cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Больше
Рекламные посты
2 611
Подписчики
+224 часа
-217 дней
-7930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Туркманистон Компартияси аёллар бўлимининг 1927 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган йиғилишида биринчи котиб Ҳалмурод Соатмуродов совет тузумининг хотин-қизлар манфаатлари йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб берди. Бироқ, унинг айтишича, бундан ҳам радикал қадамлар керак, акс ҳолда Туркия, Эрон ва Афғонистон мусулмон давлатлари аёлларга нисбатан илғор сиёсатида Совет Иттифоқидан ўзиб кетиши мумкин. ⠀ “Бу давлатлар хотин-қизларни озод қилиш йўлида илгари силжиб борар экан, – деди у, – қулоқлар, муллалар, эшонлар аёлларни бизга қарши қайириш хавфи бор: “Мана, Туркия, Форс каби қолоқ давлатлар шундай қонунлар чиқаряпти. Совет ҳукумати эса сиз учун ҳеч нарса қилмайди." ⠀ Император мустамлакачилари маҳаллий никоҳ ва оилавий анъаналарга аралашишни истамаган бўлсалар, Совет ҳукумати Ўрта Осиёдаги мусулмон аёлларига нисбатан туб ўзгаришлар сиёсатини олиб борди. Аёлларни озод қилиш сиёсати қанчалик инқилобий бўлса ҳам, 1920 йилларда фақат совет коммунистлари унга эргашишда ёлғиз эмасдилар. Шуни ҳисобга олиш керакки, қўшни “буржуа” мусулмон давлатлари ҳам янги оила қонунлари кодексларини кашф этиш ва қабул қилишни рағбатлантириб, аёлларни сафарбар этиш ва тарбиялашга интилишган. Соатмуродовнинг баёноти шуни кўрсатадики, совет коммунистлари Марказий Осиёда ўзларининг гендер сиёсатининг "панислом" контекстини яхши билишган. ⠀ Тарихчи Стивен Коткин "урушлараро конъюктура" ҳодисасини қайд этади. Унинг таъкидлашича, Совет Иттифоқи сингари, Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари оралиғида, кўплаб сиёсий ҳокимиятлар ўз мамлакатларини янада "замонавий" қилишни мақсад қилиб қўйган ва янги шароитда маданий хилма-хилликни бошқаришнинг муқобил вариантларини излай бошлаган. Давлатлар "қолоқлик" ни енгиш ва аҳолини ноодатий усулларда сафарбар қилиш орқали янги, замонавий бошқарув ғоясини қабул қилиш учун рақобатлашди. Шу маънода, унинг фикрича, Совет Иттифоқидаги урушлараро даврни ўз замондошлари, жумладан, либерал ва либерал режимлар билан солиштириш мумкин. ⠀ Давоми бор ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Показать все...

Маиший зўравонлик кенг тарқалган ҳодиса. Баъзилар ҳатто уни меъёрий ҳолат деб ўйлайди. Зўравонлик фақат жисмоний бўлмайди, балки психологик, молиявий ва жинсий зўравонлик турлари бор. Ёлғон, хафа қилиш, атайлаб ташкиллаштирилган чорасиз вазиятлар ва инкор қилиш ҳолатлари ҳам шуларга киради. ❓Нималарни билиш лозим? ▶️ҲЕЧ КИМНИНГ СИЗГА ҚЎЛ КЎТАРИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ Нима қилишингиздан қатъи назар, сизни уришга ҳеч ким ҳақли эмас. ▶️ ҲАР БИР ИНСОН ЎЗ ҚИЛМИШЛАРИГА ЎЗИ ЖАВОБ БЕРАДИ Барча вазиятда сиз айбдор бўлишингиз мумкин эмас. Қолаверса, қарс икки қўлдан чиқади. Агар бунинг акси бўлса, демак, зўравон сизни ўз қурбонига айлантирмоқчи, огоҳ бўлинг. ▶️ЗЎРАВОНЛИКНИ ТЎХТАТИБ ҚОЛАДИГАН СЕҲРЛИ ФОРМУЛА ЙЎҚ Феъл-атворимни тўғирласам зўравонлик тўхтайди, деб ўйласангиз адашасиз. Бундай фикр барча зўравонлик қурбонларига хос. Зўравонга ёқсам, уни тинчлантирсам, у қилиғини қўяди, деб фикр қилманг. Барибир танқид, ҳақорат ва камситиш давом этаверади. ▶️АҲВОЛ ЁМОНЛАШИБ БОРАВЕРАДИ Ҳаммасига чидаб, эртага яхши бўлишига умид боғлаш нотўғри. Вазият ёмонлашса ёмонлашадики, асло яхши томонга ўзгармайди. Шунинг учун вақтида чора кўриш керак. ▶️ЗЎРАВОННИНГ КЕЧИРИМ СЎРАШИ КЎЗБЎЯМАЧИЛИК Ҳар бир зўравон “мени кечир” деган иборани айтишни канда қилмайди. Қурбон эса бунга ишонади ва яна сабр билан кутишни бошлайди. Улар бу борада жуда уста, раҳмингизни қандай келтиришни яхши билишади. Гоҳида совғалар бериши, байрамлар уюштириши мумкин. Лекин буларнинг ҳаммаси вақтинчалик. ▶️БУ КУРАШДА ҒОЛИБ БЎЛИШНИНГ ИМКОНИ ЙЎҚ Психологик носоғлом инсонлар соғлом муносабатларни қура олмайди. Қандай чиройли кийинманг, аъло таомларни тайёрламанг, унга ёқишга ҳаракат қилманг, барибир охирида сиз ёмон бўласиз. ▶️ЎЧ ОЛИШ УЧУН КЕРАКСИЗ Зўравонлар фақат ёнидаги одамни айблайди. Сиз эса доим айбдор бўлиб қолаверасиз. ▶️ҲАММАМИЗ ЯХШИ МУНОСАБАТГА ЛОЙИҚМИЗ Зўравон билан яшайдиган инсон ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббатга асосланган муносабатлар бўлишини тасаввур қилолмайди. Ҳамма оилаларда зиддият, можаро, камситилиш бор, деб ўйлайди. Аммо ундай эмас. Тинчлик ва бахт ҳукмрон оилалар бор ва уларда зўравонлик бўлмайди, бунга йўл қўйишмайди. ▶️МУҲАББАТ АМАЛДА ЎЗ ИСБОТИНИ ТОПАДИ Алдов йўллари билан кўп нарсаларга ишонтириш мумкин. Тилида севаман деб тургани етарли эмас. Ахир сиз меҳрибон инсонингизга қўл кўтара олмайсиз, камситмайсиз, айбламайсиз, ҳаётини дўзахга айлантирмайсиз тўғрими?! www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #лойиҳадан
Показать все...

🔥 3👍 1
00:39
Видео недоступноПоказать в Telegram
Жорий йилнинг 22 май куни Nemolchi.uz лойиҳасининг юридик ёрдам бўлимига қизни ўқишига элтиб бораётган “Яндекс” такси ҳайдовчисининг ноўрин ҳаракатлари юзасидан мурожаат келиб тушган. Қизнинг сўзларига кўра, эрталаб у “Яндекс” такси орқали ўқишга кетаётганда сафар давомида ҳайдовчи ўзининг шаҳватини қондиришга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошираётганини пайқаган. У қўрқиб кетганига қарамай телефонидаги видеокамерани ёқиб, такси ҳайдовчисининг ҳаракатларини тасвирга олишга уринди. Кейинроқ қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза ёзган ва бир неча соатдан кейин ҳуқуқбузар қўлга олиниб, туман ички ишлар идораси бўлимига олиб кетилган. Қўлга олинган Д.Б.Шовкатов қиз ҳаммасини нотўғри тушунганини, иштонини тўғрилаганини айтиб, айбини тан олмади. Бундан ташқари, қўлга олинган Шовкатовнинг ёнида тиғли қурол – пичоқ бўлиб, уни қандай мақсадда олиб юрганини профилактика инспекторларига тушунтириб бера олмади. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди 31 май куни фуқаро Д.Б.Шовкатовни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 185-2-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топди ва унга 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Лойиҳадан: агар сиз худди шундай вазиятга тушиб қолсангиз, иложи бўлса, нима бўлаётганини видеога ёзиб олишни маслаҳат берамиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишни унутманг. Ўйлаймизки, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган шахсларни қонунан жазолаб, бошқа бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслигига эришиш мумин. #СукутСақлама #Қонунлар
Показать все...
4d11a5e97d9f3bcac84fb.mp43.28 MB
👍 6😱 2
Тенглик ва янгиланиш учун кураш Жадидлар ва консерваторлар ўртасида аёллар роли масаласида бўлиниш давом этди, бунда жадидлар Туркистон аёлларига 1917 йилнинг ёзида овоз бериш ҳуқуқи берилиши керак деса, консерваторлар Қуръонга асосланган ҳолда аёллар тенглигини рад этишди. Жадидларнинг асосий “Эркинлик, тенглик, адолат” шиори жамият аъзолари, хусусан, аёлларнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилган. Жадидлар оила масаласини тўғри ҳал қилмасдан, хотин-қизларни жамият ҳаётида тўла иштирокини таъминламасдан, ёшларни тўғри тарбияламасдан туриб, жамиятни ислоҳ қилиш, уни тараққиёт йўлига йўналтириш мумкин эмас, деб ҳисобларди. Туркистон аёллари ҳаётига жадидларнинг таъсири катта бўлган. Уларнинг жадидчилик ғоялари билан шаклланган тараққиёт ҳақидаги тушунчаси жамиятни модернизация қилиш совет лойиҳасида аёллар фаол ролининг асосий элементига айланди. Замонавий оналик ва фуқаролик ҳақидаги жадидчилик ғоялари совет мафкурасининг бир қисми бўлиб, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеининг ўзгаришига хизмат қилди. Натижада Туркистон аёллари янги ижтимоий роллар ва гендер ўзликни қабул қилган ҳолда Совет Ўзбекистонининг фуқароларига айландилар. Бу уларни янги, модернизациялашган жамият қуриш жараёнида ҳамкорга айлантирди. Давоми бор. ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Показать все...

👍 3
Ишлаш учун хоҳиш йўқ. Сабаблар: 👉 Эпилептоидли радикал Бундай инсонга тез асабийлашиш, ғазаб, зиддиятларни куч билан ҳал қилиш, тартибни талаб қилиш каби ҳислатлар хос. Бунга эса нимжон асаб тизими, доимо ўзини назорат қилиш, ўта талабчанлик, ички танқиднинг кучлилиги сабаб бўлади. Тажовузкорлик натижасида инсон ўч олишни истайди, унинг “ишлашни истамайман” деган гапининг замирида иш берувчига бўлган нафрат яширин бўлади. 👉 Қурбон тимсоли Бундай инсон ҳамманинг кўз олдида ўзини қурбондай кўрсатгиси келади. Унга қийналаётгандай кўриниш ёқади, чунки атрофдагиларнинг раҳм қилишини хоҳлайди. 👉 Аёллик назокати Бу сценарийда аёллар асосан ўзларини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайди. Масъулият ва жавобгарликни эса ўз зиммасига олгиси келмайди. “Мен оғир иш қилолмайман, нега менга ҳеч ким имтиёз бермайди”, - дея нолиб юради. 👉 Кучли хавотир Доим хавотир олиб, қўрқиб юрадиганлар ўзига ишонмайди. Ишлаш учун мотивацияси ҳам бўлмайди. 👉 Ўзига юқори баҳо берадиганлар Улар ўзларининг наздида камида бошлиқ, раҳбар ёки ҳоким бўлиб ишлашлари керак. Кичик ходим бўлиб эса ишлолмайди. Бундай тоифадаги инсонлар меҳнат қилишни исташмайди, балки эътирофни кутиб яшайди. Шу сабабдан хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ҳам бўлмайди. Улар камситилишни кўтара олмайди. Қолаверса, унча мунча маошни ҳам менсишмайди. 👉 Енгил ҳаёт кечирадиганлар Албатта, ундайларда на масъулият, на жавобгарлик бўлади. Улар қарз олиб яшашдан қўрқмайди, худди улар учун кимдир ишлаб топиши керак. Ҳаётидаги қийинчиликлари учун эса кимдир айбдор. 👉 Ўта фаоллар Одамда қувват кўп бўлса, у янги ишларни тез бошлайди, лекин охиригача тугатиши қийин. Бундай хислат билан бир жойда доимий ишлаб бўлармиди?! 👉 Ўта одоблилар Кимгадир ёрдам беришни яхши кўришади ёки ҳаммани қутқаргиси келади. Уларга рақобат қилиш, пойгалар хос эмас. Ундайлар жамоада кўп ишлолмайди, доим нимадандир қўрқиб юради. Қолаверса, раҳбарлик мутлақо қўлидан келмайди. 👉 Қоидабузарлар Бундайларнинг “ишлашни истамайман” деган фикри, “мен ҳокимият ва пулни истайман, истаганимча ёлғон гапираман ва қоида бузаман” деган маънони англатади. ❓Чора борми? Аввалига сабабларни аниқлаш керак. Юқоридаги қайси банд сизга тўғри келади? Кейин жароҳатлар устида ишлаш зарур. Эски хафаликларни унутиш лозим. Ўтмиш бугунингиз ва келажагингизга соя солмасин. Бажараётган ишингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки сиз бошқа ишга кўпроқ лаёқатлидирсиз. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #Лойиҳадан
Показать все...

👏 4👍 1
Чап қанот партиясидан номзод Клаудия Шейнбаум Мексикадаги президентлик сайловларида ғолиб чиқди ва бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди. Амалдаги президент Андрес Мануел Лопес Обрадор кўмагида у мухолифатдаги рақиби, собиқ ўнг қанот сенатор Ксочитл Галвес устидан ишончли ғалаба қозонди. ⠀ Миллий сайлов институти (INE) маълумотларига кўра, Шейнбаум 58% дан 60% гача, Галвес эса 26% дан 28% гача овоз тўплаган. ⠀ Шейнбаум ғалабасидан кейинги биринчи баёнотларида сайловчиларни ишончини оқлашга сўз берди ва Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлганидан хурсандлигини билдирди. "Республиканинг 200 йиллик тарихида илк бор мен Мексиканинг биринчи аёл президенти бўлдим", деди Клаудия Шейнбаум. ⠀ Клаудия Шейнбаум тажрибали сиёсатчи бўлиб, унинг оиласида сиёсий мунозаралар одатий ҳолга айланган. Унинг онаси, биолог Анни Пардо 1968 йилда институционал инқилоб партия ҳукмронлигига қарши ҳаракатда иштирок этгани учун университетдан ҳайдалган. Шейнбаум "Биринчи камбағаллар" шиорини фаол қўллаб-қувватлаб, эътиборни Мексиканинг туб аҳолисига нисбатан камситишларга қаратади. ⠀ Миллий университетни тугатган, энергетика фанлари бўйича докторлик даражасига эга Шейнбаум, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларга ўз ҳиссасини қўшган ва 2007 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотини олган Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панель (IPCC) ҳисоботларининг ҳаммуаллифи. ⠀ У Мехикода 2015 йилдан 2017 йилгача Тлалпан тумани мэри лавозимини эгаллаган, сўнг 2018 йилдан 2023 йилгача шаҳар мэри бўлган, унинг лавозимда бўлган даврда жиноятчилик даражаси анча пасайган. ⠀ Ўз дастурида у камбағалларни ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини кенгайтиришга ваъда берди. Шейнбаум президент сифатида мамлакатда давом этаётган гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчилик ҳамда зўравонликка қарши курашиши керак бўлади. Бу чақирув унинг президентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади. ⠀ #СукутСақлама #лидерАёллар #ПрезидентАёллар
Показать все...

🔥 6👍 1
Аёлларнинг жамиятда фаоллашиши консерватив руҳонийларнинг норозилигига сабаб бўлди ва бу қарашлар ўша давр матбуотида ҳам ўз аксини топди. “Turkiston viloyatining gazetasi” ва “Al-isloh” журнали саҳифаларида хотин-қизларнинг мактабда билим олиши, жамиятга дадил кириб бориши қораланади. ⠀ Бу даврда Туркистон аёллари ўқитувчилик ва тиббий касблар билан шуғуллана бошладилар. Даврий матбуотни мунтазам ўқиб, муҳаррирларга ўз фикр-мулоҳазаларини жўнатиб турдилар. 1922 йил 17 октябрда “Туркистон” газетасида чоп этилган “Хотин-қизларни тарбиялаш” номли мақолада шундай дейилади: “Хотин-қизларни тарбиялаш ва билим беришнинг илмий эҳтиёжи муаммосига жиддий ёндашиш вақти аллақачон етиб келган. Бу муаммони гўёки кўрмаслик келажакда жуда ачинарли ва фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин. Аёлларга ўз ҳуқуқларини тўлиқ қайтариш масаласи ҳал этилмаган вазифалардан бири...”. ⠀ 1914 йил 11-сонида чоп этилган “Turkiston musulmonlari tarafidan bir sado” мақоласида тошкентлик яна бир фуқаро Туркистон жамияти муаммоларини танқид қилган. ⠀ “Муқаддас ватанимиз Туркистон тупроғи, суви, ҳавоси жиҳатидан энг яхши ва энг бой мамлакат, нега биз ундан тўғри фойдалана олмаймиз?”? Сабаби, биз саноат, савдо каби замонавий илмлардан бехабар бўлиб, Аллоҳ таоло бизга инъом қилган янги илмларга кўз юмиб, фойда ва зарарни ажрата олмай турибмиз... Хулоса шуки, биз жаҳолат зиндонида ҳам одамларга, ҳам теварак-атрофимизга нисбатан билимсизлигимизни тан олмай шу ерда қоламиз... Туркистонликлар замонавий илмлардан маҳрум бўлиб, топган пулларини тўй-ҳашам, жаноза каби беҳуда ишларга сарфлаб, исрофгарчиликнинг энг юқори даражасига етади. Биз ҳар куни муассасалар очилиши, Ички Россиядаги мусулмон ва рус ватандошларимиз кун сайин тараққиётга эришаётганлари ҳақидаги хабарларни ўқиймиз. Туркистонлик мусулмонларимиздан ўн миллион нафари ҳамон илмсизликдан чиққани йўқ”. ⠀ “Sadoyi Turkiston” газетаси ислоҳотчи аёлларнинг минбари бўлиб, уларнинг мактабларда жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида таълим олишини, ижтимоий-сиёсий жараёнлар иштирокчисига айланишини қўллаб-қувватлади. Жумладан, газета “Xonimlar tovushi” (Аёллар овози) мақоласида “аёллар муаммоси”га эътибор қаратган. Газета муҳаррири уларнинг талаб ва илтимосларини инобатга олган ҳолда хотин-қизлар учун махсус мактаблар очиш фурсати келганини алоҳида таъкидлаб, мутасаддилар, олимлар, ўқитувчиларни бу ишда бирлашишга чақиради. ⠀ Давоми эртага ⠀ Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Показать все...

🔥 5🤩 1
"Бу масала ишлаб чиқиш жараёнида" - Ижтимоий ҳимоя агентлигида саволларимизга қандай жавоб бериш(ма)ди. 28 май куни Президентнинг зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига низом муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 27 май куни биз Президент қарорига бир нечта саволларни эълон қилдик, агентлик вакиллари саволларимизга ўз жавобларини бердилар. Буларни қарор қандай ишлашига ойдинлик киритадиган тўлиқ жавоблар деб ҳисоблаш мумкинми? Бизнинг фикримизча, улар ноаниқлигича қолди. Бундай тадбирларнинг асариятида бўлгани каби унинг катта қисми расмий нутқларга бағишланган бўлса-да, энг охирида қисқа муҳокама ва савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Вақт оз эди, аммо Ижтимоий ҳимоя агентлиги вакиллари Александра Нам ва Баҳодир Бековлар айрим саволларимизга жавоб беришди. Уларни кўриб чиқсак: 1) 102 рақами орқали рўйхатдан ўтиш бизга умумий вазиятни кўрсатиши ва ишни тизимга киритиш учун керак (бугунги кунда шундоқ ҳам 102 ҳар бир ҳолатни тизимда рўйхатдан ўтказиши талаб қилинади), участка нозирлари планшет орқали мурожаатларни киритадилар (улар бугунги кунда ҳам буни қилишлари керак, аммо амалиёт шуни кўрсатадики, улар буни камдан-кам қилишади) 2) Зўравонликни аниқлаш "мураккаб масала" бўлиб, ҳозирда ягона стандартлар устида иш кетмоқда; Қайд этилишича, барча вилоят шифохоналарида вақтинчалик жойлаштириш хоналари учун маблағ мавжуд эмас, шунинг учун ҳозирча улар Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида синовдан ўтказилади. Кейин иш қандай кетаётгани кўрилади. 3) Ижтимоийлаштириш даражаси - "Ижтимоий иш" тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилмоқда; Таҳририятдан: нодавлат шелтер (бошпаналар)нинг тажрибасидан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, ижтимоий ишлар аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, болаларни боғча ва мактабларга жойлаштириш, ишга жойлашишда ёрдам бериш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. 4) Ҳимоя ордерларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади. 5) Реестр ишлаб чиқилмоқда, уни юритиш тартиби ҳам. 6) Идораларни ўқитиш, мобил илова, шунингдек, ногиронлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш масалалари ишлаб чиқилади (давра суҳбатида бу масала ҳам кўтарилди). Агентликка ўз муносабати ва жавоблари учун миннатдорчилик билдирамиз, аммо Президент қарорининг аксарият бандларини амалга ошириш қандай режалаштирилгани ҳали ҳам аниқ эмас, дарвоқе, у деярли 1 июндан бошлаб тест режимида амалга оширила бошлайди. Умид қиламизки, пилот вилоятлар натижалари таҳлил қилинади ва барча “ишлаб чиқилаётган” масалалар якунига етиб жамоатчиликка тақдим этилади. Биз қарорни тўлиқ таҳлил қилишни давом эттирамиз, биз ҳужжатнинг баъзи бандларини кейинги нашрларда батафсил кўриб чиқамиз. #СукутСақлама #Қонунлар
Показать все...

👍 1🔥 1👏 1
Оиладаги зўравонлик муаммосига қарши биргаликда курашишимиз керак Оиладаги зўравонлик муаммосига аёллар ижтимоий мавқеи, маълумоти, ёши ёки моддий ҳолатидан қатъий назар учрайди. Уларнинг ҳар бири оиладаги зўравонликдан азият чекиши мумкин ва ҳар бир жабрланувчи ҳимоя ва кўмак олишга ҳақли. Ўзбекистонда 2023 йилда оиладаги зўравонлик жиноят деб тан олингач, бундай моддалар бўйича ишлар алоҳида қайд этила бошлагани сабабли муаммо кўламини баҳолаш имкони пайдо бўлди. Биргина жорий йилнинг дастлабки уч ойида 4,3 минг нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 134 нафари оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу рақамлар денгиздан томчи бўлиши мумкин. Таҳририятимизга келаётган хат ва мурожаатлардан ҳулоса қиладиган бўлсак, ҳар бир жабрланувчи ҳам зўравонлик ҳақида хабар беравермайди. Сабаблар турлича: қўрқув, иқтисодий қарамлик, тизимга ишончсизлик, "одамлар нима дейди" ва ҳоказо. Афсуски, бундай ҳолларда сукут сақлаш доим ҳам ёрдам бермайди - амалиёт шуни кўрсатадики, жазосизлик ҳисси тажовузкорларга янада кўпроқ эркинлик беради. Оиладаги зўравонлик ҳақида сукут сақламанг. Давлат хотин-қизлар ва болаларни ҳимоя қилиш мажбуриятини олди - ўзингизни уйда хавфсиз ҳис қилмасангиз, ушбу имкониятдан фойдаланинг. Ёдда тутингки, зўравонлик нафақат жисмоний, балки психологик босим, камситиш, иқтисодий ва бошқа чекловларда ифодаланиши мумкин. Далилларни қайд этиб боринг, 102 ёки 1259 (бундай ҳолатлар учун ИИВ долзарб алоқа рақами), ҳимоя ордери берилишини талаб қилинг ва ариза ёзинг. Агар сиз бу муаммони аллақачон енгиб ўтган бўлсангиз, ўз ҳикоянгизни айтиб беринг - эҳтимол сизнинг тажрибангиз бошқа аёлларни илҳомлантиради ёки қўллаб-қувватлайди. Сиз ёлғиз эмаслигингиз ва вазиятдан чиқиш йўли борлигини тушуниш жуда муҳимдир. Ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 Оиладаги зўравонлик эътибордан четда қолмаслиги керак. Агар сиз унга гувоҳ бўлсангиз, жабрланувчиларни бу муаммо билан ёлғиз қолдирманг. Эҳтимол, сиз бу аёлнинг ҳаётида зўравонликка чидаш керак эмаслиги, ёнида ишониши мумкин бўлган одамлар борлигига умид уйғотган биринчи одам бўласиз. Уйдаги зўравонлик таҳдиди олдида барчамиз тенгмиз ва кучларни бирлаштирсаккина ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча аёллар учун хавфсиз ҳудуд яратишимиз мумкин. #СукутСақлама
Показать все...

👍 7🔥 5
Неврознинг психоздан нима фарқи бор, руҳий муаммосиз инсонлар бўладими ва ушбу ташхислар билан бахтли яшаш мумкинми? ✅Одатда бемор қуйидаги ташхислар билан шифокорга мурожаат қилади: умумий хавотирли безовталик (хавотир неврози), дистимия (сурункали енгилроқ депрессия), шахсиятнинг бузилиши (шизотипик, нарциссизм). ▶️Оғирлик даражаси Психознинг невроздан асосий фарқи — қалб оғриқлари туфайли бемор ижтимоий ҳаётда қийналади. Сурункали психозга учраган инсонлар одатда меҳнатга лаёқатли бўлишмайди, меҳнатга лаёқатлилар эса доимий ёрдамчи терапиядан ўтиб туради. Психоз ҳар доим ҳам онгнинг бузилиши, галлюцинациялар билан кечавермайди. Масалан, деменция — психотик даража бўлиб, руҳий ўзгаришлар сабаб одам кўмакка муҳтож бўлиб қолади. ▶️Меъёр Аслида соғлом инсоннинг носоғлом инсондан асосий фарқи, касаллик ва дардларнинг йўқлиги ҳам эмас, балки уларни қандай енга олишидадир. Масалан, инсонни ноҳақ ишдан бўшатишди. Кимдир ҳаммадан хафа бўлиб, тушкунликка тушиб қолса, яна бошқаси бироз сиқилсада, янги иш излашга куч топади. Неврозга учрамаган инсон ўз ҳаётига ўзи муаллифлик қилади. У ҳар қандай зарбаларга тайёр, кўп асабийлашмайди, муаммоларида бировни айбламайди. Унинг меҳри сокин ва оддий, миннатдорлик ҳисси эса ҳаётидаги муҳим жиҳатлардан бири. ▶️Қабул қила олиш Шахсий хусусиятлардан бутунлай қутулиш қийин, шу жумладан, невроздан ҳам. Аммо баъзи инсонлар ўзини борича, камчиликлари билан қабул қила оладилар. Бу руҳий соғлиқнинг гарови бўлиб, бизларни оғриқлардан, муаммо ва дардлардан ҳалос этади. Шунинг учун бахт ва қувончни ҳозироқ ҳис қилинг, бутунлай соғайиб кетишингизни кутиб ўтирманг. Невроз хурсандчиликка тўсқинлик қилмайди. Гарчи у ҳаётни қоронғулаштириб турсада, бу дунё барча камчиликларимиз билан бизларни қабул қилишга тайёр. Кўп дард чексакда, аммо муҳаббатимиз чин. psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама
Показать все...

👍 9