uz
Feedback
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Kanalga Telegram’da o‘tish

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 analitikasi

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 (@solixa_ayol) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 25 067 obunachidan iborat bo'lib, Bloglar toifasida 1 604-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 219-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 25 067 obunachiga ega bo‘ldi.

21 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -661 ga, so‘nggi 24 soatda esa -51 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 4.82% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 3.33% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 1 211 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 838 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 11 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 22 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Bloglar toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

25 067
Obunachilar
-5124 soatlar
-527 kunlar
-66130 kunlar
Postlar arxiv
​​— Ҳамма пулларни менга бериб кетишяпти. Баъзида саналмаган бўлади. Яхшилаб тахлаб, санаб қўйинг, дейди қайнонам. Сизга озроқ пул олиб келдим, ойи. Камчилигингизга ишлатарсиз. Уйдагилар билишмайди, бир марта онамга озроқ пул олиб боргандим, балога қолдим. — Бу ишни бир марта қилдинг, иккинчи марта қилма. Эрингнинг рухсатисиз унинг бир тийинига ҳам хиёнат қилма. Мен сендан пул сўрадимми? Худога шукр, шу кунгача ҳеч кимдан қарздор бўлган жойим йўқ. Жуда кунимдан қолсам, ана, ўғлим бор, кунимга ярайдиган... Ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганди... Ярим олдин рўй берган бир воқеа сабаб ҳаловатим йўқолган. Хуллас, менинг яхши жойга келин бўлганимни эшитган отам йўқлаб келадиган бўлди. Болалигимда қанчалик зор бўлгандим унга, энди эса... Биринчи марта турмуш ўртоғим билан бирга кириб келишганида ҳушим бошимдан учай деди. — Дастурхон туза, ойиси, меҳмон келди. Ҳойнаҳой, бу қариндошингни танимасанг керак. Аёлингизнинг қариндоши бўламан, мени яхши танимайди, дедилар. Уйга олиб келавердим. Тез ошга унна... Турган жойимда анча пайт қотиб қолдим. Меҳмонхонага кириб кетган эрим мендаги ўзгаришни сезмади, яхшиям. Отамнинг бу қилиғидан хафа бўлишни ҳам, хурсанд бўлишни ҳам билмасдим. Кўнглимнинг бир бурчида Озгина бўлсаям, менга нисбатан меҳри бор экан-ку, йўқлаб келибди, нега отасиман, деб очиқ айтавермайди. Ахир булар отасиз ўсганимни билишадику... турли хаёллар чарх урарди бошимда. Ўша куни у кишини яхшилаб меҳмон қилиб кузатишди. Бу гапни онамга айтсам, онам ҳам жуда саросималаниб қолди. — У сени деб эмас, пул учун келган, болам... Олдиндан шундай одати бор, бировлардан пул олиб, бермай кетади. Бир жойда ёлчитиб ишламайди. Ундирган пулларини ароққа сарфлайди. Энди сенинг ҳаётингни бузмасайди... онам кўксини чангаллаб йиғлади. Ширин оилам бузилишини ўйлаб, мен ҳам қўрқиб кетдим. — Эримга айтаман, у одам ҳеч қандай қариндошиммас, уни яқингизга йўлатманг, дейман... — Ишқилиб ёмонлиги тегмасин-да... Бир умр кутиб яшаган, меҳрига зор бўлган одамимни энди ўзимдан узоқлаштиришим керак. Бир томондан виждоним ҳам қийналади. Ахир нима бўлганда ҳам у менинг отам-ку. Эримга ҳаммасини очиқчасига айтиб берсам, мени қандай қабул қиларкан. Қайнота-қайнонамчи, улар нима дейишади? — Нима бўляпти сенга, бирор жойинг оғримаяптими? бир нуқтага тикилиб қолганимни кўрган эримнинг меҳрибончилигидан кейин кўнглим бузилиб кетди. Қанийди унга кўнглимда кечаётган ҳамма гапни айта олсам? Яқинда ҳовлимиз дарвозаси тақиллади, бориб очсам, остонада дадам турибди. Вужудимни қалтироқ босиб қолди. — Сени бир кўриб кетай, деб келувдим, қизим, дадамнинг гапидан кейин ўзимда журъат топиб, уйга таклиф қилдим. — Мени кечир, қизим, сениям безовта қиляпман. Нима қилай, кўргим келдида... Айниқса ўғлингни соғиндим. Невара ширин бўлади, деганлари рост эканда... Дарҳол дастурхон тузаб, меҳмон қилдим. Бирор соат ўтириб, кетишга чоғланди. — Келганимни уйингдагилар билмай қўяқолсин... деди кетаётиб. Негадир отамга жуда раҳмим келди. — Тўхтанг, уйга кириб бир даста пул олиб чиқиб, узатдим. Индамай олди. Онамга ўхшаб уришиб бермади. Шундан кейин ҳам икки-уч бор йўқлади отам. Мен эса икки ўт орасидаман, эримга, қайнота-қайнонамга дадамни таништирайми ёки... Улар қандай қабул қилишаркан?. Тамом... 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝СЕНИ КЎРГАНИ КЕЛДИМ, ҚИЗИМ. Янги ҳаёт бошлаганимга ҳали кўп бўлгани йўқ,лекин жуда қийин вазиятга тушиб қолдим. Дардимни ҳеч кимга айтолмайман. Менга маслаҳат берадиганлар чиқиб қолар,деган умиддаман. Ота-онам мен эсимни танимасимдан ажрашиб кетишган. Ойи, Насибани дадасини мен ҳам дада десам майлими? болалигимда онамга шундай савол берганимда у юм-юм йиғлаганди. Йўқ,қизим, Насибани дадаси сенинг тоғанг бўлади. У кишини тоға дейишинг керак. Унда менинг дадам қаерда, келсинлар... Онамни ўша пайтда жуда қийнаганимни энди-энди англаяпман. Ёлғиз боши билан укам иккимизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирди. Анча йил тоғамнинг оиласи билан яшадик. Атрофимдаги болалар дада деб оталарининг бўйнига осилганида, нега менинг отам йўқ,деб ич-ичимдан эзилардим. Дадам бизни олиб кетиш учун келишини шунчалик истардим-ки... Ўртоғимнинг дадаси касал бўлиб қолган экан, дўхтирлар олиб кетишибди. Бизни дадамизни ҳам дўхтирлар олиб кетган, тўғрими, опа? Тузалсалар келадилар... эсини таний бошлаган укамнинг бу гапига мен ҳам ишона бошладим. Лекин анча йиллар ўтди ҳамки, дадамдан дарак йўқ. Қизим, уйимизга меҳмон келган. Сен билан укангни кўргани... Кириб кўриш, деди бир гал бувим. Дадамми?!. Ана, айтгандим-ку, дадам бир куни барибир келади, деб. Укамни ҳам чақириб келайми? Уканг аллақачон келган... Хаёлимда дадам укамни қучоқлаб ўтирибди, деган тасаввурда шошиб меҳмонхонага кирдим. Тўрда бир бегона киши ўтирибди, укам эса тоғамнинг ёнида унинг пинжига киргудек бегонасираб турибди.Онам кўринмайди. Салом бер, дадангга, қизим... Ассалому алайкум.негадир ташқарига қайтиб чиқмоқчи бўлдим.Тушларимизга кириб, бизни маҳкам бағрига босиб эркалайдиган дадам менинг тасаввуримдаги киши эмас, қандайдир бизга умуман бегона одам экан. Катта қиз бўлиб қолибсан-ку... Орзу қилганимдек унинг қучоғига отилмадим,дадам ҳам менга талпинмади.Нега у ҳақиқий отам бўлса, бизга шунчалик бегона, деб ўзимга савол берардим улғайганим сари.Ота дийдорига тўймай ўсган болалигимиз ҳам ортда қолиб кетди.Укам ҳам,мен ҳам ўз ҳаёт йўлимизни топиб олдик.Бизни ёлғиз боши билан оёққа турғизган онам қанчалик қийналганини энди англаяпман.Тоғаларимдан ҳам бир умр миннатдорман. Кўнглимизни ўкситмаслик учун қўлларидан келганини қилишди улар. Мактабни тугатиб, институтга киришга тайёрланиб юрган кунларимда уйимизга бирин-кетин совчилар кела бошлашди. Яхши жойдан келишди, опа. Қиз болага ҳар доим ҳам бундай жойдан совчи чиқавермайди. Узатиб юбораверинг, ўзлари ўқитиб олишади,онамни ўртага олишди холаларим. Онангни қийнама, қизим, униям ўйла. Ҳаётини сен билан укангга бағишлаб, қайта турмуш ҳам қурмади.Энди сизларнинг орзу-ҳавасингизни кўрсин. Совчиларни рад қилма... Қариндошларимизнинг гапи тўғри эди. Ўқишга кириб олсам, мени тинч қўйишади, деб ўйлардим. Афсуски, омадим чопмади, Яхши жойга узатадиган бўлишди мени. Мана,келин бўлиб тушганимга ҳам икки йилча бўлиб қолди. Тушган хонадоним жуда яхши. Қайнота-қайнонам меҳрибон, ширинсўз одамлар.Менга қилаётган эътиборларидан бир томондан ўксик қалбим қувонса, бир томондан жуда ийманардим. Ҳаётнинг менга берган туҳфасимикан бу? Отасиз ўсган қалбимни турмуш ўртоғимнинг меҳри тўлдиргандек бўлди. Мен ҳам янги оиламга бор меҳр,эътиборимни беришга интилардим. Бир йил ўтиб ўғилли бўлдик. Ҳаётнинг мазмуни,ҳақиқий бахт нималагини энди англай бошладим. Онам ҳам,келинлик хонадонимдагилар ҳам жуда хурсанд.Келинлигимда эрталабдан кечгача катта ҳовлида бир ўзим қолиб,уй юмушларини тугатганимдан сўнг зерикиб қолардим. Энди кичкинтойим билан бўлиб,кунлар қандай ўтаётганини ҳам сезмай қоляпман. Қайнона-қайнотам бозорда ишлашади,турмуш ўртоғим кичик хусусий тадбиркорлик корхонасини юритади.Моддий томондан ҳеч қандай камчилик йўқ, еганим олдимда,емагани ортимда десам ҳам бўлади.Уларга қўлимдан келганича хизмат қилишни, кўнгилларидагидек келин бўлишни истаганим учун мен ҳам тинмайман.Мени қийналиб ўстирган онамга,бувим ва тоғаларимга ҳам бир гап тегмасин, дейман-да.Турмушимизнинг иккинчи йилида қайнонам пулларини ҳам менга ишониб топширадиган бўлди.

🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟 ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ FAQAT TREND TURKIYADAN ┏━━━━━━━━━━┓ 彡 ❤️KO'RISH ❤️  彡 ┗━━━━━━━━━━┛ https://telegram.me/+rMlAR_bz-2EwYjYy https://telegram.me/+rMlAR_bz-2EwYjYy Reklama xizmati:@made_Durdona

​​​​си бор эди, ахир у томонда. Ўғил эртага яна шу майдонда бўлади, шу панжарадан ташқарига термилиб ўтиради. Онасига далда бўлгудек умидлари билан тикилади. Она эртага яна шу майдонни супуради, йўлакларни ювиб, тозалаб қўяди… Ахир эртага бу ерлардан болажониси ўтади. Ваҳоб РАҲИМ 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

ини ўз ихтиёри билан, ўз хоҳиши билан қилган. Бутун теварак-атроф, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оиласи олдида ҳамиша у ёмонотлиқ бўлиб келган. — Уни бунга нима мажбур қилган деб ўйлайсиз? — истамайгина сўради бошлиқ. — Ўғирликни назарда тутяпсизми? — Ҳа. — Фурқат бундай қилмаган. У қилмаган бу ишни. — Яъни?! — Бунинг энди аҳамияти йўқ, биласизми, нима?.. Аёл у ёғини гапирмади. Сумкасини титкилаб, битта увадаси чиқиб кетган мактубни олди ва уни бошлиққа тутқазди. Бошлиқ кўзойнагини тақиб, уни ўқишга тушди. — Буларни, барибир, ҳис қилолмайсиз, сиз шунчаки, мен қалам билан белгилаб қўйган жойни ўқинг, овоз чиқариб ўқинг! У мактубда кўрсатилган қисмини ўқишга тушди: — Энди нима аҳамияти бор, сен онамни эҳтиёт қил! Саволингга келсак, менинг борим ҳам, йўғим ҳам билинмайди, барибир. Онамга бирор кор-ҳол бўлишини истамайман, сендан илтимос, онамни эҳтиёт қил! Доим ёнида бўл! Бошлиқ жим бўлиб қолди. Аёлга қаради. Унинг кўзлари ёш билан тўлиб қолганди. Бу нигоҳ бошлиқни аёлдан юзини ўгиришга мажбур қилди. — Ўғирликни Фарҳодингиз қилганми? — деб сўради сўнг. Аёл жавоб бермади. У жавоб бера олмасди. Бошлиқ ўрнидан турди. Хонада у ёқдан-бу ёққа қатнай бошлади. Бироздан сўнг столи олдига келиб, гўшакни кўтарди: — Бўроновни чақириб беринг! У гўшакни қўйиб, аёлга ўгирилди. Унинг минг илтижо, илинж билан термилиб турган кўзларига бир муддат қараб, ниманидир уқиб олишга ўзида куч ҳам, илож ҳам тополмади. — Сизга ёрдам беришга уриниб кўраман, — деди кейин синиқ овозда. Аёлнинг юзи бирдан ёришиб кетди. Худди орзу қилган қўғирчоғига эришган қизалоқдай кўзлари чақнаб, лабларига табассум югурди. — Раҳмат сизга, укажон, илоҳим болаларингизнинг роҳатини кўринг! — дея миннатдорчилик билдирди майин оҳангда. Орадан йигирма олти кун ўтди. Панжара ортидаги қуёш нурларини теваракка тақсимлай бошлайди. Икки дунёни ажратиб турган панжара. Бир томонда мис идишнинг жаранги «Ҳаёт давом этяпти», деган куйни чалса, панжаранинг бу томонидаги «Ҳали битмаган ҳаёт»ни эса супургининг шитир-шитири билан челакдаги сувга шалоб этиб тушган латтанинг овози тараннум этади. Ичкаридаги мис идишнинг жаранги ташқаридаги афсус ва надоматга йўғрилган юракнинг қалб нидоси бўлиб янграйди. Ташқаридаги шалоплаш ва шитирлаш ичкаридаги муштоқ кўнгилнинг кўз ёшию, юрагидаги хавотирга монанд шитирлайди ва бу шитирлаш хаёл ёрдамида панжарадан ташқарига қочиши мумкин-у, бироқ юракни тарк эта олмайди. Вақт бу оламдаги бир кунлик паймонаси тўлганини англаб, этагини йиғиб олгани заҳоти теваракка қоронғилик ёйила бошлайди. Аллакимнинг юзига соғинч, аллакимнинг юзига хавотир ёйилади. Бири панжарага умидсизлик билан тикилса, яна бири туганмас умид билан мўлтирайди. Бири панжарадан ташқаридаги ҳаётга ҳавас қилиб, хаёлларга берилса, иккинчиси панжарадан ичкарига киришни орзу қилиб, ўша ерда юраги ором топишига ишонади. — Бир юз ўн иккинчи, берироқ тур! Қўриқчи йигитнинг назарида думи гажак катта бир чаёнга ўхшаб туйилади, овози билан заҳарлайди. Ўқтин-ўқтин талпиниш ташқи оламда қолиб кетади, бўлак-бўлак умид эса ички дунёда мўлтирайди. Бири ўз фикри, амали ва таваракдагиларнинг гапларидан озодлик истаб, ичкарига қўл силкитиб қолса, иккинчиси ҳеч қачон рўшнолигу қозоннинг қириндисичалик меҳр тополмаган ўша дунёга тағин ва тағин, устма-уст интилаверади, интилаверади. Аммо нима бўлганда ҳам ҳар иккала кўнгилда том маънода куч, чидам ва хотиржамлик бор. Холбуки, туннинг тонги, ўтмишнинг бугуни, бугуннинг эса келажаги бор. Ваҳоланки, биз истаймизми, йўқми, тонглар отаверади, кунлар ўтаверади. Ўғлига муштоқ она, демак, ҳаётнинг эртаси бор экан, ўғлининг дийдорини қайталайди. Болажониси билан дийдорлашувини таъминлайдиган супургиси ва фартугини меҳр билан силайди ва шкафнинг ичига, латтани челакка солиб қўяди. «Эртагача, болажоним», дея шивирлайди она қўриқчиларнинг қуршовида кетиб бораётган маҳбус ўғлининг ортидан термилганча. Кейин кўз ёшларини рўмолининг учи билан артиб қўяди. Бир қўли билан дунёни тебратиб турган онасидан бехабар ўғил эса доим онасига муштоқ бўлиб, аммо ҳавода муаллақ қолиб келган қўлларини орқага қилиб, камераси томон одимлайди. Озодликда қўллари олдинга талпинарди. Она

📝Панжара ортидаги она Аёлнинг хўрлиги келди. Суҳбатдошининг тезроқ гаплашиб бўлишини, кейин эса ўзи ваъда қилганидек, унинг учун ҳам вақт ажратишини кутаётганди. Ниҳоят, қамоқхона бошлиғи гўшакни жойига илди. Кейин ўрнидан турди-да, таниш меҳмон билан юзма-юз бўлиш учун столни айланиб ўтди ва унинг рўпарасига ўтирди. — Яна ўша гапми? Аёл миқ этмади. Унинг маъюс чеҳрасида мунгли кўзлари билан уйғунлашиб кетган тортинчоқлик, паришонхотирлик ва истиҳола бор эди. — Ахир, опа, сизга айтдим-ку, бизга ишчи ходим керак эмас, бошқа жойга учрашинг, деб. — Укажон, олдин қулоқ солинг, мен ишлашим керак. Шунчаки фаррошлик қилмайман, ишимни тугатгач, бошқаларга ҳам ёрдамлашаман. Ҳамма ёқни кунига икки марталаб тозалаб чиқаман. — Бўлмайди, бу гапларингиздан наф чиқмайди. — Уч марта ювиб, тозаласам-чи? — бирдан кутилмаган қарорга келган одамдек кўзлари чақнаб кетди аёлнинг. — Бўлмайди, — бошлиқ ўз фикрида қатъий туриб олганди. У ўрнидан туриб, креслосига ўтирди. Суянчиғига бошини қўйиб, бирпас хаёлга берилди. Унинг оғзига термилиб, тобора ичикаётган аёл: — Маош керакмас, қорним тўйса, қатнашимга йўл кирам бўлса бўлди, — деди ғамгин овозда. — Битта гапдан қолинг энди! — кескин гапирди бошлиқ ғазаб билан. — Намунча ёпишиб олдингиз, а? Эркак шу гапни айтишга айтди-ю, аёлга қараб юраги алланечук бўлиб кетди. Аёлнинг қизғиш юзи ғамгин ва ачинарли тус олган, яна бирор қаттиқроқ гап эшитса, йиғлаб юборадигандек эди гўё. — Сиз мендан ранжиманг, опа, — унга тасалли беришга уринди бошлиқ. — Очиғи, мендан нима исташингизни билолмаяпман. Иш сўраб келган кунингизоқ маслаҳат бердим ахир. Ўша дўконга нега бормадингиз? Сизга нимаси ёқмади, шароитими? Менга тўғрисини айтинг, опа, бу ерда бирор яқинингиз борми? Фақат ростини айтинг! — Ҳа, — бошини қимирлатди аёл. — Ким у? — Катта ўғлим! Болажоним! У ортиқ гапиролмади, йиғлаб юборди. — Лекин сизга бундан наф чиқмайди-ку. Барибир, қамоқхонани маҳбуслар ташқарида юрганда тозалайсиз. Ўғлингиз билан бир вақтда бир жойда бўлолмайсиз. Уни кўролмайсиз ахир. Бу мумкин эмас. — Ақалли узоқдан бўлса ҳам кўриб турсам бўлди. У юрадиган йўлакларнинг чангини ювиб тозалаб қўйсам, у овқатланадиган столнинг устини артиб қўйсам бўлди, менга шунинг ўзи кифоя. Аёл яна кўз ёшларига эрк берди. Ўзини қўлга олишга уринди. Рўмолининг учини ғижимлаб, кўз ёшини артди, лекин… Бошлиқ «Ҳаммаси тушунарли», дегандек чуқур нафас олди. Орадан бироз вақт ўтгач, сўрашга жазм этди: — Нимага қамашган? Ўртага бир лаҳзалик сукут чўмди. Аёл узун, ингичка бармоқларини букиб-эгганча ўтирарди. Унинг боши эгилиб қолган, юзида эса изтироб учқунлари бор эди. Бир маҳал у кўзларини юмди-да, оҳиста сўзлай бошлади: — Ҳаммасига ўзим айбдорман. Унга ҳеч қачон оналик қилолмадим. Раҳматли эрим билан турмуш қурганимиздан сўнг унинг олдин ҳам оиласи бўлгани, икки яшар боласини хотинига тутқазиб, ажрашганини билдим. Фарзандимиз уч ёшга тўлганида эса собиқ хотини вафот этгани ҳақида хабар келди. Эрим ўғлини уйга олиб келди. Мендан унинг учун ҳам қучоқ очишимни ялиниб-ёлворди. «Турмуш — мушт», деб барига чидай бошладим. Эрим ҳаётлигида сабрим етди. Аммо у вафот этганидан сўнг саккиз яшар ўгай ва беш яшар ўз болам этагимда қолди. Ўшандан кейин эслолмайман мен гумроҳ қачон унга — Фурқатга қучоғимни очганимни. Ҳар гал унга қарасам, йўқотган йилларимни, бахтимни ўйлардим. Бу эса тобора нафратга айланиб кетган экан. Биласизми, Фурқат оғир-босиқ, ўйлаб иш қиладиган, кўнгли очиқ ва содда бола бўлиб улғайди. Фарҳод эса бутунлай тескариси. — Фурқат ўгай ўғлингизми? — Ҳа… Нуқул таъна-дашномлар, даккилар остида яшади, кўзимга қадалган ниш бўлиб яшади шўрлик. Мен гумроҳлик қилдим. Ҳаммасини тушуниб етганимда эса… — Айнан нимани? — Шу кунгача унинг шаънига айтилиб келинган даккилар, аслида, унга эмас, Фарҳодга қаратилиши лозим экан. Она яна йиғлаб юборди. Бошлиқ уни қандай овутишни билмай, сув қуйиб узатди. Аёл бир нуқтага тикилган кўйи давом этди: — Шу кунгача Фарҳоднинг барча айбини, қилмишларини, хатоларини Фурқат тўғрилаб келган экан. Унинг хатолари, айблари учун жазоланиб келган, энг муҳими, у ҳеч қачон ва ҳеч кимга миқ этиб оғиз очмаган. Ҳаммас

Repost from N/a
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨 Ammoo bitt
Qizlajonla bilaslami man vashe bo'yanishni bilmasdim😢 bo'yansamam xato, o'zimga yarashmaydigan makiyaj qilardim😨 Ammoo bitta kanal topvoldim SUPER🤩🤩🤩 Silagayam etmoqchiman tez o'tvolila🤓👇🏻

​​​​ди. У чиндан ҳам ўша қизга уйланиб олган экан. Эримни сўнгги кунларини эслаш оғир. У жонини тезроқ олишини худодан ёлвориб сўрарди. Биз ўшанда осон ўлим топиш ҳам осон эмаслигини тушундик. Эрим жони узилибгина, ором олди... Шундай қизларжон, ёлғон қасам одамни касрига олади, - Умида опа сўзларини тугатиб бир нуқтага тикилганча унсиз йиғларди. Биз қўрқиб кетдик. Қасамхўр инсонлар дунёнинг ўткинчи моли учун уқубатни тилаб олгани ёмон экан. Аммо, буни ҳамма ҳам тушунавермаслиги ундан ҳам ёмон экан. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

ажага етиши учун ўзлигимдан кечдим. Ором билмадим. Наҳотки, у мени юзимга оёқ қўйса... Мени дуч келган бир аёлга алмаштирса??? -Тоҳир Комилович, дадангизмилар?- нима дейишни билмай ундан сўрадим. - Йўқ, у мени эрим,- жавоб қилди у бамайлихотир. Биз музлаб қолдик. Ўзимизни базўр тутиб, “ Уларга бир илтимос билан келувдик. Балки ёрдамингиз тегар” – дедим яна минг ит азобида. У бизни танимагани учун жуда хотиржам кутиб олди. Ҳатто ичкарига таклиф қилиб, чой дамлаб келди. - Хизмат. Энди сизларни эшитаман, - деди кулимсираб. У кулимсирган сари, мени хўрлигим ортарди. - Ҳалиги биз Қўқон шаҳридан келгандик... Тоҳир Камолович бир танишимга ёрдам берган эканлар. Бизга ҳам сизларни манзилингизни берганди. Марказдан бир дўкон сотиб олмоқчийдик. Хўжайнингиз катта одам эканлар. Агар озгина қўллаб юборсалар 500 доллар берардик. Ҳолида ўйланиб қолди. Аҳир бу каттагина пул-ку. Ёнимда ўтирган қизимни эса рангида ранг қолмаганди. Яхшиям бизни стол атрофига таклиф қилгани бўлмаса, диванга ўтирганимизда қизимни муштга айланган қўлларини яшириши қийин бўлармиди? Уни аста сийпалаб, ўзини тутишга ундадим. -Опа... Марказдан жой олиш осон эмас. Агар иш битсин, десанглар 1000 кўкидан берасиз. - Биз розимиз... - Бир паст кутиб туринглар. Аввал эрим билан гаплашай, кейин аниқроқ жавоб айтаман. - Синглим, ҳадеб бу ерга келиш биз учун қийин. Бира тўла ҳал қилиб кетсак, дегандик. Балки бизни хўжайнингиз билан учраштиришга ёрдам қиласиз. Пулимиз ҳам нақд. Эрталаб уйдан чиқаётганимизда қизимни турмушга узатсак, мебел сотиб олармиз, деб йиғиб қўйган жамғармамизни олиб, қизимни сумкасига солиб чиққан эдик. Нозима мажолсиз қўллари билан пулни стол устига қўйди. Шўрлик қизимга жуда ачиниб борардим. Уни оқарган ранги энди аламдан кўкиш тус олиб борарди. У ҳушини йўқотиб қўйишидан ҳавотир ола бошладим. Бир ёқда ўзимни ҳам бардошим тугаб борарди. - Яхши. Унда ярим соат кутинглар. Ҳолида пулни қўлдан чиқаргиси келмай, унга уч-тўрт назар ташлаганини сездим. -Ҳозир пулни олиб қўйиб турамиз. Иш битгач, кетаётганларингизга берарсизлар. Уларга сизларни қариндошим, деб таништираман. Йўқса қиммат нарҳ айтадилар... Ҳуллас, Ҳолида ўз эрим билан орамизда даллол вазифасини бажарарди. Пул одамни нималар қилмайди? Пул 18 яшар қизни ўз отаси тенги одам билан яшаш имконини берибди. Бир томонда эса мен ва болаларим қақшаб ётибмиз. Бир томонда эса ҳеч қандай машаққат тортмай бир аёлнинг жони роҳатда. Юрагим лаҳзада қассобга айланиб қолди. Қассоб гўштни нозарур жойини ташлаб ирқитгандек, юрагим эримга бўлган муҳаббатим, меҳрим ва ишончимни ёмон бездек аёвсиз узиб ташлади. Мен эрим етиб келгунча ҳиссиз, туйғусиз, бешақат аёлга айланиб қолгандим. Эшик қўнғироғи жиринглади. Ҳолида тамано билан юриб бориб эшикни очди. У эримни ичкарига киритар экан, уни бўйнидан қучиб, юзларидан ўпиб қарши олаётганини ўз кўзларим билан кўрдим.Қизимга жуда қийин бўлди. Уни бардошлари тугаб, қичқириб юборди: - Дада.... -Нозима дод солиб йиғларди. Тоҳир ака бизни кўрдию, типирчилаб қолди. - Умида... Нозима... - Уятсиз...- дедиму, йиғлаганимча уйдан чиқдим. - Дада... Сизни кечирмайман. Сизни кечирмаймиз... Тортган азобларимизни гапиришгина эмас, ҳатто эслаш ҳам жуда оғир. Уйга етиб борганимизда эрим машинада бўлгани учун биздан аввалроқ етиб келган экан. Эрим бизни кар, кўр, деб ўйладими? “ У аёл пойтахтдан келган. Катталарнинг бирини қизи. Илтимос қилиб чақиргани учун боргандим. Орамизда ҳеч қандай муносабат йўқ” деб бизни ишонтирмоқчи бўлди. У ҳатто худонинг қаҳридан қўрқмай, вазиятдан чиқиш учун қўлига Қуръонни олиб, ҳарчанд истамаганимизга қарамай “ Агар ўша аёл хотиним бўлса, Қуръони Карим урсин” деб қасам ичди. Оллоҳнинг муборак каломидан қўрққанимиз учун бу сир учаламиз орамизда сирлигича қолди. Аммо, орадан олти ой ўтмай эрим қуриган дарахт мисоли қуриб -қақшаб борарди. У озиб-тўзиб кетди. Докторлар ҳам, табиблар ҳам дардларига даво топиша олмади. Эримнинг баданларидан сув кетганди, дард зулук сўраётгандек вужуди қонсизланиб борарди. Ҳамма ҳайрон. Биз эса дардимизни ичимизга ютишга мажбур эдик. “ Болалар билса мендан нафратланишади” деб қўрққан эрим, ўлими олдидан бу ҳатосини йиғлаб туриб тан ол

📝 ҚАСАМ УРГАН ЭР Кўнгилга яқин аёллар муборак зиёратгоҳга дам олиш учун бордик. Соя-салқин жой. Сувларнинг шарқираган овози дилга ором беради. Саткак бува мозорини зиёрат қилиб, тушганимиздан кейин тамадди қилиш учун ҳаммамиз суппага жойлашдик. Аёл бор жойда ўз-ўзидан ким ўзарга суҳбат бошланади. - Эримга бу йил агар тилла занжир олиб бермасангиз сизга жавоб,-дедим Дилнавоз исмли табиатан мақтончоқ аёл одатдагидек ҳаммани оғзига қаратмоқчи бўлди. -Ишқилиб боплаб калтакламадиларми?-ҳоҳолаб кулиб, гап қотди кўзларини ката-катта очганча Маҳфуза исмли аёл. Динавознинг эрини калтакчи эканлигини ҳамма аёллар билсада, у ҳеч қачон сир бой бергиси келмасди. - Ғиринг десин, уйга қўйиб бўпман... - Ўҳў... Аёллар орасида шов-шув кўтарилди. Кимдир “Вой ўлмасам” деб лабини тишлаб, аёлнинг бу қилиғини эрига ҳурматсизлик, деб баҳоласа, бошқа кимдир унга ошкора ҳавас билан боқиб “ Эрингизни қандай қилиб қўлга олдингиз-а” деб тажрибасини гапириб беришни сўрарди. -Шу келин ҳам ажойиб-да. Кеча “ Эрим уйга иккита нон ҳам олиб келмайди” деб йиғлаб чиққанди. Эри тилла занжир олиб берармиш. Қон йиғламай чиққан куни ўзи Дилнавой учун катта давлат бўлса керак. Шўрлик аёл… Шуларни орзу қилиб яшаса керакда,- шивирлади ёнимдаги аёл. -Эй ёлғонни ҳам ямламай ютадиган бўлибсиз, Дилнавоз, - дея уни оиладаги “хукмронлик” ҳақидаги эртагини бўлиб, шартаги Гулёра узиб олди. –Акамни овозини эшитиб лабингизга учиқ тошадию... -Ишонмасангиз Қуръон урсин... -Ҳай, тилгинанг кесилмасин. Худо урмасин, нодон. Касри ўзингга урса майлию, болаларингга урмасин... Орамизда энг каттамиз бўлган Умида опа шундай деди-ю, ички бир алам билан йиғлаб юборди. Ҳамма оғзига толқон солгандай бир лаҳзада жимиб қолди. -Тоҳир акангизни ўлимидан олдин кўрсансиз-а, Дилнавозхон. Шундай алпқомат одам, умрларинингсўнгги кунлари қуриб-қақшаб оламдан кетдилар. Уларни тортган азобларини ҳеч бир душманимга ҳам раво кўрмайман. Умида опани кўзларидан оқаётган ёш юзларини юварди. - Раҳматли Тоҳир ака билан ҳаётнинг пасту- баландини бирга кечирдик. Кечалари дўппи тикиб, ўқишларига пул қилиш учун мижжа қоқмай тунни тонгга улаган кунларимни яхши эслайман. “Улар катта одам бўлсалар, болаларимга яхши. Уларга суянч. Таянч бўладилар”, деб ўйлабман. Катта рўзғорни кундузлари бозорга пишириқ пишириб сотиб, кечалари дўппи тикиб тебратардим. Яна рўзғордан қисиб-қимтиб, бегона шаҳарда мустар бўлмасинлар, деб орттирганимни уларни қўлларига тутқазардим. Ниҳоят эрим ўқишни ҳам битириб олди. Аввал шаҳарда, кейинчалик вилоят ташкилотларидан бирида ишлай бошлади. Раҳбар лавозимига ҳам кўтарилдилар. Бир жиҳатдан улардан нолийдиган томоним йўқ эди. Рўзғоримни тўкис қилиб, кийим-кечакда ҳам бизни бировдан кам қилмасдилар. Бирин- кетин машина, кейин ховли сотиб олдик. Болаларим ҳам вояга етиб, орзу қилганимдек катта ўқишларда ўқий бошлашди. Умида опа ҳикоясининг шу ерига етганда нафас олиши қийинлашиб, томоғига тиқилган аламни чиқара олмай оғзини маҳкам тўсиб, бир муддат кўз ёш тўкиб олди. Биз эса сўзсиз унга тикилиб ўтирардик. У ўзига келиб олгач, сўзларини давом этди: - Бир куни катта қизим ғалати гап топиб келди. Курсдош дугонасини уйига борган экан, ўша ерда узоқдан дадасини кўриб қолибди. Дугонаси “Бу одам қўшнимизни эри”, дебди. Қизим уйга қон қақшаб йиғлаб келди. Биз аввалига бу сўзларга ишонмадик. Қандоқ ҳам ишонай? Ахир эримга ўзимга ишонгандай ишонсам. Ўша куни қизимни қатиқ койибман. “ Чолни кўриб бувам дейдиган бўлиб қолибсан” деб. Эрим ҳеч қачон уйга кеч келганини ёки бирор кун бошқа ерда ёрда ётиб қолганини эслай олмасдим. Шу боис ҳам у менга, болаларимга ҳиёнат қилишига асло ишонмасдим. Қизимни койидиму, ўзимнинг дилим ҳира эди.Қизим ҳадеб мажбур қилавергач, уни кўнгли таскин топсин, деб Нозима билан ўша дугонасининг қўшнисини уйига кириб бордик. Ишонсангиз, у аёл қизимдан ҳатто икки ёш кичик экан. Энди 18 ёшга кирибди. Уйининг тўғрисида не кўз билан кўрайки,аёлни эримнинг елкасига бош қўйиб тушган сурати деворда осилиқ турарди. Исми Ҳолида экан. Уйидаги хориж мебеллари-ю, гиламларни кўриб оғзим очилиб қолди. Унга ҳасадим ҳам келди. Ёмон хўрлигим ҳам келарди. Ахир эримни шу дар

13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди. Бир куни, телефон орқали суҳб
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди. Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...‌‌ Қизининг бўйнида эса...😱😳👇 https://t.me/blogerlar_bekati/25886 Xomiyimiz: 💴 HAMMASI 25 MING SO'M 📢

​​📝 Ҳикояни албатта ўқинг ва хулоса қилинг! Яқинларингизга юборишни унутманг!​ Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди. Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан: – Дадажон, кетдикми? – деди. – Қаёққа? – Китоб тарқатгани. – Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз. – Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?.. – Шу сафар чиқмай қўя қолайлик. – Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам. – Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади. – Хўп бўлади. Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган. Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди. Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди. – Хўш, хизмат. – Салом! – бола салом берди ўз тилларида. – Салом! – Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз. – Ташаккур, ҳаракат қиламан. Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди. Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб: – Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди. – Бемалол, деб унга сўз берди имом. – Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим. Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим. Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим. Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди. Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради. Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди. Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир. Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин. Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз. Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

#SAVOLNI_JINNISI 🥶 Йигитларда 5 та ҳарф, Қизларда 2 та ҳарф. Бу нарса нима? Топсангиз соғлом фикрли инсон экансиз 😁 Агар хаёлингиз бурилиб кетётган бўлса у жавоб эмас 🚫🤣 Жавоби пастдаги тугмада😉👇

​​– Айтдим-ку сизга… Ёшларга шон-шарафлар… Ия, ойи, сизга нима бўлди? Йиғлаяпсизми? Аразладингизми? Юринг, ўзим айлантириб келаман… Назира ўғлига суяниб баралла йиғлаб юборди. – Ана холос, ўзингиз "Тезроқ шу қизимни эгасига топшириб, тинсам эди”, дердингиз-ку. Энди эгасида тинса… қизғаняпсизми? Назира нима дейишини билмасди. Ўқитди, шу қиз учун елиб-югурди, ўзини унутди, энди шу экан-да… – Йўқ, борган жойида тинсин, ўшаларга юлдузини иссиқ кўрсатсин Худойим… Мен… шунчаки… Назира "ҳиқ-ҳиқ”лаб зўрға гапирди. – Бу – бошқа гап, ойи! Келинг, икковимиз маза қилиб овқатланамиз. "Бировнинг насибасини биров ея олмайди”, деган машойихлар. Пиширганингиз – ўзимизнинг насиба экан! Умиджоннинг овози уйни тўлдирди. Назира кўзида ёш билан жилмайди. Тамом 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝УЗАТИЛГАН ҚИЗ Назира тез-тез соатига қараб қўяр, юраги ховлиқарди. Кичкинтойлар эса боғча опасининг юз-кўзларидаги шошқинликни тушунмас, маза қилиб ўйнашар эди. Ота-оналар ҳам болаларининг кўнглига қараб: – Бўлди, энди чарчадиларинг, байрам тугади, уйга кета қолайлик, – демасди. Боғча ҳовлисида шарлар учади, мусиқа жаранглайди, болакайлар қийқиришади… "Ҳозир диплом ёқлаб чиқса… ҳамма дугоналарининг ота-оналари гулдасталар кўтариб кутиб туришган бўлса… Мадинам ўксиб қолармикан? Ахир, авваллари оддий имтиҳонларда ҳам гул кўтариб борардим… "Турмушга берди-ю, онам шундай шодиёна куним – диплом ёқлаганимда ҳам келмади”, деб кўнгли қабаради-да энди”… Бу хаёл Назирага тинчлик бермаётган бўлса-да, ишини ташлаб кета олмасди. Эрталаб эри: – Мадинага бора олармикансан? – деб сўраганида: – Албатта, болалар билан бирпас даранг-дурунг қилсак бас-да, кейин бўшман, – деганди. Бу гапидан сўнг эри ҳам бир дунё ишни режалаштиргандир. …Хуллас, болаларни тарқатгунча Назиранинг бир хаёли қизида бўлди. Ишини якунлагач, минг истиҳола билан қизига қўнғироқ қилди. Назарида, Мадина университет хиёбонининг бир бурчагида йиғлаб ўтиргандек эди. – Қизим… – Ойижон… – Мадинанинг овозидаги жаранг Назиранинг гурсиллаб ураётган юрагига сал таскин берди. – Мени табрикланг, дипломимни "аъло”га ҳимоя қилдим. Устозимиз: – Ота-онангга раҳмат, қизим, – деди. Адажонимга етказиб қўйинг. – Ҳозир қаердасан? Бормоқчи эдим.. – Йўқ, йўқ, овора бўлманг, ойижон. Ойижоним, дадажоним, куёвингиз ҳаммаси шу ерда… Сиз чарчагансиз… Ўзингизга қаранг. – Ҳа, шунақами? Қудаларимга салом де! Раҳмат айт уларга… Назира телефон тугмасини босди. "Улар боришибди…”, дея шивирлади, лекин кўзига "дув-дув” ёш келди. Ишдан қайтар экан, ичидаги ҳиссиётларни ўзи тушунмасди. "Хурсанд бўлишим керак, ёлғиз қолмабди. Тўйдан атиги бир ой ўтди. Бир ойда қадр топибди”, дерди-ю, ичида бир ўксиниш кезинар, азиз бир нарсасидан айрилгандек бўшашиб, дармонсизланар эди. Уйига келиб, Мадинанинг хонасига кирди. Диванига ўтириб, суянчиқларини силади. Яқиндагина қизини эрталаб уйғотгани кирарди: – Тур, қизим, ўқишга кеч қоласан, – дерди. Мадина юзига китобни ёпиб, сочлари тўзғиб ухлаб ётарди. – Яна… беш дақиқа, ойи, атиги беш дақиқа, – деб кўзини очолмасди. – Э, худойим, эрта-индин бировнинг эшигига борасан. Саҳар туриб, ҳовли супуришнинг, нонушта таёрлашинг керак. Бу ётишинг бўлса, икки ҳафтада олиб келиб ташлашади, – дея жиғибийрон бўлар, Мадина: – Ҳозир ухлаб олаверай-чи, ўшанда бир гап бўлар, – дея эркаланарди. Энди шу эркатой қизи.. бегоналарга қиз бўлдими? – Ҳа, ойи, бунча бўшашиб ўтирибсиз? Қанча йиғлади, овунди, ўғли Умиджон ўқишдан қайтгач, унинг овозидан хаёл тўрлари узилди. – Опанг… – Ҳа, "аъло”га ёқлабди, табрикладим. – Бирров бориб келсакмикин, ҳар ҳолда, ҳаётида катта воқеа рўй берди. Атаганимиз бор эди, – деди Назира. – Э, нима қиласиз, ўз ҳолига қўйинг! Яқинда поччамнинг туғилган куни экан, борармиз, – деди Умиджон. "Йўқ, Мадина кутади. Шундай кунида онасини кутмаслиги мумкинми?” Назира ўғлининг "ҳай-ҳай”лашига қарамай, ошхонага кириб пишир-куйдирни бошлаб юборди. Ҳафсала билан қилинаётган тайёргарлик ниҳоясига етгач: – Умиджон, мени таксига кузатиб қўй! – деди. – Ойи , аввал қўнғироқ қилинг! – Нима, ўз қизимни йўқлашга ҳам рухсат сўрайманми? Сен бола роса дангаса бўлибсан, ўзим кетавераман бўлмаса! Назира шундай деди-ю, яна… қўнғироқ қилди. Мусиқа, шовқин… – Мадина, уйдамисизлар? – Йўқ, ойи, куёвингиз билан ҳимоямни ювяпмиз. Ойижон, дадажонларим "Роса чарчадингиз, болам, аввал тўй, сўнг имтиҳонлар, ҳимоя, бир яйраб ўтиринглар”, дейишди… Мадина бақириб гапирар эди. – Майли, болам… яхши ўтиринглар! Назиранинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Ошхонанинг иссиғини энди сезгандек эди. Деразаларни очиб ташлади. – Ҳа, ойи , юринг, кийиниб чиқдим, – деди Умиджон. – Бормас эканмиз… – Зўрға ўзини босиб гапирди Назира. – Кафеда экан поччанг билан…

🥰 🥰 🥰😇🥰😣🥰 😇🥰🥰 😇🥰🥰🥰😣 😇🥰🥰 😇🥰🥰😇🥰😣 😇🥰🥰🥰😇🥰 👍 XITOY FABRIKA | KOTTA OPTOM AKSIYASI BOSHLANDI 🥼 Bren
+4
🥰 🥰 🥰😇🥰😣🥰 😇🥰🥰 😇🥰🥰🥰😣 😇🥰🥰 😇🥰🥰😇🥰😣 😇🥰🥰🥰😇🥰 👍 XITOY FABRIKA | KOTTA OPTOM AKSIYASI BOSHLANDI 🥼 Brend pijamalar — atigi 48 000 so‘m 😱 🩳 Tursiklar — 6 000 so‘mdan 💰 ADMINLAR VA SOTIVCHILAR UCHUN  SUPPER NARXLAR 📦 TEZKOR DASTAVKA SOTISHGA ZOR TAVARLAR BIZDA ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️ https://t.me/+GJSSs7kBNaUzNTQy https://t.me/+GJSSs7kBNaUzNTQy

Тўйим куни дахшатли манзарага гувоҳ бўлдим... Тўй куним эри бошқа бир инсонга мени сотиб юбориши ҳақида билиб қолдим, эрим ав
Тўйим куни дахшатли манзарага гувоҳ бўлдим... Тўй куним эри бошқа бир инсонга мени сотиб юбориши ҳақида билиб қолдим, эрим аввалдан шу иш билан шуғулланган экан, кейинги ўлжаси мен эдим, тўй ҳам тугади,умума ҳеч нарса гапирмай эримга жирканиш нигоҳи билан қарадим,Тўй тугагач ҳонага кирмоқчи бўлиб эшикни очмоқчи бўлдими, аввалига эшик очилмади, кейин эса дахшатли овозлар эшитилди,кейин эшикни очганимни биламан, қандай жирканчлик эрим ётоқда пичоқ билан...😰

​​ўнта қиздан кейин  ҳам ўғил кўришаётгани  ҳақида гап бошлар эди. Бундай пайтлари Рўзимат индамай қолар, шифокорлар қаршилик қилсалар ҳам яна ҳомиладор бўлган, аммо буйраги касаллигидан оёқлари шишиб кетган хотинига қараб-қараб қуяр эди. Саида… Саида эса доимо фақатгина қиз туққани учун гуноҳкор сезар эди. Уни кузатаётган гинеколог эртага аппаратга тушасан деган. Эй Худо, ўғил бўлсинда. Ўғил бўлса эрининг ҳам, қайнона-қайнотасининг олдида юзи  ёруғ бўлар эди. Бечора қайнонаси яхши аёл. Эри  ўғли йўқлиги учун тана қилиб бошласа, доимо унинг ёнини олади. Аммо қайнотаси хар гапининг орасида неварасига суннат тўй қилмай, армонда ўтиб кетишини гапиради. Уни ҳам тушунса бўлади. Рўзимат акаси оилада ягона фарзанд. Эри ҳам, қайнотаси ҳам Исахоновлар  авлоди давом этшини хохлашади. Бунинг учун эса ўғил керак. УЗД аппаратининг мониторидан кўзини узмаётган  ёшгина шифокор аёлга тикилар экан, Саида тезроқ уни гапиришини интиқиб кутар эди. — Нечта фарзандингиз бор? Сўради шифокор аёл нихоят Саидага  қараб — Нима экан? Саида саволга савол билан жавоб берди. -Мунча шошасиз, ўзи сизга ким керак ўғилми, қиз? -Ўғил… -Бўлмаса суюнчини чўзинг, Худо хохласа буниси ўғил бўлади. Саида  хурсанд бўлганидан қандай қилиб, уйга етиб келганини билмайди.  Хар доим маюс юрадиган келинини хурсанд холда кўрган қайнонаси унга пешвоз чиқди. -Ҳа, тинчликми? Дўхтирлар нима деди? -Ўғил аяжон, ўғил — Худога шукр. Рўзимат бу хушхабардан боши осмонга етди. Нихоят орзулари ушаладиган бўлди. Элга шундай тўй берсинки, уни устидан кулганлар ер билан битта бўлишсин. Уша кундан бошлаб  бу хонадонга файз киргандек бўлди. Рўзиматнинг қизларининг ўқишлари, рўзғорнинг кам-кўсти билан қизиқа бошлаганини кўриб, Маржон хола ҳам, Саида ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Кунлар ҳам  хурсанд бўлиб, қувлашмачоқ ўйнаётгандек, тез ўта бошлади. Кечаси-ю, кундузи тиниб-тинчимайдиган Саида ўша куни  қайнонасининг ҳай-ҳайлашига қарамай дарвоза олдига тўкилган ғузапояни қизлари билан кечгача ташиди. Кечқурун овқатга уннар экан, белида оғриқ сезди. Бир амаллаб, овқатни сузиб дастурхонга қўйди-да, индамай ётоққа кириб кетди. Бир ёшли Азизани онаси олдига ўтқазиб, овқатлантираётганини кўрган Рўзиматнинг жахли чиқди-да, хотинини чақирди. Ичкаридан хотини чиқавермагач -Ая, Азизани келингизга Беринг, ўзи овқатлантирсин –деди -Қўй болам, чарчагандир, бугун куни билан ғўзапоя ташиди. Бир пас дамини олсин – деди Маржон  опа, ўғлини босиш учун. -Беринг деяпман, ўлмайди. Саида… Хотининг овоз бермаганини кўриб, шахд билан ичкарига кирди. Саида кравотда ғужанак бўлиб ётар эди. -Нима қулоғинг том битганми, чақирсам эшитмайсан. Рўзимат хотининг елкасидан ушлаб, ўзига тортди -Дадаси, мазам бўлмаяпти –пичирлади Саида. -Тур, аямнинг кўлидан болани ол. Тур деяяпман. Рўзимат хотининг  қўзғолмаганини кўриб баттар жахли чиқди. Уни силтаб турғизди. Хотининг баттар бўшашганини кўриб, юзига тарсаки туширди. «Вой» деб қорнини чангаллаб ерга утирган хотинини сочидан тортиб турғизмоқчи бўлди. Э, онангни… Хали сенми онамни ишлатиб, ётадиган. Эрининг қўлидан сочини чиқариб олишга харакат қилган Саида, оғриқдан бақириб юборди. Сўнг эса биқинига тушган муштдан, кўз олди қоронғилашиб, ерга йиқилди. Операция уч соат давом этди. Аммо шифокорлар на Саиданинг, на фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.  Муддатидан уч ой илгари туғилган бола ўғил эди. 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

📝АРМОН Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига  ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда  ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса  эди». Рўзимат ака ёноғига томган кўз  ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда  виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди… Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир  кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган,   ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди.  Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди. Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам  рахмат. Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди. Ёшликдан дўст тутинган   тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа  икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла  «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим. — Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?! Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди. — Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан  бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб  ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари  ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди. Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб,  суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди. -Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди. — Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди. -Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб  қўясан. Рўзимат бир онасига, бир ерда  ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига  қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди. Орадан бир йил ўтди.  Ота-онасининг насиҳатлари тасир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди. Маржон хола ўғлидаги бу ўзгаришларни кўриб, ич-ичидан қувонар, пайт пойлаб, хали албатта ўғилли бўлишини, одамлар

🥰🥰🥰😇😇😇🥰 🥰🥰😇🥰 ulguring FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖 TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ
🥰🥰🥰😇😇😇🥰 🥰🥰😇🥰 ulguring FAQAT AYOLLAR UCHUN MAXSUS 💖 TEZ QO'SHILIB OLING ARAB RAQSLARINI TEKINGA ONLINE O'RGANAMIZ 💋 ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡 ┗━━━━━━━━━━━━━━┛ 🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳😎🥳 https://t.me/gieshalar_siri/42078 https://t.me/gieshalar_siri/42078 Homiy: 🕺LUX BREND OPTOM NARXDA Faqat eng zo'rlari 🕺