uk
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу FATVO.UZ | Расмий канал

Канал FATVO.UZ | Расмий канал (@diniysavollar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 198 917 підписників, посідаючи 108 місце в категорії Релігія і духовність та 174 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 198 917 підписників.

За останніми даними від 31 серпня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -3 638, а за останні 24 години на -155, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 32.12%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.06% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 63 925 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 35 951 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 01 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

198 917
Підписники
-15524 години
-7937 днів
-3 63830 днів
Архів дописів
ИСТИҒФОРНИ КЎПАЙТИРИШ ҲАҚИДА ҲАДИС #ҳадис ❓ 2221-САВОЛ: Ижтимоий тармоқда бир ҳадисга кўзим тушди: “Кимки қиёмат кунида амал дафтарини кўрганда кўзи қувонишини истаса, истиғфорни кўпайтирсин”. Шу ҳадис борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳадис бор. Аслида истиғфор айтиш ҳақида жуда ҳам кўп ҳадиси шарифлар келган. Саволда сўралган ҳадисни ҳам муҳаддислар ривоят қилганлар. وَعَنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَحَبَّ أَنْ تَسُرَّهُ صَحِيفَتُهُ فَلْيُكْثِرْ فِيهَا مِنَ الِاسْتِغْفَارِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким саҳифаси (номаи аъмоли) ўзини хурсанд қилишини ёқтирса, унда истиғфорни кўпайтирсин”, деганлар. (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилганлар). Шундай экан, истиғфорни иложи борича кўпайтиришимиз лозим, ана шунда ҳам гуноҳларимиз кечирилади, ҳам савобларимиз кўпаяди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Исломни ахлоқимиз ила кўрсатайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 2 сентябрь чоршанба 📍 Вил
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 2 сентябрь чоршанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #жаноза 📹 Маййит кўтарганда жўр бўлиб таҳлил айтиладими? 🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

АЁЛ КИШИНИНГ ТЎПИҒИ НАМОЗДА ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ #намоз ❓ 2220-САВОЛ: Намозда аёл кишининг тўпиғи очилиб қолса, унинг намози бузиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг тўпиқлари авратга киради. Уларни яшириш шарт ҳисобланади. Бироқ намозда тўпиқ очилиб қолиши билан намоз бузилмайди. Чунки шариатимиз намознинг дуруст бўлиши борасида аврат аъзоларидан бирортасининг тўртдан бир (1/4) қисми очилишини эътиборга олган. Шунинг учун, агар аврат аъзоси тўртдан бир қисмидан озроқ очилиб қолса ёки намозни бошлаётган вақтдаёқ тўртдан бир қисмидан озроқ очиқ бўлса, намоз дуруст бўлаверади. Тўпиқ ўзи мустақил битта аъзо эмас, балки болдир билан қўшилиб битта аъзо ҳисоблангани сабабли фақатгина тўпиқнинг очилиб қолиши аврат аъзосининг (болдир ва тўпиқ қўшилган ҳолдаги) тўртдан бир қисмига етмайди. Шу боис, фақат тўпиқнинг ўзи очилиб қолиши билан намоз бузилмайди. Бу ҳақда аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: وَالصَّحِيحُ أَنَّ الْكَعْبَ لَيْسَ بِعُضْوٍ مُسْتَقِلٍّ، بَلْ هُوَ مَعَ السَّاقِ عُضْوٌ وَاحِدٌ “Саҳиҳ гап шуки, тўпиқнинг ўзи мустақил аъзо эмас, балки у (аврат борасида) болдир билан битта аъзо саналади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

#Видео #маҳрам ❔ Уйланганимга 25 йил бўлди маҳр бермаганман энди қандай берсам бўлади? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 1 сентябрь сешанба 📍 Вило
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 1 сентябрь сешанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #шерикчилик 📹 Шерикчиликда ойлик олса ҳам бўладими? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

ЭР-ХОТИН ЎРТАСИНИ ЯХШИЛАЙДИГАН ДУО #дуо ❓ 2219-САВОЛ: Интернет тармоғида оилавий муносабатларни яхшилашга оид турли дуолар учрайди. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик, совуқчилик ва бефарқликни бартараф этиш, оилага меҳр-оқибат ҳамда хотиржамлик қайтариш учун қайси дуоларни ўқиш тавсия этилади? Шу ҳақда маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳадиси шарифларда келган дуоларни ўқиб юрсангиз, иншааллоҳ, оилада барака, иноқлик пайдо бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга калималарни ўргатар эдилар: اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ، وَنَجِّنَا مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ، وَجَنِّبْنَا الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ، وَبَارِكْ لَنَا فِي أَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُلُوبِنَا وَأَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا، وَتُبْ عَلَيْنَا، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ، وَاجْعَلْنَا شَاكِرِينَ لِنِعْمَتِكَ، مُثْنِينَ بِهَا، قَابِلِيهَا وَأَتِمَّهَا عَلَيْنَا “Аллоҳумма аллиф байна қулубина ва аслиҳ зата байнина ваҳдина субулас салам ва нажжина миназ зулумати илан нури ва жаннибнал фаваҳиша ма зоҳаро минҳа ва ма батон, ва барик лана фи асмаъина ва абсорина ва қулубина ва азважина ва зуррийятина, ва туб алайна, иннака антат таввабур роҳим, важъална шакирина линиъматика, муснийна биҳа, қобилиҳа ва атиммаҳа алайна” (Имом Абу Довуд ривояти). (Маъноси: Эй Аллоҳ, қалбларимизни бирлаштир, орамизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига бошла, зулматлардан нурга қутқар, фаҳш ишларнинг ошкоридан ҳам, яширинидан ҳам бизни узоқ қил, бизга қулоқларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, жуфтларимиз ва зурриётларимизда барака бер, тавбамизни қабул қил, чунки Сен тавбани қабул қилувчи ва Раҳийм зотсан. Бизни неъматингга шукр қилувчилар, у билан Сенга сано айтувчилар, уни қабул қилувчилар қил ва уни бизга батамом қилиб бер!). Оилада тинчлик-тотувликни таъминлаш учун яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим: оилавий бахт ва хотиржамликка фақат ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш билан эришиб бўлмайди. Бунинг энг гўзал йўли – жуфтининг кўнгли ва ҳурмати учун гоҳида ўз ҳақидан кечиб, ўзаро меҳр, кечиримлилик ҳамда фидойилик асосида турмуш кечиришдир. Чунки оила мустаҳкамлиги талаблар устига эмас, ўзаро муҳаббат, бир-бирига ён босиш ва кечиримлилик устига қурилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Мўмин ваъдабоз бўлмайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 31 август душанба 📍 Вилоя
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 31 август душанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #ғусл 📹 Бассейнда чўмилиш ғуслга ўтадими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Беамалнинг ҳолига вой! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 30 август якшанба 📍 Вилоя
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 30 август якшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #минбар 📹 Минбар қаерда жойлашиши керак? 🎙 Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Ваъда қарздир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 29 август шанба 📍 Вилоятл
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 29 август шанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #зикр 📹 Шом намозидан кейин тасбеҳ айтилмайдими? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

НАСРОНИЙ ОДАМГА ДАМ СОЛИШ ❓ 2217-САВОЛ: Насронийлик динига эътиқод қилувчи одамга дам солиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фуқаҳолар мусулмон бўлмаган, яъни ғайридин одамга дам солишни жоиз деганлар ва бу ҳукмни Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдан олганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳуллоҳлар Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи сафарга чиқдилар. Араб маҳаллаларидан бирига тушдилар. Унинг аҳлидан ўзларига таом беришни сўраганларида, улар бош тортдилар. Бир пайт ўша маҳалланинг бошлиғини чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўришди, аммо ҳеч бири фойда бермади. Шунда улардан баъзилари: «Анави келган қавмнинг олдига борсангиз, эҳтимол, уларнинг баъзисидан бирор нарса чиқар», деди. Уларнинг олдиларига бориб: «Эй қавм, бошлиғимизни чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўрдик, лекин фойда бермади. Сизларнинг бирортангизда нимадир борми?” дедилар. “Бор, Аллоҳга қасамки, мен дам соламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишни сўрасак, унамадингиз. Бизга бир нарса бермагунингизча, дам солмайман”, деди қавмдан бир киши. Бир қанча қўйга келишишди. У “Алҳамду лиллаҳи роббил оламийн”ни ўқиб дам сола бошлади. Бемор худди боғлови ечилгандек, ҳаракатга тушиб кетди. У ҳеч нарса кўрмагандек юриб кетиб, ўз одамларига: “Уларга келишилган нарсани тўлиқ қилиб беринглар”, деди. Баъзилар: “Бўлишиб олинглар”, дейишди. Аммо дам солган киши: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бўлган нарсани айтмагунимизча ҳеч нарса қилмай туринглар. Кўрайлик-чи, бизларни нимага амр қилар эканлар”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўша нарсани зикр қилдилар. Шунда у зот: “Унинг (Фотиҳанинг) руқя эканлигини қаердан билдинг? Тўғри қилибсизлар. Тақсимлаб олаверинглар. Менга ҳам бир улуш беринглар”, дедилар”. “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си номли катта ҳажмдаги замонавий фиқҳий китобда қуйидагилар айтилган: رقية المسلم للكافر: لا خلاف بين الفقهاء في جواز رقية المسلم للكافر. واستدلوا بحديث أبي سعيد الخدري رضي الله عنه الذي سبق ذكره ووجه الاستدلال أن الحي - الذي نزلوا عليهم فاستضافوهم فأبوا أن يضيفوهم - كانوا كفارا، ولم ينكر النبي صلى الله عليه وسلم ذلك عليه. “Мусулмоннинг кофирга дам солиши: Мусулмоннинг кофирга руқя қилиши жоизлигида фақиҳлар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Улар бунга Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳунинг олдин зикр қилинган ҳадисларини далил қилиб келтирганлар. Ҳадиснинг далиллиги шундаки, улар меҳмондорчилик сўраган ва бундан бош тортган қабила одамлари кофирлар эди, бироқ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу иши(дам солиш)ни инкор қилмадилар”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#Видео #Қуръон ❔ Қуръон ўқиб уни ҳатм қилгандан кейин тирик ота онасига бағишласа бўладими? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Улашинг: @diniysavollar