ru
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

Открыть в Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала FATVO.UZ | Расмий канал

Канал FATVO.UZ | Расмий канал (@diniysavollar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 195 899 подписчиков, занимая 112 место в категории Религия и духовность и 179 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 195 899 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -3 480, а за последние 24 часа — -107, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 28.84%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 18.42% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 56 503 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 36 085 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

195 899
Подписчики
-10724 часа
-6107 дней
-3 48030 дней
Архив постов
#Видео #бешик 📹 Бешикка Оятал курсийни ёзса бўладими? 🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари Маҳшардаги беш сўроқ-савол 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 28 сентябрь душанба 📍 Вил
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 28 сентябрь душанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #Қуръон 📹 "Хатми Қуръон"ни бағишлаш 🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

ҲУЖЖАТСИЗ МИГРАНТ НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙДИМИ? #намоз ❓ 2246-САВОЛ: Россия, Туркия, Жанубий Корея каби хорижий мамлакатларда ноқонуний мигрант бўлиб ишлаётганлар намозларини қаср қилиб ўқийдими ёки тўлиқми? Бизга бир киши “Қаср қиласизлар, чунки ҳужжатсиз юриш сабабли исталган пайтда ортга қайтариб юбориши мумкин”, деб айтди. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ишлаш мақсадида бошқа давлатга борувчилар одатда узоқ муддатни кўзлаб сафарга чиқишади. Улар кўзланган шаҳар ёки қишлоққа етиб бориб, у ерда ўн беш кун ёки ундан кўпроқ туришни ният қилишса, шаръий жиҳатдан муқим ҳисобланадилар ва намозларини тўлиқ ўқийдилар. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиус-саноиъ” номли китобларида бу ҳақда шундай деганлар: فَالْمُسَافِرُ يَصِيرُ مُقِيمًا بِوُجُودِ الْإِقَامَةِ، وَالْإِقَامَةُ تَثْبُتُ بِأَرْبَعَةِ أَشْيَاءَ: أَحَدُهَا: صَرِيحُ نِيَّةِ الْإِقَامَةِ وَهُوَ أَنْ يَنْوِيَ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فِي مَكَان وَاحِدٍ صَالِحٍ لِلْإِقَامَةِ “Мусофир бир жойда доимий яшаш билан муқимга айланади. Муқимлик тўрт нарса билан собит бўлади. Биринчиси – доимий яшашни очиқ-ойдин ният қилиш бўлиб, бу яшашга яроқли жойда ўн беш кун туришни ният қилиш билан бўлади ...”. Айримлар ҳужжатлар муддати тугаб, ноқонуний мигрантга айлангач, исталган вақтда депортация қилиниши мумкинлиги сабабли намозлар қаср қилиб ўқилади, деган фикрга боришади. Ваҳоланки, киши хорижий мамлакат чегарасидан қонуний йўл билан ўтар экан, у ерга рухсат билан кирган ҳисобланади. Шундан кейин бир шаҳар ёки қишлоқда 15 кун ё ундан кўпроқ туришни ният қилиши билан муқимга айланади. Орадан қанчадир муддат ўтиб, ҳужжатсиз мигрантга айланиб қолишнинг ўзи билан муқимликдан чиқиб қолмайди. Чунки муқим киши то сафарга чиқмагунча, мусофирга айланмайди, гарчи мамлакатдан чиқариб юборилиш эҳтимоли бўлса ҳам. Шунингдек, ноқонуний мигрантга айлангандан кейин ушбу мамлакат ичида 90 километр ёки ундан узоқ масофага бориб, у ерда яна 15 кун туришни ният қилган тақдирда ҳам агар унга ҳали махсус ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий қидирув эълон қилинмаган ва у ўша ерда яшаб турган бўлса, унинг ўн беш кун ёки ундан ортиқ муддат туришни қилган нияти эътиборга олинаверади ва у муқим ҳисобланади. Аммо шахс қўлга олиниб, махсус сақлаш ёки депортация марказига жойлаштирилса ва унинг ўз юртига қачон чиқариб юборилиши номаълум бўлса (эртага ёки бир ҳафтадан кейин кетиши аниқ бўлмай, вақтинча ушлаб турилган бўлса), бундай ерда узоқ туришни ният қилиш билан мусофир киши муқимга айланиб қолмайди. У ерда у доимий равишда мусофир ҳукмида бўлади ва намозларини қаср қилиб ўқийди. Бошқа томондан қарасак, ибодат масалаларида эҳтиёт тарафини олиш тўғрироқ бўлади, бизнинг масалада эҳтиёт томони намозларни тўлиқ ўқишдир. Чунки киши аслида муқим бўла туриб, янглишиб намозларни қаср қилиб ўқиса, намози дуруст бўлмайди. Аммо аксинча бўлса, яъни аслида мусофир бўла туриб, адашиб намозни тўлиқ ўқиб қўйса, намози ботил бўлмайди. Шунингдек, киши ўзининг муқим ёки мусофир эканини била олмаса, намозни тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Оқибат риштаси 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 27 сентябрь якшанба 📍 Вил
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 27 сентябрь якшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #Қуръон 📹 Қуръон эштиб ухласа бўладими? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ “РАҲМОНГА ЭРГАШСАНГИЗ, ОХИРИГАЧА КЎРИНГ” ДЕГАН ВИДЕОЛАР ҲАҚИДА ❓ 2245-САВОЛ: Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқларда видеони кўришлар сонини ошириш учун “Раҳмонга ишонсангиз охиригача кўринг, шайтонга эргашсангиз ўтказиб юборинг” ёки “Ҳақиқий уммат бўлсангиз тарқатинг” каби ёзувлар қўйишга динимиз қандай қарайди? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби усуллар Ислом одобига ҳам, шаръий меъёрларга ҳам мутлақо тўғри келмайди. Бу одамларнинг диний ҳиссиётларидан нотўғри услубда фойдаланишдир. Бирор видеони кўрмаган ёки ўтказиб юборган одамни “шайтонга эргашган” деб айблаш ёки инсоннинг иймонини битта роликни кўриш-кўрмаслигига боғлаб қўйиш шаръан асоссиз ва оғир хатодир. Чунки видеони кўриш ёки кўрмаслик иймоннинг шарти эмас. Аксинча, агар у ношаръий видео бўлса, уни дарҳол тарк этиш иймон тақозоси ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ноҳақ даъво қилишдан қайтарган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларни алдаб ёки уларнинг туйғуларини суиистеъмол қилиб манфаат кўришни қоралаб шундай деганлар: مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا “Ким бизни алдаса, биздан эмас” (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Имом Муслим ривояти). Бундай видеоларни кўрмасдан ўтказиб юборган киши асло гуноҳкор бўлмайди, аксинча, иймоний туйғуларни арзон воситага айлантирган бу каби роликларни қўллаб-қувватламаслик ва уларни тарқатмаслик талаб этилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Дуонинг ижобатидан тўсувчи луқма 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 26 сентябрь шанба 📍 Вилоя
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 26 сентябрь шанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #шом 📹 Шом пайти ухласа бўладими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

УЙЛАРНИНГ ДЕВОРИГА БАЙТУЛЛОҲНИНГ, МАСЖИДУЛ ҲАРАМНИНГ РАСМЛАРИНИ ОСИБ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ? ❓ 2244-САВОЛ: Уйларнинг деворларига Байтуллоҳ, Масжидул ҳаром, Масжидун набавий каби муқаддас жойларнинг расмини осиб қўйиш ёки бўрттирилган нақшини тушириш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бунга шаръан монелик йўқ. Лекин меъёрдан ошиб кетиб, исроф даражасига етса, ножоизлик келиб чиқади. Чунки мазкур муқаддас маконларнинг суратини осиб қўйишга рухсат бўлса-да, фазилатли амал саналмайди. Шу боис исроф ҳолатига ўтилса, гуноҳ бўлади. Шунингдек, агар суратда одамларнинг ҳам тасвири аниқ ва равшан ҳолда кўриниб турса, бу ҳам ножоизликка олиб боради, чунки унинг олдида намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

🗣 ЖУМА СУҲБАТИНИ ОНЛАЙН ТОМОША ҚИЛИНГ!
🕌 Бугун, 25-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев Тошкент шаҳридаги "Минор" масжидига ташриф буюрадилар ва "ИЛМ – ЖАННАТ ЙЎЛИ, УСТОЗ ЭСА ЙЎЛБОШЧИ! ВАҚТНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!" мавзусида жума суҳбатини қилиб берадилар.
😎 Youtube орқали томоша қилиш 😎 Youtube орқали томоша қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ✅ УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Ҳалол луқманинг таъсири 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 25 сентябрь жума 📍 Вилоят
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 25 сентябрь жума 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 55-СОНИ 24.09.2026 😎 Youtube орқали томоша қилиш 📱 Facebook орқали томоша қилиш 📱 Instagram орқали томоша қилиш #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ✅ УЛАШИНГ🗣

ИЖАРАНИ КЕЛАЖАК МУДДАТГА ТУЗИШ #ижара ❓ 2243-САВОЛ: Савдо-сотиқда келажакка савдо қилиш жоиз эмаслигини ўқигандим, ижарада ҳам шундайми? Масалан, дала ҳовли(дача)ларга буюртма беришда фалон ойнинг фалон куни деб олдиндан келишиб, қисман пул ҳам бериб қўйилади. Бу ҳам келажакдаги муддат учун шартнома тузиш бўлиб қолмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдодан фарқли ўлароқ ижарада келажакдаги муддат учун ижара шартномасини тузиш жоиздир. Бунда вақт ва нарх аниқ бўлиши лозим. “Фатово Оламгирия” китобида: “Агар ижарани келажакдаги бир вақтга боғласа, масалан: “Бу уйимни сенга эртага ижарага бердим”, ёки шунга ўхшаш сўзларни айтса, жоиздир”, дейилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

#xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 24 сентябрь, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб 🌙 Онла
#xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 24 сентябрь, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 55-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдуғофур домла Ниёзқулов иштирокида жонли эфирга узатилади.
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#муфтий_минбари 📹 Силаи раҳм ижтимоий фазилат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar