cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 566
Suscriptores
Sin datos24 horas
-167 días
-7330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботи тайёрланган. Ушбу ҳисобот турли соҳалар, жумладан, аёлларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодий фаолиятдан фойдаланиш имконияти, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги иштироки каби вазиятни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистонда гендер тенглиги масалаларини ўрганади. #СукутСақлама #гендертенглик #статистика
Mostrar todo...

2024 йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбланувчи 1990 й.т., вақтинча ишсиз Иманов Учқунбек иши кўриб чиқилди. Қайд этиш лозимки, судланувчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва бошқа моддалар билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд материалларидан аниқланишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида У.Иманов маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор М.Мансурованинг белидан паст қисми ва думба қисмларини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Эркак айбига иқрорлигини билдириб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи ўз ўрнида суддан ҳуқуқбузарга нисбатан оғирроқ жазо тайинлашни сўради. Суд ҳуқуқбузар У.Имановни “шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш”да ифодаланган Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб ҳисоблайди. Ҳуқуқбузар У.Иманов ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармай, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган. Суд, ҳуқуқбузар У.Имановга жазо тайинлашда жавобгарликни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни муҳокама қилиб, оғирлаштирувчи ҳолатлар тариқасида муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, унинг харакатларида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб унга нисбатан модда санкциясида кўрсатилган маъмурий қамоқ жазосини тайинлашни лозим топди. Иманов Учқунбек Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми ва 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди. #СукутСақлама #Қонунлар #ШаҳвонийШилқимлик
Mostrar todo...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Нарбаевага касб байрамимиз муносабати билан йўллаган шахсий табриги учун миннатдорлик билдирамиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенглиги сиёсатини илгари суриш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни алоҳида таъкидлаганингиздан миннатдормиз. Эътиборингиз ва бутун жамоамиз меҳнатини юқори баҳолаганингиз учун раҳмат! #СукутСақлама
Mostrar todo...
🔥 4👍 1
Буюк Британия ва Франция сиёсати миллий масалаларга аралашмайдиган мустамлака режимларига хосдир. Улар ўрнатилган вазиятни ўзгартириши ва Европа ҳукмронлигига қарши норозиликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ислоҳотларга бефарқ эди. Британия ва Франция мустамлакачи амалдорлари маҳаллий аёлларни "паранжи остида тириклайин кўмилган" деб таърифлаган ва эркак одатда ўз хотинига "ҳамроҳ эмас, балки асир ва қул" сифатида муносабатда бўлишини таъкидлаган. Овруполиклар золим гендер меъёрларини ҳам ўз ҳукмронлигини оқлаш учун ишлатган. Натижада, мустамлака қилинган ҳудудлардаги маҳаллий ислоҳотчилар феминистик ғояларни қабул қилганда, бошқалар уларни Ғарбга таслим бўлган деб билишган. Мустамлакачиларнинг паранжи ва маҳаллий маданиятга нисбатан нафрати кенгроқ маънода паранжига миллий тимсол сифатида янги ҳаёт бахш этди. Элизабет Томпсон таъкидлаганидек, Туркия шахсий мақом тўғрисидаги қонунларни ислоҳ қилишга ва ошкор қилишни рағбатлантиришга муваффақ бўлди, негаки аёллар мақомидаги ўзгаришлар хорижликларнинг мажбурлаши билан эмас, балки замонавий миллий давлатнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқ эди. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, бу давлатлар авторитар режимга эга бўлиб, улар автоном аёллар сиёсий фаолиятини рағбатлантирмаган ёки тақиқлаган. Шундай қилиб, Туркияда ҳам, Эронда ҳам автоном феминистик ва аёллар ташкилотлари ёпилиб, уларнинг ўрнига давлат ташкилотлари ташкил этилди.   Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Mostrar todo...

🔥 2👍 1
“Замонавий жамиятда ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, ҳуқуқ ва адолат соҳасида ҳам эркаклар ва аёллар ўртасида тенгсизлик мавжуд. ⠀ Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни кўтариш қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан биридир. ⠀ Нега мамлакат фуқаролари, хусусан, аёлларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалмаяпти, деган ўринли савол туғилади. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш маданий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ. ⠀ ▶️Аввало, таълим ва ахборот олишдан бошласак. Ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотнинг етишмаслиги ва таълим олишдаги қийинчиликлар ҳуқуқий онгни ривожлантиришда тўсиқ бўлади. Бунга таълим ресурсларининг етишмаслиги, саводхонлик даражасининг пастлиги, сўз эркинлиги ва маълумотлардан фойдаланишнинг чекланганлиги сабаб бўлиши мумкин. Ҳуқуқий онг даражасини ошириш учун билимли бўлиш муҳим. ⠀ ▶️Аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ҳам уларнинг ҳуқуқларни билиш ва ҳимоя қилиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Иқтисодий аҳвол, меҳнат бозорида тенг имкониятларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, бошқа омиллар аёлларни ҳуқуқий соҳада янада заифроқ қилади. ⠀ ▶️Норматив-ҳуқуқий база ва уни амалга ошириш масаласига ҳам тўхталиш муҳим. Ҳуқуқий онгни юксалтиришнинг муҳим жиҳати – хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунчиликнинг мавжудлиги ва унинг самарали ҳаётга татбиқ этилишидир. ⠀ Фуқаролар, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш учун биринчи навбатда таълим дастурлари: ҳуқуқ асослари, аёллар ҳуқуқлари, фуқаролик таълими ва инсон ҳуқуқлари бўйича курсларни ишлаб чиқиш зарур. ⠀ Ҳуқуқий жараёнларда фуқароларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Қонун лойиҳалари муҳокамасида хотин-қизлар иштирок этса, бу ҳуқуқий маданиятнинг кенгайишига олиб келади. ⠀ Лекин энг муҳим ва самарали таклиф, бизнингча, мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган бўлимлар очиш, уларда ҳуқуқ ва кўникмалар бўйича тренинглар ўтказишдир".⠀ ⠀ Яхшибоева Асал, бўлажак юрист, ТДЮУ 1-курс талабаси ⠀ #СукутСақлама #Қонунлар
Mostrar todo...

👍 6
Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди “Немолчи.Уз” лойиҳасининг судлар фаолиятини ёритиш, ҳуқуқий тарғибот ва қонун устуворлигини таъминлашдаги ҳиссасини қайд этиб, лойиҳани эсдалик совғаси билан тақдирлади. “Nemolchi.uz” таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий судига жамоамиз фаолиятига кўрсатаётган эътибори, шунингдек, Олий суд матбуот хизматининг мулоқотга очиқлиги учун миннатдорчилик билдиради. Биз, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовни "Шуҳрат" медали билан тақдирланганлиги билан табриклаймиз. #СукутСақлама
Mostrar todo...

👏 6👍 2
Мустақил давлат: Туркия Туркия Республикаси 1920 йилларда туб ислоҳотларни амалга оширди, жумладан, 1926 йилда Швейцария қонунчилигига асосланган янги ҳуқуқий кодекс қабул қилинди. Ушбу янги кодекс кўпхотинлиликни бекор қилди, аёлларга ажрашиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқини берди ва аёлларнинг болаларга васийлик қилиш ҳуқуқини кенгайтирди. Бундан ташқари, 1930 йилларнинг бошларида Туркия аёлларга сайловларда қатнашиш ва давлат лавозимларига тайинланиш ҳуқуқини берди. Бошланғич таълим ўғил болалар учун ҳам, қизлар учун ҳам мажбурий бўлди. Туркия етакчиси Камол Отатурк паранжини ҳеч қачон тўғридан-тўғри тақиқламаган бўлса-да, уни ечишни рағбатлантирган. Бу ислоҳотлар диний институтларни давлат назорати остига олиш, турк жамиятини дунёвийлаштириш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг бир қисми эди. Мустақил давлат: Эрон Ризо Шоҳ даврида Эронда аёллар мақомидаги ўзгаришлар унчалик радикал бўлмаган. Туркиядан ўрнак олиб, 1921 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг мамлакатни модернизация қилиш ва европалаштиришга ҳаракат қилинди. Эрон режими ҳуқуқ тизимининг исломий асосини Отатурк ёки большевиклар каби тубдан ўзгартирмади; оила кодекси шариатга асосланганлигича қолди, ажрим ва кўпхотинлилик соҳасидаги аёлларнинг ҳуқуқлари яхшиланмади. Ризо Шоҳнинг энг радикал сиёсати Европа кийимларини тарғиб қилиш эди. Паранжи қолоқлик ва аёлларни ижтимоий ҳаётдан четлаштириш белгиси ҳисобланиб, Ғарбда Эроннинг обрўсини ёмонлаштирди. Эркаклар европача костюм ва шляпа кийишлари шарт эди, 1936 йил январда эса паранжи тақиқланди. Мустақил давлат: Афғонистон Афғонистонда янгиланаётган ҳукумат 1920 йилларда ҳам аёлларнинг мақомини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Афғонистон раҳбари Омонулла қизлар учун давлат мактабларини очди, аёлларнинг қуллигини бекор қилди ва 1921 йилда янги оила кодексини қабул қилди, унга кўра ёш вояга етмаган қиз билан турмуш қуриш, аёлнинг розилигисиз турмуш қуриш тақиқланади. Янги қонунлар эркакларнинг кўпхотинлилик ҳуқуқини ҳам чеклаб қўйди. Афғонистон давлати чуқур илдиз отган минтақавий ва қабилавий манфаатлар туфайли ислоҳотларни амалга ошира олмади. Бу ислоҳотлар аҳолининг норозилигига сабаб бўлди ва консерватив мухолифатнинг кучли қаршиликлари туфайли барбод бўлди ҳамда 1929 йилда Омонулланинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келди. Давоми эртага Росина Ангалишева ва Шохрух Саъдуллаев тайёрлади ⠀ #СукутСақлама #махсуслойиҳа_немолчи #тарихдааёллар #ўзлик
Mostrar todo...

👍 6🤬 2
Индамасдан қулоқ тутадиган бола ҳар қандай ота-онанинг орзуси бўлса керак. Гоҳида сабр косамиз тўлиб кетади, қаттиқ чарчаймиз, аммо боламизнинг тарбияси яхшиланмайди. Ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатни қандай қилиб муваффақиятли томонга ўзгартириш мумкин? Баъзида ота-оналар фарзандининг шўхликларини ҳурматсизлик деб билади ва бундан қаттиқ ҳафа бўлиб, ҳурматни талаб қила бошлайди. Уларнинг бу талаблари эса боланинг асабийлашишига сабаб бўлади. Қатъий қоидалар ўта юқори стрессни келтириб чиқаради. Қизиғи, ота-оналар қанчалик босиқлик билан муомала қилишар экан, болалар шунчалар уларга қулоқ солишни бошлашади. Бу экспертларнинг фикри. Унутманг, сиз фарзандингиз билан асло душман эмассиз. Уларни ўзингиз билан бир жамоадош сифатида ҳис этсангиз, мулоқот қилиш шунчалик осонлашаверади. Психологлар ота-оналарга ўз фарзандлари учун мураббий бўлишни маслаҳат беришади. Бундай ёндашув ота-онанинг ўрнини мустаҳкамлайди. “Мураббий режими” хафа ота-онани яхши томонга ўзгартиради. Энг муҳими, улар фарзандини тўғри томонга йўналтира бошлайди. Хотиржамлик эса айниқса, қулоқ солмайдиган болаларни тарбия қилаётган ота-оналар учун муҳим. 👉 Намуна бўлинг Болага бақиришдан чарчаган бўлсангиз, шахсий ҳиссиётларни жиловлаш орқали фарзандингизга намуна бўлишингиз керак. Мана шу йўлга ўтсангиз, аввалига ўзингизга ҳам, болангизга ҳам ғалати туюлади. Лекин узоқ истиқболда яхши натижаларни бериши тайин. Ўзингизни назорат қилинг, ҳиссиётлардан тийилинг. Атрофдаги кичкинтойлар буни кўриб ўрганишади. Одам бир зумда ўзгармайди, лекин бақиришни камайтирсангиз, фарзандингиз сизга кўпроқ бўйсунаверади. Тажрибаларда бола 10 кунда ўзгаргани маълум бўлган. 👉 "Ҳукмронлик" учун курашманг Хокимият учун фойдасиз курашда куч сарфлашнинг кераги йўқ. Фарзанд оиладаги ўрнингизга таҳдид қилмаяпти, сизнинг мақсадингиз эса муаммони ечиш учун болангиз билан келишишдир. 👉 Кўпроқ тингланг Фарзандингизни тушуниш учун кўпроқ тингланг, уларга маъруза ва нутқларни сўзламанг. 👉 Тушунишга ҳаракат қилинг Тушуниш ва қўллаб-қувватлаш фарзандингизни ҳар қандай мулоқот учун тайёрлайди. Натижада улар сиздан сир сақламайди. “Сен буни қилмаслигинг керак”, - дейишнинг ўрнига “Кайфиятинг бузилганини тушунаман”, деб гап бошланг. Қулоқсиз боланинг ота-онаси бўлиш машаққатли меҳнат. Аммо катталар тарбия усулини бироз ўзгартирсалар, уларнинг қалбига йўл топиш осонлашаверади. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #лойиҳадан
Mostrar todo...

👍 15🤬 1
Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти Шахло Турдикулова ўз фейсбук саҳифасида ёзмоқда: "Муваффақиятли аёллар бизга нима учун керак ва Ўзбекистон 29% фойдани қаерда йўқотмоқда? Жаҳон банки Ўзбекистонда гендер тенгликни баҳолаш бўйича ҳисоботини тақдим этди. Яхши янгилик: олий маълумотли аёллар сони 4 баравар кўпайди! Аммо ҳали ўзгартиришимиз лозим бўлган жиҳатлар мавжуд: аёллар эркакларга қараганда 34% га камроқ маош олади. Биздаги ижтимоий меъёрлар қизларнинг раҳбарлик лавозимлари, илм-фан, STEM касбларига киришини чеклайди. Қизиқарли статистика: агар Ўзбекистонда аёллар кўпроқ имкониятларга эга бўлса, Ўзбекистон иқтисодиёти 29 фоизга яхшиланади. Камбағаллар сони эса 700 000 кишига камаяди. Нима қилиш лозим? Мен Фанлар Академияси вице-президенти сифатида аёлларнинг илмий лойиҳаларини ва қизлар учун таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этаман. Келинг, ҳар ким ўз ўрнида аёлларнинг фаоллигини оширишга ҳаракат қилайлик!" #СукутСақлама #WomenEmpowerment
Mostrar todo...

👍 9👏 1
2023 йил 14 июн куни Немолчи.уз таҳририяти АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери тартибини бузгани ва майда безорилик қилгани учун жаримага тортилгани ҳақидаги янгиликни эълон қилган эди. Суд қарори ҳақидаги маълумотлар суд қарорларининг очиқ маълумотлар базаси public.sud.uz дан олинган эди. Таҳририятимизга суд қарорларининг ўша очиқ маълумотлар базасидан маълум бўлишича, 2023 йил 23 июн куни М.Пенсон биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция тартибида шикоят киритган. Апелляция инстанцияси судининг ажримида суд томонидан тарафларнинг кўрсатмалари тинглангани, гувоҳ ва дўкон ходимининг кўрсатмалари тинглангани, шунингдек, М.Пенсон тақдим этган видеоролик ўрганилганлиги қайд этилган. Вазиятни ўрганиб чиқиб, апелляция суди М.Пенсоннинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқ, деган қарорга келди. Шуларни инобатга олиб, 2023 йил 14 июль куни Тошкент шаҳар суди судьяси Ражабов Д. Жиноят кодексининг 271-моддаси 1-банди асосида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси билан иш юритуви тугатилди. #СукутСақлама #Қонунлар
Mostrar todo...

👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.