Muminalar.uz | Расмий канал
Відкрити в Telegram
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali
Показати більше1 540
Підписники
-124 години
-117 днів
-4230 днів
Архів дописів
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳар бир инсон учун осмонда икки эшик бор, биридан амали кўтаралиб, биридан ризқи тушади. Агар мўмин банда вафот этса, бу икки эшик унга йиғлайди».
Имом Термизий, Абу Яъло ва Ибн Абу Дунё ривояти
@muminalaruzb
БИЛАСИЗМИ?
Жигар — инсон организмидаги энг мўъжизали аъзолардан бири.
У нафақат озуқа моддаларини қайта ишлашда ва организм учун керакли моддаларни сақлашда иштирок этади, балки ўзини тиклаш қобилияти билан ҳам ажралиб туради.
Қизиғи шундаки, жигарнинг бир қисми олиб ташланган ҳолатларда ҳам қолган қисми ўсиб, жигар массасини тиклашга ҳаракат қилади.
Шунинг учун жигар саломатлигига эътибор бериш — бутун организмга эътибор беришнинг муҳим қисмларидан бири.
@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун якшанба!
13 сентябрь, 2026
2 рабиус соний, 1448
Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
Кундузингизни тунга айлантирган қайғуларни Аллоҳ таоло хайрга буриши ҳеч гап эмас. Муҳими умидни сўндирманг!
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
#Биласизми?
Савол: Намозда нечта фарз бор?
Намознинг ўн иккита фарзи бор. Олтитаси намознинг шартлари (намоздан ташқарисидагилар) ва олтитаси намознинг рукнлари (намоз ичкарисидагилар).
“Соғлом эътиқод ва тарбия китоби”дан
“Мўминалар” журналининг
2025 йил 11-сонидан
@muminalaruzb
#Иқтибос
Риёкор — шайтоннинг дўсти
Бу ҳақда ояти каримада бундай дейилади: “Улар молларини кишилар кўриши учун сарфларлар. Ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмаслар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин!” (Нисо сураси, 38-оят).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Минимализм: камтарона ҳаёт сари йўл
Шаҳарда ҳаёт қайнайди. Ҳар қадамда рекламаларга кўзинг тушади: “Шу диванни олсанг, уйинг уйдай бўлади!”, “Янги телефон сенга бахт олиб келади!”, “Ўзингга энг яхши нарсаларни раво кўр, шунда сени одамлар ҳурмат қилади!” Уларнинг ҳар бири гўё бахтни катта қопда тутиб, эшик олдида тургандек. Биз ҳам шошиб, шу бахтни сотиб олишга уринамиз. Ҳар бир янги буюм гўё янги ҳаётнинг калитидек. Аслида-чи, бу буюмлар билан бирга уйимизга яна нималар тўпланади?..
Барно СУЛТОНОВА
“Мўминалар” журналининг
2025 йил 11-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/96290
@muminalaruzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий алайҳиссалом дедилар:
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатда мени кўрган бўлади. Чунки шайтон менинг тимсолимга кира олмайди».
Икки шайх ва Имом Термизий ривояти
@muminalaruzb
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#муфтий_минбари
📹 Қалб Аллоҳнинг назаргоҳидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
Пиёз қандли диабетни даволашда ёрдамчи
6 дона пиёзни духовкада 15–20 дақиқа давомида пиширинг (расмдаги каби).
1 ой давомида кунига 3 маҳал 2 донадан истеъмол қилинг.
@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун шанба!
12 сентябрь, 2026
30 рабиул аввал, 1448
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
Бу тасвир – ойнинг бошқа томондан кўриниши.
Одамлар ҳам шундай. Аслида улар сиз ўйлагандан бошқача бўлишлари мумкин!
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
Repost from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.09.2026 – Шанба)
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
🚀 @HidoyatUz 🌐Instagram
📹 Youtube
#Биласизми?
Савол: Фарз намозлари қайсилар?
Жавоб: Бир кунда беш вақт ўқиладиган намоз. Жума намози. Жаноза намози (фарзи кифоя).
“Соғлом эътиқод ва тарбия китоби”дан
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
