cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Otabek

🔥 Otabek Baxtiyor oʻgʻli Bakirov 📌 Toshkent viloyati Angren shahri 💼 "YOSHLAR KUNDALIGI" jurnali Bosh muharriri 🇺🇿 Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti talabasi

Больше
Рекламные посты
289
Подписчики
+524 часа
+167 дней
+2930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
• Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшда “МЕНИНГ КИМЛИГИМНИ ЭЛ БИЛСА БЎЛДИ...” Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз эртага 50 ёшга қадам қўяди. Ярим аср кошонасига ҳавас қилгулик ютуқлар билан кириб келди. Ўзи ва яқинларига маълум қийинчиликлар ҳам бўлган, албатта. Аммо биз уни билолмаймиз, кўролмаймиз. Қуёшнинг нурини кўриб, иссиғини ҳис қилган чоғда лов-лов ёниб турганини доим ҳам эсламаймиз-ку. Устоз. Ректоримиз фақат касб ва илм нуқтаи назаридан эмас, том маънода бу шарафли рутбага муносиб одам. Юриш-туриши, долзарб чиқишлари, фаолияти юзлаб, минглаб ёшларни руҳлантиради, уларга сабоқ бўлади. Зеро, Ҳалима Худойбердиева Зулфияхонимга эҳтиром ила шундай сатр битганди: СИЗ ЮКСАКСИЗ, СИЗГА ҚАРАБ ҚОМАТИМНИ РОСТЛАЙМАН... Бу мақола эмас, лекин дил сўзларим анчайин кўп экан. Қизиққанлар бўлса тўлиғи бу ерда👇👇👇 https://telegra.ph/MENING-KIMLIGIMNI-EHL-BILSA-BЎLDI-05-25 @OtabekBaxtiyor
Показать все...
👍 3👎 1👏 1
00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Сўнгги_қўнғироқ 🔔 Бу овоз кўп нарсани ёдга солади. Орамизда "Сўнгги қўнғироқ" чалган аълочилар борми? 🎞 Видеода: Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби @OtabekBaxtiyor
Показать все...
👍 2👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🎉 Табриклашингиз мумкин: менга ташаккурнома, Онамга гулдаста Ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устоз тақдирлаш чоғи "Онангиз ҳам келган эди-ку. Чақиринг", деди. Очиғи, шунча меҳмон ичида онам билан келганимни назардан қочирмаганига қойил қолдим. Одамийлик шеваси, десалар керак буни. Онамнинг ҳолини тасвирлаб беролмайман, ўзим ҳам ҳаяжонда эдим. Эсимда қолгани, ректоримиз Онамга гул берар экан бир қанча гаплар айтди. Аммо мусиқа садолари остида эшитолмадим. Ҳар ҳолда яхши гап бўлса керакки, уйга қайтаётганда онажоним пешонамдан ўпиб, "Катта раҳмат, болам" деди. Бу олий таълим жараёнидаги биринчи ютуғим. Аллоҳ хайрли қилсин! #uzjoku6yoshda @OtabekBaxtiyor
Показать все...
👍 22 1👏 1🎉 1🏆 1
03:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
"YANGI OʻZBEKISTON JURNALISTIKASI BUNYODKORI BOʻLASIZ, AGAR..." 🎉 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibi Sherzod Asadov Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti jamoasi va talabalarini 6 yillik bayram bilan tabrikladi. #uzjoku6yoshda
Показать все...
👍 2❤‍🔥 1👏 1
00:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
👍 5❤‍🔥 1👏 1🏆 1
ЗАРИФ МЕҲМОНЛАР, ШАРИФ МЕҲМОНЛАР ЎзЖОКУнинг 6 йиллик тўйи кўтаринки маршлар садоси остида бошланмоқда. Олийгоҳ бағри зариф меҳмонлар, шариф меҳмонларга тўлмоқда. Ректорлар, элчилар, олимлар, арбоблар ва бошқалар шулар жумласидан. Видеода ректор Sherzod Kudratkhodjaev ни Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Sadullaev Alisher самимий қутламоқда. #uzjoku6yoshda
Показать все...
👍 1 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 14 3 1👏 1😁 1
👍 5👏 1
#университет_кундалиги #uzjoku6yoshda ЎН ТЎРТИНЧИ КУН: "БУ БИНОЛАР ҚАЙДАН БИНО БЎЛДИ ЭКАН?" Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилганига эртага 6 йил тўлади. Шу вақтнинг 6 ойи ҳаётим билан чамбарчас боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, баъзи мулоҳазаларимни ёзмоқчиман. Яшнаб турган боққа янги боғбон қўйилса аввалига бироз қийналади. Балки бир-иккита дарахтни қуритиб қўяр, аммо амаллайди. Энди тақир ерда боғ яратиш заҳмати чекига тушган боғбонни олайлик. У ҳали боғбонлик рутбасига эришиши учун тош ташувчи, ер ковловчи, қурувчи, супурувчи, ташувчи ва бошқа ҳунарларда ўзини синаши керак. Бусиз бўлмайди. Ҳамма нарса минг машаққат билан тахт қилинганидан кейин энди ниҳолларни саралаб олиш, уларни парваришлаш жараёни бошланади. "Пасти сендан, тепаси мендан", дер экан Яратган Эгам. Яъни, боғнинг меҳнатини сен қилсанг, тепадаги ҳосилини Ўзим бераман. Шу жойида бир неча йиллик меҳнатининг илк меваларини тотиб кўраётган, улардан бутун эл баҳраманд бўлаётган боғбонни кўз олдингизга келтиринг. Сиз кимни кўрдингиз? Мен ректоримиз Шерзодхон Қудратхўжа устозни тасаввур қилдим. Президентимизнинг янги университет ташкил қилиш ҳақидаги қарори ижросини таъминлашда ректор нафақат, намунали ижрочи бўлган, балки, чинакам фидойига айланган. Бу гаплар шоирона алқов эмас. Марҳамат, қуйида ЎзЖОКУнинг олдинги ва ҳозирги ҳолини кўрсатувчи фотосуратлар турибди. Эҳтимол, бошқа одам бўлганида (бу тасаввурга оғирлик қилади) давлат ажратган пулдан борича фойдаланиб, "қолганига Худо пошшо" деб ўтирарди. Аммо ректор ундай қилмаганига бугун ўзаро келишиб олиши мумкин бўлмаган юзлаб одамлар гувоҳлик беради. Университетнинг ҳар бир бўлаги ўз тарихига эга. Ректорнинг ўзи бот-бот такрорлаганидай бу ерга кўпчиликнинг ҳиссаси қўшилган. Зеро, тарихий аҳамиятга эга илм даргоҳига қўшилган ҳисса то у мавжуд бўлиб, ундан толиби илмлар баҳраманд бўлар экан эгасига олқиш ва ажрлар етказиб туради. Бу борада Сирожиддин Саййид нима дейди: Сув келтирган элда азиз, Боғ яратган бахтиёр. Инсон умри кўприклардир, Йиллар, йўллардир қатор. Бу томони — Ҳиротгача, Қашқардир нарёғлари, Навоийнинг боғларидир, Навоийнинг боғлари. Дарвоқе, гапни боғлардан бошлагандик. Бугун ЎзЖОКУнинг ҳамма қаватларини ҳисоблаганда 25 қават бўлар экан. Ҳар бир қавати бир боғ аслида. Худди, Семирамида осма боғлари мисоли. Фақат бу илм боғи, маърифат боғи. Бугун бу боғнинг узилган, етилиб турган меваларини кўрган одамлар ҳаяжон ва ҳайратини ифодалаш учун беихтиёр Тўра Сулаймоннинг қўшиққа айланган сатрини хиргойи қилиб юборади: Ўсган боғига алқов, ўстирган боғбонига... Мен ушбу университет талабаси эканлигимдан фахрланаман. Тақдиримни ушбу даргоҳ ва унинг фидойилари билан боғлагани учун Аллоҳга шукурлар айтаман. Олийгоҳимиз истиқболига имкониятлар уфқи оша назар ташласам юз йил нарида ҳам бўйлари кўриниб тургандай. Ахир, Зулфияхоним ёзганди-ку, Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали. @OtabekBaxtiyor
Показать все...
3👍 2👏 1
00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
@Kuynavobot orqali yuklab olindi
Показать все...
👍 4 2👏 1