cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Otabek Bakirov

Advertising posts
305
Subscribers
No data24 hours
+67 days
+1530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

01:38
Video unavailableShow in Telegram
ОНАМ ХУРСАНД БЎЛАДИГАН БЎЛДИ Янги китоб тақдимоти ҳақида "Нурафшон" каналида лавҳа берилибди. Онам роса яхши кўради мени телевизорда кўришни.
Одам ўз исмини муаллифлар қаторида кўриши қанчалик қувончли бўлса, уни баралла айтилиши ўн карра қувончли экан.
Дарвоқе, "Даҳонинг болалиги" китоби Asaxiy books да сотувга чиқибди. Олисдаги яқинларимиз буюртма бериб ўқиши мумкин. Манзили👇👇👇 https://asaxiy.uz/product/dahoning-bolaligi
Show all...
HAFTADA_YOSHLAR_NURAFSHON_SHAHRI_DAHONING_BOLALIGI_KITOBI_TAQDIMOTI.mp439.04 MB
👍 2👏 1
​​#Воқеа ЁҚТИРМАГАН КАСБДА ИШЛАШ СУЙМАГАН ХОТИН БИЛАН ЯШАШДАЙ ОҒИР Онам тўйдан келди. Нафас ростлаш баҳонасида уёқдан-буёқдан гаплашиб ўтирдик. – Ўғлим, танишларимиз роса сени гапирди. "Ёлғиз ўғлингиз бўлса, қоғоз-қалам кўтариб юрадими? Ундан кўра АГМКгами, конгами кириб, жарақ-жарақ ойлик олсин", дейди. Ўзи шу касбинг жуда қийин-да. Асабларингни тамом қилади. – Эътибор берманг, Она. Ишим ўзимга ёқади. Тўсиқларига рози бўлиб танлаганман. Маош ҳам ёмон эмас. Кондагилар ҳам супуриб олмайди-ку пулни. – Шунақа деса керак, деб ўйлаб тургандим. Ишинг ҳам ғалати-да, эрталабдан-кечгача компьютерда, телефонда ўтирасан. – Вазифам шунақа-да, онажон. – Дугонам ҳам ўғлидан нолиб қолди. Бухгалтерликка ўқиб, ишла, ана сен тенгилар биттадан машина миниб, уй соляпти дебди. Ўғли пайвандчиликни яхши кўрар экан. "Истамаган касбингда ишлаш кўнглинг бўлмаган хотин билан яшашдай оғир" дермиш. – Тўғри айтибди-да. Ўзи ўша хола менга умуман ёқмайди. Болаларини ҳамманинг олдида уришиб, айбини айтиб ташлайверади. Камситиб маза қиладими-ей. Нега баъзи одамлар шунақа: болаларини бошқа болалар билан таққослайверади? Етмаганига буни фарзандларига ҳам очиқ айтади. Ёш кўнгил синиб қолади, психологиясига таъсир қилади, деб ўйламайди. Шунақа ота-оналарни кўрсам вақтида ўша болаларнинг ота-онасига ўхшаб тарбия бериш керак эди-да, дегим келади. Балки, болалар ҳам бошқаларнинг ота-оналарига ҳавас қилар. – Сенга бир гап айтиб бўлмайди, болам. Омон бўлгур, дарров бир дунё муаммони тахлаб ташладинг-а. Майли, тур энди, тушлик қиламиз. 🎨 Рассом: Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
Show all...

👍 4 1👏 1
Мақсуд Шайхзоданинг китобини ўқиётгандим. Бир парча ёқиб қолиб, ёдлагим келди. Албатта, ифодали ўқиш ва актёрлик маҳоратига даъвом йўқ. Шунчаки, кўнгил майли. "Мирзо Улуғбек" драмасидан 3-парда иккинчи кўриниш. Гавҳаршодбегим ва Мирзо Улуғбек суҳбатидан ўғил монологи.
Ҳурмат – кўр-кўрона итоат эмас... Аралашманг бу давлатнинг ишларига сиз. Сиз – малика, билинг, эмас ҳокима!
@OtabekBaxtiyor
Show all...
Aralashmang bu davlatning ishlariga siz.m4a2.52 MB
👍 1 1👏 1
02:32
Video unavailableShow in Telegram
#Ойдинда_юрган_одамлар РАҚС ОРҚАЛИ ФАЛАЖЛИКДАН ТУЗАЛГАН АЁЛ ❤️‍🩹 15 ёшида Тамара хонимдек раққоса бўлмоқчи эди, аммо 17 ёшида мажбурлаб эрга беришди... 🫤 25 ёшида фалажликка йўлиқди. Етти фарзандидан айрилди. Ёлғиз қолди... 💠 Ҳаммаси тугади деб ўйлаганди. Аммо... Ҳаёт ҳали олдинда экан. Бу аёлга Шерали Жўраев совға берди, Юлдуз Усмонова бирга ишлашни таклиф қилди.
Салкам саксон ёшида санъати саодатидан давлат раҳбари билан учрашди.
🔴 Қолганини Бекободда "Самовар момо" номи билан танилган Роҳатой Маматқуловадан эшитинг. 📍 Бекобод шаҳри, "Наврўз" МФЙ. Yoshlar kundaligi
Show all...
17.72 MB
👍 1 1👏 1
Бородино жангида енгилган Бонапарт Парижга икки энлик хат ёзди: "Ор-номусдан бошқа ҳамма нарсани бой бердик..." Бироқ, аслида ор-номус ҳам бой берилган эди. https://t.me/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy/20084
Show all...
Yoshlar kundaligi | Rasmiy

​#Муҳаббат #Тарих ИМПЕРАТОРНИНГ "ЖАВОҲИРИ": БОНАПАРТ ВА ЖОЗЕФИНА ҚИССАСИ Сизни буюк муҳаббат кутмоқда... "Туринг, ҳазратим, сизни буюк ишлар кутмоқда" – замонавий Европанинг асосчиси, давлатлар хариталарини белгилаган шахс Наполеон Бонапартнинг энагаси уни шундай деб уйқудан уйғотган дейишади. Бекор гап. Менингча ҳаммаси сал бошқачароқ: "Туринг, ҳазратим, сизни буюк муҳаббат кутмоқда..." Ҳарҳолда, мен шундай ўйлайман. Иркит ўрдакча 1763 йилнинг саратонида Исландиядаги қашшоқ дворян оилада бир қиз туғилди. Унинг тўлиқ исми-шарифи Мари Роуз Жозеф эди. У моддий қийинчилик, отасининг хоҳишига биноан опасининг ўрнига 16 ёшида зодагон граф Богаренинг рафиқасига айланди. Гўдак иси кетмаган гўзал қиз қирчиллаган генерал, тажрибали сиёсатчининг хотинчаси бўлди, икки фарзандли бўлди. Оила Францияга кўчиб келди. XVIII аср, қони қайнаган Европа, уйғониб келаётган Париж коммунаси яқин бир даврлар эди... Генераллар ўйини 23 июнь 1794 йил. Илк турмуш ўртоғи генерал Богарне қатл қилинган куни Жозефина 32 ёшни қаршилаган…

👏 3👍 2 2🔥 1
“ИНСОННИНГ КЎНГЛИНИ ҚОЛДИРМАНГ” Одам ҳиссиётлари ичида энг кучлиси кимдандир кўнгил қолиш. Хафа бўлиш, рашк ва ҳатто нафрат ҳам эмас – айнан кўнгил совиш... Чунки хафагарчилик, рашк ва нафратдан сўнг ҳам қалбимизда шамдек милтиллаб недир умид қолади. Аммо кўнгил қолгандан кейин эса инсон юрагида бўшлиқдан бошқа нарса топаолмайсан.
Эрих Мария Ремарк, ёзувчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси @Safoyev_Fikri
Show all...
👍 5👏 1
Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир кимгадир ҳасадлар қилгансиз пинҳона. Балки, бу ҳорғинлик, Балки, асабдир, Балки, бу ҳасаддир сиздаги азалий, Тан олмоқ даводир, Ҳасад нимага? Тан олмоқ шифодир ўзингдан зўрни.
Show all...
👍 2 1🔥 1
03:47
Video unavailableShow in Telegram
#Туйғу Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир, кимгадир айтолмай қолгансиз қувончингизни, меҳрингизни, севгингизни... ✍️ Йўлдош ЭШБЕК 🖼 Образда: Моҳларойим ва Мирзоозод Мирзонематовлар.
6 июль — "Жаҳон кардиологлар куни"га бағишланади.
Yoshlar kundaligi
Show all...
29.01 MB
👍 2🔥 1
#Кайфият Кўнгил тугмача эмас, Узилса қадаб қўйсанг. @Behzod_Qobulov
Show all...
Ортик отожонов – untitled.mp319.48 MB
👍 2 2
#Тақдимот ✊ "ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ" — МОТИВАЦИОН ҚИРҚ САБОҚ 🔰 Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш тарихнинг, унинг бадиий талқинини ўқувчига етказиш эса адабиёт ва публицистиканинг вазифаси. 📚 "Даҳонинг болалиги" китобидан ўрин олган турли соҳаларда фаолият олиб борган қирқ нафар машҳурнинг болалиги ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар ёш ўқувчиларга мотивация бериши билан аҳамиятлидир. ✅ Миразиз Мирсултонов, Беҳзод Қобулов, Ғайрат Шералиев, Толиб Ҳакимов ва бошқалар шулар ҳақида гапирди.
🎉 Ёш муаллифлар — Машҳура Каримова, Нилуфар Убайдуллаева, Отабек Бакиров, рассом Фаррух Авелов, масъул муҳаррир Дилшода Аннаева, дизайнер Раъно Саъдуллаеванинг меҳнати юқори баҳоланди.
🔥 Тақдимотда "Ёшлар кундалиги" кутубхонасидан" сериясида чоп этилиши режалаштирилган янги китоблар ҳақида хабар берилди. "Даҳонинг болалиги" китоби тез кунларда сотувга чиқарилиши маълум қилинди. Yoshlar kundaligi
Show all...
👍 4 1👏 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.