cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа. https://www.facebook.com/SukutSaqlama/ Ҳикоянгизни аноним юборинг: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
2 581
مشترکین
+224 ساعت
+617 روز
+230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

«У ҳар доим янада қизиқроқ кадрларни қидирарди. Бунинг учун у қурилиш кранига чиқар, ўтиб бўлмайдиган жарликларга тушарди. У доим ғайриоддий нарсаларни суратга олишга, кадрга поэтик ечим топишга муваффақ бўларди». Режиссёр Мастура Исхоқова «Тошкент ҳақида мактублар»да чоп этилган деярли ягона таржимаи ҳолида Неля Атауллаеванинг ижодга меҳрини шундай тасвирлаган. Неля Атауллаева Тошкентда туғилиб ўсган. Унинг онаси мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлаган, отаси эса таълим соҳасида давлат лавозимларида меҳнат қилган. 1937 йилда, Сталин қатағонлари даврида оила қаттиқ зарбага учради: Нелянинг отаси НКВД томонидан хиёнатда гумонланиб ҳибсга олинган. У Неля билан синглисини охирги марта қучоқлаб, тез орада қайтишга ваъда беради. Бироқ ваъдасини бажара олмади. 1957 йилда оилага унинг отиб ташлангани ҳақида хат келади. Отаси ҳибсга олинганидан кейин Нели оиласи доимий равишда кўчиб юришди. Совуқ кунларда оталаридан қолган китобларни ўқиб исинишди. Шундай кунларнинг бирида Неля қатъият билан актриса бўлмоқчилигини эълон қилди. 1953 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга кирди. Талабалик йилларида у тўртта фильмда, жумладан, «Янги ҳовли», «Ошиқлар» фильмларида суратга тушган. 1956 йилда у Бутунроссия давлат кинематография университетининг (ВГИК) режиссёрлик бўлимига ўқишга кирди. Университет учун танлов ҳар бир ўринга 100 кишидан иборат эди, деб ёзади Мастура Исхоқова. Шундай қилиб, Неля Атауллаева ўз фаолиятини ҳужжатли фильм режиссёри сифатида бошлади. Унинг илк фильми аёлларга бағишланган: шоира Зулфия, профессор Ирина Райкова, тиббиёт фанлари доктори Зулфия Умидова ва машинист Башорат Мирбобаева. Фаолияти давомида у 20 га яқин ҳужжатли фильмлар суратга олган. 1974 йилнинг баҳорида Нели Атауллева Ўзбекистон ташкил топганининг 50 йиллигига бағишлаб ҳужжатли фильм суратга олди. Бухорода суратга олиш пайтида у қаттиқ шамоллаб қолди. Синов натижалари ўпка саратонини кўрсатди. Тошкент ва Москвадаги энг яхши шифокорлар аёлга ёрдам бера олмадилар, чунки касаллик жуда кеч аниқланганди. Ҳужжатли кино ижодкори 1974 йил 27 июлда вафот этди. У сўнгги нафасини отасига бағишлади ва бор кучини тўплаб: «Дада ...», деди. Материални Жаҳонгир Азимов тайёрлади. Санжар Саид рус тилидан таржима қилди. Манба #СукутСақлама #кашшофаёллар
نمایش همه...

👍 4👏 1
Яқинда шифокорларимиз бир боланинг ошқозонидан сочлар уюмини жарроҳлик операцияси ёрдамида олиб ташлашганидан хабарингиз бўлса керак. Зеро, бу видео ижтимоий тармоқларда анчагача айланиб юрди. Ҳаммасига сабабчи салбий ва зарарли одатлардир. Агар бу бемор сочларини мунтазам оғзига солиб юрмаганида эди, бундай салбий оқибат ҳам бўлмасди. Болани зарарли одатлардан қандай қилиб қайтариш мумкин? Бу ҳақда болалар психологи сўзлаб беради. Боланинг табиатида такрорланувчи хулқ-атвор пайдо бўлдими, бунга дарров эътибор бериш керак. У зарарлими ёки йўқ, барибир катталарнинг диққатини талаб қилади. Демак, боланинг қайсидир эҳтиёжига муносиб жавоб бўлмаяпти. Шунингдек, бу сигнал белгиси ҳамдир. Унга ёрдам бериш учун аввало ана шу эҳтиёжни аниқлаш зарур. Зарарли одатлар қаердан келади? ✔️Бунинг бир нача сабаблари бор: Эътибор етишмаслиги. Масалан, ота-оналар болани алоҳида хонада ухлатишни бошлашгандир. Ота-она ғамхўрлигининг етишмаслиги — бола кўп ҳолда ёлғиз қолиб кетганда ёки унга етарли вақт ажратилмаётганда. 🔴Ўта қаттиққўл ёки юмшоқ тарбия усуллари. Стресс вазиятлари — ажрим, бошқа жойга кўчиш. Болалар бундай вазиятларда ўзларини тинчлантиришни, қўрқувдан ҳалос бўлишни ёки ёлғизликни йўқотишни истайди ва бармоғини сўришни, тирноқларини тишлашни, сочларини оғзига солишни бошлайди. Агар бола сайрга боришдан бош тортса ёки мактабга кетишдан олдин бир неча маротаба сумкасини текшираверса, булар ҳам хавотирли белгилар ҳисобланади. Албатта, боланинг сўкиниши, ўта уришқоқ бўлиб қолиши, бировларнинг нарсаларини сабабсиз олиб қўйиши каби ҳолатлар ҳам огоҳликка чорлаши керак. 👉Зарарли одатлардан воз кечиш усуллари Зарарли одатнинг ўзагини, яъни сабабини топмай туриб, уни бутунлай йўқотиб бўлмайди. Масалан, боланинг бармоқларига аччиқ суриб қўйсангиз ҳам барибир тирноқларини тишлашдан қайтмайди. Ёки яхшилаб танбеҳ берсангиз, бироз вақт ўтиб зарарли одатларини такрорлайверади. Аввало болани кузатинг, қайси вазиятларда у одатини такрорлаяпти. Бу нима билан боғлиқ эканини таҳлил қилинг. Қайси ҳодисадан кейин у шундай йўл тутяпти. Аммо бу фақат биринчи босқич. Иккинчиси, бу зарарли одат боланинг қайси эҳтиёжини ёпиб турибди. Ушбу эҳтиёжга муносиб жавоб бериш йўлини топиш керак. Болага қаттиқ босим қилишдан сақланинг, бу вазиятни чуқурлаштириб юборади: - бақирманг; - жисмоний жазоламанг; - чекловлар билан чекламанг — масалан, смартфонни олиб қўйиш ёки синф билан сайрга юбормаслик; - қўрқинчли нарсалар билан қўрқитиш — бурнингни кавласанг, бармоқларинг оқиб тушади, дея; - болани “бетарбия бўлиб кетяпсан” деб уялтириш ёки ўзгалар билан таққослаш. Қаттиқ танбеҳ балки бир муддатда зарарли одатни камайтирар, лекин узоқ муддатли таъсир қилмайди. Қолаверса, боланинг зарарли одатига бўлган эътиборини кучайтириши мумкин. Бола билан муттасил курашаверсангиз, одат уни тарк этиши жуда қийин бўлиб қолади. Энг тўғри қарор — эътирозларни ўйин шаклида билдириш. Бола одатини бошлаганда иккингиз тушунадиган қисқа сигнал белгисини ўйлаб топинг. Яхшиси, у қандайдир қувноқ белги бўлсин. Масалан, бола тирноғини тишлашни бошлади. “Сенга яна неча маротаба айтай”, дейишнинг ўрнига “Чукачамча” деган ҳазиломуз сўзни айтинг. Бу сўз болада салбий ҳиссиётларни келтириб чиқармайди ва секин-аста зарарли одатдан қутулишга ёрдам беради. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #психология
نمایش همه...

👍 1😱 1
Уларнинг айтишича, биз эркаклардан қўрқмаслигимиз керак, "ҳамма эркаклар бир хил эмас-ку". Ва эркаклардан ҳавфсирасанг сени "эркаклардан нафратланувчи"га чиқаришади. Лекин қиз йигитга ишониб, унга қарши жиноят содир бўлса, "эркак билан борганда нима ҳақида ўйлаганди" деб бонг уришади. #СукутСақлама
نمایش همه...

😢 4
Аёлларнинг текширувлар дафтарчасига Ҳар йили жаҳон бўйлаб ярим миллиондан ортиқ аёлда бачадон бўйни саратони аниқланади. Улардан тахминан 200 000 нафарида ўлим ҳолати кузатилади. Сизчи, сўнгги марта гинеколог қабулида қачон бўлдингиз? Кольпоскопия жисмни 30 мартагача катталаштириб кўрсатадиган махсус оптик тизимга эга кольпоскоп ускунаси ёрдамида вулва, қин ва бачадон бўйнини кўрикдан ўтказиш жараёнидир. Кўзгу ёрдамида кўрикдан ўтказиш орқали фақат бирламчи маълумотга эга бўлиш мумкин. Бундай усулда кўпгина муаммолар яширин қолади ва уларни кольпоскоп ёрдамида синчиклаб ўрганиш маъқулроқ. Жараён оддий кўрикдай ўтади. Фақат шифокор кольпоскоп окулярига қарайди ва яширин муаммони аниқлаш учун кетма-кет бачадон бўйнига эритма билан ишлов беради. Бу мутлақо оғриқсиз, лекин катта маълумот олиш имконини берувчи текширув бўлиб, у туфайли саратонолди ўзгаришларни аниқлаш мумкин. ❓Қандай ҳолатларда колпоскопия тавсия этилади? - Профилактика мақсадида йилда 1 марта; - бачадон бўйни патологиясига шубҳа пайдо бўлса; - ОПВ (одам папиллома вируси) белгилари бўлган ўткир учли кондилома ҳолатида; - ҳайз орасида қонли ажралма келса; - жинсий алоқа вақтида оғриқ ва қонли ажралма кузатилса. Жараён бачадон бўйнидаги энг кичик ўзгаришларни синчиклаб ўрганиш имкониятини беради. Мабодо ўзгариш мавжуд бўлса, уларнинг табиати ва интенсивлигини аниқлайди. ✅Маълумот учун:⠀ - кольпоскопия ҳайз вақтида ёки жинсий йўлдан қон келганда ўтказилмайди; - текширувни ўтказишдан олдин жинсий алоқада бўлмаслик (48 соат олдин), суртма ва спринцеваниядан фойдаланмаслик керак; - текширувни ўтказиш вақти – 20 дақиқа атрофида; Кўрик вақтида фойдаланилган йод туфайли ушбу жараёндан кейин 3-5 кун давомида жигарранг ажралма келиши мумкин. ❗️Ёдда тутинг: Олти ойда бир марта гинеколог қабулида бўлиб, режали кўрикдан ўтиш ҳар бир аёлнинг одатига айланиши керак. Йилда камида бир марта гистологик текширув учун бачадон бўйнидан суртма топшириш зарур. Ташхисни аниқлаштириш учун кольпоскопия ўтказилади. #СукутСақлама #Саломатлик
نمایش همه...

👍 5😱 1
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг машҳур аёллари ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз! TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони ўзбекистонлик биринчи профессионал рассом аёл Шамсирой Хасановага бағишланади. Материал учун қўлланилган манбалар: Дилбар Саидова. "Ўзбек санъатининг дурдонаси – Шамсрой Хасанова” мақоласи, San’at нашри. #СукутСақлама #Аёллар
نمایش همه...
Шамсирой Хасанова.MP47.69 MB
👍 1
10–12 ёшли бола катталарга қулоқ солмай қўяди. Бундай вазиятда нима қилишни, ўсмирнинг хаёлида нима борлигини билмаймиз. Қолаверса, у билан муносабатимиз ёмонлашишини ҳам хоҳламаймиз. Унда ечим қаерда? 1️⃣ Жисмоний ўзгаришлар 12 ёшга келиб мия шаклланиб улгуришига қарамай, ушбу жараён 20 ёшдан кейин тўлиқ якунланади. Энг кеч ривожланадигани миямизнинг ҳис-ҳаяжон ва келажакни режалаштириш учун жавоб берадиган қисмлари ҳисобланади. Энг эрта шаклланадигани эса жинсий безлардир. Шу боисдан ўсмир гормонал ўзгариш натижасида келиб чиққан ҳаяжонни жиловлай олмайди. 2️⃣ Мулоқотда вазиятни ўзимиз чуқурлаштирамиз Ўсмир билан гаплашаётиб, ундаги норозилик кайфиятидан асабийлаша бошлаймиз. Аммо шу орқали бола ўзини топишга ҳаракат қилади. Биз эса буни жиддий қабул қилиб, дарров жаҳлланамиз ва тергаймиз. Гоҳида ўсмирни хавфдан сақлаш учун ўзимизнинг болалигимиздан мисол келтирамиз. Аммо ўша тажриба яхши натижа берганми ўзи, буни ўйлаб кўрмаймиз. 3️⃣ Унинг ўрнига ишини бажарамиз Боланинг ривожланиши жуда яхши. У ўз “мен”ини топиши ва шахсий чегараларини белгилаб олиши керак. Бизчи, бу борада шошқалоқлик қилиб, бу вазифани ўзимиз уддалашга уринамиз. Албатта, бунга ўсмир қаршилик билдиради. 4️⃣ Ўсмирлар катталарга доим қарши Аслида бу фикр аллақачон эскирган. Чунки ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўсмирлар катталарнинг эътиборини қадрлаши маълум бўлди. Фақат гап эътиборнинг қай даражада кўрсатилаётганида. Ўзимизни хавотирга солувчи эътирозларни билдиришдан аввал ўсмирни нима ўйлантираётганини ўрганиш лозим. Бунда сабр ва меҳр асосий ўринга чиқиши керак. 👉Ўсмирлар билан муносабатларни яхшилашга хизмат қилувчи омиллар: — Оиладаги ҳамжиҳатлик ва қўллов, ота-оналар ўртасидаги ишончли муносабатлар; — мактабдаги ўқитувчилар ва синфдошлар билан дўстона алоқалар; — ўзини ҳурмат қилиш, қадрлаш, таҳлилий тафаккур; — некбинлик, келажакка ишонч; — зарарли одатларнинг йўқлиги; — қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмаси. www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди #СукутСақлама #психология
نمایش همه...

👍 4
Фараз қилайлик: биронта аёллар гуруҳи иштирокчиси ўзининг ҳаётидаги бирон биронта оғир вазиятда ҳақида ёзди. Маслаҳат сўрамоқда, лекин шу билан бирга унга А, Б ва В вариантлардан Б вариантни маслаҳат бермасликни сўрамоқда. Айнан унинг вазиятида нима қилиш мумкинлигини сўрамоқда. ⠀ Лекин маслаҳат берувчиларнинг 95 % айнан ўша Б вариантни қўллашни тавсия қилади. "Ахир ўша Б вариантдан бошқа йўлингиз йўқ", дейишади. ⠀ Аёл эса барчага нима учун унга "Б" варианти тўғри келмаслигини тушунтириш билан овора бўлади. Ваҳоланки у ёрдам сўраб келди. ⠀ Алалоқибат у жим бўлиб қолади ва ўзини янаям ёлғиз хис қилади. У эндиликда ёрдам кутмасдан бирон аҳмоқликка қўл уриши ёки аввалгидан баттар азоб чекиши мумкин. ⠀ Стандарт ҳолат: аёлни эркак урмоқда ёки рухий босим ўтказмоқда. Навбатдаги жанжалдан кейин у ёзмоқда: - у менга қўл кўтармаслиги учун нима қилай? Уйдан чиқиб кетишни маслаҳат қилманг, пулим йўқ, борадиган жойим ҳам йўқ." ⠀ Стандарт жавоб - Қочинг. Жавоб тўғрими? Сўзсиз. Лекин ушбу вазиятда умуман иш бермайди. Лекин ҳамма айнан уйдан "оёқяланг" чиқиб, керак бўлса кўприк остида ҳам тунашни тавсия қилади. "Болаларингиз ҳаёти хавф остида... кейинги сафар баттар урса-чи... қанақа онасиз ўзи, болаларини ўйламайдиган... кейин ўзингизни кечиролмайсиз..." ва ҳоказо. ⠀ - Зўравондан айни дақиқада кетиш имкони бўлмаса-чи? Одамлар оқибатини ўйламасдан масалани тезкор хал қиладиган маслаҳат беришга ҳаракат қилади. ⠀ Тез кетинг/ психологга боринг/ болалар учун масъулиятингизни хис қилинг/ қурбон ролидан чиқинг - бу маслаҳатлар иш бермайди. ⠀ Энг тўғри ёрдам - қандай бўлмасин, пул қиғиш (қандайдир ишчи маслаҳат бериш мумкин). Яшаш ҳудудида бошпана ҳақида суриштириш ёки бирон фондга муродаат қилиш. Қочиш йўлларини ўйлаб чиқиш. Энг муҳим ҳужжатлар ва қимматли нарсаларни сақлаш учун ишончли жой топиш. Индамаслик. Ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш. Имкони бўлса биронта дугонаникига бориб туриш. Зўравонлик изларини суд-экспертиза ёрдамида ёзиб олиш. Бошқа ҳатти-ҳаракатларни қадамма-қадам амалга ошириш. ⠀ Бу қандай кетиш мумкинлиги ҳақида ўзига яраша йўл харитаси бўлиб қолади. Шунчаки "қоч" маслаҳати эса кўпинча фойдасиздир. У чақалоғи билан ошхонада турибди, дейлик. Ҳужжатлари ўзида эмас. Диванда эр ухламоқда. Айнан шундай вазиятда у қандай қочсин? Тайёргарлик ва яқин инсонлар ёки яхши танишларнинг ёрдами керак. ⠀ Аёл "қоча олмайман" деганида унга "қоч" дейиш нафақат бефойда, балки зарарли ҳам. Аёл баттар тушкунликка тушади, ахир уни тушунишмайди ва эшитишмаяпти. Айниқса "ўзинг айбдорсан", "ўзингдан қурбон ясама" каби гаплар-ку жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. ⠀ Бундай қилманг. ⠀ #СукутСақлама #оилавийзўравонлик
نمایش همه...

👍 10
Статистикага кўра, жаҳонда ҳар уч аёлдан бири пешоб тутолмасликдан азият чекади. Бироқ уларнинг атиги 3 фоизи шифокорга мурожаат қилади. Сабаби, аксарият аёллар бу масалани ўта шахсий деб билади ва уни ёшга доир табиий ўзгариш сифатида қабул қилади. Ушбу хасталикка сийдик чиқариш қуйи йўлларининг ўткир яллиғланиши (цистит, уретрит, простатит) ва гиперфаол сийдик пуфаги, шунингдек, ирсий мойиллик ва семизлик сабаб бўлиши мумкин. Сийдик пуфаги мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши, кескин, тутиб туриш қийин бўлган пешоб чиқиши тез-тез ёки тунги пайтлари намоён бўлади. Бундан ташқари, сфинктерларнинг заифлиги ҳам аҳамиятга эга. ❓Хавф гуруҳида кимлар бор? Асосий хавф гуруҳига аёллар киради. ✅Сабаблари: - Гормонал фон бузилиши, яъни климакс даврида эстроген даражасининг пасайиши; - кўп марталик ёки асоратли туғруқ оқибатида кичик тос ва чот ораси аъзолари анатомик яхлитлигининг бузилиши; - ички аъзоларнинг осилиб қолиши, ривожланишдаги аномалиялар; - кичик тос ва чот ораси аъзоларидаги операциялар; - бош ва орқа мия касалликлари, нейропатия (заҳарли, диабетик), такрорланувчи инфекцион жараёнлар натижасида кичик тос аъзолари ва чот ораси мушаклари асаб ҳужайраларидаги бузилишлар. Ушбу касалликни ташхислаш учун уч кун давомида пешоб чиқаришни қайд қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Ташхислаш шикоятларни йиғишдан бошланади. Зарурий саволлар берилади. Муаммонинг бошланиши, такрорий ҳолатлар ва ажралаётган пешоб ҳажми аниқланади. Дорилардан ташқари, чот ораси мушакларини мустаҳкамловчи машқлар буюрилади. Бу машқлар сийдик тутолмасликнинг ҳар қандай кўринишида тавсия қилинади. Энг оммабопи Кегел машқлари бўлиб, унда мушакларни қисқартириш орқали орқа тешик кўтарилади. Дори ёрдамида даволашга келсак, гормонал терапия самарали аҳамиятга эга. Климакс давридаги аёлларнинг пешоб тутолмаслик хасталигини даволашда у, албатта, муолажа чоралари таркибига киритилиши керак. Бу жараёнда маҳаллий таъсирга эга дори воситаларига эътибор қаратилади. Шунингдек, қуйи сийдик йўллари ва кичик тос аъзоларининг инфекцион касалликларини антибактериал даволашда қўлланади. Бугунги кунда “олтин ўрталиқ” ҳисобланган ва энг кенг ўрганилган операция – бу уретра ўртасига синтетик слинг ўрнатиш, яъни сфинктерни синтетик материалдан ясалган ҳалқа ёрдамида “мустаҳкамлашдир”. Ҳалқани ўрнатиш каминвазив операция бўлиб, аёлларнинг асаб билан боғлиқ ҳолатда пешоб тутолмаслигини даволашга қаратилган. Асаб билан боғлиқ ҳолатда пешоб тутолмасликнинг олдини олиш учун тос туби мушакларига жисмоний юклама туширадиган профилактика чоралари мавжуд. Даволовчи жисмоний машқлар ўтказилади. Улар тос туби мушакларини мустаҳкамлаб, микроциркуляция ва асаб импульсининг ўтказувчанлигини яхшилайди. Қолаверса, ич қотишининг олдини олиш учун овқатланиш рационини ўзгартириш, оғир юк кўтаришни камайтириш ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади. #СукутСақлама #Саломатлик
نمایش همه...

👏 6👍 2
01:36
Video unavailableShow in Telegram
"Такси ҳайдовчиси олдингизда ўзини қондирган бўлса, қизлигингиз ҳақидаги маълумотномани келтиринг!" Бу ибора қанчалик аҳмоқона туюлмасин, аммо участка инспектори ўзини мижоз олдида қондирган такси ҳайдовчиси устидан судда ютган қиздан айнан шундай маълумотномани кутмоқда. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилган қиз мизогиния ва нокомпетентликка учради. Суд мажлисидан сўнг судья, участка инспектори ва бошқа гувоҳлар олдида судланувчининг онаси қизни ўғлининг бундай ҳатти-ҳаракатларига ўзи сабабчи бўлганликда айблади ва қизни ҳақорат қилди. Биз жабрланувчига ушбу ҳолат бўйича ариза беришни маслаҳат бердик. Участка инспектори аризани қабул қилди ва Ризоқулов Беҳрузнинг онаси билан суҳбатлашди. У яна қизни ҳақорат қилиб, қизлик ҳақидаги маълумотномани тақдим этишини талаб қилди. Участка инспектори эса аёлга бу талаб аҳмоқона эканлигини айтиш ўрнига шундай маълумотномани олиб келиши кераклигини айтди. Бундан ташқари, у қизни аризасини қайтариб олишга ундади. Тошкент шаҳар ИИБ аризаларни кўриб чиқиш тартибида нима ўзгарганини тушунтиришига умид қиламиз. Қачондан бери жабрланувчилар бундай маълумотномани тақдим этишлари керак. Такси ҳайдовчиси эрли аёл олдида ўзини қондирса, уни ҳақорат қилиш мумкин бўладими шунда? Яъни у ўзи буни хоҳлаган бўлиб чиқадими? Ҳақорат қилиш ҳолати гувоҳлар олдида содир бўлган, нега жабрланувчи яна ниманидир исботлаши керак? #СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз
نمایش همه...
8.31 MB
🤬 21😱 3👍 2😢 1
#КунРақами Буюк Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан тайёрланган "Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили" ҳисоботи рақамларини тақдим этишда давом этамиз. 2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар сони 2016-2017 ўқув йилига нисбатан тўрт баробар ошди #СукутСақлама #Статистика #ГендерТенглик
نمایش همه...

👍 2🔥 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.