cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Otabek

🔥 Otabek Baxtiyor oʻgʻli Bakirov 📌 Toshkent viloyati Angren shahri 💼 "YOSHLAR KUNDALIGI" jurnali Bosh muharriri 🇺🇿 Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti talabasi

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
278
مشترکین
+224 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+2930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

АГАР аёлнинг жаҳли чиққан бўлса, бу нафақат унинг хато қилганлигини, балки ўз хатосини англаб етганлигини ҳам билдиради. Эрих Мария Ремарк
نمایش همه...
👍 1 1
​​"ТАФАККУР" ТОМЧИЛАРИ Журналнинг 2024 йил 1-сонидан парчалар Фикрларни эмас, фикрлашни ўргатмоқ керак. ✍ Иммануил Кант Кўпчилигимиз Туркия халқининг ватанпарварлигига, етти ёшдан етмиш ёшгача аҳоли миллий байроқни муқаддас билишига ҳавас қиламиз. Бунинг сабаби шуки, қардошларимиз миллат ва давлат тақдири ҳал бўлаётган 1914 йилги Чаноққалъа урушида зафар қозона билди. Қолаверса, Туркия биздан фарқли ўлароқ ўз фарзандларини ўзи тарбиялади. ✍ Бахтиёр Абдуғафур Ижтимоий ҳимояга устувор аҳамият қаратган давлат икки жиҳатни эсдан чиқармаслиги лозим. Биринчиси, ижтимоий ҳимоя адолат ва тенглик булоқларидан сув ичиши шарт, акс ҳолда жамиятдаги байналмилал аҳилликка путур етади. Дейлик, кўча-кўйда садақа сўраб юрган болалар, аёллар ва қариялар учраб туради. Тартиб посбонлари тиланчилар билан "шуғулланади", лекин уларнинг турмуши ва ижтимоий ҳимоясига ҳар доим ҳам эътибор берилавермайди. Баҳсли бўлса-да, Достоевскийнинг машҳур гапини эслагимиз келди: "Жамиятда биронта кўзи ёшли гўдак бор экан, бу жамиятнинг инсонпарварлигига ишониб бўлмайди". Иккинчидан, ижтимоий ҳимоя боқимондалик, давлат ёрдамига қарамлик синдромини шакллантирмаслиги лозим. ✍ Виктор Алимасов Шу каби мулоҳазалардан кейин яна "Халқ юрт тақдири учун жамоавий тарзда жавобгар бўла оладими?" деган саволга қайтамиз. Бизнингча, халқни ахлоқ маҳкамасида жавобгарликка тортиш мумкин. Модомики халқ ўз тақдирини яратувчи ҳокимият манбаи экан, демак, у истиқбол учун бефарқ бўлмаслиги керак. ✍ Тўлқин Алимардон Ўтди майсалик ҳам, ўтди лолалик, Не хатлар умрнинг нақшларидадир! Йилларга сим қоқсам – олис болалик Хизмат ҳудудидан ташқаридадир.Сирожиддин Саййид – Агар сизга ваколат берилса, Нобель мукофотига кимни муносиб кўрган бўлардингиз? – Дипломат бўлганим важидан бу саволингизга жавоб қайтармаганим маъқул. Чунки кимдир номини айтмаганим учун мендан ранжиши мумкин. Аммо бу мукофотни олишга арзийдиган ёзувчилар бор ва улар озчилик эмас. Аммо, унутмангки, Нобель мукофоти – деярли ҳамиша сиёсий акт бўлган. ✍  Чингиз Айтматов Такрор бўлса-да таъкидлаш жоизки, Туркистон озодлигини орзулаган легиончилар Ҳитлер режими билан муваққат ҳамкорлик қилган бўлса-да, фашист мафкурасини қўллаб-қувватламаган. ✍ Аброр Ғуломов Ахборот урушида ҳақиқатни гапираётган томон енгилади. Чунки тўғрисўз одам фақат ҳақиқат билан чекланади. Ёлғончи эса оғзига келганини айтаверади. ✍ Роберт Шекли Журнални ўқиб чиқишни тавсия қиламан.
نمایش همه...

👍 4 1🔥 1
Boʻridan qoʻrqma, bolam, Boʻri ham bolam deydi...
نمایش همه...
👍 2👏 1
👍 6👏 2😁 1🏆 1
#университет_кундалиги ТЎРТИНЧИ КУН: "ЮРГАНИМ УЧУН ҲАМ ЯХШИМАН..." Бугун университетимиз ошхонаси дам олибди. Мендай овқатсевар талаба буни чуқур таассуф билан қабул қилдим, аламимга чидолмай "Самарқанд зиғир оши"га жўнадим. Аввал ҳам дўстим Мансурбек Эгамбердиев билан келиб-кетиб эдик. Тамаддихона соҳиби Абдувоҳид ака очиқ чеҳра билан кутиб олди ва минг йиллик қадрдонлардай саломлашди. Бир чойнак лимонли кўк чой айттириб анча суҳбатлашдик. Кўп маънили гаплар бўлди. "Аввал иқтисод, кейин сиёсат", "Бўш қоп тик турмайди", "Тўқ бўлсанг шўх бўласан" каби иштаҳа очувчи мақолларни ёдга олиб ош айтдим. Яхши суҳбатдан кейин иссиқ ош жуда бир бошқача кетади-да. Бир лаган зиғир ошни пок-покиза тушириб, кўк чойга мурожаат қилиб тургандим, Абдувоҳид ака ишларини битириб келиб қолди. Бироз суҳбатлашиб ички ҳовли ва хоналарни кўрсатди. Фейсбукда машҳур бўлган сурат олдида суратга тушдим. "А бу опанинг сингиллари йўқмикан?" десам, акаям "Буни сунъий интеллектда қилганмиз ", деб қолди. Ҳа, майли деб, кассага келдим. Шу пайт Абдувоҳид ака "Ука, бугун мижозимиз эмас, меҳмонимизсиз" деса бўладими. Миннатдорчилик билдириб, меҳмон сифатида "Ёшлар кундалиги" журналининг иккита сонини совға қилдим. Университетга келсам ажойиб янгилик кутиб турибди экан. Таниқли нотиқ Раҳимбой Жуманиёзовнинг ўзи маҳорат дарси ўтишга келибди. Ўн йилча аввал бу киши билан китоб байрамида учрашиб, арабий хатдаги дастхатини олгандим. Яна дийдор насиб қилибди. Учрашув тафсилотини бу ерда батафсил ёзганман: https://www.facebook.com/share/p/HhN9MLDEkPFeBCvL/?mibextid=oFDknk . Кейин дарслар бошланди. Аудиовизуал журналистикадан Машҳура Каримова дарс беради. Опа бир муддат "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳасида ишлаган экан. У киши "Даҳонинг болалиги" рукнини содда ва равон услубда бошлаб берган каналда ( https://t.me/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy ). Кейин бу рукнни Нилуфар Убайдуллаева иккимиз ҳадди аълосига етказиб қўйдик. Хуллас, мароқли дарслар тугагач икки соат университет кутубхонасида бўлдим. "Тафаккур " журналининг 2024 йилги 1-сонини иккинчи марта ўқиб чиқдим. Қизиқ бўлса парчалар ҳам бериб бораман анонс сифатида. Бу орада иқтидорли ва фаол талаба опаларимиздан Соҳиба Ҳакимова билан талаба халқининг азалий муаммолари ҳақида гурунг қилдик. Суратга тушдик. Кейин бир танишим билан кўришишга келишгандик. Белгиланган вақтда белгиланган жойга борсам у киши йўқ. Бир соат ёмғирда кутибман, кейин уйга кетдим. Жаноби олийлари бошқа билан учрашув белгилаб қўйган экан. Майли-да. Талабалик менга ёқяпти. Ўзига яраша баланд-пасти бор. Аммо барибир ёқимли. @OtabekBaxtiyor
نمایش همه...
👍 2👏 1🏆 1
#Табрик
🎉 Комилжон Муҳаммад ака бугун 27 ёшга тўлди. Менга 7, 17, 27 рақамлари ёқади, қандайдир сирли, чиройли кўринади, эшитилади.
⚡️ Ака телеграмда https://t.me/komiljonmuhammad каналини юритади. Шеърлардан бошланган фаолият кейин қизиқарли ва мулоҳазага ундовчи постлар билан давом этиб келмоқда. Яхши-да. 🔰 Нима деймиз, Комилжон ака катта йигит бўлсин, Аллоҳ солиҳа жуфт ато этсин, эзгу ниятлари амалга ошсин! Охир-оқибат биз каби укаларини ошга чақириб турсин 😁 @OtabekBaxtiyor
نمایش همه...
👍 2 1🎉 1🏆 1
ТЎРТИНЧИ ЖИЯНИМ ТУҒИЛДИ🎉 Оилада икки фарзанд бўлганимиз учун опам болаларни яхши кўради. Ифтихорбек, Шаҳинабону, Шамшодбекдан кейин куни кеча кенжатой қизалоқ дунёга келди. Аллоҳга шукур! Илоҳим, Ватанига, халқига, ота-онасига хизмат қиладиган олима қиз бўлсин. Каминани эса тўрт карра тоға бўлгани билан тўхтовсиз табриклашингиз мумкин 😁
نمایش همه...
👍 9👏 3 2 1🤝 1
Шундайлар бўлмаса агар дунёда, Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл. Абдулла Орипов
نمایش همه...
Yoshlar kundaligi | Rasmiy

#Хотира "Матонат мадҳияси" мангу куйланажак 💫Президентимиз ташаббуслари билан Нурафшон шаҳрида бугун яна бир сўлим маскан қад ростлади — Зулфия Зокирова ва унинг урушдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинларига атаб муҳташам ва салобатли ҳайкал ўрнатилиб, унга "Матонат мадҳияси" номи берилди. 💐Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва бир қанча жамоат арбоблари сўзга чиқиб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Сўнгда монумент пойига гулчамбарлар қўйилди. Yoshlar kundaligi

👏 3🏆 1
#Хотира "Матонат мадҳияси" мангу куйланажак 💫Президентимиз ташаббуслари билан Нурафшон шаҳрида бугун яна бир сўлим маскан қад ростлади — Зулфия Зокирова ва унинг урушдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинларига атаб муҳташам ва салобатли ҳайкал ўрнатилиб, унга "Матонат мадҳияси" номи берилди. 💐Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва бир қанча жамоат арбоблари сўзга чиқиб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Сўнгда монумент пойига гулчамбарлар қўйилди. Yoshlar kundaligi
نمایش همه...
👍 3👏 1
Бугуним уй ишлари ва ушбу журналлар мутолааси билан ўтди.
نمایش همه...
👏 3👍 1