cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Otabek Bakirov

Advertising posts
303
Subscribers
No data24 hours
+87 days
+1430 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Бородино жангида енгилган Бонапарт Парижга икки энлик хат ёзди: "Ор-номусдан бошқа ҳамма нарсани бой бердик..." Бироқ, аслида ор-номус ҳам бой берилган эди. https://t.me/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy/20084
711Loading...
02
“ИНСОННИНГ КЎНГЛИНИ ҚОЛДИРМАНГ” Одам ҳиссиётлари ичида энг кучлиси кимдандир кўнгил қолиш. Хафа бўлиш, рашк ва ҳатто нафрат ҳам эмас – айнан кўнгил совиш... Чунки хафагарчилик, рашк ва нафратдан сўнг ҳам қалбимизда шамдек милтиллаб недир умид қолади. Аммо кўнгил қолгандан кейин эса инсон юрагида бўшлиқдан бошқа нарса топаолмайсан. Эрих Мария Ремарк, ёзувчи Жалолиддин Сафоев таржимаси @Safoyev_Fikri
922Loading...
03
Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир кимгадир ҳасадлар қилгансиз пинҳона. Балки, бу ҳорғинлик, Балки, асабдир, Балки, бу ҳасаддир сиздаги азалий, Тан олмоқ даводир, Ҳасад нимага? Тан олмоқ шифодир ўзингдан зўрни.
1371Loading...
04
#Туйғу Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир, кимгадир айтолмай қолгансиз қувончингизни, меҳрингизни, севгингизни... ✍️ Йўлдош ЭШБЕК 🖼 Образда: Моҳларойим ва Мирзоозод Мирзонематовлар. 6 июль — "Жаҳон кардиологлар куни"га бағишланади. Yoshlar kundaligi
740Loading...
05
#Кайфият Кўнгил тугмача эмас, Узилса қадаб қўйсанг. @Behzod_Qobulov
961Loading...
06
#Тақдимот ✊ "ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ" — МОТИВАЦИОН ҚИРҚ САБОҚ 🔰 Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш тарихнинг, унинг бадиий талқинини ўқувчига етказиш эса адабиёт ва публицистиканинг вазифаси. 📚 "Даҳонинг болалиги" китобидан ўрин олган турли соҳаларда фаолият олиб борган қирқ нафар машҳурнинг болалиги ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар ёш ўқувчиларга мотивация бериши билан аҳамиятлидир. ✅ Миразиз Мирсултонов, Беҳзод Қобулов, Ғайрат Шералиев, Толиб Ҳакимов ва бошқалар шулар ҳақида гапирди. 🎉 Ёш муаллифлар — Машҳура Каримова, Нилуфар Убайдуллаева, Отабек Бакиров, рассом Фаррух Авелов, масъул муҳаррир Дилшода Аннаева, дизайнер Раъно Саъдуллаеванинг меҳнати юқори баҳоланди. 🔥 Тақдимотда "Ёшлар кундалиги" кутубхонасидан" сериясида чоп этилиши режалаштирилган янги китоблар ҳақида хабар берилди. "Даҳонинг болалиги" китоби тез кунларда сотувга чиқарилиши маълум қилинди. Yoshlar kundaligi
840Loading...
07
Siz suygan, siz kutgan "Guliston" va "Teatr" jurnallarining 2024-yildagi 3-soni nashrdan chiqdi Jurnalni onlayn formatda o‘qish uchun quyidagi havolalarni bosing: "Guliston" "Teatr" @online_journal_uz
980Loading...
08
​​#Воқеа СИГАРЕТ ЧЕКМАСЛИК АЙБМИ? Оҳангарондан таксига чиқдим. Аввал нархига келишолмадик. Кетди. Кейин қайтиб келди. Гаплашиб кетдик. – Нега дўппи кийгансиз? – Ўзимга ёқади шу имиж. – Ғалати экансиз-ку, кулгим келяпти. –... – Ичасизми? Чекишдан борми? – Йўқ, ҳозирча ўрганмадим. – Ия, неча ёшсиз ўзи? – 23 ёшман. – Бўлиши мумкинмас. Шу ёшга кириб ичиб кўрмаган йигит бормикан? – Нега энди, жуда кўп танишларим бор: ичмайди, чекмайди, ўлиб қолгани йўқ. Ҳозир аввалги замонлармас. – Ҳамма ўзига тўғри келганини гапиради-да. Ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Худди, мен ароқ ичиб, сигарет чекаман-у, ундан яшириб ёлғон айтаяпман. Менга ҳеч ким бўлмаса, нега яшираман – бор борича, йўқ ҳолича. Нуробод шаҳарчасига етсам тушиб қоламан, деб келаётгандим. Бир маҳал ўзи тўхтатиб, негадир машинаси яхши тортмаётганини айтиб қолди. Сездимки, олиб кетиш нияти йўқ. Жуда яхши-да. – Ўзингиз қайтиб келганингиз учун чиқдим. Дадам ҳам такси қилади. Биламан, нарх-навони қаердан қаергача қанчалигини. Яхши етиб олинг, – деб тушиб кетдим. Оҳангимдан "номери" ўтмаганини билиб, бироз хижолат бўлди. Шарт бошқа такси тўхтатиб, чиқиб кетдим. Лекин "Ҳамма ўзига тўғри келганини гапиради" деган гапи оғир ботди. Афсуски, қоронғида юзини ҳам яхши эслаб қола олмадим. P.S: Сиз қандай фикрдасиз, азиз ўқувчи? Изоҳларда ёзиб кетинг. 🎨 Рассом: Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
730Loading...
09
ЭЙ МУСО, ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ! Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқар экан Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!” Бундан ҳайрон бўлган пайғамбар шундай дейди: “Ё Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтаяпсан?” Аллоҳ таоло жавоб қилади: “Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлардик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!” Аллоҳ таоло ота-оналаримизнинг умрига барака берсин, ўтганларни раҳматига олсин!
1022Loading...
10
#Мулоҳаза ⚖️ ИНТЕРНЕТ ВА ИНТИЗОМ 🌐 90-йилларда туғилиб, интернетсиз болалик даврини ўтказдим. Кейинроқ ўнга яқин давлатда бўлдим. Дунё қанчалик тез ўзгараётганини ва бу замонавий ўсмирларнинг турмуш тарзига қандай таъсир қилаётганини Ернинг турли нуқталарида туриб кузатдим. 📲 Одамзотни муқаррар технологик тараққиёт кутмоқда. Бугунгилари ҳали ҳолва. Смартфонлар, ижтимоий тармоқлар, видео стриминг ва онлайн ўйинлар ва бошқалар ҳаётимизга қулайлик олиб кирди. Бироқ, бунинг ортида потенциал қоронғулик ҳам бор. Ёшлар бир парча экранга қарам бўлиб қолмоқда, мустақил фикрлаш қобилияти камайиб, реал дунёдан узоқлашиб кетди. 🔥 Буларнинг барчасига интизом даво бўлади, деб ҳисоблайман. Интизом орқали техника ютуқларидан меъёрида баҳраманд бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, реал дунёда ўзаро муносабатларни тартибга солиш, шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантириш мумкин. ✅ Натижада, тез ўзгарувчан дунёга муваффақиятли мослашиш, технология ва реал ҳаёт ўртасидаги олтин ўрталиқни топиш осон бўлади. Шунда Интернет биздан эмас, биз Интернетдан фойдаланамиз. ✍️ Искандар Шодатов 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
1010Loading...
11
ХУШҚАДАМ "Чўпоннинг таёғидан, келиннинг оёғидан" деган нақл бор. Бу гап раҳбарларга ҳам тааллуқли эканми дейман-да. Бўлмаса Бахтиёр Қурбон "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари бўлганига ҳали бир ой ҳам бўлмади, аммо нималар бўлиб кетмади дейсиз. Биринчи. "Yoshlar kundaligi" журналининг 3- ва 4-сони маълум сабабларга кўра кечикаётган эди, тезда ҳал бўлиб чоп этилди ва тарқатилди; Иккинчи. "Yoshlar kundaligi" kutubxonasi " рукнидаги биринчи китоб "Даҳонинг болалиги" номи билан босмадан чиқарилди; Учинчи. Кўпдан бери режа бўлиб келаётган "Мен ёшликман" қўшиғининг янгиланган варианти клипи билан бирга тақдим этилди. Ҳалима Худойбердиева ёзади: "Ёзда кўп ишларга мумкин улгурмоқ, Умрингга вақтида кириб келса ёз". "Ёшлар кундалиги " медиа лойиҳаси жамоаси бу ёзда жуда кўп ишларга улгуриш ҳаракатида. Қайноқ ижодий ҳукм сурмоқда. Шундай ажойиб жамоа аъзоси эканлигимдан фахрланаман. Бахтиёр Қурбон, биз сиз билан! @OtabekBaxtiyor
1352Loading...
12
#Воқеа 🙎🏻‍♂️ УЛҒАЙДИМ ШЕКИЛЛИ Тун эди. Маҳалламиз бошида автобусдан тушдим-да, пиёда кетдим. Бизнинг кўчага қараб "Тез ёрдам" машинаси ўқдай учиб ўтди. Юрагим "шув" этди. "Ота-онам яхшимикан?" Бирдан шу савол хаёлимга келди... Ота-онаси ёшроқ бўлган фарзандлар балки бу хавотирни тушунмас. Лекин ул зотларнинг ёши олтмишдан ошгандан кейин юракнинг бир чеккаси музлаб турар экан. Дарров, уйга қўнғироқ қилдим. Худога шукур, ҳаммаси жойида. P/S: Ота-онангизнинг соғлигига эътиборли бўлинг, уларга меҳр ва эътибор беринг! 🎨 Рассом: Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
1111Loading...
13
#Ифтихор “Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба”. 💠 Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тарихда биринчи марта қатнашади. Жамоани қўллаб-қувватлашга қаратилган «Мен Ўзбекистонликман — қонимда ғалаба» шиори остида спортчилар учун махсус видео суратга олинди. 📣 Лойиҳа ташаббускорлари бугундан янги халқаро челленжга ҳам старт берган. Унга кўра, хоҳловчилар ушбу қўшиққа ўз талқинида 1 дақиқадан ошмаган видео олиши керак. 💲 Энг креатив видео эгалари 50 млн сўм ютиб олиши мумкин бўлади. Yoshlar kundaligi
1260Loading...
14
https://t.me/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy/21476 Шу ерга кириб, ўз фикрингизни қолдирсангиз хурсанд бўлардим
2041Loading...
15
#Янги_рукн ​​#Воқеа 🌹 СИЗ МЕН УЧУН ГУЛ УЗМАГАНСИЗ...¹ Ноябрь. Қалин қор ёғиб ўтган кунлар эди. Тўрт киши таксидамиз. Ҳайдовчининг ёнида рафиқаси, орқада икки қўшни аёл ва мен. Қўшнилардан бири гап очиб қолди: – Боядан бери қарайман, гул ушлаб олганмисиз? – Ҳа. Хўжайиним берганди. – Вой, мунча яхши. Қирққа борсаям қалби ёш экан. Олд ўриндиқдаги аёл ҳам бурилиб, гулни томоша қилди. Гул эгаси ёш қизлардай қизариб кетди. Таксичи қўполроқ экан, ўйламай гапириб юборди: – Хе, гулингиз музлаб қолибдию. Ҳовлидан узган, берган-да. Шунгаям шунча ваҳимами?! Қўшнининг жаҳли чиқди. – Нега унақа дейсиз. Минглаб ҳовлиларда музлаган гуллар бор. Лекин уни узиб тутадиган иссиқ қўллар кам. Ўзингиз янгамга бирон марта гул узиб берганмисиз? Аёл “ярқ” этиб эрига қаради. Эр эса бир йўлга, бир ён ойнага қараб, безовталана бошлади. Аёлининг овози титраб кетди: – Сиз мен учун гул узмагансиз... Машина тезлиги ошди. Гул олмиш аёл хижолат бўлди шекилли, ғунчани мен томонга ётқизиб қўйди. Бир пайт қўлимга теккан муздай нарсадан сескандим. Атиргул музи эриб, томчилаётган экан... P/S: Ҳозир айни ёз. Гулдан кўп нарса йўқ. Яқинларингизга гул беришни унутманг. ✍ Отабек Бакиров 🎨 Фаррух Авелов ¹Гулжамол Асқарова сатри Yoshlar kundaligi
1281Loading...
16
🎉 ТАБРИКЛАШИНГИЗ МУМКИН! НИМА БИЛАН? 🎁 "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳасидан янги китоб — "ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ". 💠 "Ҳар бир ўзбек боласининг қалбида бир даҳо ухлаб ётади. Уни уйғота олсак, дунёлар ўзгаради. 💠 «Даҳонинг болалиги» номли китоб чоп этилди. Бу китобни болаларга атадик. Бугуннинг ҳардамхаёл болаларига даҳолик надир, даҳолар кимдир - ихчам ракурсда уқтиришга интилдик. Жамоавий меҳнат ва яхши ниятнинг маҳсули бу китоб. Тез орада сотувга чиқарилади", — деб ёзади ўз саҳифасида Беҳзод Қобулов. ✍️ Китобдаги машҳур шахсларнинг болалик чоғидан ҳикоялар уч муаллиф қаламига мансуб. Булар — Машҳура Каримова, Нилуфар Убайдуллаева ҳамда ҳурмат ўзим. 🎨 Ҳар бир ҳикоя учун рассом Фаррух Авелов томонидан махсус суратлар чизилган. ✨ Шунинг учун тайёр туринг, тез кунда китоб сотувга чиқарилади. Бу китоб болалар ва ўсмирлар учун энг яхши совға бўла олади. 📚 Бўлажак даҳоларни "Даҳонинг болали" билан тарбияланг! @OtabekBaxtiyor
7525Loading...
17
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Билингки, тама фақирликдир. Тама қилмаслик бойликдир», деган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: «Кўпгина ақлларнинг қулаши тамаларнинг чақмоғидандир».
1580Loading...
18
Қачондир гул каби титраб турардинг ёнгинамда. Термулардик олисдаги Ой доғларига. Туннинг майин эпкинлари сочларингни силаб ўтарди. Бир неча толаси кўтарилиб-кўтарилиб бўйнимга тегиб ғашимни келтирарди. Аммо қилт этолмасдим. Акс ҳолда ойтомошани бузиб қўярдим-да. Тун эди. Биз тепаликда эдик. Ҳув, пастда эса гала-гала йигит-қизлар шовқини элес-элас келиб турарди. Атрофда эса фақат дарахтлар, майсалар, гуллар бор эди. Сен эса ёнгинамда турардинг. Оппоқ кўйларинг этаклари кучайиб бораётган шабадада аста ҳаракатга келарди. Бу ҳаркат тўлқинга айланиб тепага томон кучайиб борарди. Бир маҳал қарасам, оқ байроқдай хилпираб турарди оқ кўйлагинг. Қоматингнинг график тасвирини чизганди шамол ва ой. Қулочимни ёзиб юбордим бахтдан. Қучоғимни тўлдирарди кўйлагинг. Сен эса шундоқ ёнимда эдинг. Сал чуқурроқ нафас олсам тўқнашиб кетардим гул жисминг билан. О, ана унда осмондаги ой тушарди қўйнимга. Аммо мен қучмадим сени бир бора. Йўқ, ҳатто бармоғимни текизмадим Иффатинг, Номусинг, Шаънинг ва Оринг ҳаққи. Мен билардимки, ота-онанг "Қизимиз у олис манзилга Сўз излаб кетган. Сўзгарлар илмидан ичмоқ учун кетган", деб йўлингга кўз тикиб турган. Уйқуга ётишдан олдин ҳам сенинг саломатлигинг, тинчинг учун Худодан дуо қилиб ётган. Ота-она юрагидай сезгир нима бор экан. Ҳеч нима. Агар ўшанда бармоғим текканда ҳам улар ёмон туш кзўрар эди. Уйғониб кетради ғашликдан. Истамадим, уларнинг оромини бузмоқни. Қулочимни йиғдим. Қитмир шамол тортқилаб очиб юборган елкаларинг, енгларингга назарим тушмасин деб, костюмимни ечиб, елкангга ташладим. Биз термулиб турардик ботаётган ойга боқиб. Ой ботган оқшомда масрур эдик ёнма-ён. Фақат ёнма-ён. Кейин ойлар кўп бор чиқиб-ботди. Мен ҳам кўп бор тепаликларга чиқдим. Лекин ўша оқшомни топа олмадим. Чунки сен йўқ эдинг. Энди ҳеч қачон бўлмайсан ёнимда. Кейин кўп гаплар ўтди. Билмадим, мен ўзимга ҳам, сенга ҳам хиёнат қилмадим. Кейин ўзингни кимларга топширдинг. Эҳ, нодон...
1741Loading...
19
#туғилган_кун 🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷 1 июль — ангренлик ёш ижодкор Мардона Миркамол қизи таваллуд топган кун Умумий ўрта таълимни Ангрен шаҳар Соғлом маҳалласидаги 27-мактабда олган. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини тамомлаган. Мардона Миркамол қизи "Ўзбекистон баҳори" ва бир қанча кўрик-танловлар ғолибаси. Шеър ва мақолалари ҳудудий ва республика нашрларида чоп этилган. Мардона Миркамол қизига баракали умр, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, манфаатли илм, хайрли мол-дунё, ижодий зафарлар тилаймиз! 💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐 Кутиш ҳақида жуфт шеър Билмам, бугун қалбинг менга нима дер, Ўртамизда бори — олис масофа. Менда бори фақат икки мисра шеър, Севги жанг бошласа, ғурур мудофаа. Кечир деёлмайсан, кечир деёлмам, "Яраш-яраш"ларга юрак интизор. Майли, кўникаман ғурурим билан, Ҳамдарддай келади ёнимга озор. Кетдинг, қолиб кетдим қўл силтаб ногоҳ, Юрагим қанотсиз қолган қуш экан. Кўзларимни очдим, хайрият, э воҳ, Туш экан, туш экан, бари туш экан... Дайди япроқ каби кезсанг ҳам майли, Биламан, шамоллар бир кун кетишин... Сен билмай яшайсан, аммо бир умр, Кетмоқ йўлларинг ҳам менга элтишин! Кетмоқ йўлларинг ҳам менга элтишин... *** Кутяпман... Оз қолди дейсан, жилмайиб, Соғинчим ичимда бошлар ғалаён. Қўрқдингми, сўрайсан, менчи ийманиб... Хавотирларим ҳам сукутда аён. Эшик пойлаябман муштоқлик билан, Қўнғироқ овозин кутябман сергак. Одам кўкармайди ёлғизлик билан, Йиқилиб қоласан бўлмаса тиргак. Кутябман, сен йўлда, қадаминг илдам, Бизни боғлаб турар шу он бир туйғу. Биламан, сен уйқу эмассан, аммо, Келмасанг кўзимга келмайди уйқу. Қўнғироқ овозин кутябман сергак... Мардона Миркамол қизи
4144Loading...
20
Ҳамма ўз йўлига кетади
1510Loading...
21
Димаш Ўзбекистонда! Жуда ажойиб! Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасида "Ҳумо арена" Димаш ташрифига гувоҳ бўлди. Унинг ашаддий мухлиси эканимни билган танишларим тинимсиз видеолар юбориб турди. 50 тача видеони кўриб, ўзим ҳам иштирок этгандай бўлдим. Бир танишим охирроғида яна видео ташлабди. Қарасам, ўзимизнинг янги "юлдузча"лар 80-90 йилларга тақлидан яратган хиргойиларини айтиб ётибди. Менимча буниси устимдан кулиш учун юборилган
1670Loading...
22
Димаш Ўзбекистонда! Жуда ажойиб! Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасида "Ҳумо арена" Димаш ташрифига гувоҳ бўлди. Унинг ашаддий мухлиси эканимни билган танишларим тинимсиз видеолар юбориб турли. 50 тача видеони кўриб, ўзим ҳам иштирок этгандай бўлдим. Бир танишим охирроғида яна видео ташлабди. Қарасам, ўзимизнинг янги "юлдузча"лар 80-90 йилларга тақлидан яратган хиргойиларини айтиб ётибди. Менимча буниси устимдан кулиш учун юборилган
70Loading...
23
Ўзбекистон ёшларига байрам табриги — Праздничное поздравление молодежи Узбекистана Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1200Loading...
24
#Премьера "МЕН ЁШЛИКМАН" | "ЁШЛАР КУНДАЛИГИ" ДАН МАХСУС ҚЎШИҚ ВА КЛИП ПРЕМЬЕРАСИ 🎼 Бу қўшиқ яралишининг ўзига хос қизиқ тарихи бор. Бу ҳақида ҳали бафуржа гаплашамиз. Ҳозир эса Тошкент вилояти ёш юлдузлари ижросидаги янги санъат намунасига баҳо беринг. 🔥 Ёшликнинг, завқ-у шавқнинг мадҳияси бу. Қолаверса, Ёшлар кунига сиз учун муносиб туҳфа. ❕Яна бир янгилик. Энди "Ёшлар кундалиги"нинг ўз мусиқий студияси ва профи мутахассислари бор. Сизни яна-да ёрқин қўшиқ ва клиплар кутмоқда, ишонаверинг. Yoshlar kundaligi
1262Loading...
25
🇺🇿 #бизнинг_байрам — Алло, бу Отабек Бакировми? Сизни Ёшлар куни билан табриклайман! — Кечирасиз, ким бу? — Ҳурмат билан Ёшлигингиз.
1521Loading...
26
🌱БУ БОҒЛАР БИР БОҒЛАР БЎЛАДИ ҲАЛИ! 📍 НУРАФШОН ШАҲРИДА "МЕДИА ХОДИМЛАРИ ВА ИЖОДКОРЛАР БОҒИ" ОЧИЛДИ ✅ ЯХШИ ОДАМДАН БОҒ ҚОЛАДИ ДЕГАНИ ШУ-ДА! Бир ёш ижодкор сифатида боғ очилишида иштирок этган Sherzod Asadov ҳамда боғни текис тош ердан бугунгидек жаннатмакон масканга айланишида бош-қош бўлган Боғбони Зойир Мирзаев дан миннатдорман! Видео: Mirzoozod Mirzane'matov
4662Loading...
27
#Иқтибос — Ёқдими? — Ҳа. — Жуда яхши ария бу. Кейин, бу арияни ҳеч ким Тито Гоббидек айтолган эмас. Бизда эса бунақа овоз йўқ, бунақа опера ҳам йўқ. Сайёра хўрсинди. — Ачиняпсизми? — Сиз ачинмайсизми?Катта-катта олимларимиз бор, врачларимиз бор. Яхши ашулачиларимиз йўқ. Битта Ҳалима опа. Бошқа ким бор? Абдулла жавоб бермади... ✍ "Одам бўлиш қийин", Ўлмас Умарбеков @Halima_xonim
1650Loading...
28
Оббо мен-эй, оббо мен-эй 😁
1620Loading...
29
#Туйғу Кўл. Қамиш. Ой акси. Бир ҳовуч юлдуз, Майсалар туш кўриб ётар ёмғирни, Дайди хаёллари қайга кетади, Дарахтга суяниб турган шоирнинг. ✍️ Шеър: Ойгул Асилбек қизи 📸 Фото: Отабек Турсунқулов 🖼 Образда: Отабек Бакиров Yoshlar kundaligi
1400Loading...
30
ҚАЙГА БОРСАМ БОШДА ДЎППИМ... Муҳаммадали Эшонқудовга мукофот муборак бўлсин! Олий даргоҳда, Президент ёнида дўппини кўриб ғурурландим. @OtabekBaxtiyor
2891Loading...
31
​​#Иқибос "УФҚ" трилогиясидан Ҳалима Носирова тасвирлари Шу куни кечгача кўприкдан гоҳ енгил машина, гоҳ автобус, гоҳ юк машина тўла одамлар ўта бошлади. Унда машҳур артистлар, созандалар, рассомлар ўтиришарди. Ҳамма улар орасидан *Ҳалимахоними* қайси, *Тамарахоними* қайси, деб бир-бирларидан сўрашарди. ⚡️⚡️⚡️ Азизхон кўрпани бошига тортди. Узоқдан Ҳалимахонимнинг овози қоронғи кечани ёриб узоқ-узоқларга тараларди. ⚡️⚡️⚡️ Атрофни ўраб турган кишилар қийқириб чапак чала бошладилар. Давра орасидан ҳамма ёғи ялт-юлт тақинчоқларга бурканган Ҳалима Носирова қўлида бир коса айрон билан чиқиб Азизхоннинг қаршисида тўхтади. – Ичинг, полвон укам! Азизхон унинг қўлидан ихлос билан косани олди-да, битта шимиришда бўшатиб қайтиб берди. Ҳалима Носирова ўтган йили СССР халқ артисти деган катта унвонга сазовор бўлган эди. Бу санъаткорнинг овози булбулни лол қиларди. Пластинкаларда, радиода овозини эшитганлар, узоқдан бўлса ҳам бир ўзини кўрсам, деб ният қилардилар. Азизхон бўлса худди унинг ўз қўлидан айрон олиб ичди. Очиғини айтганда, то тушгача эллик тўрт қанор тупроқ ташиб ўзи ҳам анчагина чарчаган, бели ҳам сал-пал зирқираб қўяётган эди. Ҳалимахонимнинг бу илтифотидан у чарчоқни унутди. Бундан ҳам оғирроқ қанор кўтариб унинг қўлидан яна битта айрон ичкиси келди. Азизхон одамлар кузатувида чойхона тарафга қараб юраркан, Ҳалимахоним Жўра полвоннинг бошидаги қирғизча қалпоғини олиб икки буклади-ю оғзига тутиб ашулани бошлаб юборди. Бирдан ҳамма жимиб қолди. Азизхон ҳам юришдан тўхтаб анграйганча унга қараб турарди. Қўшиқ тоғ қазиётган Фарҳод шаънига айтилаётган Шириннинг юрак дардлари эди... ⚡️⚡️⚡️ Тошкентдан келган Ҳамза номли Академик театримиз “Бой ила хизматчи”, “Уйғониш”, “Макр ва муҳаббат” сингари драматик асарларни, Свердлов номли опера ва балет театри “Лайли ва Мажнун”, “Гулсара”, “Аршин мол-олон” сингари музикали асарларни очиқ саҳналарда намойиш қилмоқдалар. Айниқса, СССР халқ артисти Ҳалима Носирова, Ўзбекистон Халқ артистлари Тамарахоним, Қори Ёқубов, Аброр Ҳидоятов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лутфихоним Саримсоқовалар каналчиларимизни жуда мамнун қилишяпти. ✍ "Қирқ беш кун", Саид Аҳмад @Halima_xonim
1630Loading...
32
#Туйғу Ўрик шохларига қўнган қормикан, Қўлларинг хиноми ё гулгун чечак?! Ҳануз масрурмисан, бахтиёрмисан, Бағдод боғларида қолган келинчак?! ✍ Иқбол Мирзо 📸 Фото: Абдул АЗИЗ 🖼 Образда: Анора Абдурашидова Yoshlar kundaligi
1291Loading...
33
Бугун Президентимиз қарори ва фармони билан бир гуруҳ ёшлар "Мард ўғлон " давлат мукофоти, "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди. Эгаларига муборак бўлсин! Рости, бу тақдирловларни мана шундай хотиржам қабул қилиш ва табриклаб қўйишга етиб келгунимча бир неча йил вақт кетди. Ҳар гал исм-фамилям ёзилмайдиган рўйхатни ўқиганимда ҳасадми, ғайирликми, ожизликми, шуҳратпарастликми, хуллас, шунга ўхшаш недир кўкрак қафасимга ўт қўйиб юборарди. Ўзимча лауреатларни анализ қилардим. "Фалончи олгани яхши бўлибди", "Бунга нима бор ерда? Бир ишни қотирмаган-ку", "Ия, фалончининг шогирди-ку, тушунарли"... Шундай аччиқ-тизиқ баҳолар билан ичимдаги ўтни босардим гўё. "Мен ҳам лойиқ эдим-ку", деган бир ҳайқириқ бўғзимга тиқиларди. Сўнгги 2-3 йилдан бери шундай ўйлаяпман: аввало, Аллоҳ насиб қилгани бўлади. Қолаверса, ҳар бир номзод атрофлича ўрганилади. Балки, мен кўрмаган фазилатини комиссия кўргандир. Тўғри, ўзимни муносиб кўришни давом эттиравераман. Лекин бу норозилик, ҳасад, асабийлашиш ҳисобига эмас.
1532Loading...
34
#Бугун_байрам СИЙЛАНГАН ЖОЙИДА АЗИЗДИР ИНСОН ✨ Миразиз Мирсултонов ишда қанчалик пишиқ, қатъиятли бўлса, ишдан ташқарида шунчалик самимий, бағрикенг. 📍 Ёшлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига раҳбарлик қилар экан кабинетида камдан-кам бўлади. Изласангиз, бепоён вилоятимизнинг турли бурчакларида юрган бўлади. 🎉 Бугун байрам муносабати билан Миразиз ака "Ёшлар кундалиги" жамоасини шахсан табриклаб, эсдалик совғалари топширди. ✅ Барчаси учун ташаккур! @OtabekBaxtiyor
1720Loading...
Бородино жангида енгилган Бонапарт Парижга икки энлик хат ёзди: "Ор-номусдан бошқа ҳамма нарсани бой бердик..." Бироқ, аслида ор-номус ҳам бой берилган эди. https://t.me/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy/20084
Show all...
Yoshlar kundaligi | Rasmiy

​#Муҳаббат #Тарих ИМПЕРАТОРНИНГ "ЖАВОҲИРИ": БОНАПАРТ ВА ЖОЗЕФИНА ҚИССАСИ Сизни буюк муҳаббат кутмоқда... "Туринг, ҳазратим, сизни буюк ишлар кутмоқда" – замонавий Европанинг асосчиси, давлатлар хариталарини белгилаган шахс Наполеон Бонапартнинг энагаси уни шундай деб уйқудан уйғотган дейишади. Бекор гап. Менингча ҳаммаси сал бошқачароқ: "Туринг, ҳазратим, сизни буюк муҳаббат кутмоқда..." Ҳарҳолда, мен шундай ўйлайман. Иркит ўрдакча 1763 йилнинг саратонида Исландиядаги қашшоқ дворян оилада бир қиз туғилди. Унинг тўлиқ исми-шарифи Мари Роуз Жозеф эди. У моддий қийинчилик, отасининг хоҳишига биноан опасининг ўрнига 16 ёшида зодагон граф Богаренинг рафиқасига айланди. Гўдак иси кетмаган гўзал қиз қирчиллаган генерал, тажрибали сиёсатчининг хотинчаси бўлди, икки фарзандли бўлди. Оила Францияга кўчиб келди. XVIII аср, қони қайнаган Европа, уйғониб келаётган Париж коммунаси яқин бир даврлар эди... Генераллар ўйини 23 июнь 1794 йил. Илк турмуш ўртоғи генерал Богарне қатл қилинган куни Жозефина 32 ёшни қаршилаган…

👍 2 2👏 2🔥 1
“ИНСОННИНГ КЎНГЛИНИ ҚОЛДИРМАНГ” Одам ҳиссиётлари ичида энг кучлиси кимдандир кўнгил қолиш. Хафа бўлиш, рашк ва ҳатто нафрат ҳам эмас – айнан кўнгил совиш... Чунки хафагарчилик, рашк ва нафратдан сўнг ҳам қалбимизда шамдек милтиллаб недир умид қолади. Аммо кўнгил қолгандан кейин эса инсон юрагида бўшлиқдан бошқа нарса топаолмайсан.
Эрих Мария Ремарк, ёзувчи
Жалолиддин Сафоев таржимаси @Safoyev_Fikri
Show all...
👍 5👏 1
Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир кимгадир ҳасадлар қилгансиз пинҳона. Балки, бу ҳорғинлик, Балки, асабдир, Балки, бу ҳасаддир сиздаги азалий, Тан олмоқ даводир, Ҳасад нимага? Тан олмоқ шифодир ўзингдан зўрни.
Show all...
👍 2 1🔥 1
03:47
Video unavailableShow in Telegram
#Туйғу Беморлар, Сиз бемор эмассиз, Фақат қачондир, кимгадир айтолмай қолгансиз қувончингизни, меҳрингизни, севгингизни... ✍️ Йўлдош ЭШБЕК 🖼 Образда: Моҳларойим ва Мирзоозод Мирзонематовлар.
6 июль — "Жаҳон кардиологлар куни"га бағишланади.
Yoshlar kundaligi
Show all...
29.01 MB
👍 2🔥 1
#Кайфият Кўнгил тугмача эмас, Узилса қадаб қўйсанг. @Behzod_Qobulov
Show all...
Ортик отожонов – untitled.mp319.48 MB
👍 2 2
#Тақдимот ✊ "ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ" — МОТИВАЦИОН ҚИРҚ САБОҚ 🔰 Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш тарихнинг, унинг бадиий талқинини ўқувчига етказиш эса адабиёт ва публицистиканинг вазифаси. 📚 "Даҳонинг болалиги" китобидан ўрин олган турли соҳаларда фаолият олиб борган қирқ нафар машҳурнинг болалиги ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар ёш ўқувчиларга мотивация бериши билан аҳамиятлидир. ✅ Миразиз Мирсултонов, Беҳзод Қобулов, Ғайрат Шералиев, Толиб Ҳакимов ва бошқалар шулар ҳақида гапирди.
🎉 Ёш муаллифлар — Машҳура Каримова, Нилуфар Убайдуллаева, Отабек Бакиров, рассом Фаррух Авелов, масъул муҳаррир Дилшода Аннаева, дизайнер Раъно Саъдуллаеванинг меҳнати юқори баҳоланди.
🔥 Тақдимотда "Ёшлар кундалиги" кутубхонасидан" сериясида чоп этилиши режалаштирилган янги китоблар ҳақида хабар берилди. "Даҳонинг болалиги" китоби тез кунларда сотувга чиқарилиши маълум қилинди. Yoshlar kundaligi
Show all...
👍 4 1👏 1
01:04
Video unavailableShow in Telegram
Siz suygan, siz kutgan "Guliston" va "Teatr" jurnallarining 2024-yildagi 3-soni nashrdan chiqdi Jurnalni onlayn formatda o‘qish uchun quyidagi havolalarni bosing: "Guliston" "Teatr" @online_journal_uz
Show all...
30-may.mp435.47 MB
🔥 1
​​#Воқеа СИГАРЕТ ЧЕКМАСЛИК АЙБМИ? Оҳангарондан таксига чиқдим. Аввал нархига келишолмадик. Кетди. Кейин қайтиб келди. Гаплашиб кетдик. – Нега дўппи кийгансиз? – Ўзимга ёқади шу имиж. – Ғалати экансиз-ку, кулгим келяпти. –... – Ичасизми? Чекишдан борми? – Йўқ, ҳозирча ўрганмадим. – Ия, неча ёшсиз ўзи? – 23 ёшман. – Бўлиши мумкинмас. Шу ёшга кириб ичиб кўрмаган йигит бормикан? – Нега энди, жуда кўп танишларим бор: ичмайди, чекмайди, ўлиб қолгани йўқ. Ҳозир аввалги замонлармас. – Ҳамма ўзига тўғри келганини гапиради-да. Ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Худди, мен ароқ ичиб, сигарет чекаман-у, ундан яшириб ёлғон айтаяпман. Менга ҳеч ким бўлмаса, нега яшираман – бор борича, йўқ ҳолича. Нуробод шаҳарчасига етсам тушиб қоламан, деб келаётгандим. Бир маҳал ўзи тўхтатиб, негадир машинаси яхши тортмаётганини айтиб қолди. Сездимки, олиб кетиш нияти йўқ. Жуда яхши-да. – Ўзингиз қайтиб келганингиз учун чиқдим. Дадам ҳам такси қилади. Биламан, нарх-навони қаердан қаергача қанчалигини. Яхши етиб олинг, – деб тушиб кетдим. Оҳангимдан "номери" ўтмаганини билиб, бироз хижолат бўлди. Шарт бошқа такси тўхтатиб, чиқиб кетдим. Лекин "Ҳамма ўзига тўғри келганини гапиради" деган гапи оғир ботди. Афсуски, қоронғида юзини ҳам яхши эслаб қола олмадим. P.S: Сиз қандай фикрдасиз, азиз ўқувчи? Изоҳларда ёзиб кетинг. 🎨 Рассом: Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
Show all...

👍 3👏 1
ЭЙ МУСО, ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ! Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқар экан Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!” Бундан ҳайрон бўлган пайғамбар шундай дейди: “Ё Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтаяпсан?” Аллоҳ таоло жавоб қилади: “Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлардик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!” Аллоҳ таоло ота-оналаримизнинг умрига барака берсин, ўтганларни раҳматига олсин!
Show all...
👍 6 2 1🥰 1
#Мулоҳаза ⚖️ ИНТЕРНЕТ ВА ИНТИЗОМ 🌐 90-йилларда туғилиб, интернетсиз болалик даврини ўтказдим. Кейинроқ ўнга яқин давлатда бўлдим. Дунё қанчалик тез ўзгараётганини ва бу замонавий ўсмирларнинг турмуш тарзига қандай таъсир қилаётганини Ернинг турли нуқталарида туриб кузатдим. 📲 Одамзотни муқаррар технологик тараққиёт кутмоқда. Бугунгилари ҳали ҳолва. Смартфонлар, ижтимоий тармоқлар, видео стриминг ва онлайн ўйинлар ва бошқалар ҳаётимизга қулайлик олиб кирди. Бироқ, бунинг ортида потенциал қоронғулик ҳам бор. Ёшлар бир парча экранга қарам бўлиб қолмоқда, мустақил фикрлаш қобилияти камайиб, реал дунёдан узоқлашиб кетди. 🔥 Буларнинг барчасига интизом даво бўлади, деб ҳисоблайман. Интизом орқали техника ютуқларидан меъёрида баҳраманд бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, реал дунёда ўзаро муносабатларни тартибга солиш, шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантириш мумкин. ✅ Натижада, тез ўзгарувчан дунёга муваффақиятли мослашиш, технология ва реал ҳаёт ўртасидаги олтин ўрталиқни топиш осон бўлади. Шунда Интернет биздан эмас, биз Интернетдан фойдаланамиз. ✍️ Искандар Шодатов 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
Show all...

👍 2🔥 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.