cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

YURISTKADR

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради. Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик: 👉 @e_yurist01

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
50 777
مشترکین
-1424 ساعت
+257 روز
+37030 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Суд томонидан қўлланилган жазо таъсирли бўлиши керак. Биласизми, жазонинг энг асосий ҳусусияти қандай? Суд томонидан қўлланиладиган жазо қонунбузарлик содир этган шахсни ахлоқан тузалиши, уни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва янги қонунбузарлик содир этишига йўл қўймаслик учун етарли даражада таъсирли бўлиши керак. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилганлик учун ҳуқуқбузарга БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима солиш назарда тутилган. БҲМ 340.000 сўм, демак унинг 20 баравари 6.800.000 сўм, 40 баравари эса 13.600.000 сўм бўлади. 1.Қаранг. Ойлик даромади 3.500.000 сўм бўлган шахсга бошқа шахсларни ҳақорат қилганлиги учун минимум, яъни 6.800.000 сўмлик жарима қўлланилиши бу шахсга етарли даражада таъсир қилиши аниқ. Чунки, унинг бир ойлик топадигани бор-йўғи 3.500.000 сўм, суд томонидан қўлланилган жаримани тўлаш учун у деярли 2 ойлик маошидан айрилади. Бошқа бу ишни қилмаслиги тайин унинг. Демак, бу вазиятда жарима жазоси адолатли шундай эмасми? 2. Энди бунисига қаранг. Ойига камида 20-30 млн. сўм топадиган бир интернет юлдузи ижтимоий тармоқда ҳаммани бўралатиб ҳақорат қилди, “қишлоқилар жирканч маҳлуқлар” деб бутун қишлоқларда яшовчи аҳолининг шаънини булғаб ташлади. Суд бу шахсга ҳам МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган энг кам миқдор - 6.800.000 сўмлик жарима жазосини қўллади. Ҳўш, бунисига нима дейсиз? Катта эҳтимол билан бу жазо унга унчалик таъсир қилмайди, тарбияланмайди ҳам. “Бор йўғи 6.800.000 сўм эканку, чепуха, бу пулни 5 кунда топиб қўяман” дейди ва бу ишидан уялмайди ҳам, афсусланмайди ҳам. Бунинг устига агар 15 кун ичида ярмини – 3.400.000 сўмини тўласа, қолган ярмини тўлашдан озод қилинади. Шундай экан, бу ерда жазонинг таъсирчанлиги қаерда қолади? P/S: Ижтимоий тармоқ орқали бутун қишлоқлик аҳолини ҳақоратлаган ва судда “пушаймонмисиз” деб қайта-қайта савол берилса, номигагина “албатта” деб қўйган анави қизга қўлланилган жаримани кўриб шу фикрлар ўтди ҳаёлимдан. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
#taklif Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг яна бир ҳужжатини ратификация қилиш юзасидан. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан шу вақтга қадар меҳнат соҳасига оид бўлган жуда кўплаб халқаро конвенциялар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган. Шунингдек, ушбу халқаро ҳужжатларнинг маълум бир миқдорини Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳам ратификация қилиниб, ушбу ҳужжатлардаги қоидаларни ўз миллий қонунчилигига имплементация (мослаштириш) чоралари олиб борилди. Шу қаторда, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялар баъзасига яна бир янги конвенциянинг қўшилишини истар эдик. У ҳам бўлса, 2019-йилда Халқаро Меҳнат Ташкилоти бошчилигида қабул қилинган Тазйиқ ва зўравонликка қарши ҳақидаги Конвенцияси ( Violence and Harassment Convention) (№ 190) ҳисобланади. Ушбу конвенция 2024 йилнинг июн ойининг ўзида Ташкилотга аъзо давлатлар томонидан энг кўп қабул қилинган ҳужжат бўлди, хусусан бу ҳужжатни Дания, Руминия, Финландия ва ҳаттоки Қирғизистон ҳам ратификация қилишди. Хўш, нега ушбу халқаро конвенцияни ратификация қилишни маслаҳат бермоқчимиз? Кўпчиликнинг хабари бор, икки ой илгари Президентимизнинг ПҚ-175-сонли қарори қабул қилиниб, бунга мувофиқ, Ўзбекистон Ҳукумати вакилларига 2024 йил августигача иш жойида тазйиқ ва зўравонликка учраётган ходимларни муҳофаза қилиш мақсадида, ана шу тазйиқ ва зўравонликни амалга ошираётган ходимни иш берувчи ўз ташаббусига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш ёки у билан меҳнат шартномасини бекор қилишни Меҳнат кодексида белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилган эди. Худди мана шу биз юқорида илгари сураётган халқаро конвенциянинг мазмун-моҳияти, шунингдек, ундаги бир қанча муҳим тушунчалар ва аъзо давлат учун мажбурий бўлган талаблар ҳам меҳнат соҳасида ходимларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашишларини олдини олишга қаратилган муҳим қадам бўлар эди. ❗️Хусусан, ушбу Конвенцияда ходимга нисбатан амалга ошириладиган тазйиқ ва зўравонликнинг асл мазмуни нима эканлиги, у қандай шаклларда намоён бўлишлиги, шунингдек, ходимнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашини олдини олиш бўйича иш берувчига кўрсатмалар белгилаб ўтилган. Шунингдек, ушбу халқаро ҳужжатнинг қабул қилиниши давлат раҳбарининг ПҚ-175-сонли қарорида илгари сурилган ташаббусларнинг мантиқий давоми бўлган бўлар эди. Албатта, бизнинг юқорида билдирган субъектив фикримиз тегишли ваколатли органлар томонидан инобатга олинишига умид қилиб қоламиз. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
#muammo Суд раиси чиқарган қарорни унга бўйсинувчи судья бекор қила олишига ким ишонади? Жорий йил бошидан Олий судда ва ўрта бўғин (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) судларида тафтиш инстанцияси жорий этилиши муносабати билан, жуда кўплаб муаммолар кўпикдек сув юзига чиқмоқда. Булар орасида энг жиддийларидан бири, ўрта бўғин суди (судлов ҳайъати) раислари иштирокида апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган қарорлар устидан худди шу судга тафтиш шикояти берилганида, бу шикоятни ўша суд (судлов ҳайъати) раислари қўл остидаги судьялар томонидан кўрилишидир. Гарчи қонунларимизда “судлар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади” деб ёзилган бўлсада, бугунги судьяларимиз ўз раҳбарларига қарши боролмаслиги кундек равшан. Яъни, вилоят суди (судлов ҳайъати) раиси иштирок этган апелляция ёки кассация судида чиқарилган қарорларни унга бўйсинувчи судьялар, гарчи бу қарорлар адолатсиз ва қонунга зид бўлсада, бекор қила олмаслигини яхши биламиз. Ахир, раҳбарнинг юзига оёқ қўйиб бўларканми? Бундан ким кўпроқ жабр кўради? Албатта, адолат истаб судга борган оддий халқ жабр кўради бундан. Шундай экан, ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари иштирокида чиқарилган апелляция ва кассация судлари қарорларини айни шу суд ва бўйсинувчи судьялар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилиши бугунги кун суд тизимининг энг адолатсиз ва нохолис кўриниши бўлиб қолмоқда. Афсуски, йил бошида ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосарлари томонидан бу каби муаммоларнинг олдини олиш ҳақидаги фикрлари қуруқ гап бўлиб қолиб кетган кўринади. Ўшанда мана бу муҳим таклифлар ҳам ўртага ташланган эди: биринчиси, ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари апелляция ва кассация судларида қатнашмасдан, фақатгина тафтиш судларида қатнашиши;иккинчиси, ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари иштирок этган апелляция ёки кассация судлари қарорлари юзасидан берилган тафтиш шикоятлари ҳолислик нуқтайи-назаридан бошқа ҳудудий судлар томонидан кўрилиши. Яна бир гап, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддасига асосан ишни бир суддан бошқа бир судга ўтказиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш бевосита Олий суд раисининг ваколатига киради. Айни пайтда ушбу қонун нормаси жуда-жуда фаол ишлайдиган вазиятдамиз. Айтмоқчи бўлганим, ҳозирда ўрта бўғин судлари (судлов ҳайъати) раислари иштирок этган апелляция ёки кассация суди қарорлари юзасидан кўриладиган тафтиш ишларини бу суддан бошқа бир ҳудудий судга ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар мутлақо асосли эканини Олий суд раҳбарияти тўғри қабул қилиши керак. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
Ходимнинг “жинояти” тасдиқланмай туриб ишдан бўшатиб юбориш – ғирт фаросатсизлик. Иш берувчи ходимни МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, яъни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги важи билан ишдан бўшатган. Бунда иш берувчи ходимни коррупция ҳолатларига йўл қўйган деган ҳулосага келган ва Ички меҳнат тартиби қоидаларида бу нарса қўпол бузилишлар рўйҳатида бўлганлиги учун ходимни бўшатиш керак деган хулосага келган. Иш берувчи бу факт юзасидан прокуратурага материалларни топширган, лекин, ҳали прокуратура аниқ бир ҳулосага келмасдан туриб, иш берувчи “ходим коррупция ҳолатларига йўл қўйган” деб элдан бурун ҳулоса қилиб қўйган. Мана шунақа. Довдир иш берувчилар ўзларича ходимларни жиноятда айблаб ишдан бўшатиб юбормоқда, ваҳоланки, суд тугул материални қабул қилиб олган прокуратура органи ходимда бирор-бир айб топмаган ҳали. Балким, бундай иш берувчиларга прокуратура ёки суд ваколатини бериб қўйишимиз керакдир-а? Ҳозир олдимга худди шундай муаммога учраган бир фуқаро келди. Қўлдан келганича унга ёрдам берамиз. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
Бугунги судларимиз йўл қўяётган жиддий хатолардан бири ҳақида. ФПКга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳал қилув қарори ижро қилинмаса, бу қарор устидан юқори судга берилган шикоят иш юритувга қабул қилинмаслиги керак. Чунки, ФПКнинг 387, 407 ва 419-8-моддаларида: “Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция, кассация ва тафтиш шикояти (протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади дейилган. Бироқ, ҳозирда ушбу қоидани кўплаб иш берувчилар, ундан ҳам ёмони, ўрта бўғин судлари ва Олий суддагилар тўлиқ тушунмаяпти деган асосли фикрлар бор. Вазият. Биринчи инстанция суди ходимни ишга тиклаш ва унинг ҳисобига 10 млн сўм моддий ва 5 млн. сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган. Иш берувчи апелляция шикояти бермаган, бироқ кейинчалик кассация шикояти берган. Кассация шикоятига ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқ нусхасини илова қилган. Лекин, моддий ва маънавий зарар суммалари тўланмаган ва қарорнинг бу қисми ижро қилинмаган. Суд эса ушбу кассация шикоятини иш юритувга қабул қилган. Юқоридаги☝️ қоидага яхшилаб эътибор берамиз ва кўзларимизни катта-катта очиб қайтадан ўқиймиз: “...илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан (апелляция, кассация ва тафтиш) шикояти (протести) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади”. Гап шундаки, МК 174-моддасининг иккинчи қисмида “ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини қонунга хилоф деб эътироф этган иш берувчи ходимни аввалги ишига (лавозимига) тиклаши ҳамда ходимнинг ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талабларини қаноатлантириши шарт” дейилган. МК 174-моддасида кўрсатилган ушбу қоидалардан келиб чиқиб, судлар ходимни ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарар экан, бу қарорда ходимни аввалги ишига тиклашдан ташқари, моддий зарар ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида ҳам қарор чиқаради. Оддий қилиб айтганда, бу вазиятда ходим ҳисобига моддий ва маънавий зарар суммаларини ундириш, уни аввалги ишига тиклаш талаби билан боғлиқ ва уни тўлдирувчи талаблардир. Бу дегани, иш берувчи ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳал қилув қарори устидан юқори судга шикоят киритмоқчи бўлса, суднинг ушбу ҳал қилув қарорини тўлиқ ижро қилиши ҳамда ижрога доир ҳужжатларни шикоятга илова қилиши шарт. ❗️Чунки, ФПКнинг ФПКнинг 387, 407 ва 419-8-моддаларида “ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат” деганда, суд қарорини тўлиқ ижроси ҳақида гап кетяпти, чала ижро ҳақида эмас. Агар фақат ишга тиклаш ҳақидаги буйруқнинг ўзи назарда тутилганида, ушбу моддаларда “ушбу қарорнинг ишга тиклашга оид қисмининг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирда” деб аниқ ёзилган бўларди. Лекин, кўриб турибсизки, ундай эмас. Апелляция шикояти берилганда, фақат ишга тиклаш ҳақидаги буйруқнинг ўзи илова қилиниши тўғри, буни тушунаман. Чунки, ФПКнинг 569-моддасига асосан ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори дарҳол ижро қилиниши шарт ва суд бу бўйича дарҳол (суд қарорини эълон қилган куннинг ўзида ёки эртаси куни) ижро варақа беради. Қарорнинг моддий (3 ойдан кўп муддат учун ундирилган иш ҳақи ундируви) ва маънавий зарар суммаларини ундириш ҳақидаги қисми эса 30 кундан кейин қонуний кучга киради. Бунгача бу суммалар бўйича ижро варақа берилмайди ва шу сабабдан иш берувчи апелляция шикояти бериш муддати ичида уларни ижро қилмасликка ҳақли. Шу боис апелляция шикояти берилганда, фақатгина ишга тиклаш буйруғи нусхаси илова қилиниши бор ҳақиқат. Бироқ, кассация ва тафтиш шикоятлари берилаётганда, суд қарорининг ходимга моддий ва маънавий зарар суммаларини ундиришга доир қисмига ҳам ижро варақа берилган бўлади. Шу сабабли ҳам, бундай ҳолларда шикоят беришдан аввал иш берувчи суднинг қарорини тўлиқ ижро қилиши ва шикоятга ходимга моддий ва маънавий зарар суммалари тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам илова қилиши керак. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
01:41
Video unavailableShow in Telegram
«YURIST VA KADR» ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ! «YURIST VA KADR» НТМ ўз фаолиятини лицензия асосида олиб боради Ҳозирги кунда ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган. Тингловчилар офлайн ва онлайн малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлашлари мумкин: 2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат 1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат 24 соатлик ва 18 соатлик семинар- тренинг машғулотлари. Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир мавзуга мўлжалланган бир кунлик ўқув семинарлари ҳам ташкил этиши мумкин. «YURIST VA KADR» ўқув маркази тингловчиларга янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам бериб боради. Энг муҳими, ўқув курсини якунлаган тингловчиларга албатта малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
نمایش همه...
Telegram обзор НТМ.mp429.17 MB
“Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасасида ўқув курслари қай тартибда ташкил қилинади? “Юрист ва кадр” ўқув марказида малака оширишни истаган кўпчилик талабгорлар ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилиши, дарсларда қандай мавзулар ўтилиши ҳақида тўлиқ маълумотни билишни исташмоқда. Ушбу маълумотлар билан мана бу манзилга кириб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
“Yurist va kadr” нодавлат таълим муассасасида малака ошириш курслари қай тартибда ташкил қилинади?

«Yurist va kadr» ўқув маркази тасдиқнома (лицензия) асосида фаолият олиб боради. Ўқув марказда “Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кадрлар ишини ташкил қилиш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш” мавзусида ўқув курслари ташкил этилган.   Тингловчилар малака ошириш курсларининг қуйидаги ўқув дастурларидан бирини танлаши мумкин: 2 ҳафталик (малака ошириш) - 72 соат 1 ҳафталик (малака ошириш) - 36 соат 3 кунлик тренинг - 18 соат Ўқув курслари тингловчиларнинг хоҳишига кўра, онлайн ёки оффлайн шаклда…

Ҳозир олдимга бир кузатувчимиз келибди. Уни МК 158-моддаси билан, яъни муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги важи билан ишдан бўшатган экан. Одатда шошқалоқ иш берувчилар муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкин бўлмаган ҳолатларда ҳам “эртага осонгина ишдан бўшатишим мумкин” деб ноқонуний равишда муддатли шартнома тузаверади. Афсуски, кейинчалик шу иш берувчининг ўзи ўзини қопқонга туширган бўлади. Чунки, бундай ишларда ходимлар 90 ёки 99 фоиз эмас, 100 фоиз ишга тикланади. Мен сизга айтсам, ходимга адвокат ҳам керак эмас бундай ишларда. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
Терговдаги ички ишлар органи ходимини ишдан бўшатиш мумкин эмас. Ички ишлар органлари ходимига нисбатан хизмат текшируви олиб борилади ва якунда ушбу текширув материаллари прокуратура органларига топширилади. Натижада, ходимга нисбатан прокуратура тергов ҳаракатларини бошлаб юборади. Шундай вазиятларни кўрамизки, якунда ходимнинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмайди ва жиноят иши тугатилади. Бироқ, у ёқда ходимни шоша-пиша бўшатиб юборишган бўлади. Эътибор беринг, Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида"ги низомнинг 149-бандида: ➖ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас. Демак, тергов ҳаракатлари кетаётган ички ишлар органи ходимини токи бу иш бўйича суд ҳукми чиқиб, бу ҳукм қонуний кучга кирмагунича ишдан бўшатиб юбориш мумкин эмас. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
Президент "энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади" деяпти. Агар бу ислоҳот яқин кунларда амалга оширилса, зўр бўларди ва ҳамма ўзига тегишли бўлган иш билан шуғулланган бўларди. Жумладан, "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" аввалгидек, "Бандлик вазирлиги"га айлантирилади. Ва Бандлик вазирлиги асосан аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари билан, яъни ўзининг иши билан шуғулланади. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.