uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali FATVO.UZ | Расмий канал analitikasi

FATVO.UZ | Расмий канал (@diniysavollar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 193 981 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 108-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 182-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 193 981 obunachiga ega bo‘ldi.

23 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 220 ga, so‘nggi 24 soatda esa 6 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 31.25% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.96% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 60 624 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 34 851 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvouz_musofir_bot WhatsApp орқали +998917806633”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 24 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

193 981
Obunachilar
+624 soatlar
-3567 kun
-2 22030 kun
Postlar arxiv
#Видео #савоб 📹 Ўтганлар учун энг афзал амал 🎙 Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

#Видео #аёл ❔ Аёл киши ҳижома қилдириб, бошидан қон оқса ва соч орасида қон изи қолса, шу ҳолатда намоз ўқиш ҳукми қандай? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅ Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 24 октябрь шанба 📍 Вилоят
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 24 октябрь шанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #Қуръон 📹 Маййитга қачон Қуръон ўқилади? 🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

ҚУНУТ ДУОСИНИ НАМОЗДАН ТАШҚАРИДА ҲАМ ЎҚИШ #дуо ❓ 2273-САВОЛ: Қунут дуоси Витр намозида ўқилади. Намоздан ташқарида ҳам ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Албатта, мумкин. Фиқҳий манбаларимизда намоз ичида дуо қилиш ҳақида сўз юритилар экан, унда одамлардан сўраладиган нарсаларни дуо қилиш мумкин эмаслиги айтилган. Чунки одамлардан сўраладиган нарсани намозда сўраш намозни бузади. Аммо намоздан ташқарида истаганича дуо қилиш мумкин, шу қаторда Қунут дуосини ҳам дуо сифатида ўқиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

ҲУРМАТ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН НОМЛАРНИ КИЧИК ҲАРФДА ЁЗИШ #ҳурмат ❓ 2272-САВОЛ: Менинг саволим қуйидагидан иборат. Яқин танишим билан ёзишаётганда Аллоҳ исмида “А” ҳарфини гап ўртасида кичик ҳарф билан ёзиш бўйича баҳслашиб қолгандик. Шуни ёзишни шаръий ҳукми қанақа шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз? Кичик ҳарф билан ёзса гуноҳкор бўлиб қоладими? Кичик ҳарф билан ёзса маъно ўзгарадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу саволнинг жавоби ҳар бир тилнинг ўз қоидасидан келиб чиқади. Ўзбек тилида сўзнинг катта ҳарфлар билан бошланишига бир қанча сабаблар бўлиб, шулардан бири унга нисбатан ҳурматни ифодаланишидир. Инсон исм-шарифлари, давлатлар, олий ташкилотлар ва муҳим тарихий ҳужжатлар, байрамлар номлари бош ҳарф билан ёзиш орқали уларнинг алоҳида мавқеи, муҳимлиги ва уларга бўлган ҳурмат ифодаланади. Демак, бизнинг тилимизда сўз жумланинг қаерида келсин, юқорида тилга олинган турдаги мазмунда бўлса, албатта, катта ҳарф билан ёзилади. Аллоҳ таоло эса ҳурмат қилиниши шарт бўлган энг буюк Зот ҳисобланади. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг муборак исми қаерда келса ҳам катта ҳарф билан ёзиш тўғри бўлади. Шунингдек, Пайғамбарлар алайҳиссаломларнинг муборак исмлари қаерда келишидан қатъий назар катта ҳарфлар билан ёзилади. Демак, бизнинг тилимизда катта ҳарфда ёзиш ҳурмат белгиси ҳисобланади. Кичик ҳарфда ёзиш билан сўзнинг маъноси бузилмайди. Агар кимдир мазкур муборак номларни кичик ҳарфда ёзса, уни гуноҳкор бўлди, дея олмаймиз. Аммо атайлаб, ерга уриш маъносида шундай қилса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Раҳмоннинг бандалари 🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 23 октябрь жума 📍 Вилоятл
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 23 октябрь жума 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 58-СОНИ 22.10.2026 😎 Youtube орқали томоша қилиш 📱 Facebook орқали томоша қилиш 📱 Instagram орқали томоша қилиш #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ✅ УЛАШИНГ🗣

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ ❓ САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб турли тадбирларда, ҳатто тўйларда вафот этган одамларни гапиртириб видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?   💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш керак бўлади. Чунки бу каби ишлар кўп жиҳатдан хато саналади. Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, ҳақиқатга зид нарса эса ёлғон бўлади. Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз, сизлардан розимиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?! Балки улар фарзандидан жуда рози эмасдир?! Учинчидан, мазкур технология баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин. Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган. Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир. Шунингдек, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Вафот этганларнинг расм ёки видеосини СИ ёрдамида ўзи хоҳлаганидек гапиртиргани билан улар тириклардан рози бўлиб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли вафот этганлар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади» (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 22 октябрь, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб 🌙 Онлай
#xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 22 октябрь, Пайшанба куни ⏰ соат 16:00 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 58-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев иштирокида жонли эфирга узатилади.
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео #аёл ❔ Аёллар шифохонага борганда, шифокор эркак киши бўлса, унга маҳрамдек мурожаат қилишлари керакми? 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅ Улашинг: @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 22 октябрь пайшанба 📍 Вил
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 22 октябрь пайшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #қарз 📹 Қарз беришда хизмат ҳақи ҳам қайтариладими? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

ТИК ТУРИБ БАВЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ #поклик ❓ 2271-САВОЛ: Тик туриб бавл қилишнинг ҳукми қандай? Бу иш шаръан жоиз ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Узрсиз ҳолатда тик туриб бавл қилиш макруҳ саналади. Касаллиги туфайли ўтира олмаса ё хожатхона ерида нажосат тўпланган бўлиб, ўтириб бавл қилса, кийимига нажосат тегиб қоладиган бўлса ёки деворга ўрнатилган унитаздан бошқаси бўлмаса, бу ҳолатларда тик туриб бавл қилиш жоиз ҳисобланади. “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Сизларга ким: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилган”, деса ишонманглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб бавл қилар эдилар” деганлар”. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ: “Бу бобда ривоят қилинган ҳадисларнинг энг саҳиҳи шудир. Чунки бундай қилиш авратни яхшироқ тўсади ва пешобнинг сачрашидан яхшироқ ҳимоя қилади” – деганлар. Юқорида айтилгандек узрсиз тик туриб бавл қилиш макруҳ бўлади. Бундан ташқари тик туриб бавл қилишда сийдикнинг ҳаммаси чиқиб кетмай, бироздан кейин ўша қолдиқ чиқиб, кийимни нажосат қилиши ҳам мумкин. Сийдикдан сақланмаслик қабр азобига сабаб бўлиши ҳақида ҳадислар ривоят қилинган. Қолаверса, тиббий жиҳатдан ҳам суннатга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

ҲАТИМ ИЧИДА НАМОЗ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ #намоз ❓ 2270-САВОЛ: Умрага борган одамлар Ҳатим ичида намоз ўқишга интилишади. Биз яқинда умрага боришни режалатираяпмиз. Видеоларда кўрдим, одамлар навбатда туриб, ўша ерга кириб намоз ўқиб чиқишар экан. Ҳатим ичида намоз ўқиш фазилати ҳақида айтиб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳатим ичида намоз ўқиш фазилатли амаллардан саналади. Чунки бу муборак жой Каъбанинг бир қисми ҳисобланади. Бу жой ва унда ибодат қилиш ҳақида бир қанча ҳадислар келган. “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан девор ҳақида: “У Байтданми (Каъбаданми)?” деб сўрадим. У зот: “Ҳа”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Каъбанинг ичига кириб, унда намоз ўқишни жуда ҳам хоҳлар эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан ушлаб, мени Ҳижрга (Ҳатиймга) киритдилар ва: “Агар Каъбанинг ичига киришни хоҳласанг, мана шу Ҳижрда намоз ўқийвер. Чунки у Каъбадан бир бўлакдир. Сенинг қавминг (Қурайш) Каъбани қайта қурганларида маблағлари етмай, уни Каъбадан ташқарида қолдиришган”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти). “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Шайба (Каъба калити шу қабилада турган)га кечқурун одам юбориб, Каъбани оч”, дедим. Улар “Биз кечаси Каъбани очмаймиз”, дейишди. Шунда мен Ҳижрга кириб, намоз ўқидим, Каъбага ёпишдим”. Кейин “Уларга айтиб қўйинглар, мен Каъба ичида намоз ўқидим”, дедилар”. (“Баҳрул амийқ” китоби). “Ғунятун носик” китобида Ҳатиймга тез-тез кириб туришни мустаҳаб, чунки у ерга кириш қулай, дейилган. Бу китоб ёзилган пайтларда зиёратчилар кўп бўлмагани боис, истаган одам истаган вақтида кириб, ибодат қилиб кетаверган. Бугунги кунга келиб, зиёратчилар сони ошгани туфайли, Ҳатиймга маълум вақтда ва навбат орқали кирилмоқда. Агар зиёратчи шунга муяссар бўлса, кириб, намоз ўқиб чиқса, ажру-савобга эга бўлади. Агар бунга етиша олмаса, хафа бўлмасин, чунки Масжидул ҳарамнинг барча жойи муборак жой, ўзига қулай бўлган жойларда ибодат қилиши мумкин. Қолаверса, у ерга борган зиёратчи телефон каби ибодат ва ундаги хушу ва хузудан чалғитувчи нарсалардан йироқ бўлиб, асосий диққатини ибодат қилишга қаратса, мақсадига тезроқ эришади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

#муфтий_минбари 📹 Ўзимизни имтиҳон қилайлик 🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 21 октябрь чоршанба 📍 Вил
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 21 октябрь чоршанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

#Видео #таҳлил 📹 Таҳлил айтиш тартиби 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar