Muminalar.uz | Расмий канал
Open in Telegram
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali
Show more1 636
Subscribers
-324 hours
-57 days
-4730 days
Posts Archive
#Фатво
САВОЛ: Эмизикли боланинг идишини алоҳида қилиш керак, гўдак фойдаланган идишдан бошқалар таом еса ёки ичса, ана шу боланинг онасига фарзанд бўлиб қолади, деб жуда кўп эшитганман. Бу гап қанчалик асосли? Чунки кўпинча уни ишлатишга мажбур бўламан ва ювиб ишлатаман.
ЖАВОБ: Ҳақиқатда халқимиз орасида бундай гап тарқаб қолган ва кўплаб аёллар бунга қатъий амал ҳам қилади. Лекин эмизикли боланинг овқат еган идишидан бошқа боланинг ёки катта одамларнинг бирор нарса ейиши ё ичиши билан ўша аёлга эмизикли фарзанд бўлиб қолмайди. Фақат эмизикли она боласининг идишига ўзининг сутидан қуйиб берган ва икки (ёки икки ярим) ёшга етмаган бегона бола шу сутдан ичиб қўйган бўлса, ана шундагина эмизикли фарзандига айланиб қолади. Чунки бегона боланинг бир аёлга эмизикли фарзанд бўлиб қолиши учун ўша боланинг икки ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Бу Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар гапи бўлиб, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга кўра эса, икки ярим ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Шундай экан, “Эмизикли бола овқат еган идишни алоҳида қилиб қўйиш керак, уни бошқалар учун ишлатиб бўлмайди”, деган гап аёлнинг сути бор бўлган идишга тегишли. Чунки у сутни катталар ичиши ёки сутли идишни ювмасдан ишлатиш жоиз эмас.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 8-сонидан олинди.
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Ихлос – халос
Қалбнинг соғлом бўлиши фақат ихлос билан бўлади. Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ ўз нафсини койиб: “Эй нафс! Холис бўл, халос бўласан”, дер эди. Ҳақиқатда ихлос қилган киши халос бўлади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Аллоҳ покликни яхши кўради
1) Эркак (оила бошлиғи)
Эркак аҳли, фарзандлари учун масъул. Уларга вожиб илмларни ўргатиши ва шу орқали оятда таъкидланганидек, «Ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзах олови» (Таҳрим, 6) дан ҳимоя этиши лозим. Ўзи еган нарсалардан уларга ҳам едириши, моддий имконияти даражасида кийинтириши, яшаши учун қулай шарт-шароитлар билан таъминлаши, энг муҳими, иймонли, гўзал хулқли қилиб вояга етказиши зарур...
Абдулвоҳид НУРУЛЛОҲ ўғли тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 9-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/92868
@muminalaruzb
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз ўпмаймиз», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳм-шафқатни суғуриб олган бўлса, мен сенга нима ҳам қилиб бера олардим?!» дедилар».
Имом Бухорий ривояти
Изоҳ: болаларга меҳрибонлик қилиш ва уларга раҳм-шафқат кўрсатиш — жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топиш сабабларидандир.
@muminalaruzb
Оёқдаги оғриқ учун самарали восита
Тайёрлаш усули: 300 г спирт, 1 шиша кофур спирти (10 мл), 1 флакон йод (10 мл), энг кенг тарқалган аналгиннинг 10 та таблеткасини олиб, яхшилаб аралаштириб, қоронғи жойга 21 кун давомида қўйиб қўйинг. Сўнг оғриқли жойларга суришингиз мумкин.
Бу барча бўғим касалликларини даволайди, жумладан: радикулит, артрит, артроз, остеохондроз. Шунингдек, суяк тўқималарига ва мушакларга тегишли хасталикларга ҳам даво.
Изоҳ: мазкур даво усулини қўллашдан олдин маҳаллий шифокор билан маслаҳатлашинг!
@muminalaruzbБугун салавотни кўпайтирамиз!
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад...
@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун жума!
26 июнь, 2026
11 муҳаррам, 1448
Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb"Ўтиб кетаётиб, бир ровга бош суққан киши билан атайлаб сен учун йўлга чиққан киши тенг бўла оладими?"
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
#Фатво
САВОЛ: Мен турмуш ўртоғим билан расман икки йил олдин суд орқали ажрашдим. Лекин шаръий никоҳимиз эрим жавобимни бермагани учун сақланиб қолган. Мен бир неча бор жавобимни олишга ҳаракат қилдим. Лекин у киши “Сенинг тақдиринг умринг охиригача менинг қўлимда, жавобингни бермайман, энди эрсиз ўтиб кетасан”, деб доим рад қилиб келади. Менга кўп зулм қилгани ва таҳқирлагани сабабли у одам билан яшашни мутлақо истамайман. Динимизда бу масаланинг ечими йўқми?
ЖАВОБ: Бу ҳолатда динимиз аввало яхшилик билан оилани давом эттириш, агар бунинг иложи бўлмаса, яхшиликча ажрашишни тавсия қилади. Расмий никоҳ қайди бекор бўлиб, оилавий ҳаётни давом эттиришнинг имкони қолмагач ҳам, шаръий никоҳ баҳонаси билан эркак аёлга талоғини бермай юриши айни гуноҳ ишлардандир. Чунки бундай ҳолатда аёл биринчи оиласида ҳам яшай олмайди, янги ҳаёт ҳам қура олмайди. Ушбу мавзуда Аллоҳ таоло аёлларга гўзал муомалада бўлишга тарғиб қилиб, уларга зарар бериш мақсадида мажбуран ушлаб туришдан қайтаради. Бу ишни “ҳаддан ошиш” ва “зулм” деб атайди. Шу ҳақда ояти каримада бундай дейилган: “Хотинларни талоқ қилганингизда (улар идда) муддатига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолингиз ёки яхшилик билан жавобларини берингиз. Уларга зулм қилиб, зарарлантириш ниятида ушлаб турманг! Ким шундай қилса, демак, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билмангиз!..” (Бақара сураси, 231- оят). Оятда айтилгани каби Аллоҳ таолонинг оятларини ҳазил билиш, енгил санаш, улар билан “ўй ашиш”нинг оқибати ёмон бўлади. Талоқ масаласи ҳам Аллоҳ таолонинг оятларидандир. Аллоҳнинг азоби золимларни қаттиқ тутади. Агар эр бу ишнинг ана шундай улкан гуноҳ эканига қарамай, шу ҳолатда давом этса, аёл ўзи яшайдиган жойнинг расмий диний муассасаси ёки вакиллигига мурожаат қилиши керак. Чунки динимизда бундай қийин аҳволда қолган аёлларга “хулу” ёки “фасх” йўли билан ёрдам берилади. Фақат бу ишларни қай йўсинда амалга ошириш бў¬йича соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 8-сонидан олинди.
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
“Агар унинг усти пок бўлса...”
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида мана бундай деётганларини эшитдим: “Албатта, амал идишга ўхшайди. Агар унинг усти пок бўлса, ости ҳам пок бўлади. Агар унинг усти нопок бўлса, ости ҳам нопок бўлади”» (Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Шуъайб Арнаут исноди ҳасан, деган).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
“Бурҳон” нима?
“Муровада” сўзи чақириш ва талаб қилиш маъносида. Яъни, Зулайҳо уни ўз нафсига чақирди. Таъвил аҳли бунга “хоҳлади” деб маъно беришган. «Эшикларни беркитди ва: “Бу ёққа кел!” деди». Бир нақлда айтилишича, оятдаги “ҳайта лак» (“Бу ёққа кел!” деб таржима қилинган) ибораси аввалги самовий китоблардан олинган бўлиб, у арабча сўз эмас. Биз бундан нима маъно ирода қилинганини билмаймиз. Лекин айрим таъвил аҳли уни “бу ёққа кел” маъносида деган бўлса, яна бошқаси “сен учун тайёр бўлдим”, деб изоҳлаган. Баъзи қироатларда “ҳи’ту лак” деб ҳам ўқилган, унинг маъноси, биз айтиб ўтганимиздек, “Сен учун тайёр бўлдим” дегани бўлади. Ёки “ҳайта лак” сўзини “Мана, мен сен учун (тайёрман)!” маъносида дейиш тўғрироқ бўлади.
“Таъвилоти Қуръон” асаридан Абдулатиф АЛЛОҚУЛОВ таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 8-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/92824
@muminalaruzb
Repost from Mumina.uz
#bilasizmi
🌙 Ашуро куни содир бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:
1️⃣Одам алайҳиссалом жаннатда тақиқланган дарахт мевасидан еб, гуноҳ иш қилганларига тинимсиз тавба қилганлар. Аллоҳ таоло Ашуро куни тавбаларини қабул қилган.
2️⃣ Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар.
3️⃣ Намруд подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун гулханга ташлаган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Иброҳим алайҳиссаломга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.
4️⃣ Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун, шу куни Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар.
5️⃣Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.
🚀@muminauz
📱 muminauzportali
Repost from Шайх Нуриддин домла Холиқназар
#muftiy_minbari
Муносиб танлов саодат калитидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ОБУНА БЎЛИНГ
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#Эслатма
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.
Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✅ Яқинларга эслатинг: 🗣РАСМИЙ САҲИФА
#Дуо
Фарзандлар ҳаққига дуо
Фарзандларингиз уйдан чиқаётганларида бошларини ўнг қўлингиз билан силанг ва: "Фаллоҳу хойрун ҳаафизо ва ҳува арҳамур роҳимийн"ни ўқиб қўйинг. Токи улар (уйга қайтгунларига қадар) Аллоҳнинг ҳимояси ва иноятида бўлсинлар.
فَٱللَّهُ خَيۡرٌ حَٰفِظٗاۖ وَهُوَ أَرۡحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَМаъноси: "Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофаза қилувчи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг раҳмлисидир" (Юсуф сураси, 64-оят). @muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун пайшанба!
25 июнь, 2026
10 муҳаррам, 1448
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
Available now! Telegram Research 2025 — the year's key insights 
