⚡️
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар берилади
✅ 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик
14 фоиз ставкада:
🟢 —оилавий тадбиркорлик, даромад топадиган фаолият билан шуғулланиш ва фаолиятини кенгайтириш истагидаги аҳоли ҳамда тадбиркорларга –
3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
🟢 —чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун –
1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
🟢 —боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун –
3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;
🟢 —оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва таъмирлаш учун –
1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;
🟢 "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига –
3 йилгача муддатга ва айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.
Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_BlogerrShow more ...