Otabek Bakirov
Open in Telegram
338
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+1930 days
Posts Archive
Одамнинг ҳаваси келади. Шу ёшда олий даргоҳларга етишибди. Илм барибир ўз сўзини айтади.
Repost from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️⚡️⚡️
Саида Мирзиёеванинг мактаб ўқувчилари билан Президент Администрациясида учрашуви
“Мактабларимиздаги ўқувчиларнинг рекордлари — таълим тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун кучли рағбат бўлиб, бу Ўзбекистондаги ҳар бир бола ўз салоҳиятини юзага чиқариш ва умумий келажагимизга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлишини таъминлайди” дейди президент ёрдамчиси.Yoshlar kundaligi
Бўлсам бўлгандирман бойлик, бисотлик,
Бироқ бағри бутун бўла билмадим.
Қадамда йўлдошим бўлиб бедодлик,
Тутдайин тўкилдим,
Тўла билмадим.
Тўра Сулаймон
10 йилда ҳам ҳеч нарса ўзгармабди. Белгиланган сатрлар ҳамон ўз кучида.
Қуйида эса биринчи шеърий машқим. 3-синфлигимда, дарс вақтида ёзганим эсимда.
Бахт ҳақида эртак
Бир туш кўриб бир куни,
Тушим ростга айланмиш.
Осмон чарақлаб кетиб,
Юлдузлар порлар эмиш.
Порлаган юлдузлардан
Нуроний чол яралмиш.
Юлдузларнинг нури
Чолга қўшилиб кетмиш.
Нуроний чол Бахт экан,
Коинотни кезибди.
Неча асрлардан кейин
Еримизга келибди.
Қуёш нурин олибди,
Куррамизга солибди.
Одаму ҳайвонларга
Меҳр-муҳаббат берибди.
Бахтга ёқиб қолиб,
Еримизда қолибди...
2010 йил
"Sevgi afsonasi". Oʻzbek va hind kinochiligining nodir durdonasi, doʻstlik mevasi.
Buxorolik Izzatbek karvonboshi keltirgan koʻzada Hind yerining dilbari aksini koʻrib majnunga aylanadi. Yoʻlga tushadi. Boshiga tushmagan balo-qazo qolmaydi. Ammo er yigit boʻlib mardlik, rostlik, halollik, sadoqat, saxovat, mehnat, jasorat koʻrsatadi. Pok sevgisi uchun oʻlimga tik boradi. Goʻzal Soniya bilan oshiq-maʼshuq boʻlib kechirgan sanoqli kunlarini hisobga olmasa haqiqiy visolga yeta olmaydi. Soniya-da fidoyilik qiladi. Bir koʻza suvdan boshlangan afsona ulugʻ toshqin bilan tugaydi.
Mumtoz hind kinolaridan uzoqlashib romantik hissiyotlarni unutgandaymiz.
Har holda sevgi qimmatbaho sovgʻalar, hashamatli restoranlardagi tushlik, qadamini kuzatib, telefoniga ulanib olish, kunda mayda narsalardan janjal koʻtarish, bir-biriga hirs bilan tikilish emas.
Balki adashgandirman. Eʼtibor bermang. Qoʻshiqni tinglang. Vaqt topib kinoni koʻring.
Yosh shoir: "Meni adabiyotga falon ustoz olib kirganlar".
Katta shoir: "Falon ustozingga ayt, qaytarib olib chiqib qo'ysinlar".
Maʼmura Zohidovaning feysbuk sahifasidan
#Кайфият
Бир ёқдан контракт бўйича четлаштирамиз деб огоҳлантириш беришса. Бир ёқда келгуси семестр санасини эълон қилишса.
Сен эса икки ўт орасида ўта оптимист талаба бўлсанг буларга муносабатинг😁
#ибрат_учун
Жангдагилар ёвлашганлар юрт билан жон талашиб,
Биз гоҳ нега ёвлашамиз мансабу шон талашиб!
Ҳалима Худойбердиева
Ректоримиз билан мазмунли суҳбат қургандик хонасида. Ўша қимматли ва қадрли совғага ҳам бир йил тўлибди.
Биродар!
Қўлда жом, кўзда ёш надир?
Савдолар ичинда ёлғиз бош надир?
Насиҳат нимадир?
Баҳс-талош надир?
Фано дарвозаси абад ёпилмайди.
Дунё топилади,
Одам топилмайди.
Биродар!
Ошиқлик баҳордир – ўтгай.
Бу тошқин туйғулар дарёдир – ўтгай,
Гоҳ кўнгил берганинг хатодир – ўтгай,
Умид ғунчалари доим очилмайди,
Дунё топилади,
Одам топилмайди.
Биродар!
Умрни фарзона этгил.
Неки дардмандлиқдир дармона этгил,
Неки армонлиқдир тарона этгил,
Ҳар дил ҳам шеър бўлиб нур сочолмайди,
Дунё топилади…
Одам топилмайди.
Биродар!
Дунёдан нечун шикоят?
Нечун бу туганмас маҳзун ҳикоят?
Тирикликнинг ўзи буюк иноят.
Шудир ўтганларнинг энг комил байти:
Дунё топилади,
Одам топилмайди.
Сирожиддин САЙЙИД
Repost from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Журнал_саҳифаларида
🎞 ЖАҲОНГИР АҲМЕДОВ: "КИНО САНЪАТИ ВА КИНО САНОАТИ УЙҒУНЛИГИ КЕРАК"
📌 Журналист Мирзоозод Мирзанеъматовнинг таниқли режиссёр, Тошкент вилояти фарзанди Жаҳонгир АҲМЕДОВ билан суҳбатини тақдим этамиз.
📽 Қайси соҳани танламасин, инсонда ўзига бўлган ишонч ва амбиция бўлмаса, ўша соҳага “касал” бўлмаса – натижага эришиш қийин.
📽 Аммо ҳеч қачон “мендан яхши режиссёр ва сценарист чиқмаса керак” қабилидаги тушкунлик ёки ўз-ўзига ишончсизлик кайфияти бўлмаган.📽 Агар режиссёр ўзи ишлаётган ҳар бир образ руҳияти, характерига кира олмаса, уни “ўзидан ўтказмаса”, бинобарин, ўзида актёрлик қобилияти бўлмаса ёки суст бўлса, у ҳолда актёрларга энг тўғри вазифаларни қўя билмайди.
📽 Замонавий ўзбек режиссёри Ғарб ёки бошқа субмаданиятлар томошабини ва мутахассислари олқишини олиш учунгина ижод қилмаслиги ва жаҳонда мавжуд бўлган барча илғор кинотехнологияларни ўзлаштириши, бинобарин ривожланишдан чарчамаслиги керак.⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ ⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH Yoshlar kundaligi
Ихтиёржон Сиддиқовга
"Ихтиёр ўзимда!"
Мушт ейди девор,
Учишни истайсиз хаёл отида.
Аммо остонада ўзни ушлайсиз,
Тирикчилик кутар эшик ортида.
Топшириқ ортади тоқатдан, пулдан,
"Ихтиёр ўзимда", — кетаман дейсиз.
Бироқ қиш туради қиличин қайраб,
Хотин, бола-чақа ғамини ейсиз.
Санчиб қўяди-ку бел қурғур ҳар вақт,
Ишлар ўриндиққа қоққандир михсиз.
"Ихтиёр ўзимда, даволанаман, —
Фақат кечроқ... бу дард битмасмиш тиғсиз".
Пул тушди. Қувончнинг ортар босими,
"Ихтиёр ўзимда, жўнайман тоққа!"
Қарз-у тўловлардан келаверар хат,
Уйга етмасидан ўкинар соққа...
Дейсизки: "Борига шукур, Аллоҳим,
Омон бўлсак оламда қолмагай ҳеч ғам..."
Умр шу — ихтиёри илкида бўлмас,
Исми Ихтиёржон бўлганларнинг ҳам.
2023
Яхши ният қилган эканмиз, 3 йил ўтиб мақоламиз ҳам чиқди "Янги Ўзбекистон" газетасида
Repost from ЖАДИД медиа | расмий
❗️
БИЗ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЯПМИЗ
Отабек БАКИРОВ
Аслида дунё биз ўйлагандай ёмон эмас, ҳамма гап фақат бизга узатилаётган ахборот оқимида у қандай кўрсатилаётганида. Буни Ҳанс Рослингнинг «Фаcтфулнесс», яъни «Фактдорлик» китобидан ўқиб билдим. Шундай, интернетда ўқимадим ёки телевидениеда кўрмадим, айнан китобдан ўқидим. Мен ўқияпман…📱 Батафсил: jadid.uz/biz-ham-kitob-oqiyapmiz ✅Jadid.uz’ga obuna bo‘ling
Лавозимдаги ижодкорларнинг ёзганларини кўрса аллергия тошадиган айримларга эслатма: Сирожиддин Саййид Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлишидан қирқ йиллар олдин ҳам шоир эди. Раисликдан кетса ҳам шоир бўлиб қолади.
«ТЕЗ ЁРДАМ» МАШИНАСИДА ЁЗИЛГАН ШЕЪР
(Владимир Маяковский оҳангида)
Кетганга ёрдам беринг!
Ўтганга ёрдам беринг!
Меҳрингизни қон ютиб кутганга ёрдам беринг!
Осмонлари синганга, армонлари сўнганга,
Қуёшлари муз бўлиб қотганга ёрдам беринг!
Кўзи тўрт манзилларга кириб борманг мунғайиб,
Ишонч бўлинг,
Мунғайган ҳижронга ёрдам беринг!
Оз эмасдир замону имонини сотганлар,
Виждонлироқ бўлинг сиз —
Замонга ёрдам беринг!
Баҳор келди, — деб боринг.
Йил бўйи газет ўқиб,
Газетага айланган одамга ёрдам беринг!
...Соғ эди — худо эди,
Энди-чи, — худо, дейди,
Оқ халатли тангрилар, отамга ёрдам беринг!
Ҳаётга таянч бўлинг.
Севинг! Суюнинг! Кулинг!
Севолмай юрган шўрлик гадога ёрдам беринг!
Бу зотларнинг наслини билмай оллоҳ ҳам ҳайрон.
Сиз софдил инсон бўлинг —
Худога ёрдам беринг!
(Техник терминлар аро бўғилмоқда дардларим.
Қадим туркий сўзларим,
Дардимга ёрдам беринг!
Мен сизни унутмайман ёмғирларим, селларим,
Далалари қақраган еримга ёрдам беринг!)
Барча билан бир бўлинг,
Бепоён тақдир бўлинг,
Халқ учун фақир бўлинг, —
Тенгликка ёрдам беринг!
Кундуздан ҳайратланинг, юлдуздан ҳайратланинг,
Урушдан нафратланинг,
Тинчликка ёрдам беринг!
Ҳалокатдан қутқаринг балиқни, ўсимликни.
Тирикликнинг ками-ю ғамига ёрдам беринг!
...Кўксига босиб Буюк Дардни —
Инсониятни
Чинқириб учиб борар —
Заминга ёрдам беринг!
Сирожиддин Саййид
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Билингки, тама фақирликдир. Тама қилмаслик бойликдир», деган.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: «Кўпгина ақлларнинг қулаши тамаларнинг чақмоғидандир».
