Muminalar.uz | Расмий канал
رفتن به کانال در Telegram
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali
نمایش بیشتر1 525
مشترکین
+124 ساعت
+27 روز
-2630 روز
آرشیو پست ها
#Фатво
Савол: Мен тилла тақинчоқларимнинг ҳаммасини қўшганимда закот ҳисобига етмайди. Яна закот нисобига етмайдиган озроқ пул маблағим ҳам бор. Шунда бу йил закот бермасам ҳам бўладими ёки иккиси қўшиб ҳисобланадими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
Жавоб: Тақинчоғингиз таркибидаги тилла вазнининг ҳозирги кундаги қийматини ҳисоблаб, қўлингиздаги нақд пулга қўшганингизда нисобга етса, закот берасиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Ужбдан яхшироқ амал
Риё, сумъат ва ужбга берилган кимсалар алданган кишилардир. Мутарриф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Кечаси ибодатга ухлаб қолиб, надомат қилишим мен учун кечасини ибодат билан ўтказиб, ўша ибодатим билан ужб қилиб тонг оттирганимдан яхшидир”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Энг афзал садақа
Ғарблик эр хотини учун машина эшигини очса, ҳайратланамиз, лекин Хайбар ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чарчаган ҳолда ерга ўтириб, Сафия онамизга муборак тиззаларини тутиб, туяга миндирганларини унутамиз. Жангдаки шундай бўлган бўлсалар, уйда қандай бўлганлар?!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 4-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/97332
@muminalaruzb
Repost from Hidoyat.uz
#ОБУНА
🌸Азиз муштарийлар!
🟢Илм – зиёдир. Маърифат туфайли жаҳолат чекинади, фаравонлик инади, кўнгиллар хотиржам бўлади, ахлоқлар гўзаллашади.
Хонадонингизни илм нури билан мунаввар, фарзандларингиз тарбиясини чиройли қилишда тайёр имкониятдан фойдаланинг!
Бу борада маънан кўмакчингиз бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашри – «МЎМИНАЛАР» журналига обуна бўлинг!
«ҲИДОЯТ» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «МЎМИНАЛАР» журнали — 12 та сон — 216 000 сўм «ИСЛОМ НУРИ» газетаси — 24 та сон — 186 000 сўм «ҲИДОЯТ» журнали (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 116 000 сўм «ИСЛАМ НУРЫ» газетаси (қорақалпоқ тилида) — 4 та сон — 100 000 сўм💬Журналимизга обуна бўлиш жуда осон! Ўзингиз яшайдиган манзилдаги энг яқин масжидга мурожаат қилинг ёки таҳририятимизнинг телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Биз сизга электрон обуна бўлиш йўл-йўриқларини ўргатамиз. 📞 (71) 227-34-30, (71) 240-08-23 📱@muminalaruzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ азза ва жалла (фаришталарга) айтади: "Бандам бирор ёмонликка шайланса, уни ёзманглар. Агар уни қилса, битта ёмонлик ёзинглар. Агар бирор яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, битта яхшилик деб ёзинглар. Агар уни қилса, ўнта (яхшилик) ёзинглар".
Имом Муслим ривояти
@muminalaruzb
Repost from FATVO.UZ | Расмий канал
#муфтий_минбари
📹 Ҳаё тақво белгисидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@diniysavollar
🥚 Қайнатилган тухумнинг 7 та ҳайратланарли фойдаси
🔸 Кўриш қобилиятини оширади
🔸 Тирноқларни мустаҳкам ва соғлом қилади
🔸 Танадаги ҳужайраларнинг тикланишига ёрдам беради
🔸 Қон айланишини яхшилайди
🔸 Омега-3 орқали юракни ҳимоя қилади
🔸 Соч тўкилишига қарши самарали курашади
🔸 Суякларни мустаҳкамлайди
Қайнатилган тухумни мунтазам истеъмол қилиш — айрим хавфли касалликлар, жумладан, саратон ривожланиш хавфини камайтиради!
@muminalaruzb
#Дуо
Буюк аллома Ҳабиб ибн Иброҳим ибн Умар ибн Оқил айтдилар: «Йа Каафий, йа Муғний, йа Фаттааҳ, йа Раззаақ!* Ушбу исмлар озуқаси бўлмаган кишининг озуқасидир. Ҳатто у саҳрода бўлиб, ёнида ҳеч қандай озуқаси бўлмаса ҳам, Аллоҳ уни ризқлантиради».
*Эй кифоя қилувчи, эй бой қилувчи, эй мушкулларни очувчи, эй ризқ берувчи Зот Аллоҳ!
@muminalaruzb
Repost from RETSEPT.UZ
Shokoladniy shirinlik
#shirinliklar
✅ Tarkibi:
Sut 200 gr ( iliq)
Shakar 200 gr
Tuxum 2 dona
O‘simlik yog‘i 100 gr
Suv ( issiq)
Kakao 40 gr
Un 350 gr
Kabartma 10 gr
Osh sodasi 2 gr
170-180’ da 20 minutlarda
✅Krem uchun:
Qaymoq 400 gr
Shakar 50 gr
Sgush moloko 150 gr
Tvarog 500 gr
Vanilin
15 daqiqa morozilnikga qo‘yib keyin ko‘pirtiring
✅Glazur uchun:
Qaymoq 50 gr
Shokolad 50 gr!
Murojaat qiling👉@tabrik_dilnoma
Asosiy kanalimiz bu yerda👇
https://t.me/pishiriqlarr_salatlar_pazandalik
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун душанба!
5 октябрь, 2026
24 рабиус соний, 1448
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
@muminalaruzb
"Муваффақиятнинг асосий шарти — ҳеч кимга ҳасад қилмасликда..."
Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰
@muminalaruzb
#Фатво
Савол: Аёл киши уйида намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилса бўладими?
Жавоб: Йўқ, аёл ўзи ёлғиз намоз ўқиса ҳам, овоз чиқариб қироат қилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Тел. (78) 150-33-44
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Иқтибос
Қиёматгача чўкиб боради
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб кетиб бораётганида бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади”, дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
@muminalaruzb
#Мақола
Фаришталар саф тортишди, истигфор айтишди...
Ривоят қилишларича, бир куни ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига йиғлаб келиб: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”, деди. Шунда Набий алай ҳиссалом:
– Шошманг, эй Али, нима бўлди? – дедилар.
Али розияллоҳу анҳу:
– Онам Фотима бинти Асад вафот этди, – деди...
“Мўминалар” журналининг
2026 йил 4-сонидан
Батафсил...
https://hidoyat.uz/97286
@muminalaruzb
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам елкамдан ушлаб, дедилар:
“Дунёда худди ғариб ёки йўлдан ўтиб кетаётган мусофир каби бўл".
Имом Бухорий ривояти
@muminalaruzb
