Pressuzb
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Pressuzb
کانال Pressuzb (@pressuzb) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 25 568 مشترک است و جایگاه 9 448 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 3 141 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 25 568 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 18 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 381 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 28 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 40.85% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 30.63% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 10 437 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 7 826 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 2 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 19 اکتبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
در حال بارگذاری دادهها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 19 اکتبر | +20 | |||
| 18 اکتبر | +41 | |||
| 17 اکتبر | +1 | |||
| 16 اکتبر | +3 | |||
| 15 اکتبر | +11 | |||
| 14 اکتبر | +3 | |||
| 13 اکتبر | +15 | |||
| 12 اکتبر | +65 | |||
| 11 اکتبر | 0 | |||
| 10 اکتبر | +2 | |||
| 09 اکتبر | +76 | |||
| 08 اکتبر | +6 | |||
| 07 اکتبر | +24 | |||
| 06 اکتبر | +55 | |||
| 05 اکتبر | +135 | |||
| 04 اکتبر | +7 | |||
| 03 اکتبر | +24 | |||
| 02 اکتبر | +8 | |||
| 01 اکتبر | +27 |
| 2 | “Бугун Самарқандда бўлиш мен учун шараф” — Марко Рубио
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио видеомурожаат йўллади. У Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим марказларидан бири бўлганини қайд этиб, бугун бу ерда бўлиш унинг учун шараф эканини таъкидлади.
“Асрлар давомида жаҳон савдоси шу ердан ўтган. Бугун у яна қайтмоқда. Биз эса унинг бир қисми, кучли бир қисми бўлишни истаймиз”, — деди Марко Рубио.
@pressuzb | 4 225 |
| 3 | АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Регистон майдонида журналистлар билан мулоқоти — тўлиқ видео
Журналистлар қаршисига Марко Рубио Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан бирга чиқди. У дастлаб Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
@pressuzb | 4 466 |
| 4 | Президентнинг бир ҳафтаси қандай ўтди?
Ўтган ҳафта Президент Шавкат Мирзиёевнинг иш графигида танаффус бўлмади. Давлат раҳбари дам олишсиз, 24/7 режимда ишлади.
Душанба, 12 октябрь. Президент Янги Тошкентда янги иншоотларни ишга тушириб, навбатдаги объектлар қурилишига старт берди. Инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди, Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди.
Сешанба, 13 октябрь. Президент иссиқхоналарга “яшил” технологияларни жорий этиш ва уларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар билан танишди. Шунингдек, яйловлар деградациясининг олдини олиш, сув таъминотини яхшилаш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Чоршанба, 14 октябрь. Президент Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштириш, янги мактаб ва боғчалар қуриш ҳамда шаҳар муҳитини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. Шундан сўнг Бокуга учиб, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Пайшанба, 15 октябрь. Президент Бокуда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этди. Саммит доирасида Қатар, Лаос, Камбоджа ва Вьетнам раҳбарияти вакиллари билан алоҳида музокаралар ўтказди.
Жума, 16 октябрь. Президент энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Шу куннинг ўзида ACWA, Cengiz Holding, SOCAR, BP, Masdar, AMEA Power, Aksa Enerji, CAMCE, China Energy, Sinoma Energy ва Voltamp Energy раҳбарлари билан қатор музокаралар ўтказди. АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Горни ҳам қабул қилди.
Шанба, 17 октябрь. Президент Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди. Шунингдек, Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Сян бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.
Якшанба, 18 октябрь. Дам олиш кунида ҳам иш графиги давом этди. Президент Самарқандга бориб, Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди, Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди. “Ширин” массивига олиб борувчи янги кўприк қурилиши билан танишиб, вилоят фаоллари билан мулоқот қилди ва Имом Мотуридий мажмуасидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Бир ҳафта ичида манзиллар алмашди, кун тартибидаги мавзулар янгиланди, учрашув ва ташрифлар бир-бирига уланиб кетди. Шу билан бирга, давлат раҳбарининг ҳафта бошидан белгиланган юқори иш суръати якшанбага қадар давом этди.
@pressuzb | 4 720 |
| 5 | Chery Tiggo 4 Pro энди Ўзбекистонда!
Янги шаҳар кроссоверини Chery’нинг барча расмий дилерлик марказларида харид қилиш мумкин.
🔹 Бошланғич тўлов — 30% дан
🔹 Йиллик ставка — 0% дан
🔹 Муддатли тўлов — 5 йилгача
Тўлов миқдори ва муддатига қараб шартлар фарқ қилиши мумкин. Автомобил суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт.
Батафсил маълумот:
📞 55-500-90-55
🌐 cheryauto.uz
Реклама | 5 137 |
| 6 | Регистон. “Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда” — Саида Мирзиёева
@pressuzb | 5 914 |
| 7 | ❗️Ўзбекистонда Google Pay хизмати ишга тушди
Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги “C5+1” форматидаги тадбирлар доирасида “Рақамли технологиялар” мавзусида панель сессияси ташкил этилди.
Унда Google Cloud’нинг Давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши бўйича раҳбари Марчин Красуски Google Pay хизматининг Ўзбекистонда ишга туширилгани эълон қилинди.
@pressuzb | 7 779 |
| 8 | “Дональд Трамп Ўзбекистонга келишни хоҳлайди” — Марко Рубио
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио президент Дональд Трамп Ўзбекистонга келиш истагини билдирганини маълум қилди.
“Келгуси йил бу масала устида ишлаб, ташриф учун қайси саналар мос келишини кўриб чиқишимиз керак. Имкони бўлса, у келишни хоҳлайди. Бу ҳақда унинг ўзи айтган”, — деди Рубио.
@pressuzb | 6 603 |
| 9 | ❗️“Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Регистон майдонида журналистлар олдига бирга чиқди. У ўз сўзини Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришдан бошлади.
АҚШ Давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Рубио АҚШ Ўзбекистон ва минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.
@pressuzb | 9 215 |
| 10 | АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамроҳлигида Регистон майдонига ташриф буюрди.
@pressuzb | 8 661 |
| 11 | Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу Рубионинг Марказий Осиёга илк ташрифи ҳисобланади.
Ташриф кун тартибидан “C5+1” форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўрин олган.
@pressuzb | 7 520 |
| 12 | Тарихий ташриф: АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олиш жараёни
@pressuzb | 8 186 |
| 13 | ❗️АҚШ Давлат котиби Марко Рубио рафиқаси билан Самарқандга етиб келди
Олий мартабали меҳмонни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb | 8 686 |
| 14 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаоллари билан суҳбатидан:
— Ўзбекистонга 2016 йилда бор-йўғи 1,2 миллион турист келарди. “Сизга бир йилда 3 миллион турист келадими?”, деб сўрашди. Ўтган йили 12 миллион келди, деган рақамни эшитиб, ҳайратда қолишди.
@pressuzb | 7 207 |
| 15 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд фаоллари билан суҳбатидан:
— Ўзбекистонга 2016 йилда бор-йўғи 1,2 миллион турист келарди. Кеча Озарбайжонда ҳамкорларимиздан бири мендан: “Сизга бир йилда 3 миллион турист келадими?”, деб сўради. 12 миллион деган рақамни эшитиб, ҳайратда қолди.
@pressuzb | 1 |
| 16 | “Илоҳим, парвозларимизга кўз тегмасин!” — Шавкат Мирзиёев
@pressuzb | 7 460 |
| 17 | Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида транспорт инфратузилмаси ва замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш режалаштирилган.
Эртага, 19 октябрь куни, давлат раҳбари Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади.
@pressuzb | 7 887 |
| 18 | Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бирга бозор айланишди.
“Ўзбекистонга қайтганимдан жуда хурсандман! Дўстим Саида Мирзиёева билан маҳаллий бозорни айланиш менга завқ бағишлади”, — деб ёзди Сержио Гор.
@pressuzb | 8 708 |
| 19 | Reuters: Вашингтон Марказий Осиёга аввалгидан кўпроқ эътибор қарата бошлади
Дунёда АҚШ ташқи сиёсати учун бир қатор кескин масалалар турган бир пайтда Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. Reuters бу сафарни Вашингтоннинг Марказий Осиёга эътибори ортиб бораётгани фонида ёритди.
АҚШ расмийлари Хитой, Россия ва Эрон ўртасида жойлашган, табиий ресурсларга бой Марказий Осиёни Дональд Трампдан аввалги президентлар даврида Вашингтон томонидан етарлича эътибор берилмаган минтақа сифатида таърифламоқда.
Ташрифнинг иқтисодий томонига ҳам алоҳида урғу берилган. Давлат департаменти маълумотига кўра, Рубио билан Ўзбекистонга 200 дан ортиқ бизнес раҳбарлари келади. Reuters манбаси Трамп маъмуриятининг тижорий саъй-ҳаракатлари минтақанинг нодир ер минералларига кириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилганини айтган.
Нашр яна бир муҳим детални келтирган — Ўзбекистонга ташрифни ташкил этишда Тошкентда туғилган, Рубионинг дўсти ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор катта роль ўйнаган.
@pressuzb | 8 179 |
| 20 | ❗️2015 ва 2026: Ўзбекистон — АҚШ муносабатларида 11 йил ичида нималар ўзгарди?
2015 йилда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Самарқандга ташриф буюрган эди. Ўшанда ҳам Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги C5+1 формати кун тартибининг марказида бўлган. Бироқ бу ташриф Ўзбекистон учун анча нохуш ва халқаро миқёсда акс-садо берган воқеа билан ҳам тарихда қолган.
Ислом Каримов ва Жон Керри учрашуви бошланиши арафасида The Washington Post журналисти Кэрол Морелло Ўзбекистон президентига инсон ҳуқуқлари ҳақида савол беришга уринган. Савол жавобсиз қолган, журналист эса залдан чиқариб юборилган.
Бир қарашда учрашув олдидан юз берган кичик эпизоддек кўринган бу ҳолат халқаро резонансга айланган. The Washington Post ва бошқа халқаро нуфузли нашрлар воқеани ёритган, масала Вашингтонда АҚШ Давлат департаментининг расмий брифингида ҳам кўтарилган. Америкалик журналистлар ўз ҳамкасбига қилинган муносабат юзасидан Давлат департаментидан изоҳ талаб қилган.
Бу воқеанинг бунчалик катта акс-садо бериши бежиз эмасди. Чунки ўша йилларда Вашингтоннинг Ўзбекистон билан мулоқотида инсон ҳуқуқлари, сиёсий эркинликлар ва мажбурий меҳнат энг оғриқли мавзулардан эди. Самарқанддаги мана шу бир неча дақиқалик эпизод амалда ўша даврдаги муносабатларнинг умумий фонини ҳам аниқ кўрсатиб қўйганди.
Орадан 11 йил ўтди. АҚШ Давлат котиби яна Самарқандга келмоқда, C5+1 яна кун тартибида. Аммо бу сафар мулоқотнинг мазмуни бошқача. Бир пайтлар Вашингтон билан мулоқотда Ўзбекистондаги муаммоли масалалар устунлик қилган бўлса, бугун асосий эътибор ҳамкорлик, инвестициялар ва янги имкониятларга қаратилмоқда.
Бу фарқни Марко Рубио ташрифининг кўлами ҳам кўрсатиб турибди. Давлат котиби ташрифи доирасида 200 дан ортиқ Америка компаниялари вакиллари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Вашингтондан Ўзбекистон ҳақида янграётган гапларда энди инвестиция, технология, савдо ва янги лойиҳалар тобора кўпроқ ўрин олмоқда. Бундай ўзгаришлар ортида эса сўнгги йилларда босиб ўтилган катта йўл бор.
Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган очиқлик ва ислоҳотлар сиёсати даврида йиллар давомида мамлакатнинг халқаро имижига соя солиб келган қатор муаммолар бартараф этилди. Мажбурий меҳнатга барҳам берилди, иқтисодиёт очилди, ташқи шериклар билан муносабатлар прагматик манфаатлар асосида қайта қурилди. Натижада Ўзбекистонга бўлган муносабат ҳам, у билан мулоқотнинг мазмуни ҳам янгиланди.
Энди эса шаклланган сиёсий ишончни аниқ иқтисодий натижаларга айлантириш босқичи бошланган. Бу жараёнда Саида Мирзиёва бошчилигида Президент Администрациясининг Америка бизнеси билан тўғридан-тўғри мулоқоти фаоллашиб, йирик компаниялар ва молиявий институтлар билан музокаралар амалий лойиҳаларга айланиб бормоқда.
Шунинг учун 2015 ва 2026 йилги Самарқандни ёнма-ён қўйганда фарқ янада яққол кўринади: 11 йил аввал Вашингтон Ўзбекистон ҳақида гапирганда, асосий урғу муаммоларга қаратиларди. Бугун эса Ўзбекистон билан янги имкониятлар, йирик инвестициялар ва катта лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
@pressuzb | 7 624 |
