fa
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام FATVO.UZ | Расмий канал

کانال FATVO.UZ | Расмий канал (@diniysavollar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 199 523 مشترک است و جایگاه 107 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 176 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 199 523 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 26 اوت, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -3 734 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -142 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 32.40% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 18.68% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 64 657 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 37 273 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 27 اوت, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

199 523
مشترکین
-14224 ساعت
-8937 روز
-3 73430 روز
آرشیو پست ها
ЎГАЙ ҚАЙНОНАМ, ЯЪНИ ҚАЙНОТАМНИНГ БОШҚА АЁЛИ МЕНГА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ? #маҳрам ❓ 2217-САВОЛ: Қайнонам вафот этгач, қайнотам бошқа аёлга уйланган. Энди шу аёл, яъни ўгай қайнонам менга маҳрам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хотинингизнинг отасининг хотини, яъни ўгай қайнонангиз сиз учун маҳрам бўлмайди. Чунки маҳрамларни баён қилган ояти каримада қайнонанинг ўзи зикр қилинган, аммо ўгай қайнона айтилмаган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир”. (Нисо сураси, 23-оят). Мазкур ояти каримада эркак кишига насаб жиҳатидан, қуда-андачилик жиҳатидан ҳамда эмизиш жиҳатидан бўлган маҳрамлар баён қилинган. Ўгай қайнона бу жиҳатларнинг бирортасига тушмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

ТОИФДАН МАККАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШГА НАҚЛИЙ ДАЛИЛ БОРМИ? #эҳром ❓ 2216-САВОЛ: Маккага бориб умра амалларини бажарамиз. Шундан кейин Тоифга зиёратга борсак, Маккага қайтишда эҳром боғлаб келишимиз керакми? Бу ҳақда ҳадислар борми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Тоифга борган инсон катта мийқотдан чиқиб кетади. У ерда “Қорнул манозил” ёки “Сайлул кабир” номли мийқот бор. Шу ердан Тоиф томонга ўтган одам Маккага қайтиб келмоқчи бўлса, умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозим бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз фиқҳий манбаларда очиқ айтиб ўтганлар. Ҳар бир масалада бўлгани каби, бу масалада ҳам саҳиҳ ҳадислардан далиллар етарли. Жумладан: حدثنا عبد السلام بن حرب، عن خصيف، عن سعيد بن جبير، عن ابن عباس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال :لا تجاوزوا المواقيت إلا بإحرام ». رواه ابن أبي شيبة في مصنفه Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган). Яна бир ривоятда: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خُزَيْمَةَ ، قَالَ: ثنا حَجَّاجٌ ، قَالَ: ثنا حَمَّادٌ ، عَنْ قَيْسٍ ، عَنْ عَطَاءٍ ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما قَالَ: لَا يَدْخُلُ ‌أَحَدٌ ‌مَكَّةَ إِلَّا ‌مُحْرِمًا رواه الطحاوي في شرح معاني الآثار “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Ҳеч ким Маккага эҳромсиз ҳолатда кирмасин”, дедилар”. Хулоса қилиб айтганда, Тоифдан Маккага қайтишда мийқотдан эҳромсиз ўтиб кириш жоиз эмас. Бу масалага Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг юқоридаги ривоятлари ҳам далолат қилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу борада кўплаб нақлий далилларни келтирганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Мунофиқлик оғир иллат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 27 август пайшанба 📍 Вило
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 27 август пайшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #Қуръон 📹 Қуръонни жамоавий хатм қилса бўладими? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

“Я С ТОБОЙ РАЗВЁЛСЯ” ДЕЙИШ ТАЛОҚМИ? #талоқ ❓ 2215-САВОЛ: Рус тилида сўзлашувчиларда эр ва хотин ажрашмоқчи бўлса, эр “Я с тобой развёлся” деб ажрашар экан. Бу гапи билан талоқ тушадими? Тушса, нечта талоқ тушади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Талоқ айтилишига кўра икки турли бўлади: сариҳ ва киноя. Сариҳ – талоқдан бошқани ифода қилмайдиган лафздир. Киноя эса талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам ифода қилувчи лафз ҳисобланади. “Мухтасарул виқоя” китобида ушбу икки турли талоқ қуйидагича баён қилинган: صَرِيحُهُ مَا اسْتُعْمِلَ فِيهِ دُونَ غَيْرِهِ  وكِنَايَتُهُ مَا يَحْتَمِلُهُ وغَيْرَهُ “Талоқдаги сариҳ лафз – талоқдан бошқа нарсада ишлатилмайдиган сўздир. Киноя лафз – талоқни ҳам, бошқани ҳам ифодаловчи лафздир”. Саволда тилга олинган жумладаги “развёлся” сўзи икки нарса ёки икки жуфт бир-биридан ажраши, ташлаб кетиши маъносини ифодалайди. Мазкур лафз эр-хотин ўртасида фақат ажрашиш учун қўлланилади. Қолаверса, рус тилидаги савол-жавоблар, фатволарга назар ташланганда, уларда “развёлся” лафзи сариҳ экани айтилган. Демак, эр хотинига “Я с тобой развёлся”, деса, сариҳ лафз айтгани учун битта ражъий талоқ тушган ҳисобланади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

​​АЛЛОҲ ТАОЛОГА “СИЗ” ДЕБ МУРОЖААТ ҚИЛИШ #таҳорат ❓ 2214-САВОЛ: Нима учун Аллоҳ таолога “сиз” деб эмас, “сен” деб мурожаат қиламиз. “Сиз” ҳурмат маъносида ишлатиладику. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога мурожаат қилишда У Зотнинг ягона эканини ифодаловчи сўзлар билан хитоб қилиш лозим бўлади. Бизнинг тилимизда эса бунга фақатгина “сен” олмоши тўғри келади. Чунки ўзбек тилшунослик қоидасига кўра иккинчи шахсда “сиз” олмоши “сен”нинг кўплик шакли ҳисобланади. Тўғри, “сиз” дейишда ҳурмат, эҳтиром маъноси бор, шу билан бирга кўплик маъноси ҳам бор. Шу сабабли “сиз” сўзини Аллоҳ таолога мурожаат қилишда қўллаб бўлмайди. Қолаверса, бизнинг диёрларда ёзилган туркий манбаларнинг барчасида Аллоҳ таолога “сен” деб ишлатилгани учрайди. Масалан, 1644-1724 йилларда яшаган тасаввуф намоёндаларидан бири ҳазрати Сўфи Аллоҳёр раҳимаҳуллоҳнинг юртимизда севиб ўқиладиган асари “Саботул ожизин”да у кишининг “сен” деб муножот қилгани учрайди: “Сан осон этмасанг андоғ саволи, Нечук кечгай ғариб бандангни ҳоли?  Деса: “ман роббук” икки абди даргоҳ, Тилимга жорий қилғил: “Роббим – Оллоҳ!   Шундай экан, Аллоҳ таолога мурожаат қилишда “сен” дейиш ҳурматсизлик эмас, балки юртимиздаги мусулмонлар қадимдан амал қилиб келаётган мурожаат, муножот услуби, тилшунослик қоидасининг тақозоси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

#муфтий_минбари 📹 Бировнинг қалбига ҳукм қилманг 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 26 август чоршанба 📍 Вило
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 26 август чоршанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #намоз 📹 Бомдоддан кейин нафл намоз ўқиб бўлмайдими? 🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

ҚУЛОҚ ТОЗАЛАШ САБАБЛИ ТАҲОРАТ СИНАДИМИ? #таҳорат 2213-САВОЛ: Ассалому алайкум устозлар, омонмисизлар? Борларингизга шукур. Қулоқни кавлаш, яъни тозалаш таҳоратни бузадими? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қулоқни тозалашнинг ўзи билан таҳорат синмайди. Аммо ковлаш натижасида қулоқ ичи тирналиб, қон, йиринг ёки сув чиқадиган бўлса, таҳорат синади. “Фатово Оламгирия” китобида таҳоратни синдирувчи омиллар санаб ўтилиб, жумладан қуйидагилар ҳам айтилган: (وَمِنْهَا) مَا يَخْرُجُ مِنْ غَيْرِ السَّبِيلَيْنِ وَيَسِيلُ إلَى مَا يَظْهَرُ مِنْ الدَّمِ وَالْقَيْحِ وَالصَّدِيدِ وَالْمَاءِ لِعِلَّةٍ وَحَدُّ السَّيَلَانِ أَنْ يَعْلُوَ فَيَنْحَدِرَ عَنْ رَأْسِ الْجُرْحِ. كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ “Орқа ва олд пешоб йўлидан бошқа жойлардан чиқиб баданни ташқи қисмига (яъни таҳоратда ва ғуслда ювиладиган жойларга) оққан қон, йиринг, сариқ сув ва дард сабабидан оқиб чиққан сув таҳоратни бузади. Оқишнинг даражаси – санаб ўтилган нажосатлардан биронтаси яра бошидан кўтарилиб, атрофга ёйилишидир. “Муҳити Сарахсий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

АЁЛ КИШИ ОНА БИР УКАСИ БИЛАН БИРГА САФАР ҚИЛИШИ #маҳрам ❓ 2212-САВОЛ: Мен аёл кишиман, она бир, ота бошқа укам бор. Шу укам билан умра ёки ҳаж сафарига борсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, бўлади. Укангиз билан оталарингиз бошқа-бошқа бўлгани билан онангиз бир бўлгани учун у сизга маҳрам ҳисобланади. У билан сафарга чиқишингиз мумкин. “Фатово Оламгирия”да маҳрам бўлган опа-сингиллар шундай саналган: وَأَمَّا الْأَخَوَاتُ فَالْأُخْتُ لِأَبٍ وَأُمٍّ وَالْأُخْتُ لِأُمٍّ “Опа-сингилларга келсак, улар: ота-она бир опа-сингил, ота бир опа-сингил ва она бир опа-сингиллардир”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Сўзнинг таъсири амал қилишдадир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 25 август сешанба 📍 Вилоя
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 25 август сешанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #савдо 📹 Шундай музораба жоиз бўладими? 🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar

ҚЎЙ ВА ЭЧКИЛАРИ БОР ОДАМ ЗАКОТ БЕРИШДА ҚАЙСИ БИРИДАН ЗАКОТ БЕРАДИ? #закот ❓ 2211-САВОЛ: Бир одамнинг 20 та қўйи ва 20 та эчкиси бўлса, закот берадими? Агар бериши керак бўлса, қайси биридан беради? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот, қурбонлик каби масалаларда қўй ва эчкилар битта тур ҳисобланади. 20 та қўйи ва 20 та эчкиси бор одам улардан закот бериши керак бўлади. Яъни, қўй ва эчкининг нисоби қирқта бўлгани боис, иккисини умумий ҳисоблаб, закот беради. Закот беришда қўй ва эчкилардан қайси бири кўп бўлса, ўшандан берилади. Агар саволда айтилгандек иккиси ҳам тенг миқдорда бўлса, хоҳласа қўйдан, хоҳласа, эчкидан бериш мумкин. Ҳозирги вақтда эчки қўйга нисбатан арзонроқ бўлгани боис эчки беришда унинг энг қимматини, қўй бермоқчи бўлса, арзонроғини бериши мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

СЎЙИЛГАН СИГИРДАН СОҒИЛГАН СУТНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #ҳалол_ҳаром ❓ 2210-САВОЛ: Соғиб турилган сигир сўйилгандан кейин сут соғиб олинса, шу сутни истеъмол қилса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, гўшти ҳалол ҳайвонларнинг сути ҳам ҳалол бўлади. Тириклигидаги сути ҳам, сўйилгандан кейин соғиб олинган сути ҳам ҳалол ҳисобланиб, уни истеъмол қилиш шаръан жоиз ҳисобланади. Бу ҳақда аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: وكذا كلّ ما لاتحلّه الحياة حتى الإنفحة واللبن على الراجح “Тириклик унга сингмайдиган (яъни, тирик ҳайвоннинг ўлими билан ўлмайдиган) барча нарсалар ҳам шундай(пок)дир. Кучли қарашга кўра, бунга ширдон (яъни қўзи, бузоқ, улоқ кабиларни ошқозонидан олинадиган фермент) ва сут ҳам киради”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Сўзнинг кучи — амалда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#муфтий_минбари 📹 Сўзнинг кучи — амалда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#СОТУВДА 📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларини
+3
#СОТУВДА 📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 1-жузи 🔹Китобни тайёрлаш жараёнида икки йил давомида юртдошларимиздан келган саволларга имкон қадар содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган. 🔸Китобхонлар ушбу китобдан таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара ҳамда ақидавий масалаларга оид кўплаб қизиқарли саволларга батафсил жавоблар топишлари мумкин. 📖Китобнинг ҳажми: 622 бет 📂Муқоваси: Қаттиқ, зарҳал 📇Нашриёт: Shamsiddinxon Boboxonov NMIU 👉Нархи: 90 000 сўм Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун: 📱+998917806633 📨 @fatvo_reception 📍 Манзилимиз 🔗 Улашинг: @diniysavollar