cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 552
المشتركون
-624 ساعات
-137 أيام
-7430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов саҳифасидан: "Voilà – консерватив жамиятга қилинган аёллар исёни Barbara Pravi'нинг Voilà қўшиғи билан Eurovision'даги чиқишини такрор ва такрор кўрдим. Бу қўшиқ эмас Barbara ижросидаги бутун дунё аёллари номидан қилинган мурожаатнома-манифестдек қабул қилдим. Асли келиб чиқиши серб-эронлик бу қиз қўшиқда жамиятга нисбатан исён қилган деган ҳулосага келдим. Voilà, яъни мана мен дея барчага мурожаат қилмоқда у. Мен суюкли бўлишни хоҳлайман, чунки ўзимни севишни билмайман. Мана мен, мана менинг ҳайқириғим демоқда. Қўшиққа бунтарлик жо қилмоқда у. Бу қўшиқни 15 ёшли ошқозони бутунлай ишламайдиган Emma Kok ижросига ҳам қизиқиб кўринг. Концертда барчани йиғлатган бу қиз қўшиқни куйлаётганда кўз ёшларингизни тийишга уринасиз, лекин Эмма мана мен, камёб касалликка учраган бўлсам ҳам минглаб одам олдида қўшиғимни, ҳайқириғимни баралла куйлаяпман. Мен кучлиман деб яна сизни эмоциялар қаърига судрайверади. Қўшиққа болаларча меҳр ҳамда қатъият қўшмоқда у. Мен бу қўшиққа OVOZ лойиҳасида Ҳадича Имомназарованинг ижросидан сўнг қизиқиб қолдим. Ижро том маънода OVOZ'нинг биринчи босқичига рамзий якун бўлди. Бу ўзбек қизи ҳам ҳаммага, ўзбек жамиятига, бутун дунёга ўз сўзини айтиш учун саҳнага чиққандек гўё. Мен шундайман, нима қилибди бизни ўзингиздек кўринг, бизни севинг, биздан узоқ кетманг (Ne partez pas, j'vous en supplie restez longtemps) деб баралла айтмоқда. Voilà, Voilà (мана, мана мен, мана мен қандайман) демоқда. Қўрқмаяпти. Ички овозини ташқарига чиқармоқда. Қўшиққа ўзбекона ибо ва ирода қўшмоқда у. Аёл қизларимизни севишимиз, тенг кўришимиз, муносабатларимизни горизонтал ўрнатишимиз лозим. Табиатда икки юз бор. Фақат эркак эмас аёл юз ҳам бор ва улар тенг!" 👉@bahodirahmedoff #СукутСақлама #Фикр
إظهار الكل...
Barbara Pravi : Voilà - gagnante Eurovision France

Abonnez-vous

https://bit.ly/3u4X6Mv

Eurovision France : Toutes les infos & vidéos sur

https://www.france.tv/france-2/eurovision-france/

Barbara Pravi est la grande gagnante avec sa chanson Voilà de l'émission "Eurovision France, c’est vous qui décidez" : elle portera nos couleurs au concours Eurovision de la chanson 2021 à Rotterdam. Ce programme événement, animé en direct par Stéphane Bern et Laurence Boccolini sur France 2, vous a présenté les 12 titres en compétition dans une sélection musicale très variée. Le public a choisi sa chanson préférée, à 50/50 avec un jury composé de dix personnalités : Amir, Jean-Paul Gaultier, Duncan Laurence gagnant de l'Eurovision 2019, André Manoukian, Marie Myriam gagnante française de l'Eurovision 1977, Elodie Gossuin, Chimène Badi, Natasha St-Pier, Michèle Bernier, Agustín Galiana.

🔥 1
01:30
Video unavailableShow in Telegram
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони Ўзбекистон тарихидаги юридик фанлар доктори бўлган илк аёл Хадича Сулаймоновага бағишланади. Манба: Сайёра Ходжаева. #СукутСақлама #Аёллар
إظهار الكل...
Хадича Сулаймонова.MOV7.53 MB
🔥 2
Ҳаётни ўзгартириб, унга янгилик киритиш ҳеч қачон кеч эмас. Лекин бу ишни жуда ортга сурмаган маъқул. Бу борада бизнинг рўйхатимиз сизга қўл келади. Инсон доимо бир муддатга тўхтаб, яшаб ўтаётган умрини қисқа таҳлил қилиши керак. Бор имкониятингиз ўсмирлик ниятларингизга мосми? Оддий кунингиз сизга ёқадими? Орзуингиз нима бўлди? 👉Келинг, бу каби саволларга жавоб топиб кўрамиз. 1. Ишингизни ёмон кўрасиз Иш ҳаётимизнинг учдан бир қисмини банд қилади. Бажараётган меҳнатингизга қандай муносабат билдирасиз? Балки ундан аллақачон зерикиб, алмаштиришни ўйлаётгандирсиз? Балки ҳар томонлама чарчагандирсиз, лекин тан олишдан қўрқаётгандирсиз? Ҳар кунги юмушингиз қизиқишларингизга жавоб берадими? Даромадингиз етарлими? Ҳозирги лавозимингизда ўзингизни намоён эта оляпсизми? 2. Атрофдаги инсонларингиз сизни бахтсиз қилмоқда Баъзи инсонлар билан муносабат сизнинг аҳволингизни ёмонлаштиряпти: сизнинг дунёқарашингизни кенгайтирмаяпти ва илиқ туйғулар уйғотмаяпти. Балки ҳаётингиз салбий ҳодисаларга тўлиб бўлгандир, улардан чиқиб кета олмаяпсиз. Умрингиз эса ўтиб боряпти. 3. Тугатиш зарур бўлган муносабатларни сақлаб қолишни хоҳлаяпсиз Баъзида муносабатларнинг “яроқлилик муддати” тугайди. Бу ачинарли бўлсада, иложсиз вазият саналади. Қачонлардир ўша инсон билан гаплашиш, унга яқин бўлиш сизга қувонч бағишлаган, аммо энди у ҳиссиётлар ортда қолди. Сиз ўзгардингиз, у ўзгарди, муносабат совиб бўлди. Лекин сиз қўйиб юбормаяпсиз. 4. Аксарият вақтингизда истамаган ишингизни қиляпсиз Бўш вақтингизни қандай ўтказяпсиз? Уй юмушлари, болаларга ғамхўрлик, беморлар парвариши каби. Балки ҳаётингизда қўшимча стрессга сабаб бўлувчи ҳодисалар кўпайгандир. Баъзи вазифаларингизни бошқаларга юклаш вақти келгандир. 5. Доимо чарчоқ ҳис қиласиз Кун охирида чарчоқдан ҳолингиз бўлмаса, кейинги кун тонги мамнунлик бағишламаса, демак, сиз ҳаммасидан чарчаб бўлдингиз, фақат буни тан олишга қўрқяпсиз. Бажараётган ишларингиз, бунга кетаётган вақтингизни ўлчаб кўринг. Кучингиз етмаётгани аниқ. 6. Севимли машғулотларингиз йўқ Қачон охирги марта китоб ўқидингиз ёки телевизор кўрдингиз? Нимагадир чин дилдан қизиқасизми? Агар буларга жавобингиз ижобий бўлмаса, ишлар билан кўмилиб кетибсиз. Шундай яшаш сизга қизиқми? Шуни орзу қилганмидингиз? 7. Қадрингиз йўқ Ҳар ким ўз қадри бўлишини истайди. Оилада, муносабатларда, ишда. Агар кўп танқид ва эътирозларни эшитаётган бўлсангиз, демак, қадрингиз ҳам тушиб бормоқда. Кимдир ишимизни қадрламаса, ишлаб нима қиламиз? ❓Нима қилиш керак? Ҳаётдан чарчаган бўлсангиз, уни ҳар қандай дамда ўзгартириш мумкинлиги ҳақида ўйланг. Энг муҳими, вақтни беҳуда сарфламанг. Ахир сиз бахтга лойиқсиз. Ўзингизни яхши ҳис этишингизга ҳалақит қилувчи муаммоларни шакллантиринг, ва уларни ечиш йўлларини изланг. Носоғлом муносабатларга чек қўйинг, улар ҳаётингизни заҳарлаяпти. Севмаган ишингизни алмаштиринг ёки янги соҳани синаб кўринг. Вақтингизни оқилона режалаштиринг, ҳар ишда мувозанатни сақланг. Орзуларингизни ортга суришни тўхтатинг, ахир йўқотилган фурсат қайтиб келмайди. Бўш вақтингизни бойитинг, сизга мамнунлик бағишловчи юмушларни бажаринг, дам олинг. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама
إظهار الكل...

👍 1
#Кун рақами Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботи рақамларини тақдим этишда давом этамиз. Ўзбекистонда ёш хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси 15,5 фоизни ташкил этади, бу ёш эркаклар ўртасидаги 10 фоизлик кўрсаткичдан кўпроқ. Таълим, иш ёки профессионал тайёрловда бўлмаган ёш аёллар улуши 42 фоизни ташкил қилади, эркакларда эса бу кўрсаткич 8,8 фоиз атрофида. #СукутСақлама #Статистика #ГендерТенглик
إظهار الكل...

Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик Аёлларга нисбатан зўравонлик ва болаларга нисбатан зўравонлик жамият учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган икки глобал муаммодир. Интим партнерига нисбатан зўравонлик бутун дунё бўйлаб аёллар учрайдиган зўравонликнинг энг кенг тарқалган туридир. Партнёр томонидан амалга оширилган зўравонлик ва болаларга нисбатан зўравонлик алоҳида кўриладиган масала. Бу молиялаштиришнинг турли оқимлари, шунингдек, тегишли ваколатларнинг турли давлат органлари ўртасида тақсимланиши ва мувофиқлаштирилган ёндашувнинг йўқлигига олиб келади. Кўпинча партнер томонидан содир этилган зўравонлик оқибатлари болаларга нисбатан зўравонлик оқибатлари билан бир хилдир. Бундан ташқари, бундай зўравонлик кўпинча бир вақтнинг ўзида содир бўлади. Партнер томонидан содир этилган зўравонликка гувоҳ бўлган болалар катталардек зўравонлик қилишлари ёки зўравонлик қурбони бўлишлари мумкин. Болалигида зўравонлик қурбони бўлган эркаклар ва аёллар, эҳтимол, ўз фарзандларига нисбатан ўта қаттиқўллик билан тарбия усулларини қўллашади. Авлодлараро зўравонлик. Зўравонликнинг авлодлар ўртасида айланиши болалар ота-оналарининг хатти-ҳаракатларини ўзлаштиришини кўрсатади. Эркакларнинг зўравонлик тажрибаси ва кейинчалик зўравонлик қўллаши ўртасида кучли боғлиқлик мавжуд. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг эркаклар ва зўравонлик бўйича тадқиқоти шуни кўрсатдики, яқин партнёрлар томонидан зўравонлик болалик давридаги зўравонликнинг барча шакллари билан кучли боғлиқдир. Бундан ташқари, ҳиссий зўравонлик ва эътиборсизлик билан боғлиқлиги аниқланди. Болаликда ҳиссий зўравонлик ва эътиборсизлик ёки жинсий зўравонликни бошдан кечирган эркакларда яқин партнёрларига нисбатан зўравонлик қилиш хавфи ортади. 2017-йилда UNICEF ва UNFPA томонидан ўтказилган “Making The Connection” тадқиқотига кўра, оналари учраган зўравонликка гувоҳ бўлган болалар жисмоний (41,4 фоиз), жинсий (44,4 фоиз), психологик зўравонлик (43,5 фоиз) ва эътиборсизликка учраган. Партнёри томонидан зўравонликни бошдан кечирган ва оналарининг болалигида зўравонликка гувоҳ бўлган аёллар ўз фарзандларига нисбатан юқори даражадаги зўравонлик ҳолатларини қайд этишган (66%). Давоми карточкаларда #СукутСақлама #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #ОилавийЗўравонлик
إظهار الكل...
Repost from Bahodir Ahmedov
01:19
Video unavailableShow in Telegram
Бизда қиз болани докторга олиб бориш уят негадур ҳалигача. Қиз болани нега кўрсатди? Касали бормикан? Айниқса гинекологга бориб қолса урди Худо. Қиз бола нима қиляпти гинекологда? Фақат аёллар борардику? Замонавий тиббиёт инсонни чақалоқлигидан текширишни тавсия қилади. Атрофимизда онкологиядан азият чекаётган қанча одам бор. Аксарияти кўкрак бези саратонидан оғрийди ва бу жиддий мавзу. QO’SHTIRNOQ подкастида қизларни уялиб кўкрагини текширишга олиб боришмаслиги ҳақида суҳбатлашишибди. Агар вақтида текширилса касалликни олдини олиш мумкин экан. Барчага, айниқса қиз ва аёлларга фойдали суҳбат бўлибди. Кўринглар: https://youtu.be/Ftn9jkpCHqU?si=kpxqPseyBDgy8yfv
إظهار الكل...
IMG_8477.MP46.63 MB
👍 6🔥 1
Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботи тайёрланган. Ушбу ҳисобот турли соҳалар, жумладан, аёлларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодий фаолиятдан фойдаланиш имконияти, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги иштироки каби вазиятни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистонда гендер тенглиги масалаларини ўрганади. #СукутСақлама #гендертенглик #статистика
إظهار الكل...

2024 йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбланувчи 1990 й.т., вақтинча ишсиз Иманов Учқунбек иши кўриб чиқилди. Қайд этиш лозимки, судланувчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва бошқа моддалар билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд материалларидан аниқланишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида У.Иманов маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор М.Мансурованинг белидан паст қисми ва думба қисмларини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Эркак айбига иқрорлигини билдириб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи ўз ўрнида суддан ҳуқуқбузарга нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўради. Суд ҳуқуқбузар У.Имановни “шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб ҳисоблайди. Ҳуқуқбузар У.Иманов ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармай, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган. Суд, ҳуқуқбузар У.Имановга жазо тайинлашда жавобгарликни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни муҳокама қилиб, оғирлаштирувчи ҳолатлар тариқасида муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, унинг харакатларида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб унга нисбатан модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазосини тайинлашни лозим топди. Иманов Учқунбек Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ва 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди. #СукутСақлама #Қонунлар #ШаҳвонийШилқимлик
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Нарбаевага касб байрамимиз муносабати билан йўллаган шахсий табриги учун миннатдорлик билдирамиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенглиги сиёсатини илгари суриш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни алоҳида таъкидлаганингиздан миннатдормиз. Эътиборингиз ва бутун жамоамиз меҳнатини юқори баҳолаганингиз учун раҳмат! #СукутСақлама
إظهار الكل...
🔥 5👍 1
Буюк Британия ва Франция сиёсати миллий масалаларга аралашмайдиган мустамлака режимларига хосдир. Улар ўрнатилган вазиятни ўзгартириши ва Европа ҳукмронлигига қарши норозиликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ислоҳотларга бефарқ эди. Британия ва Франция мустамлакачи амалдорлари маҳаллий аёлларни "паранжи остида тириклайин кўмилган" деб таърифлаган ва эркак одатда ўз хотинига "ҳамроҳ эмас, балки асир ва қул" сифатида муносабатда бўлишини таъкидлаган. Овруполиклар золим гендер меъёрларини ҳам ўз ҳукмронлигини оқлаш учун ишлатган. Натижада, мустамлака қилинган ҳудудлардаги маҳаллий ислоҳотчилар феминистик ғояларни қабул қилганда, бошқалар уларни Ғарбга таслим бўлган деб билишган. Мустамлакачиларнинг паранжи ва маҳаллий маданиятга нисбатан нафрати кенгроқ маънода паранжига миллий тимсол сифатида янги ҳаёт бахш этди. Элизабет Томпсон таъкидлаганидек, Туркия шахсий мақом тўғрисидаги қонунларни ислоҳ қилишга ва ошкор қилишни рағбатлантиришга муваффақ бўлди, негаки аёллар мақомидаги ўзгаришлар хорижликларнинг мажбурлаши билан эмас, балки замонавий миллий давлатнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқ эди. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, бу давлатлар авторитар режимга эга бўлиб, улар автоном аёллар сиёсий фаолиятини рағбатлантирмаган ёки тақиқлаган. Шундай қилиб, Туркияда ҳам, Эронда ҳам автоном феминистик ва аёллар ташкилотлари ёпилиб, уларнинг ўрнига давлат ташкилотлари ташкил этилди.   Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
إظهار الكل...

👍 2🔥 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.