en
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

Open in Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel FATVO.UZ | Расмий канал

Channel FATVO.UZ | Расмий канал (@diniysavollar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 209 326 subscribers, ranking 100 in the Religion & Spirituality category and 163 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 209 326 subscribers.

According to the latest data from 22 June, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 821 over the last 30 days and by -173 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 31.27%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 20.96% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 65 471 views. Within the first day, a publication typically gains 43 882 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 23 June, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

209 326
Subscribers
-17324 hours
-1 3117 days
-2 82130 days
Posts Archive
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 24 июнь чоршанба 📍 Вилоят
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 24 июнь чоршанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Ашуро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга к
#Ашуро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🗓 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба ⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба ⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Яқинларга эслатинг: 🗣РАСМИЙ САҲИФА

АШУРО КУНИ РЎЗАСИ #Эълон Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ). яъни: “Ашуро куни рўзаси (сабабли) Аллоҳ ўтган йилги гуноҳларни кечиришини умид қиламан” (Имом Термизий ривояти). Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир. Муҳаррамнинг 10-кунги рўзасига 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат амалдир. Чунки Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутдилар ва у куннинг рўзасини тутишга амр қилдилар. Одамлар: “Эй Аллоҳниниг Расули, бу кунни яҳудий ва насоролар улуғлайдилар”, – дейишди. Шунда У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Келаси йил иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам рўзасини тутамиз”, - дедилар. Келаси йил бўлмасдан туриб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар”, – дейилган (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти). Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ: 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба; 10 Муҳаррам (Ашуро куни) - 25 июнь - пайшанба. Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ РЎЗАСИ #рўза ❓1688-САВОЛ: Мен фазилатли, муқаддас ойларда рўза тутиб юраман. Мана Зулҳижжа ойи ҳам кириб келди. Бу ойда ҳам тутиладиган рўза борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч шубҳасиз Зулҳижжа ойи муқаддас ойлардан ҳисобланади. Зеро, бу ойда ҳаж ибодати амалга оширилади. Шунингдек қурбон ҳайити намози ўқилади ва қурбонликлар қилинади. Такбири ташриқлар айтилади ва кўплаб солиҳ амаллар қилинади. Шу боис бу ойда савобли амаллар қилишга тарғиб қилинади. Шулар қаторида бу ойнинг аввалги тўққиз кунида нафл рўза тутиш жуда ҳам фазилатли амал саналади. Имом Аҳмад ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кун – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар”. Шунингдек, бу ойнинг охирги куни билан Муҳаррам ойининг аввалги куни ҳам рўза тутиш афзал амал ҳисобланади. Чунки бу амални қилган инсон йилни ибодат билан якунлаб, янги йилни ибодат билан бошлаган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Оилалар аҳил бўлсин 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 23 июнь сешанба 📍 Вилоятл
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 23 июнь сешанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #никоҳ 📹 Ажрашмаган аёлга совчи юборса бўладими? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

БИР ЖОЙДА МУҚИМ БЎЛИБ ТУРГАН ШАХСНИНГ ЎША ЕРДАН САФАР МАСОФАСИГА БОРИБ КЕЛИШИ НАМОЗГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ? #Ҳаж_умра #намоз #сафар 2138-САВОЛ: Маккада муким бўлиб турган вақтида Қизил денгизга бориб келган ҳожи намозни қаср қилиб ўқийдими ёки тўлиқми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатдаги ҳукм Макка шаҳри билан бориладиган манзил ўртасидаги масофанинг қанчалигига қараб белгиланади. Агар ўртадаги масофа 90 км ва ундан узоқ бўлса ҳамда ҳожи Маккага қайтгандан кейин бу ерда 15 кундан кам турадиган бўлса, Макка шаҳридан чиққанидан бошлаб, йўлда ҳам, қизил денгизда ҳам, Маккага қайтиб келганида ҳам мусофирга айланади ва намозларини қаср қилиб ўқийди. Агар орадаги масофа 90 км дан кам бўлса, бу ҳолатда муқимлигича қолади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

УЗРЛИ АЁЛ ПОК БЎЛМАСИДАН АВВАЛ ҲАЖ КУНЛАРИ БОШЛАНИБ КЕТАДИГАН БЎЛСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАДИ? #Ҳаж_умра #аёлларга_оид_масала 2176-САВОЛ:: Ҳозирда кўплаб ҳожилар аввал Мадинаи мунавварани зиёрат қилиб, агар таматтуъ ҳажини қилмоқчи бўлсалар, умрага эҳром боғлаб Маккаи мукаррамага йўл оладилар. Агар аёл киши шу вақтда ҳайзли бўлса, пок бўлгандан кейин умра амалларини бажаради. Баъзан ҳаж кунлари яқин қолгани сабабли аёл кишининг ҳайзи тугамай, умра амалини қилолмай қолиши мумкин. Шу ҳолатда у қандай йўл тутгани маъқул? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Юртимиздан борадиган ҳожилар асосан таматтуъ ҳажини адо этадилар. Бунда Мадинадан умрага эҳром боғлаб, Маккага боради. Умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқади. Ҳаж кунлари келганда ҳаж учун эҳром боғлаб, ҳаж амалларига киришади. Агар аёл киши Мадинада эканида ёки Маккага бориб, умра қилишдан аввал ҳайз кўриб қолиб, умра қилолмаслиги аниқ бўлса, унинг учун Мадинадан ифрод ҳажига эҳром боғлаб бориши қулай бўлади. Чунки у агар бошқалар каби умра учун эҳром боғласа, уни тугата олмасдан эҳромдан чиқиб (рафз қилиб) ҳажга эҳром боғлайди ва бу учун унга жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Агар айтилганидек, тўғридан-тўғри Мадинадан ҳажга ният қилиб юборса, умра қилолмаслиги туфайли жонлиқ сўйиш, ҳаждан кейин умранинг қазосини бажариш каби мажбуриятлардан қутилади. Ифрод ҳажини қилиш учун эҳром учун ғусл қилиб, Мадинадан Маккага йўл олади. Мийқотда ҳажни ният қилиб эҳром боғлайди. Шу ондан бошлаб эҳромлик ҳолатида бўлади ва ҳаж кунлари келганда бошқа ҳожилар билан биргаликда Мино водийсига йўл олади. Ҳайздан пок бўлмаса ҳам Минода қолиш, Арафотда туриш ва шайтонга тош отиш каби ҳаж амалларини бажараверади. Чунки ҳайз ҳаж амаллари ичида фақат тавофдан ман қилади холос. Пок бўлгач, ғусл қилиб, намозларини бошлайди ва тавофларни адо этади. Охирида сочини қирқиб, эҳромдан чиқади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Муҳаррам Аллоҳнинг ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 22 июнь душанба 📍 Вилоятл
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 22 июнь душанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob 📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢12-сон 📚  ИЛМ ОЛИШДА ҚАНДАЙ САБР ҚИЛИНАДИ? 🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
📹 Дарслар: 1🟢2 🟢3🟢4🟢5🟢6🟢7🟢8🟢9🟢10🟢11 Улашинг: @diniysavollar

#Видео #ҳалол_ҳаром ❔ Томоқ учун сепиладиган дорининг таркибида спирт бор экан. Уни ишлатиш жоизми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 21 июнь якшанба 📍 Вилоятл
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 21 июнь якшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #поклик 📹 Узрли ҳолатда диний китобларни ушлаш ёки ўқиш мумкинми? 🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Икки олам саодати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 20 июнь шанба 📍 Вилоятлар
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 20 июнь шанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #намоз 📹 Суннат ва витр намозни жаҳрий ўқиш мумкинми? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Сабрнинг фазилати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Улашинг: @diniysavollar