cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Show more
Uzbekistan19 010The language is not specifiedPolitics12 405
Advertising posts
2 613
Subscribers
+224 hours
-217 days
-7930 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Жорий йилнинг 22 май куни Nemolchi.uz лойиҳасининг юридик ёрдам бўлимига қизни ўқишига элтиб бораётган “Яндекс” такси ҳайдовчисининг ноўрин ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушган. Қизнинг сўзларига кўра, эрталаб у “Яндекс” такси орқали ўқишга кетаётганда сафар давомида ҳайдовчи ўзининг шаҳватини қондиришга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошираётганини пайқаган. У қўрқиб кетганига қарамай телефонидаги видеокамерани ёқиб, такси ҳайдовчисининг ҳаракатларини тасвирга олишга уринди. Кейинроқ қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзган ва бир неча соатдан кейин ҳуқуқбузар қўлга олиниб, туман ички ишлар идораси бўлимига олиб кетилган. Қўлга олинган Д.Б.Шовкатов қиз ҳаммасини нотўғри тушунганини, иштонини тўғрилаганини айтиб, айбини тан олмади. Бундан ташқари, қўлга олинган Шовкатовнинг ёнида тиғли қурол – пичоқ бўлиб, уни қандай мақсадда олиб юрганини профилактика инспекторларига тушунтириб бера олмади. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди 31 май куни фуқаро Д.Б.Шовкатовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 185-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Лойиҳадан: агар сиз худди шундай вазиятга тушиб қолсангиз, иложи бўлса, нима бўлаётганини видеога ёзиб олишни маслаҳат берамиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишни унутманг. Ўйлаймизки, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган шахсларни қонунан жазолаб, бошқа бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслигига эришиш мумин. #СукутСақлама #Қонунлар
2973Loading...
02
​Тенглик ва янгиланиш учун кураш Жадидлар ва консерваторлар ўртасида аёллар роли масаласида бўлиниш давом этди, бунда жадидлар Туркистон аёлларига 1917 йилнинг ёзида овоз бериш ҳуқуқи берилиши керак деса, консерваторлар Қуръонга асосланган ҳолда аёллар тенглигини рад этишди. Жадидларнинг асосий “Эркинлик, тенглик, адолат” шиори жамият аъзолари, хусусан, аёлларнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилган. Жадидлар оила масаласини тўғри ҳал қилмасдан, хотин-қизларни жамият ҳаётида тўла иштирокини таъминламасдан, ёшларни тўғри тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, уни тараққиёт йўлига йўналтириш мумкин эмас, деб ҳисобларди. Туркистон аёллари ҳаётига жадидларнинг таъсири катта бўлган. Уларнинг жадидчилик ғоялари билан шаклланган тараққиёт ҳақидаги тушунчаси жамиятни модернизация қилиш совет лойиҳасида аёллар фаол ролининг асосий элементига айланди. Замонавий оналик ва фуқаролик ҳақидаги жадидчилик ғоялари совет мафкурасининг бир қисми бўлиб, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеининг ўзгаришига хизмат қилди. Натижада Туркистон аёллари янги ижтимоий роллар ва гендер ўзликни қабул қилган ҳолда Совет Ўзбекистонининг фуқароларига айландилар. Бу уларни янги, модернизациялашган жамият қуриш жараёнида ҳамкорга айлантирди. Давоми бор. ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
4181Loading...
03
​Ишлаш учун хоҳиш йўқ. Сабаблар: 👉 Эпилептоидли радикал Бундай инсонга тез асабийлашиш, ғазаб, зиддиятларни куч билан ҳал қилиш, тартибни талаб қилиш каби ҳислатлар хос. Бунга эса нимжон асаб тизими, доимо ўзини назорат қилиш, ўта талабчанлик, ички танқиднинг кучлилиги сабаб бўлади. Тажовузкорлик натижасида инсон ўч олишни истайди, унинг “ишлашни истамайман” деган гапининг замирида иш берувчига бўлган нафрат яширин бўлади. 👉 Қурбон тимсоли Бундай инсон ҳамманинг кўз олдида ўзини қурбондай кўрсатгиси келади. Унга қийналаётгандай кўриниш ёқади, чунки атрофдагиларнинг раҳм қилишини хоҳлайди. 👉 Аёллик назокати Бу сценарийда аёллар асосан ўзларини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайди. Масъулият ва жавобгарликни эса ўз зиммасига олгиси келмайди. “Мен оғир иш қилолмайман, нега менга ҳеч ким имтиёз бермайди”, - дея нолиб юради. 👉 Кучли хавотир Доим хавотир олиб, қўрқиб юрадиганлар ўзига ишонмайди. Ишлаш учун мотивацияси ҳам бўлмайди. 👉 Ўзига юқори баҳо берадиганлар Улар ўзларининг наздида камида бошлиқ, раҳбар ёки ҳоким бўлиб ишлашлари керак. Кичик ходим бўлиб эса ишлолмайди. Бундай тоифадаги инсонлар меҳнат қилишни исташмайди, балки эътирофни кутиб яшайди. Шу сабабдан хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ҳам бўлмайди. Улар камситилишни кўтара олмайди. Қолаверса, унча мунча маошни ҳам менсишмайди. 👉 Енгил ҳаёт кечирадиганлар Албатта, ундайларда на масъулият, на жавобгарлик бўлади. Улар қарз олиб яшашдан қўрқмайди, худди улар учун кимдир ишлаб топиши керак. Ҳаётидаги қийинчиликлари учун эса кимдир айбдор. 👉 Ўта фаоллар Одамда қувват кўп бўлса, у янги ишларни тез бошлайди, лекин охиригача тугатиши қийин. Бундай хислат билан бир жойда доимий ишлаб бўлармиди?! 👉 Ўта одоблилар Кимгадир ёрдам беришни яхши кўришади ёки ҳаммани қутқаргиси келади. Уларга рақобат қилиш, пойгалар хос эмас. Ундайлар жамоада кўп ишлолмайди, доим нимадандир қўрқиб юради. Қолаверса, раҳбарлик мутлақо қўлидан келмайди. 👉 Қоидабузарлар Бундайларнинг “ишлашни истамайман” деган фикри, “мен ҳокимият ва пулни истайман, истаганимча ёлғон гапираман ва қоида бузаман” деган маънони англатади. ❓Чора борми? Аввалига сабабларни аниқлаш керак. Юқоридаги қайси банд сизга тўғри келади? Кейин жароҳатлар устида ишлаш зарур. Эски хафаликларни унутиш лозим. Ўтмиш бугунингиз ва келажагингизга соя солмасин. Бажараётган ишингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки сиз бошқа ишга кўпроқ лаёқатлидирсиз. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #Лойиҳадан
4014Loading...
04
​Чап қанот партиясидан номзод Клаудия Шейнбаум Мексикадаги президентлик сайловларида ғолиб чиқди ва бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди. Амалдаги президент Андрес Мануел Лопес Обрадор кўмагида у мухолифатдаги рақиби, собиқ ўнг қанот сенатор Ксочитл Галвес устидан ишончли ғалаба қозонди. ⠀ Миллий сайлов институти (INE) маълумотларига кўра, Шейнбаум 58% дан 60% гача, Галвес эса 26% дан 28% гача овоз тўплаган. ⠀ Шейнбаум ғалабасидан кейинги биринчи баёнотларида сайловчиларни ишончини оқлашга сўз берди ва Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлганидан хурсандлигини билдирди. "Республиканинг 200 йиллик тарихида илк бор мен Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлдим", деди Клаудия Шейнбаум. ⠀ Клаудия Шейнбаум тажрибали сиёсатчи бўлиб, унинг оиласида сиёсий мунозаралар одатий ҳолга айланган. Унинг онаси, биолог Анни Пардо 1968 йилда институционал инқилоб партия ҳукмронлигига қарши ҳаракатда иштирок этгани учун университетдан ҳайдалган. Шейнбаум "Биринчи камбағаллар" шиорини фаол қўллаб-қувватлаб, эътиборни Мексиканинг туб аҳолисига нисбатан камситишларга қаратади. ⠀ Миллий университетни тугатган, энергетика фанлари бўйича докторлик даражасига эга Шейнбаум, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларга ўз ҳиссасини қўшган ва 2007 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотини олган Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панель (IPCC) ҳисоботларининг ҳаммуаллифи. ⠀ У Мехикода 2015 йилдан 2017 йилгача Тлалпан тумани мэри лавозимини эгаллаган, сўнг 2018 йилдан 2023 йилгача шаҳар мэри бўлган, унинг лавозимда бўлган даврда жиноятчилик даражаси анча пасайган. ⠀ Ўз дастурида у камбағалларни ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини кенгайтиришга ваъда берди. Шейнбаум президент сифатида мамлакатда давом этаётган гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчилик ҳамда зўравонликка қарши курашиши керак бўлади. Бу чақирув унинг президентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади. ⠀ #СукутСақлама #лидерАёллар #ПрезидентАёллар
4191Loading...
05
​Аёлларнинг жамиятда фаоллашиши консерватив руҳонийларнинг норозилигига сабаб бўлди ва бу қарашлар ўша давр матбуотида ҳам ўз аксини топди. “Turkiston viloyatining gazetasi” ва “Al-isloh” журнали саҳифаларида хотин-қизларнинг мактабда билим олиши, жамиятга дадил кириб бориши қораланади. ⠀ Бу даврда Туркистон аёллари ўқитувчилик ва тиббий касблар билан шуғуллана бошладилар. Даврий матбуотни мунтазам ўқиб, муҳаррирларга ўз фикр-мулоҳазаларини жўнатиб турдилар. 1922 йил 17 октябрда “Туркистон” газетасида чоп этилган “Хотин-қизларни тарбиялаш” номли мақолада шундай дейилади: “Хотин-қизларни тарбиялаш ва билим беришнинг илмий эҳтиёжи муаммосига жиддий ёндашиш вақти аллақачон етиб келган. Бу муаммони гўёки кўрмаслик келажакда жуда ачинарли ва фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Аёлларга ўз ҳуқуқларини тўлиқ қайтариш масаласи ҳал этилмаган вазифалардан бири...”. ⠀ 1914 йил 11-сонида чоп этилган “Turkiston musulmonlari tarafidan bir sado” мақоласида тошкентлик яна бир фуқаро Туркистон жамияти муаммоларини танқид қилган. ⠀ “Муқаддас ватанимиз Туркистон тупроғи, суви, ҳавоси жиҳатидан энг яхши ва энг бой мамлакат, нега биз ундан тўғри фойдалана олмаймиз?”? Сабаби, биз саноат, савдо каби замонавий илмлардан бехабар бўлиб, Аллоҳ таоло бизга инъом қилган янги илмларга кўз юмиб, фойда ва зарарни ажрата олмай турибмиз... Хулоса шуки, биз жаҳолат зиндонида ҳам одамларга, ҳам теварак-атрофимизга нисбатан билимсизлигимизни тан олмай шу ерда қоламиз... Туркистонликлар замонавий илмлардан маҳрум бўлиб, топган пулларини тўй-ҳашам, жаноза каби беҳуда ишларга сарфлаб, исрофгарчиликнинг энг юқори даражасига етади. Биз ҳар куни муассасалар очилиши, Ички Россиядаги мусулмон ва рус ватандошларимиз кун сайин тараққиётга эришаётганлари ҳақидаги хабарларни ўқиймиз. Туркистонлик мусулмонларимиздан ўн миллион нафари ҳамон илмсизликдан чиққани йўқ”. ⠀ “Sadoyi Turkiston” газетаси ислоҳотчи аёлларнинг минбари бўлиб, уларнинг мактабларда жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида таълим олишини, ижтимоий-сиёсий жараёнлар иштирокчисига айланишини қўллаб-қувватлади. Жумладан, газета “Xonimlar tovushi” (Аёллар овози) мақоласида “аёллар муаммоси”га эътибор қаратган. Газета муҳаррири уларнинг талаб ва илтимосларини инобатга олган ҳолда хотин-қизлар учун махсус мактаблар очиш фурсати келганини алоҳида таъкидлаб, мутасаддилар, олимлар, ўқитувчиларни бу ишда бирлашишга чақиради. ⠀ Давоми эртага ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
5393Loading...
06
​"Бу масала ишлаб чиқиш жараёнида" - Ижтимоий ҳимоя агентлигида саволларимизга қандай жавоб бериш(ма)ди. 28 май куни Президентнинг зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига низом муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 27 май куни биз Президент қарорига бир нечта саволларни эълон қилдик, агентлик вакиллари саволларимизга ўз жавобларини бердилар. Буларни қарор қандай ишлашига ойдинлик киритадиган тўлиқ жавоблар деб ҳисоблаш мумкинми? Бизнинг фикримизча, улар ноаниқлигича қолди. Бундай тадбирларнинг асариятида бўлгани каби унинг катта қисми расмий нутқларга бағишланган бўлса-да, энг охирида қисқа муҳокама ва савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Вақт оз эди, аммо Ижтимоий ҳимоя агентлиги вакиллари Александра Нам ва Баҳодир Бековлар айрим саволларимизга жавоб беришди. Уларни кўриб чиқсак: 1) 102 рақами орқали рўйхатдан ўтиш бизга умумий вазиятни кўрсатиши ва ишни тизимга киритиш учун керак (бугунги кунда шундоқ ҳам 102 ҳар бир ҳолатни тизимда рўйхатдан ўтказиши талаб қилинади), участка нозирлари планшет орқали мурожаатларни киритадилар (улар бугунги кунда ҳам буни қилишлари керак, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, улар буни камдан-кам қилишади) 2) Зўравонликни аниқлаш "мураккаб масала" бўлиб, ҳозирда ягона стандартлар устида иш кетмоқда; Қайд этилишича, барча вилоят шифохоналарида вақтинчалик жойлаштириш хоналари учун маблағ мавжуд эмас, шунинг учун ҳозирча улар Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида синовдан ўтказилади. Кейин иш қандай кетаётгани кўрилади. 3) Ижтимоийлаштириш даражаси - "Ижтимоий иш" тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда; Таҳририятдан: нодавлат шелтер (бошпаналар)нинг тажрибасидан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, ижтимоий ишлар аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш, ишга жойлашишда ёрдам бериш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. 4) Ҳимоя ордерларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади. 5) Реестр ишлаб чиқилмоқда, уни юритиш тартиби ҳам. 6) Идораларни ўқитиш, мобил илова, шунингдек, ногиронлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш масалалари ишлаб чиқилади (давра суҳбатида бу масала ҳам кўтарилди). Агентликка ўз муносабати ва жавоблари учун миннатдорчилик билдирамиз, аммо Президент қарорининг аксарият бандларини амалга ошириш қандай режалаштирилгани ҳали ҳам аниқ эмас, дарвоқе, у деярли 1 июндан бошлаб тест режимида амалга оширила бошлайди. Умид қиламизки, пилот вилоятлар натижалари таҳлил қилинади ва барча “ишлаб чиқилаётган” масалалар якунига етиб жамоатчиликка тақдим этилади. Биз қарорни тўлиқ таҳлил қилишни давом эттирамиз, биз ҳужжатнинг баъзи бандларини кейинги нашрларда батафсил кўриб чиқамиз. #СукутСақлама #Қонунлар
5213Loading...
07
​Оиладаги зўравонлик муаммосига қарши биргаликда курашишимиз керак Оиладаги зўравонлик муаммосига аёллар ижтимоий мавқеи, маълумоти, ёши ёки моддий ҳолатидан қатъий назар учрайди. Уларнинг ҳар бири оиладаги зўравонликдан азият чекиши мумкин ва ҳар бир жабрланувчи ҳимоя ва кўмак олишга ҳақли. Ўзбекистонда 2023 йилда оиладаги зўравонлик жиноят деб тан олингач, бундай моддалар бўйича ишлар алоҳида қайд этила бошлагани сабабли муаммо кўламини баҳолаш имкони пайдо бўлди. Биргина жорий йилнинг дастлабки уч ойида 4,3 минг нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 134 нафари оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу рақамлар денгиздан томчи бўлиши мумкин. Таҳририятимизга келаётган хат ва мурожаатлардан ҳулоса қиладиган бўлсак, ҳар бир жабрланувчи ҳам зўравонлик ҳақида хабар беравермайди. Сабаблар турлича: қўрқув, иқтисодий қарамлик, тизимга ишончсизлик, "одамлар нима дейди" ва ҳоказо. Афсуски, бундай ҳолларда сукут сақлаш доим ҳам ёрдам бермайди - амалиёт шуни кўрсатадики, жазосизлик ҳисси тажовузкорларга янада кўпроқ эркинлик беради. Оиладаги зўравонлик ҳақида сукут сақламанг. Давлат хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилиш мажбуриятини олди - ўзингизни уйда хавфсиз ҳис қилмасангиз, ушбу имкониятдан фойдаланинг. Ёдда тутингки, зўравонлик нафақат жисмоний, балки психологик босим, камситиш, иқтисодий ва бошқа чекловларда ифодаланиши мумкин. Далилларни қайд этиб боринг, 102 ёки 1259 (бундай ҳолатлар учун ИИВ долзарб алоқа рақами), ҳимоя ордери берилишини талаб қилинг ва ариза ёзинг. Агар сиз бу муаммони аллақачон енгиб ўтган бўлсангиз, ўз ҳикоянгизни айтиб беринг - эҳтимол сизнинг тажрибангиз бошқа аёлларни илҳомлантиради ёки қўллаб-қувватлайди. Сиз ёлғиз эмаслигингиз ва вазиятдан чиқиш йўли борлигини тушуниш жуда муҳимдир. Ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 Оиладаги зўравонлик эътибордан четда қолмаслиги керак. Агар сиз унга гувоҳ бўлсангиз, жабрланувчиларни бу муаммо билан ёлғиз қолдирманг. Эҳтимол, сиз бу аёлнинг ҳаётида зўравонликка чидаш керак эмаслиги, ёнида ишониши мумкин бўлган одамлар борлигига умид уйғотган биринчи одам бўласиз. Уйдаги зўравонлик таҳдиди олдида барчамиз тенгмиз ва кучларни бирлаштирсаккина ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча аёллар учун хавфсиз ҳудуд яратишимиз мумкин. #СукутСақлама
7657Loading...
08
​Неврознинг психоздан нима фарқи бор, руҳий муаммосиз инсонлар бўладими ва ушбу ташхислар билан бахтли яшаш мумкинми? ✅Одатда бемор қуйидаги ташхислар билан шифокорга мурожаат қилади: умумий хавотирли безовталик (хавотир неврози), дистимия (сурункали енгилроқ депрессия), шахсиятнинг бузилиши (шизотипик, нарциссизм). ▶️Оғирлик даражаси Психознинг невроздан асосий фарқи — қалб оғриқлари туфайли бемор ижтимоий ҳаётда қийналади. Сурункали психозга учраган инсонлар одатда меҳнатга лаёқатли бўлишмайди, меҳнатга лаёқатлилар эса доимий ёрдамчи терапиядан ўтиб туради. Психоз ҳар доим ҳам онгнинг бузилиши, галлюцинациялар билан кечавермайди. Масалан, деменция — психотик даража бўлиб, руҳий ўзгаришлар сабаб одам кўмакка муҳтож бўлиб қолади. ▶️Меъёр Аслида соғлом инсоннинг носоғлом инсондан асосий фарқи, касаллик ва дардларнинг йўқлиги ҳам эмас, балки уларни қандай енга олишидадир. Масалан, инсонни ноҳақ ишдан бўшатишди. Кимдир ҳаммадан хафа бўлиб, тушкунликка тушиб қолса, яна бошқаси бироз сиқилсада, янги иш излашга куч топади. Неврозга учрамаган инсон ўз ҳаётига ўзи муаллифлик қилади. У ҳар қандай зарбаларга тайёр, кўп асабийлашмайди, муаммоларида бировни айбламайди. Унинг меҳри сокин ва оддий, миннатдорлик ҳисси эса ҳаётидаги муҳим жиҳатлардан бири. ▶️Қабул қила олиш Шахсий хусусиятлардан бутунлай қутулиш қийин, шу жумладан, невроздан ҳам. Аммо баъзи инсонлар ўзини борича, камчиликлари билан қабул қила оладилар. Бу руҳий соғлиқнинг гарови бўлиб, бизларни оғриқлардан, муаммо ва дардлардан ҳалос этади. Шунинг учун бахт ва қувончни ҳозироқ ҳис қилинг, бутунлай соғайиб кетишингизни кутиб ўтирманг. Невроз хурсандчиликка тўсқинлик қилмайди. Гарчи у ҳаётни қоронғулаштириб турсада, бу дунё барча камчиликларимиз билан бизларни қабул қилишга тайёр. Кўп дард чексакда, аммо муҳаббатимиз чин. psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама
92213Loading...
09
​Яқинда оммавий ахборот воситаларида енгил тан жароҳати учун жазо енгиллаштирилиши ҳақида хабар тарқалди. Лекин бу ундай эмас. Сенат хабарида маълум қилинишича, гап 109-модда 1-қисмини Жиноий кодексдан чиқариш, яъни соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш ҳақида кетмоқда. Ушбу модданинг иккинчи қисми, тушунишимизча, кучида қолмоқда. Ушбу қисмни чиқаришдан мақсад сифатида "инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга" хизмат қилиши важ қилинмоқда. Савол туғилади: бу ҳолатда инсон деганда ким назарда тутилмоқда? Ушбу ўзгаришнинг гендер таҳлили шуни кўрсатадики, инсон деганда эркак тушунилади. Чунки бу ўзгартириш аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамламайди, қуйида сабабини тушунтираман. Ўзбекистонда ўз муносабатларини ФҲДЁда расман қайд этмаган, ҳатто алоҳида яшаши мумкин бўлган эр-хотинлар ҳам бор. Гап ҳозир бу яхши ёки ёмонлигида эмас. Ҳақиқат шундаки, бундай жуфтликдаги аёллар ҳам давлатдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, шу жумладан партнёри томонидан зўравонлик содир этилганда ҳам. Жиноят кодексининг 126-1-моддаси “Оиладаги (маиший) зўравонлик” – унинг таъсири эр-хотинга, собиқ турмуш ўртоқларга, битта хўжалик асосида бирга яшовчи шахсларга ёки умумий фарзанди бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Ушбу модда тажовузкор билан расман турмуш қурмаган ёки у билан умумий уй хўжалигида истиқомат қилмайдиган ва бирга фарзанд кўрмаган аёлларни ҳимоя қилмайди. Биз ушбу қонун билан ҳимоя қилиниши керак бўлган шахслар доирасини қандай муҳокама қилганимизни яхши эслайман. Биз бундай аёлларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида ўйладик. Натижада уларнинг ҳимояси Жиноят кодексининг амалдаги 104, 105, 109-моддалари билан кафолатланган деган хулосага келинганди. Гарчи аслида бу ҳам оилавий зўравонлик ҳисобланади. 109-модданинг 1-қисми соғлиқнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳатларини такроран етказишга қарши эҳтиёт чораси сифатида хизмат қилган - жазо биринчи марта маъмурий кодекс доирасида қўлланилган. Агар бу қисм олиб ташланса, аслида улар расман никоҳда бўлмаган, тажовузкор билан бир ҳудудда яшамайдиган аёлларга нисбатан такроран содир этилган шунга ўхшаш жиноятларга кўз юмган бўлади. Бу эса давлатимиз томонидан илгари сурилаётган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилларига зиддир. Бу гендер тенглигига эришиш стратегиясида белгиланган мафкуравий асосларга путур етказади. Ҳар бир аёл ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Агар бу ўзгартириш қабул қилинса, айрим аёлларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Сенат шунга интилмоқдами? Ирина Матвиенко #СукутСақлама #Қонунлар
83510Loading...
10
​Хотин-қизлар Туркистон жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этиб, ўз орзу-мақсадларини дадил амалга оширди. Натижада Туркистон ўлкасининг турли шаҳарларида “русча услубдаги” замонавий мактаблар ва қизлар мактаблари пайдо бўла бошлади. ⠀ Маърифатпарвар оталар қизларининг бу мактабларда ўқишига эътироз билдирмаган. Етарли диний ва дунёвий билимга эга иқтидорли қизлар мактабни тамомлаб, журналистика, педагогика, тиббиёт каби касбларни танлаб, халқига хизмат қила бошлади.⠀ ⠀ Туркистонда “ал-жадия” ёки “усули савтия” деб номланган “янги усул” мактаблари мусулмон унсурларини сақлаб қолиш билан бир қаторда замонавий таълимнинг янги усулларини ҳам ўзида мужассамлаштириб, уларда ўзига хос усулларни қўллаш, хориж ва рус тиллари, дунёвий фанларни ўрганишни ўз ичига олган. Улар халқнинг миллий ва диний анъаналарини уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар. ⠀ Натижада Туркистон маорифчиларининг бутун бир гуруҳи таълим ислоҳотини бошлаб юборди, унинг элементларидан бири эса ўз она тилида савод ўргатиш бўлган. 1910 йилгача "янги усул" мактабларининг аксарияти татар тилида ёзилган дарсликлардан фойдаланган. ⠀ Ўзбек тилидаги илк дарсликларда ўқувчиларнинг ёши ва дунёқарашига мос келадиган аниқ услубий мақсадлар қўйилган бўлиб, бу қисқа вақт ичида ўқиш ва ёзишни ўрганишга хизмат қилган. ⠀ 1903 йилда Али Асқар Калининнинг "Муаллими соний" китоби нашр этилди. Маҳаллий тилда ёзилган биринчи дарслик муаллиф С.Саидазизовнинг 1902 йилда нашр этилган “Устоди аввал” алифбосидир. Бу дарсликлардан 1930 йилгача фойдаланилган. Рус миллатига мансуб мактабларда маҳаллий болаларни ўқитиш учун биринчи алифбони халқ таълими инспектори В. Наливкин ёзган. Турк олими Рожа Чакирознинг ёзишича, 1918 йилда Тошкентда 72 жадид мактаби фаолият юритган. ⠀ Вилоятда илк бор “янги усул” мактаблари маҳаллий миллат вакиллари орасидан илғор кишиларнинг ташаббуси ва молиявий маблағлари билан очилди. Масалан, 1893 йилда Самарқандда Абдулғаний Хусаинов маблағи ҳисобидан “янги усул” мактаби очилган. Ундаги таълим уч-тўрт йил давом этди.⠀ ⠀ Давоми эртага ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
7093Loading...
11
​Бутун дунёда 28 май Халқаро менструал гигиена куни сифатида нишонланади. Ўзбекистонда 2021-2022 йилларда ўтказилган Кўп индикаторли кластер сўрови натижаларига кўра, қишлоқ жойларида яшовчи ҳар 14 хотин-қиздан бир нафари ҳайз кўриши сабабли ўқиш ёки ишга бора олмайди. Шу билан бирга, кам таъминланган уй хўжаликларида бу кўрсаткич ҳар 8 аёл ва қизнинг бирига тўғри келади. UNICEF Uzbekistan Телеграм каналида маълум қилинишича, ЮНИCЕФ ўз дастурларида менструал саломатлик ва гигиена масалаларига алоҳида эътибор беради. Қорақалпоғистонда 25 мактаб ва 36 соғлиқни сақлаш муассасаларида янги сув тармоғларини улаш, қўл ювиш ва санитария-гигиена иншоотларини қуриш бўйича саъй-ҳаракатлар 30 минг нафар аёл ва ўсмир қизларга фойда келтирди. Ўзбекистон доирасида бундай сўровлар ўтказилмагани боис бошқа мамлакатларда ўтказилган сўровлар маълумотларига таянамиз. Шундай экан, 2021 йилда Котех томонидан ўтказилган Бутунроссия тадқиқотига кўра, 30 ёшгача бўлган қизларнинг 70 фоизи ҳайз даврининг физиологияси ҳақида кам маълумотга эга, 11 фоизи эса улар билан нима содир бўлаётганини унча тушунмайдилар. Ёш аёлларнинг қарийб ярми аёллар гигиена воситаларини қанчалик тез-тез алмаштириш кераклигини билишмайди. Ҳайз кўриш мавзуси исталмаган ва ҳатто ёқимсиз деб ҳисобланади, шунинг учун қизлар ва аёллар бу мавзуни кўтармасликни афзал кўришади. Менструал гигиена кунининг муҳим вазифаси жамиятни тарбиялаш ва эскирган тушунчаларга қарши курашишдир. 2030 йилга келиб, ҳайз кўриш гигиенаси куни ташкилотчилари, биринчи навбатда, бутун дунё бўйлаб аёлларнинг онгида соғлом ўзгаришларга эришмоқчи. Бу табиий жараён бўлиб, аёлларнинг кундалик ҳаётида, ишида, ўзини ўзи англашида чекламаслиги керак. Қўшимча маълумот учун ҳавола орқали ўтинг. #СукутСақлама #MHDay
8508Loading...
12
Президент қарори орқали аёллар ҳимоя қилинадими. Таҳририятимиздан қарор лойиҳаси ишлаб чиқарувчиларига саволлар. Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) эълон қилинди. Таҳририятимиз мазкур қарорни ўрганиб, бир неча саволларни ўртага ташламоқчи. Қарорга тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам илова қилинади. Бу борада кўплаб саволлар мавжуд, аммо биз асосийларини ажратиб кўрсатишга ҳаракат қиламиз: 1️⃣ Тазйииқ ва зўравонлик қурбонларининг фуқаролик ишларига жалб этилиши режалаштирилган прокурорлар гендер сезгирлиги бўйича тренингдан ўтадими? 2️⃣ Зўравонлик содир этган шахс ишсиз бўлса ёки ўз даромадининг ярмини алимент сифатида тўласа жабрланувчини реабилитация қилиш учун қилинган харажатларни ундириш қандай амалга оширилади? 3️⃣ Тазйиқ ва ​​зўравонлик ҳолатлари ҳақида дарҳол хабар бериш имкониятини берувчи мобил иловани ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Илова қиммат, фойдаланувчилар учун ёқимсиз ва самарасиз. Ҳеч ким уни атайлаб юклаб олмайди ва юклаб олиш, ўрнатиш, тушуниш ва хабар бериш учун кўп вақт ва куч талаб этилади. Нега Телеграм боти эмас ёки яхши тарғиб қилинган қилинган ишонч телефони эмас? Кўрсатилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги, ресурслар (бинолар, одамлар, тизимлар) ва уларни молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги масалалари муҳимлигича қолмоқда. Айни дамда лойиҳамиз вакили Сенат, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, UN Women, UNDP, UNFPA ва бошқалар иштирокидаги давра суҳбатида иштирок этмоқда. Биз саволларимизга мутахассис жавобларини олишга ва уларни сиз, азизларга етказишга умид қиламиз. #СукутСақлама #Қонунлар
1 0394Loading...
13
​19 аср охири — 20 аср бошларида Туркистонда жадидчилик ҳаракати таъсирида аёллар замонавий билим олиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилдилар. Туркистонда Октябр инқилобигача бўлган даврда бир қанча жадидлар хотин-қизларнинг мавқеини ислоҳ қилиш, бу билан Ўрта Осиёда аёлларни яккалаш анъанасини бузиш ҳақида ёза бошладилар. Улар қизларга таълимнинг янги усулини таклиф қилишди ва бутун жамиятни ўзгартиришни хоҳлашди. Жадидларнинг асосий шиорларидан бирида: “Маърифат орқали мустамлакачилик ва зўравонликка қарши кураш” деган ғоя бор эди. ⠀ 19 асрнинг 1-ярми — 20 аср бошларида бевосита жадидлар кўмагида пайдо бўлган педагог аёлларнинг ижоди ва фаолияти Шарқ аёлларининг узоқ уйқудан уйғониш даври эканлиги шубҳасиз. Ўрта Осиё хонлари даврида мамлакатда юзага келган сиёсий беқарорлик, иқтисодий қолоқлик, ҳокимият учун кураш, кераксиз қон тўкиш аёлларни билим олиш, ҳаётий тажриба орттириш имкониятидан маҳрум қилган эди. ⠀ Аёллар ҳуқуқи ва эркинлиги учун курашган жадид аёлларидан бири Нозимахонимдир. У ўз даврининг юксак маданиятли, дунёқараши илғор аёли ҳисобланарди. Нозимахоним Мулла Саид Аҳмаднинг қизи эди. Аёл ўз мақолаларида хотин-қизларни илм-фан ва таълим олишга ундаган, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг “турғун” жамиятдаги ўрни ва роли ҳақида илғор фикрларини баён қилган. ⠀ Жадидчилик 19 аср охири 20 аср бошларида Туркистон ҳаётида аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий ва маърифий оқимдир. Унга қрим татар зиёлиси Исмоилбек Гаспарали асос солган. Тез орада бу ҳаракат бутун Туркистон ўлкаси бўйлаб тарқалиб, маданий-маърифий жамиятларда, эркин фикрли ва тараққийпарвар кишиларнинг уюшмаларида шаклланди. Ҳаракатнинг асосий ғоя ва мақсади ислом динига кирган хурофотларга барҳам бериш, шариатни ислоҳ қилиш, халқ ўртасида таълим-тарбияни ёйиш, мактаб ва мадрасаларда таълим тизимини ислоҳ қилиш, янги усулдаги мактаблар ташкил этиш эди. Аёлларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, уларнинг билим олиши, жамиятда хотин-қизларга бўлган қарашларнинг ўзгариши борасида илғор ғояларни бериб, бу фикрларнинг ҳаётга татбиқ этилишига ҳам сабабчи бўлганлар. ⠀ Туркистон жадидларининг отаси Маҳмудхўжа Беҳбудий шундай деб ёзган эди: “Ислоҳотни биринчи навбатда мактаб ва мадрасалардан бошлаш керак, чунки халқнинг турмуш даражасини маърифат соҳасида эришилган муваффақиятлар белгилайди”. Бухоро жадидлари ҳаракати асосчиларидан бири Садриддин Айний ҳам қизларнинг билим олиши зарурлиги ҳақида гапирган, зеро жамиятнинг интеллектуал савияси унда аёлларнинг эгаллаган ўрни билан белгиланади. ⠀ Абдулла Авлоний хотин-қизлар жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари эканлиги, улар таълим олиши, жамиятда ўз ўрнини топиши зарурлигини таъкидлаган. ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
7483Loading...
14
​«Орзуга айб йўқ», «иштаҳанг карнай бўлиб кетибди», — болаликда ота-оналаримиздан бу каби ибораларни кўп эшитганмиз. Хўш, бундай тушунчалар кейинчалик ҳаётимизга қандай таъсир қилади? ❓Нима учун ота-оналар қўпол сўзларни қўллашади Кўпинча ота-оналар болаларнинг хоҳишлари, илтимослари, орзу-истаклари кўпайиб кетса, кескин сўзларни қўллашга ўтишади. Устига устак, бу илтимослар талаб ёки хархаша кўринишида бўлса, асабларни таранг қилиши тайин. Бунинг сабаби нимада? 1. Айбдорлик ҳисси Фарзандининг эҳтиёжига муносиб жавоб бера олмаган ота ёки она айбдордлик ҳиссини туяди. Ёки ўзини ёмон ота-она деб ўйлайди. 2. Эски яралар Балки улар ҳам болаликда муносиб жавоб олмагандир ва ота-онасидан фақат чекловларни кўргандир. Ҳаёти оғир бўлиб, кўп нарсани талаб қилолмагандир. Сабаблар кўп. Шундай пайтда уларнинг миясида бир фикр бўлади: «Мен ота-онамдан бундай нарсани сўролмаганман ҳатто!» 3. Эркалатиб юбориш хавотири Ҳозир ҳа десам, эртага ўрганиб қолади ва эркаланиб кетади, кўпроқ нарса талаб қилади, деб фикрлаш. Хоҳлаш зарарли эмас Бир нарсани хоҳлаш зарарли ва хавфли эмас. Бола орзу қилса ёмонми. Ота-онадан истаклар учун доимо дакки эшитиш осон эмас. Чунки кичик боланинг қалби ва онги роса таъсирчан бўлади. Айниқса, гап унга нисбатан муносабатда бўлса: эътиборда, кўмакда, ўйинлар ёки суҳбатда. Умуман хоҳиш билдирмай қўйган ёки ниятларини яшира бошлаган болани тасаввур қилинг. Бундай ҳолат тушкунликка яқин юради ва салбий оқибатларга олиб келади. 👉Қандай қилиб қўпол сўзлардан қутулиш мумкин? 1. Мукаммалликни бас қилинг Мукаммал ота-онанинг ўзи йўқ. 2. Ўзингиз истакларингизни кўпайтиринг Сиз ҳам фарзандингизга ўхшаб бир орзу қилинг, бир нарсани хоҳлаш имкониятини беринг ўзингизга. 3. Тартибни ўрнатинг Агар истаклар кўп бўлса, уларни тартибга туширишни ўрганинг. Қайси бири муҳимроқ, аниқланг. Бола бир нарсани хоҳлади, деган шу заҳоти муҳайё қилишни англатмайди. ✅Рад жавобини бериш қоидаси Бу қоида оддий. Масалан, шундай дейишингиз мумкин: «Сенга бу жуда зарурлигини тушуниб турибман. Лекин мен ҳозир олиб беролмайман. Жуда афсусдаман». Ёки бу мавзуга яна қайтишингиз ҳақида айтиб ўтинг. Агар фарзандингиз ёрдам сўраганда, унга доим рад жавобини бераверсангиз, унинг ишончи йўқолади. Шунинг учун заҳирада самимий муносабатларингиз бўлиши керак. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди
73010Loading...
15
Дунёда 40 % дан кам аёл шартли гендер зўравонлигидан озоддир Жаҳон банкининг ‘Women, Business and the Law’ 2024 йил учун ҳисоботи муаллифлари гендерга асосланган зўравонликнинг тўртта ўлчови бўйича ҳуқуқий асослар ва уларнинг амалга оширилишини ўлчайдиган янги хавфсизлик кўрсаткичини тақдим этди: эрта ёшдаги никоҳ, жинсий зўравонлик, оиладаги зўравонлик ва фемицид. Тадқиқот жиддий глобал бўшлиқларни аниқлади, бутун дунё бўйлаб зарур бўлган қонунларнинг атиги учдан бир қисми амал қилади ва қонунчилик базасининг 40% дан камроғи самарали амалга оширилади. Тўрттала соҳада ҳам жиддий ҳуқуқий ва сиёсий бўшлиқлар мавжуд бўлиб, бу 3 миллиарддан ортиқ хотин-қизларни ҳимоясиз қолдиради. Экспертларнинг фикрича, глобал миқёсда аёлларнинг 40% дан камроғи гендер зўравонлигидан озоддир. Манба: тгк femalefounder #СукутСақлама #зўравонликкайўқдеймиз
7463Loading...
16
​Франция йўлларида ўлим ҳолатларини камайтириш мақсадида "Аёл каби ҳайда" кампанияси ишга туширилди Унинг мақсади эркаклар аёлларга қараганда яхшироқ ҳайдовчи деган стереотипни йўқ қилишдир. 2022-2023 йиллардаги маълумотларга кўра, ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаларининг 84 фоизи эркаклар томонидан содир этилган бўлса, маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларнинг 93 фоизи ҳам эркаклардир. Компания веб-сайтида таъкидланишича, "Аёл каби ҳайдаш" хавфсиз ҳайдаш ва тирик қолиш демакдир. Ассоциация маълумотларига кўра, Францияда ҳайдовчиларнинг 42 фоизи аёллардир. Уларнинг йиллик босиб ўтган йўли эркакларники билан деярли бир хил: аёллар учун 11200 км ва эркаклар учун 12500 км. Бироқ, Франция расмийларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳисоботига кўра, ҳалокатли бахтсиз ҳодисаларнинг қарийб 84 фоизи эркаклар томонидан содир этилган. маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларнинг 93 фоизи эркаклардир; бекор қилинган 84 % ҳайдовчилик гувоҳномалари эркакларга тегишли бўлган. #СукутСақлама
1 1086Loading...
17
Намойишларда туркистонлик аёлларнинг иштироки ўзига хос бўлиб, асл ҳужжатлар ҳар доим ҳам тасдиқланган маълумотларни ўз ичига олавермайди. ⠀ Аёлларга мотивация берувчи кучлар турлича бўлиши мумкин эди: кимдир ихтиёрий равишда қатнашган бўлса, бошқалари эркакларнинг талаби билан намойишда қатнашган бўлиши мумкин. Яна кўпларини масжид ва бозорларда агитаторлар чақиришган. Сафарбарлик вазиятни янада оғирлаштирди ва минтақанинг мустамлакачилик мақомидан келиб чиққан муаммоларни янада кучайтирди. Бу халқларнинг мустамлакачилик эксплуатациясининг чуқурлашишига ҳисса қўшди, чунки у асосий боқувчи бўлган эркакларни энг меҳнатга лаёқатли ёшда оиладан тортиб олган ва уларни узоқ юртларга жанг майдонларига юборган. Сафарбарлик феодал зулмини ҳам кучайтирди, чунки уни “маҳаллий” феодал-бой маъмурияти амалга ошириб, унда оддий аҳолини эксплуатация қилиш ва талон-тарож қилишнинг янги манбасини кўрди. Давоми карточкаларда. Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади #СукутСақлама #махсуслойиҳа #тарихдааёллар #ўзлик
1 1672Loading...
18
​Девор ортидаги қўшнининг уйида жанжал, тўполон, бақириш, болалар, аёлларнинг йиғисини эшитган одамлар бўлса керак. Баъзилар бундай вазиятларда аралашмасликни, жим туришни ва ўзини худди кўрмагандай кўрсатишни афзал билади. Чунки уйдаги гапни кўчага чиқариш яхши иш эмас, деб ўргатилади. ❓Нега сукут сақлашга ўрганганмиз Қўшниларникида бўлаётган зўравонлик аслида жамиятнинг жиддий ўткир муаммоларидан бири. Энг ёмони, у ҳақда индашмайди. Зўравонлар ўз айбини тан олмайди, бечора қурбонлар айбдорликни елкасига олишади ва ҳеч нима бўлмагандай яшайверишади. Аммо ёрдам бериши мумкин бўлган инсоннинг жим юриши зўравонга янада кўпроқ имкониятларни тақдим этади. Атрофдаги одамларнинг ҳаракатсизлиги сабабларидан бири — қандай ёрдам беришни билмаслик. Кўпчилик ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларини чақиришни бефойда дейишади. Чунки бу оилавий масала, энг мураккаб жиҳат ҳам шунда. Сен менга тегма, мен сенга тегмайман Зўравонликка гувоҳ бўлганларнинг индамай туриши қуйидаги фикрлар билан асосланади: «Бировнинг муаммосига аралашиб нима қиламан?», «Менинг ишим эмас-ку», «Ўзимга қийин бўлади». Улар девор ортида зудлик билан ёрдам зарур бўлган инсон бўлиши мумкинлигини тушунишмайди. Сизнинг сукутингиз жиддий оқибатларга олиб келиши ёки ҳатто ўлим ҳолатигача олиб бориши мумкин. Балки айнан сиз вақтида ҳуқуқ органларини чақирсангиз, салбий оқибатларнинг олдини олган бўласиз. Ўзингиз ҳақингизда ўйлаш яхши. Тўғри, зўравонга қаршилик кўрсатсангиз, сизга ёмон муносабат қайтиб келишини ўйлайсиз. Лекин мисолларнинг кўрсатишича, қурбонни ҳимоя қилган инсон зўравондан камдан-кам ҳолларда салбий жавоб олади. Зўравон учун ошкоралик ёмон одатларини жиловлаш дегани. Чунки зўравон доим сукутдан фойдаланади. ❌Низога қачон аралашиб бўлмайди Ҳаётга таҳдид ва совуқ қуроллар бўлса. Бундай вазиятда зўравонликка бефарқ бўлмаган шахс учун тўғридан-тўғри хавф туғилади. Шунинг учун масъул ходимларни чақирган маъқул. 🔸Болалар зўравонлик қурбони Болаларга ёрдам бериш янада қийин. Чунки улар бевосита ота-оналар қарамоғида бўлади. Қолаверса, бола деярли арз қилмайди. Қолаверса, зўравонлик ҳолатларини меъёрдай қабул қилади. Шунинг учун боланинг доимо кучли бақириб чақириши огоҳлик белгиси бўлиши керак. Боланинг ёрдам деб бақириши, уларни калтаклаш, уриш товушлари кўп эшитилса, бундай вазиятларда диктофон ёки камерага ёзиб олиш зарур ва керакли жойга мурожаат қилиш лозим. 🔹Виктимблейминг Болаларга нисбатан зўравонлик бўлса, васийлик органлари, судга мурожаат қилиш мумкин. Аёллар бобида вазият бироз бошқачароқ. Қурбонни айблашади, муҳокама қилишади, айбни ўзига ағдаришади, аммо улар ҳам худди болалар каби ҳимоясиз. Жамиятимиз ушбу муаммони англаб етганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Аёлнинг зўравон олдида ҳимоясиз эканини тўлиқ тушуниш учун ҳали вақт керак. 🔸Қўрқув Зўравонлик ҳолатининг юзага чиқмаслигига яна бир сабаб, бу гувоҳнинг қўрқишидир. У ҳуқуқ-тартибот органини чақирсам, қурбонни қутқаришдан кўра ўзимни хавф остига қўяман, деб ўйлайди. Муаммо кўпаяди, бошим ғалвадан чиқмай қолади, дейди. Аслида ундай эмас. Шунчаки маълумотни тўғри етказинг. Агар далилларингиз бўлса тақдим этинг. Бунинг учун ҳеч ким сизга жарима белгилаймади. Яна бир масала, агар сиз шахсингиз сир бўлиб қолишини истасангиз, буни олдиндан айтишингиз мумкин. Ўйлаб кўринг, агар сиз индамасангиз қанча одамлар жабр кўриши мумкин. www.the-village-kz.com сайтидан Нодира таржимаси #СукутСақлама #Лойиҳадан
7203Loading...
19
​Космос тадқиқотчи аёллари ⠀ 1967 йилда янги турдаги космик объект - пулсарларни кашф этган Жоселин Белл. У буни аспирант бўлганидаёқ қилган. Ушбу фундаментал кашфиёт 1974 йилда физика бўйича Нобель мукофоти берилишига сабаб бўлди, гарчи у Жоселиннинг илмий раҳбарига берилган бўлса ҳам. ⠀ Астроном аёллар 19 асрда ҳам фаолият юритган. Юлдузларни каталоглаштиришга катта ҳисса қўшган Шотландиялик Вильямина Флеминг, Массачусетс штатидаги Гарвард расадхонасида ишлаган. У юлдузлар ядросидаги водород миқдорига қараб таснифлаш тизимини ишлаб чиқди. Бундан ташқари, Флеминг ўз иши давомида 59 та газсимон туманлик, 310 дан ортиқ ўзгарувчан юлдузлар ва 10 та янги юлдузларни кашф этди. 1907 йилда у ўзи кашф этган 222 та ўзгарувчан юлдузлар рўйхатини эълон қилди. 1888 йилда Вильямина Флеминг ўзининг гўзаллиги ва ғайриоддий шакли туфайли ҳозирги кунларда тез-тез астрофотографияда пайдо бўладиган Отбош туманлигини кашф этди. ⠀ Вильяминанинг юлдузлар таснифи бўйича ишини унинг ҳамкасби Энни Жамп Кэннон давом эттирди. Флеминг ўз фаолияти давомида 10 000 га яқин юлдузларни каталоглаган бўлса, Кэннон 350 000 га яқин спектрларни қайта ишлаган, у машҳур астроном Харлоу Шапли билан биргаликда юлдузларнинг катталиги ва спектрал тури бўйича тақсимланиши бўйича статистик тадқиқотлар ўтказган ва ўзгарувчан юлдузларнинг икки каталогини тузган. 1907 йил Энни Джамп Кэннон 5 та янги ва 300 га яқин ўзгарувчиларни кашф этди. 1934 йилда Америка Астрономия Жамияти унинг шарафига астрономия ривожига катта ҳисса қўшган аёллар учун мукофот таъсис этди. Энни Джамп Кэннон номи Ойдаги кратерга ҳам берилган. ⠀ Манба: https://cosmos.vdnh.ru/izdoma/zhenshchiny-i-kosmos/ ⠀ #СукутСақлама #ЛидерАёллар
9001Loading...
20
1916 йилги Туркистон миллий қўзғолони Қўзғолон сабаблари 1916 йилги Туркистон миллий қўзғолони Ўрта Осиё халқларининг ХХ аср тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг сабаблари Биринчи жаҳон уруши даврига тақалади ҳамда миллионлаб одамларга катта йўқотиш, машаққат ва азоб-уқубатлар келтирган. Уруш натижасида Туркистоннинг иқтисодий аҳволи анча ёмонлашди. Халқнинг сабр косасини тўкиб юборган сўнгги томчи подшохнинг 1916 йил 25 июндаги фармони бўлиб, унга кўра Ўрта Осиё ва Чўл ўлкаларида маҳаллий эркаклар армиянинг фронт орти ишлари, яъни хандаклар ва қабрлар қазиш учун жалб қилинади ва улар қурол олиш ёки ҳарбий ишларни ўрганиш ҳуқуқига эга эмас эди. Туркистон, турли манбаларга кўра, 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган 220 дан 250 минггача эркакларни таъминлаши керак эди. Бу хабар тезда телеграф, газетачилар ва элчилар орқали тарқалди. Қўзғолонга чақириқлар масжид ва бозорлар орқали етказилар эди. 1916 йил 11 июль куни Тошкентда эски шаҳардаги милиция бўлими олдида катта оломон тўпланди. Эски шаҳар полицияси бошлиғи Тихотскийнинг айтишича, округ амалдорлари ва ҳарбий губернатор ўртасидаги учрашув эрталаб соат 11:00 га белгиланган, бироқ у ерда эрталаб соат 9:00 дан олдин аёллар пайдо бўлиб, чақириққа қарши норозилик билдирган. Тез орада уларга эркаклар ҳам қўшилди ва оломон полиция бўлимига ҳужум қилди. Намойишчилар полиция бошқармаси эшикларини бузиб киришга уринганларида, полиция оломонга қарата ўқ узган. 11 нафар намойишчи, жумладан, бир аёл ҳалок бўлди. Қўзғолон Туркистон ва Чўл губернаторлиги бўйлаб тарқалиб, ўрта осиёликларни мустамлакачи ҳукумат ва унинг маҳаллий Туркистон агентларига қарши қўйди. Айрим ўзбек тарихчилари бу қўзғолонни “миллий озодлик ҳаракати” деб таърифлайди. ⠀ Давоми карточкаларда. Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади #СукутСақлама #махсуслойиҳа #тарихдааёллар #ўзлик ⠀
9663Loading...
21
1916 йилги Туркистон миллий қўзғолони Қўзғолон сабаблари 1916 йилги Туркистон миллий қўзғолони Ўрта Осиё халқларининг ХХ аср тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг сабаблари Биринчи жаҳон уруши даврига тақалади ҳамда миллионлаб одамларга катта йўқотиш, машаққат ва азоб-уқубатлар келтирган. Уруш натижасида Туркистоннинг иқтисодий аҳволи анча ёмонлашди. Халқнинг сабр косасини тўкиб юборган сўнгги томчи подшохнинг 1916 йил 25 июндаги фармони бўлиб, унга кўра Ўрта Осиё ва Чўл ўлкаларида маҳаллий эркаклар армиянинг фронт орти ишлари, яъни хандаклар ва қабрлар қазиш учун жалб қилинади ва улар қурол олиш ёки ҳарбий ишларни ўрганиш ҳуқуқига эга эмас эди. Туркистон, турли манбаларга кўра, 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган 220 дан 250 минггача эркакларни таъминлаши керак эди. Бу хабар тезда телеграф, газетачилар ва элчилар орқали тарқалди. Қўзғолонга чақириқлар масжид ва бозорлар орқали етказилар эди. 1916 йил 11 июль куни Тошкентда эски шаҳардаги милиция бўлими олдида катта оломон тўпланди. Эски шаҳар полицияси бошлиғи Тихотскийнинг айтишича, округ амалдорлари ва ҳарбий губернатор ўртасидаги учрашув эрталаб соат 11:00 га белгиланган, бироқ у ерда эрталаб соат 9:00 дан олдин аёллар пайдо бўлиб, чақириққа қарши норозилик билдирган. Тез орада уларга эркаклар ҳам қўшилди ва оломон полиция бўлимига ҳужум қилди. Намойишчилар полиция бошқармаси эшикларини бузиб киришга уринганларида, полиция оломонга қарата ўқ узган. 11 нафар намойишчи, жумладан, бир аёл ҳалок бўлди. Қўзғолон Туркистон ва Чўл губернаторлиги бўйлаб тарқалиб, ўрта осиёликларни мустамлакачи ҳукумат ва унинг маҳаллий Туркистон агентларига қарши қўйди. Айрим ўзбек тарихчилари бу қўзғолонни “миллий озодлик ҳаракати” деб таърифлайди. ⠀ Давоми карточкаларда. Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади #СукутСақлама #махсуслойиҳа #тарихдааёллар #ўзлик ⠀
10Loading...
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Жорий йилнинг 22 май куни Nemolchi.uz лойиҳасининг юридик ёрдам бўлимига қизни ўқишига элтиб бораётган “Яндекс” такси ҳайдовчисининг ноўрин ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушган. Қизнинг сўзларига кўра, эрталаб у “Яндекс” такси орқали ўқишга кетаётганда сафар давомида ҳайдовчи ўзининг шаҳватини қондиришга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошираётганини пайқаган. У қўрқиб кетганига қарамай телефонидаги видеокамерани ёқиб, такси ҳайдовчисининг ҳаракатларини тасвирга олишга уринди. Кейинроқ қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзган ва бир неча соатдан кейин ҳуқуқбузар қўлга олиниб, туман ички ишлар идораси бўлимига олиб кетилган. Қўлга олинган Д.Б.Шовкатов қиз ҳаммасини нотўғри тушунганини, иштонини тўғрилаганини айтиб, айбини тан олмади. Бундан ташқари, қўлга олинган Шовкатовнинг ёнида тиғли қурол – пичоқ бўлиб, уни қандай мақсадда олиб юрганини профилактика инспекторларига тушунтириб бера олмади. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди 31 май куни фуқаро Д.Б.Шовкатовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 185-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Лойиҳадан: агар сиз худди шундай вазиятга тушиб қолсангиз, иложи бўлса, нима бўлаётганини видеога ёзиб олишни маслаҳат берамиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишни унутманг. Ўйлаймизки, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган шахсларни қонунан жазолаб, бошқа бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслигига эришиш мумин. #СукутСақлама #Қонунлар
Show all...
4d11a5e97d9f3bcac84fb.mp43.28 MB
👍 5😱 2
Тенглик ва янгиланиш учун кураш Жадидлар ва консерваторлар ўртасида аёллар роли масаласида бўлиниш давом этди, бунда жадидлар Туркистон аёлларига 1917 йилнинг ёзида овоз бериш ҳуқуқи берилиши керак деса, консерваторлар Қуръонга асосланган ҳолда аёллар тенглигини рад этишди. Жадидларнинг асосий “Эркинлик, тенглик, адолат” шиори жамият аъзолари, хусусан, аёлларнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилган. Жадидлар оила масаласини тўғри ҳал қилмасдан, хотин-қизларни жамият ҳаётида тўла иштирокини таъминламасдан, ёшларни тўғри тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, уни тараққиёт йўлига йўналтириш мумкин эмас, деб ҳисобларди. Туркистон аёллари ҳаётига жадидларнинг таъсири катта бўлган. Уларнинг жадидчилик ғоялари билан шаклланган тараққиёт ҳақидаги тушунчаси жамиятни модернизация қилиш совет лойиҳасида аёллар фаол ролининг асосий элементига айланди. Замонавий оналик ва фуқаролик ҳақидаги жадидчилик ғоялари совет мафкурасининг бир қисми бўлиб, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеининг ўзгаришига хизмат қилди. Натижада Туркистон аёллари янги ижтимоий роллар ва гендер ўзликни қабул қилган ҳолда Совет Ўзбекистонининг фуқароларига айландилар. Бу уларни янги, модернизациялашган жамият қуриш жараёнида ҳамкорга айлантирди. Давоми бор. ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Show all...

👍 3
Ишлаш учун хоҳиш йўқ. Сабаблар: 👉 Эпилептоидли радикал Бундай инсонга тез асабийлашиш, ғазаб, зиддиятларни куч билан ҳал қилиш, тартибни талаб қилиш каби ҳислатлар хос. Бунга эса нимжон асаб тизими, доимо ўзини назорат қилиш, ўта талабчанлик, ички танқиднинг кучлилиги сабаб бўлади. Тажовузкорлик натижасида инсон ўч олишни истайди, унинг “ишлашни истамайман” деган гапининг замирида иш берувчига бўлган нафрат яширин бўлади. 👉 Қурбон тимсоли Бундай инсон ҳамманинг кўз олдида ўзини қурбондай кўрсатгиси келади. Унга қийналаётгандай кўриниш ёқади, чунки атрофдагиларнинг раҳм қилишини хоҳлайди. 👉 Аёллик назокати Бу сценарийда аёллар асосан ўзларини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайди. Масъулият ва жавобгарликни эса ўз зиммасига олгиси келмайди. “Мен оғир иш қилолмайман, нега менга ҳеч ким имтиёз бермайди”, - дея нолиб юради. 👉 Кучли хавотир Доим хавотир олиб, қўрқиб юрадиганлар ўзига ишонмайди. Ишлаш учун мотивацияси ҳам бўлмайди. 👉 Ўзига юқори баҳо берадиганлар Улар ўзларининг наздида камида бошлиқ, раҳбар ёки ҳоким бўлиб ишлашлари керак. Кичик ходим бўлиб эса ишлолмайди. Бундай тоифадаги инсонлар меҳнат қилишни исташмайди, балки эътирофни кутиб яшайди. Шу сабабдан хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ҳам бўлмайди. Улар камситилишни кўтара олмайди. Қолаверса, унча мунча маошни ҳам менсишмайди. 👉 Енгил ҳаёт кечирадиганлар Албатта, ундайларда на масъулият, на жавобгарлик бўлади. Улар қарз олиб яшашдан қўрқмайди, худди улар учун кимдир ишлаб топиши керак. Ҳаётидаги қийинчиликлари учун эса кимдир айбдор. 👉 Ўта фаоллар Одамда қувват кўп бўлса, у янги ишларни тез бошлайди, лекин охиригача тугатиши қийин. Бундай хислат билан бир жойда доимий ишлаб бўлармиди?! 👉 Ўта одоблилар Кимгадир ёрдам беришни яхши кўришади ёки ҳаммани қутқаргиси келади. Уларга рақобат қилиш, пойгалар хос эмас. Ундайлар жамоада кўп ишлолмайди, доим нимадандир қўрқиб юради. Қолаверса, раҳбарлик мутлақо қўлидан келмайди. 👉 Қоидабузарлар Бундайларнинг “ишлашни истамайман” деган фикри, “мен ҳокимият ва пулни истайман, истаганимча ёлғон гапираман ва қоида бузаман” деган маънони англатади. ❓Чора борми? Аввалига сабабларни аниқлаш керак. Юқоридаги қайси банд сизга тўғри келади? Кейин жароҳатлар устида ишлаш зарур. Эски хафаликларни унутиш лозим. Ўтмиш бугунингиз ва келажагингизга соя солмасин. Бажараётган ишингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки сиз бошқа ишга кўпроқ лаёқатлидирсиз. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #Лойиҳадан
Show all...

👏 4👍 1
Чап қанот партиясидан номзод Клаудия Шейнбаум Мексикадаги президентлик сайловларида ғолиб чиқди ва бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди. Амалдаги президент Андрес Мануел Лопес Обрадор кўмагида у мухолифатдаги рақиби, собиқ ўнг қанот сенатор Ксочитл Галвес устидан ишончли ғалаба қозонди. ⠀ Миллий сайлов институти (INE) маълумотларига кўра, Шейнбаум 58% дан 60% гача, Галвес эса 26% дан 28% гача овоз тўплаган. ⠀ Шейнбаум ғалабасидан кейинги биринчи баёнотларида сайловчиларни ишончини оқлашга сўз берди ва Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлганидан хурсандлигини билдирди. "Республиканинг 200 йиллик тарихида илк бор мен Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлдим", деди Клаудия Шейнбаум. ⠀ Клаудия Шейнбаум тажрибали сиёсатчи бўлиб, унинг оиласида сиёсий мунозаралар одатий ҳолга айланган. Унинг онаси, биолог Анни Пардо 1968 йилда институционал инқилоб партия ҳукмронлигига қарши ҳаракатда иштирок этгани учун университетдан ҳайдалган. Шейнбаум "Биринчи камбағаллар" шиорини фаол қўллаб-қувватлаб, эътиборни Мексиканинг туб аҳолисига нисбатан камситишларга қаратади. ⠀ Миллий университетни тугатган, энергетика фанлари бўйича докторлик даражасига эга Шейнбаум, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларга ўз ҳиссасини қўшган ва 2007 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотини олган Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панель (IPCC) ҳисоботларининг ҳаммуаллифи. ⠀ У Мехикода 2015 йилдан 2017 йилгача Тлалпан тумани мэри лавозимини эгаллаган, сўнг 2018 йилдан 2023 йилгача шаҳар мэри бўлган, унинг лавозимда бўлган даврда жиноятчилик даражаси анча пасайган. ⠀ Ўз дастурида у камбағалларни ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини кенгайтиришга ваъда берди. Шейнбаум президент сифатида мамлакатда давом этаётган гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчилик ҳамда зўравонликка қарши курашиши керак бўлади. Бу чақирув унинг президентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади. ⠀ #СукутСақлама #лидерАёллар #ПрезидентАёллар
Show all...

🔥 6👍 1
Аёлларнинг жамиятда фаоллашиши консерватив руҳонийларнинг норозилигига сабаб бўлди ва бу қарашлар ўша давр матбуотида ҳам ўз аксини топди. “Turkiston viloyatining gazetasi” ва “Al-isloh” журнали саҳифаларида хотин-қизларнинг мактабда билим олиши, жамиятга дадил кириб бориши қораланади. ⠀ Бу даврда Туркистон аёллари ўқитувчилик ва тиббий касблар билан шуғуллана бошладилар. Даврий матбуотни мунтазам ўқиб, муҳаррирларга ўз фикр-мулоҳазаларини жўнатиб турдилар. 1922 йил 17 октябрда “Туркистон” газетасида чоп этилган “Хотин-қизларни тарбиялаш” номли мақолада шундай дейилади: “Хотин-қизларни тарбиялаш ва билим беришнинг илмий эҳтиёжи муаммосига жиддий ёндашиш вақти аллақачон етиб келган. Бу муаммони гўёки кўрмаслик келажакда жуда ачинарли ва фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Аёлларга ўз ҳуқуқларини тўлиқ қайтариш масаласи ҳал этилмаган вазифалардан бири...”. ⠀ 1914 йил 11-сонида чоп этилган “Turkiston musulmonlari tarafidan bir sado” мақоласида тошкентлик яна бир фуқаро Туркистон жамияти муаммоларини танқид қилган. ⠀ “Муқаддас ватанимиз Туркистон тупроғи, суви, ҳавоси жиҳатидан энг яхши ва энг бой мамлакат, нега биз ундан тўғри фойдалана олмаймиз?”? Сабаби, биз саноат, савдо каби замонавий илмлардан бехабар бўлиб, Аллоҳ таоло бизга инъом қилган янги илмларга кўз юмиб, фойда ва зарарни ажрата олмай турибмиз... Хулоса шуки, биз жаҳолат зиндонида ҳам одамларга, ҳам теварак-атрофимизга нисбатан билимсизлигимизни тан олмай шу ерда қоламиз... Туркистонликлар замонавий илмлардан маҳрум бўлиб, топган пулларини тўй-ҳашам, жаноза каби беҳуда ишларга сарфлаб, исрофгарчиликнинг энг юқори даражасига етади. Биз ҳар куни муассасалар очилиши, Ички Россиядаги мусулмон ва рус ватандошларимиз кун сайин тараққиётга эришаётганлари ҳақидаги хабарларни ўқиймиз. Туркистонлик мусулмонларимиздан ўн миллион нафари ҳамон илмсизликдан чиққани йўқ”. ⠀ “Sadoyi Turkiston” газетаси ислоҳотчи аёлларнинг минбари бўлиб, уларнинг мактабларда жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида таълим олишини, ижтимоий-сиёсий жараёнлар иштирокчисига айланишини қўллаб-қувватлади. Жумладан, газета “Xonimlar tovushi” (Аёллар овози) мақоласида “аёллар муаммоси”га эътибор қаратган. Газета муҳаррири уларнинг талаб ва илтимосларини инобатга олган ҳолда хотин-қизлар учун махсус мактаблар очиш фурсати келганини алоҳида таъкидлаб, мутасаддилар, олимлар, ўқитувчиларни бу ишда бирлашишга чақиради. ⠀ Давоми эртага ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Show all...

🔥 5🤩 1
"Бу масала ишлаб чиқиш жараёнида" - Ижтимоий ҳимоя агентлигида саволларимизга қандай жавоб бериш(ма)ди. 28 май куни Президентнинг зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига низом муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 27 май куни биз Президент қарорига бир нечта саволларни эълон қилдик, агентлик вакиллари саволларимизга ўз жавобларини бердилар. Буларни қарор қандай ишлашига ойдинлик киритадиган тўлиқ жавоблар деб ҳисоблаш мумкинми? Бизнинг фикримизча, улар ноаниқлигича қолди. Бундай тадбирларнинг асариятида бўлгани каби унинг катта қисми расмий нутқларга бағишланган бўлса-да, энг охирида қисқа муҳокама ва савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Вақт оз эди, аммо Ижтимоий ҳимоя агентлиги вакиллари Александра Нам ва Баҳодир Бековлар айрим саволларимизга жавоб беришди. Уларни кўриб чиқсак: 1) 102 рақами орқали рўйхатдан ўтиш бизга умумий вазиятни кўрсатиши ва ишни тизимга киритиш учун керак (бугунги кунда шундоқ ҳам 102 ҳар бир ҳолатни тизимда рўйхатдан ўтказиши талаб қилинади), участка нозирлари планшет орқали мурожаатларни киритадилар (улар бугунги кунда ҳам буни қилишлари керак, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, улар буни камдан-кам қилишади) 2) Зўравонликни аниқлаш "мураккаб масала" бўлиб, ҳозирда ягона стандартлар устида иш кетмоқда; Қайд этилишича, барча вилоят шифохоналарида вақтинчалик жойлаштириш хоналари учун маблағ мавжуд эмас, шунинг учун ҳозирча улар Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида синовдан ўтказилади. Кейин иш қандай кетаётгани кўрилади. 3) Ижтимоийлаштириш даражаси - "Ижтимоий иш" тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда; Таҳририятдан: нодавлат шелтер (бошпаналар)нинг тажрибасидан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, ижтимоий ишлар аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш, ишга жойлашишда ёрдам бериш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. 4) Ҳимоя ордерларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади. 5) Реестр ишлаб чиқилмоқда, уни юритиш тартиби ҳам. 6) Идораларни ўқитиш, мобил илова, шунингдек, ногиронлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш масалалари ишлаб чиқилади (давра суҳбатида бу масала ҳам кўтарилди). Агентликка ўз муносабати ва жавоблари учун миннатдорчилик билдирамиз, аммо Президент қарорининг аксарият бандларини амалга ошириш қандай режалаштирилгани ҳали ҳам аниқ эмас, дарвоқе, у деярли 1 июндан бошлаб тест режимида амалга оширила бошлайди. Умид қиламизки, пилот вилоятлар натижалари таҳлил қилинади ва барча “ишлаб чиқилаётган” масалалар якунига етиб жамоатчиликка тақдим этилади. Биз қарорни тўлиқ таҳлил қилишни давом эттирамиз, биз ҳужжатнинг баъзи бандларини кейинги нашрларда батафсил кўриб чиқамиз. #СукутСақлама #Қонунлар
Show all...

👍 1🔥 1👏 1
Оиладаги зўравонлик муаммосига қарши биргаликда курашишимиз керак Оиладаги зўравонлик муаммосига аёллар ижтимоий мавқеи, маълумоти, ёши ёки моддий ҳолатидан қатъий назар учрайди. Уларнинг ҳар бири оиладаги зўравонликдан азият чекиши мумкин ва ҳар бир жабрланувчи ҳимоя ва кўмак олишга ҳақли. Ўзбекистонда 2023 йилда оиладаги зўравонлик жиноят деб тан олингач, бундай моддалар бўйича ишлар алоҳида қайд этила бошлагани сабабли муаммо кўламини баҳолаш имкони пайдо бўлди. Биргина жорий йилнинг дастлабки уч ойида 4,3 минг нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 134 нафари оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу рақамлар денгиздан томчи бўлиши мумкин. Таҳририятимизга келаётган хат ва мурожаатлардан ҳулоса қиладиган бўлсак, ҳар бир жабрланувчи ҳам зўравонлик ҳақида хабар беравермайди. Сабаблар турлича: қўрқув, иқтисодий қарамлик, тизимга ишончсизлик, "одамлар нима дейди" ва ҳоказо. Афсуски, бундай ҳолларда сукут сақлаш доим ҳам ёрдам бермайди - амалиёт шуни кўрсатадики, жазосизлик ҳисси тажовузкорларга янада кўпроқ эркинлик беради. Оиладаги зўравонлик ҳақида сукут сақламанг. Давлат хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилиш мажбуриятини олди - ўзингизни уйда хавфсиз ҳис қилмасангиз, ушбу имкониятдан фойдаланинг. Ёдда тутингки, зўравонлик нафақат жисмоний, балки психологик босим, камситиш, иқтисодий ва бошқа чекловларда ифодаланиши мумкин. Далилларни қайд этиб боринг, 102 ёки 1259 (бундай ҳолатлар учун ИИВ долзарб алоқа рақами), ҳимоя ордери берилишини талаб қилинг ва ариза ёзинг. Агар сиз бу муаммони аллақачон енгиб ўтган бўлсангиз, ўз ҳикоянгизни айтиб беринг - эҳтимол сизнинг тажрибангиз бошқа аёлларни илҳомлантиради ёки қўллаб-қувватлайди. Сиз ёлғиз эмаслигингиз ва вазиятдан чиқиш йўли борлигини тушуниш жуда муҳимдир. Ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 Оиладаги зўравонлик эътибордан четда қолмаслиги керак. Агар сиз унга гувоҳ бўлсангиз, жабрланувчиларни бу муаммо билан ёлғиз қолдирманг. Эҳтимол, сиз бу аёлнинг ҳаётида зўравонликка чидаш керак эмаслиги, ёнида ишониши мумкин бўлган одамлар борлигига умид уйғотган биринчи одам бўласиз. Уйдаги зўравонлик таҳдиди олдида барчамиз тенгмиз ва кучларни бирлаштирсаккина ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча аёллар учун хавфсиз ҳудуд яратишимиз мумкин. #СукутСақлама
Show all...

👍 7🔥 4
Неврознинг психоздан нима фарқи бор, руҳий муаммосиз инсонлар бўладими ва ушбу ташхислар билан бахтли яшаш мумкинми? ✅Одатда бемор қуйидаги ташхислар билан шифокорга мурожаат қилади: умумий хавотирли безовталик (хавотир неврози), дистимия (сурункали енгилроқ депрессия), шахсиятнинг бузилиши (шизотипик, нарциссизм). ▶️Оғирлик даражаси Психознинг невроздан асосий фарқи — қалб оғриқлари туфайли бемор ижтимоий ҳаётда қийналади. Сурункали психозга учраган инсонлар одатда меҳнатга лаёқатли бўлишмайди, меҳнатга лаёқатлилар эса доимий ёрдамчи терапиядан ўтиб туради. Психоз ҳар доим ҳам онгнинг бузилиши, галлюцинациялар билан кечавермайди. Масалан, деменция — психотик даража бўлиб, руҳий ўзгаришлар сабаб одам кўмакка муҳтож бўлиб қолади. ▶️Меъёр Аслида соғлом инсоннинг носоғлом инсондан асосий фарқи, касаллик ва дардларнинг йўқлиги ҳам эмас, балки уларни қандай енга олишидадир. Масалан, инсонни ноҳақ ишдан бўшатишди. Кимдир ҳаммадан хафа бўлиб, тушкунликка тушиб қолса, яна бошқаси бироз сиқилсада, янги иш излашга куч топади. Неврозга учрамаган инсон ўз ҳаётига ўзи муаллифлик қилади. У ҳар қандай зарбаларга тайёр, кўп асабийлашмайди, муаммоларида бировни айбламайди. Унинг меҳри сокин ва оддий, миннатдорлик ҳисси эса ҳаётидаги муҳим жиҳатлардан бири. ▶️Қабул қила олиш Шахсий хусусиятлардан бутунлай қутулиш қийин, шу жумладан, невроздан ҳам. Аммо баъзи инсонлар ўзини борича, камчиликлари билан қабул қила оладилар. Бу руҳий соғлиқнинг гарови бўлиб, бизларни оғриқлардан, муаммо ва дардлардан ҳалос этади. Шунинг учун бахт ва қувончни ҳозироқ ҳис қилинг, бутунлай соғайиб кетишингизни кутиб ўтирманг. Невроз хурсандчиликка тўсқинлик қилмайди. Гарчи у ҳаётни қоронғулаштириб турсада, бу дунё барча камчиликларимиз билан бизларни қабул қилишга тайёр. Кўп дард чексакда, аммо муҳаббатимиз чин. psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама
Show all...

👍 9
Яқинда оммавий ахборот воситаларида енгил тан жароҳати учун жазо енгиллаштирилиши ҳақида хабар тарқалди. Лекин бу ундай эмас. Сенат хабарида маълум қилинишича, гап 109-модда 1-қисмини Жиноий кодексдан чиқариш, яъни соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш ҳақида кетмоқда. Ушбу модданинг иккинчи қисми, тушунишимизча, кучида қолмоқда. Ушбу қисмни чиқаришдан мақсад сифатида "инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга" хизмат қилиши важ қилинмоқда. Савол туғилади: бу ҳолатда инсон деганда ким назарда тутилмоқда? Ушбу ўзгаришнинг гендер таҳлили шуни кўрсатадики, инсон деганда эркак тушунилади. Чунки бу ўзгартириш аёллар ҳуқуқларини мустаҳкамламайди, қуйида сабабини тушунтираман. Ўзбекистонда ўз муносабатларини ФҲДЁда расман қайд этмаган, ҳатто алоҳида яшаши мумкин бўлган эр-хотинлар ҳам бор. Гап ҳозир бу яхши ёки ёмонлигида эмас. Ҳақиқат шундаки, бундай жуфтликдаги аёллар ҳам давлатдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, шу жумладан партнёри томонидан зўравонлик содир этилганда ҳам. Жиноят кодексининг 126-1-моддаси “Оиладаги (маиший) зўравонлик” – унинг таъсири эр-хотинга, собиқ турмуш ўртоқларга, битта хўжалик асосида бирга яшовчи шахсларга ёки умумий фарзанди бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Ушбу модда тажовузкор билан расман турмуш қурмаган ёки у билан умумий уй хўжалигида истиқомат қилмайдиган ва бирга фарзанд кўрмаган аёлларни ҳимоя қилмайди. Биз ушбу қонун билан ҳимоя қилиниши керак бўлган шахслар доирасини қандай муҳокама қилганимизни яхши эслайман. Биз бундай аёлларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида ўйладик. Натижада уларнинг ҳимояси Жиноят кодексининг амалдаги 104, 105, 109-моддалари билан кафолатланган деган хулосага келинганди. Гарчи аслида бу ҳам оилавий зўравонлик ҳисобланади. 109-модданинг 1-қисми соғлиқнинг ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳатларини такроран етказишга қарши эҳтиёт чораси сифатида хизмат қилган - жазо биринчи марта маъмурий кодекс доирасида қўлланилган. Агар бу қисм олиб ташланса, аслида улар расман никоҳда бўлмаган, тажовузкор билан бир ҳудудда яшамайдиган аёлларга нисбатан такроран содир этилган шунга ўхшаш жиноятларга кўз юмган бўлади. Бу эса давлатимиз томонидан илгари сурилаётган хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилларига зиддир. Бу гендер тенглигига эришиш стратегиясида белгиланган мафкуравий асосларга путур етказади. Ҳар бир аёл ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Агар бу ўзгартириш қабул қилинса, айрим аёлларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Сенат шунга интилмоқдами? Ирина Матвиенко #СукутСақлама #Қонунлар
Show all...

👍 6🤬 1
Хотин-қизлар Туркистон жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этиб, ўз орзу-мақсадларини дадил амалга оширди. Натижада Туркистон ўлкасининг турли шаҳарларида “русча услубдаги” замонавий мактаблар ва қизлар мактаблари пайдо бўла бошлади. ⠀ Маърифатпарвар оталар қизларининг бу мактабларда ўқишига эътироз билдирмаган. Етарли диний ва дунёвий билимга эга иқтидорли қизлар мактабни тамомлаб, журналистика, педагогика, тиббиёт каби касбларни танлаб, халқига хизмат қила бошлади.⠀ ⠀ Туркистонда “ал-жадия” ёки “усули савтия” деб номланган “янги усул” мактаблари мусулмон унсурларини сақлаб қолиш билан бир қаторда замонавий таълимнинг янги усулларини ҳам ўзида мужассамлаштириб, уларда ўзига хос усулларни қўллаш, хориж ва рус тиллари, дунёвий фанларни ўрганишни ўз ичига олган. Улар халқнинг миллий ва диний анъаналарини уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар. ⠀ Натижада Туркистон маорифчиларининг бутун бир гуруҳи таълим ислоҳотини бошлаб юборди, унинг элементларидан бири эса ўз она тилида савод ўргатиш бўлган. 1910 йилгача "янги усул" мактабларининг аксарияти татар тилида ёзилган дарсликлардан фойдаланган. ⠀ Ўзбек тилидаги илк дарсликларда ўқувчиларнинг ёши ва дунёқарашига мос келадиган аниқ услубий мақсадлар қўйилган бўлиб, бу қисқа вақт ичида ўқиш ва ёзишни ўрганишга хизмат қилган. ⠀ 1903 йилда Али Асқар Калининнинг "Муаллими соний" китоби нашр этилди. Маҳаллий тилда ёзилган биринчи дарслик муаллиф С.Саидазизовнинг 1902 йилда нашр этилган “Устоди аввал” алифбосидир. Бу дарсликлардан 1930 йилгача фойдаланилган. Рус миллатига мансуб мактабларда маҳаллий болаларни ўқитиш учун биринчи алифбони халқ таълими инспектори В. Наливкин ёзган. Турк олими Рожа Чакирознинг ёзишича, 1918 йилда Тошкентда 72 жадид мактаби фаолият юритган. ⠀ Вилоятда илк бор “янги усул” мактаблари маҳаллий миллат вакиллари орасидан илғор кишиларнинг ташаббуси ва молиявий маблағлари билан очилди. Масалан, 1893 йилда Самарқандда Абдулғаний Хусаинов маблағи ҳисобидан “янги усул” мактаби очилган. Ундаги таълим уч-тўрт йил давом этди.⠀ ⠀ Давоми эртага ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Show all...

👍 4