Muminalar.uz | Расмий канал
Ir al canal en Telegram
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali
Mostrar más1 523
Suscriptores
+124 horas
+57 días
-2530 días
Archivo de publicaciones
#Мақола
СОЛИҲ ТУШ
Ойша розияллоҳу анҳодан нақл қилинади. Набий алайҳиссалом уйқуга ётмоқчи бўлсалар: «Аллоҳумма инний аса’лука ру’йаа солиҳатан ғойро фаасидатин, содиқатан ғойро каазибатин, наафи’атан ғойро зоорратин» (Ё Аллоҳ, мен Сендан фосид эмас, соғлом, ёлғон эмас, рост, зарарли эмас, манфаатли тушни сўрайман), дер эдилар...
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 4-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/97376
@muminalaruzb
Repost from Hidoyat.uz
#Обуна_2027
🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2027 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжидга мурожаат қилинг!
🚀 @HidoyatUz 🌐Instagram
📹 Youtube
#Ҳадис
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
“Одамлар орасида шундайлари борки, улар яхшиликка калит, ёмонликка қулфдир. Яна шундай одамлар борки, ёмонликка калит, яхшиликка қулфдир. Аллоҳ таоло яхшиликка калит қилиб қўйган кимсалар нақадар бахтли! Ёмонликка калит бўлганлар нақадар бахтсиз!”
Имом Ибн Можа ривояти
@muminalaruzb
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#муфтий_минбари
📹 Ҳаё тақво белгисидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
Бўй ўстириш учун табиий муолажа
Жийданинг 500 граммини 4 литр сув билан усти ёпиқ идишда 20 дақиқа қайнатиб, такрор 2 ой 3 маҳал 40 граммдан ичилса, бўй ўсишига ёрдам қилади.
Бўй ўсмай қолишига кўп витаминлар етишмаслиги сабаб бўлади. Жийдада эса бўй ўсиш учун зарур бўладиган ҳамма витамин ва минераллар мавжуд!
@muminalaruzb
#Дуо
Аллоҳуммағфирли маа қоддамту ва маа аххорту, ва маа асрорту ва маа аъланту, ва маа асрофту ва маа анта аъламу биҳи минний.
Антал Муқоддиму ва антал-Муаххир, лаа илааҳа иллаа анта.
Маъноси: "Аллоҳим, менинг аввалгию охирги, яширину ошкор, ҳаддан ошиб қилган ва Ўзинг мендан яхши билган гуноҳларимни мағфират қилгин, Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ".
Имом Муслим ривояти
@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун сешанба!
6 октябрь, 2026
25 рабиус соний, 1448
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
"Ризқ – пул бўлиши шарт эмас. Аллоҳ йўлингдан сени юксалтирадиган, сени муваффақиятларга бошлайдиган инсонларни чиқариши ҳам ризқдир!"
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
Repost from Hidoyat.uz
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (06.10.2026 – Сешанба)
‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@HidoyatUz | Instagram | Youtube
#Фатво
Савол: Мен тилла тақинчоқларимнинг ҳаммасини қўшганимда закот ҳисобига етмайди. Яна закот нисобига етмайдиган озроқ пул маблағим ҳам бор. Шунда бу йил закот бермасам ҳам бўладими ёки иккиси қўшиб ҳисобланадими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
Жавоб: Тақинчоғингиз таркибидаги тилла вазнининг ҳозирги кундаги қийматини ҳисоблаб, қўлингиздаги нақд пулга қўшганингизда нисобга етса, закот берасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Ужбдан яхшироқ амал
Риё, сумъат ва ужбга берилган кимсалар алданган кишилардир. Мутарриф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Кечаси ибодатга ухлаб қолиб, надомат қилишим мен учун кечасини ибодат билан ўтказиб, ўша ибодатим билан ужб қилиб тонг оттирганимдан яхшидир”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Энг афзал садақа
Ғарблик эр хотини учун машина эшигини очса, ҳайратланамиз, лекин Хайбар ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чарчаган ҳолда ерга ўтириб, Сафия онамизга муборак тиззаларини тутиб, туяга миндирганларини унутамиз. Жангдаки шундай бўлган бўлсалар, уйда қандай бўлганлар?!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 4-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/97332
@muminalaruzb
Repost from Hidoyat.uz
#ОБУНА
🌸Азиз муштарийлар!
🟢Илм – зиёдир. Маърифат туфайли жаҳолат чекинади, фаравонлик инади, кўнгиллар хотиржам бўлади, ахлоқлар гўзаллашади.
Хонадонингизни илм нури билан мунаввар, фарзандларингиз тарбиясини чиройли қилишда тайёр имкониятдан фойдаланинг!
Бу борада маънан кўмакчингиз бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «МЎМИНАЛАР» журналига обуна бўлинг!
«ҲИДОЯТ» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «МЎМИНАЛАР» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «ИСЛОМ НУРИ» газетаси — 24 та сон — 186 000 сўм «ҲИДОЯТ» журнали (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 116 000 сўм «ИСЛАМ НУРЫ» газетаси (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 100 000 сўм💬Журналимизга обуна бўлиш жуда осон! Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжидга мурожаат қилинг ёки таҳририятимизнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Биз сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ўргатамиз. 📞 (71) 227-34-30, (71) 240-08-23 📱@muminalaruzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ азза ва жалла (фаришталарга) айтади: "Бандам бирор ёмонликка шайланса, уни ёзманглар. Агар уни қилса, битта ёмонлик ёзинглар. Агар бирор яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, битта яхшилик деб ёзинглар. Агар уни қилса, ўнта (яхшилик) ёзинглар".
Имом Муслим ривояти
@muminalaruzb
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#муфтий_минбари
📹 Ҳаё тақво белгисидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
🥚 Қайнатилган тухумнинг 7 та ҳайратланарли фойдаси
🔸 Кўриш қобилиятини оширади
🔸 Тирноқларни мустаҳкам ва соғлом қилади
🔸 Танадаги ҳужайраларнинг тикланишига ёрдам беради
🔸 Қон айланишини яхшилайди
🔸 Омега-3 орқали юракни ҳимоя қилади
🔸 Соч тўкилишига қарши самарали курашади
🔸 Суякларни мустаҳкамлайди
Қайнатилган тухумни мунтазам истеъмол қилиш — айрим хавфли касалликлар, жумладан, саратон ривожланиш хавфини камайтиради!
@muminalaruzb
#Дуо
Буюк аллома Ҳабиб ибн Иброҳим ибн Умар ибн Оқил айтдилар: «Йа Каафий, йа Муғний, йа Фаттааҳ, йа Раззаақ!* Ушбу исмлар озуқаси бўлмаган кишининг озуқасидир. Ҳатто у саҳрода бўлиб, ёнида ҳеч қандай озуқаси бўлмаса ҳам, Аллоҳ уни ризқлантиради».
*Эй кифоя қилувчи, эй бой қилувчи, эй мушкулларни очувчи, эй ризқ берувчи Зот Аллоҳ!
@muminalaruzb
