YURISTKADR
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel YURISTKADR
Channel YURISTKADR (@yuristkadr) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 57 373 subscribers, ranking 100 in the Law category and 1 272 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 57 373 subscribers.
According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -232 over the last 30 days and by -21 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Not verified
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 19.05%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 14.56% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 10 931 views. Within the first day, a publication typically gains 8 357 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ва жамоа мутахассислари жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Law category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 10 September | +8 | |||
| 09 September | +9 | |||
| 08 September | +18 | |||
| 07 September | +45 | |||
| 06 September | +65 | |||
| 05 September | +97 | |||
| 04 September | +19 | |||
| 03 September | +23 | |||
| 02 September | +8 | |||
| 01 September | 0 |
| 2 | Экология қўмитасидаги қадрдонлар бугун – 10 сентябрь кунини “Автомобилсиз кун” деб эълон қилган эди.
Бугун ҳам мен учун одатдагидек қизғин ва фаол ҳаракатдаги кун бўлди. Лекин, экологик акцияига риоя қилиб, асосан пиёда юрдим. Айниқса, Олий суддан уйга қайтиш бошқача шукуҳда бўлди.
Бу акцияни кўпроқ ўтказиб туриш керак, иложи бўлса, ҳар ойда 2 марта эмас, 4 марта.
👉@yuristkadr | 1 |
| 3 | Асл судья қандай бўлиши керак?
Кеча икки адвокат ошналарим ва бир собиқ судья акамиз билан бир жойда ўтириб қолдик. Уччолови эскитдан қалин ўртоқ ва биргаликда жуда бошқача бир саргузаштлари бўлган экан.
Шулардан биттасини айтиб беришди хуллас. Бундан бир неча йил аввал анави адвокат акахонларимиз собиқ судья братнинг юритувидаги бир ишни олишибди. Иш ҳам, суд ҳам, судья брат ҳам бошқа бир вилоятда. Эскитдан қалин дўст бўлишмаганми, суддан бир кун олдин бозор-учарни даҳшат қилиб судья братнинг тўғри уйига меҳмонга боришган. Ўртоқчиликдан фойдаланишмоқчи бўлишганда, ўзи клиенти ғирт жиноятчи, жинояти аниқ, лекин қамоқ билан боғлиқ бўлмаган енгилроқ жазо билан обчиқиб кетмоқчи бўлишган.
Судья брат ҳам жуда илиқ кутиб олган ва роса меҳмон қилган уларни. Дастурхон тўкин қилиб, тўйиб бўккунига қадар едириб-ичирган. Иш ҳақида гап кетганда, “ҳа, ҳавотир олмаларинг, ҳаммаси жойида бўлади, қонуний кўриб чиқилади, иш ҳақида гаплашмайлик, қўйларинг” деб қўйган. Адвокат ошналаримиз ҳурсанд, клиентларини олиб чиқиш кетишларига юз фоиз ишониб, мазза қилиб ўтиришган. Ҳар, қалай судья ўзларининг яқин ўртоғи, уйида меҳмон бўлиб ўтирибди. Ўртада неча йиллик ошначилик бор, тўғрими? Эртасига нонушта ҳам зўр бўлган, қаймоқлар, асаллар, балиқлар, мана бундоқ, дейдику. Ҳамма-ҳаммаси ўз ўрнида. Хуллас, судья брат адвокат дўстларининг кўнглига роса қараган.
Ўша куни обеддан кейин суд бўлиб ўтган, тўғрироғи, якуний суд бошланган. Қарашса, судья ошналари қовоқ солиб олган, жуда жиддий, ҳар битта гапини расмий гапиряпти, таниб бўлмайди. Суд ҳам бошқача ўтибди денг, судья братимиз судланувчини қаттиқ сўроққа тутган, гаплари ҳам қаттиқ-қаттиқ, ёрдам бериш деган нарсадан асар ҳам йўқ. Хуллас, якунда судланувчига, адвокат акаларимизнинг ўша клиентига 6 йил берворибди ҳалиги судья. Адвокатлар ҳайрон, кечаги мезбон ўртоғимиз шуми, ёки бошқа бир инсонми бу?
Кўряпсизларми? Бизда мана шунақа судьялар ҳам бор. Судьялик касбининг асл моҳиятини чуқур англамаганлар бундай судьяларни оқибатсизликда, ўртоқчиликка ҳиёнатда айблаши мумкин. Лекин, асл судья, ҳалол ва виждонли судья айнан шундай бўлади ўртоқлар. Адолатнинг олдида ошна-оғайнигарчиликни бир четга суриб қўяди асл судьялар.
Кеча ҳуллас, шунга ўхшаш қизиқ-қизиқ гаплардан гаплашиб ўтирдик. Ҳа, айтмоқчи, адвокат ошналаримиз ҳам мужик. Вақт ўтиб гина-қудратни унутишган, ҳозирда собиққа айланган судья братни ҳақ деб ҳисоблайди, “ўшанда жуда тўғри қилгансан” дейди. Зўр-а?
👉@yuristkadr | 4 292 |
| 4 | Олий суддан туриб Термиздаги ишда қатнашдим. Ҳозиргина тугади ишимиз. Бу ишда ҳам иш берувчини ҳимоя қилдим. Судья Ботир Санаев даъвогар ходимнинг химоямдаги иш берувчига нисбатан киритган даъвосини қисман қаноатлантирди.
Ҳмм🤔 Қарорга албатта қўшилмадим, шикоят беришимиз тайин. Бироқ, судьянинг ишни чиройли ва процессуал талаблар асосида ўтказганини эътироф этишим керак.
Шу билан бирга, масофавий судни ташкиллаб берган Олий суд АКТ ходимларига ҳам ташаккур!
👉@yuristkadr | 5 247 |
| 5 | Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида юрист ва кадр мутахассислари учун белгиланган 2 - гурух ўқув курсида дарслар давом этмоқда.
Дарслар қизғин, устозимиз Акмалхон Нигмонхўжаев тингловчиларга саволларига эринмасдан жавоб беришмоқда.
📞 Сиз ҳам рўйхатдан ўтинг ёки телеграмга ёзинг:
👩💻 @yuristkadr_menejer
📱 +99890-010-86-15
📲 Бизни кузатинг:
Telegram I Instagram I Youtube | 5 670 |
| 6 | Ҳозиргина Олий суддаги навбатдаги жуда мураккаб меҳнат низосида ғалаба қозондик.
Бу суд казуси орқали жойларда, хусусан, туманлардаги мактабларда, боғчаларда ва тиббиёт бирлашмаларида юз бераётган жуда кўплаб тушунмовчиликларга барҳам берилади насиб.
Тафсилотлари бироз кейинроқ.
👉@yuristkadr | 6 116 |
| 7 | No text... | 6 406 |
| 8 | No text... | 6 946 |
| 9 | #казус
Касаба уюшмаси вакили ишга тиклаш судида мутахассис бўлолмайди
Кеча ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судида судья Артур Худайберганов раислигида яхши бир казус бўлди. Йўқ, йўқ, иш ҳали тугагани йўқ. Фақат ўйлаб юрган бир позициямиз бор эди, ўшани амалга оширдик.
Хуллас, ишга тиклаш иши ва судда менга ҳамкор бўлган бир иш берувчини ҳимоя қиляпман. Даъвогарнинг адвокати ва ишончли вакили судга касаба уюшмасидан мутахассис жалб қилиш ҳақида илтимоснома киритди.
Мен эса илтимосномани қаноатлантиришни рад қилишни сўрадим. Бунга асос сифатида ФПКнинг 61-моддасидаги мана бу қоидани келтирдим:
➖Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш йўли билан кўмаклашиш ҳамда илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам бериш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва кўникмага эга бўлган, ишнинг якунидан манфаатдор бўлмаган вояга етган шахс суд мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис сифатида жалб этилиши мумкин.
Ва судга айтдимки, “ҳурматли суд мажлиси раиси, айни пайтда даъвогар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга доир ҳужжатларни текшириш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш учун судда барча имконият етарли. Чунки, мавжуд вазиятда ҳуқуқий масаладан ташқари, бошқа илмий-техникавий масалалар йўқ. Ҳозир суд мажлисида мавжуд бўлган барча шахслар, жумладан, ишни кўраётган судья ҳам олий маълумотли юрист. Суднинг ўзи ҳам мутахассиснинг иштирокисиз ҳужжатларга ва уларнинг қонунийлигига баҳо бера олади. Қолаверса, касаба уюшмалари “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра, ходимнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этувчи ва ҳимоя қилувчи ташкилотдир. Улар ҳар қанақасига иш ходимнинг фойдасига ҳал бўлишидан манфаатдор. ФПКнинг юқоридаги 61-моддасида эса ишнинг якунидан манфаатдор бўлган шахслар суд ишига мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин эмас. Шунга кўра, даъвогар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишингизни сўрайман”.
Судья Худайберганов жойида ажрим қилди: “илтимосномани қаноатлантириш рад қилинсин. Сабаби, ҳақиқатдан ҳам, ФПКнинг 61-моддаси бўйича касаба уюшмаси вакили ишнинг натижасидан манфаатдор бўлган шахс қаторига кириб қолади. Қолаверса, суднинг ўзи ҳам ишдаги далилларга бемалол ҳуқуқий баҳо бера олади”.
Суд тўғри иш тутганини ўзингиз ҳам тушуниб турибсиз. Фақат сиздан илтимос, мана шу казусни фуқаролик ишлари бўйича бошқа таниш судьяларга ҳам етказиб қўйсангиз. Чунки, худди шундай ҳолатда ҳар ким ҳар хил иш тутяпти.
👉@yuristkadr | 6 752 |
| 10 | #тавсия
Давлат ОТМлари проректорларини ишга олувчи ва бўшатувчи шахс ўзгарган.
Давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган ОТМларнинг проректорларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколати шу ОТМларнинг юқори турувчиси ҳисобланган вазирлик ва идора раҳбарига тегишли эди.
Масалан, аксар давлат ОТМлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли бўлганлиги учун улардаги проректорларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ишга олар ва ишдан бўшатар эди.
Бироқ, 2026 йил 10 апрель кунги ПФ-58-сонли фармонга асосан вазият тубдан ўзгарди.
Мазкур фармон билан давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим ташкилотининг проректорлари лавозимга тайинланаш ва лавозимидан озод этиш мазкур ОТМларнинг ректорларига берилди.
Бу масаладаги ишларни ва ҳужжатларни якунига етиб қўйиш зарур, чунки, айримларда “биз бу фармонга қадар тайинлаганмиз, демак, бу фармон бизга тегишли эмас” деган хато фикрлар бўлмоқда.
👉@yuristkadr | 7 354 |
| 11 | Менинг шогирдларим энг яхшилари дейишга ҳақлиман.
Андижонлик шогирдимиз медик-юрист Алишер Зуҳриддинов бошчилигидаги тиббиёт ходимлари суд орқали жуда ажойиб натижага эришдилар.
Улар реанимация бўлимида ишловчи шифокорлар ва ҳамшираларни 5 йиллик имтиёзли давр билан пенсияга чиқиш масаласини кўтариб чиқди.
Натижада, ФИБ Асака туманлараро суди Вазирлар Маҳкамасининг 637-сонли қарорига асосан реанимация бўлимида ишловчи шифокорлар ва ҳамшираларни 5 йиллик имтиёзли давр билан пенсияга чиқиш фактини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.
Шундай қилиб, дўстларим, реанимация бўлимида ишловчи шифокорлар ва ҳамширалар 5 йил олдин пенясияга чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги суд томонидан ҳам тасдиқланди.
Алишер укамиз ўзи малакали шифокор, шу билан бирга, меҳнат ҳуқуқига азборойи қизиққанидан қайта тайёргарликдан ўтиб, юридик маълумот ҳам олган. Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистондаги жуда кам сонли медик-юристлардан.
Натижаларига кўз тегмасин.
👉@yuristkadr | 9 058 |
| 12 | Тошкент давлат юридик университети ва "Юристкадр" адвокатлик фирмаси ўртасида навбатдаги ҳамкорлик лойиҳаларини бошлаш арафасидамиз.
Меҳнат ҳуқуқи кафедрасининг Шуҳрат ака бошчилигидаги устозлари билан биргаликда насиб қилса, талабаларнинг амалиётини биргаликда ташкил қиламиз.
👉@yuristkadr | 10 091 |
| 13 | Айни пайтда Ижтимоий химоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан келган кадрлар хизмати ходимлари ва юристлар иштирокида малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда.
Кеча Мухаммадамин Каримжонов икковимизнинг навбатимиз эди. Кунинг биринчи ярмида мен, иккинчи ярмида Мухаммадамин.
Тингловчилар билан энг долзарб мавзулардан бири бўлган давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат муносабатларини тўғри ташкил қилиш ҳақида гаплашдик.
Айниқса, давлат фуқаролик хизматчиларига интизомий жазо қўллаш, уларни рағбатлантириш, хизмат текшируви ўтказиш ва лавозимидан озод қилиш ҳақидаги кейсларимиз анча қизғин бўлди.
Савол-жавоблар билан вақт қандай ўтиб кетганини ҳам сезмай қолибмиз.
Шогирдларимизга фаоллик учун ва бир-биридан қизиқ саволлар учун алоҳида ташаккур айтаман.
Худо ҳохласа, курс якунига қадар яна кўришамиз.
👉@yuristkadr | 9 844 |
| 14 | Тошкент шаҳар судларининг ҳуқуқшунос блогерларга қарши бўлган ҳозирги позицияси уларнинг сўз ва фикр эркинлигига доир Конституциявий ҳуқуқларини бузишга қаратилган деб ҳисоблайман.
Билдирилган танқидларда кўтарилган муаммоларни тан олиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ўрнига, шунчаки фикрни инкор қилиш йўлига ўтиб олиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди.
Судлардаги адолатсизликка қарши курашишга доир ҳозирги йўлимизда давом этамиз, суд қарорларини қизғин муҳокама қиламиз ва бу борадаги фаолликни янада оширамиз.
Асосий фаолиятимиз пойтахт ҳудудида бўлганлиги боис, кўпроқ шу ҳудуддаги судлар юзасидан фикр билдиришимиз табиий ҳоллигини тушуниш қийин бўлмаса керак.
👉@yuristkadr | 13 361 |
| 15 | No text... | 11 356 |
| 16 | САВОЛ.
Янги ишга бошлаган кадрман. Бир ходимни 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилдик, ходим синовдан яхши ўтди, энди уни яна бошқа буйруқ билан синов муддатидан ўтди ва ишини давом эттиради - деган мазмунда буйруқ расмийлаштириб қўяманми? Қисқача тушунча берсангиз.
ЖАВОБ.
Аслида Меҳнат кодексининг 129-моддасида меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан тузилиши учун иккита мақсад бор:
-ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш;
-меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш.
❗️МК 130-моддасига риоя этган ҳолда ходимга 3 ой муддатга дастлабки синов белгиланган. Мана шу муддат ичида ходим ўзига топширилган ишга мувофиқ эмаслиги маълум бўлса, синов муддати тугагунига қадар иш берувчи ходимни камида 3 кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.
✔️Сизнинг ходимингиз синов даврида ўз вазифаларини лозим даражада уддалаганлиги сабабли синовдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унинг меҳнат муносабатлари одатий давом этаверади. Бунга иш берувчининг алоҳида буйруғи расмийлаштирилмайди.
Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева
Telegram I Instagram I Youtube | 10 600 |
| 17 | No text... | 10 149 |
| 18 | Тошкент шаҳар судлари қачондан бошлаб Адвокатларга “эслатишни” бошлади?
2026 йил 8 сентябрь куни “Тошкент шахар судлари” расмий телеграм канали маъмури муносабат мазмунидаги ўз постини жойлади.
Муносабат “Abdumalikovich” телеграм каналидаги 2026 йил 7 сентябрь куни жойланган постга нисбатан эди.
Муносабат - бу яхши тенденция ва мени уни қўллаб-қувватлайман. Телеграм каналдаги постларимизга Тошкент шахар судлари томонидан муносабат билдириб борилиши шахсан мен учун ижобий амалиёт аммо муносабат билан асоссиз танқидни бир-биридан ажратишимиз керак назаримда.
Жорий йил давомида Тошкент шахар судларининг “Abdumalikovich” телеграм канали кесимида танқидий рухдаги ҳисоб бўйича иккинчи пости ижтимоий тармоққа жойланди. Тошкент шахар судлари ёки муносабат эгаси (канал маъмури) “Abdumalikovich” телеграм канали ва унинг муаллифини у қадар хушламаслиги ҳар икки “муносабат” постидан назаримда аён бўлиб улгурди.
Тошкент шаҳар судлари ҳар иккала постида ҳам адвокатни одамларни чалғитмасликка чақирган. Яъни адвокатнинг суд қарорлари юзасидан профессионал фикр-мулоҳазалари ҳамда таҳлилий-хуқуқий бахоси одамларни чалғитиш сифатида баҳоланган.
Тошкент шахар судларига ҳурмат сақлаган ҳолда айрим саволларимга жавоб олишни истадим.
Биринчидан, қачондан бошлаб адвокат у ёки бу суднинг якуний қарори юзасидан фикр-мулоҳаза билдира олмайдиган ёки унга тахлилий-хуқуқий баҳо бера олмайдиган бўлиб қолди? Бу қайси қонунчилик нормаси билан қатъий мутаҳкамлаб қўйилди.
Иккинчидан , адвокатнинг суд қарорларига нисбатан фикри ёки хуқуқий баҳоси одамларни чалғитиш ҳисобланса, унда судларга айнан адвокатлар томонидан киритилаётган апелляция, кассация ва тафтиш тартибидаги шикоят аризалари ва ундаги важлар чўпчак ва сафсата эканда, шундайми?
Ахир адвокат ўз шикоят аризаларида айнан қуйи судларнинг қонун қўллашдаги хатолари ва қарордаги камчиликларини танқидий тахлил қилиб, юқори суддан уларни бекор қилишни сўрайди. Аммо шу кунга қадар биронта суд адвокатни суд иштирокчиларини чалғитишда айбламаган. Мазкур шикоят аризаларидаги адвокатнинг умумий ҳимоя позицияси ва важлари аслида қуйи суд қарорларига берилган хуқуқий бахо эмасми?
Шахсан бирон-бир қонунчилик нормасида “судларнинг қарорларига юқори судлардан бошқа ҳеч ким баҳо беришга ҳақли эмас” деган талабни топа олмадим. Қолаверса, суд қарорларига нисбатан жамоатчилик баҳоси ва процессуал баҳо бир-биридан фарқли тушунчалар. Боз устига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасини ҳеч ким ҳали бекор қилмади.
Учинчидан, адвокат томонидан фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судидаги мулк дахлсизлиги бўйича суд ишлари юзасидан пост жойланганда ҳам Тошкент шахар судлари муносабат билдириб, адвокатни одамларни чағитишда айблаган эди. Аммо бироз кейин ўша ноқонуний суд қарори Тошкент шахар судининг ўзида бекор бўлиб даъвогарнинг даъвоси тўлиқ рад этилди. Қизиқ, бу ҳолатда адвокат Тошкент шахар судини чалғитганмиди?
Тўртинчдан, мобил комплекслар бўйича 500 дан ортиқ ҳолатларда жарима қарорлари айнан суд томонидан бекор қилинди. Олий суд томонидан судларга бу борада мухим тушунтиришлар берилди. Олий суд рахбарияти ва адвокатлар иштирокидаги очиқ мулоқотда ҳам бу масалага алохида тўхталиб ўтилиб, мобил комплекс жарималари бўйича республикада ЯГОНА суд амалиёти ўрнатилишига ваъда берилган эди.
Бешинчидан, Тошкент шаҳар судлари адвокатни деярли адвокатлик ваколати доирасидан четга чиқишда ҳам айблаган. Бироқ ваколат доирасидан четга чиқиш айнан нималарда намоён бўлганлигини кўрсатиб ўтмаган. Бу ҳолат юзасидан алоҳида тартибда расмий ёзма изоҳ талаб қиламиз албатта.
“Abdumalikovich” телеграм каналида одил судловни мадҳ этувчи постлар хам мунтазам юклаб борилади. Аммо таажжубки, уларнинг биронтасига суд томонидан расман РАДДИЯ берилмаган. Гарчи у ерда ҳам биз суд қарорига у ёки бу даражада хуқуқий бахо бериб ўтганмиз. Тошкент шахар судлари айрим ижобий постларни ҳатто ўз каналига жойлашни ҳам лозим деб топмайди. Майли шарт ҳам эмас. Аммо бирон суд қарори профессионал таҳлил қилинганда ёки унга хуқуқий бахо берилганда Тошкент шаҳар судининг адвокатга қарши ўз қиличини дарҳол ялонғочлаши очиғи бироз дилни хира қилади.
Ха айтганча, бу бутун бошли Тошкент шахар судларининг позициясими ёки фақат телеграм канални юритишга масъул бўлган маъмурнинг? Бу муносабат пости телеграм каналга юкланишидан олдин бирон тасдиқдан ўтганмикан?
Камолиддин Абдумаликович
👉@yuristkadr | 7 597 |
| 19 | Суд қарори танқиддан дахлсиз эмас
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали адвокат ва блогер 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡нинг ҳуқуқий фикрига муносабат билдириб, адвокат суд ҳужжатига “ҳуқуқий баҳо” беришга ҳақли эмаслигини таъкидлабди.
Ҳурмат билан айтганда, бу ерда икки тушунча аралаштирилган. Суд қарорини бекор қилиш, ўзгартириш ёки кучида қолдириш, албатта юқори суднинг ваколати. Аммо уни ўқиш, таҳлил қилиш ва қонун нуқтаи назаридан баҳолаш ҳар бир ҳуқуқшуноснинг, айниқса адвокатнинг касбий ҳуқуқи.
Адвокат суд қарорини таҳлил қилса, судья бўлиб қолмайди. Худди шифокорнинг ташхисини бошқа шифокор муҳокама қилса, бош шифокорнинг лавозимини эгаллаб олмаганидек.
БМТнинг “Адвокатлар ролига оид асосий принциплари” 23-бандида адвокатларнинг қонунчилик, одил судлов ва инсон ҳуқуқларига оид масалаларнинг жамоатчилик муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқи очиқ эътироф этилган. Қонуний фикри учун адвокат касбий чекловларга дучор этилмаслиги лозим.
Абдумаликович судьянинг шахсига эмас, суд қарорининг ҳуқуқий асосларига муносабат билдирган. Ҳақорат қилмаган, махфий маълумот тарқатмаган, одамларни судга қарши чақирмаган. Ҳуқуқшунос сифатида қонунни ўқиган, савол берган ва ўз позициясини айтган.
Бу адвокатлик ваколатидан четга чиқиш эмас. Бу адвокатнинг ўз вазифасини бажаришидир.
Адвокатнинг позициясига қўшилмаслик мумкин. Уни бошқа ҳуқуқий далиллар билан рад этиш ҳам мумкин. Аммо ҳуқуқий саволга жавоб бериш ўрнига, “бу саволни беришга ҳаққинг йўқ”, деган мазмунда муносабат билдириш баҳсни ҳал қилмайди.
Аксинча, яна бир оғир саволни туғдиради. Адвокат суд қарорини ҳам очиқ таҳлил қила олмаса, у кимнинг қарорини таҳлил қилиши керак?
Судга ҳурмат ҳар бир қарор қаршисида сукут сақлаш дегани эмас. Ҳақиқий ҳурмат қарорни жиддий ўқиш, асосли савол бериш ва унга ҳуқуқий жавоб кутишдир.
Суд қарорини юқори суд ўзгартиради. Лекин суд қарорини жамоатчилик ҳам ўқийди, олим ҳам ўрганади, журналист ҳам муҳокама қилади, адвокат ҳам ҳуқуқий баҳолайди. Чунки одил судлов ёпиқ хонада эмас, жамият ишончи олдида яшайди.
Ҳурматли суд матбуот хизмати, адвокатнинг сўзидан ваколат бузилишини излашга шошилмаслик керак. Унинг далилига далил, қонунига қонун билан жавоб берилса, суднинг обрўси ҳам, ҳуқуқий мунозаранинг савияси ҳам ошади.
Адвокатни сукут сақлашга ўргатиш осон. Аммо сукут сақлайдиган адвокатура бор жойда, бир куни ҳақиқатни айтадиган одам топилмай қолиши мумкин.
Абдумалик Абдуллаев
👉@yuristkadr | 7 845 |
| 20 | Фозилжон Отахонов. Фаҳрий судья, шу билан бирга жуда кўпчилик юристларнинг устози. Хўжалик судида мактаб ярата олган инсонлардан. Акани Тошкент шаҳар хўжалик суди раиси бўлиб ишлаган даврини эслаганлар билади, ўша пайтдаёқ ахборотлаштириш ишларини бошлаб юборган. Ўшандаёқ судга келадиган аризаларни қабул қилиш, судьяларга йўналтириш, ишни кўриш муддатларини белгилаш ва назорат қилиш, суд ажримларини чиқариш каби ишларни электрон тарзда юритадиган база қилинган эди эслайсизларми? Бошқа судлар қоғозга кўмилиб ўтирган вақтда, хўжалик судларидаги ишларнинг ярми электрон тарзда юритишга ўтиб бўлган эди.
Нечинчи йиллар эди бу? 2003-2004 йиллар эдими?
Юрист сифатидаги фаолиятимни юридик хизмат ходими сифатида бошлаган вақтимда йўл кўрсатадиган устозлар жуда кам бўлган. Фозилжон Отахонов ёзган китобларни ўқиб юридик хизматнинг моҳиятини англаганман ва шу асосида фаолиятимни йўлга қўйганман.
Мана бу интервьюни албатта кўриш керак. Фозилжон ака шаҳар хўжалик суди раиси бўлиб ишлаган вақтда Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган амалдор юритувидаги суд ишига аралашиб, у кишига топшириқ берганини эсламоқда. Ўшанда ака амалдорга суд ишига аралашишга ҳақи йўқлигини яхшилаб тушунтириб қўйган экан. Хатто, таъсирли бир мансабдорлардан бири суд ишини ҳал қилиш талабини бажармаганлиги учун, у кишига нисбатан автоавария ташкил қилганини ҳам эслабдилар. Қандай даврлар эди-а?
Бугун судлар мустақиллигининг аҳамиятини яхши англаган инсонлар ўша пайтларда мавжуд бўлган ва ҳозирда ҳам ўзини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган расвогарчиликларга қарши курашмоқда. Осон бўлмаётганини ҳам кўриб турибмиз.
👉@yuristkadr | 9 510 |
