ch
Feedback
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

前往频道在 Telegram

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

显示更多

📈 Telegram 频道 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 的分析概览

频道 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 25 830 名订阅者,在 博客 类别中位列第 1 569,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 137

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 25 830 名订阅者。

根据 17 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -627,过去 24 小时变化为 -32,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 5.38%。内容发布后 24 小时内通常能获得 3.29% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 1 391 次浏览,首日通常累积 852 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 11

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

凭借高频更新(最新数据采集于 18 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 博客 类别中的关键影响点。

25 830
订阅者
-3224 小时
-2947
-62730
帖子存档
​​​​Мустафо фақат бир нарсага — тез-тез қўл телефонига қараб қўяётган қизнингҳолатини тушунолмай ҳалак. — Айтгандай, Мадинанинг телефонини нега сўрадинг? — Бир нарсани билиб қолдим, менимча, сиз ҳам билишингиз шарт! — деди Нилуфар ундан кўзини узмай. — Тушунмадим… Шу пайт яна ўша таниш овоз эшитилди. Телефонга хабар келганди. Бироқ Мадинанинг телефонига. Мустафо дарров хабарни очди. Очди-ю, шу он кўзлари катта-катта очилиб кетди. — Тинчликми? — деди қиз. — Жим тур! — бақирди Мустафо ғазабдан қизариб. Мустафо телефон экранига узоқ тикилиб, «Салом, Мадина. Мустафо ишга кетдими?» деган хабардан ларзага тушар, энг даҳшатлиси, бу хабар яқин дўсти Жавлоннинг рақамидан юборилганди. Зора, адашаётган бўлсам, деган ўйда Мустафо титраётган бармоқлари билан хабар келган саҳифадаги суратга қаради. Адашиши мумкин эмас, Жавлон экран ортида кулиб турибди. «Минг лаънат!» дея қўллари мушт бўлиб тугилган Мустафонинг тишлари тақиллар, кўзи тез-тез пирпирарди. Нилуфар эркакнинг ўзгараётган ҳолатини сокинлик билан кузатарди. Йигит даст ўрнидан турди-да, Нилуфарга лом-мим ҳам демай машинаси томон шошилди. — Аламли эканми?! Мустафо таққа тўхтади. Ортига ўгирилса, қиз жилмайиб турибди. — Нимаси кулгили?! — Энг яқин дўстинг билан умр йўлдошингни ушлаб олиш-да! — деди қиз ҳамон жилмаяркан. — С-сен буни… — Нафақат дўстинг, ҳар қандай бегона билан бундай иш… Қиз бошини сарак-сарак қилди-да, ўрнидан туриб, йигитга яқинлаша бошлади. Ва жуда яқин келиб, Мустафонинг кўзларига тик боқди. — Шунчаки гаплашиб туриш деган вазият йўқ. Бу хиёнат! Ҳар қандай «шунчаки»ларнинг бари хиёнат! Мустафо титраб кетди. Худди танаси бўйлаб бир гала ҳашарот юраётгандай сесканди. «Нега жаҳлим чиқяпти? Ахир мен ҳам хотинимга нисбатан айнан шу ишни қилдим-ку. Йўқ, уни соғ қўймайман. Барибир, иккаловини ҳам соғ қўймайман. Аммо бу мегажин бўлаётган воқеаларни қаердан биляпти?!» Хаёллари чалкашиб кетган йигит ҳозир буларни мулоҳаза қиладиган аҳволда эмас. Мустафо бир нарсани, уйга тезроқ бориб, рафиқасини бирёқлик қилишни ўйларди. Нилуфарга ҳеч нарса демай, такрор машинаси тамон ўгирилганди ҳамки, қаршисида пайдо бўлган дўстини кўрди ва жазавага тушиб, унга ташланди. — Ўзингизни босинг, Мустафо! — ўртага тушди қиз. Энди эркак кулмас, аксинча, ниҳоятда жиддий эди. — Қоч йўлимдан, буни ўлдираман! Хотинимга SMS ёзишни кўрсатиб қўяман унга! — Мен ёздим хабарни! — бақирди Нилуфар ва чўнтагидан Жавлоннинг қўл телефонини чиқарди. — Биз Жавлон билан келишиб, атай уюштирдик буни! Фарзанди билан андармон дугонамга хиёнат қилмаслигингиз учун. Бу иш шу ерда қолади, аммо энди ақлингизни йиғинг! Хиёнат қанчалик ёмон ҳиссиёт эканини сиз ҳам англадингиз! — Н-нима?! Мустафо Нилуфарнинг қўлидаги телефон чиндан Жавлонники эканига ишонч ҳосил қилгач, ҳовуридан тушди. — Нилуфарга хабар йўллаган кунингдаёқ бу ҳақда менга айтган. Биз у билан бир жойда ишлаймиз ва сени тарбиялаб қўймоқчи эдик, холос! — деди Жавлон дўстининг елкасига қўлини қўйиб. Мустафо бироз жим тургач, Жавлоннинг қўл телефонидан рафиқасининг рақамини ўчириб ташлади, сўнг Жавлон ва Нилуфарга бир қараб олди-ю, индамай машинасига ўтирди. Йигит йўл бўйи фақат «Худога шукр» дея ўзига-ўзи пичирларди. Уйига кирганида гўдакнинг йиғиси эшитилар, атроф бироз бесаранжом, рафиқаси эса боласини овутиш билан овора. — Бер менга, — деди Мустафо ўғлини қўлига оларкан, сўнг Мадинани ҳам қучди ва ажиб бир хотиржамликни ҳис этди. Энди унинг учун ҳаммаси узгарганди.. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

​​​​Мустафо фақат бир нарсага — тез-тез қўл телефонига қараб қўяётган қизнингҳолатини тушунолмай ҳалак. — Айтгандай, Мадинанинг телефонини нега сўрадинг? — Бир нарсани билиб қолдим, менимча, сиз ҳам билишингиз шарт! — деди Нилуфар ундан кўзини узмай. — Тушунмадим… Шу пайт яна ўша таниш овоз эшитилди. Телефонга хабар келганди. Бироқ Мадинанинг телефонига. Мустафо дарров хабарни очди. Очди-ю, шу он кўзлари катта-катта очилиб кетди. — Тинчликми? — деди қиз. — Жим тур! — бақирди Мустафо ғазабдан қизариб. Мустафо телефон экранига узоқ тикилиб, «Салом, Мадина. Мустафо ишга кетдими?» деган хабардан ларзага тушар, энг даҳшатлиси, бу хабар яқин дўсти Жавлоннинг рақамидан юборилганди. Зора, адашаётган бўлсам, деган ўйда Мустафо титраётган бармоқлари билан хабар келган саҳифадаги суратга қаради. Адашиши мумкин эмас, Жавлон экран ортида кулиб турибди. «Минг лаънат!» дея қўллари мушт бўлиб тугилган Мустафонинг тишлари тақиллар, кўзи тез-тез пирпирарди. Нилуфар эркакнинг ўзгараётган ҳолатини сокинлик билан кузатарди. Йигит даст ўрнидан турди-да, Нилуфарга лом-мим ҳам демай машинаси томон шошилди. — Аламли эканми?! Мустафо таққа тўхтади. Ортига ўгирилса, қиз жилмайиб турибди. — Нимаси кулгили?! — Энг яқин дўстинг билан умр йўлдошингни ушлаб олиш-да! — деди қиз ҳамон жилмаяркан. — С-сен буни… — Нафақат дўстинг, ҳар қандай бегона билан бундай иш… Қиз бошини сарак-сарак қилди-да, ўрнидан туриб, йигитга яқинлаша бошлади. Ва жуда яқин келиб, Мустафонинг кўзларига тик боқди. — Шунчаки гаплашиб туриш деган вазият йўқ. Бу хиёнат! Ҳар қандай «шунчаки»ларнинг бари хиёнат! Мустафо титраб кетди. Худди танаси бўйлаб бир гала ҳашарот юраётгандай сесканди. «Нега жаҳлим чиқяпти? Ахир мен ҳам хотинимга нисбатан айнан шу ишни қилдим-ку. Йўқ, уни соғ қўймайман. Барибир, иккаловини ҳам соғ қўймайман. Аммо бу мегажин бўлаётган воқеаларни қаердан биляпти?!» Хаёллари чалкашиб кетган йигит ҳозир буларни мулоҳаза қиладиган аҳволда эмас. Мустафо бир нарсани, уйга тезроқ бориб, рафиқасини бирёқлик қилишни ўйларди. Нилуфарга ҳеч нарса демай, такрор машинаси тамон ўгирилганди ҳамки, қаршисида пайдо бўлган дўстини кўрди ва жазавага тушиб, унга ташланди. — Ўзингизни босинг, Мустафо! — ўртага тушди қиз. Энди эркак кулмас, аксинча, ниҳоятда жиддий эди. — Қоч йўлимдан, буни ўлдираман! Хотинимга SMS ёзишни кўрсатиб қўяман унга! — Мен ёздим хабарни! — бақирди Нилуфар ва чўнтагидан Жавлоннинг қўл телефонини чиқарди. — Биз Жавлон билан келишиб, атай уюштирдик буни! Фарзанди билан андармон дугонамга хиёнат қилмаслигингиз учун. Бу иш шу ерда қолади, аммо энди ақлингизни йиғинг! Хиёнат қанчалик ёмон ҳиссиёт эканини сиз ҳам англадингиз! — Н-нима?! Мустафо Нилуфарнинг қўлидаги телефон чиндан Жавлонники эканига ишонч ҳосил қилгач, ҳовуридан тушди. — Нилуфарга хабар йўллаган кунингдаёқ бу ҳақда менга айтган. Биз у билан бир жойда ишлаймиз ва сени тарбиялаб қўймоқчи эдик, холос! — деди Жавлон дўстининг елкасига қўлини қўйиб. Мустафо бироз жим тургач, Жавлоннинг қўл телефонидан рафиқасининг рақамини ўчириб ташлади, сўнг Жавлон ва Нилуфарга бир қараб олди-ю, индамай машинасига ўтирди. Йигит йўл бўйи фақат «Худога шукр» дея ўзига-ўзи пичирларди. Уйига кирганида гўдакнинг йиғиси эшитилар, атроф бироз бесаранжом, рафиқаси эса боласини овутиш билан овора. — Бер менга, — деди Мустафо ўғлини қўлига оларкан, сўнг Мадинани ҳам қучди ва ажиб бир хотиржамликни ҳис этди. Энди унинг учун ҳаммаси узгарганди.. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝Hikoya Мустафо ишдан эрта келганидан афсусланди. Тозаланмаган уй, дазмолланмаган кийимлар, бўш қозон, чақалоқнинг тинимсиз йиғлаши — буларнинг бари йигитнинг юзини буриштирарди-ю, лекин ўзини босишга уринди. Иссиқ ҳаво сабаб боши оғриётгани учун дам олишга қулайроқ жой излаб, ҳали у-ҳали бу хонага кириб кўрди. Бироқ ҳамма тарафдан янги туғилган чақалоқнинг овози келар, бу овоз эркакни таъқиб этарди гўё. — Оббо, нега йиғлайверади бу? — деди эркак ўзига-ўзи гапириб. — Бу эмас, фарзандимиз! — деди ўғлини тинчлантиришга уринаётган Мадина. — Бошим оғрияпти, тезроқ ухлат… — Ухламаса, айб мендами? — асаблари таранглашган она кўзига ёш олди. — Қорни очдир?! — Қорни тўқ! — Бирор жойи оғриётгандир… — Билмайман, билмайман! — деди Мадина чақалоқни ётоққа қўйиб. — Ўзим ҳам қийналиб кетдим! — Битта болага ҳам қарашни эплолмайсан! — бақириб юборди Мустафо. Мадина боласини қайта қўлига олиб, эрининг ортидан пичирлади: «Ҳа, бош фақат сизда бор». Мустафо уйда ўтиролмагач, эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, ўзини кўчага урди. Эркак шўх, қувноқ ҳаёт тарзида яшаб, шунга кўникиб қолганиданми, оила муҳитини ҳазм қилолмас, бу ҳолат, айниқса, фарзанд кўргач, жуда авжига чиққанди. Хотинининг на эрга, на уй ишларига ва на ўзига эътибор қаратмаётгани ҳам Мустафонинг ғазабини келтирарди. Уйига қайтганида чақалоқнинг овози тинчиганидан бироз кўнгли кўтарилди. Кийимларини алмаштириб, энди ёстиққа бош қўяй деганди ҳамки, рафиқасининг ёнида турган қўл телефонидан хабар келгани ҳақидаги овоз эшитилди. Мустафо тўйдан аввалроқ хотинига рашкчилигини тушунтирган. Шу сабаб рафиқасининг ҳар бир қадамини назорат қилиб турарди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифани ҳам, ўзи мудом текшириб туриш шарти билан очиб берган. Мана, ҳозир ҳам келган хабар дугонасидан эканини кўргач, хаёлига қаердандир «Қайси дугонаси бўлдийкин, расми бормикин?» деган фикр келди. Расм очилгач, қарасаки, ниҳоятда чиройли қиз елкалари хийла очиқ кўйлакда шўх-шодон кулиб турарди. Ютиниб қўйган Мустафо бироз суратга тикилди-да, саломга алик олди. — Нега ёзмадинг? — Ухлаётгандим. — Аҳволларинг қалай, она бўлиш зўр эканми?! — Қийин экан. — Сенга айтдим, эрга тегишга шошилма деб. Эринг билан ярашиб олдингми? — Ҳа. Эрим ҳақида фикринг қандай? — Эринг жуда чиройли йигит, таништириб қўймайсанми? — Танишгинг келяптими? — Тинчлан, ҳазил-ку!  Мустафонинг энди кўнглига нимадир кирди. Экран ортида жилмайиб турган бу қизни унча танимасди-ю, лекин ҳали турмушга чиқмагани аниқ. Йигит кўп ўйланмади, хотинининг телефонидан барча хабарларни ўчирди-да, ўзининг телефонини олиб, бошқа хонага чиқиб кетди. — Салом! — Ким бу? — Мен, ўша сен танишишни истаётган Мустафо, дугонангнинг эриман. — Мадина, бу яна қандай ҳазил? — Ҳазил эмас, рост. Фақат бу ҳақда аёлимга айтма, биз шунчаки дўст бўламиз! Қизнинг майлини сезган йигит Нилуфар билан ҳар куни гаплаша бошлади. Улар куни қандай ўтаётгани, кайфияти, ҳатто нима овқат ейишаётганигача бир-бири билан тинимсиз ёзишарди. Мадина эрининг қўлидан телефон тушмай қолганини сезарди-ю, лекин бу ҳолат иши билан боғлиқ, дея эътибор бермасди. Дастлаб одатий ҳаётдан зерикиш туфайли шунчаки мулоқот қилиб туришни кўзлаган йигит, эндиликда Нилуфарга ўрганиб қолаётганлигини ўзи ҳам сезаётганди. Қиз билан учрашиш катта хато эканини яхши билар, аммо ўша дам яна қаердандир миясига «Бир маротаба кўришсам, нимаси ёмон? деган фикр келиб уриларди. Улар шу тариқа икки кундан сўнг учрашишга келишиб олишди. Эрта тонг. Йигит кийиниб, кўчага чиқиш учун тайёрланар, бугунги учрашувга эса ҳафсаласи йўқ эди. «Нилуфар чиройли қиз! Бир мартагина учрашаман, бироз гаплашаман. Мен Нилуфар билан шунчаки дўст тутиндим, холос!» Турфа ўйлар исканжасида қолган йигит бир хўрсинди-да, уйидан чиқди. Шу пайт қўл телефонидан хабар қўнғироғи эшитилди. — Мадинанинг қўл телефонини олишни унутманг! — Нега? — Бир нарса кўрсатаман. Анчадан бери Мадинанинг қўл телефонини текширмай қўйган Мустафо ўша «бир нарса» нима эканини билишга қарор қилди. Йигит Нилуфарни узоқдан кўрди-ю, дарров таниди. Қиз расмдагидан ҳам хушрўй, баланд бўйли, нигоҳида қатъийлик чақнаб турарди.

Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨 ❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл
Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨 ❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб европага олиб кетиш, шу тариқа ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган Улар Мадина шаҳрига киришади ва Равзага яқин жойдан жойлашиб олишади. Ҳар куни Росулуллоҳнинг қабрлари томон ер остидан йўл қазишни бошлашади.Қабрга етай деб қолганда мўжиза юз беради... Аллоҳ пайғамбарини ҳимоя қилиб😭 (давоми...👇)

​​- Йўқ, кетмайман. Сизни хеч хам ташлаб кетмайман. - Тушун, мени сенда кўнглим йўқ. - Майли, буни менга ахамияти йўқ. Нима десангиз розиман. Фақат мени хайдаманг. Дониёр бошқа чидолмади. Балки хақиқатни билса кетар. ​​- Нигина, мен сени алдагандим. Мен тузалмас дардга учраганман. Бу хаётдаги вақтим кам қолди. Сен буни билсанг қийналардинг. Шунга сени алдашга мажбур бўлдим. Сендан илтимос, кет. - Йўқ, Дониёр ака. Шундоғам шунча кун сизсиз яшадим, етар. Майли розиман. Бир кунми, бир соатми. бир дақиқами... Фақат сиз билан бўламан. Хеч қаерга кетмайман. Дониёр бу гаплардан кейин, у кетмаслигига ишончи комил бўлди. Бошқа бу мавзуда тортишишмади. Бир неча кунлардан кейин Дониёрнинг ахволи бирдан ёмонлашди. Аввалига хушидан кетди, кейин комага тушди, кейин бутунлай кўзини очмади. У бу ёруғ дунёни тарк этди. Нигина унинг ёнида охирги сонияларгача бирга бўлди. Улар бирга бўла олишмади, лекин севгилари абадий қолди. Шундай бир-бирларига меҳрибон севишганлар бор бўлсин. Фақат уларнинг ҳикоялари бахтли якун топсин, Иншаллоҳ. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝Айрилиқ. Дониёр шифохона биносидан чиқиб бораркан, докторни гаплари қулоқлари остида жарангларди. "Укажон, анализ натижаларини олдик. Афсуски, сизда ўпка сили аниқланди". Дониёр докторга нигоҳини қадади. "Мени қанча умрим қолди" дея олди ҳолос. - "Бир нарса дейиш қийин, бу ёғи Аллоҳдан". Дониёр бошқа гапларни эшитмади, буни истамади ҳам. Шифохона биносидаги ўриндиққа оғир чўкди. Хаёли хамон ташхисда. Шу пайт телефони жиринглади. Секингина экранга назар ташлади. Нигина... Экранда севгилиси Нигина жилмайиб турар, телефон хамон жирингларди. Олмади. Хозир нима ҳам дерди унга. Лекин билади. Агар олмаса у яна ва яна қўнғироқ қилаверади. Шу ўйи тугамасдан, яна жиринглади. Мажбур олди ва жиддий оҳангда гаплашди. - Ало. - Ало, Дониёр ака. Бунча телефонларни олмайсиз. Ё бирор қиз билан учрашувдамидингиз. - Йўқ, қанақа учрашув. - Хозир қаердасиз? - Боғда, ўзимиз учрашадиган жойда. Хозир шу ерга кела оласанми? - Бораман. Бироздан кейин учрашамиз унда. - Хўп, кутаман. Телефонни ўчираркан, ўрнидан туриб, учрашувга йўл олди. У Нигина билан тадбирларининг бирида танишган. Бундай оқкўнгил қизни бир кўрдию, юраги "жиз" этди. Мана шу ҳаёллар билан бўлиб, боққа ҳам eтиб келди. Дарахтларнинг қуюқ соясида Нигинани кутди. Дам ўтмай узоқдан севиклиси келарди. Хар доимгидек юзида табассум. - Ассалому алайкум. - Валейкум ассалом, келдингми? - Ха, келдим. Нега бугун тадбирда кўринмадингиз? Телефонингизгаям тушиб бўлмайди?! - Ха, шундай баъзи ишларим бор эди. - Ишларми ёки учрашувлар? - Хазилингни қўйсангчи. Сен билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. - Хўп, қулоғим сизда. - Халиги... Мен... Мен бир қизни яхши кўриб қолдим. Дониёр бу гапларни ундан кўзларини олиб қочиб гапирарди. Аммо буни Нигина сезмади. - Нима... Йўқ, ишонмайман. Ишонмайман, бу гапларингизга. - Афсуски бу рост. Ишонмасанг, мана у билан тушган суратларим. У шундай деб, телефонидаги суратларни кўрсатди. Нигина расмларни кўздан кечира бошлади.Унда Дониёр бир қиз билан суратларга тушганди. Охири чидаёлмади, телефонни Дониёрга бердию, ўзи ундан узоқ кета бошлади. Дониёр унга махзун кўзларини тикиб, ортидан бахт тилади. У энди бундай қилиб тўғри қилдими ёки йўқми тахлил қиларди. Агар бундай қилмаганда, Нигина асло уни ташлаб кетмасди, хатто, касаллигини эшитса ҳам. Нигинани сиқилишини хоҳламасди. Яхшики синглисининг расмлари бор экан. Акс холда, уни бунга ишонтириш мушкул. Вақтлар ўтаверди... Дониёрнинг ахволи кундан-кун оғирлашарди. Охирги кунларда боши касалхонадан чиқмай қолди. Унга баъзан онаси, бошқа пайт синглиси қарарди. Бир куни касалхонада эди. Эшик қия очилди ва синглиси кириб келди. - Ака, қалайсиз. Зерикмаяпсизми? - Йўқ, зерикмадим. Синглиси қўлидаги идишни столга қўйиб, Дониёрнинг пешонасини ушлади. - Ха, яхши. Иситма йўқ. - Сен қарайсану, ёмон бўлармидим. Хўш, ўқишлар қалей? - Яхши. Кеча уйга қайтаётсам, қизиқ бир иш бўлди! - Нима бўлди? - Кўчада бир қиз менга узоқ тикилиб турди. Кейин олдимга келиб нима дейди денг! - Нима деди? - Сиз Дониёрни севганимисизмуш! Буни эшитиб Дониёрни йўтал тутди. Узоқ йўталди. - Сен нима дединг. - Менми? Тўғрисини айтдим. Мен севгилиси эмас, синглисиман дедим. Оббо, қовун туширибсанку сингилжон, ўйлади Дониёр. - У нима деди? - Уми, хеч нарса. Ортига йиғлаганча кетди. Ака, ўзи у қиз ким эди? - Хеч ким. - Алдаманг. Келинойим шекилли-а? - Канақа келинойи? Иккиси ҳам жим қолди. Шу пайт эшик таққиллади. Эшикни синглиси очаркан, сизга ким керак деб сўради. Эшик ортидан Дониёрга таниш, майин овоз янгради. Дониёр акам борми? Синглиси ха дедию, Дониёрга юзланиб, "ўша" деди. Афсуски ўша, ўйлади Дониёр. Нигина эшикдан кириши биланоқ, Шаҳноза "чой олиб келай" деб чиқиб кетди. Нигина Дониёрнинг ёнида турарди. Дониёр уни ўтиришга таклиф этгандагина ўтирди. Иккиси ҳам жим эди. Буни Дониёр бузишга жазм этди. - Нега келдинг? - Сиздан хабар олгани. - Мана кўрдинг, соппа-соғман, энди эса кет.

​​​ПСИХОЛОГИК ТEСТ Юрак калитларидан бирини танланг ва яқин орада шахсий ҳаётингизда нималар ўзгаришини билиб олинг 👇👇👇👇�
​​​ПСИХОЛОГИК ТEСТ Юрак калитларидан бирини танланг ва яқин орада шахсий ҳаётингизда нималар ўзгаришини билиб олинг 👇👇👇👇👇👇👇 Жавоби

Repost from 25 ming so'mdan
КУНДОШГА ХАСАД🔥 (Арабистонда булган вокеа) У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага
КУНДОШГА ХАСАД🔥 (Арабистонда булган вокеа) У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим. Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига 😱😳

​​Саволлардан боши тарс ёрилаёзган она жигарларинининг ғамини чекаётган қизалоғига сўз қотди. — Ўзим ўргилай сендан! Мактабдан қайтадиган вақт бўлиб қолди. Ҳали замон келиб қолишади ўзлари. – деди сўридан пастга тушиб шиппагини оёғига илар экан. Қизи ҳануз ҳиқиллаб, дастурхон учини ўйнаб ўтирарди. – Зумрад, кел бағримга, қўзичоғим ўзимни! – дея она қучоғини кенг очди. Иложсизликдан кўзларидан шашқатор ёшлар юмаларди. Тўрда ўтирган Зумрад югуриб келиб, ўзини онасининг бағрига отган эди ҳамки, бўғзидаги бало-и азим шилқ этиб оғзидан отилиб чиқди. Боланинг нафас олиши ҳам аввалгидай бир маромга тушди. Нелар бўлганини англаб-англамай қолган она қувончдан унинг юз-кўзларидан ўпганча қаттиқ бағрига босиб, юм-юм йиғларди. Лаблари эса тинмай шукроналик келтирарди… ГУЛНОЗ МАМАРАСУЛОВА. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

Жувон ясалган нонлар бироз кўтарилгунига қадар овқатга уннади. Аввалроқ тайёрлаб қўйган масаллиқларни ўчоқ қозонда жиз-биз қилиб, сўнгра сув қуйди. Помидор оралатиб экилган яшил ловиялардан териб келиб, пўстлоғидан ажратди. Иккита челакка сув тўлдириб, қўйхона тарафга отланди. Узоқдан эгасини таниган қўй-қўзилар янада овозини баландлатиб баради. — Ҳозир, ҳозир жониволар… бораяман, бироз сабр қилинглар! — деди оғир юкни кўтаган аёл инқиллаб. У оғилхона эшигини очиши биланоқ, бетоқат жониворлар унинг қўлидаги челакка интила бошлади. Бир амаллаб “чув-чувлаб” ўтиб, катта идишга сувни бўшатди. Қўйлар охурга бошини тиқиб, сувни симира кетди. — Кун иссиқ, ичинглар жониворлар! Мен унгача яна сув келтираман, — дея шу кўйи икки-уч қатнади. Сўнгра қўйхона эшигини маҳкамлаб ёпиб, челакларни ёнғоқ дарахти шохига илди. Бир боғ катта ўтин ғарамини қўлтиқлаб, ортга қайтди. Шу орада тандирга ўт қўйиб, овқатга ловия ва мошни чайиб солди. Тандир аввал қоп-қора тусга кирди, кейин оқариб ёнишдан тўхтади. Жувон кесов билан қип-қизил чўғларни ўртага уйиб, нонни вақтидан олдин қизаришдан сақлаш мақсадида устига тунука тўсиқ ташлади. Саватни олиб ошхонага кирганида, қизи мириқиб, тинч ухларди. “Нафас олиши бир маромда… Ишқилиб, уйғонганида ҳаммаси ўтиб кетган бўлсин-да!” – бека шуларни ҳаёлидан ўтказиш асносида саватга аввал нонларни, устидан кулчани терди. Гўё жажжи фариштадек ширингина ухлаётган қизининг пешонасидан оҳиста ўпиб, тандирхонага шошилди. Ҳавонинг иссиғидан нафас олишгада мушкул паллада она жизиллаган тандир олдида куймаланарди. Унинг чўғ тафтидан куйган бўйин атрофлари, лўппидай яноқлари қизғиш тус олганди. Бироз ўтиб, қизиб турган тунукаларни ушлагичлари ёрдамида еҳтиёткорлик билан тандир ичидан олиб ташлади. Она меҳри, муҳаббати қўшиб ёпилган нонлардан ҳовли бўйлаб хушбўй ис таралди. Уларни узиб олишдан аввал, юзларига сув сепалаганди ҳамки, гўё лола чеҳрали дуркун қизлардекнонларнинг ранги очилиб, ялтираб кетди. Энг охирида кулчалар узилди ва бари саватга жойланди. Жувон уларни ўрик дарахти соясидаги супага келтириб қўйди. Нон ёпиш асносида таомни ҳам тайёрлаб бўлганди. Она ушбу юмушларни бажариш мобайнида тинмай ичида қизалоғига соғлик тилаб, Тангридан илтижо қиларди.Чин қалбидан, юрак-юрагидан ўтиниб сўрарди она… — Қизим, турақол! Кулчанг аллақачон пишган, — деди у ховли тарафдан туриб. – Қорнинг ҳам очгандир?! Нон иси димоғини қитиқлаётган Зумрад дарров уйғонди. Қуёшда туриб илиб қолган офтобадаги сувга юз-қўлини чайиб, сўрига чиқди. Унинг ҳиққилоғи ҳануз ўтиб кетмаганидан онанинг юраги эзилди. Қизча эса шошиб –пишиб саватдаги ўзи учун аталган кулчага кўл узатди. — Эҳтиёт бўл, Зумрад! Ҳали иссиқ. Тағин қўлинг куйиб қолмасин! Сариёғ суриб берайми? Зумрад ҳиққиллаганча бош ирғади. Қорни очганидан кулчани иккига бўлиб, ютоқиб-ютоқиб ея бошлади. Энди не қилишини билмай, она ўйга чўмганди. — Ойи, мактабга бориб келай, хўпми? – деди қорни тўйган бола кутилмаганда. — Нега? – сўради жувон қизининг дабдурустдан қилинган қароридан ҳайратланиб. — Акамнинг, опамнинг ҳам қорни очиб кетгандир. Уларнинг кулчасини олиб бориб бераман – деди Зумрад қийналиб. У гапирган сайин тобора ҳиқиллоғи зўрайиб борарди. Бундан онанинг баттар кўнгли бузилди. Бу бало ўлгур қайдан тамоғидан ўтиб кета қолмади! Нима қилса экан энди?! Кимдан нажот сўраб борсин?! Ким унга ёрдам бера оларкин?! Ким ахир?!

📝КУЛЧА (ҳикоя) Ҳовли. Ошхона. Тандир… Қуёш ҳовлига кираверишдаги йўлакчанинг ўнг ва сўл томонларига бир чизиқ қилиб экилган райҳонларни, томорқада кўкараётган сабзи, бодринг ва бошқа қатор экинларни, охурида суви тугаб қолганидан ба-балаб ишора бераётган қўй-қўзилар қамалган оғилхонадан тортиб, жамики атроф-оламни аямай қиздирарди. Она шу атрофда куймаланиб юрарди. Унинг бақувват билакли кўллари меҳнатда қаварган, яноқлари ёз офтобида тобланиб куйган, тупроқ, чанг ва ариқ сувидан бошқасини кўрмайдиган товонларида тилим-тилим ёриқлар бор эди. Унинг юзи хорғин ва ташвишли кўринарди. Кўча эшиги очилиб, читдан одмигина тикилган жажжи кўйлак-лозимни эгнига илиб олган Зумрад охшона томон югурди. Ҳойнаҳой, онаси шу ерда бўлиши тайинлиги унга яхши аён. — Ойи, акам билан опам ҳалиям мактабдан қайтмадими? – сўради қизча бетоқатлик билан. Унинг ҳар нафасида томоғидан ғиқ-ғиқ этган товуш эшитиларди. — Вой, болам-ей, ҳиққилашинг ўтиб кетмаяпти-ку! Энди нима қилсам экан?! – деди она ёнига келиб чўккалаган қизининг пешонасидан ўпиб. Аёлнинг юзидаги хавотир яна бир ҳиссага ошгандек эди. Қизалоқ ўрнидан туриб, қизил гулли рўмол остидан чиқиб турган онасининг ўрама сочларини қўли билан таради. Гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга ташлаб кўрди. Аёл эса катта ёзилган сурпа устида нон ясарди. Болалари мактабдан, хўжайини ишдан тушликка келишгунига қадар иссиқ нон тайёрлаш ҳаракатида эди. Ҳали беш ёшга тўлмаган кенжатойи эса кун-у тун онасининг изидан қолмасди. — Бир, икки, уч, беш… – қизча нонларни санашга уринаркан сўради: — Ойййи, кулча ҳам ясайсизми? Болакай гапириши билан яна томоғида бир нарса ғилт-ғилт ўйнар, бунга сайин бўйин томирлари бўртиб-бўртиб чиқарди. — Вой, Худойим-ей! – она қаттиқ ташвишланганидан кўзида йилт-йилт ёш кўринар, овози, қўллари қалтирарди. — Ахир табиб тезда ўтиб кетади, деганди… Ишонган дўхтиримиз ҳам ёрдам беролмади… Энди кимга югурсам экан!… Шўрим қурсин-а! – пичирлади у синиқ, қалтироқ овозда. Унинг хамирга юмалоқ шакл бераётган қавариқ кўллари дир-дир титрарди. Рўмол соясидан бўлак дунёни кўрмаган пешонасида реза-реза терлар ялтирарди. Ахир уч кундан бери ҳаловати йўқ. Уч кундирки, қизининг бошида кечаларни бедор ўтказади. Уч кун… Аммо бу синов унинг назарида, уч ҳафта, уч ой, балки уч йил, балки уч асрдек туюлаётганди. Вақт ўта секин, жуда оҳиста одимларди. Бу йил ҳовлидаги олма дарахти шоҳларига маржондек тизиб мева солди. Энди ранг ола бошлаган мевалар ҳали пишиб-етилмасдан кўни-қўшниларнинг болаларига ем бўлди. Олма ҳали хом, ҳам қаттиқ. Уй бекаси ҳарчанд болаларнинг соғлигидан хавотирланса-да, кўшниларнинг “қизғанибди” деган нотўғри ўйларидан истиҳола қилиб, уларга индамасди. Бир неча кун аввал ака-опалари билан хом олма еб, сакраб ўйнаётган Зумраднинг томоғида мева бўлаги туриб қолди. Ўтиб кетсин деб, сув ичиришди, нон едиришди. Фойдаси бўлмади. Ҳар нафас олганида қилт-қилт этган товуш эшитилади. Эртаси кун қишлоқ шифокорига, индинига табибга югуришди. Ҳеч қандай ёрдам бера олишмади. Эҳ, онани яратмасин экан! Шу қисқа муддат ичида аёлнинг юзидаги ажинлар сони ортгандек, улар янада чуқурлашгандек кўзга ташланиб қолди. Ҳар бир фарзанднинг ўз ўрни, ўз қадри бор. Агар боласига бирор шикаст етгудек бўлса, она ҳаммадан кўп озор чекади. Минг бир тикан баданига қадалгандек, ҳам тани, ҳам руҳи зир титрайди. Онага осон тутманг… У ҳар бир дилбандини вояга етқизгунча оз-мунча синовларга дош бермайди, дейсиз! Афсуски, шундай фарзандлар борки, балоғатга етгач, ҳудди ўз-ўзидан униб-ўсгандек, онасига “мен учун нима қилиб қўйибсиз?!” дея даъво қилишади. Эҳ-ҳе… Волида-и муҳтараманинг жигарбанди учун кўрган-кечирганларини санаб-саноғига етиш мумкинми, ахир?! Аёл нонни ясаб, устига енгил дастурхонни ташлади. Сурпани ичидаги унни қоқиб-қоқиб ўртага йиғиб, тахлаб тортмага жойлади. Қизи эса аллақачон кўзи илиниб, кўрпача устида уйқуга кетганди. “Ҳайрият, болам бечора ҳеч бўлмаса, уйқусида енгил нафас ютаяпти. Оллоҳим, ўзинг мушкулимни осон қил!” – дея ёлворди она кўзларини чирт юмиб, нималарнидир ичида такор-такрор қайтариб.

🦄Bitta gulni  tanlang!🦄 Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻      1⃣ 🌻          4⃣🌻      2⃣ 🌻         5⃣🌻      3⃣ 🌻          6⃣🌻 100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈 rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔

​​Хонадагилар ҳар тарафдан гаплашиб ўтиришарди. Катта оила яна жамулжам бўлиши учун муаллима Нури (Нуржаҳон) холам етиб келишлари керак эди. Буни онам ҳам сезди шекилли, укасига қараб: — Нури кўринмайдими? — деди ҳавотирланиб. — Ҳа, опа, ҳавотирланманг, кечгача келиб қолар, — дея тоғам ўрнига жавоб қайтарди кичик холам. — Дарсларини тамомлаб кейин йўлга чиққандир-да. Бугунча мактабга бормасаям бўларди, — деди яна бир холам гапга қўшилиб. — Майли-да, ишига масъулият билан қараса ёмонми? Ўқувчиларим бекор қолишмасин, деган. Ўқитувчилик муқаддас касб. Қанчалаб болалар кўз тикиб кутиб ўтиришади. Ўқитувчи бўлганидан кейин туғилган кун деб дарсдан қолавермайди-ку, — деди отам пиёладаги чойни хўплаганча. Ҳамма жимиб қолди. Ташқарида кун қорайиб, кеч туша бошлаган маҳал эшик секин ғийқиллаб очилиб, Нури холам кириб келди. — Вой-эй, ташқари бунча совуқ бўлмаса, музлаб қолишимга сал қолди-я, — деди муаллима холам кириши билан совуқдан кўкарган қўлларини оғзида пуфлаганча. — Ана, бўрини йўқласанг қулоғи кўринади, — дея холам билан кўришди тоғам. Кейин кула-кула қўшиб қўйди: — Устоз, дарсга кечикдингиз! Хона бўйлаб енгилгина кулгу садолари янгради. Янги келган меҳмонга нон ушатилиб, ҳол-аҳвол сўрашилгач, овқатлар сузилди. Таомдан сўнг эркаклар алоҳида хонага кўчишиб, аёлларни холи қолдиришди. — Нури қизим, мунча кечга қолдинг? — деди энам қўлига оппоқ пахта оларкан. — Тушгача дарсларим бор эди. Ташлаб келолмадим. Янги йил ҳам яқинлашаяпти. Синфимни байрамга тайёрлашим керак. Шунинг учун ишларим кўпайиб кетди. — Ишқилиб соғ-саломат бўлинглар! Энг муҳими соғлиқ. Қолгани бўлаверади, — деди энам қўлидаги момиқ пахтанинг чигитини битта-битта ажратганча. Шундан сўнг холаларимнинг гап халталари очилди. Онамнинг опалари Дилбар ва Ойхумор холам бир-бирига опа-сингил қуда бўлишганди. Дилбар холам ўғлига синглисининг қизини келин қилган. Иккала опа-сингил қудалар ҳам анча дардлашишди. Холаларимнинг гап хазинаси борган сайин қайнаб чиқарди. Гоҳ ёшлик даврларини эслайди, гоҳ… Менинг кўзимга уйқу келмасди. Кўрпачага ўралволиб, ўзимни ухлаганга солиб ётардим. Биздан бошқа ҳамма аллақачон пинакка кетган. Холаларим эса бу ўтиришларида эрталабгача ухлашмайди. Лекин тўғри ишдан чиқиб келган Нури холам уйқуни урарди. Бир пайт донг қотиб ухлаётган Нури холам алаҳсираб нималарнидир гапира бошлади. Буни дарров илғаган Гавҳар холам болаларча шўхлик билан: — Тўхтанглар, бир пас жим туринглар! Нури уйқисираяптими? Оғизлар бир зумга дам олди. Ҳамманинг қулоғи Нури холамда. Муаллима холам эса ҳеч нарсадан хабари йўқ, “дарс” ўтишда давом этарди: — Болалар, қорбобони чақирамизми? Яхши… Қани унда биргаликда баралла чақирамиз… Қор-бо-бооо…Қор-бо-бооо… Хонани холаларимнинг шодон кулгилари ларзага келтирди. ГУЛНОЗ МАМАРАСУЛОВА. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝МУАЛЛИМА ХОЛАМ (ҳикоя) Ўша изғирин, совуқ қиш кечаси ҳали-ҳамон эсимда. Ташқаридаги шамолнинг ғувиллаши қулоқни қоматга келтиргудек эди гўё. Йўқ, мен ўша куни тизза бўйи қор ёққанини айтмаяпман. Яхшиси, ҳаммасини бошидан бошлай қолай… Онамларнинг оиласи серфарзанд бўлган. Ўн битта бола: етти қизу тўрт ўғил. Шунча фарзандни дунёга келтириб, вояга етказишнинг ўзи бўладими? Яна уларни ўқитиш, уйли-жойли қилишни айтмасангиз ҳам бўлаверади. Отам ва энамнинг бардошларига қойил қолсанг, арзийди. Отам ҳам майли — вақти далада, иш билан ўтади. Эрталаб кетиб, кун қорайганда қайтади. Ҳаммасидан ҳам меҳрибон энамга қийин бўлган экан. Уй ишлари, мол-ҳолга қараш, болаларни эплаш ва яна қанча майда-чуйда ишлар… Эҳ-ҳе, бу кундалик ташвишларни санаб саноғига етиш қийин. Одамни эзиб юборади. Булар ҳам майли, болаларнинг чуғур-чуғури, ҳали унга, ҳали бунга талашиб жанжаллашишлари, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна ўйинларини давом эттириб кетишлари одамни бир зумда ақлдан оздириши ҳеч гап эмас. Энамнинг сабр-тоқати улкан тоғдан ҳам баланд бўлган экан-да. Йўқ, йўқ, тоғ емиришилиши мумкин, лекин энамнинг бардошлари емирилмаган. Шу каби ташвишлар билан болаларнинг бирин-сирин катта бўлиб қолганини сезмас экан киши. Аввал уч қизни (онам учинчи қиз) уч тарафга узатди, кейин тўрт ўғилни уйлатиришган. Яна қолган тўрт қизларини ҳам бамисоли оқ қушлардек ўз бағриларидан учириб, барчасига бахт тилаб қолишаверди. Фарзандларнинг ҳаммаси уйли-жойли бўлиб кўпайишгач, ўзларидан ўзлари ортмай қолишар экан. Бир томондан олиб қаралса яхши-ю, лекин ота-она, опа-сингил, ака-укаларнинг кўзи-кўзига тушиб турмаса, меҳр-оқибат ҳам секин-аста орадан кўтариларкан. Ўша қиш оқшоми катта оила яна йиғилиши учун баҳона топилганди. Энамнинг туғилган кунлари муносабати билан барча фарзандлари қишлоқдаги болалик уйларига йиғилишадиган бўлди. Қаҳратон қиш. Қишлоқнинг ўнқир-чўнқир, қинғир-қийшиқ жинкўчаларини қалин қор қоплаган. Кўчалар билч-билч лой: на қор, на тупроқ… Бу йўллардан юриш ниҳоятда азоб. Лойсувоқ уйларнинг томларини қор босиб қолганидан, худди оғир юкли аёл каби бир томонга оғиб турганга ўхшайди. Тушга бориб аввалига секин, кейин эса гупиллаб яна қор ёға бошлади. Биз ҳам туғилган кун муносабати билан эрталабдан йўлга чиқишга тайёргарлик кўра бошладик. Онам билан дадам турмуш қуришганларидан сўнг туман марказидан уй олишган экан. Биз шу уйда катта бўлганмиз. Қишлоқ унчалик узоқ эмас. Дадамнинг ”Жигули”сида чорак соатда етамиз. Дастурхон ўралгач, машинага солинди. “Жигули” жойидан секин қўзғалди. Йўлда ҳамма ёқни — бир-биридан гўзал манзараларни томоша қилиб кетиш мазза-да. Машинада узоқроқ юришни шунинг учун ёқтирсам керак. Машинанинг олдинги ойнасига учиб келиб қўнаётган қор парчалари ва уларни баджаҳллик билан ойнадан суриб ташлаётган сирпанчиқ узун таёқларга маҳлиё бўлиб, қишлоққа кирганимизни ҳам сезмай қолибман. — Мана, қизим! Етиб келдик, — дея дадам гап қотганларидан сўнггина сезибман. — Қачон етамиз, деб қўймаётгандинг. Машинамиз дарвоза ўрнига ёғочешик қурилган, ҳовлиси кенг уй ёнида тўхтади. Кетма-кет чалинган сигналдан сўнг уй ичидан мезбонлар бирин-кетин чиқа бошлашди. Биз эса дастурхонни кўтарганча ичкарига ошиқдик. Йўл бўйи анча совуқ қотибмиз. Иссиқ уй, иссиқ чой, иссиқ юзлардан сўнг юзимизга қон югурди. Катта хонага ҳамма сиққулик қилиб дастурхон тўшалганди. Хонага кириб жойлашиб олингач, яна ҳол-аҳвол сўрашилди: — Неваралар яхшими, чопқиллаб юришибдими? — дея отам ва энам гап бошлаши билан қолганлар гапни илиб кетишди. — Ўзларингиз қалайсизлар? Ишлар чарчатмаяптими? Шу орада менинг зерикаётганимни сезган Баҳодир тоғам юзимдан чимчилаб тортди: — Вой Тамара-эй, бир кеп қопсан-да. Нечинчи синф бўлдинг? Сени синфдошларинг хафа қилмаяптими? Биров хафа қилса дарров менга айт, қулоғини чўзиб қўяман. Тоғам мени доим Тамара деб чақиради. Ўзининг айтишича, исмимни билса-да, ҳазиллашиб сўраганида нимагадир Тамара деган эканман. Шундан бери тоғам учун Тамараман.

Repost from Rasmlar Uz ♥️
🥰🥰🥰😇😇😇🥰 🥰🥰😇🥰 ulguring FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖 TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
🥰🥰🥰😇😇😇🥰 🥰🥰😇🥰 ulguring FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖 TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ 💋 ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡 ┗━━━━━━━━━━━━━━┛ 🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳 https://t.me/gieshalar_siri/42078 https://t.me/gieshalar_siri/42078 Homiy: 🕺LUX BREND OPTOM NARXDA Faqat eng zo'rlari 🕺

MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni 9 ta usuli! 🥰 Agar u sizni telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilish
MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni 9 ta usuli! 🥰 Agar u sizni telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilishning bir necha yo'li mavjud👇 1. Har doim xayrlashayotgan vaqtda.. ➡️Davomini o'qish ♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️

​​📝УЯЛИБ ҚОЛДИМ...(4 - қисм) (воқийлик асосда ёзилди) Мен яна пакетга егулик олиб момони кўргани жўнадим. Бораяпману хурсанд эдим. Нега унақа бўлди ўзим ҳам тушунмасдим. Балким мени мактубим туфайли топилишгандир.Уйига кириб бордим.Зумрад момо ётган жойида секин бошини кўтариб: -- Ҳа бу сенмисан,- дея чуқур нафас олди. Мен кутган хурсандчилик ўрниига момонинг юзида ғам андух бор эди. Унинг кўзлари менга норози тарзда боқиб турарди. -- Зумрад момо зўрмисиз...мана сизга ул бул олиб келдим, келинг еб олинг. Айтмоқчи ўғилларингиз топилибди, келишяпти экан деб эшитдим, хурсандман.- дедим. -- Келишяпти...- дея момо лабини тишлаб қўйди. -- Момо...нега хурсанд эмассиз?Ёки сизни кимдир хафа қилдими?,- дедим. -- Қизим...мен одамлардан хафа бўлмай қўйганман.Одамлар билан яшаяпман, агар хафа қидишса бекоргамас...аксинча одамлар менга кўп ёрдам беришаяптилар.- деди момо. Зумрад момо нимадандир норози эканлиги кўриниб турарди, энди кетмоқчи бўлганимда : -- Сандиқдан мени ўғлим жўнаатган рўмолни бу ёққа олгинда!- деди. Мен рўмолни олиб Зумрад момога узатдим. Момо рўмолни ёнига қўйиб қўллари билан енгил силади ва ғамгин овозда : -- Сен ўйлайсанки мен кекса кампир ақлдан озиб қолди деб...чунки анча илгари олиб берган рўмолни мақтаяпман. Биласанми мен қачонки шу румолни ўрасам яна ўша янги олган хурсандчилигимни ҳис этаман. Умримни охиригача мана шу ўғлимни жўнатган совғасини мақтаниб ўтаман. Ўла ўлгунниммчча кўзимни олдида туради шу совға, чунки бу жудаям қадрли. Сен ҳалии ёшсан, бу нарсаларни тушунмайсан... Менинг юрагимда ўғилларимга нисбатан хафагарчилигим йўқ. Фақат оғриқли томони шуки, мен ҳоҳлагандек бўлишмади...Мана сен ҳозир менга айтчи...ўғилларимдан бири хавф остида дегин мен оёқ яланг пиёда қутқариш учун югуриб бораман... Сен эса... Уларнии ғурурини топтадинг... Мендан сўрамадинг ҳам нима менга оғриқ бераётганини, нима мени қийнаётганини...Энди мени болаларим мен сабаб ўртоқларини олдида қандай бош кўтариб юришадиааа...? Энди болажонларимни бармоғи билан кўрсатишиб гапиришади. Нега сен ундай қилдингга қизимм...?? -- Моможон...мени кечиринг, сизга яхши бўлсин дегандим... -- Менга нима яхши бўлишини сен қаердан биласан? Сен мени ғамимни , бутун ёруғ оламга ёйиб юзимни ерга қаратдинкуу...Ёрдам бермоқчи экансан, нега ақлинг билан бошқа йўл билан излаб суриштирмайсанми...Бу нима қилганингг...Онаси бетоб ётибди, ҳой ўғиллар силарда виждон борми...дея бирданига газетга жўнативорибсан... Шундай деб менга шундай боқдики, уятдан ер ёрилмади мен кириб кетмадим бошқа бу кўзларга қарамаслик учун... Мана азизларим, бир онахоннинг ўзи бетоб бўлиб ҳам ҳолидан хабар олмаган болаларини ўйлаши бу Она деган номнинг энг буюклигидан далолат бераяпти. Оналарини ташлаб қўйган фарзандлар огоҳ бўлинг... Мусофирдагилар қани ҳозироқ Онажонга телефонни олиб ҳол аҳвол сўраб қўйинг. Улар сизни овозингизни эшитса хавотир олишмайди. Ёзиш биздан ибрат олиш ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Кейинги янги ҳикояларимда кўришгунча деб қолувчи ҳар доимгидек.... Тамом Крик души ШУХРАТ 🌺 @Solixa_Ayol 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

​​📝УЯЛИБ ҚОЛДИМ...(3 - қисм) (воқийлик асосда ёзилди) Шу гапларни гапирдию, Зумрад момо узоқ сукунатга берилиб бир нуқтага термулиб жимиб қолди. Бечора момо...ёлғизлик жудаям ёмон. Айниқса кексайиб суянадиган ҳеч киминг қолмаганда. Бироз вақт ўтгач момо яна гапида давом этди. -- Жудаям кам хат ёзишиб туришди. Баъзида пул ҳам жўнатишди. Аммо бир куни ўзлари уйга кириб келишишди. Мана бу жудаям ажойиб кун бўлди.Жудаям хурсанд бўлдим болаларимдан. Уйни таъмирлашди, қўшимча уй қуришди қулайликлари билан.Ҳовлида ишлашди, мен фақат овқат пиширишга улгурардим.Ўшанда мана шу фото суратга тушгандик. - дея сўзлаб бераяптики момонинг қувончдан кўзлари яшнаб кетарди. Яна бироз сукунат ва жимликдан сунг ғамгин ҳолда : -- Қувончларим узоққа чўзилмади : орадан бир ой ўтгач яна қайтиб кетишишди. Аммо кейин жудаям кам мактублар келарди.Мен ўша манзилга хат ёзиб жўнатсам, почтачи бу манзилда йўқ экан, балким бошқа жойга қўчгандир деб қайтариболиб келишарди. Зумрад момо яна жимиб, бир нуқтага тикилиб хаёл суриб қолди.Сукунатни бузиб момога савол бердим. -- Момо, ҳали ҳам ўғилларингизни қаердалигини билмайсизми? -- Йўқ қизим билмайман.Мана Ҳасанимни суратини газетдан кўриб қолдим. Газетни манзилини олиб хат ёздим, натижа бўлмади.- дея ўша сарғайиб кетган газетни секингина тахлаб сандиққа солиб қўйди. Шунча вақт суҳбатлашиб чой қайнаганиниям сезмабмиз. Туриб чой дамладим. Бирга чой ичдик. Момо, Ҳусан ўғлингиздан ҳам ҳеч қандай хабар йўқми?- дедим пиёладаги чойимни ҳўплаб. -- Нега йўқ...Сибирда катта автомобил заводи қуришаяпти. Мана қара қизим у менга ҳатто иссиққина қалин румол ҳам жўнатганди. - дея ҳассасига суяниб сандиқ ёнига борди. Сандиқ ичидан оқ румолни олиб менга кўрсатиб, бошига ўраб олди. Биласизми Зумрад момо менга рўмолини мақтаняпдию, хурсандлиги ичига сиғмасди, ҳатто ҳассасини ҳам олмаганди суяниш учун. Бир зумда ёшариб кетгандек туюлди менга. -- Жудаям чиройли румол экан моможон- дея мақтаяпману...ичимда Э Худо... ўша Сибирдаги машина заводи аллақачон ишга тушганку...бутун мамлакат бўйлаб машиналари ҳаракатдаку...Бу жўнатган румолига неча йиллар бўлгандир...Кампир эса худди кеча олгандек мақташини... ўтказдим. Биласизми момонинг ўша эгиз ўғилларидан жудаям жахлим чиқди. Наҳотки соғлом, бақувват, кучли ўғиллари, кексайиб қолган буни устига тоби қочиб қолган Онасига раҳми келишмасаааа.... Ҳалимии...қараб турларинг! Юраксизлар, меҳирсизлар...ҳаммаси учун ҳали жавоб берасизлар! - дея хаёлимдан ўтказдим. Тушкун кайфиятда бувимларникига қайтиб келдим. Мени ҳафалигимни бувим тушунди шекилли сабабини сўрамади. Қишлооқдан уйимизга қайтган кунимизнинг биринчи куниёқ ўтириб ўша газета манзилига мактуб ёздим. Жахил устида бор нарсани , ҳақиқатни ёздим. Ҳатто ўша газетага чиққан расмини сандиғида сақлаб юрган Зумрад момони бетоблигини ҳам ёздим ва почтага олиб бориб жўнатиб юбордим. Орадан бир йил ўтди. Биринчи курсни тугатиб, практика олдидан яна қишлоққа бувимдарникига бордим.Бувимни айтишича, Зумрад момо ўғилларидан мактуб олибди. Яқин кунларда кўргани келишаркан. Момо эса ётиб қолган мазаси йўқ, ўғилларини келишини кун санаб кутиб ётибди экан. Давоми бор 🌺 @Solixa_Ayol 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝘁𝗲𝘀𝘁 𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻🌺 💋🌷Gullardan birini tanlang sizning tanlovingiz shaxsiyatingiz turini aytib beradi.💋🌷 Tez tanlab oling! 1️⃣🌸✨ 3️⃣🌹✨ 2️⃣🌺✨ 4️⃣🌷✨

​​📝УЯЛИБ ҚОЛДИМ...(2 - қисм) (воқийлик асосда ёзилди) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум азизларим... Соғ саломатмисизлар... Мени ҳикояларимни вақт ажратиб ўқиётган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.Айтмоқчи энди иложи борича ҳикояларимни ҳеч қайси груҳга қўймайман. Фақат мана шу ерда заметкаларимда ўқишингиз мумкин. Келинг ўша янги ҳикоямни давомини сизларга ҳавола этай...марҳамат. Товба...ишонмсизми киришим билан кўзим шип шийдон хонага кўзим тушди. Гуёки бу уйда ҳеч ким яшамайдигандек эди. Зумрад момо эса бир четда кўрпачани устида хомуш ўтирарди, ёнида ранги сарғайиб кетган эски газета. Орқа томонида эски сандиқ турарди. Лекин негадир устки қопқоғиочиқ эди.Шунчалик хаёлга ботган эдики, ҳатто мени салом бериб кирганимни ҳам сезмабдилар. Яқинроқ бориб яна салом бердим. Шошипгина бошини кўтариб менга қаради. Кўзларидан қувонгани сезилиб турарди. Бироз сўрашгач бувим бериб юборган егуликларни дастурхонга қўйдим. Момо миннатдорчилик билдириб электр қайнатгичда чой қўйиб юборишимни айтиб қолди. Чой қайнагунча бироз момо билан суҳбатлашдим. -- Қизимм...менга мана шу газетдаги суратга тегишли ёзилган сўзларни ўқиб бераоласанми?- деди. -- Хўп,- дея газетани қўлимга олдим. Газетадаги расмда юк машинаси эшигини очиб кулиб турган эркакнинг сурати акс этганди. Газетада Ҳасан Хамроевни фаол ҳайдовчи, такрорланмас касб эгаси экани мақтаб ёзилганди. -- Бу мени Ҳасаним бўлади қизим.- дея кулиб қўйди момо. -- Мана қара қизим, - дея деворда илиниб турган рамкадаги фото суратни бармоғи билан кўрсатиб...-- Бу суратда ҳаммамиз жамбул жаммиз.Бу Ҳасан буниси эса Ҳусаним бўлади. Кўряпсанми мени ҳурмат қилиб мени стулга ўтқизишиб ўзлари ёнимда тик туришибди.Ёлғиз ўзим уларни боқиб катта қилдим. Эрим урушдан қайтмади.Дом даракасиз йўқолган дейишди холос. На ўлганини билдик на тиригини. Жудаям оғир йиллар эди ўша пайтлари. Очарчилик, қишлоқда фақат болалар ва хотин қизлар қолиб кетишганди. Эгизакларим мактабда саккизинчи синфгача ўқишиб, кейин шаҳарга ўқишга кетишишди. Мен уларни ўқисин деб қаршилик қилмадим. Ҳасаним ҳайдовчиликка , Ҳусаним эса қурилиш соҳасида ўқиди. Ўқишлари тугагач уларни ҳарбий хизматга олиб кетишди.Мен эса уларни уйимизда еутиб ўтирдим. Аммо улардан бирин кетин хат олдим. Бири Қозоғистонга буғдой ўримига машина ҳайдашга кетган бўлса, иккинчиси Сибирга қурилишга кетди. Ва ўша ерда қолиб кетишди. Жудаям хафа бўлдим...нима қилай балким мени тақдирим шундай ёзилгандир. Давоми бор 🌺 @Solixa_Ayol 🌺 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig