Muminalar.uz | Расмий канал
前往频道在 Telegram
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali
显示更多1 645
订阅者
-124 小时
-107 天
-1730 天
帖子存档
"Тортиқ қилганларинг етмаган бўлса, йўқлигингни тортиқ қил".
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
+7
Кўзлар гўзаллик кўрсин!
Аллоҳ энг гўзал яратувчидир🥰
@muminalaruzb
#Фатво
САВОЛ: Ноҳақ йўллар билан топилган моллардан ҳам закот бериладими?
ЖАВОБ: Ноҳақ йўл билан топилган молларни эгаларига қайтариш лозим. Агар эгаларини топиш имкони бўлмаса, уларни эгаларининг номидан садақа қилиш керак.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 7-сонидан олинди.
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Савобнинг кўплиги ихлосга қараб бўлади
Кишининг ихлоси кучайгани сари солиҳ амалларини яширади. Бу иши билан Аллоҳ таолога яқин бўлади, қиёматда Аршнинг соясида сояланади. Ҳадиси шарифда Аршнинг соясидан жой оладиган етти тоифанинг бири ўнг қўли инфоқ қилган нарсани чап қўли билмайдиган киши экани айтилган. Банданинг ихлосига қараб савоблар зиёда бўлади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Она ифори
Эрталаб онамнинг хонасига кирдим. Бироз суҳбатлашдик. Чиқиб кетаётиб, дазмолга кўзим тушди. Онамдан сўрадим:
– Нега дазмол бу ерда турибди?
Онам жавоб берди:
– Келиним юмушлари билан банд экан, шунга кийимларимни ўзим дазмолласам дегандим..
Элёр МАҲМАДАЛИЕВ
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 7-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/92507
@muminalaruzb
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
👁 Кўришни яхшиловчи супер ичимлик
Эрталабдан танага қувват ва кўзларга фойда берувчи оддий рецепт:
🥕 Таркиби:
1 та сабзи
2 та яшил олма
1 та апельсин
1 ош қошиқ куркума
🥤 Тайёрланиши:
Ҳамма маҳсулотларни блендерда майдалаб, куркумани аралаштирасиз.
🥄 Қабул қилиш тартиби:
Ҳар куни эрталаб бор-йўғи 1 чой қошиқдан ичинг. Натижа сизни, албатта, ҳайратда қолдиради!
@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун чоршанба!
17 июнь, 2026
2 муҳаррам, 1448
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzbҲаётдан завқ олиб яшанг!
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
Repost from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.06.2026 – Чоршанба)
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🌐 @HidoyatUz 🌐 Instagram
#Фатво
САВОЛ: Маълумки, бир аёл бир болани эмизса, ўша аёлнинг эри у боланинг эмизикли отаси бўлади. Ушбу ҳолатда ўша боланинг эмизикли отаси унинг ҳақиқий онасига маҳрам ҳисобланадими ёки номаҳрамми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмизикли бола бирор аёлни эмса, шу аёл бола учун сутона, унинг эри сутота бўлади. Бундан ташқари мазкур ота-она ва уларнинг фарзандлари ҳам бола учун маҳрамга айланади. Лекин боланинг ҳақиқий ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари болани эмизган онага ёки унинг фарзандларига асло маҳрам бўлмайди. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” номли китобда шу каби масала айтилган:
“Агар аёл киши бир гўдакни эмизса, мазкур аёл гўдакнинг ҳақиқий отасига маҳрам бўлиб қолмайди”.
Демак, сиз айтган ҳолатда эмизган онанинг эри боланинг туққан онасига маҳрам бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Ақл нафсдан устун келса...
Машойихлар айтади: “Аллоҳ таоло фаришталарга ақл ато этиб, шаҳват бермади. Бошқача қилиб айтганда, уларга нафс берилмади. Шунинг учун улар ҳар доим тоату итоатда бўлиб, гуноҳу маъсиятдан пок. Ҳайвонларга ақл бермади, уларга фақат шаҳватни берди. Шунинг учун ҳайвонлар еб-ичади, кўпаяди, аммо уларда масъулият ва жавобгарлик йўқ. Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унга ақлни ҳам, шаҳватни ҳам берди. Инсон тирик экан, унинг вужудида ақл ва шаҳват ўртасида кураш кечади. Мана шу кураш орқали у бу дунёнинг синов-имтиҳонларини бошдан кечиради. Агар унда ақл нафсдан устун келса, у фариштадан ҳам юксакка кўтарилади. Аммо иш бунинг акси, яъни ақл нафсга мағлуб бўлса, у ҳолда у ҳайвондан ҳам тубанликка тушади”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Отинойи қандай бўлиши керак?
Отинойи – аёл-қизларнинг диний саволларига жавоб берадиган, маърифат улашадиган ходимадир. Озми-кўпми, бекаларнинг кундалик турмушини тўғри йўлга қўйишда, эрига муносиб жуфт бўлишда уларнинг ҳиссаси бор. Маҳаллаларда исрофга йўл қўймаслик, хурофотларга қарши курашиш, айниқса, жаноза маросимларида аёллар йўл қўяётган бидъатларнинг олдини олишга ҳаракат қилишмоқда. Қизлар тарбияси борасида, оилалар мустаҳкамлигида бевосита иштироки бор...
Камола АДАШБОЕВА суҳбатлашди.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 7-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/92472
@muminalaruzb
#Улуғларимиздан
Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
"(Ўтган солиҳ салафлар) уч ўн кунликни ҳурматлашар эди:
1.Рамазоннинг охирги ўн куни;
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни;
3. Муҳаррамнинг аввалги ўн куни".
Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан
@muminalaruzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи муҳаррамдадир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар».
Имом Муслим ривояти
@muminalaruzb
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
