ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك 👈

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

الذهاب إلى القناة على Telegram

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

تُعد قناة 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 22 287 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 767 في فئة المدوّنات والمرتبة 3 549 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 22 287 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 09 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -906، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 0، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 5.01‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 3.57‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 1 120 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 798 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 10.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 10 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة المدوّنات.

22 287
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-2027 أيام
-90630 أيام
أرشيف المشاركات
​​Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни. Бобоси ... Бобоси йиғлатди уни.. Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан. ​Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан... Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди: - Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар... Муаллиф: Хазонрезги 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя). Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади . - Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг. Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди. Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган. - Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил. Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди. - Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди. - Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди. - Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил. - Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз. Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди... Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди. Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди... Эртаси куни ... Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди. Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди. Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади. ... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади: - Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим. Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди . - Олиб чиқ, Нодир. Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди. - Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди.

​​📝КЕРАКЛИГИНГНИ УНУТМА... Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди. Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди. Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди: “Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”. Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, - дебди. Пари эса қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди- да, ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга, ёшлигимдаги парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди. Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди. Кексайган аёл эса табассум ила дебди: “Пари менга шундай деган эди: “Қари бўлсанг ҳам, ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам… атрофингдагиларга кераклигингни унутма.!" деганди... 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🥕 🔸🌺🔽 🟨🔸🌺🔽 🟨💜💜💮🧡🛅💜🌺🔸🌺🛅 😉 Oshxona gadjetlari 🦍 Chinni, Bogemalar 😎 Grani
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🥕 🔸🌺🔽 🟨🔸🌺🔽 🟨💜💜💮🧡🛅💜🌺🔸🌺🛅 😉 Oshxona gadjetlari 🦍 Chinni, Bogemalar 😎 Granit naborlar ➡️ https://t.me/+C63Cdms50ANmZDNi ➡️ https://t.me/+C63Cdms50ANmZDNi

​​Май ойида отамнинг тоби кочгани учун шифокорга куриниш учун келиб, уйимизда бир хафта турдилар. Кейин опам баъзи ишларини хал килиш учун Тошкентга келди. Ха-я, отам олиб берган уй бизда колган. Кейинчалик уни сотиб, узимиз пул кушиб, катта ховли олганмиз. Синглимнинг боласи бетоб булиб, курикка борса, номи куркинчлирок, огир касалликлардан бирини ташхисини куйиб, Тошкентда яна бир текширтириб, аник карорга келиш учун йулланма беришган экан. Икки кун аввал у боласини олиб келди. Кеча ишдан келсам, йиглаб утирибди. Кайнонам: “биринг келиб, биринг кетиб тинмас экансанлар. Хадеганда Тошкентда нима бор? Узи бу уйда ким уйланган, углимми ёки сени опангми? Углим омон булсин, шундай келавериб, тинчлик бермасанглар, ажраштираман, каби сузларни айтиб, болани хам турткилаётган экан. Яширмайман, жахлим чикди. Тугриси, мен энди уттиз йил олдинги, содда, довдир, йиглоки келин эмасман. Гапиришни, уз фикримни айтишни биламан. Энди ёш хам эмасман, элликка кирдим. Набираларим бор. Шундай булса-да тонг кечкурундан акллирок деган хаёлда индамадим. Синглим тонг ёришмасдан, бир пиёла чой хам ичмай, болани кон тахлилини текширтириб, кишлокка кетишини айтиб, уйдан чикиб кетди. Жуда алам килди. Нонушта махал кайнонамга: “бирор нарсадан норози булсангиз узимга айтинг, нега синглимга гапириб юрибсиз? Узини дарди узига етарли, бу ерга хавасга, уйнаб-кулишга келгани йук-ку?” деганим катта жанжалга сабаб булди. Йиллар давомида асабларим анча бушашиб колган эканми, билмайман бу сафар мен хам битта гапдан колмадим. Турмуш уртогим онасига хам менга хам танбех берди. Лекин, унинг “кекса онамга нега гап кайтардинг, индамай турсанг улармидинг, эшак! Она талогини берайми?” деган сузлари жуда огир ботди. Сабр косам чил-чил булди... Йиглаб, юрагимдаги бор аламларимни айтдим. Уйда утира олмадим. Нафасим кисди. Гаплашсангиз, енгил тортадиган дугонангиз йукми дерсиз, атрофимда якинларим, дугоналарим жуда куп. Лекин, шунча йиллар хеч кимга дард-хасрат килмадим. Оиладаги гапни кучага олиб чикишга ор килдим. Юрагим йигласа-да, хамиша узгаларга табассум билан бокдим. Энди дугоналаримга кайнонамдан, эримдан шикоят килиш мен учун улим билан баробар... Кайнонам нега доим ажралиш хакида гапиради? Шуни тушунмайман, билганим, кайнонам узининг кайнонаси билан чикишмай, эрини кушни туманга кучишга мажбур килган. Якинларидан айирган. Шу-шу кайнотамнинг хеч бир кариндоши мехмонга келмаган. Турмуш уртогим “факат шу кизга уйланаман” деб туриб олгани учун мени келин килган, уйдагилар утмишдаги гаплар утмишда колсин, кариндошлар узилишиб, бегона булиб кетмайлик деган максадда беришган. Мен кайнотамнинг узокрок кариндошини кизиман, балки, шу учун... Онам сабрли аёл. Хар сафар уйга борганимда “хар замонада бир келасан, биламан, шахарда эркин яшашга урганиб колгансан, шундай булсада кишлокка келганингда кайнонагни кунглига кара, “кайнонали келин - каркара келин”, кайнонанг танбех берса, демак камчилигинг бор, тезда тузатишга харакат кил. Оилада тинч яшай десанг, сабрли бул, деб айтган насихатлари туфайли булса керак, жанжал булганда хар сафар тилимни тишлаб, йиглаб утираверганман. Бутун хаёт йулимни, утмишдаги ана шундай вокеаларни уйлаб, пиёда канча юрганимни билмайман. Узимга келсам, уйимиздан анча олислаб кетганимдан, оёкларим зиркираб огриётган экан. Уриндикни куриб, бир оз дам олиш учун утиргандим... яна хаёлим утмишга кетибди-да кизим! Гап-сузидан, узини тутишидан феъли юмшоклиги сезилиб турган, истарали бу аёлга караб, таскин беришга суз тополмадим. Кайнона - келин уртасида ажрим чикаришга хам хакли эмасман. Бу масалани мохиятини канча-канча донишмандлар ечолмаганда, мен нима хам дердим. Факат англаганим, халк орасида “кайнона кайнамаса, келин айнимайди” деган накл бежизга пайдо булмаганини англадим. Ким нима деса, десин. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

эшитиб, безовта булган ён кушнимиз келиб колди. У шифокор чакирди. Боланинг корни туймаяпти, деб кайнонам берган думба ёги гудакнинг ошкозонига зурлик килган экан. Дорилар ёзиб беришди. Турмуш уртогим ишдан келиши билан кайнонам: “Хотининг мени хурмат килмайди, мен колиб, кушнининг гапига кириб, доктор чакирди. Бир узинг ишласанг, шунча дорига пул кани? Бундай келин билан бир кун хам яшатмайман, хозирок отасини уйига жунатиб юбор!” дея йиги-сигини бошлаб юборди. У вактлар бир хонали ижара уйда яшаймиз. Мен ошхонада, уларнинг овозини эшитиб турардим. Кайнонам икки кун ковогини очмади. Шу араз билан кишлокка кетди. “Корамолларни сотиб, болаларга уй олайлик” Турмуш уртогимнинг маоши турт кишини бокишга зурга етарди. Шунинг учун шароити яхши булмаса-да арзонрок ижара уй топишга харакат килардик. Кузнинг боши билан Чорсу тарафдаги махалладан арзон нархда уй топдик. Кун совий бошлаган, бу уйларда иситиш тизими йук экан. Болалар шамоллаб колмасин деб, эхтиётлаб, ураб-чирмайман. Бошка уй топишнинг узи булмайди, буни хам зурга топганмиз. Шундай кунларда отам иш юзасидан шахарга келиб, бизни куришга келдилар. Бир соат хам утирмай, чикиб кетдилар. Кейин келиб, танишларидан бирини куп каватли уйи борлигини, хозирок у ерга кучиб утишимизни айтиб, кулимизга калит тутказганларида кузимга ёш келди. Иссик, икки хонали уй биз учун жаннатнинг бир булаги эди. Бахорга чикиб, отам ва кайнотам уртасида жанжал чиккани хакида хабар келди. “Корамолларни бир кисмини сотсангиз, мен хам пул кушаман, фарзандларимизга шахардан уй олиб берайлик, улар ижарада юриб кийналиб кетди”, деган сузлари бунга бахона булган экан. Отам Тошкентга тез-тез келардилар. Хар сафар машина юкхонаси озик-овкатга тула буларди. Болалар бир ёшдан ошганда отам бор йиккан-терганини йигиб, бизга икки хонали уй олиб берди. “Пичокни ким угирлади?” Орадан йиллар утди. Анча узимизни тиклаб олдик. Эгизаклар катта булди. Угилли хам булдик. Укишимни битириб, ишга жойлашдим. Уйимиз бор. Кишлокда углимизни суннат туйини утказдик. Кайнотам ва икки угли туйга сарфланадиган гушт яъни битта корамол ва куйни беришди. Бу вактда турмуш уртогим шахардаги нуфузли идоралардан бирида ишлар, кишлокда хам узига яраша обру-эътиборга эга эди. У вактларда туман хокимлари хаммага хам куринавермаганидан, уларнинг туйдаги иштироки анча шов-шув булди. Бизнинг туйимизга хоким келди. Туй утгач, икки кундан кейин шахарга кайтадиган булдик. Кайнонам туйда яхшигина туёна тушганини мактаниб, “сизлар хар бир кишини туйига кела олмайсизлар, биз шу ердамиз, руйхатдаги одамлар туй килганда, узимиз хадя берамиз”, деб бизга бир сум хам бермаслигини айтди. Энг кизиги, туйда бир нечта идиш-товок ва пичок йуколган экан. Кайнонам уларни мен отамга олиб бориб берганимни айтиб, угрига чикарди. Бундай тухматдан довдираб колдим. Турмуш уртогинг ва кайнота-кайнонанинг кунглини топай деб, бундай сузларни эшитсанг... хеч нарсага тегмаганимни, айтгандим, угирлик килгани етмагандай, менга гап кайтаришни хам урганибдими? жавобини бериб юбор, куча тула хотин, деб углига дук килди. Турмуш уртогим диёнатли инсон. Бу гаплардан каттик хафа булиб, мени химоя килди. Шу тарика туйда барча пулимизни сарфлаб, хакорат эшитиб, поеъздга билетлар олиш учун отамдан пул сурадим. Тошкентга кайтдик. “Углимни уйига хеч ким келмасин!” Аслида арзимасдай куринадиган, бирок, юракка тошдек кадаладиган бундай вокеалар жуда куп булди. Барига чидадим. Энг мухими, турмуш уртогим мехрибон булса, хар замонада кайнонанинг бир-икки сузига хуп десам хеч нарса килмайди, деган фикрда яшаб юрдим. Кишлокка хар борганимда, энг яхши нарсаларни кайнонамга атаб олиб бораман. Пул хам бераман, бирор заруратга ишлатасиз, деб. Шу тарика ёшимизга ёш кушилиб, кайнонам 85га кирди. Мен хам кизларни узатдим. Энди келин олиш арафасидаман. Шахарда шароит анча кулай деб кайнонамни кишда олиб келган эдик. Карийб етти ойдан буён бирга яшаймиз. Кексалиги хурмати кайфиятига карайман, кунгли тусаган нарсаларни олиб келаман. Эрталаб ишга кетгунча айтган таомини тайёрлаб кетаман. Хуллас, хаммаси яхшидай, бахтли оила булиб яшаётгандик.

📝Кайнонам ургатган бола парвариши боламдан айирди. Бекат. Анчадан буён автобус кутяпман. Узимни чалгитиб атрофни кузата бошладим. Бекатда мен ва либоси одми булса-да, узига жуда ярашган аёлдан бошка хеч ким йук. У шу кадар хаёлга чумганки, бошидан куёш тушаётганини хам сезмаётгандай эди назаримда. Эси жойидамасмикан ёки... Йукса, акли-хуши бор одам сал наридаги сояни куриб, уша ёкка утган буларди. Куёш нурларининг тигида бундай алпозда утирмасди, назаримда. Ёки соглиги ёмонлашиб колдимикан? Секин якинлашиб, ёрдам беришимни айтдим. У жим. Саволимни баландрок овозда такрорладим. Аёл уйкудан уйгонгандай, сесканиб, хайрон булиб каради. Танишиб, сухбатлашдик. Эрталаб кайнонаси сабаб уйда жанжал булиб, эри жавобини бермокчи булгани, агар шундай булса, куда-андалари, фарзандлари, дуст-душманлари олдида бош кутариб юролмаслигини айтди. У кайнонасини айбламади. Факат хаётида юз берган, аммо хануз жавобини тополмаган баъзи вокеалар хакида сузлади. Бундан 33 йил аввал 17 ёшимда турмушга чикдим. Отам каттиккул эди. Розилик хам сурагани йук. Совчи куйиб юрган кариндошимизга узатиб юборди. Талаба булганим учун, бир ой турар-турмас, Тошкентга келдик. Хомиладорлик давримда шифокор куригига боришим, кунглим истаган нарсаларни ейишим кераклиги хакида хеч ким айтмаган. Ота-онам узокда. Курсдошларим билан энди танишяпмиз. Маслахат берувчи йук. Узимнинг хам аклим етмаган экан. Ёш булганман-да. Биринчи боскични битириб, уйга кайтаётганимда, хомила саккиз ойлик булганди. Келин кайнонанинг кунглидан чикиши керак, хамма ишни эплаш керак деб, онам укдиргани учун узимни аямасдан хамма ишни килишга харакат килардим. Кайнотам корамолчилик билан шугулланарди. 15та корамолни кунига уч махал сугориш учун уйимиз ёнидаги арикдан катта челакда сув ташийман. Эрталаб, кечкурун шу челакларда ховлига сув сепиб, супураман. Кайнонам мактайди. Мен хурсанд. Тугриси, бу ишлар кишлок кизларининг доимий киладиган юмушлари. Лекин, шахарда яшаб, заифлашган, хомиладор, бунинг устига камкон аёлнинг иши эмаслигини бир хафтадан кейин билиб олдим. Углим муддатидан олдин тугилди. Шифокорлар огир кутариш туфайли шундай булганини айтишди. Барвактрок тугилган булса-да бола тетик, зийрак эди. Бир хафтада уйга рухсат беришди. Кайнонам менга бола парваришини ургата бошлади. Энг аввало, уни чиниктириш керак экан. Бунинг учун кечкурун ва тонг сахарда эшик, деразаларни очиб, болани ялангоч килиб куйамиз. Ёзнинг тонгида тогли кишлокларда этни жунжиктирадиган шабада эсади. Боланинг териси нафас олишига шу керак эмиш...Шу усулда тарбияланаётган бола 20 кунлар утиб йуталиб, иситма чикарди. Онам шифокорга олиб борайлик деганда, кайнонам “вой, бу нима деганингиз, бутун кишлокнинг боласини узим катта килганман-а, хеч нарса килмайди, бола шундай килиб катта булади” деб жахл килди. Ха, кайнонам хамшира эди. Онам кудасининг юзидан утолмади. Шу тарика уч кун утиб, боламни тупрокка куйдик. Хеч нарсани тушунмай, довдираганча колавердим. Кайнонам хукм чикарди: Битта болани эплаб тугиб, карай олмаган келиннинг пешонасида ойи булса хам керак эмас. Ажрашади!!! Бу вактда Тошкентда ишлайдиган турмуш уртогим кишлокка келишга вакт тополмаётган эди. “Отасини уйига жунатиб юбор!” Бир ой утиб, турмуш уртогим укишимни давом эттиришим учун Тошкентга олиб келди. Вакт утиб, яна хомиладор булдим. Турмуш уртогим, “бу сафар кишлокка бормаслигимни” айтиб, таниш шифокор кидира бошлади. Эгизак кизлар багримизни тулдирди. Талабаман? Болалар билан кийналиб колдим. Укишдан таътил олсам-да иккита болани эплай олмаётгандим. Карашиш учун жиянимни чакирдик. Буни эшитган кайнонамнинг жахли чикиб, ота-онамга роса жанжал килибди. Кайнонам келди. Вазифам баттар мушкуллашди. Келин, она, рафика эдим. Болалар колиб, кайнонанинг кунглини топиш билан овора булиб колдим. Овкат сал кечикса хам, болалар йиглаб колса хам мен айбдор. Бир куни Фотиманинг иссиги чикди. Икки ойлик чакалоклар тинмай чинкиради. Тили йук айтгани, сабабини тополмайман. “Тез ёрдам”га кунгирок килмокчи булсам, кайнонам: “кераги йук, узим карайман,” деб жахл килади. Боланинг тинимсиз йигисини

Repost from N/a
👨‍🍳ИСМИМ БУРАК ОЗДЕМИР YOU TUBE ВА ИНСТАГРАМДА ДАРСЛАР ОЛИБ БОРАМАН! 😱ТАЛАБ ВА ИСТАКЛАРГА БИНОАН ТЕЛЕГРАМДА ХАМ ДАРСЛАРИМИ
👨‍🍳ИСМИМ БУРАК ОЗДЕМИР YOU TUBE ВА ИНСТАГРАМДА ДАРСЛАР ОЛИБ БОРАМАН! 😱ТАЛАБ ВА ИСТАКЛАРГА БИНОАН ТЕЛЕГРАМДА ХАМ ДАРСЛАРИМИ БОШЛАДИМ😍 💰ТЕКИНГА! ЕНГ МУҲИМИ ХАММАСИ УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН РЕЦЕПТЛАР😋👇

🧕 👑👑👑👑👑👑🎰👑👑👑👑👑❓ 🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷 🩷🩷🩷 🩷🩷🩷 UNDA BU KANAL AYNAN SIZ UCHUN! RO'MOL O'RASHNING 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣ XIL USULLARI 🧕 🧕 JUDA OSON VA SODD QILIB TUSHUNTIRILGAN 🧕 🧕 HIJOBLI QIZLARIMIZ UCHUN FASONLAR 🧕

​​кириб келди. Нафиса тура солиб бешикка ёпишди. Сафаргул оғзига келган тубан сўзларни ишлатар, «туғмас», «қисир», деган тавқи лаънатни қайта-қайта такрорларди. У бешик устидаги ёпинчиқни юлқиб олиб, чақалоққа ташланди. – Опажон, ундай қилманг! Жон опажон, бир умр қулингиз бўлай!.. Сафаргулнинг кўзлари қонга тўлди. Бешикни даст кўтардию ҳовли томон чопди. Эшикни тепиб очиб, бешикни улоқтиришга чоғланганида Зийнат унинг қўлларини қайирди. – Сизнинг ҳам қизингиз, ўғлингиз бор-ку! Уларнинг эртаси қандай бўлишини қаердан биласиз? – деди Зийнат ортиқ чидолмай. Сафаргул унга ўқрайди: - Болаларимнинг ташвишини қилма! Икки дунёда ҳам мен ота-онасининг тайини йўқ ташландиқ болани ота-онамнинг умидли уйига қўймайман! Ўша куни Нафисани ҳайдаб юборишди. Кўп ўтмай Жаҳонгир уйланди. Уч йилдан сўнг турмушга чиққан Нафисани ёши анча катта бўлган турмуш ўртоғи жуда ҳурмат қилар, Дилшоддан бор меҳрини аямасди. Бир йил ўтиб, Нафиса эгизак қизалоқли бўлди. Болажон эрининг қувончи чексиз эди. Жаҳонгир учинчи марта уйланса-да, ҳануз бефарзанд. Айниқса, сўнгги келин жуда ўткир чиқди. Ҳатто «ҳамма ишга бурнини тиқаверадиган» Сафаргулнинг қадамини кесди. Эргаштириб келган арзанда қизини эса еру кўкка ишонмас, «ҳамма айб Жаҳонгирда» эканига икки гапнинг бирида шама қиларди... Зийнат кўк дарвозали уйга яқинлашаркан, ичкаридан бир аёл чиқди. Узун кўйлак кийиб, рўмол ўраб олган бу аёлни у таниёлмади. Аёлни кузатиб чиққан Нафиса беҳолгина дарвозага суяниб, нотаниш меҳмоннинг изидан қараб қолди. «Дугонамнинг тоби йўқ, шекилли», деб хаёл қилган Зийнат қадамини тезлатди. Дарвозага суянганча тошдай қотиб қолган Нафиса дугонасининг овозидан ўзига келди. Унинг кўзлари қизариб, қовоқлари шишган эди. Нафиса ўзини қувноқ тутишга уриниб Зийнатни уйга бошлади. – Болаларинг кўринмайди? – гап бошлади Ҳафиза. – Мактабга кетишган. Фоти-Зуҳралар ҳам бу йил биринчида ўқишяпти, – кулиб жавоб берди Нафиса. Уни бир дард эзаётгани кундай аён эди. Дугонасининг нима гап деган саволига бир хўрсиндию жавоб берди: – Биласанми, Дилшодимнинг онаси келибди. Уни қайтариб беришимни зор қақшаб илтимос қилди. – Қизиқ, фарзанди борлиги шунча йилдан кейин эсига келибди-да, ажабланди Зийнат ва ҳозиргина эшикдан чиқиб кетган аёлни эслади. – Қизиқ бўлганда қандоқ! Унинг кимлиги ҳаммасидан ҳам қизиқ. – Ким экан у? – янаям қизиқиши ортиб сўради Зийнат. – Сафаргул эсингдами? Ўшанинг қизи Муниса... Зийнат хато эшитдимми, дегандай қайта сўради. Сафаргулнинг қизи... Бўлиши мумкин эмас. Ахир ҳамма балони бошлаган Сафаргул эди-ку! Дарҳақиқат, ўша пайтлар унинг қизи институтда ўқирди-я. Бундан чиқди, Муниса иснодга қолмаслик учун ҳеч кимга сездирмай болани бефарзанд тоғасию янгасига қолдирмоқчи бўлган... – Ўшанда қаттиққўл онасига ҳақиқатни айтишдан чўчиган экан, – деб гапида давом этди Нафиса. – У болани бизга топшириш энг тўғри йўл, деб ўйлабди. Ўша йигит иккови болани деразамиз остида қолдиришиб, Жаҳонгир чиққунча ойнани черта-черта кутиб туришибди. – Хўп, қилғиликни қилишибди, нега энди сен болани катта қилгач, тортиб олишмоқчи? – Йиллар ўтгач, ўша йигит Мунисага уйланибди, бироқ улар фарзанд кўришмабди. Эр-хотиннинг Дилшодимни қайтариб олишдан ўзга чораси йўқ эмиш. Аммо улар чучварани хом санабди, чунки мен ўғлимни ҳеч кимга бериб қўймайман! Дилшод фақат ва фақат менинг фарзандим! Бу гапларни айтаётган Нафиса илгариги тортинчоқ ва уятчан Нафисага асло ўхшамас, ёниб турган кўзларида оналик аталмиш бахт ва шу бахт ато этган адоқсиз журъат, қатъият ва шижоат акс этарди. Бу кўзлар боласини дея не кўйларга тушса-да, уни жон-жаҳди билан ҳимоя эта оладиган, жигаргўшасининг бахту саодати учун жонидан ҳам кеча оладиган мўътабар аёлнинг кўзлари эди. Зийнат дугонасидаги енгиб бўлмас кучга манба бўлаётган қудрат оналик меҳри эканини, шум қисмат Сафаргулдан қасос олаётганини дил-дилдан ҳис этди. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝ҚИСМАТ ҚАСОСИ...! Тун ярмидан оққан. Ташқарида шамол увиллайди. Уйқусида хўрсиниб қўяётган хотинига термилиб ўтирган Жаҳонгирнинг юраги сиқилди: «Бечора, қийналиб кетди. Нега ҳаёт шундай? Айрилгинг келмаса-да, мажбурсан. Опамга инсоф кириб қолмасмикин-а». Шундай хаёлларга берилган Жаҳонгир дераза ойнасининг оҳиста тиқирлашидан чўчиб ўзига келди. «Астағфуриллоҳ! Ким бўлди шу маҳалда? Шамолмикин ё шундай туюлди, шекилли. Ухлаш керак». Кўрпани устига тортаркан, дераза яна икки-уч марта тақиллади. – Ким у? – деганча дераза олдига борди. Аммо бирон товуш ёки шарпани сезмай яна жойига қайтди. Бироз ўтиб эса... охири бўлмади. Чопонини елкасига ташладию ташқарига йўналди. Ташқарида жон асари кўринмас, шамол кучайиб, еру кўкни хазон барглари қоплаганди. Жаҳонгир кўча эшиги қия очиқ қолганини кўриб, шамол очган, деганча, ёпиб қўйиш учун шошди. Аммо ўз хонасининг деразаси рўпарасига келганда эшикни шамол очмаганига амин бўлди... – Сенга йўқол демаганмидим. Ҳалиям шу ердамисан? – Опажон, мени ҳайдаманг, ахир қаерга ҳам борардим, ота-онам ўлиб кетишган бўлса. Янгамнинг олдида қандай яшайман?.. Бошимни қотирма! Бу – сенинг муаммоинг, укамни фарзандли қилиш эса менинг бурчим, тушундингми? Шу бугуноқ! Эшитяпсанми? Шу бугуноқ даф бўл уйимдан! Сафаргул келинни итариб юборганича ичкарига кириб кетди. Дили вайрон бўлган келин унсиз йиғлаб ошхона томон йўл олди. Жаҳонгир хонага киргач, хотинининг нарсалари ҳозирлаб қўйилганини кўрди-ю: – Ҳеч қаерга кетмайсан! – деди. Хотинининг қўлидагиларни тортиб олди. – Мен сени яхши кўраман, Нафис. Сенсиз яшолмайман! Илтимос, кетма, - деди. Нафиса эрининг кўзларига тикилди. Аслида Нафисани Жаҳонгир эмас, унинг ота-онаси яхши кўриб келин қилишди. Йигитнинг унда унча кўнгли йўқ эди-ю, қизнинг одоб-ахлоқи, мулойим гап-сўзи, қўлигул чеварлиги ва пазандалигини кўриб, унга муносабати ўзгара бошлади. Улар жуда аҳил бўлиб кетишди, аммо йиллар ўтса-да, фарзандли бўлишмади. Қайната-қайнана ҳам ёлғизгина ўғлидан зурриёд кута-кута оламни тарк этди. Аммо икки уй нарида турадиган Сафаргул кейинги пайтда туғмас келинни ҳайдаб, укасини бошқа аёлга уйлантиришни астойдил кўнглига туккан. Ҳатто, «бешик кўрган»идан топиб ҳам қўйган. Эр-хотиннинг эса асло ажралгиси йўқ. Зийнат ишдан шошиб келди. У бугун дугонаси Нафисани кўргани бормоқчи. Апил-тапил тайёрлаган сомсадан болаларига кўпроқ қолдираркан, бари бир кечроқ келаман, оч қолишмасин, деб ўйлади. Дугоналар бир жойга келишдими, ҳеч гаплари адо бўлмасди. Уйдан чиққан Зийнат йўл-йўлакай дугонаси ҳақида ўйлаб кетди. Кейинги пайтларда бефарзандликдан эзилган Зийнат илгаригидек хуш-хандон, очилиб-сочилиб гаплашмас, иккови гап-сўзсиз бир-бирини тушунишарди. Бугун ишхонасида Нафисаларнинг бола асраб олгани ҳақида эшитдию хурсанд бўлиб кетди. «Бундай нияти борлигини айтмаганди, аммо яхши иш бўлибди», деб ўйлаганча дугонасини кўргани ошиқди. Нафиса Зийнатни ҳам қувонч, ҳам қандайдир хавотир билан қаршилади. – Ярим кечаси Жаҳонгир акам бола йиғисидан уйғониб кетибди. Ташқарига чиқса, шундоққина ётоқхонамиз деразасининг тагида йўргакланган чақалоқ ётганмиш. Қайсидир тошбағир уни ташлаб кетибди. Хўжайиним билан ҳам хурсанд бўламиз, ҳам ҳайрон. Ўғил бола экан... Дугонажон, кимлардир тирноққа зор, кимлардир эса... Ҳай, майли, биз дилимиз шод бўлди, дея боламизга Дилшод деб исм қўйдик. Аммо қайнопам... Сафаргул укаси ажрашишни истамагач, жаҳл отига минган, укамни бир бало қилиб қўйгансан, отамнинг чироғини ўчирмоқчимисан, дея кунда-кунора келиб келин шўрликни юмма талаб кетарди. Бола воқеасидан кейин эса Сафаргул бутунлай қутуриб кетди... «Бировнинг ҳаромисини бола қилишга ор қилмайдиган укасинию ношуду нотавон келин»ини ҳақоратларга кўмиб ташлади. – Кеча келиб «Болани эрталабгача йўқотмасанг, ўзинг ҳам бу уйдан даф бўл!» деб кетди. Ҳозир келиб қолса керак, – деди Нафиса эшикка қўрқа-писа қараб. Зийнат дугонасига раҳми келиб бир-икки оғиз тасалли бермоқчи эди, аммо гапи оғзида қолди. Ташқаридан бақир-чақир эшитилиб, уйга Сафаргул шитоб билан

Repost from N/a
🙋‍♀️ Қизлажонлaaа! 🤦‍♀️ Силаниям хар куни “Нима овқат қилсам экан?” деган савол қийнидими? 🤷‍♂️ Уйдаги эркаклардан бўлса доим бир ҳил "Билмайман" деган жавобни эшитамиз. 😒 👩‍🍳 Нима овқат қилиш муаммосидан қутилиш учун сизга @pazandalarsiri каналини тавсия этамиз. Бутун Ўзбекистон аёллари ҳамда машҳурлар танлови! 💫 😍 25 мингдан зиёд аёлларимиз танлаган бу каналга Сиз ҳам қўшилинг 👇🏻

✅✅✅✅✅✅✅✅✅ ⏱𝗗𝗼𝗸𝗼𝗻𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗸𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗹𝗮𝗿 😱 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷☕️🍰 𝗘𝗡𝗚 𝗭𝗢𝗥 𝗦𝗢𝗩𝗚'𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗘𝗟�
+5
✅✅✅✅✅✅✅✅✅ ⏱𝗗𝗼𝗸𝗼𝗻𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗸𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘀𝗸𝗶𝗱𝗸𝗮𝗹𝗮𝗿 😱 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷☕️🍰 𝗘𝗡𝗚 𝗭𝗢𝗥 𝗦𝗢𝗩𝗚'𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗘𝗟𝗗𝗜 𝗨𝗟𝗚𝗨𝗥𝗜𝗡𝗚⚡️ ❤️❤️ 𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡 𝗤𝗢𝗭𝗢𝗡 𝗡𝗔𝗕𝗢𝗥𝗟𝗔𝗥 𝗦𝗛𝗢𝗦𝗛𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚 𝗦𝗜𝗭 𝗛𝗔𝗠 👇👇👇👇👇👇👇👇 TOSHKENT SAVDO MARKAZI TOSHKENT SAVDO MARKAZI https://t.me/+C63Cdms50ANmZDNi https://t.me/+C63Cdms50ANmZDNi

​​Адҳамнинг танасида оромли қувват пайдо бўлди, чеҳраси ёришди. Ниҳоят диссертациясини ёқлади. Эртасига бошқарма бошлиғига ишга тушишга рухсат сўраб, ариза кўтариб борди. У киши оппоқ, лекин қуюқ сочларини бармоқлари билан юқори тараб, жилмайди: — Сиз энди аввалги ишингизга қайтмайсиз. Ўрнингиз юқорироқ — мана бу ерда. — Бошлиқ чарм креслоси қўл тутқичини аста чертиб қўйди. — Ахир бўлар менинг шунча ишлаганим. Энди навбат сиз — ёшларга. Шу куни уйига қайтаётганди, қўл телефони жиринглаб қолди. Собир экан. — Бўш юриш жонингизга теккандир ахир, — деди одатдагидек шанғиллаб. — Идорамизда сизбоп бир иш топилар. Балки бошлиқлик, — деди кейинги сўзларини пичирлаб. Собир айтолмадики, калондимоғ, ишдан кўра ўзини кўпроқ ўйлайдиган Ғайрат Самадовични бўшатишди, ўрнига ўзим бошлиқ бўлдим, деб. Эртасига янги иш жойи томон борди. — Келдингизми? — деди бошқарма бошлиғи жилмайиб.  — Сизга ишонамиз, Адҳамжон. Шундай деб ўрнидан туриб, Адҳамни табриклади. Унинг эса олам жаҳони ёруғлашди. Абдусаттор Ҳотамов 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝Эшик тақиллатган ким?  (ҳикоя) Адҳам яхши лавозимда ишлайди. Хизмат машинасида юради.  Обрўси баланд. Ҳузурига ўнлаб одамлар бирор масала бўйича ёрдам, маслаҳат сўраб келади. Ҳеч кимни ноумид қайтармайди. Дам олиш кунлари кўча-кўйда пиёда, қаддини баланд тутиб юришни ёқтиради. Ишдан қайтаётганида машинасидан гузарга етмаёқ тушиб қолади. Дўсту биродарларини кўриб, хотиржам ҳол-аҳвол сўрашади. Кейин кўнглининг бир чеккасида “Амални менга ҳеч ким умрбод боғлаб бериб қўймаган. Бир кун ёшим сабаб ёки тақдир тақозоси билан пастроқ лавозимга ўтсам, кимлардир, ҳа амалидан тушибди-да, пиёда қолипти”, демасин деган ўй кечади. Хуллас, ўз оёғи билан кетаётганда кўчанинг нариги бетида унга эгилиб салом берадиганлар ҳам, қачонлардир яхшилик қилгани учун югуриб келиб, икки қўллаб кўришадиганлар ҳам бисёр. Кимга қандай яхшилик қилганини у аслида эсламайди. Адҳам ана шунақа: одамларга меҳр, вазифасига садоқат билан қарайди. Албатта, бошқаларни ҳурмат қилганидек ўзининг ҳам обрўсини жон-жаҳди билан ҳимоя қилади, баъзан бу йўлда ўжар бўлиб кетади. Ана шу киши бир кун бошлиқ хонасига ариза кўтариб кирди. Бошлиқ оппоқ қоғоздаги дона-дона ёзувларни ўқиб кўриб, анчагача жим қолди. — Ҳа-а, — деди ниҳоят шишали қалин кўзойнагини пешонасига кўтариб. — Начора, илмий ишингизни ёқлашингиз яхши. Лекин ўрнингизга вақтинчалик кимни қўямиз? Икки бўлим мудири бор эди: Собир билан Ғайрат. Айтди. Бошлиқ пухта одам эди. — Майли, — деди ниҳоят. — Биронтасини қўярмиз, лекин битта гапни сир сақласак, сиз диссертация ёқлашга кетаётганингизни ҳеч кимга айтмаймиз. Бу — ишга фойда. Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрим. Адҳам таклифни бош ирғаб маъқуллади. Ахир, унга ҳам яхши-да: ҳеч ким уни безовта қилмайди, ишдан бўшаган — тамом. Хизматда бўлиб, неча йиллардан бери ёзиб тугаллай олмаётган илмий ишини ниҳоят хотиржам битиради. Рухсат теккан кун Адҳам ўзининг ўрнига қўйилган Ғайратга: “Ҳаёт шунақа, ўсиш, улғайишда. Мабодо керак бўлиб қолсам қўнғироқ қилаверинг”, деди барибир кўнгли тўлмай. Чунки кўп йиллардан бери бирга ишлашади. Қадрдондек бўлиб қолишган. Ҳар куни ишга бориб-келиб юрган одам учун бир хонага кирволиб, ҳадеб ёзиб-чизиб ўтириш осон эмас экан. Гарчи аввалига кўнгли жимжитликни, ҳеч ким безовта қилмаслигини тусаган бўлса-да, кейинчалик Адҳамга алам қила бошлади: “Наҳотки ўрнимга қолган Ғайрат бир оғиз яхши юрибсизми, деб сўрамаса. Наҳотки, ишхонадагилар мени унутиб юборишди?“ Ичидан қайнаб чиқаётган аламни аранг тийиб, қабулхона рақамини терди. Котиба қиз зийрак эди. Дарров таниди: — Вой, Адҳам ака, бу сизми!? — деди суюниб. — Яхши юрибсизми. Зерикмаяпсизми? Адҳам бу кетма-кет саволлар учун ҳам шукур қилди. Котибанинг фаросати бор-да, деб ўйлади. Агар “Қаерда ишлаяпсиз?” деб сўраганида нима дердим? — Мени ҳеч ким сўрамадими?.. — Адҳамнинг овози титраб чиқди. Симнинг нариги томонидан котибанинг қўнғироқдек овози келди: — Сўрашди, кўп одамлар сўради. Бошлиғимиз Ғайрат Самадовичга айтсам қўйинг, ишдан кетган одамни безовта қилиш яхшимас, деб номерингизни айтмадилар. Шунга мен ҳам… Адҳамнинг нафаси ичига тушиб кетди. “Ана холос, — ўйлади хафа бўлиб. — Ўзинг пиширган ошни ўзинг айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ичавер энди”. Стол устидаги уюм-уюм китобу, илмий журналларга бир назар ташлади-да кўчага чиқди. Кузнинг изғиринли шамоли этини жунжитди. Курткасининг ёқасини кўтариб, айвонли шапкасини бостириб олди. Кўчадаги баланд-баланд тераклару, ўрикларнинг қизғиш барглари йўлкада гилам бўлиб тўкилиб ётар, бу ҳам етмагандек узилиб тушаётган шилдироқ япроқлар боши узра сочилиб борарди. Умрнинг қанчалик ғаниматлиги, одамларнинг турли-туманлиги, яшашдан мақсад ҳақида кўп нарсаларни хаёлидан ўтказди. Ўз вазифасида туриб, амалга оширган ишлари, кўпчиликка теккан фойдасидан таскин топди. Мана энди насиб этса, илмий ишини ёқлаяпти… Оқшом уйига қайтди. Йўлак зинапоясидан учинчи қаватга чиқиб бораркан, эшиги тагида оёқ кийимларининг кўплигига кўзи тушди. Эшикни аёли очди ва ичкарига кирган Адҳамнинг қулоғига аста пичирлади: “Укангиз синфдошларингизни бошлаб келибди, хотинлари билан. Гап ўйнамоқчи экансизлар-ку. Сизни соғинишибди, шунинг учун гапни бизникидан бошлашар эмиш”.

​​📝Ростгўйлик ва адолат Қуйида сизларга келтирмоқчи бўлган ҳикояда жуда кўп фойдалар бор. Буни ҳар биримиз яхшилаб англаб етмоқлигимиз зарур: Алий розияллоҳу анҳунинг қимматбаҳо совутлари йўқолиб қолган эди. Бир куни уни аҳли китобдан бўлган бир кишининг қўлида кўриб қолдилар. Ҳалиги киши уни Куфа бозорида сотаётган эди. Алий розияллоҳу анҳу уни кўргач, у ўша совут эканлигини билдилар ва “Бу менинг совутим, фалон куни кечаси фалон жойда тушиб қолувди” дедилар. Зиммий эса “Балким, бу меникидир,  у менинг қўлимда турибди, эй мўминларнинг амири” деб жавоб қайтарди.  Алий розияллоҳу анҳу: “Бу меники, уни ҳали ҳеч кимга сотмаган бўлсам-у, у қандай қилиб сеники бўлиб қолиши мумкин?!” дедилар. Зиммий: “Мен ва сизнинг ўртамизга мусулмонларни қозисини қўямиз” деди. Алий розияллоҳу анҳу: “Тўғри айтдинг, қани юр” дедилар. Сўнг улар қози Шурайҳнинг олдига боришди. Сўнг қозилик кенгашини чақирдилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ Алий розияллоҳу анҳуга: “Нима дейсиз, эй мўминларнинг амири?” дедилар. Алий розияллоҳу анҳу: “Дарҳақиқат, манабу совутимни бу кишидан топдим. Уни фалон куни кечаси, фалон жойда тушириб қўйган эдим. Бу киши эса уни на сотиб олган ва на совға сифатида олган” дедилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ зиммийга юзланиб, “Сен нима дейсан?” дедилар. Зиммий: “Бу менинг совутим. У менинг қўлимда. Унинг мени қўлимда бўлишлиги у меники эканлигининг далолати. Аммо, мен мўминларнинг амирини ёлғончи демайман. Аммо, бу меники” деди. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ Алий розияллоҳу анҳуга қараб: “Шак-шубҳа йўқ. Мен сизнинг рост айтаётганингизни биламан. Сиз мўминларнинг амири, илм шаҳри эшиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғлисиз. Сиздан ёлғон эшитилишлиги ақлга сиғмайди. Аммо, икки гувоҳ келтиришлигингиз зарур” дедилар. Алий розияллоҳу анҳу: “Ҳа, мавлойим Қанбар ва ўғлим Ҳасан гувоҳлик беради” дедилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ: “Лекин, ўғилнинг отаси фойдасига гувоҳлик бериши жоиз эмас, эй мўминларнинг амири” дедилар. Шунда Алий розияллоҳу анҳу: “Субҳаналлоҳ! Жаннат аҳлидан бўлган кишининг гувоҳлиги қабул қилинмаса-я?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳасан ва Ҳусайн Жаннат ёшларининг саййидидирлар” деганларини эшитмаганмисиз?” дедилар. Қози Шурайҳ роҳимаҳуллоҳ: “Эшитганман. Лекин, мен ўғлини отасига гувоҳлик беришини жоиз билмайман” деб жавоб қайтардилар. Шунда Алий розияллоҳу анҳу зиммийга юзланиб, “Олавер. Менинг улардан бошқа гувоҳим йўқ” дедилар. Шунда зиммий: “Аммо, мен буни сизники эканлигига гувоҳлик бераман” деди. Сўнг яна: “Мўминларнинг амири ўз қозиси олдида мен билан ҳукмлашди. Ўз қозиси менинг фойдамга, амирининг эса зарарига ҳукм чиқарди. Гувоҳлик бераманки бу дин ҳақдир. Фақатгина ҳаққа буюради. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ, албатта, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг росулидир” деб, иймон келтирди. Буни қаранг, ажойиб! Амир тасдиқ қилинмади, ҳолбуки, совут уники! Ўз жамоатидан бўлган қози ҳам адолат ўрнатиш учун ижрода собитқадам турди. Зиммий: “Эй қози, шуни билинки, совут мўминларнинг амириники. Мен Сиффийн томон бораётган қўшин ортидан эргашаётган эдим. Бу совут у кишининг кулранг туяларидан тушиб қолди. Сўнг уни олдим” деб, уни Алий розияллоҳу анҳуга тутди. Шунда Алий розияллоҳу анҳу: “Аммо, сен Исломни қабул қилдинг. Мен уни сенга совға қилдим ва унга қўшиб манабу отни ҳам қўшиб бераман” дедилар. Ҳа азизлар! Ҳар доим адолат устида бўладиган бўлсак, энг сара мукофотлар билан сийланамиз. Ушбу зиммий ростгўйлик ва адолатни яхши кўргани учун ҳам учта мукофот билан тақдирланди: Ислом, совут ва от. Бу мукофотлар ичида энг сараси бу – Исломдир. Аллоҳ таоло бизни доим рост сўзловчи ва адолатпарвар бандалари қаторидан қилсин!  Абдуссамиъ ХайруллоҳАраб тилидан таржима қилди. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

❤️ Энг замонавий кўйлаклар, кофта юбкалар, шимлар ❤️ Энг сўнгги урфдаги туфлилар, басаношкалар, тапочкар, красофкалар бор 💃 😍 Наличида ва заказга ТУРКИЯ таварлари 😍 Нозик дидли аёллар танлови🫶🫶 https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy

​​📝Ўйларим Университетнинг иккинчи курсида ўқиётганимизда бир устоз дарс бергани кирди. Бир қараганда ўзгачароқ кўринади. Бироз ғалати... Лекин талабчан. Дарсига икки дақиқа кечиккандик, киритмади. Жаҳлимиз чиқди. Ҳатто замдеканни ҳам етаклаб келдик. “Йўқ, кейиниг парага кирасизлар”, деганча эшикни юзимизга ёпиб қўйди. “Шунақаям қўпол одам бўладими?” деб ранжигандик ҳатто. Домланинг фани жуда қизиқ, турли методикалар, тестлар... Дарсни зўр ўтарди. Феъл- атвори эса буткул бошқача... Орадан бир ой ўтиб, устозимиз ҳаёти ҳақида эшитиб, анчайин гарангсиб қолдим. Рост. Унинг ёлғизгина ўғли шу университет аудиориясида кутилмаганда жон берганди. Юрак хуружидан. Устоз йигирмага тўлган навқирон ўғлини ўзи дарс ўтаётган аудиторияда йўқотган экан . Телевидениеда ишлайдиган бир аёл бор. Роса самимий, беғараз ёрдам берадиган, меҳрибон инсон. Назаримда, шу аёлда камлик йўқдек туйиларди. Ўғил қизи бор, моддий аҳволи ҳавас қилгудек, ўзи машҳур. Лекин кеча суҳбатлашганимизда опанинг қалб тубида ётган оғриқлар чиқиб кела бошлади. Ичида шуунча “дарди” бор, деб ўйламагандим... Қайсидир сайтда ўқигандим... Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди: - Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз? Устоз деди: - Бу соат вафот этган қизимнинг соати! Ҳамкасбларимиздан бири доимо шўх-шодон қиёфада юради. Унинг позитив кайфияти юқумли, албатта сизнинг лабингизга ҳам табассум югуради. Ҳеч ким унинг кўз ёшини ё хафа бўлганини кўрмаган ҳисоб. Бироқ маълум бўлишича, эри қамоқда, икки боласи билан ёлғиз қолган экан. Вақт ўтиб, эри қайтиб келганида ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Ҳа... инсон қалби худди ғор каби жуда кўплаб аламларни, ситамларни, дардларни ўз ичига ютиб яшайверади. Биз тоғнинг чўққисига, ён- атрофига назар ташлаб, ўз баҳоимизни берамиз. Аслида эса тоғ остидаги ғорнинг ичида нималар борлигидан бехабармиз. Ҳар биримизнинг оғриғимиз, қалбимиз тубида ётган қайғуларимиз бор. Уларни ошкор қилсак , балки бошқалар кўз ёш тўкишлари мумкин. Аммо сўзлашдан кўра ютиш афзал... Сабр лозим. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли. Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади. Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлар яширинган. Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин. Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб, ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади. Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ. Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб , қалбида ёриқ пайдо бўлган киши лаззатни туйишга қийналади. Кунлардан бирида шифокорнинг ҳузурига бир аёл кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги тушкунликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди: - Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга! Шунда бемор йиғлаб туриб деди: - Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман! Хулоса эса ўзингиздан... Саида АЗИЗ 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

​​Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди. Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам... Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, Ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлган, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган. Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан? Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан... Сизга шунча гапни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?... Хазонрезги.. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝МУҲАББАТ... Собир ака Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим барвақт битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди... У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим .. Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи... Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ. Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади. Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...