cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉 @e_yurist01

Mostrar más
Uzbekistán1 560El idioma no está especificadoLey144
Publicaciones publicitarias
50 652
Suscriptores
+824 horas
-327 días
-11330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси бўлса, хизмат текшируви комиссиясига ундан аъзо киритилиши керак. Савол, агар ташкилотда касаба уюшмаси қўмитаси эмас, ходимларнинг вакили бўлсачи? 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди. Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади: ➖бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш; ➖меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш; ➖календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш. Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курслари бугундан бошланди! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам иштирок этишмоқда. 📚Дарсларни марказимиз раҳбари, мутахассис устоз Раъно Исамитдинова бошлаб бердилар. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилмоқда. Малака ошириш курсларимиз бугундан онлайн шаклда ҳам бошланди. Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Mostrar todo...
Савол: Меҳнат таътили пайтида касал бўлдим ва менга 5 кунга касаллик варақаси очилди. Таътил ичида даволандим, ва ишга чиқиш кунида ишга чиқдим. Кадр таътилимни ишга чиқиш кунидан узайтирамиз 5 кун яна таътилда бўласиз дейди. Мен яхшиман, ишга чиқмоқчиман, касаллик варақасида бўлган кунларимни бошқа куни фойдаланаман десам ҳам рози бўлмай, мажбуран таътилимни узайтиришмоқда. Шу тўғрими? Жавоб:
Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра ходимлар қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга. Яъни : вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида; ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда; ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда; давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар қонунчиликда бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса; жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Кўриб турганимиздек сизнинг холатингиз ушбу модданинг 1-қисмига тушади, яъни сиз меҳнат таътили даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлган 5 кунингизни хохласангиз узайтирасиз, хохласангиз бошқа кунга кўчиришингиз мумкин бўлади. Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
Mostrar todo...
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Mostrar todo...
#sud_amaliyoti Ҳаётда адолатнинг йўли ҳамиша ҳам равон кечавермайди. Ўтган йили Кадастр агентлиги Гурлан тумани бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги 68-контурда жойлашган 120 квадрат метр ер майдонини Умрбек Йўлдошбоев (исм-шарифи ўзгартирилган) ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани сабабли уни давлат захирасига қайтариш, ушбу ерда чала қурилган бинони унинг ҳисобидан буздириб ташлаш, ҳудудни асл ҳолига келтиришни сўради. Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди шу йил 8 январ куни даъвони қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди. Бундан норози бўлган У. Йўлдошбоев дастлабки босқич суди ишдаги далил-исботларга етарлича аҳамият бермагани, низо сабабларини чуқур ўрганмаганини асос сифатида келтириб, Хоразм вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича апелляция ҳайъатига мурожаат қилди. Ишни мазкур босқичда кўриш асносида жавобгар мақомидаги Чамангул Йўлдошбоева ва унинг 5 нафар фарзанди судга ариза ёзиб, ишни ўзларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Амалдаги Фуқаролик-процессуал кодекснинг 220-моддаси 4-қисмига мувофиқ, тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўриш ва ўзларига суднинг ҳал қилув қарори кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Шу боис суд ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб чиқди. Суд муҳокамасида Гурлан тумани ҳокимининг 1998 йил 31 декабрдаги 370-сонли қарорига мувофиқ Қурбонбой Давлатёровга якка тартибда турар жой қуриш учун “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан 118,5 квадрат метрдан иборат ер майдони ажратиб берилгани, аммо унга нисбатан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмагани маълум бўлди. Бундан ташқари Қ. Давлатёров 2020 йил 4 апрелда вафот этган ва у ўзига тегишли ер майдонининг 120 квадрат метрини ўлимидан олдин У. Йўлдошбоевга сотган. Лекин бу бўйича эришилган битим нотариал идорада расмийлаштирилмаган. Бунга ер майдони кадастр идорасида Қ. Давлатёровнинг номига ўз вақтида расмийлаштирилмагани сабаб бўлган. Ушбу хатолик унинг ўлимидан сўнг яқин қариндошлари тарафидан бартараф этилиб, шу йилнинг 17 январида марҳумнинг ерга нисбатан эгалик ҳуқуқи расман тикланган. Харидор У. Йўлдошбоев ўзи сотиб олган ерда марҳум томонидан чала тикланган бино қурилишини давом эттирган. Ўз навбатида, ушбу ҳолат У. Йўлдошбоевнинг 120 квадрат метр ер майдонини ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаганини кўрсатади. Чунки Қ. Давлатёров томонидан низоли 120 квадрат метр ер майдонида қурилган бино унинг ҳуқуқий ворислари — умр йўлдоши Чамангул Йўлдошбоева ва фарзандларига тегишлидир. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 20-моддасига кўра, фуқаролар билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал этилиши зарур. Қолаверса, Фуқаролик-процессуал кодекснинг 72-моддаси биринчи қисмига асосан, судда ҳар бир тараф ўзининг талаб ва эътирозларини исботлаши шарт. Бироқ судда Кадастр агентлиги Гурлан тумани бўлими ўз даъвосини исботлай олмади. Бўлим мутасаддилари низоли ернинг бирламчи ҳужжатлари бор ёки йўқлигини аниқламасдан шошма-шошарлик билан иш тутиб, судга даъво аризаси киритган. Ана шу асосларга таянган апелляция ҳайъати биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор қилди. Адолат тикланиб, мулкдорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинди. Халқимиз “Етти ўйлаб, бир кес”, деб бежизга айтмаган. Афсуски, Кадастр агентлиги Гурлан тумани бўлими мутасаддилари бунга амал қилмагани оқибатида ортиқча оворагарчилик юзага келиб, мулкдорларнинг ҳаловати бузилди. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир идора масъулллари, айниқса, юридик хизмат ходимларининг ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши зарурлигини кўрсатади. Ана шунда асоссиз низо ва оворагарчиликка ўрин қолмайди. Мавсума Йўлдошева, Хоразм вилояти суди судьяси 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
“Жонга тегди кетаман” Мен жуда кўп давлат хизматчилари билан суҳбатда бўламан, улар орасида “жонга тегди, ариза ёзиб кетмоқчиман” дейдиганлари ҳам учраб туради. Лекин, бу гаплар кўп ҳолатларда ходимнинг якуний қарори бўлмайди. Айни ўша вақтдаги вақтинчалик стресс сабаб айтилган бўлади одатда. Сиз ҳам кўп учратасиз бундайларни. Чақириб, “ариза ёзиб кетаман дебсиз, майли ёзиб берақолинг” деб кўринг, ўлақоса ёзмайди. Шунинг учун, бундай гапларни ҳар доим ҳам жиддий олиш керак эмас. Иш берувчи ёки унинг вакили сифатида “кадровик” озгина псиҳолог бўлса, бундай ходимларни жуда яхши ажратади. Бундайларга босиқлик билан “ҳаммаси яхши бўлади, сиз жамоамизга кераксиз” деб қўйиш керак, бўлди. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
Суд кетаётган вақтда бир тарафнинг тушунтиришларини нариги тараф "запис" қилиб олган ва кейин менга туҳмат қилди деб ички ишларга ариза берган. Ҳозирда иш судга ошган. Натижа қандай тугаши мумкин? 👉@yuristkadr
Mostrar todo...
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
Mostrar todo...
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси (ФҲШ) бўйича кўплаб саволлар келяпти. Асосий масала МК 11-моддаси билан ФҲШ тузишга чеклов ўрнатилганлигида. ☝️Бу видеода тушуниш осон бўлиши учун, бухгалтерлик иши бўйича ФҲШ тузиш амалиётидан мисол келтириб ўтамиз. 👉@yuristkadr
Mostrar todo...