cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉 @e_yurist01

Більше
Рекламні дописи
50 372
Підписники
-2524 години
-567 днів
-15530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#namuna Тарафларнинг келишуви билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш буйруғи Мурожаат: Раҳбар бир ходимни вақтинча бошқа бўлимга ўтказиш керак, бўлимни кўтариб (яъни ривожлантириб) беради деяпти. Ходимнинг ўзи ҳам рози. 5 ойга ўтказишимиз керак. Шу бўйича буйруқдан намуна бўлса, ёрдам берсангиз. ➖Сизга Меҳнат кодексининг 141-моддасидаги тарфларнинг келишувига кўра ватқинча бошқа ишга ўтказиш амалиётидан фойдаланишни маслаҳат бераман. Агар ходимнинг ўзи ҳам рози бўлса, демак, ўзаро келишув билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳам тўғри, ҳам низосиз бўлади. МК 149-моддасига асосан тарафларнинг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ходимнинг аризаси (ва унга қўйилган иш берувчининг келишув муносабати - резолюцияси) ва иш берувчининг буйруғи асос бўлади. ☝️Юқорида худди шундай буйруқдан намуна берилмоқда. 👉@yuristkadr
Показати все...
Ходимни_вақтинча_бошқа_ишга_ўтказиш_тўғрисидаги_буйруқдан_намуна.docx0.13 KB
Бу нима, билимсизликми ёки масъулиятсизлик? Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «RISE OIL TERMINAL» қўшма корхонаси манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига шикоят ариза киритиб, суддан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йилнинг 26 мартдаги «Сайёр солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорини бекор қилишни сўрайди. Бироқ, 2024 йилнинг 2 май куни Қарши туманлараро маъмурий суди ажрим чиқариб «солиқ органининг қарорини бекор қилиш ҳақида»ги аризаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 108-моддаси 1-бандига асосан иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаганлиги учун иш юритишни тугатган. Шундан сўнг, Палатанинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси қайтадан Қарши туманлараро маъмурий судига қайта шикоят ариза билан мурожаат қилиб, суддан Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йилнинг 26 мартдаги «Сайёр солиқ текшируви материалини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Иккинчи бироқ, 2024 йилнинг 20 июнь куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан ажрим қилиниб, МСИЮтКнинг 105-моддаси 2-бандига кўра ариза уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлигини сабабли Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг номидан бошқарманинг биринчи ўринбосари томонидан киритилган ариза кўрмасдан қолдиради. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунга кўра, палата тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўз фаолиятини йўлга қўйиши даврида қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ривожланишига, уларнинг устуворлик ролини, шунингдек дахлсизлигини таъминлашга қаратилган вазифаларни амалга ошириши белгиланган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: ➖Йилига бюджетга миллиардлаб солиқ тўлайдиган ва Палата аъзоси ҳисобланган қўшма корхона манфаатида биргина шикоят аризани судга эплаб киритолмайдиган Палата, тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қандай ҳимоя қила олади? 👉@yuristkadr
Показати все...
Суд кадрлар бўлими бошлиғиликдан олинган қизни ўз ишига қайтариш ҳақида қарор чиқарди. ФИБ Яккасарой туманлараро судида анча вақт давом этган судимиз ва ниҳоят бугун якунига етди. Олий таълим муассасаларидан бири кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шахло Собировани (исми ва фамилияси ўзгартирилган) бу лавозимдан олиб, кадрлар бўлимига оддий инспекторлик лавозимига ўтказиб қўяди. Бу Меҳнат кодекси тили билан айтганда бу доимий бошқа ишга ўтказиш эди, бироқ буни амалга оширишда кодекснинг 140-моддасидаги “ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деган олтин қоида бузилади. Яъни, амалда Шаҳло қизимиздан ҳеч қандай розилик олинмасдан ва МК 149-моддасида кўрсатилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритилмасдан туриб ходим ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилади. Иш берувчи томони судга ходимнинг маълумот даражаси тўғри келмагани учун шунга мажбур бўлдик деди. Лекин, кимнингдир маълумот даражаси тўғри келмаса, бу ходимни ўзбошимчалик билан бошқа лавозимга ўтказиб юборишга асос бўлмайди. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда қонун, Конституция ва Меҳнат кодекси иш берувчининг истакларидан анчагина устун туради. Бу ишни кўрган судья Тоҳиржон Исмоилов тарафларнинг ҳар бир важлари ва улар тақдим этган далилларни ўрганиб, якунда мижозимиз Шаҳло Собировани кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига тиклаш, ўртадаги фарқ суммаларни ва етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида адолатли қарор чиқарди. 👉@yuristkadr
Показати все...
Суд бирор марта айтилган вақтда бошланганми...?! Суднинг ўзи тартибни бузиб ўтирса.... Тан олиш керак, суд процесси қанча вақт давом этишини тахмин қилишнинг иложи йўқ. У кўзда тутилганидан 30-40 минутгача узоқ давом этиши табиий ҳол. Майли бир соатга ҳам чўзилиб кетсин. Бу масалада судьяларни тўғри тушунишга доим тайёрман. Лекин соат 10:00 га белгиланган суд мажлисини соат 12:30да ҳам бошламаслик судьянинг аввало ўзгаларни, ундан кейин ўзини-ўзи ҳурмат қилмаслигидан бошқа нарса эмас. Мана бугун Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шундай ҳаракати оқибатида бошқа бир суд процессида қатнаша олмадим. Яъни, ўзим истамаган ҳолда бошқа бир шахснинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини бузиб қўйдим. Тасаввур қилаяпсиза, кимнингдир масъулиятсизлиги орқасидан қонун, керак бўлса Конституция бузилаяпти. Бу масала жудаям кўп гапирилаяпти-ю, лекин Олий суд вазиятни ўнглаш учун нимадир қилаётганини ёки қилишни режалаштирганини ҳали эшитмадик. Бу эса ёмон, жуда ёмон... Адвокат Руслан Муҳаммадиев 👉@yuristkadr
Показати все...
ХК ёки МЧЖнинг ягона таъсисчиси бир вақтда директор бўлса, ўртада меҳнат шартномаси тузиладими? Хусусий корхоналарда қоида аниқ, хусусий корхона эгаси фақат битта бўлади ва у бир вақтнинг ўзида хусусий корхонанинг раҳбари ҳам ҳисобланади. Яъни, бошқа юридик шахслардан фарқли ўлароқ, хусусий корхонада раҳбарлик вазифаси муассиснинг ўзида бўлади. Масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ)да ҳам баъзан ягона таъсисчи бўлиши мумкин. Ҳусусий корхонадан фарқли равишда МЧЖ таъсисчиси бошқа бир шахсни директор этиб тайинлаши мумкин. Бироқ, буни истамаса, МЧЖ директорлигини ўзи ҳам олиб бориши мумкин. Менга орада савол беришган эди: агар хусусий корхона ёки МЧЖ эгаси бир вақтнинг ўзида директорлик қилаётган бўлса, меҳнат шартномаси қандай бўлади? Иш берувчи сифатида ҳам, директор (яъни ишга ёлланган шахс) сифатида ҳам меҳнат шартномасига ўзи имзо қўядими? Мен бундай ҳолатларда ҳар икки томон ҳам бир шахсдан иборат бўлгани учун ўртада алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши шартмас деб ҳисоблайман. Меҳнат кодексининг 28-боби 1-параграфидаги 485-490-моддалари бошқа раҳбарият таркиби қатори ташкилот раҳбарларига оид алоҳида меҳнат ҳусусиятларини тартибга солган. Шулардан МК 486-моддасида ташкилот раҳбари билан меҳнат шартномаси тузилиши ҳақидаги нормалар ва талаблар ҳам бор. Бироқ, МК 485-моддасида ушбу параграфнинг қоидалари (жумладан, унинг таркибидаги меҳнат шартномаси тузиш қоидалари ҳам) ташкилот раҳбари ягона иштирокчи (таъсис этувчи), ташкилот мол-мулкининг ягона мулкдори бўлган ҳолатларга тадбиқ этилмаслиги кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, МЧЖ ёки ХКнинг эгаси бир вақтнинг ўзида директор бўлса, ўртада меҳнат шартномаси тузилиши шарт эмас десак тўғри бўлади. Ўзини-ўзи директорликка тайинлаш ҳақидаги қарор (буйруқ) бўлиши етарли бу вазиятда. 👉@yuristkadr
Показати все...
Ҳозиргина устозим билан кўришдим. Ундан олган навбатдаги ўгитим: ➖Дунёда ҳамма нарса ўзгарувчан, ҳусусан инсонлар ҳам, ахир инсон доимий ўзгариб турадиган ҳужайралардан ташкил топган. Кимгадир нисбатан фикринг ёмон бўлса, маълум вақтдан кейин бу фикрингни ўзгартириш ҳақида албатта ўйлаб кўр. Аввал сен учун ёмон бўлган инсон, умрингни охиригача ёмон бўлиб қолиши мумкин эмас. Бу оламда душман ҳам вақт ўтиб дўстга айланиши мумкин. Душманлик ҳар икки шахснинг бир-бири ҳақида ёмон фикрда бўлишидир. Бири фикрини ўзгартирдими, бўлди, кейинги қадам дўстликдир. 👉@yuristkadr
Показати все...
Раҳбар бўлмаганда ўринбосар раҳбар вазифасига “автоматик” равишда киришиши мумкинми? Тунов куни бир ташкилотда раҳбар ўринбосари буйруқ ёки қарорсиз раҳбар вазифасига киришганлик ҳолатига қонунбузарлик деб баҳо берилганига гувоҳ бўлдим. Яъни, менга шундай ҳабар келди. Вазиятни бундай. Ҳуллас, “А” ташкилотнинг амалдаги директори тўсатдан соғлиғи ёмонлашади ва 2 ой давомида касалхонада даволанади. Хатто кичикроқ операцияни ҳам бошидан ўтказади. Ўз-ўзидан у раҳбарлик вазифасини бажара олмайди. Натижада, бу вақт давомида унинг биринчи ўринбосари Олим ака директор вазифасига киришади ва табиийки, директор сифатида бир қатор ҳужжатларга имзо қўяди. Директор даволаниб қайтганидан кейин, Олим ака ўринбосар вазифасига қайтади. Ҳеч кимда ҳеч қандай эътироз бўлмайди. Бироқ, орадан 3 ой ўтиб, бу ташкилотга юқори ташкилотдан текширув келади ва текширув чоғида Олим аканинг юқори ташкилотдан ҳеч қандай буйруқ чиқмасдан туриб директор вазифасига киришганлигини актга киритишади. Ҳамда унга нисбатан тегишли чора кўрилиши ва хатто молиявий ҳужжатларга имзо қўйганлиги учун ҳуқуқ органларига материалларни топшириш ҳақида таклиф киритилади. Олим ака ҳайрон. Раҳбар ишда бўлмай ташкилот оғир ҳолатда қолганда, масъулиятни зиммасига олиб раҳбар вазифасига киришиб, ташкилотни бир маромда ушлаб туриб, энди боши балога қоладими? Ўртоқлар, аслида мана шу кейсда раҳбар ўринбосари Олим аканинг раҳбар расман ишда бўлмаган вақтда раҳбар вазифасига юқори ташкилотнинг ҳужжатисиз – “автоматик” равишда киришганида ҳеч қандай қонунбузарлик йўқ. Бунинг ҳуқуқий асос сифатида Меҳнат кодексининг 485-моддасидаги ташкилот раҳбари ўринбосарига берилган мана бу таърифга қараш керак: ➖ташкилот раҳбарининг ўринбосари раҳбар йўқлигида унинг вазифасини вақтинча бажариб туриш ёки лавозим вазифалари тақсимоти асосида айрим масалалар бўйича раҳбар вазифасини бажариш ўз хизмат вазифалари жумласига кирувчи шахсдир. Яъни, ташкилот раҳбари йўқ бўлганда, раҳбар вазифасини вақтинча бажариб туриш ўринбосарнинг асосий фаолият ҳусусиятларидан биридир, бундай вазиятларда ўринбосар раҳбар вазифасига тўғридан-тўғри киришиши мумкин. Амалий жиҳатдан айтадиган бўлсак, ташкилот раҳбари вақтинча бўлмаганда, агар ташкилотнинг юқори органи (муассис, акциядорлар, кузатув кенгаши, ёки иш берувчи саналган юқори идора раҳбари) қарор ёки буйруқ билан унинг ўрнига бошқа бир шахсни тайинламаса ёки раҳбарликни бошқа шахсга юклатмаса, демак, шу ташкилотдаги ўринбосар раҳбарликка “автоматик” равишда киришади. Ва бу нормал ҳолат. Чунки бу биринчидан, бу унинг Меҳнат кодекси бўйича мажбурияти ва вазифаси ҳисобланади, иккинчидан, ташкилот раҳбарсиз ташкилот бўлолмайди. 👉@yuristkadr
Показати все...
Ёзнинг жазирама кунларидаги қўшимча дам олиш вақти: “қайлула” ва “сиеста” ҳақида. Шу кунларда ёзнинг жарима иссиғи янада кучаймоқда. Бизку, хизмат кўрсатиш соҳасидамиз, асосан, офис ҳоналарда кондиционерлар тагида, салқинда ўтириб ишлаймиз. Лекин, ишлаб чиқариш билан, ҳусусан қишлоқ жойларда деҳқончилик ва фемерлик билан шуғулланадиган меҳнаткашларга анча қийин, ҳозир. Ёзнинг бундай қайнок кунларида меҳнаткашларга қўшимча дам олиш вақти берилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Муҳаммадамин Каримжоновнинг айтишича, тадқиқотларга кўра тушликдан кейин камида 30 дақиқа ухлаш иш самарадорлигини 40% га оширади. Куннинг ярмида ухлаш суннатдир. Уни араб тилида қайлула деб номлашади. Қайлула – туш пайтида мизғиб олиш, соғлиқ учун фойдалидир. Қайлула қилувчилар текширувлар натижасида юрак касаллигига камроқ дучор бўлишлари аниқланган. Европада сиеста - иш вақтида бир оз мизғиб олиш учун Испания, Финландия ва яна айрим мамлакатларда рухсат берилган. Японияда иш вақтидаги уйқу – инемури нормал ҳолат ҳисобланади. Муҳаммадамин билдирган фикрларга қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам, кўпроқ Европанинг иссиқ мамлакатларида ҳарорат кўтарилган ёзнинг иссиқ кунларида кўпчилик ишхоналар сиестага ўтишади. Ҳозирги жазирама иссиқда ўзбекистонликлар учун сиеста бегона нарсами? Мен аксинча бўлиши керак деб ҳисоблайман. Сиеста аслида биринчи навбатда серқуёш ва иссиқ ўлкаларга хос бўлганлиги учун ҳам бизнинг меҳнаткашларга бегона бўлмаслиги керак. Масалан, деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган меҳнаткашларга айниқса, ёз кунларида сиестага амал қилиш, қўшимча ухлаб олиш жуда фойдали. Биздаги корхоналарда ҳам қайлулани – сиестани расман жорий қилиш мумкинми, деган савол туғилади? Албатта мумкин. Меҳнат кодексининг 204-моддасига кўра иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак. Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бу қоидага яхшилаб қаранг. Унда иш жараёнидаги танаффус деганда, фақатгина овқатланиш учун бериладиган вақт эмас, балки дам олиш учун ҳам ажратиладиган вақт ҳақида айтилмоқда. Демак, агар корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида, сменали графикларида ёки ходим билан ўртадаги келишувда назарда тутилган бўлса, ёки бу ҳужжатларга алоҳида қўшимча киритилса, ходимларга дам олиш ва ухлаб олиш учун қўшимча танаффус вақти берилиши мумкин. Яъни, қайлула ва сиеста фақат арабларга, испанлар ёки грекларга ҳос нарса эмас, ҳозирги жазирамада ўзбекистонликлар ҳам фойдаланса бўлади, бундай имкониятдан. Қонун бунга йўл қўяди. 👉@yuristkadr
Показати все...
Ходимнинг лавозими бошқа бўлимга ўтказилди, лекин ходим бунга эътироз билдирмоқда. Янги штат жадвалига асосан ходимнинг “А” бўлимдаги сифатни назорат қилиш бўйича бош мутахассис лавозими “Б” бўлимга ўтказилди. Яъни, “А” бўлим таркибида бўлган бу лавозим вазифа ва функциялари жиддий тарзда ўзгармаган ҳолда “Б” бўлимга киритилди. Бироқ, ўша сифатни назорат қилиш бўйича бош мутахассис лавозимига ишловчи Санжар “Б” бўлимга ўтиб ишлашни истамаяпти. Иш берувчи эса нима қилишга ҳайрон. Аслида, бу ҳолат МК 137-моддасидаги меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ меҳнат шартларини ўзгариши ҳисобланади. Бунда Санжарнинг меҳнат шартларидан бири ҳисобланган иш жойи ўзгармоқда. Бундай ҳолатларда иш берувчи керак бўлса, ходимнинг розилигисиз унинг лавозимини “Б” бўлимга ўтказиб қўйиши мумкин. Чунки МК 137-моддасининг асосий моҳияти ходимнинг розилигисиз унинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидадир. Фақат бунинг учун аввал иш берувчи ходимнинг бўлими ўзгараётгани ҳақида унга камида 2 ойлик огоҳлантириш беради, ёки огоҳлантириш хати бериб, унинг 2 хафтадан ортиқ қисмини пуллик компенсацияга ўзгартиради, яъни огоҳлантириш муддатини қисқартиради. Мабодо огоҳлантириш ёки қисқартирилган огоҳлантириш тугаганидан кейин ходим “йўқ, мен бошқа бўлимда ишламайман” деб, янги шартларда ишлашни рад қилса, иш берувчи уни МК 137-моддаси 4-қисми билан шунчаки ишдан бўшатиб юбориши мумкин. Агар ходим ҳеч қандай эътироз билдирмаса, иш берувчи битта буйруқ билан унинг лавозимига “Б” бўлимга ўтказиб қўяди бўлди. Ходим бундан буёғига мана шу янги бўлимда ишлашига тўғри келади. Юқоридаги каби вазиятларда иш берувчи ходимга ялиниб ўтирмайди демоқчи бўляпмиз. МК 137-моддасининг мағзини яхшилаб чақсангиз, бу модда аслида иш берувчиларга кўпроқ имкон берувчи моддадир. 👉@yuristkadr 👉@yuristkadr
Показати все...
Бугунги иш графигим жуда тиғиз бўлиб қолди. Соат 10.30 га Андижон вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида бир ишимиз кўрилиши керак эди. Семинардан чиқиб, ноутбукимни ёқиб олиб, шу суд бошланишини кутиб ўтирибман. Бироқ, у ёқда Олий суд раисининг қабулига ҳам ёзилганмиз. У ёқдаги мижозим ҳам кутиб турибди. Соат эса 11.30 дан ошди. Нима ҳам қилардим, Олий судга йўл оламан. Қачон бу судлар ишни ўз вақтида кўрадиган даврлар келади ҳайронман. 👉@yuristkadr
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.