Pressuzb
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Pressuzb
Канал Pressuzb (@pressuzb) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 25 349 подписчиков, занимая 9 537 место в категории Новости и СМИ и 3 202 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 25 349 подписчиков.
Согласно последним данным от 04 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 43, а за последние 24 часа — 8, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 38.51%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 28.24% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 9 702 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 7 114 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 3.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 05 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 05 сентября | +158 | |||
| 04 сентября | +14 | |||
| 03 сентября | +20 | |||
| 02 сентября | +13 | |||
| 01 сентября | +8 |
| 2 | Президент Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари билан:
Улуғбек Миркамалович Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;
Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Сардор Алишерович Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 4 642 |
| 3 | Айтишларича, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
@pressuzb | 10 696 |
| 4 | Президент Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
@pressuzb | 11 240 |
| 5 | Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 9 044 |
| 6 | ❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади
Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.
Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.
SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.
@pressuzb | 9 225 |
| 7 | Президент фармони билан Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 7 813 |
| 8 | Президент Шавкат Мирзиёев:
“Буюк тарихимизни ташвиқот қилиш — бизнинг ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз”.
@pressuzb | 11 814 |
| 9 | Ибрагимов Фарҳод Заирович “Enterprise Uzbekistan” АЖ Бошқарув раиси этиб тайинланди
Фарҳод Ибрагимов бунга қадар IT Park Uzbekistan Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2019–2025 йилларда, қарийб 6 йил давомида IT Park Uzbekistan директори сифатида ишлаган.
@pressuzb | 8 559 |
| 10 | Нет текста... | 8 294 |
| 11 | Шавкат Мирзиёев Италия Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелонига мактуб йўллади
Давлат раҳбари Жоржа Мелонини Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган Ҳукумат раҳбари сифатида тарих саҳифаларидан муносиб жой олгани билан самимий муборакбод этди.
Президент ушбу натижа Жоржа Мелонининг сиёсий иродаси ва қатъияти, давлатчилик масъулиятини чуқур ҳис этишига Италия халқи томонидан билдирилган юксак ишончнинг яққол тасдиғи эканини таъкидлади.
@pressuzb | 8 301 |
| 12 | Айтишларича, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 сентябрь куни Тошкентдаги замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳамда марказ концепцияси билан танишиши кутилмоқда.
@pressuzb | 8 510 |
| 13 | Тарихни бузмасдан, унга янги ҳаёт берилмоқда
Тошкентда 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биноси замонавий санъат марказига айлантирилмоқда.
Бир асрдан ортиқ тарихга эга бу иншоот узоқ йиллар давомида ташландиқ ҳолда турди. Энди эса Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан унинг тарихий қиёфаси сақлаб қолиниб, бино замонавий маданий ҳаётнинг янги масканига айлантирилмоқда.
Бугун дунёнинг кўплаб шаҳарларида эски бинолар ўрнини янги иншоотлар эгаллаётган бир пайтда, Тошкентда тарихий меросни асраб, унга замонавий мазмун беришга эътибор қаратилмоқда. Яъни тарихни сақлаш шаҳар тараққиётига тўсиқ эмас, аксинча, унинг ўзига хос қиёфасини бойитадиган имконият сифатида қаралмоқда.
Қурилганига 100 йилдан ошган бу бино энди санъат, таълим, тадқиқот ва ижод учун янги авлод майдони бўлиб хизмат қилади.
Энг муҳими, бу ерда эскилик шунчаки сақлаб қолинмаяпти. Тарихий иншоот замонавий ҳаётга қайтарилиб, янги мазмун билан бойитилмоқда.
Чунки тарих сақланса — шаҳарнинг хотираси сақланади. Тарихий бинога янги ҳаёт берилса — ўтмиш ва келажак ўртасида кўприк пайдо бўлади.
@pressuzb | 9 496 |
| 14 | Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди.
Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. Франциянинг Studio KO архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада бинoнинг тарихий индустриал қиёфаси сақлаб қолинган.
CCA Tashkent — Ўзбекистондаги биринчи давлат замонавий санъат маркази, шунингдек, Марказий Осиёдаги шу йўналишдаги биринчи доимий муассаса.
Марказда кўргазма заллари билан бир қаторда кутубхона, таълим ва тадқиқот майдонлари, концепт-стор ҳамда ресторан бўлади. Бу ерда кўргазмалар, маърузалар, муҳокамалар, концертлар, перформанслар ва таълимий дастурлар ўтказилади.
Марказ маҳаллий рассомлар ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун халқаро ҳамкорлик ва янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
CCA Tashkent’нинг илк халқаро кўргазмаси — “Hikmah”. Кўргазмада 11 нафар рассомнинг асарлари намойиш этилиб, билим, хотира, маданий мерос ва замонавий санъат ўртасидаги боғлиқлик ҳақида сўз юритилади.
@pressuzb | 8 146 |
| 15 | Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар келди
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов 1974 йил 14 февралда Фарғона вилоятида туғилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда АҚШдаги Калифорния университетида таҳсил олган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси бўлган. Япониянинг Отару коммерция университетида магистратурани, Хоккайдо университетида докторантурани тамомлаган.
Абдураҳмоновнинг меҳнат фаолияти хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларини қамраб олган. У Coca-Cola компаниясида менежер, Япониядаги MTRUSTCo. Ltd компанияси бош директори, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий, таълимий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган эди.
М.Абдураҳмонов япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини мукаммал билади.
Энди у хорижда меҳнат қилаётган ва ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган юз минглаб ватандошлар билан боғлиқ муҳим йўналишга раҳбарлик қилади.
@pressuzb | 11 913 |
| 16 | Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb | 8 102 |
| 17 | ❗️Беҳзод Мусаев лавозимидан олинди
Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Бехзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
@pressuzb | 12 585 |
| 18 | Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
@pressuzb | 8 212 |
| 19 | Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади — Президент
Энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади.
Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.
@pressuzb | 8 349 |
| 20 | Нет текста... | 7 873 |
