳамда ресторан бўлади. Бу ерда кўргазмалар, маърузалар, муҳокамалар, концертлар, перформанслар ва таълимий дастурлар ўтказилади.
Марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун халқаро ҳамкорлик ва янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
CCA Tashkent’нинг илк халқаро кўргазмаси — “Hikmah”. Кўргазмада 11 нафар рассомнинг асарлари намойиш этилиб, билим, хотира, маданий мерос ва замонавий санъат ўртасидаги боғлиқлик ҳақида сўз юритилади.
@pressuzb | 7 095 |
| 8 | Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар келди
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов 1974 йил 14 февралда Фарғона вилоятида туғилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда АҚШдаги Калифорния университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган. Япониянинг Отару коммерция университетида магистратурани, Хоккайдо университетида докторантурани тамомлаган.
Абдураҳмоновнинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларини қамраб олган. У Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, таълимий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган эди.
М.Абдураҳмонов япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини мукаммал билади.
Энди у хорижда меҳнат қилаётган ва ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган юз минглаб ватандошлар билан боғлиқ муҳим йўналишга раҳбарлик қилади.
@pressuzb | 11 005 |
| 9 | Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb | 7 499 |
| 10 | ❗️Беҳзод Мусаев лавозимидан олинди
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Бехзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 7 627 |
| 11 | Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
@pressuzb | 7 820 |
| 12 | Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади — Президент
Энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади.
Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.
@pressuzb | 7 729 |
| 13 | لا يوجد نص... | 7 605 |
| 14 | Бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
@pressuzb | 8 898 |
| 15 | Тўқаевнинг яна бир хорижий сафари ТИВдаги алмашув билан якунланди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ШҲТ саммитидан қайтиши билан мамлакат ташқи ишлар вазирини алмаштирди.
Муҳтар Тилеуберди ТИВ раҳбари этиб тайинланди. У 2019–2023 йилларда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.
Қизиғи, бу Тўқаевнинг йирик хорижий сафардан қайтиши билан ТИВ раҳбарини алмаштириши бўйича иккинчи ҳолат.
2025 йилда Тўқаевнинг АҚШга ташрифидан кейин ҳам Қозоғистон ТИВ раҳбари алмашган. Ўшанда Мурат Нуртлеу лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Ермек Кошербаев тайинланган эди.
@pressuzb | 8 065 |
| 16 | ❗️6 сентябрь куни пойтахтда халқаро оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 05:00 дан 14:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Рўйхат
🔵Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;
🔵Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
🔵Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
🔵Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
🔵Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
🔵Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
🔵Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
🔵Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
🔵Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
🔵Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
🔵Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
🔵Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
@pressuzb | 8 630 |
| 17 | 15 октябридан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади
Бу тадбир доирасида мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар хатловдан ўтказилиб, субъектларнинг ҳолати, таркиби ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимотига аниқлик киритилади. Корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрлар янгиланиб, танланма кузатувлар учун ишончли асос яратилади.
@pressuzb | 8 165 |
| 18 | Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
@pressuzb | 9 113 |
| 19 | Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Бишкекда ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди.
@pressuzb | 7 767 |
| 20 | Озарбайжонда Ўзбекистон байроғи порлади
Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бокудаги машҳур Ҳайдар Алиев маркази Ўзбекистон байроғи билан ёритилди.
Икки қардош давлат ўртасидаги дўстлик ва яқин муносабатларнинг яна бир рамзий ифодаси.
@pressuzb | 9 757 |
