cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Show more
Uzbekistan18 665The language is not specifiedPolitics12 877
Advertising posts
2 672
Subscribers
No data24 hours
-227 days
-5130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

18 май шанба куни Европа куни нишонланиши муносабати билан Ботаника боғида Европа Иттифоқи делегацияси томонидан Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 30 йиллик ҳамкорлигига бағишланган фестиваль ўтказилиши режалаштирилмоқда. Кўргазма барқарор ривожланиш мақсадлари, гендер тенглиги, таълим, савдо, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳаларга оид лойиҳа ва дастурлар билан танишишни хоҳловчилар учун мўлжалланган. Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар иқлим ўзгаришига қарши курашга бағишланган интерфаол ўйин, шунингдек, қишлоқ жойларда бандлик кўникмаларини ривожлантиришга оид ўқув викториналарида иштирок этишлари мумкин. Меҳмонлар ушбу ташаббуслар мутахассисларига саволлар бериш имкониятига эга бўладилар. Кўргазмада 40 дан ортиқ лойиҳа иштирок этади. Бизнинг лойиҳамиз аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги билан боғлиқ энг муҳим ташаббусларни танлаб олдик, улар билан кўргазма доирасида албатта танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Тўлиқ маълумот сайтимизда. "Climate Fresk" интерфаол ўйини иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш имконини беради. Ўйинчилар иқлим ўзгаришига қандай омиллар сабаб бўлишини билиб олишлари мумкин. Ўйин IPCC (Intergovernmental Panel on ClimateChange) сўнгги ҳисоботидаги маълумотларга асосланган. Бундан ташқари, кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган EC-AGRIN лойиҳаси маҳсулотларининг дегустацияси бўлиб ўтади. Кўплаб Европа элчихоналари ҳам тадбирда қатнашади: Словакиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Словакиянинг Европа Иттифоқидаги 20 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этмоқда. Финляндия, Франция, Руминия, Хорватия элчихоналари ҳам турли тадбирлар ва флешмоблар ўтказади. Ботаника боғи ҳудуди зоналарга бўлинади: фото зона, арт зона, рақс зонаси, интеллектуал зона, концерт зонаси ва спорт зонаси ва бошқалар. Гала-концерт 17:30 да Ботаника боғи амфитеатрида бошланади. Сана ва бошланиш вақти: 18 май 14.00 да Жойи: Ботаника боғи Кириш бепул. #СукутСақлама #лойиҳа_тавсияси
Show all...
🔥 2👍 1
Тўнғич қиз синдроми нима ва унинг хавфи нимада? Тўнғич ва кичик болаларнинг улғайиши турлича бўлади — натижада уларнинг ҳаёти ҳам болаликдаги одатлар ва тарбияга мос равишда шаклланади. Айниқса, оиладаги тўнғич қизларнинг бошига “кўп ишлар” тушади. Бундай хулосага психологлар келишди. Одатда тўнғич фарзандлар дунёга келганда ота-оналар ҳали ёш ва тажрибасиз бўлади. Шу сабабли тарбияга бобо ва бувилар аралашади. Иккинчи фарзанд эса ўзгача эътибор билан сийланади. Учинчи фарзанд катта опаларининг юкламаларини ўз зиммасига олишига тўғри келади. Кейин кенжа фарзанд ота-онасидан кўра, катта фарзандлар ўгитлари билан яшайди. Нега тўнғич фарзандлар тез улғаяди? 🔸 Ҳомиладорлик вақтидаги стресс Калифорния университети мутахассислари ҳомиладорлик вақтидаги стресс билан тўнғич фарзанднинг улғайиши ўртасидаги алоқани ўрганиб кўришди. Мақола Psychoneuroendocrinology журналида чоп этилди. Тадқиқотчилар ҳомиладорликнинг 15, 19, 25, 31 ва 37 ҳафталарида аёллардаги стресс даражасини ўрганишди, сўнгра 8-10, 11-12 ва 13-16 ёшлардаги болаларда жинсий етилиш маркерларини қайд этишди. Аниқланишича, бўлғуси онадаги юқори асабийлик натижасида тўнғич қизлар тезроқ улғайишган. Тўнғич ўғил ва кейинги ўғил фарзандларда бу ҳолат кузатилмаган. 🔹 Гендер қолиплар Психотерапевт Натали Мурнинг айтишича, оилада фарзандлар кўп бўлса, қизлар тезроқ улғайишига ва кўплаб кўникмаларни эртароқ эгаллашларига тўғри келади. Сабаб ягона, кичик ука-сингиллари бобида ота-онасига кўмаклашиш. Чунки қиз — бўлғуси бека/рафиқа/она, онанинг ёрдамчиси… Қандай оқибатлар билан курашади? 🔸 Ўта кучли масъулият Бу ҳиссиёт оилада ривожланиб, бутун умр давомида тўнғич қизлар елкасида бўлади. Руҳий, жисмоний, молиявий кўмак кўрсатиш ҳисси уларга доим ҳамроҳ бўлади. 🔹 Мукаммалликка интилиш Дўстлик, муносабатлар, ишда – ҳамма жойда улар мукаммал бўлишга ҳаракат қилишади. Оқибатда аёллар эрта чарчоқ, тушкунликдан азият чекиб, ўзларини тўлақонли бахтли ҳис қила олишмайди. 👉Тўнғич қизларга маслаҳатлар Бир қарашдан аёллар учун катта опа бўлиш жуда қулай бўлиши мумкин — улар сингиллари ва укаларига ғамхўрлик қилишга ўрганиб қолишган ва бундан мамнун бўлишади. Аммо қуйидагиларни ҳам унутмаслик керак: - сизга ёқмайдиган ёки зарар келтирадиган ишни ўзгалар учун асло бажарманг; - гоҳида назоратни четга суриб, одамларга ўзлари истагандай яшашга қўйиб беринг; - одамлардан маслаҳатим ўзи керакми, деб сўранг; - бутун масъулиятни бўйнингизга олаверманг. www.psychologies.ru сайтидан таржима қилинди
Show all...

🔥 9👍 3
Давоми Туркистон халқи рус мустамлакачилигига турли муносабатда бўлди: муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларига турли гуруҳларнинг қарашлари, табиийки, турлича эди. Мусулмон ислоҳотчилари, жумладан, татарлар ва туркистонликлар “аёллар ислоҳоти”, жумладан, таълим, турмуш қуриш ёши ва аёлларнинг жамиятдаги ўрни масалаларини қўллаб-қувватладилар. 1920-йиллар ўзбек фаол аёллари ана шу ғоялар асосида ўз дастурларини ишлаб чиқдилар. Баъзи ислоҳотчилар учун паранжи эскилик рамзи бўлиб қолди ва уни йўқ қилиш аёлларнинг озод бўлишига ёрдам беради, деб ишонилган. Туркия, Афғонистон ва Эрон миллий ҳукуматлари миллий тараққиёт белгиси сифатида паранжининг ташланишини қўллаб-қувватладилар. Коммунистик партия Ўзбекистонда паранжи ташлаш кампаниясини бошлашдан олдин ўзбек модернизаторлари орасида аллақачон ҳаракат бошланган эди. Бироқ, аксарият аёллар паранжини фаол кампания олиб борган Партия босими остида ечишди. Юзнинг тўлиқ ёпилиши фақат ўтроқ аҳолига хос эди. Далада ишлайдиган қишлоқ аёллари, одатда, паранжи услубида бошларига ўралган чопон кийиб юришган, лекин бутун юзларини ёпишмаган. Шунингдек, қимматбаҳо матолардан тикилган паранжи Марказий Осиёда бойлик ўсиши билан мақом рамзига айланди. Давоми карточкаларда. Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади #СукутСақлама #махсуслойиҳа #тарихдааёллар #ўзлик
Show all...
👍 2🤬 2
Photo unavailableShow in Telegram
Токио округ суди душанба куни савдо вазирлигининг собиқ мансаб ходимини олти нафар аёлга уйқу дорилари ичирганидан кейин жинсий зўравонлик қилгани учун 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. 34 ёшли Дай Сато 2022 йил июль-декабрь ойлари даврида Токио меҳмонхоналари ва ресторанларида уйқу дориларини ичирганидан сўнг аёлларни зўрлаган ёки тегажоғлик қилган. – Бу жабрланганларнинг қадр-қимматини менсимайдиган хавфли ва жирканч жиноятлар эди”, – деди раислик қилувчи судья Ёсихиса Накао қарор чиқарар экан. – Ҳеч қандай енгиллаштирувчи ҳолатлар йўқ, чунки бу ғаразли жиноятлар эди. Прокурорлар 13 йил қамоқ жазосини сўрашганди. Аммо оқибатда Сато жабрланувчиларнинг уч нафари билан судгача келишувларни имзолагани учун жазо муддати қисқартирилган. Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ўтган йилнинг май ойида Сато ўз айбига қисман иқрор бўлгач, уни ишдан бўшатган эди. Манба: mainichi.jp #СукутСақлама #жаҳондазўравонлик
Show all...
🔥 6
Директор ўринбосари 6-синф ўқувчиларига тегажоғлик қилди, мактаб раҳбарияти эса қизларнинг ўзи айблашга уринди ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақида кун.уз нашрига қизларнинг ота-оналари маълум қилди. Айтилишича, бундай воқеа 6-синф қизлари билан содир бўлган. Вилоят ММТБга кўра, ҳолат ИИО орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда, “замдиректор” ўз хоҳиши билан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, касаллик таътилига чиқиб кетган. Мурожаатчиларга кўра, директор ўринбосари дарсдан кейин 2-3 нафар қизларни хонасига олиб кириб кетади. Баъзи ҳолатларда дарс вақтида ҳам шундай бўлгани айтиляпти. Таҳририятга тақдим этилган аудиоёзувда ҳам шу ҳақда сўз боради. Унда мактаб раҳбариятидан 2 нафар аёл жабрланувчи қизларнинг синф раҳбари билан суҳбатда бўлган. 47 дақиқалик суҳбат давомида мактаб раҳбарияти бу вазиятнинг очиқланиши муассаса обрўсига путур етказишини, “замдиректор” ундай инсон эмаслигини, балки ҳамма гап қизларнинг ўзида бўлиши мумкинлигини айтган. Синф раҳбари эса атиги 12 ёшга тўлган қизларда бундай “кайфият” бўлмаслигини, бу вазиятда эркак ходимдаги боғлиқлик кўпроқ эканини таъкидлаган. Вазиятга Болалар омбудсмани офиси ҳам муносабат билдирди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабига жабрланган қизлардан бирининг бувиси муассаса маъмурияти ва инспектор-психологга мурожаат қилган. Ўз мурожаатида унинг набираси (6-синф ўқувчиси, 2012 йилда туғилган) га нисбатан мазкур мактаб директор ўринбосари М.К. (1990 йилда туғилган) тегажонлик қилганлигини айтиб, бундай ҳолат аввал ҳам кузатилганлигини билдирган. Болалар омбудсмани ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вазият назоратга олиниб, ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўқувчи қизларни айбламай, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган синф раҳбарининг хатти-ҳаракатларини алоҳида қайд этмоқчимиз. Биз унинг кейинги тақдиридан ҳам ҳавотирдамиз, раҳбарият ва ҳамкасблар томонидан таъқибга учрамасмикан. Агар у ишдан бўшатиш ёки таъқиб қилиш хавфи остида қолса, давлат уни ҳам ҳимоясига олиши керак. Айнан шу аёл туфайли бугун аудиоёзув далил сифатида мавжуд. Тегажоғлик масаласида бундай ҳолатлар кўп учрайди. Биринчи навбатда, болалар хавфсизлиги ҳақида ўйлашлари керак бўлган мансабдорлар муассаса ва раҳбарият шаъни ҳақида ўйлашмоқда. Зўравонларни ҳар турли баҳона билан оқлашга ҳаракат қилишади – "қизлар айбдор", "сиз нотўғри тушундингиз", "у бундай эмас". Ва янада даҳшатлиси, бу вазият анча олдин содир бўла бошлаган ва қизлар яқинларига айтишдан қўрқишган ёки яқинлари қизларга ишонишмаган. #СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Show all...

👍 5😱 2
01:16
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда эрта никоҳларга қарши кураш олиб борилмоқда: ўнлаб ҳолатлар аниқланган, қоидабузарлар жазоланиши кутилмоқда. Бош прокуратура катта прокурори Лайло Файзимуродованинг маълум қилишича, Ўзбекистонда йил давомида вояга етмаганлар билан никоҳ қуриш билан боғлиқ 22 та ҳолат қайд этилган. Ҳозиргача 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 55 та никоҳнинг олди олинган. Бироқ, муаммо долзарблигича қолмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан профилактика чоралари давом этмоқда. Эрта никоҳларга сабабчи бўлаётган катталар масъулиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бош прокуратура вояга етмаганлар билан никоҳдан ўтишга рухсат берган ота-оналар, шунингдек, диний уламоларни маъмурий жавобгарликка тортади. #СукутСақлама #Қонунлар #болалар
Show all...
👍 5
Хотинини ўлдириш таҳдидидан капитанликкача Миллий гвардия ходимининг карьераси йўли Жиззахда Миллий гвардия капитани 2020 йилда хотинини дазмол билан куйдирган, бироқ бунинг учун фақат танбеҳ жазоси олган. Энди у аёл ва болаларини гаровга қўйилган квартирадан ҳайдаб чиқармоқда, ваҳоланки пулини фақат аёл тўлаб келмоқда. Аёл кимгадир шикоят қилса, лавозимидан фойдаланиб, қўрқитиб келади. Унинг ҳикоясини ўз сўзидан эълон қиламиз. “Жамшид Авалбоевич Назаров билан 2011 йилда университетда ўқиб юрган пайтимда турмуш қурдик. Никоҳдан икки фарзанд туғилди. Иккинчи боламизни ота-онамнинг уйида бўлган даврда туғдим. Турмуш ўртоғим бизни умуман пул билан таъминламасди, ҳатто болалар боғчаси учун тўламасди. Ўғлим бир ёшлигида йўқчиликдан ишга чиқишга мажбур бўлдим. Эрим туққанимдан кейин доимо мендан камчилик қидирарди ва менга ҳиёнат қила бошлади. Бир неча йил аввал Жиззах шаҳрида кредитга квартира олдик. Энг ёмони, мени ўрнимга ўзи соҳта қўл қўйган. Эрим мени ва болаларни бу квартирага рўйхатга қўийшдан бош тортди, у бошқа аёлни севишини айтди, мен эса болаларимиз билан ота-онамнинг уйига бориб яшашим кераклигини айтди. Мен шокка тушдим ва жазавага тушдим. Шу пайт у ёниқ бўлган дазмолни олиб, менга бостирди, гўштимгача куйиб кетдим. Мен унинг иш жойига ариза ёздим. Менга экспертиза ўтказиб, бу енгил тан жароҳатлари эканлигини ёзишди. Иш ҳарбий прокуратура томонидан кўриб чиқилиб, унга... танбеҳ берилди. Шундан сўнг эрим ажрашиш учун ариза берди ва мени болаларимиз билан уйдан ҳайдаб юборди. Мен квартирага кўчиб ўтиш учун судга даъво қилишга мажбур бўлдим. 2022 йилда биз ажрашдик. Эрим квартира кредитини тўламай қўйди, барча харажатлар менинг елкамга тушди. Ажримдан кўп ўтмай, у қайта уйланди, мени ва болаларни уйдан ҳайдаб чиқара бошлади. Ўқитувчилик маошим кам бўлгани учун кредитни тўлашда қийналиб қолдим, қарз пайдо бўлди ва банк мени судга берди. Суд ижрочилари етиб келгач, ҳайратда қолдим. Болалар йиғлашди, уйимизни олиб қўйишади деб ўйлашди. Ўшанда 8 ёшли ўғлим менга: "Отам бизни уйдан ҳайдаяптими, мен катта бўлсам, ўзим сизга катта қаср қураман" деди. Қарз тўловларини ундириш тўғрисидаги суд қарори собиқ эрим асосий қарз олувчи бўлиб, ойлик тўловларнинг камида ярмини тўлаши шартлигига қарамай, фақат менга нисбатан чиқарилган. Ишончим комилки, суднинг менга нисбатан қарори унинг мансабдор шахс эканлигини инобатга олган ҳолда қабул қилинган ва унинг маоши ўқитувчи маошидан бир неча баравар кўп бўлишига қарамай, у кредит учун бир тийин ҳам тўламайди. Мен ҳимоя ордерини олмоқчи эдим, лекин эримдан қўрқаман. У катта қизимизни ҳам қўрқитиб қўйган, у ҳатто уйдан қочиб кетди, лекин хайриятки, кечқурун бобосининг уйида топилди. У ўзининг лавозимидан фойдаланиб, менга босим ўтказмоқда. Ҳозирда Жиззах шаҳар Миллий гвардия бошқармасида капитан лавозимида хизмат қилмоқда. Хатто алимент тушадиган пластик картадаги пулларгача Ж.Назаровнинг кредит қарзига йўналтириш учун банк ечиб олмоқда, икки етимнинг ризқини ўйламайдиган номард инсон Миллий гвардия фаҳрими? Собиқ қайнонасига қўнғироқ қилиб, ўзининг кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилиш хуқуқини унга елкасидаги юлдузлар бердими? 12 йиллик турмушимиздан кейин 12 ва 10 ёшли болаларим билан кўчада сарсон бўлиб юрибмиз. Бир неча марта Ўзбекистон Президенти порталига ҳам мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ...” ======== Жорий йилнинг январь ойида Жамшид Назаров Миллий гвардия раҳбарияти томонидан "Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг фидойи ходими" кўкрак нишони билан тақдирланган. Эҳтимол, бу гвардиячиларнинг ёзилмаган қоидасидир: хотиннни дазмол билан куйдириш, болаларини аёл пул тўлаган квартирадан кўчага ҳайдаб чиқариш ва болалар уйдан қочиб кетадиган даражада қўрқитиш? Ёки Миллий гвардиянинг Жиззах бўлимида капитаннинг оиласига нисбатан қилмишларини кимдир яширяптими? Умид қиламизки, кенг кўламли текширув ўтказилади ва сусткашликка йўл қўйган барча шахслар "танбеҳ" дан кўра жиддийроқ жавобгарликка тортилади. Эркакнинг зўравонлигидан азият чеккан аёл эса давлат ҳимоясини олиб, ниҳоят тинч-тотув яшай олади. Ирина Матвиенко #СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
Show all...

👍 15🤬 9😱 7
Photo unavailableShow in Telegram
Кеча Самарқандда ўз ишини бошлаган Осиё хотин-қизлар форуми доирасидаги навбатдаги панель сессияда хотин-қизларни сифатли таълим, илм фан ва рақамли технологияларидан фойдаланишига тўсқинлик қилаётган омиллар кўриб чиқилди. Сессия қатнашчилари қизларнинг тўлиқ мактаб таълими билан қамраб олиниши, таълим ва касбий тайёргарликнинг барча даражаларидан тенг фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, хотин-қизларни илмий, инновацион ва ижодий муҳитга янада кенг жалб этиш соҳасида гендер номутаносиблиги сабабларини аниқлаш масалаларни батафсил муҳокама қилдилар. Бу борада Эрон Ислом Республикаси Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президенти аппаратида Халқаро ишлар бўйича бош директор Хадия Каримининг чиқиши эътиборимизни тортди. Бошқа мамлакатларда ихтирочи аёллар улуши 18 фоиз бўлган бир пайтда Эронда ихтирочи аёллар улуши 24 % га тенг экан. Бу борада эронлик эксперт мамлакатида хотин-қизларнинг таълим борасида яратилган имкониятлардан хабардорлигини ошириш, барча манфаатдор идора ва ташкилотларнинг Осиёда аёллар ҳолатини яхшилашга жамоавий ёндошуви, мамлакатда аёллар саводсизлигига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан бўлишди. Форум иштирокчилари бугунги кунда тенгликка эришишимизда ҳамон у ёки бу тўсиқлар мавжудлигини тан олган ҳолда кучларни бирлаштирсаккина гендер тенгсизлиги муаммосига барҳам беришимиз мумкинлигини эътироф этишди. #СукутСақлама #ГендерТенглик
Show all...
👍 5
Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев рафиқасини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. 2024 йилнинг 13 май куни Остона суди Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев иши бўйича ҳукм ўқиди. У турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўта шафқатсиз қийноққа солиш ва ўлдиришда айбдор деб топилиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноятни яширишда айбланган Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд жараёнининг онлайн-трансляциейни 100 мингга яқин одам томоша қилди. Иш ҳақида нималар маълум? Қотиллик 2023 йил 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси Остонадаги “Бау” ресторанида содир бўлган. Бишимбаев марҳума билан жанжал бошлаб, у жисмоний зўравонликка етиб борган: видеокузатув камераларида Бишимбаев хотинига зарба бергани ва у боши деворга урилгач, йиқилгани қайд этилган. Аёл ҳушини йўқотгач, Қувондик Бишимбаев ўлим билан олишаётган Салтанатга ёрдам чақириш ўрнига ресторан кабинасида овқатланиб, бошқа аёллар билан кўришган. Қотиллик кечаси. Тергов версиясига кўра, можаро чоғида Бишимбаев Нукеновани кабинанинг ўзида ҳам, унинг ташқарисида ҳам бир неча бор калтаклаган. Сочидан тортиб, тепиб, муштлаган. Бундан ташқари, Бишимбаев аёлнинг қийноқларини ўзи судда тақдим қилган телефонининг камерасига ёзиб олган. Салтанат кўплаб тан жароҳатлари олиб, вафот этди. Суд жараёни. Қувондиқ Бишимбаев судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилишини талаб қилди. Судда Бишимбаев рафиқасининг ўлишини истамагани ва ҳаммаси унинг ўлими билан тугашини тасаввур қилмаганини бот-бот такрорлади. У аёлни калтаклаганини тан олди, лекин қасддан қотилликни рад этди. Бироқ суд гувоҳларнинг далиллари ва кўрсатмаларига асосланиб, уни ўта шафқатсизлик ва қийноқлар билан қотиллик содир этганликда айбдор деб топди. Жамоатчилик фикри Бу воқеа Қозоғистонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Суд жараёни онлайн трансляция орқали узатилди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Айбланувчининг шахси ҳам муҳим рол ўйнаган: Бишимбаев аввал коррупция жиноятларида айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, аммо икки йилдан сўнг шартли равишда озод қилинган. Қозоғистон учун аҳамияти "Салтанат иши" Қозоғистондан ташқарида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, у нафақат оиладаги зўравонлик ҳақида кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди, балки жиддий сиёсий ўзгаришларга олиб келди. Бу иш Қозоғистонда оиладаги зўравонликни жиноийлаштиришга туртки бўлди: фаоллар парламентга 5 мингдан ортиқ сўров юборди, шундан сўнг оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонун парламент томонидан қабул қилинди ва мамлакат президенти томонидан имзоланди. #СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Show all...

👍 9😢 7🔥 1
БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК: БОЛА ХАВФДА ЭКАНЛИГИНИ БИЛДИРУВЧИ БЕЛГИЛАР! Инсоннинг интим соҳаси билан боғлиқ мавзулар жамиятда доим тақиқланган ва кўплаб уйдирмалар билан тўлиб кетган. Жинсий аъзоларнинг номлари уят ҳиссини уйғотади. Шу боисдан ҳам жинсий зўравонликка учраган болалар содир бўлган воқеа ҳақида сўзлаб бермайди, атрофдагиларнинг муносабатидан қўрқиб ёрдам учун мурожаат қилмайди. Боланинг интим хавфсизлигига таҳдид қилувчи омиллар борлигини қандай тушуниб етиш мумкин. Бу ҳақда болалар психологлари тушунтириб беришади. 👉Нимага эътибор бериш керак? 1. Боланинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлса. Унинг танаси, жинсий аъзоларида жароҳатлар кузатилса, шунингдек, ушбу ҳолатлар юз берса: энурез ва энкопрез белгилари (бесабаб ички кийимларнинг нам, хўл бўлиб қолиши, пешоб билан боғлиқ ҳолатларни бошқара олмаслик), ичкийимда қон ёки тушунарсиз доғлар, жинсий аъзолар орқали ўтадиган касалликлар. Нима қилиш керак? Зўравонлик бўлганми, шуни билиш ва болага вақтида ёрдам бериш учун шифокорлар ва психологларга мурожаат қилиш лозим. 2. Боланинг хулқида кутилмаган ўзгаришлар бўлса Турли ёшда ҳар хил кўринишда намоён бўлади. Масалан, мактабгача ёшдаги бола сабабсиз йиғлайди, бўшашиб қолади, тунгги безовталиклардан қийналади, асабийлашиши кучаяди. Мабодо бола кимдандир қаттиқ қўрқа бошласа, ундан қочса, яширинса, демак, ўша инсон боланинг интим чегараларини бузган бўлиши мумкин. Ўсмирлар уйдан қочиб кетиши, ҳаётига суиқасд қилиши, шунингдек, психофаол моддалар истеъмол қилиши мумкин. 3. Боланинг сиздан яширадиган танишлари бўлса Кимдир болага ота-онасидан ниманидир яширишни сўрадими, демак, бунинг ортида яхши воқеа ётмайди. Зўравонлар айнан яширин сирлардан усталик билан фойдаланади. Қолаверса, шулар орқали болани ўзига оғдириб ҳам олади. Мақсад эса болани алдаб, уни интим муносабатларга мажбурлаш. Бундай инсонлар билан муносабатларни иложи борича чеклаш керак. Бошида қаттиқ чеклаш керак эмас, шунчаки бола билан муҳокама орқали вазиятга аниқлик киритиб, керакли маслаҳатларни бериш зарур. 4. Агар боланинг олдидаги одамнинг хулқ-атворида ўзгаришлар рўй берса 🔸Нималардан хавфсираш мумкин: Ўша одам боланинг олдида кўп ўралашиб юрса, ҳаттоки унга қараб туришни таклиф қилса. Бола билан ёлғиз қолиб, яширин учрашувларни истаса. Бола билан ўтирган хонасига кириб қолсангиз, ноқулай аҳволга тушса. Болага ўта яқин муносабатда бўлса, ўпса, эркаласа, бундан андиша қилмаса. Бундай вазиятларда, шахснинг бола билан муносабатларини чеклаш керак. Масофани узоқлаштириш, ҳатто зарур бўлса, алоқани узиш лозим. Кузатиб бориш ва боланинг ўзидан эхтиётлик билан сўраб-суриштириш зарур. Бола ҳаммасини ўзи сўзлаб беришини кутиш керак эмас. Бундай суҳбатларда болани уришмаслик, уни асраб-авайлаш ёдингиздан чиқмасин. 🔹Ечим: Интим хавфсизликни эрта ёшдан ўргатиш Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, болалигида жинсий тарбия олган инсонлар зўравонликка камроқ учраган ёки учраган вақтида ҳам вазиятдан безиён чиқиб кетган. Шунинг учун ҳам экспертлар болага мактабгача ёшдан бошлаб интим хавфсизлик ҳақида тушунтириб бориш зарурлигини таъкидлайдилар. Бегона одамларга бўлган муносабатда эхтиёт чораларини ўргатиш зарурлигини айтадилар. www.psychologies.ru сайтидан таржима қилинди #СукутСақлама
Show all...

👍 1