uz
Feedback
Muminalar.uz | Расмий канал

Muminalar.uz | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali

Ko'proq ko'rsatish
1 539
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-147 kun
-3730 kun
Postlar arxiv
#Дуо МАЛАВОН САЛАВОТИ Кимки ушбу салавоти шарифни ҳар тонг ва кеч кирганда 3 мартадан ўқиса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вaсалламга 30 минг (жами 60.000) caлaвот йўллаган бўлади ва унга Аллоҳнинг изни билан 60 минг салавот айтганнинг савоби ато этилади.
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ اَللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَلِهِ كُلَّمَا اخْتَلَفَ الْمَلَوَانِ وَتَعَاقَبَ الْعَصْرَانِ وَ كَرَّرَ الْجَدِيدَانِ وَ اسْتَقْبَلَ الْفَرْقَدَانِ وَ بَلِّغْ رُوحَهُ وَ أَرْوَاحَ أَهْلِ بَيْتِهِ مِنَّا التَّحِيَّةَ وَ السَّلَامَ وَ ارْحَمْ وَبَاركْ وَ سَلِّمْ عَلَيْهِ كَثِيرًا كَثِيرًا إِلَى يَوْمِ الْحَشْرِ وَ الْقَرَارِ
Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи кулламахталафал малавани ва таъақобал ъасрони ва карророл жадийдани вастақ балал-фарқодани ва баллиғ руҳаҳу ва арваҳа аҳли байтиҳи миннат таҳиййата вас салама варҳам ва барик ва саллам ъалайҳи касирон касирон ила йавмил ҳашри вал қорори". Маъноси: "Аллоҳим, Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли байтларига икки кеча билан кундуз ўрин алмашиниши давом этгунича, икки аср (замонлар) бир-бирининг изидан келадиган муддатча, янгиланадиган икки хилқат (қуёш ва ой) такрорланиб турадиган вақтча, (жанубий ва шимолий) икки қутб юлдузлари кўринаверадиган муддатча узлуксиз салоту салом ёғдир. Биздан ул зотта ва ул зотнинг аҳли байтларига тахиййат ва саломларни етказ! То (қиёматдаги) тўпланиш ва қарор топиш кунигача у зотга кўпдан-кўп раҳмат, баракот ва саломларни бардавом ёғдир!" @muminalaruzb

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун сешанба! 15 сентябрь, 2026 4 рабиус соний, 1448 Аллоҳ таоло бугунги куни
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун сешанба! 15 сентябрь, 2026 4 рабиус соний, 1448 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! @muminalaruzb

"...Кимнингдир кўз ёшига сабабчи бўлишдан эҳтиёт бўлинг! Чунки банда унутганини Аллоҳ унутмайди..." Хайрли тун, азизлар! Яхши
"...Кимнингдир кўз ёшига сабабчи бўлишдан эҳтиёт бўлинг! Чунки банда унутганини Аллоҳ унутмайди..." Хайрли тун, азизлар! Яхши дам олинг🥰 @muminalaruzb

#Биласизми? Савол: Намознинг рукнлари нима? Намознинг рукнлари олтита: ифтитоҳ (таҳрима) такбири, қиём, қироат, руку, сажда ва қаъда (сўнгги ўтириш). “Соғлом эътиқод ва тарбия китоби”дан “Мўминалар” журналининг 2025 йил 11-сонидан олинди. http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb

#Иқтибос Риёкор мунофиқ ва дангаса бўлади Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни “алдовчи”дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турурлар ва Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар” (Нисо сураси, 142-оят). Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb

#Мақола Фотиҳа сураси қўрғондир Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Уйларингизни Фотиҳани ўқиш билан хушбўй ҳидга тўлдиринг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг. Муҳими, такрор ва такрор ва бардавом ўқинг!.. Доктор Аҳмад Исо МАЪСОРАВИЙ “Мўминалар” журналининг 2025 йил 11-сонидан Батафсил... https://hidoyat.uz/96369 @muminalaruzb

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илонни, унга тегадими ёки тегмайдими, бир марта қамчи билан уриш кифоя», дедилар. Имом Байҳақий “Сунанул кубро”да келтирган, санади ҳасан. Изоҳ: Имом Байҳақий ҳадисни шарҳлаб, агар киши илонга бир марта қамчи урса ва илон қочиб кетса ёки зарари даф бўлса, шунинг ўзи кифоя қилишини, лекин бу «илонни ўлдириш учун иккинчи марта уриш мумкин эмас» дегани эмаслигини таъкидлаганлар. @muminalaruzb

#муфтий_минбари 📹 Аллоҳни рози қиладиган амаллар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

Овқатланиш қоидалари — соғлом ҳаёт асоси Кўпчилик “тўғри овқатланиш” деганда фақат овқатни чеклашни тушунади. Аслида эса парҳ
Овқатланиш қоидалари — соғлом ҳаёт асоси Кўпчилик “тўғри овқатланиш” деганда фақат овқатни чеклашни тушунади. Аслида эса парҳез бу — тўғри овқатланиш ва тўғри ҳаёт тарзидир. Асосий қоидалар: ✔️ Чин иштаҳа келганда овқатланинг. ✔️ Ортиқча емай, тўйиб кетмасдан туриб тўхтанг. ✔️ Овқатни шошмасдан, яхшилаб чайнаб енг. ✔️ Овқатдан олдин қўлни ювиш — соғлик гарови. ✔️ Овқат вақтида салбий мавзулардан узоқ бўлинг. ✔️ Тез-тез емасдан, меъёр билан овқатланинг. Нимага бу муҳим? — Ортиқча овқат → семириш ва касалликларга олиб келади. — Тез ейиш → ортиқча калория. — Нотўғри режим → ҳазм бузилиши. Энг муҳим қоида: ✓Овқатни тўйиб кетмасдан сал олдин тугатинг. ✓Соғлом пайтда парҳез қилиш касал бўлганда даволанишдан осон! Хулоса: ~ Соғлом тана — тўғри овқатланишдан бошланади. ~ Кичик одатлар — тўлиқ соғлик гаровидир! @muminalaruzb

#Дуо
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
     Ўқилиши: «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм». Маъноси: «Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир».   Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар (Ибн Сунний ривояти). @muminalaruzb

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун душанба! 14 сентябрь, 2026 3 рабиус соний, 1448 Аллоҳ таоло бугунги янги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! @muminalaruzb

Баъзан ҳақ йўлда бир ўзинг ҳам қолишинг мумкин... Хайрли тун, азизлар! Яхши дам олинг🥰 @muminalaruzb

Баъзан ҳақ йўлда бир ўзинг ҳам қолишинг мумкин... Хайрли тун, азизлар! Яхши дам олинг🥰 @muminalaruzb

#Биласизми? Савол: Намознинг шартлари нима? Жавоб: Намознинг шартлари олтита. Таҳорати йўқнинг таҳорат олиши (жунуб бўлганнинг ғусл қилиши). Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жойнинг нажосатлардан пок бўлиши. Aврат аъзоларининг ёпиқ бўлиши. Қиблага юзланиш ва ўз вақтида ўқиш. Ўқийдиган намозига ният қилиш. “Соғлом эътиқод ва тарбия китоби”дан “Мўминалар” журналининг 2025 йил 11-сонидан олинди. http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb

#Иқтибос Фақат моддий эҳтиёжлар учун яшамаслик керак Истеъмолчилик жамиятида моддий бойлик, нафснинг истакларини қондириш ва моддий эҳтиёж биринчи ўринга қўйилади. Бундай жамиятда инсон қадру қиймати унинг одоб-ахлоқи ва маънавиятига қараб эмас, балки моддий ҳолатига қараб баҳоланади. Натижада инсонлар ўртасидаги муҳаббат, эҳтиром, ҳамдардлик каби ижтимоий муносабатлар сусаяди, ҳатто бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb