ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

تُعد قناة 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 21 294 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 728 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 3 804 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 21 294 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 13 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -493، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -27، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 13.52‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 8.78‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 2 881 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 1 871 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 17.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 14 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

21 294
المشتركون
-2724 ساعات
-3117 أيام
-49330 أيام
أرشيف المشاركات
ОНА ✍ Қизиникига етиб келгунча кун тиккага келди. Кеча қизи кичгинам шамоллабди деганига бир хабар олай деб келаяпти. Дарвозага эндигина етганида ичкаридан куёвнинг бақиргани , сўкингани, шарақ этиб тушган шапалоқ овози-ю, қизининг «воой» дегани эшитилди. Юраги гурс-гурс уриб тўхтаб қолди. 1-чи синфда ўқийдиган набираси чинқириб юборди: — Адажооон, ойимни урманг! — деб йиғлаган овози эшитилди . Онаизор шарт ортига ўгирилди, тез-тез юриб муюлишдаги бекатга келди. Озгина дам олиб, титроғини босиб олиб, қўлига телефонини олди. Қизига телефон қилди. Ажабо : --- Алё, ассалому алайкум , - деб телефонга жавоб берган қизининг овози фавқулодда тетик , жарангдор эди. Бўғзига йиғи тиқилган Онаизор ўзини зўрға тутиб, сокин овозда гапирди: — Кичгинанг яхшими, иситмаси тушдими, болам? — Ҳа, онажон, хавотир олманг. Дадаси духтирга олиб бориб келдилар, дори ичираяпман, яхши ҳозир, — деди қизи дадил овозда. — Ҳа, яхши бўлса бўлди, қизим. Куёвим, қайнонангни уйидагилар ҳам яхшими? — йўлида сўради она, беҳолгина. — Яхши, ҳамма яхши. Куёвингиз сўраяптилар сизни . — Ассалому алайкум, ойи, яхшимисиз. Боллани ўйламанг, думалаб-сумалаб катта бўлишади. Ўзиз бардаммисиз? Куёвининг сўзларига синиққина жилмайган она: — Худога шукр, болам. Сизлар яхши бўлсангиз, биз яхшимиз-да, — деди. — Тайёрланиб туринг, эртага бориб олиб келаман. Онам билан бирга боллани олиб тоққа чиқиб келамиз, кун иссиғида салқинлаб келамиз, — деди куёв. Юраги чок-чокидан ситилаётган бўлса-да: — Хўп, хўп, болам, омон бўлинглар, — деди Она. Онаизор телефонни ўчирди-ю, бекатнинг орқа томонига ўтиб, ўксиб йиғлаб юборди: — Онанг ўлсин, қизимм….. 😢 ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

ЎГАЙ ОНА .    Уни ,,ўгай,, дейишди . Эрини болалари ҳаммаси уйлик жойлик бўлиб кетган. Кенжа ўглининг хам битта боласи бор.     Шунинг учун, "дадамга қарасалар бўлди!" деб уни бу хонадонга олиб келган эдилар...    Оилали қизлари ҳам унчалик юрак очмади. Келишади, отаси билан суҳбат қилиб, еб -ичиб кетишади. Ўгай онасига:     -- Сизга нима гап, дардингиз йўқми? --дейишмайди.    Келини ҳам жимгина рўзғор ишларини қилиб юради. Қайнонаси неварасини кўтариб юрса бўлди . Кап катта одамлар орасида ,, ўгай,, мақомини олган аёл ёлғизликдан қийналиб борарди. Атрофи тўла одам, у эса ёлғиз, чунки у ,,ўгай,, . Эрига , болаларига , невараларига, ҳаттоки қўшниларига ҳам . Шунақаси ҳам бўларканми дерсиз? Ҳа, бўлар экан ... Худди шу тақдирни унинг ўзи истаганидек,  бу оила беморликдан  бекасиз қолмаган, бу аёл ҳаммасига сабабчидек ёвқараш қилишади...     Бугун катта қизини кўзлари қизариб кириб келди. Отаси йўқ эди. Тўлиб турган эканми,  ноилож ўгай онасига дардини ёрди . Эри пул жўнатган экан, биринчи синф қизига қалин жемфер олиб берай деса, қайнонаси пул бермабди .     --- Кўмир олиб олайлик, қизинг акасиникини кийсин!-- дебди .     -- Майли эди ўғил боланики бўлса хам кийдирардим, акаси бешинчи синфку --деди қизи.    У қизига таскин берган бўлди . Қизи чиқиб кетиши билан, отаси келиб қолди. Эри келгач:     -- Пул бериб туринг! - деб сўради .     -- Нима қиласан , олдимиз қиш,  оғилга шифер қоқтиришим керак.     -- Озроқ беринг! -деди у яна умидвор бўлиб.    -- Нима қиласан ўзи? -- асабий бўлди эри бироз, чунки уни танишганидан бери, уйига келганидан бери, бундай одати йўқ аёлини тушуна олмаётган эди.    -- Катта қизингизни қизчасига жемфер олиб бермоқчи эдим, кунлар совиб қолди, мактабга кияди.     Телефони қолиб кетгани учун изига қайтиб келиб ҳовлида турган, очиқ деразадан уларнинг сўзини эшитиб турган қизнинг қулоғига отасининг гапи кирмади.    Кўнгли эзилди , бор йўқлигини писанд қилмаган ўгай онасининг меҳрибончилиги ортида ўз онасининг меҳрини сезиб ўзидан уялди. Турган жойида кўзидан ёши оқиб тураркан, уйдан мамнун жилмайиб чиққан  ўгай онасига кўзи тушди.    -- Қизим кетмаган эдингми?--  шошиб қолди аёл .     Қиз жимгина бориб онасини маҳкам қучоқлади .   -- Телефоним қолибди , яна келаман онажон.     Қиз телефонни олиб,  йиғлаганини яна бир онасидек меҳрибон аёлнинг кўриб қолиб, ҳафа бўлишини истамай тезроқ юриб чиқиб кетди.    Илк марта, "Онажон" деган сўзни эшитган аёлнинг кўзига ёш келиб, ҳўрсиниб қўйди. У умри бино бўлиб, шу ёшга кириб, ниҳоят шундай муқаддас номга лойиқ кўриб бошлаган қизни ортидан  қараб қолиб, бахтни ҳис қилди. У шу маҳалда, ўз ҳаётидан астойдил мамнун эди! Ўзига келиб, қўлига қараса, қизалоққа женфер учун эридан олган пулини ҳали қизига бериб улгурмаган экан. Шошиб уни ортидан етиб олиш учун югурди:    -- Қизим, хой шошма!... ✍ ШАХЗОДА САТТОРОВА. Сана: 23. 05. 2026 йил. 👇👇👇

ЖИГАРЛАРИМ УЗОҚЛАШМАНГ.. Умр деган учиб борар гўё қушдай, Ёшлигимиз ўтиб кетди ширин тушдай, Ҳаётимиз ўтказмайлик совуқ қишдай, Жигарларим узоқлашманг, жигарларим. Жигар қилиб яратарми яна бизни, Хасрат ғажиб еб боряпти танамизни, Мозорида тик қўймайлик онамизни, Жигарларим узоқлашманг, жигарларим. Майда гапга юрагимиз тилинмасин, Ғийбатчилар қармоғига илинмасин, Тўй, байрамда йўқлигингиз билинмасин, Жигарларим узоқлашманг, жигарларим. Жигар қолиб, бегонага чой бермайлик, Уйга келса, қош чимириб жой бермайлик, Шундай гўзал онларимиз бой бермайлик, Жигарларим узоқлашманг, жигарларим. Бегоналар дардимизни ютиб турмас, Йиқилганда елкасини тутиб турмас, Ғаниматмиз, вақт тулпори кутиб турмас, Жигарларим узоқлашманг, жигарларим. Ёв эмасмиз, битта гапдан қолиш керак, Қош,қовоқни ғанимларга солиш керак, Ҳар замонда бирга ҳордиқ олиш керак, Жигарларим узоқлашманг, жигарларим. Жигарларим аразлашманг, жигарларим. ✍Мактуба ШАЙДО Яқинларга Улашинг.. 🌸

👁👁Кўз нурини ошириш учун видео Ушбу видеони 30секунд давомида кузатинг. Кўзингизнинг ҳамма рецепторлари ишлаб, машқ қилиб, кучайганини биттада ҳис қиласиз. 👉 @XonimlarKanali  Ўзбекистондаги барча хотин қизлари шу ерда

​​📝 Бойлар _ҳам_ йиғлайди. Аспирант ва талаба қиз ўғилли бўлишди. "Ўзимиз зўрға яшаяпмиз, боқолмаймиз"... Бир тўхтамга келишиб, болани "васийлик" идорасига бериб келишди. Гўдакни эса тезда бошқа оила асраб олди. Жуфтликнинг иккинчи фарзандлари- қизи туғилганда моддий танглик бирмунча йўқолган эди, лекин бирга яшай олишмади. Эр хотини ва қизини қолдириб, уйдан чиқиб кетди. Шу бўйи университетдан ҳам кетиб, ўзини пул топишга урди. Мўмай даромад илинжида ҳар қандай ишни қилди. Аёл эса қизи билан қийналиб бўлсада яшай бошлади, баҳти очилиб қайтадан бошқа одамга турмушга чиқди, яхши одам экан- қизчани ҳам ўз фамилиясига олди. Асранди бола ҳам, қизча ҳам улғайишди. Айниқса ўзга оилада, мутлақо бошқа одамларни "ота-онам" деб улғайган боланинг ҳам ҳаёти теккис кетмади, тиришди- тирмашди, бизнесда ваниҳоят омадга эришди. Шундай кунларнинг бирида асраб олган онаси вафот этиш олдидан унга энг катта сирни "асл ота-онаси бошқа одамлар" эканлигини айтди. Мотамдан сўнг йигитча анча ўйланди, ваниҳоят асл ота-онасини топиши кераклигини тушунди. Қидирув билан шуғулланадиган агентларга мурожаат қиларкан, уларнинг "нима учун уларни топмоқчисиз?" деб берган жўяли саволига шундай деб жавоб берди: -Мени аборт қилиб юбормаганликлари учун уларга раҳмат айтмоқчиман!!! Қидирувлар натижасида аввал онасини ва синглисини топди. Ўттиз бир йилдан сўнг учратган онасига ўз "раҳмат" ини айтганда, она ўзини тутиб тура олмади, ўғлини бағрига босишга журъати етмай, ўксиниб узоқ йиғлади... Синглиси билан ҳам анча тил топишиб олди. -Отамни ҳам қидириб топмоқчимисиз?- деб савол берди синглиси... -Кейинроқ, ҳали бунга тайёр эмасман- деб жавоб берди акаси. Қиз бола-да, отасини ўзи қидириб топмоқчи бўлди, узоқ қийинчиликдан сўнг у ҳақидаги маълумотларни қўлга киритди: отаси ҳозирда- кичкинагина тамаддихонанинг хўжайини экан. Қиз чиройли кийиниб, кўрсатилган манзилдаги тамаддихонага кириб борди. Тамаддихона хўжайини-яъни отаси унга пешвоз чиқди, қизни кибор хонимлардан деб билиб мулозамат қилган бўлди: -Оҳирги пайтлар, тамаддихонам нозик меҳмонлар тез-тез ташриф буюрадиган гўшага айланиб боряпти, бундан камина жуда ҳурсандман, ким ўйлабди дейсиз, бу емакхонага шунақа машҳур одамлар ташриф буюради деб... Қиз ажабланиб савол берди: -Масалан кимлар ташриф буюриб туради бу ерга?! - Машҳур миллиардер Стив Жобс кунда- кунора шу ерга келиб кофе ичиб кетади- деб мақтанди емакхона хўжайини... Қиз шу ерда ортиқ жим тура олмади: -Биласизми аслида Стив Жобс ким?! У сизнинг ўғлингиз бўлади, мен эса қизингиз... Бир умр пул дардида ўзини ўтдан-чўққа урган, болаларини "боқолмаслиги" сабабли ташлаб кетган отанинг оғзи ланг очилиб қолди. Ҳа... Бу ўша машҳур Apple компаниясининг асосчиси, суриялик аспирант Абдулфаттоҳ Жандали ва немис миллатига мансуб талаба қиз Жоан Шибленинг фарзанди, Пол Жобснинг асранди ўғли, дунёни ўзгартириб юборган учинчи олманинг эгаси- Стив Жобснинг аччиқ ҳаётидан бир лавҳалар эди. Бежизга Қуръони Каримда "очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг, биз сизларни ҳам уларни ҳам ризқлантирурмиз" деб ёзилмаган... Жуда кўп қуръоний ҳақиқатларни ҳаётда кўриб ҳайратимизни яширолмаймиз... P.S: қуйида Стив Жобснинг отасиникига мутлоқ ўхшамайдиган фикрларини эшитишингиз мумкин. Кўп нарсаларни ҳаётда отадан ўрганасиз, лекин Ҳаётнинг ҳам сизга ўргатадиганлари мутлақо бошқа нарсалар бўлиши мумкин...

АСССАЛОМУ АЛАЙКУМ Олис олисларда умргузаронлик қилаётган меҳридарё , қалби қайноқ , адабиётга ошно , ўзи қувноқ , ҳаёт синовларини мардона енгиб шукроналик билан қад ростлаб юрган , умидворлик , орзумандлик нажоти билан яшаб юрган қадрдонларим . Яратганнинг ҳикмати ила отган яна бир янги тонги муборак . Бугунги дам олиш кунингизда режалаган ишларингиз бекаму кўст амалга ошсин . Эрталабки салқинда шу пайтгача бир дунё ишини қилиб келиб супада чой ичиб , нонушта қилиб ўтирган самимий мехнаткаш юртдошларим деҳқончилик , боғдорчилик ишларинггизда омад тилайман . Бузоқчасини қирга ҳайдаб чиққан боланинг далада югуриши кўз олдимга келиб кетди . Офтоб сал кўтарилиб , қиздиргандан сўнг бузоқчасини , қўзи , улоқчасини уйга ҳайдаб келиб сояга қамайди . Бўлмаса офтоб уриб касал бўлади . Шахарлик болажонлар репититирига боришга тайёрланиўяпти . Улар хам иссиққа қолмаси ўқишига бориб келишади . Биз ота оналар болаларнинг шу ўқиши , яхши яшаши учун елиб югуриб юрибмизда . Ҳамманинг ишининг , топиш тутишининг баракасини берсин . Амийн....🤲🤲🤲 Кунингиз хайрли ўтсин ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

🩷🩷⏏️❤️🩷⏏️❤️🩷❤️🩷 🌸⬇️🌸⬇️🌸⬇️🌸⬇️ ​​​​​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУН ❤️❤️🩷🩷🩷🩷🩷 ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! 🌤🕊 🤩🤩🤩🤩🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩🤩 Тонг нури қалбингизни ёритсин, Юрагингизга хотиржамлик насиб этсин. 🤩🌸🤩🌸🤩🌸🤩🌸 Ҳар қадамингига барака, Ҳар ишингизга омад ёр бўлсин. 💌💌🩵💌💌🩵💌💌 Дуоларингиз осмонларга кўтарилиб, Қабуллар билан қайтсин 🤲✨ Аллоҳнинг ҳимояси ва раҳмати сиз билан бўлсин.❤️ Бугунги кунингиз хайрли ва сермазмун ўтсин! 🌺 🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇

Ўткинчи дунё асари ёпиқ каналда тўлиқ жойланди бир нафасда ўқишни хохловчилар 4073420043120553 Qosimova Nodiraxon Шу карта 15 минг толов қилиб чекини @Smmka_oilali га юборинг

#У‌ткинчи_дунё #No_125 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Ахир қамалиб кетсангиз, болаларингизчи? —Улар жуда кичик, дадаси ўзи катта қилиб олади, лекин синглим бир умр бахтсиз ўтишига қараб тура олмайман. Мен кўрмаган бахтни синглим кўрсин дейман. Мунирани кўзларидан беихтиёр ёш оқарди. —Мен синглингиз билан гаплашиб олишим керак —Синглим воқеа жойида бўлмаган, тушуняпсизми гапимни? Умуман номи тилга олинмасин. Мунира асабий гапирди —Акангиз ўлмай қолди, сизни хам қутқариб қолиш имкониятимиз катта. Фақат бир муаммо бор. —Яна қандай муаммо? —Энди акангиз, бир умр юра олмайди. —Бундан фақатгина хурсандман. Мен қилган ишимдан афсус қилмайман. 💫💫💫💫 —Хумор гўзалим нима гаплар? Розия телеграмдан Хуморага ёзди —Тинчлик опа. Худди сиз айтгандек қиляпман, на эримни, на қайнонамни назаримга илмаяпман. —Боблайсан, бошидан шундай қилсанг, кейин сен нима десанг шуни қилишади. —Хатто эримни ўзимга яқинлаштирмай қўйдим. Охири сизни уйга олиб келишимга рухсат беради. —Рахмат сенга асалим. Ёзганларимизни ўчириб юбор, эринг ўқиб қолмасин. —Албатта ўчираман. Лекин телефонимни ушлатмайман хам. —Майли синглим, яна гаплашамиз. Хабар бериб тур янгиликлардан. —Лақма, мени айтганимни қилавер, қўш қўллаб эрингни ўзимга берасан... Розия айёрона жилмайди 💫💫💫💫 —Опа, хақиқатни айтмайман деб оёқ тираманг. Сиз айтмасангиз, ўзим кўрсатма бераман. —Оғзингни очмайсан, чурқ этсанг ўлдираман. —Опа, мен ўлиб бўлганман. Сизни қамалиб кетишингизни, фарзандларингизни етим бўлишини хохламайман. Мунира йиғлаб гапирди. —Сен умуман аралашма, дадамга қара. Ботир ака ўзи хал қилади. Сени номингни қора бўлишини хохламайман. "Акаси номусига тегишга уринган" деган тамға билан яшаш нима эканини биласанми?

#У‌ткинчи_дунё #No_124 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Келаверинглар... Мана шу уй. Олтита хонаси, ошхона ва хаммомларидан ташқари. Розия икки эркакни уй кўришга олиб кирди. —Уйни ивирсиб кетганини ҳисобга олмасак, менга маъқул. Харидор атрофга қаради —Тозалаш осан. Агар келишиб қолсак, одам солиб тозалатиб бераман. —Ичкариларни хам кўрайлик. —Юринглар. Манабу рўпарадаги ошхона, буёқда ётоқхона, бу ер болалар хонаси. Розия Бирма бир хоналарни кўрсатишни бошлади. Латофат эшикдаги овозни эшитиб, ташқарига чиқди. —Бу ерда нима бўляпти? Булар ким? Латофат Розияга бақирди. —Ўчир овозингни, мийяси айниган кампир. Розия ўшқирди —Ким бу аёл. Харидор иккисини бақиришидан хайрон бўлди —Ижарачи, ўзидан уй эгаси ясаб олган. —Бизга муаммо бўлмайдими? —Уй меники, уни қариялар уйига жойлайман. Бечорани хеч кими йўқ, эри ва фарзандлари юз бурган. —Ким булар дедим? Латофат яна бақирди —Булар клентлар, уйни сотяпман. —Мен тирик эканман, бу уйга сени тишинг ўтмайди —Буни вақт кўрсатади. Кимни тиши ўтишини —Опа, сиз хижолат бўлманг. Икки ой бу уй бизга керакмас, бемалол яшаб туришингиз мумкин. —Хеч қачон уй сотилмайди. Бу уй мени дадамни уйи. Латофат жахл билан гапирди —Ана, кўрдингизми? Айтгандимку мийяси айниган деб. —Майли бу аёлни тинч қўяйлик, ўзингиз хал қиласиз. Уй менга ёқди, мен четга чиқиб келаман, кейин уйни таъмирлаб кўчамиз. Розияга секингина гапирди харидор —Майли, буёғидан хавотир олманг. Келишингиздан аввал хабар берсангиз бас. 💫💫💫💫 —Ўша куни нима бўлди? Қандай қилиб акангизни пичоқлаб қўйдингиз? Милиция ходими, Мунирани сўроққа тутди. —Озгина тортишиб қолгандик, синглимга қўл кўтарганди. Шунга жахл устида шундай қилдим. Мунира бепарво гапирди —Шунчаки тортишувда, шундай иш қилиш мумкинми? —Мумкин экан. Мени азалдан акамда адоватим бўлган, ва буни аламини олдим. Бундан афсус қилмайман. Мунира хиссиз гапирди. —Бу гапларини ёзманг, жахл устида гапиряпти. Мен гаплашиб олай, кейин сизга кўрсатма берамиз. Адвокат йигит Аббос илтимос қилди. —Ботир акани хурмати бор. Майли бу ёзувни ўчирамиз Милиция ходими чиқиб кетди. —Нега бундай қиляпсиз? Ахир бошқа гап борку, ахир акангиз синглингизни... —Бас қилинг, синглимни номини умуман қўшманг. Қамалиб кетсам хам, синглимни номига доғ тушмаса бўлгани.

#У‌ткинчи_дунё #No_123 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Кеч бўлганда бу ерда нима қиляпсиз? Содиқ ишдан қайтиб, эшик олдида турган Жамани кўриб хайрон бўлди —Мунира хоним, синглисидан хавотир олиб келганди —Йўўўққққ оппаааа Ичкаридан келган қичқириқдан иккиси хам югуриб киришди. —Нима бўлди? Хонага кириб иккиси хам қотиб қолди. Мунисани бир ахволда ўтиргани, Мунирани эса қўллари қон чеккада хушсиз ётгани, яна бир томонда эса Муслимни қонга беланиб ётганини кўрган Содиқ, деворга суяниб қолди. Жама югуриб бориб, Мунисани очиқ баданига, илиниқ турган кастюмни ташлади. Шошиб тез ёрдамга ва Ботирга хабар берди. 💫💫💫💫 —Энди қамаламанми? Мунира ўзига келиб, титрарди —Қўрқма, мен сени қамалишинга йўл қўймайман. Ботир Мунирани қучди —Мунис яхшими? —Яхши уни хам шифохонага ёткиздик. Даданг хам яхши. —Анави итчи? Ўлдими? —Хозир операцияда, уч соатдан буён. —Нега қилдирасиз? Ўлиб кетиши керак эди. —Осонгинами? Шунчалик осон ўлишини хохлайсанми? Мунирани кўз олдида, бўлган воқеалар гавдаланди. —Йўқ, итдек хор бўлишини хохлайман.. Мунира нафрат билан гапирди. —Мумкинми? Ичкарига милиция ходими кириб келди —Тинчликми? Ботир милиция ходимига қаради. —Аёлингиздан кўрсатма олишимиз керак. —Икки дақиқага чиқиб туринг. Ботир, милиция ходимига имлади —Хўп, фақат тезроқ —Хўп бўлади. —Хеч хам хавотир олма, мен сени қамалиб ёки айбдор бўлиб қолишингга йўл қўймайман. Ботир, қўрқиб кўзлари ёшланган Мунирани сочидан силади —Мен қамалиб кетсам хам афсус қилмайман. —Хеч нимани айтма. Адвокатимни олдида гапираман дегин, бошқа гапга ўтма. Мен шаҳардаги энг кучли адвокатларни ёрлайман. —Қилган ишимга жавоб беришим керак. —Аканг хам қилган ишларига, жазо олди тамом.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга �
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катта ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy

🤔Siz ham qoraygan qozoningizni olovda qizdirib, so‘ngra pichoq bilan qirib tozalaganmisiz? ☺️Masalan men avvallari shunday qilardim. Toki videodagi "влажные" salfetka o‘rash usulini ko‘rmagunimcha. 👌Bu usul men uchun juda ham foydali va arzon yangilik bo‘ldi. Bunday tozalash usulida asosan 3 ta vositadan foydalanilar ekan. Bu vositalar... Davomi👇 Supper Oyim kanalida barcha uy ròzĝor muomolariga javob topasiz Qani shoshilin 🍽️🥃🍜🍳

📝 КАБРИСТОНДАГИ БОЛАКАЙ... (вокейлик асосида ёзилди) Иш кидириб юрганимда бир танишим иш борлигини айтиб колди. Нима иш деб у билан гаплашганимда, кабристон коровуллигини айтди. Ёшим хам элликга якинлашиб колганлиги ва огир ишларга энди унчалик ярамай колганлигим сабаб, шу иш менга маъкул келди. Бир томондан савоб иш килишимга имкон хам топилди. Ишим унчалик огир эмас, асосийси кабристонда мол, куй бокишга ва кабристонда дайди итларни юришига йул куймаслик эди. Чунки кабристонни бир томони очик эди. Асосан бу ер тинч ва осойишта эди. Одамлар бу дунёдан утган якинларни кабрини зиёрат килгани ва кабрларини бегона утлардан тозалаш учун келишади. Кабристон катта булганлиги сабаб биз икки киши коровуллик килардик. Икки кун мен ва икки кун шеригим коровулликда турардик. Коровулхонамизга хамма шароитни килиб куйганмиз. Шеригим етмишларга кирган бува булиб, жуда хотиржам босик характерга эга инсон. -- Нормамат, кечалари хеч нарсадан куркмаяпсанми? Хар хил товушлар эшитилиши мумкин шу сабабли сен калимангни кайтариб ётавер. Узи жимиб колади. Сен янги булганинг учун бу гапларни куркмасин деб айтаяпман!- деб колди бир куни смена алмашаётган куни Шомурод бува. Мен уни гапларини эшитардиму, ичимда яна куркинч хислари мени вужудимни дахшатга соларди. Эсимда биринчи тун навбатимда, кечсарок кун ботар пайти кабристонни айланиб чикдимда, коровулхонага кирдим. Чой куйдим, картошка билан тухумни ковуриб узимга кечки овкат тайёрладим. Утириб овкатланиб булгач дастурхонга дуо укиб краватимга ёнбошладим. Бахорни куни бир караса ёмгир ёгиб колади, бироз утгач куёш чикиб кетадиган паллалар. Хаёл суриб утирдим, кейин бироз чалгиш учун китобни олиб мутола кила бошладим. Ташкаридан каттик шамолнинг овози эшитила бошлади. Коровулхона деразачасидан пардани кутариб карадим, коровулхона чирогининг ёруглигидан камишларни шамолга каттик тебраниши куриниб турарди. Ахамият бермадим, яна китоб укишда давом этдим. Кейин бошка товушлар, худди кимнидир йиглаган ва кулган овозлари шамолни шовкини аралаш эшитила бошлади. Бир узим, кишлоккача анча масофа бор. Коровулхона эшигини ичкаридан кулфлаб олганман куркканимдан. Хар замонда деразани хам кимдир таккиллатгандек булиб кетади. Тонггача ухломадим. Калимамни такрорлаб ётавердим. Тонг отиши билан халиги овозлар уз узидан тинчиб колди. Кейинчалик бу овозларга куникиб кетдим. Кунлар утавериши билан бир болакай мени диккатимни торта бошлади. Доим кабристонга келар, куп маротаба мен билан дуч келарди. Деярли хар куни уни бир вактда, бир йуналиш буйича учратардим. Шундай кунлардан бир куни мен уни тухтатиб, узимни кизиктирган саволларимга жавоб олиш учун саволлар бердим. Уша болакай менга куйидагича жавоб берди: -- Мени онам кутаяпти.- дерди. Карасам хакикатдан хам болакай борадиган кабр олдида бир аёл утирганлигига кузим тушди. Болакай хам бориб уша аёлнинг ёнига бориб утирди. Улар бир бирлари билан гаплашишарди, аммо мен узокда булганлигим сабаб нима хакида гаплашишаётгани менга эшитилмасди. Шунда мен узимча уйладимку, биргалашиб, бобоси ёки бувисиними,балки кабрда уни эри ва отаси ётган булса зиёрат килгани келишгандир деб уйладим. У аёл хали жуда ёш ва гузал хам булиб, угли эса отасиз колган, деган уй хаёлимдан утди. Бир куни мен шеригим билан уша болакай ва аёл хакида гапириб бердим. Уни айтишича у хам уша болакайни куп маротаба учратганини аммо уни онасини кузи тушмаганлигини айтди. Бир куни уша болакайни келаётганини курдим. У мен билан жуда илик саломлашди, мен уни кетишини кузатиб турдим. Кетгач, кизикиб уша кабр томон йул олдим. Уша кабрда ким ётибди экан. Узимни шубхали саволларимни аниклаштириш учун хам бордим. Чунки мен хеч качон дарвозадан хеч канака аёл кирганини курмагандимда. Доим углини кабр ёнида кутиб утирганига гувох булгандим. Факат хайрон колган куйи елкамни кисиб узимга таниш булган йулакдан уша кабр ёнига бордим. ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇 https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi

#ЧИМИЛДИҚДАГИ_ДАХШАТ Опам билан тўйимиз бир кунда бўлди. Тўйим куни кечаси, ичкарига маст ҳолда кириб келган куёвнинг аҳволин
#ЧИМИЛДИҚДАГИ_ДАХШАТ Опам билан тўйимиз бир кунда бўлди. Тўйим куни кечаси, ичкарига маст ҳолда кириб келган куёвнинг аҳволини кўриб қўрқиб кетдим ва олдига югуриб бордим. - Сизга нима бўлди? - қўлидан тутиб сўрадим, аммо у мени итариб юборди ва бақирди. - Қилар ишни қилиб бўлган экансанку. АКАМ БИЛАН НИМА ҚИЛДИНГ? Кейин эса, қўлига пичоқ олиб, ўз бўғзига тиради ВА БИР СОНИЯ ЎТМАЙ😰

​​📝АКИЛЛИ КАЙНОНА! ХАР БИР КЕЛИНГА ШУНАКА КАЙНОНА УЧРАСИН ИЛОХИМ. БИЗНИНГ ХАМ БОШИМИЗДА КАЙНОНА БУЛИШ БОР ИНША АЛЛОХ. БУ ИБРАТЛИ ХИКОЯ БИЗ УЧУН ХАМ МУХИМ АЗИЗ ДУГОНАЖОНЛАР ... ....Бир замонлар жуда оқила адолатли аёл бўлган экан. У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари ҳаққига улар тўғилиши биланоқ жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиҳа умр йўлдошлари келишини, келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан. ....У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алохида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Туйнинг эртасига аёл келинини хузурига чорлаб шундай дебди: Қизим.!..бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида асрадим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим. Умримни қурбон қилдим. ....Нима учун биласизми.? Келин жимгина ерга караб бош ирғиди. Ҳаётда яккаю ягона ниятим, жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли булишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи булишдан паноҳ сўрадим. ....Мен узбек аёлиман.! Ким у узбек аёли.? Қаерда номи тилга олинган узбекни.? Қуръондами ё хадисда.? Ҳеч каерда.! ....Аллоҳ учун фақат бир тоифа аёллар бор! Улар МУСЛИМА аёллар. ....Хоҳ ўзбек, хоҳ оврупа, хоҳ шарқ аёллари бўлсин Аллоҳдан панох топгувчилар бу, муслималар.! ....Муслима аёл қандай бўлади.? Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва хадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф одатлар, на одамларни гапи уни бошқара олмайди. ....Шу йиллар давомида ҳаётда адашмаслик учун, озми кўпми яхшилардан ўрнак олишга интилдим. Кўп нарсалардан бохабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатдики, ҳеч бир Қуръон ёки хадисда аёл қайнона қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон товоқ, кир чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини "рози қиламан" деб, эри билан ораси бузилсин деб, ёзилмаган экан. ....Аксинча Эр, Эр ва яна Эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб, Одобли ва иймонли зурриёдларни етиштиришдир. ....Бу йўлда сизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик килмаслиги шарт.! ....Энди қайнона ва қайнотага келсак, улар ҳеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўладики, ....ундай инсонлар бу ҳаётда йўқ!!!! Бу дунёда фақат ОТА ВА ОНА мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак. ....Қайси фарзанд ота онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади.? ....Қайси фарзанд ота онасини бехурмат қилади.? ....Аксинча ҳар бир фарзанд ота онасини мехр билан парваришлайди. Қалбида битмас муҳаббат билан хизматига шай туради. Албатта мен солих, охиратини уйловчи фарзандларни назарда тутяпман. Кизпошшам.! ....Шуни билингки, мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллоҳга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр буйи бажардим бундан кейин хам бажара олишимга шубхангиз бўлмасин. Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қ илишга келдингиз ва фикр хаёлингиз боламда бўлсин. "Қайнонамдан балога қоламан" деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи булсангиз аввало эрингиздан олинг, У сизни хожангиз. ....Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Биз эрингизни энг якин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса у севадиган ва қадрлайдиган ҳамма нарсани севади. Мана шу асл Муҳаббат. Эрингизга шундай муҳаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Хар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзоту махлуқларга муҳаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли муҳаббат уйғотади. Ич ичидан сиздан рози булади.

#Бисмиллах БУГУН 🤝🤝⬇️🤝🤝🤝🤝 🤝🤝🤝🤝 🤝🤝🤝🤝🤝🤝 ⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐ Ассалому алайкум Хайрли тонг Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌺 🌸🌷Шукур етдик шу кунга, 🌸🌷Кўнгил тўлар таскинга, 🌸🌷Ҳаж мақоми мискинга, 🌸🌷Жума муборак бўлсин. ✨ЖУМАНИНГ ХАЙРУ БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ҚАДРДОН!!! 🌷 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Ўткинчи дунё асари ёпиқ каналда тўлиқ жойланди бир нафасда ўқишни хохловчилар 4073420043120553 Qosimova Nodiraxon Шу карта 15 минг толов қилиб чекини @Smmka_oilali га юборинг

#У‌ткинчи_дунё #No_122 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Дадажон уйга қайтдингизми? Мунира, Содиқга қўнғироқ қилди —Озроқ ишларим кўпайиб кетди. Ой охри ҳисобот топшириш пайти. —Синглим уйга кетганди, телефонини кўтармаяпти. Мунира хадиксираб гапирди —Хавотир олма, эшикни ичкаридан қулфлаб, ухлайди. Шунга эшитмаяпти шекили. —Майли дадажон, уйга боргач менга қўнғироқ қилинг. —Хўп, хижолат бўлмай болаларга яхши қара. Мен узоғи икки соатда етиб бораман. —Майли яхши ишлаб олинг. Мунира, телефонни ўчириб кўнгли ғашланиб, ташқарига чиқди. —Жама, Мунисани ташлаб қўйдингизми? —Ха дадангиз келиб бўлган экан. Уйга кириб кетди —Нима? Дадам билан хозир гаплашдимку? Дадам ишда экан. Мунира ховлиқиб гапирди —Эшикни очаман деганди, эшик очиқ экан дадам келибди кетаверинг деди... —Юринг мени олиб боринг... Мунира шошди —Хўп, лекин Ботир акадан сўраш керак —Синглимни хаётини олдида, бировдан рухсат сўрашим шарт эмас Мунира машинага ўтирди —Хўп ... Жама машинани ўт олдирди —Шошманг. Уйни калитини олиб олай. Мунира Жамани жавобини хам кутмай, югуриб кириб кетди. Эшикдан кириб илгакдаги калитни олиб, тез ортига қайтди. 💫💫💫💫 —Ака, илтимос айтганингизни қиламан, фақат мени номусим билан ўчашманг. Ароқ ҳиди анқиб турган Муслимдан жирканиб гапирди —Кўп гапирма, кайфиятимни бузма.. Муслим алжираб гапирди —Ифлос номард экансан.. Муниса бақирди —Нима десанг розиман. Бугун меники бўласан.. Муслим, Мунисани кўйлагини ертиб ташлади —Бас қил.. йўқол.. Муниса куч билан Муслимни ўзидан итарди. Куч билан ўрнидан туриб, эшикка югурди. —Қаёққа кетяпсан? Муслим ўрнидан Мунисани билагидан маҳкам сиқди 💫💫💫💫 —Дадам айтгандек ичкаридан қулфлаб ухлаб ётибди шекили? Тез чиқаман.. Мунира Жамага гапириб эшикни очди. Ичкарига кирдию, Мунисани овозидан оёқ қўли бўшашиб кетди. Секин юриб, хонага яқинлашиб, Мунисани устида тинмай ташланаётган Муслимни кўриб қотиб қолди. —Ё Аллоҳим.. Мунира ерга ўтириб қолди. Бақирай деса овози чиқмайди, ёрдам берай деса, оёқ қўли ўзига бўйсунмас эди. Кўзларидан эса тинмай ёш оқарди. Бирдан кўзи дераза четида турган, катта пичоққа тушди. Ўзида куч тўплаб, пичоқни олиб хонага бостириб кирди. Бор кучи билан, Муслимни биқинига пичоқни тиқиб олди. Мунисани устига тушган Муслимни олиб. —Бу мени хаётимни барбод қилганинг учун.. Ўнг сонига пичоқни суқди. —Бу эса, синглимни бадном қилмоқчи бўлганинг учун. Чап сонига хам пичоқни суқиб, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб ўтириб қолди. Муслим оғриқ зарбидан хушини йўқотди.