cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 https://t.me/ibratli_reklama . . . . . . . . .

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
35 979
المشتركون
-15324 ساعات
-4317 أيام
+80630 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
- Унақа бўладиган бўлса Холида чечани олдида Қуръон ўқиб ўтиргандирлар. - Холида чеча ўзи жуда инжиқ аёл бўлган эканлар, катта келинларига жуда кўп азоб беравериб хаттоки икки марта боласи тушишига сабаб бўлган эканлар. Энди ўша келинлари келиб розиман дейиши керак экан. - Келинлари келсинда унда. - Буни иложи йўқ у чет элда экан. Холида чечани азобларига чидай олмай ахийри эри билан ажрашишга мажбур бўлган. Аслида икковлари севишиб турмуш қуришган экан. - Ана ҳолос, мен у кишини мулойимгина кампир деб юрардим. - Одамни оласи ичида бўлади. Бир марта ҳаттоки икки йил яшаб ҳам одамни қандайлигини билиб бўлмас экан. - Оббо яна яра янгиландими? - Ёғеее мен учун ҳаммаси тамом бўлган. Мен яра деб ҳисобламайман. Умримнинг ўша саҳифаларини ёпиб бўлганман қайтиб очилмайди. - Севгансизку, балки кечирарсиз? - Йўқ кўп ўйлаб кўрдим. Мен бундай қилолмайман. - Ўртада бола борку. - Лочин ака сиз балки билмассиз, аммо уни... Диёрани ҳам ҳомиласи бор эди ўшанда. Ойим буни билиб қолгач мени олиб кетгандилар. Тахминан уч ойликлар бўлгандир ўша пайт. Ҳозир эса туғилган  икки ойликка яқинлашиб қолгандирам. Шундай экан у болани ҳам отасиз қолдиролмайман. Қолаверса менга хиёнаткор инсонни кераги йўқ. - Қароризни ҳурмат қиламан. Бу сизни ҳаётиз. Шундай яшангки сиздан воз кечиб кетганига пушаймон бўлсин. - Кераги йўқ. Мени унга уни менга йўлиқтирмаса бас. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Ўзизчи? Келинойим билам нега ажрашгансиз? Лочин ўзи шу мавзуда гапириб бекор қилдим деб ўйлаётганди. Мана яна эшитишни хоҳламаган саволини эшитди. Эшитмаганга олиб отини бахона қилди. - Узр Ширин мен Учқурдан хабар олай қандайдир безовта кўринаётганди кўзимга. Менга хаёт бағишла: Ўша куни худди тахмин қилинганидай Холида чеча жуда оғирлашиб қолди. Чаман момо кечгача ўша ерда қолиб кетди. Кечқурин ҳориб чарчаб кириб келди. - Аммабуви тинчликми? Жуда чарчаган кўринасиз? - Илоҳим айтганинг келсин қизим. Лекин бечора жуда қийналди. У дунёга борсам катта келинимга берган азобим учун сўралсам нима дейман деб айтарди. Келинини топишни иложи бўлмади. Барибир келмасди ҳам. Чунки у келинга қилмаган иаҳи қолмаганди.  Мана энди ўша берган азоблари минг бўлиб ўзига қайтди. Қанча азоб чекяпти. Нуқул алаҳсираб Гулдонани чақиради. - Кўринишларидан унақа аёлга ўхшамасдилар. - Энди ўзгаргандида  Сенам эрта оила қуриб келинли бўлсанг ўз болангдай кўр. Агар эплолмасанг алоҳида қилиб чиқариб юбор. У ҳам бировни боласи. Уни ҳам ота онаси не не азоблар билан катта қилган. Гулдай фарзандини бериб қўйиш ўзи уларга оғир. Камига яна қайнонаю қайнотаси азоб берса улар қандай чидасин. - Тўғри гаплариз. Дунёда ҳар хил одам борда. - Холидани охирги ўн йилликда ўзим эпақага келтирдим. Гапириб гапириб сал бўлсада йўлга солгандим. Бечора уйидаги келини бирор жойга мехмонга боришга зор эди. Кўргансан Шоҳиста келин бирам оқила аёл. Лекин шуни ҳал турткилаб ўтирарди. Айтардим қўй гапирма бир куни шуни қўлида қоласан деб мана уч ойдан бери умридан барака топсин, Шоҳиста оғринмай қаради. Бошқаси бўлганда шунча азоб берди манам пайтдан фойдаланай дерди. Бу лекин ундай қилмади. - Шоҳиста келинойи баъмани аёл. Доим сизни йўқлаб товоқда ёки косада овқат олиб чиққанлари чиққан. - Тилла аёл у. Холидани келинлар борасида омади чопган. Аммо ўзи қадрига етмади. Шоҳиста онасини уйига икки соатга бориб келса ҳам келганидан сўнг Холида бурнидан билоқ қиларди. Шу учун кўпда мехмонга боравермасди. - Балки тузалиб кетарлар? - Қаёқда дейсан. Ўзи тайёр бўп турибди. Келинига айтдим бу кечадан ўтмайди. Нечада узилса ҳам мени чақир деб. Қўрқмасин дейман. Қобил ҳам иш билан кетган экан энди қайтаркан. Ҳали неваралари ёш. Шу учун мен бироз дам олай. Ҳализамон чақириб қолса керак. Чаман момо айтганидай тунги 1 ларда эшик тақиллади. Шоҳиста Холида чечани тамом бўлдилар шекилли деди. Давоми бор. @ibratli_sozlar
2 0756Loading...
02
Сабо анчагина ҳаракатлари эвазига Мишкани уйига яшашга кириб олди. Мишкани авраб алдаб яна ишончига киришни бошлади. Аммо бу ўзи ўйлаганидек осон кечмади. Ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган Михаил ҳадеганда Сабони ўзига яқин олавермади. - Мишка наҳотки менга қизиқишинг ўлган бўлса.  Сабо Мишканинг бўйнидан қўлларини ўтказиб унга нозли кўзлари билан қаради. - Сабо мен сени сира тушуна олмадим. Ўзингку мендан нафратланишингни, кейин эса мен билан учрашган кунингга лаънат айтиб ўтиргандинг. Энди эса севаман ўламан деябсан. Қайси бир гапингга ишонай. - Сен менга ишон. Ҳар холда ҳаётимдаги биринчи эркак ўзинг бўласан. Наҳот сени унута олсам. - Гапга ҳам жуда устасанда. Хўш мендан нима хоҳлайсан? - Сени, ва яна сени. - Ишониш қийин. - Ўйлаб кўрсам мен сенсиз яшолмас эканман. Неча бора уриниб кўрдим сени унута олмадим севгилим. Менга нисбатан қалбингда ҳеч нарса йўқми? - Сенга бефарқ бўла олмайман. Буни яхши биласан. Акмал билан навбатдаги учрашувда Акмал унга умуман сезилмайдиган камера берди. - Буни нима қиламан? - Бу мини камера. Аммо жуда яхши ишлайди. Сиз уни билдирмай Михаилни устки кийимига ўрнатишингиз керак. -Иш беришига ишонасизми? - Албатта. Мен бундан жуда кўп бора фойдаланганман. Овозни ҳам жуда зўр ёзиб олади. Бу орқали бошқаларга ҳам йўл очилиши  мумкин. - Ишончингиз комил бўлса бўлди. Буни ўрнатиш мен учун ҳеч гап эмас. Буни қарангки ҳозир қиш фасли. Шапка ҳам кияди. Уни эса эмблемаси бор. - Йўқ шапка бўлмайди. Чунки у жуда юқорида туради. Бошқа қулайроқ жой топинг. - Хўп ҳаракат қиламан. - Лекин жуда эҳтиёт бўлинг ҳаммаси чиппакка чиқмасин. Сиздан умидимиз катта. Менга хаёт бағишла: - Хўп саломат бўлинг. Бирор маълумот топсам алоқага чиқаман. Айтганча Жасур ака яхшиларми? - Яхши, гаплашмаяпсизми? - Йўқ гаплашмаяпмиз. Мени кимлигимни билгач ҳафсалалари пир бўлган. Сабо ерга тикилган кўйи жавоб берди. - Ишлар бицин кейин у билан келишиб оласиз. - Йўқ майли шундайлигича қолаверсин. Мени унутганлари яхши. Мендай .....  Сабо қолганини айта олмади. Чуқир хўрсингач давом этди. - У киши олийжаноб инсонлар. Мен Жасур акамга муносиб эмасман. Бўлолмайман ҳам. Ҳали ўз бахтларини топадилар. Хайр соғ бўлинг. Сабо тез тез юрганча кафедан чиқиб кетди. Кетаётиб кўз ёшлари юзини юварди. У Жасурга кўнгил қўя бошлаганди. Умрида биринчи бор шу ҳисни туйганди. Бир инсондан ҳеч қандай таъмасиз, ҳеч нима кутмай севаётганди. Жасур ҳаётига мисоли қуёшдай кириб келганди. Зулмат босган қалбига нур олиб кираётганди. Аввалги Сабо бўлганида ҳеч иккиланмай Жасурга тегиб кетган бўларди. Аммо ҳозирги Сабо Жасур сабаб ўзгарганди. У кўнгоига ёққан инсонга хоҳласада ёмонлик қила олмасди. Мишкадан қаттиқ нафратлансада ҳаётими барбод қилган кимсани озодликка қолдиролмайди. Яна қанча одамни умрига зомин бўлади бу аблах. Ундан кўра майли Сабо қамалсада Мишкани ҳам қамоққа тиқади. Бу учун қўлидан келган барча имкониятни ишга солади. Мана ҳозирам ўзи хоҳламасада Мишкани уйига қайтяпти. Мишка билан эр хотинлардай яшайди. У бунақа ҳаётдан жуда безиккан. Қўлидан келсаю ҳаммасини бошидан бошласа ўлиб кетса ҳам Мишкани қўлида қўғирчоқ бўлмасди. Ундан сира ҳам ёрдам сўрамасди. Сабо Мишкани уйига етиб келди. Ўз калити билан эшикни очиб кирди. Биларди Мишка уйга камера ўрнатиб бўлган. Чунки у жуда эхтиёткор. Ўзидан из қолдирмасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам Акмал берган камерани қоронғуда ёки ваннахонада Мишкани кийимига ўрнатишга ҳаракат қилади. **** Ширин ота онаси кетгач бироз бўлсада тушкунликка тушиб қолди. Аввалгидай ҳушчақчақ эмас нимадандир сиқилган, ўйловда ўтирарди. - Бизни Асалқандимиз нима билан машғул? - Лочин ака бу қандай исм бўлди? - Нима фарқи бор барибир ўйлаб кўрса Ширин дегани бўлади. Шу учун мен сизни ҳеч ким чақирмаган исм билан чақиряпман. - Борингее. Ширинни юзига кулгу югурди. - Сизни айлантириб келиш ниятим бор-у аммо бу совуқда чиқиш ёқармикан сизга? - Йўўўқ. Уйда ўтирақоламан. Яна шамоллаб қолиб тузалишим қийин кечмасин. - Бу гапизам тўғри. - Чечам ҳали қўшнини уйидан қайтмадиларми? - Йўқ менимча Холида чеча бугундан ўтмасала керак. Аммам кетишларидан олдин шундай дедилар.
1 8784Loading...
03
Менга хаёт бағишла: Диёра Замирага бироз ҳеч бир маъносиз қараб турди. Диёранинг индамай турганига Замира эри билан ўртасида муаммо бўлиб қолган деб ўйлади. - Ифлос, иккиюзламачи, қотиииииил. Ўлдираман сенииии. Диёра бое кучи билан Замирани юмдалашга тушиб кетди. Замира нима бўлганини англаб улгургунча Диёра уни дуч келган жойини уриб тирнаб ташлади. Замира жон ҳолатда ёрдам беринг деб қичқирарди. Диёрага эса ғойибдан куч ёғилиб келдими Замирани тинимсиз урса ҳамки чарчамасди. - Ўчир овозингни ет ютгур, топиб бер боламни. Тирилтириб бер. Сардоримни сен ўлдирдинг. Тирик қўймайман сени. Замира ўтирган уй анча ичкарида бўлгани сабабли олдинига уни овозини эшитишмади. Кейин эса навбатга турганлар бирин кетин кира бошлашди. - Бирортанг жойингдан қимирлама! Диёра уларни кўриши билан жон ҳолатда қичқирди. - Кўриб қўйинг манави ёлғончи ифлосни ахволини. Бу мегажин боламни ўлдирди буни соғ қўймайман. - Ўзингизни босиб олиннг синглим бу бир ҳаммани хожатини чиқсрувчи аёл бўлса. Болангизни қандай ўлдиради. - Узооооқроқ тур. Келма ёнимгда. Диёра яна Замиранинг сочидан бураб тортди. - Гапир нима қилганингни? Айт докторга олиб борма берган дорим билан тузалади дедим де. Гапир. Гавда жиҳатидан Замира бўйи паст озғингина қорачадан келган эди. Диёра эса гавдалироқ эди  Замирани бемалол таъзирини бера оларди. Диёрани фарзанди шу аёл сабаб ўлгани учун ҳам уни ўлдиришгада тайёр турарди. - Ўзизнинқўлга олинг Диёра. Бу Аллоҳнинг хоҳиши у шунча умр берган экан. Бандасини қўлидан нима келарди. - Ўчир овозингни. Ўзингни оқлама! Ҳаққинг йўқ бунга. Агар ўшанда докторга олиб борганимда болам тирик қоларди. Сен айбдорсан. Сен! Диёра Замирани биқинига тепиб юборди. Замира оғриқдан дод солганида, навбатдагилардан биттаси ўтиб Дийрони четга тортди. Бири эса Замирани паналади. - Тегинма менга бирортанг. Камроқ уни ёнини олинглар. Бу шайтонни малайини барибир соғ қўймайман. - Диёра яна бир бор айтаман ўзизни қўлга олинг. Оқибати яхши бўлмайди. - Нима қилардинг? Қиладиганингни қилиб бўлдингку. Илоҳим етти уруғингга ҳам қир келсин. Ҳамманг жаҳаннамда ёниб кул бўлларинг. Диёрани ортиқ бардоши қолмади. Ўтириб олиб баралла йиғлаб юборди. Болам, болажоним, Сардорбегим. Фолбинга ишонган онангни кечир. Сени асролмаган онангни кечир. Қандай чидайман. Болааааам! - Синглим йиғлааманг. Ҳали кўп фарзандлик бўласиз. - Энди бўлмайди. Юрак бағрим ёниб кетяпти. Бу қотил. Мен буни ўлдираман. - Бирортангиз бу аёлни танийсизми? Ораларидан ёши каттароқ бир аёл атрофдагиларга савол берди. - Мен бир икки марта кўрганману қаердан эканини билмайман. Одамлар энди Диёрага ачиниб қарай бошлашди. Айримлар фолбинни бу қилган иши учун индамай уйни тарк эта бошлашди. Замира эса фурсатдан фойдаланиб бошқа уйга ўтиб Зумрадхонга қўнғироқ қилиб Диёрани бу ердан олиб кетишини айтди. Зумрадхон дарровда Сарварни рақамини топиб қўнғироқ қилиб хотинининг қаерда эканини айтди. Ўзи билан ўзи оввора бўлиб юрган Сарвар хотинининг бу қилиғидан жахлланганча йўлга отланди. Сарвар Замиранинг уйига борганда Диёра ҳали ҳам йиғлаб ўтирар олдида бир иккита аёллар бўлиб улар Диёрага далда беришга ҳаракат қилишар эди. - Диёра бу ерда нима қиляпсан? Шундагина Диёра эс ҳушини йиғиб олди. Эрига ҳеч нима демай ташқарига отилди. Сарвар ҳам унинг ортидан чиқди. Диёра тўғри бориб эрининг машинасига ўтирди.  Энди у эрига нима деб баҳона топишни ўйлаётганди. Агар Замиранинг гапига кириб шундай бўлганини Сарвар билса, Диёра аниқ кўчада қолади. Чунки Сарвар буни сира кечирмайди. - Ўзим зериккандан айланишга чиққандим. У аёл билан тортишиб қолдим. Бошқа гап йўқ. Кейин кўрдиз аёллар менга далда беришди. Бундан эса баттар кўзларимга ёш келди. - Бўлдида энди. Ўзинга келишинг керак. Бу туришда бўлмайди. Менга жинни хотинни кераги йўқ. Шунга қараб ҳаракатингни қил. Диёра йўлнинг қолган қисмини бир оғиз ҳам сўз демай жимгина атрофни кузатиб кетди. Сарвар эса шунча ишини ташлаб бу ахмоқ хотинни деб оввора бўлиб юрганига асаби бузиларди. ****
1 5454Loading...
04
Kunlar isib, Qòltig'ingiz terlab, yoqimsiz hid kelishidan charchadingizmi❗️❓ Uy sharoitida buning oddiy yechimi bor🤩 Shu #usullardan so'ng siz hecham qòltiq terlashidan nolimaysiz😇 ham erkaklar ham ayollar uchun super usul😻 👉Buning uchun bizga kerak bòladi
1 6200Loading...
05
Бечора бола жуда қийналиб кетди. Оғзидан ҳам орқасидан ҳам қон келаяпти. Имунитети жуда паст экан. Бундан буёғига тайёр туринг. - Бирор йўли йўқми? Чет элдан доктор чақирсакчи? - Энди кеч. Нуда кеч олиб келгансиз. Четдан доктор олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Сарвар жойида қотиб қолди. Ҳали дунёга келиб ҳеч нима кўришга улгурмаган ўғли, беҳуноҳ болача одамларни бу чиркин дунёсидан кетмоқчи. Сарвар опир қадамлар билан врач ҳузуридан чиқди. Сарварни шалвираб чиққанини кўрган Дилфуза опа ўғлининг ёнига югуриб келди. - Болам нима деди шифокор? - Ойи наҳот у ўлса? Миттигинам чидолмаса. - Яхши ният қил Сарвар. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. - Ойи энди кеч яхши бўлишига. Сардорбек ортиқ кураша олмас экан. Сарварнинг кўзларига ёш қуйилиб келди. Ўғлидан айрилмай туриб бу синовга чидай олмаётганди. Диёра эса бир четда телбага ўхшаб ўтирар, ҳеч ким ва ҳеч нимага иши йўқ, ўша кундан бери тузук овқат ҳам емасди. Она боланинг суҳбати унинг қулоғига ҳам кирмади. Ўз ҳаёллари билан андармон бўлиб ўтирибди. Эртаси куни Сардорбек вафот этди. Диёра ҳамма ёқни бузиб йиғлади. Уни тинчлантиришга ҳеч кимни кучи етмас ҳамшираларни ҳам ўзидан итариб ташларди. - Болаааам. Болажоним. Тирик у. Сенлар уни мендан олиб қўймоқчисан. Болам ўлмаган. Диёрага ҳаммани раҳми келди. У телбадек бўлиб қолганди. Бир амаллаб тинчлантирувчи дори қилиб уни узлатиб қўйишди. Болани эса олиб кетишга тайёр қилиб беришди. Менга хаёт бағишла: Ўша куни Сардорбекни митти вужудини қабрга қўйишди. Диёра эса бутун дунёдан узилиб қолганди. Нима бўлди нима қўйди ҳеч нимани англолмас нуқул " Болам тирик" деб такрорлашдан чарчамасди. Сарвар эса мум тишлагандай жим турар унча бунча гапга жавоб беравермасди. Дилфуза опа ҳам ўзини айблар неварасига мехри тушиб қолгани учунми ўзини кечиролмасди. Ўз уйимга кўчириб кетсам болгинам тирик қолармиди деб ўйларди. Вақт ҳаммасига даво дейишганидек аста секин бунга ҳам кўникишди. Аммо Сардорбекни қабрга қўйишганига бир ҳафта бўлгач ўзини анча ўнглаб олган Диёра такси тўхтатиб Замиранининг олдига учди. Ҳар доимгидай Замира бемалол ўтириб ишини давом эттрииб ўтирарди. Диёра таксига керагидан ортиқ пул бериб кетказиб юборди. Ўзи эса навабтда турган йиргирма чоғли одамларга ҳам эътибор бермай Замиранинг хонаси томон одимлади. Замира олдига бостириб кирган одамни кўриб жахли чиқди сўнгра юзига табассум юругирди. - Келинг Диёра. Тузукмисиз? Анчадан бери келмай қойгандиз? Сизни кўриб хурсанд бўлдим. Яна ўқитишга келдизми? @ibratli_sozlar
1 5354Loading...
06
Менга хаёт бағишла: - Хурсанд бўлдим жуда яхши қилибсиз. Эртасига худди момо айтганидай Махмуд ака , Гулзода опа ва жажжигина Шахина дарвозадан кириб келишди. Улар билан сўрашиб бўлган Чаман момо Маҳмуд ака ва Гулзода опани ичкарига бошлади. Ширин ота онаси билан учрашишдан олдин соғинчдан қаттиқ ҳаяжонда эди. Эшикдан биринчи бўлиб Гулзода опа кирди. Ўзига қараб аравачада жилмайиб яқинлашаётган қизини кўриб қувончдан йиғлаб юборди. - Аллоҳим ўзингга шукр қизимни қайтиб бердинг. - Ассалому алейкум ойижон, дадажон сизларни жудаям соғиндим. - Валайкум ассалом она қизим жоним болам. Овозингни эшитадиган кун ҳам бор эканку. Гулзода опа тинимсиз йиғлаб қизини қучоғидан бўшатмасди. Маҳмуд ака эса сабр билан Шахинани кўтарганча Гулзода опани Ширинни қўйиб юборишини кутарди. - Бўлдида онаси, менам ягонам билан кўришай. Мен ҳам қизимни соғиндим. Гулзода опа ноилож Ширинни бағридан бўшатди. Маҳмуд аканинг ҳам кўзларида ёш кўринди. - Онам мени, сен бизни қанчалик хавотирга қўйганингни биласанми? Бошқа йиқила кўрма ўзингни эҳтиёт қил болам. Сал қолса... Бўлди бугун хурсанчилик кун. Аллоҳга шукр сени бизга қайтарди. Умринг узоқ бўлсин. Оёққа туриб кетганингни ҳам кўриш насиб эцин. Мана энди қизинг билан кўришчи. - Болажоним ўзимни. Ширин қизини қучоқлаб юз кўзларидан ўпа кетди. - Сизларни жуда ҳам соғингандим. - Мана бу аммамда ҳали ўзига келсин кейин келасан. Сизларни кўрса дарди янгиланади дея келишимизга қаршилик қилдилар. - Яхши қилганманда. Бўлмаса уни ёнига келиб йиғи сиғи қилиб юрагини эзардиз. Мен эса тузатолмай ҳалак эдим. Қани остонада туравермай бу уйга кирингларчи. Чаман момо меҳмонларни дастурхон тузатилган хонага олиб кирди. - Бу дастурхонга қараб Ширинимни қўли тегканини сезяпман. - Қизинг жуда чаққон Лочин аравача олиб келиб берганидан бери овқат қилишни ўз зиммасига олган. - Қачондан бери гапираяпти? - Икки ойлар бўлди. - Сиздан жуда қарздормиз амма. Ширинимни ҳаётга қайтардингиз. - Бу мени касбим. Қолаверса Аллоҳни иродаси экан. Мен воситачи бўлдим ҳолос. - ИншаАллоҳ бундан буёғига фақат яхши кунлар бўлсин. - Амма Лочин ким? - Мени тутинган ўғлим. Ҳозир келиб қолади. Тоққа кетуди. Келишларизни эшитиб қўй олиб келиб сўяман деганди. - Вой оввора қилибмизда ўғлизни. - Қояверинглар, ўзи шунақа феъли. Бировдан ёрдамини ҳам аямайди. Мен учун эса доимо яхши бўлсин деб бирга даволашгача ҳам боради. Ширинни икковлашиб даволаганмиз. - Унақада яқиндан танишиб қўйсак ҳам бўларкан. Шахина Ширинга эмас кўпроқ Дилфуза опанинг пинжига кироб ўтирди. Орадан шунча вақт ўтиб онасидан бегонасираб ўтирганди. - Ширин ҳали оёққа туриб кетсанг ўзингдан бошқага бормай қўяди. Сен бундан хавотир олма. Сендан анча пайт узоқда бўлди таъсири бор. Майли шундайлигича бўлаверсин. Борганингдан кейин ўзингга ўргатиб оласан. Оила аъзолар билан Ширин маза қилиб суҳбат қурди. Ёшлигини айтиб кулдириб ўтиришди. Аммо бир оғизам Сарвар ҳақида гапиришмади. Ширинни ўзи ҳам юрак ютиб сўраёлмади. Ичида жуда қизиқсада сиртига чиқармади. Кўз очиб кўргани бутун вужуди билан севганини барибирам ҳаёлидан чиқаролмаганди. Суҳбатлари айни қизиган чоғда Лочин қўй етаклаб кириб келди. Юз қўлларини ювиб меҳмонлар билан сўрашиб бўлгач қўйни саранжомлашга тушди. Маҳмуд ака ҳам Лочинга ёрдамга чиқди. - Ўғлим қассобликдан хабариз бор эканда? - Амаки буни ҳам шу ерга келиб ўргандим. Авваллари битта товуқ ҳам сўйиш қўлимдан келмасди. - Йўғее бунақа сўйишизни кўриб тажрибангиз катта деб ўйловдим. - Тоғда яраланган, ҳуллас даволаб бўлмайдиган қўйларни қийнамасдан ҳалол қилишимиз керак. Қўрқўқлик қилиб ўтираверсам харом қотиб ўлади. Ноилож ўргандим. - Баракалла мана бу бошқа гап бўлди. Лочин Маҳмуд ака билан биргаликда ўчоқ бошида қўй гўштидан ажойиб таом тайёрлашди. Аёлларни ёрдам беришига эса Лочин рози бўлмади. - Бугун сизлар дам олинглар. Биз хизматда. У шундай дея Маҳмуд акага кўз қисиб қўйди. Маҳмуд ака бу киришимли йигит билан мароқли суҳбат қурди. Лочин унга қўйни қандай парвариш қилишу касал бўлса нималар қилишни эринмай тушунтирди. - Лочин бу ерга қандай келиб қолдингиз?
1 5913Loading...
07
Дугонамнинг айтишича... 😂😂😂 АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ: 01. Сочларини сила 02. Эркала 03. Куўзларини ичига қара 04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла 05. Сухбатлаш 06. Биринчи тонгда ундан олдин уйғониб олма 07. Дастак бўл 08. Ресторанларга олиб бор 09. Кийим дўконларга олиб бор 10. Саёхат қилдир 11. Кулдир 12. Крассворд ўйинларни бирга ўйна 13. Мусиқа тинглат 14. Рағбатлантир тез-тез 15. Сокинлаштир 16.Доим кечир 17. Хайратлан 18. Ишон 19. Эшикни оч 20. Лифтдан чиқаркан тугмани бос 21. Машинани эшигини оч 22. Исит 23. Қучоқла 24. Ўп 25. Уни девоналардек яхши кўр 26. Уришсанг, қулоғига пичирла 27. Оёқларини массаж қил 28. Концертларга олиб бор 29. Уни хамма жойда хар доим кутиб тур 30. Биргаликда диета қил 31. Биргаликда спорт билан шуғуллан ... ... 1000. Нима хохлашини олдиндан бил 1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра 1002. Хар доим Уни эшит 1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма 1004. Адёлни тортиб уйқусини бузма, қимирлатма ... ... ... 6789. Машина олиб бер 6790. Соат олиб бер 6791. Узук олиб бер 6792. Билак узук олиб бер 6793. Сочини укладкасига, тез-тез салонга юбор 6794. Причёскани тез-тез ўзгартирсин 6795. Оддий теккис кўйлак кий 6796. Қасам (онт) ич 6797. Чида, Сабр қил 6798. Бардошли бўл ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ: 01. Қорнини тўйғаз 02. ТВ пултини қўлига бер 03. Ёнида жим ўтир. 😂😂😂😂😂😂😂😂😂 @qodirova_g
1 44820Loading...
08
- Амаки буни тарихи жуда узун. Хуллас бир касаллик билан даволанолмай чечамдан ёрдам сўраб келгандик. Аввалига рози бўлмади, кейин эса рахматли ўғлига ўхшатибми кўнгли бироз юмшади. Шундан сўнг бу ерлар ёқди кетолмай қолдим. - Зўр жойлар экан. Менга ҳам жуда ёқди. Аммо она ватан дегандай, туғилиб ўсган жойимдан келолмайман. Бу ерни ҳавоси ҳам тоза, одамни баҳри дилини очиб юборади. - Ана шу баҳри дилни очадиган оҳанграбоси мени ўзига тортган бўлса ажабмас. - Сўраганни айби йўқ. Келин қаерда? Лочин аслида ҳам гап мавзусидан шу савол берилмаса эди дея ичидан зил кетиб ўтирганди. - Келин йўқ. У ўлган. - Узр ярангизни янгиладим. - Ҳечқиси йўқ. Менимча тайёр бўлди. Лаганларни олиб келай сузамиз. Уйдагилар ҳам оч қолиб келтишди. Лочин чаққон ҳаракартлар билан овқатни сузиб ёғи қотмасин дея уйга югурди. Қиш куни эмасми бир зумда кеч ҳам тушиб қолади. Овқат устида яна ҳангома қизигандан қизиди. Шахина эса Лочин билан ўйнади. Лочин унга эшак бўлиб берар ҳали самолёт қилиб учирарди. Ширинни ўзидан коъра қизи Лочин билан чиқишиб кетди. - Лочин ака ўзизам пазандаликка мендан ўтар экансизку. - Сизчалик эмас. Мен ҳаваскор ошпазман. - Масалан мен тан олиб айтаманки бу овқатдан сира ҳам пишира олмасдим. - Бу овқатни ҳам бирор кун ўргатарман. Ёшроқ қўй бўлгани учун ҳам гўшти тез пишди. Тоғда қариларидан сўйганмиз пишишига анча вақт кетган. Борееей деб хомлайин ҳам еган вақтларимиз бўлган. - Умриздан барака топинг ўғлим. Аллоҳим доимо қўлласин. - Илоҳим айтганиз келсин. Овқатдан сўнг Лочин ҳозир дея чиқиб кетди. Чаман момо ҳам ўрнидан қўзғалди. Савол назари билан қараганларга Ширин: - Намоз ўқишга турдилар икковлари ҳам дея жавоб берди. Эртаси куни эса Лочин Маҳмуд акани олиб тоққа чиқиб кетди. Лочиннинг отини кўриб Маҳмуд аканинг жуда ҳаваси келди. - Амаки сизга ёққан бўлса ҳудди шунақасидан топиб бераман. - Йўғе қўяверинг. Барибир от олганим билан уни қўйишга жой муаммо бўлиб қолади. - Сизласангиз ғалати бўляпман. Менам болангиз қаторидирман беҳижолат сенлайверинг. Уч кун юриб тўртинчи кун Маҳмуд ака ва Гулзода опа ортга қайтадиган бўлишди. - Мени соғайётганим ҳақида ҳеч ким билмай қўяқолсин. Бирданига сюрприз қилиб бораман. - Биз ҳам шу фикрдамиз. - Дарров кетиб қолаяпсизлар. Дадажон яна қолсангизлар бўларди. - Болам ҳали кўп вақт бирга бўламиз. Келинойинг иккита боласи билан қийнслиб қолмасин. Бормасак бўлмайди. Янаги гал келганимизда аянгни қолдираман яхшилаб аммам даволаб қўядилар. - Яхши ўйлабсан Маҳмуд. Мен мана бу гиёҳлардан талқон тайёрлаб қўйдим. Кунига икки марта бундан, уч марта бундан ичиб турсин. Аллоҳ хоҳласа шифо топиб кетади. Шундан сўнг меҳмонлар уйига йўл олишди.  Йўлда кета кетгунча Маҳмуд ака хотинига Лочинни мақтаб кетди. **** Сардорбек уч кундан бери жонлантириш бўлимида. Ахволи оғирлашгандан оғирлашдики асло ўнгланмади. Ичидан йирингли қон аралаш ахлат кела бошлади. Онасини эмизмай махсус каша беришса ҳам қайт қилиб ташлар. Оғзидан ҳам қон кела бошлади. - Наҳотки болага раҳмимгиз келмади а? Шу даражага боргунча олиб ўтирдингиз? - Ойи аҳволи яхши эди. Ўша сиз борган куни салгина иссиғи чиқиб инжиқлик қилиб туриди. - Сардор биринчи марта ота бўлишинг эмаску. Шахина ҳам оғриб қолса дарров шифокорга олиб борардингку нега бунга келганда сусткашлик қилдинг? Менга хаёт бағишла: - Ойи мен бу қадар оғир аҳволга келиб қолишини қаердан билай? - Сенам ўзингни оқла бу ёқда хотинчанг билмадим десин. Илоҳим охири бахайр бўлсинда. Сарвар яна хотинига қўпол муносабатда бўла бошлади. Сардорбекка яхши қарамагансан дея кўз очиргани қўймасди. Боланинг ахволи эса кун сайин орқага кетарди. Бешинчи кун тушдан сўнг шифокор Сарварни олдига чақирди. - Сиз Комилов Сардорбекни отасимисиз? - Ҳа мен. - Мен сизни қўйнизни пуч ёнғоққа тўлдиришни хоҳламайман. Биз қўлдан келган барча чорани кўрдик. Болани ичаклари қаттиқ шамоллаган ўзи ҳам шамоллашни ўтқириб юборган. Унга мумкин бўлмаган дорилар берилган яна нимадир қўшимча берилган уни аниқлолмадик. Хуллас умид йўқ. Олиб кетсангиз ҳам бўлаверади. Қолсин десангиз ҳам охиригача қараймиз.
1 4136Loading...
09
#қотил_дори 7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди! Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда. Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди. ☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
2 1500Loading...
10
- Жуда кўп йиғлади иложим қолмади бошқа. Шифокорлар йиғлатманглар деб айтган. - Йиғлатмаслик керак аммо бунақа катталар қабул қиладиган даражада дори бериб эмасда. Худодан сўранг болангиз омон қолсин. Биз ҳозир уни кислородга улаб қўйганмиз. - Бу нима деганингиз? Туппа тузук эдику. Қанақасига кислородга улайсиз? - Буни болага ҳар хил дори бермасдан олдин ўйлаш керак эди. Дилфуза опа бир четда туриб ҳамма гапни эшитди. Келинига гапиришни ўзига эп кўрмади. Кўнгли алдамаган экан. Бу эпсиз келин болага ҳам қарай олмай фолбинма фолбин юрган. Сарварни чақирмаса бўлмаслигини сездию тезда Сарварга қўнғироқ қилди. - Сарвар қаердасан болам? - Ассалому алейкум ойи. Кафедаман тинчликми? - Кўчангни бошидаги касалхонага келмасанг бўлмайди. - Бирор гап бўлдими? - Сардорбекни олиб келдик. Ахволи оғир. Шу гапдан сўнг Сарвар қамдай қилиб чиққанию машинани тезлигини ошириб ҳайдаб келганини билмайди. Диёра нималар қилганини ўйлаб ўтирибди. Олдинроқ Замиранинг дорисини бермай докторга олиб келганда бунчалик аҳволи оғирлашмаган бўлармиди. Ҳамшира чиқиб Сарварга жуда ноёб бўлган дорилар рўйхатини бериб тезликда топиб келиш кераклигини айтди. Бу орада Дилфуза опа Комил акани ҳам чақирди. Комил акада ҳам таниш билиш жуда кўплиги учун энг зўр мутахасислардан топиб келишди. Соат 20: 00 га яқин Сардорбекни ахволи янада оғирлашди. **** Жасур эндигина кўнглига яқин одамимни топдим деб ўйлаганда у ўзи тахмин қилгандан ҳам анча махоратли фирибгар эканини билиб қолди. Қиз қанчалик пушаймон бўосада аммо бу унинг қилмишларини оқламасди. Жасур синфдоши Акмални олдига боришга қарор қилди. Акмал ички ишларда терговчи бўлиб ишларди. Акмал орқали буёғига нима иш қилишини режалаштириб олса бўлади. Акмалга қўнғироқ қилиб  " Нур" кафесига учрашиб гаплашиб олайлик деб чақирди. Айтилган вақтда иккита дўст ҳам кафега ташриф буюришди. - Дўстим кўринмай кетдинг. Ўтган гал синфдошлар ўтириб бир отамлашдик. Сени кутдик келмадинг. - Бир жиноятни изидан тушгандим. Агар чалғиб қолсам изларни йўқотардим. Шунинг учун боролмадим. Яхши ўтирдизлами? - Ҳа жуда зўр бўл!асада бўлади. Биласанку Фарҳодни. Яна ичиб олиб бачканалашиб кетди. - Шу Фарҳод ҳеч бир ичишни ташламади, ташламадида. Кейин дарровда тарқалдизлами? - Қаёқда Фарҳодни ўчириб уйига жўнатиб юбордик. Таксига солиб манзилни тушунтириб юбордик. Ана ундан сўнг бироз суҳбат қурдик десам бўлади. - Насиб қилмаган экан кейинги сафар ўтирармиз. Хўш нима масалада ёрдам керак сенга. - Мен қора дорифурушларни изини топдим. Тўғрироғи ўзини топдим. - Нималар деяпсан? Ҳазилми бу? - Акмал бу ишда ҳазил қилиб бўладими? Ўйлаброқ гапир. - Унда давом эт. - Исми Михаил. Манзили мана бу уй. Аммо у дориларни уйида сақламайди. Қаерда сақлаши эса ноаниқ. У қизларни бойбаччалар билан таништириб улар орқали ҳам пул шилади ҳам дорига ўргатиб хонавайрон қилади. Ана шуни ўзига касб қилиб олган. - Воҳ муттахамей, сен буни қандай аниқладинг? - Укамни биласан. Дастурлаш борасида унча мунчаси уни олдига туша олмайди. Мен танишиб қолган қизни телефонига нималардир ӯрнатиб берди. Натижада мен уни сўзлашувини эшитиб бордим, ва қаердалигидан бохабар бўлиб турдим. Менга хаёт бағишла: - Кейинчи? - У қиз ҳам уни қўлидаги қўғирчоқлардан бири экан. Сал қолдия мен ҳам қармоққа илинай деб қолган эканим. - Ана бир марта калламг ишлабди. - Бўлди қиле. Унга телефон совға қилдим. Аслида укамни ғояси бу. Ойим олдин яхшилаб суриштир куйиб қолма деганларидан кейин ундан ёрдам сўрагандим. Натижада эса ўзим билмаган ҳолда жиноятчини изини топдим. - Ўша Михаил қачондан бери шу иш билан шуғулланади? - Аниғини билмайман. Ўн йиллар бўлиб қолгандир. Сабоҳат шунақа деди. - Қиз сени сезиб қолганингни билдими? - Ҳадеб қистовга олаверганимдан кейин ноилож ҳаммасини айтиб берди. Ўзи ҳам жуда пушаймон экан. - Сени қулоғингга роса лағмонни осганда. - Йўқ ундай эмас. Агар Сабоҳат менга дори беришни хоҳласа берган бўларди. У неча бора Мишкага дорини бердим деб алдаб юриди. Лекин менга бирор марта бермапти. - Билиб қолганингга шундай деган бўлса керак.
2 1717Loading...
11
- Барибир касбингдан келиб чиқиб тахмин қиласанда. Сабо билан энди танишган эмасман. Мен у билан бир йилдан бери яқинман. Шу йиллар давомида ишончимга киришни уддалаган. Лекин менга нисабатан ҳеч қандай ёмонлик қила олмаган. - Менга сен Сабоҳатни топиб беришинг керак. У билан гаплашиб маълумотларни билиб олардим. - Сабони мени уйимга чақирамиз. Кейин  ўша ерда бемалол режа тузамиз. Эртасига келишиб олишганидек Сабони Жасур уйига чақирди. - Лаббай Жасур ака. - Мени уйимни биласан. Иложи бўлса тезроқ етиб кел. - Сабаби бордир? - Бор сенга Мишка борасида ёрдам берадиган одамни таклиф қилганман. Уйингга олиб борай десам Мишка сезиб қолмасин дейман. Менга хаёт бағишла: Сабоҳат келгач Акмални терговчи эканини эшитиб бироз титради. - Қўрқманг, агар ҳаммасини тан олсангиз мен сизга ёрдам бераман. Жуда зўр адвокат дўстим бор. Битта инстутда ўқиганмиз. Ошна оғайничилигимиз ҳам зўр эди. Узоғи билан бир икки йилда озод қиламиз. Амниция тушсангизку олти ойда жазодан қутуласиз. - Ёрдам бераман деганиз учун ҳам розиман. Иш охирига етгач ваъдагиздан тонмасангиз бўлди. - Бундан кўнглингиз хотиржам бўлсин. Мен сизга ваъда бераман. - Мен нима қилишим керак? - Менга Мишка дорини қаердан олишини ва яна нечта қизни бу ишга жалб қилганини билиб беришингиз керак. - Менгс бу ҳақда ўлақолса ҳам айтмайдику. - Сизда бошқа чора йўқ. Уни осонликча йўлдан олиб ташлолмаймиз. - Менга бирор марта ҳам бу лсвзуда гапирмаган. - Сиз шундай қилингли Мишка сиз билан бир уйда яшай бошласин. Телефониздаги сўзлашувларни эшитдим, ҳайратланманг, биз ходимларга бу ишларга руҳсат берилган.  Мишка сизни неча бор уйига чақирган сиз эса охирги пайтда мунтазам рад этиб келяпсиз. - Чунки ундан ҳозир жуда қаттиқ нафратланаман. Ҳаётимни барбод қилган. Уни кечиролмайман. Учовлон қолганига қандай ҳаракат қилишни келишиб олишди. **** Ширин қанча ҳаракат қилмасин оёққа туролмади. У аравачада ишларни бип бинойидай қилардию лекин юришга ҳали бери оёғи ярамаятганди. Чаман момо пастки қишлоққа беморларни кўришга кетганди. Қайтишида оғзи қулоғида кириб келди. - Аммажон бугун қуёш қаердан чиқди? Жуда хурсанд кўринасиз. - Ойинг билан гаплашдим. Эртага келиб қолишса керкак. - Рухсат бердингизми келишга? - Ҳа улар сени , Сен уларни соғингансан. Ўшанга бир йўла чақириб қўя қолдимм. - Хурсанд бўлдим жуда яхши қилибсиз. Эртасига худди момо айтганидай Махмуд ака , Гулзода опа ва жажжигина Шахина дарвозадан кириб келишди. Давоми бор. @ibratli_sozlar
2 2545Loading...
12
Менга хаёт бағишла: Ўша кеча Ширин туш кўрди, негадир Лочинни ортидан тикилиб қолгунча ерга чўккалаб йиғлаб қолди. Қолгани алоқ чалоқ тушлар бўлиб унча эсида қолмади. - Ҳой Ширин, Ширин турақол нимадан бунча қўрқдинг терлаб кетибсан? - Аммажон сизмидиз? Жуда қўрқиб кетдим. - Кимга бунча ялиндинг кетманг деб? - Билмадим ҳар хил туш кўрдимми эсимда йўқ. - Бўпти турақол юз қўлингни юв, аравага ўтириширингга ёрдам бераман. Чаман момо Ширинни аравасига қўйгач ўзи ташқарига чиқиб кетди. Ширин ўша куни билан паришон бўлиб ҳаёл чўмиб юрди. Кечки пайт ҳатёки Лочинни кириб келганини ҳам пайқамай қолди. У ҳалиям Лочинни ортидан нима учун йиғлаб қолганини англай олмаётганди. - Бугун нечук маликамиз паришон? Ширин, сизга нима бўлди? - Ассалому алейкум. Келганизни билмай қолибман. - Билмаслик ҳам гапми? Худди бу ерда бўлмагандай ўтирибсиз а? - Кечирасиз. Бирор нима дедизми? - Нечун ҳолинг паришон дейдику қайсидир мултифилмда. Ўшанга сизга ҳам шундай савол бердим. - Ёмон туш кўрибман шекилли таъсиридан чиқолмай қолдим. - Жуда таъсирчан экансизда унда? - Ҳеc сўраманг. Агар бирор кино кўриб ўтирган бўлсам кинода қаҳрамонлардан бирортаси ўлса ҳам кейин ачиниб йиғлаб юраман. - Бунақада ўзизни қийнаб қўясизку. Одам дегани оз бўлсада тошбағирроқ бўлиши керак. Ҳамма нарсани ҳам кўнгилга яқин олиб бўлмайди. - Бу гапларизга вақти келиб амал қиларман. - Гап билан бўлиб сўраш эсимдан чиқибди, чечам қанилар? - Қўшни Холида чечани мазаси қочибди. Ётоқда эмиш. Ўшани кўриб келай деб кетдилар. - Яхши, қани бугун нима овқат тайёрладингиз? Қорин жуда таталаб кетди. - Нима десам экан. Ширин ўйланиб туриб номини айтишга иккиланди. - Билдим қилдимда, еб кўргач баҳо берасиз. Баҳо бериш мутлақо текин. -Келишдик. Мен юз қўлимни ювиб келай. Сизни овқатни сузаверинг. Ўша вақтда Чаман момо ҳам эшикдан кириб келди. - Чеча нега ҳорғинсиз? - Холида узилай деб турибди. Ҳали энди 68 ёш бўлганди. - Чеча энди Аллоҳ берган ёшни яшайдида. Бунга бандасини қўлидан ҳеч бир иш келмайди. - Тўғри айтдинг қани овқатам келди. Марҳамат ош бўлсин. **** Орадан уч кун ўтсада Сардорбекни ахволи ўнгланавермади.  Замира берган дори эса сира ҳам таъсир қилмасди. Диёра эса шифокорга боришни сира ҳам ўйламас Замирага ишониб олганди. - Диёра болани қийнавординг. Балки шифохонага ётарсизлар. - Нималар деяпсиз? Ҳали икки ойлик ҳам бўлмаган бола билан шифохонада ётиш. Бу ҳеч ҳам ақлга сиғмайди. - Қара жуда озиб кетди. - Бу болаларда оддий ҳол. Супермаркетда ишлаб юрганимда ҳам бошлиғимизни болаига кўпинча ўзим қарардим. Дори билан яхши бўлиб кетади. Ҳозир докторга борсак дарров укол ёзиб беради. Болагинам азоб чекади. Шуни хоҳлайсизми? - Йўқ албатта. Майли мен кетдим ишга, яхши ўтиринглар. Сарвар ишга чиқиб кетгач Диёра дарров Замирага қўнғироқ қилди. Салом аликдан сўнг дарровда мақсадга ўта қолди. - Замира опа берган дорингиз таъсир қилмаяпти. Яна бошқа бирор нима ёзиб берасизми? - Ўшани бераверинг тузалиб қолади. Сардорбек тинмай ич кетишидан жуда ҳолсиз бўлиб қолди. Ўша куни худди кўнгли сезгандек Дилфуза опа неварасини кўргани келиб қолди. - Диёра бу нима аҳвол. Неварамни ўлдирай дебсизку. - Ойижон ваҳима қилманг. Ичи кетяпти ҳолос. - Худди ўнта бола катта қилгандай гапирасиз. Бу аҳволда олиб ўтириб бир нимани бошлаб қўямизку. Тез тайёрланг шифокорга олиб борамиз. Диёрага бу таклиф ёқмасада қайнонасига йўқ дея олмай йўлга отланди. Шифохонада зудлик билан Сардорбекни жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишди. Анча вақт ўтса ҳам шифокорлар ичкаридан чиқишмасди. - Нега бунча қолиб кетишди. Сардорбекни Аллоҳим паноҳида асрасин. Дилфуза опа тинмай дуо қилиб неварасининг соғайиб кетишини сўрарди. Бош врач Умаров чиқиб боланинг онаси ким деб сўради. - Мен. - Охирги марта қачон овқатлантиридингиз? - Ўнлар атрофида эди. - Қанақа онасиз ҳали тўрт соатдан бери эмизмай ўтирибсизми? - Ухлаганди. Кўзини очмади. Шунга эмизмапман. - Бунча узоқ вақт ухлашига қизиқиб кўрмадингизми? Болангизни ошқозон ичакларига кучли инфекция тушган.  Камига эса сиз унга жуда кучли дозада уйқу дори бергансиз.
2 2206Loading...
13
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊 Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди. Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди. Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди. — Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг? — Йўқ. — Унда нега қочасан мендан? — Шундай қилишим керак. — Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱 ДАВОМИНИ 👇👇 https://t.me/Solixa_Ayol/29100
2 6120Loading...
14
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🌤 🌸Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!🌸 🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар! ☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲 🤲 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин! 👉 @ibratli_sozlar
3 16077Loading...
15
✨✨🌙 Азизларим шундай инсонлар билан дўстлашингки...улар сизга доимо охиратни эслатиб туришсин...! ✨✨🌙 Роббим шундай инсонлар билан дўст қилгинки...улар ортимиздан дуо қилишиб...бизга Сени эслатишсин...!🤲 ✨✨🌙ХАЙРЛИ ТУН...!!!✨✨🌙 ✨✨🌙 Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг...! Эрта Тонгда яна сизлар билан ғоибона дийдорга қадар хайр. @ibratli_sozlar
4 83051Loading...
16
ҚАБРДА ОҒЗИГА ҚОН ОҚИБ ТУРАДИМИ😢😳 Ассалому алайкум! Ёшлигимдан шу гапни эшитиб келаман аёллар умуман қизлар хам ой куни пайтидаги ишлатган нарсасини ювиб ташламаса у қабрда қони оғзига томиб турадими. Аслида мен хам ювиб тозалаб ташлаб юбораман, лекин баъзида айрим сабабларга кўра қилмаганман. Шуни хукми қандай? Хеч қайси китобдан топа олмадим. Жавоб 👇👇👇
4 2820Loading...
17
Шафқатсиз тақдир ва «электрон» севги. ------------------ - Таклифномамни олдингизми? - Ҳа, таксист ҳозиргина ташлаб кетди. Лекин, афсус, тўйингизга боролмайман. Сизга чексиз бахт тилаб қоламан! - Нега келолмас экансиз? Ишончим комил, сиз тасаввур қилганимдан ҳам гўзалроқсиз, ҳамманинг кўзи сизда бўлади ҳали! - Кечиринг, аммо, сизни илк марта тўйингизда кўришни истамайман. Ундан кўра, умрбод кўришмай яшаганимиз афзалроқ менга... Алия. @ibratli_sozlar
4 0032Loading...
18
1 ОЙДА 5 МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💸 💁🏻‍♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!! Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг 1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍 2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади👩‍💻 3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝 5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🗂 6️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰 7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз🕘 8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади⚖️ 9️⃣ Доимий Харид йуқ❌ 🔟 Кӯчама-кӯча  юриб, нарса сотмайсиз ☝️ 1⃣1⃣ синов вакти учун хам ойлик берилади БАТАФСИЛ МАЛУМОТ👇https://t.me/+2HhVHhO2l91kMDE6
3 9442Loading...
19
Менга хаёт бағишла: Диёра Замира фолбинга ишона бошлади. У нима деса дарров сотиб олиб қўшқўллаб топширарди. Замира ҳам анойи эмасди. Пул манбайини топиб олганидан жуда хурсанд зи хоҳлаган суммани айтар Диёра эса бир оғиз этироз билдирмай санаб берарди. Бошида унчалик сезилмаган бўлса кейинчалик эрига сувга, овқатга қўшиб ичирган дуолари таъсир қила бошлади. Эрининг кийимларига билдирмай ҳар хил туморлар тикиб қўя бошлади. Бир ҳафта деганда эри уйга эртароқ келиб бирозгина Сардорбекни ўйнатди. Сарвар Диёра қанчалик қўпол муомалада бўлмасин бирор марта моддий томондан қисмаганди. Диёрани қўлига доим кўп кўп пул берар кам кўстингга ишлатарсан дерди. Диёрага эса пулдан ҳам кўра Сарварнинг мехр эътибори севгиси керак эди. Ана шу эътиборсизлик уни тўғри йўлдан адашиб фолбинга ишонишига сабаб бўлганди. Фолбинни уйига боришдан олдин Сардорбекни яхшилаб тўйдириб олар кейин эса ухлатувчи дорини кўп миқдорда болага бериб ухлатиб оларди. Ана ундан кейин эса Зумрадхон билан биргаликда Замира фолбинга боришарди. Киши имони мустаҳкам бўлмагач ҳар қандай бидъату хурофотларга ишонади. Оқибатда эса катта гуноҳга қўл урганини пайқамайди. Агар ақл билан иш юритишганда фолбин ҳам ўзидай оддий одам эканини унутиб қўйишмаган бўлишарди. Ўзи аслида ҳам Диёра иймони бўйича мақтана олмасди. Нима гуноҳи нима савоб фарқига боравермасди. У хаттоки никоҳсиз муносабатни ҳам қабул қилганди. Агар қайнонаси оёқ тираб туриб олмаганда балки ҳозиргача ҳам зино қилиб яшайверган бўлармиди. Диёра фолбинга ишонибгина қолмай уни айтганларини сўзсиз бажарарди. Ривоят қилинишича: "Набий саллолоҳу алайҳи васаллам:" Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечаю қирқ кундуз қабул бўлмас" дедилар. Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар. Аҳмаднинг лафзида: " Ким аррофга ёки коҳин (фолбин)га келиб унинг айтганини тасдиқласа батаҳқиқ, Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди", дейилган. Ким фолбинга борса, унга ишонса куфр келтирган ҳисобланади. Фолбинлар ўз тақдирини билмагани каби бошқаларнинг ҳам тақдири борасида ҳеч нарса билмайди. Улар фақатгина жинларга ишонишади. Жинлар улар сўраган нарсани айтади, фолбинлар эса ўшани одамларга айтади. Одам фолбин чиндан ҳам ҳаммасини биларкан дея чув тушиб қолишади. Диёра энди боласи йиғласа ҳам фолбинга югурадиган одат чиқарди. Эрининг ўзига муносабати ўзгаргани учун Замирани қимматбахо совғалар билан ҳам сийлади. Сарвар доимо ишда бўлгани сабабли Диёранинг босаётган қадамидан бехабар эди. Аммо қўни қўшнилар билан яхши муносабатда бўлган Дилфуза опанинг қулоғига Диёранинг фолбинга канда қилмай бориши етиб келмай қолмади. Дилфуза опа иймонли аёл эмасми. Да рровда ўғлининг уйига отланди. Бу вақтда эса Диёра яна Замиранинг олдида эди. - Замира опа сизга каттакон рахмат. Эрим бирам ўзгариб қолганларки, асти сўраманг. Мен бу даражада ўзгарадиалр деб ўйламагандим. - Мени рози қилаверсангиз хаттоки эризни сизни чизган чизиғиздан чиқмайдиган қилиб бераман. - Вой наҳотки. Шунчалик ҳам эгиб қўйиш қўлиздан келадими? - Ҳа қаранг навбатдаги одамларни. Яхшиям сизни ўғли менда даволанаяптид деб олиб кираман. Бўлмаса ҳеч қачон сизни навбациз ўтказиб юборишмайди. - Биламан опажон биламан. - Эриз анави сариқсочни унутиб юборган. Ҳаёлида фақат сиз бўлиб қолгансиз. Шундайми? - Ҳа, ҳа ҳудди шундай. Авваллари уйга келибоқ  кўчага ошиқарди. Ҳозир эса  уйга келгач фақат мендан кўзини узмай ўтиради. Ўғлимизга ҳам тузук эътибор бермасди. Уни ҳам анча пайт ўйнатиб ўтиради. - Мени момоларим жуда кучли. Ўша учун улар унча мунча нарсага кўнишмайди. Шунга нархимиз бироз қимматроқ. - Майли пул кетса кецин. Муҳими Сарвар акамни ўзимга қайтардиз. Сиздан бутун умр миннатдор бўлсам бўлади. - Энди эризни маҳкам ушлаб олиб, қўйиб юборманг. Яна бирорта "блондинка" топиб олмасидан қайтарма қилиб туринг. - Сиз борсизку нима ғамим бор. Бугун эса ўғлим жуда безовта ич кетиш безовта қиляпти, ўзиз бирор нима ўқиб дамлама берасизми деб келудим.
3 4397Loading...
20
- Хўп мана бу дорини ичириб турасиз. Дўхтирга боришиз шартмас. Уч кун ичирсангиз. Тузалиб қолади.  Дўхтирла шу миттигина гўдакка ҳам укол ёзиб жонини оғритади. - Тўғри айтасиз опажон. Зумрадхонга минг рахмат. Йиғлаб юраверган эканман. Диёра Замира фолбинни уйидан чиққач таксига ўтирдию уйига қараб йўл олди. Эшик ёнига келгач эса унга қахрли нигоҳлар билан қараб ўтирган қайнонасига дуч келди. - Ассалому алейкум ойижон. Яхши келдизми? - Валайкум. Келинпошша қаёқлардан келяпсиз. Икки соатдан бери эшик олдида кутаман. - Сардорбекни шифохонага олиб боргандим. Қорни оғриб қолибди. Диёра жавоб бериш баробарида эшикни очиб қайнонасини уйга бошлади. Дилфуза опа уйга киргач ҳамма ёққа эътибор бера бошлади. Аввалги келганларидан кўра бу сафар анча уй саранжом эди. - Сарвар яхшими? - Ҳа яхшилар. Ҳализамон келиб қолсалар ҳам керак. - Сарварга айтмовдингизми, шифокорга борамиз деб? - Бирданига кўп йиғлагани учун индамай чиқиб кетавергандим. - Хафа бўлмангу эрни огоҳлантирмай аёл киши кўчага чиқиши яхшимас. - Нега экан? Диёра қайнонасига чимирилиб қаради. - Аёл эрига айтмай кўчага чиқиб кетса. Чиққан вақтидан бошлаб токи қайтиб келгунча фаришаталар унга лаънат айтиб ўтирармиш. Шунга эҳтиҳотизни қилинг. Эризни ҳаққи бор сизни ҳар битта қадамизни билиб туришга. Сиз эса огоҳлантиришга мажбурсиз. - Бундан кейин сиз айтгандай бўлади. Сардорбек ухлагани учун уни беланчакка ётқизиб, ўзи эса, қайнонасининг олдига дастурхон ёзишга киришди. - Бу ишларни қўйинг. Ўтиринг сизда гапим бор. - Тинчликми? Қулоғим сизда. Диёранинг ичи шув этиб кетди. Сиртига билдирмай секин қайнонасининг рўпарасидан жой олди. - Тешик қулоқ эшитмай қўймайди. Замира фолбинни уйида сизга нима гап бор? - Бу гап қаердан чиқди. Мен уни билмайман ҳам. - Сизни энди қабул қила бошлаганимда шу ёлғониз билан ҳафсаламни пир қилаётганизни тушуняпсизми? - Тўғрисини айтдим. - Бугун ҳам сиз ўша ердна келяпсиз. Мени гўл ҳеч нимадан хабари йўқ деб хомтама бўлманг. Мен олдин аниқлаб кейин бу ерга келдим. Эрталаб сизни кузатиб Замиранинг уйигача борганман. Сиз келишиздан бироз олдин эса келиб ўтирибман. Унда нима ишиз бор? Диёра ортиқ яшириб юролмаслигини ҳис этди. Қолаверса ёлғони фош бўлгани учун изза бўлганди. Гапира туриб йиғлаб юборди. - Ойи ўзиз айтинг бошқа йўл бормиди менда? Мен ҳам аёлман, севиб севилгим келади. Ўғлиз эса охирги вақтлар бошқасини топиб олдилар. Ўғлим ҳам мен ҳам у кишини қизиқтирмай қўйдик. Жонимдан ўтиб кетганидан кейин бордим. Мана энди мен ҳам аёллигимни ҳис қилиб яшай бошладим. - Сиз дарров бошқа ёқлардан сабаб излашга тушасиз. Эсизда бўламаса эслатай сизни жонжигаризни эри эди Сарвар. Сарвар Ширинни жонидан ортиқ севишини билантуриб сиз унга осилиб олдингиз. Ўзиз пиширган ош яна нимаси ёқмаяпти сизга. Менга хаёт бағишла: - Ўзим пиширган ош бўлгани учун минг пушаймон бўлдим. Лекин қилган битта хатом учун энди бутун умр товон тўлаб яшамайманку. - Сизга аслида бу ҳам кам. Ширин бечора ўшанда чорасиз эди. Уни юрагини парачалагансиз. Бир ожизани бахцизлиги эвазига сиз ҳали бахтли бўлмоқчимисиз?  Мен Сарварни ҳам қилган ишини оқламайман. У ҳам хато йўлда. Аллоҳнинг ўзи инсоф бермаса бандасининг гапирганини фойдаси бўладими йўқми? - Ўша Замира фолбин менга жуда катта ёрдам берди. Ўғлиз хаттоки боласига ҳам қарамасди. Мана энди қарай бошлаган. Шугина бахтни ҳам менга кўп кўраяпсизми? - Билмасангиз билиб олинг. Фолбинга бориб катта гуноҳга ботибсиз. Камига оилангиздан баракани ҳам учирасиз. Қилган бу қилғилигизни касофати беҳуноҳ болага уришидан қўрқаман. Қайтиб бу ишни қилганизни эшитмай. Бўлмаса ўзим сизни чиқариб кўчага ҳайдайман. Фолбинма фолбин югургунча Аллоҳдан намоз ўқиб сўранг. Аллоҳ сизга кераклисини беради. Гуноҳларизга тавба қилиб бу ишиздан қайтинг. Диёрага қайнонасининг сўзлари ёқмаса ҳам бир оғиз гап қайтармай жимгина эшитди. Тўғрироғи қандай гуноҳ қилганини анcлаб улгурмади. Билгани энди Замиранинг уйига боришини тақиқлаб қўйишди. Ҳаёлида тавба қилиш эмас энди Зумрадхондан илтимос қилиб  у орқали ишларини битириб олишни ўйлаётганди.
3 3644Loading...
21
Ширин ҳаётдан жуда хурсанд ҳолда сураларни ёд ола бошлаганди. Чамам момонинг тавсиясига биноан эса Мулк сурасини ёдлашга киришганди. Давоми бор. Davomi ertaga 08:00 da @ibratli_sozlar
3 6554Loading...
22
Чунки Замира эрини чизган чизиғидан чиқмайдиган қилиб бераман деб ваъда берганди. - Хўп ойи. Сиз нима десангиз шу. - Бўпти унда мен шундоғам жуда кўп қолиб кетдим уйга борақолай. Ўғлимга салом деб қўйинг. Дилфуза опа ўғлининг уйидан дили хуфтон бўлиб қайтди. * Лочин кунлар совий бошлагани учун энди ўтин ғамлашга киришиб кетган. Уйда ҳам кўпинча намозини ўқиш вақти учратиш мумкин. Бу  орада ота онади икки марта келиб кетишди. Меҳмонга келганларида ҳали Ширинда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганди. Кейин гал келганларида уни аравачада кўришди. -Ана Чаман момонинг қўллари бирам енгиле ётоқдаги касални ҳам тузатиб юборибдилар. -Жуда ошириб юбордингиз. -Бор ҳақиқатни айтяпманда. - Ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида. Биз эса бир воситачи бўлдик ҳолос. Ширинни тузалишида Лочин мен билан теппа тенг ҳизмат қилди. Билимларим ўзим билан бирга қабргс кирадими деб қўрққандим. Аллоҳга шукр Лочиндай шоҳирдим бор. Хоҳласа давом эттиради. Бўлмаса ўзини билгани ҳам мен учун катта бахт. Зиёдахон сизга тайёрлаб берган гиёҳларим яхши таъсир қилдими? - Мингдан минг рахмат сизга. Ўшани беш кун ичдим шу билан жипилдон қайнашидан қутилиб қўя қолдим. - Ана бу зап иш бўлибди. Ўзим ҳам иккилангандим. Қариликда хотира ҳам анча пасайиб кетган. - Сиз шундай десангиз энди, биздан тама қилмаса ҳам бўларкан. Тўғриси сизни битта ўзизни бир соатлик ишизни мен бир кунда зўрға қилсам керак. - Ҳали ёшсиз ўргилай ундай деманг. Ҳаракатда баракат дейишган. - Чеча бунга эътибор берманг келини борда ўша учун ҳам дангаса бўлиб кетган. Зиёда опа Холмурод акани туртиб қўйди. - Дадаси ошириб юбордингиз. Ўша куни анчагача суҳбатлашиб ўтиришди. Эртаси куни эса эрталабдан йўлга тушишга тайёрлана бошлашди. - Лочин болам балки қайтарсан. - Ойи яна шу гапми? Мен шу ерда яхши яшаяпман. Бормаслигимга сабаб эса қўлимга тушишса ўлдириб қўяман. Кўрмай деб шу ерлардаман. - Сен доим ўзингни ўйлайсан сени деб ғамдан адо бўлган онанг билан отангни сира ўйлама. - Ойи доим ўйлайман сизларни. Мана мен сабаб тоза ҳаводан тўйиб нафас олиб кетяпсизлар. - Дарров гапингни тўғирлайсан доимгидай. - Онаси юр йўлга тушайлик энди. Нима қиласан Лочинни асабиялштириб. Аҳволини қара қандай ранги ўзгариб тўлишиб қолган. Лочин сенга бу ер жуда ёққан барзанги бўп кетяпсан. Лочин отасининг гапидан ҳижолат бўлди. -Дада аввалгидайманку. - Ҳая шундай фақат мени кўзойнагим лупалик сени каттароқ кўрсатаяпти. Ота боланинг суҳбатига аралашмай деб Зиёда опа аравачасида бир четда турган Ширинга гап қотди. - Ширин биз келаси сафар келгунимизча юриб кетасиз. - Насиб холажон. Айтганиз келсин. - Мазали овқатлар учун рахмат. Қўлиз дард кўрмасин. - Тез тез келиб туринглар. - ИншаАллоҳ. Майли қизим Аллоҳга омонацизлар бизлар кетдик. Холмурод ака ва Зиёда опа шундан сўнг кетишди. - Бирам кўнгли очиқ инсонларда улар кетишиб дарровда уйимиз хувиллаб қолди. - Нимасини айтасиз аммабувижон бир кунда дарров ўрганиб қолибман. - Қани ҳамма ичкарига совуқда турманглар. Шундан сўнг Лочин тоққа қўйларга қарашга Ширин билан Чаман момо эса уйда қолишди. Менга хаёт бағишла: - Ширин ойинг билан даданг ҳам яқинда келаман деяптилар орадан шунча вақт ўтди. Сиз бизни кўргани қўймайсиз дейдилар. - Ҳали келманглар демадизми? - Энди ундай деёлмайман қизим. Онангни юраги чидолмайди. Битта дардни орттириб олмасин. Келинглар дедим. - Майли бу гапиз ҳам тўғри. Анча яхшиманку келиб хурсанд бўлишади. - Элбек ҳам икки марта келаман деб айтганди уни ҳам рад этгандим. Бира тўла соғайсин. Сизларни кўриб яна дарди эсига тушади деб рухсат бермагандим. Бунинг учун болам мендан ранжима. - Сиздан бир умр қарздорман амма. Сиз менга ҳаёт бағишладингиз. Сиз бўлмаганизда ҳали ҳам фалажланиб ётган бўлармидим. - Шундай дейсанда. Аллоҳ хоҳлаган бўлса барибир тузалардинг. Ундай дема болам. Ойинг келсин уни ҳам обдон техник кўрикдан ўтказиб таъмирлаб жўнатамиз. Ширин момонинг гапларига кулиб юборди. Лочин бозорга тушганида Ширин учун намоз ўқиш қоидалари китобини олиб келганди. Ҳозир ўша китобни ўқишга тушди. Чаман момо эса қанақадир дамлама тайёрлашга киришди.
3 6147Loading...
23
АГАР ТАВБА ҚИЛСАЛАР Ер айтди: "Ё Раб! Изн бер, Одам боласини ютиб юборай. Сенинг ризқингни еб, шукрини бажо келтирмади". 🌫Осмон айтди: "Ё Раб! Изн бер, Одам боласининг устига парча-парча бўлиб тушай. У Сенинг неъматингни еб, шукрини адо этмади". 🌊Денгиз айтди: "Ё Раб! Изн бер, Одам баласини сувга ғарқ этай. Таомингни еб, шукр қилмади". 🏔Тоғлар айтди: "Ё Раб! Изн бер, Одам боласининг устига қулай. Яхшиликларингдан таъма қилди, шукрингни бажо келтирмади". Шунда Аллоҳ таоло айтди: "Ўзим яратган халқни Ўзимга қўйиб беринглар. Агар уларни сизлар яратганингизда эди, уларга раҳм қилган бўлар эдингиз. Агар улар тавба қилсалар, Мен уларнинг ҳабибиман. Агар тавба қилмасалар Мен уларнинг табибиман". 📿 📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿 Ҳаётда бўлган муддатингизда, умрни ғанимат билинг. Бир муддат ўтгач, ҳаёт эшиги ёпилади ва бу дунёдан айриласиз. Тавба эшиклари очиқ экан бу фурсатни бой берманг. Дуо қилишга имкониятингиз бор экан, дуо қилинг. АбдулҚодир Жийлоний @IBRATLI_SOZLAR
3 77551Loading...
24
😱ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ.... .......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳 ДАВОМИ УЧУН👇🏼БОСИНГ https://t.me/Solixa_Ayol/23482
3 8203Loading...
25
- Муддат беради. Уч ой ёки олти ой. - Муддациз ҳам ажратилганлар борми? - Сизга ҳам уч ой берса керак. Сабаби сиз шу пайтгача бирга яшамай келяпсизлар. - Майли унда ариза бераману яна уч ой кутар эканманда. - Ҳа шундай. Кейинги режалар қандай? - Қанақа кейинги? - Оёққа тургача нима қилмоқчисиз? - Дизайнерликка қизиқама. Шу бўйича ўқимоқчиман. Мен аслида тикиш бичишни жуда яхши биламан. Жуда кўп буюртмачиларим ҳам бор эди. - Ўзи неча ёшда турмушга чиққандингиз? - Энг гуллаган ёшлик чоғимда. - 18 ёшимда денг? - Ҳа жуда топағон чиқдизку. - Энди адвокатман ҳар ҳолда. - Мен ҳам ҳуқуқ соҳасига жуда қизиққанман. Ҳаттоки мактаб даврида ҳуқуқшунослик фанидан олимпиадаларга ҳам борганман. - Ана сал кам касбдоаҳ чиқиб қолдикку. - Қўйсезчи. Мен қайдаю сиздай касбининг устаси қай да. Меники бир оддий орзу ҳавас бўлиб қолиб кетди. - Ҳалиям кеч эмас. Сиз ёшсиз. Бемалол хоҳлаган институтизга топширсангиз бўлади. - Дизайнерликда қоламан барибир. Келажакда ўзимни ателемни очишни ният қилиб қўйганман. Митти қизалоқларга ҳам кийимлар тиксам қизим уларнинг юзи бўлади. Қизалоғимга энг зўрини, энг аълосини кийдираман. - Насиб, илоҳим ниятизга етинг. - Айтганиз келсин.   Ўзизчи шу ерда қолиб кетмқочимисиз? - Билмадим. Бу ҳақда ўйлаб кўрмадим. Аммо бу ер менга жуда ёқиб қолган. Ҳавоси тоза. Одамлари беғубор. - Ростдан ҳам шундай экан. Айниқса қўшни товоқ менга жуда ёқиб қолди. - Сизам шу одатни пайқабсизда? - Буни назардан четда қолдириб бўлмайди. Сарвар тўғри айтди. Диёра учун барча йўллар берк. Сарвардан бошқа нажоткори йўқ. Агар Сарвар ҳам ундан воз кечса буткул кўчада қолади. Сарвар нима деса ҳам кўнишдан бошқа иложи йўқ. У шунга мажбур. Бир ожизани дилини яралаган вақтда ўзини ана шундай тақдир кутаётгани унинг ҳаёлининг бир четига ҳам келмаган эди. Ўзича Сарварга тегиб олса Сарвар ҳам уни севиб қолади деб ўйлаганди. Жисмонан яқинлик барибир кўнгил яқинлигини бера олмас экан. Менга хаёт бағишла: - Ширин балки ярашарсиз а? - Ҳеч қачон кечирмайман. Кечиролмасам керак. Мен ўша ҳолатда ўлиб бўлгандим. Мени пичоқсиз сўйишган. Мен улар учун ўша кундан бошлаб ўлганман. Майли бахтли бўлишдин агар бахтли бўла олишса. Ҳеч қачон ожизани хўрлаб бахтли бўлишмаса керак. Бу масала аллқачон ҳал бўлиб бўлган. Ажрашаман. Бошқа йўл йўқ. - Майли хоҳишиз. Мен ўзим сизга бу борада ёрдам. Бераман. Ҳаммаси осонликча ҳал бўлади. *** Диёра бугун эрининг яна келмагани учун ўзини қўярга жой тополмасди.   Наҳотки тақдири шунчалар аччиқ бўлса. Ахир Сарварни ўзику биринчи танишган вақтлари ўлдим куйдим деб авраган. Агар ўшанда Сарвар Диёрани ташлаб кетмаганда ҳозир шунча кўргулик йўқ эди. Ҳаммасига Сарварнинг ўзи айбдор бўлсада ҳамма айбни Диёра қилгандай унга қўпол муносабатда бўлади. - Эх Сарвар ака одам деган шунчалик ўзгариб кетадими? Сизга қанчалар ошиқ эдим. Сиз энди тобора севгимни нафратга айлантира боряпсиз. Диёра ўзига ўзи гапириб ишларни қиларкан эшик қўнғироғи чалинди. Эрим келди дея эшикка югуриб борган қиз эшикни очган эри келмаганини кўриб ҳафсаласи пир бўлди. Қайнонасига четга ўтиб йўл берди. - Ассалому алейкум ойижон. Яхши келдизми? - Ваалайкум салом. Яхши ўтирибсизларми? Мани полвоним қандай? Йиғламаяптими? - Инжиқликларига ҳам ўрганиб кетдим. Йиғламаса нимага йиғламади деб ҳам қараб қўядиган бўлибман. Қани юринг беланчакда ётганди.   Диёра Сардорбекни қайнонасига қолдириб ўзи уй ишларига шўнғиб кетди. Кейин эса овқат тайёрлаб Дилфуз опани ҳам таклиф қилди. - Сарвар кўринмайди. Нима яна кеч келиш одатини бошладими? - Ойижон айтсам ишонамайсиз. Аммо айтмасам бўлмайди. Ўғлингиз битта бошқасини топиб олганлар. - Нималар деяпсиз? Оғзизга қараб гапиринг. - Тўғрисини айтяпман. Рус қиз исми Ирина экан. Қанча ёзишмаларини кўрдим. Ўзларин ҳам тан олдилар.  Чидасанг шу деб айтдилар. - Ҳали бу Сарвар шунақа дедими? Номард. Яна ким бўлди у Ирина. - Мен танимайман. - Бўлди бўлди эсладим. Дўконлардан бирининг ижарачиси. Мен уни яхши эслайман. - Ўша қиз билан ҳозир жуда яқин бўлиб кетганлар. Ҳаттоки уни уйида тунаб ҳам қолаяптилар.
3 9225Loading...
26
- Энди буниси ошиб тушди. Ахмоқ. Ҳали келсин ўзим гаплашиб қўймасам бўлмайдиган кўринади. - Мен билан урушадиларда яна. Сен айбдорсан ҳаммасига деб. - Кўчада эшитдим дейман. Обрўсини бир пул қилиб қаёқдаги тавияни топиб олибдида. Олдинку бир марта кечирдим. Энди асло бу йўлга юришига йўл қўймайман. Қайнонаси кетгач Диёра анчагина енгил тортди. Ҳар ҳолда Дилфуза опа Диёра тараф бўп турибди. Сарварни тўғри йўлга бошлар. Диёра эрини руҳсати ҳам кутмай эндиликда қўни қўшни билан яқиндан танишиб ҳам олди.  Битта ўзи тенги Зумрадхон у билан жуда яқин сирдош дугонага айланиб қўя қолди. Зумрадхон ҳам эрини қилган барча нағмаларию хотинбозликларини айтиб уни қандай ўз измига солиб олганини ҳам айтиб берди Менга хаёт бағишла: - Мен эримни олдинига сира ҳам қайтара олмасам керак деб ўйлагандим. Салонма салон юриб энг сўнгги модада кийинсам ҳам менга қиё боқмади. - Нега бундай бўлди? - Кўчадагилар кўзига оловдай кўринганда. Мени уйга келгач ёмон сўзлар билан ҳақоратлаб калтакларди. Бир неча бор жонимга қасс қилмоқчи ҳам бўлганман. Ҳаммасидан тўйиб кетгандан. - Кейин нима бўлди? - Бир қадрдон дугонам Оҳиста, Замира деган фолбинни топиб берди. Шунақа нафаси ўткир экан. Эримни дарров боғлади берди. Ишонсангиз ўшани қайтармаси билан эрим менга ипсиз боғланиб қолди. Ҳозирам сал бефарқ бўлдики дарров бориб Замира опага ўқиттириб келаман. Эрим эса менсиз туролмайдиган бўлади. Диёра ҳам эрининг унга қиладиган муомаласию, бошқасини мақтаб юрганини айтиб дарду ҳол қила кетди. - Ташвишланманг. Чўнатгизни бақувват қилиб чиқсангиз ўзим сизни Замира опани уйига олиб бораман. Ана ундан кейин кўрасиз эризни сизга қиё боқишини. - Таъсир қилармикан? - Қилади албатта. Мана мен жонли гувоҳ. Бошимдан ўтганини айтиб бердимку. - Болам ҳам жуда инжиқ. Эрим менга этибор берса балки мени ҳам асабларим ором олиб болам ҳам йиғламаса. - У киши касал беморни ҳам ўқиб даволайдилар. Мени болаларим ҳам касал бўлса у кишига ўқитиб тузатиб юбораман. Борсангиз кўрасиз навбат жуда катта. - Ишқилиб ишончли бўлса бўлди. Шундай қилиб икки кундан сўнг укар Замира фолчининг уйини изаб топиб боришди. Диёрани оғзи очилди. Оддий битта фолбин нақд қасрда яшар экан. Ҳаттоки ким келганини камералар орқали кузатиб тураркан. Зумрадхон танишлиги боис Диёрани у билан таништириб қўйди. Менга эрта етти хил ип. Бир кило гўшт, совун, чой, исириқ олиб келасан. Бешталик идишда ҳам сув ола кел. - Бу айтганлариз нима учун керак? - Эрингни анави мегажиндан қайтариш учун. Давоми бор. @ibratli_sozlar
4 1086Loading...
27
Менга хаёт бағишла: Сарвар ҳозирда ўша қизни шу уйга олиб келса ҳам Диёра ҳеч бир қаршилик қила олмайди. Чунки хатога йўл қўйиб Сарварнинг олдида тили қисиқ бўлиб турибди. Ўғли ҳам кўп азоб беряпти. Шифокорлар бу даражада йиғлаши эртага ҳар хил ёмон аломатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида тинмай айтишмоқда. Аммо қандай чора кўрса ҳам барибир ўғли тинчланмайди. Бошида тинчлантирувчи, ухлатувчи дорилардан жуда оз миқдорда бераётган бўлса, кейинчалик ўшани ҳам дозаси оширди. Чунки бора бора Сардорбекка бу таъсир қилмай қўяётганди. Нечадир минут ишларини қилиб оладию яна боласига парвона. Хаттоки унинг овозидан алла айтгани ҳам эшитилмайди. Сарвар аслида Иринага бефарқ эди. Уни хуштор қилиб олиш ҳаёлига ҳам келмаган. Диёранинг бола билан жуда кўп ўралашиб қолганию, эҳтиёжлари сабаб ҳам ўзини тута олмай Ирина билан яқинлашиб кетди. Сарвар ким билан гаплашса ҳам ўша қизни Ширин билан таққослар аммо ҳеч кимдан уни топа олмасди. Ширин ҳақида маълумот оламан деб қилган ҳаракатлари барчаси зое кетди. Ширинга ёлланган шифокор ҳам Ширин ота уйига кетган кундан бошлаб бир ойгина муолажа қилган экан ҳолос. Кейин эса улар даволанишни тўхтатишган экан. Шу сабаб ҳам Ҳилолани жўнатибам Ширинни олдига киритолмади. Умуман бирорта қариндоши шу вақтгача Ширин ҳақида бирор гап айтмади. Маҳмуд акани уйига боришса ҳам улар Ширинни безовта қилмайлик деб унинг олдига олиб киришмас экан. Аслида эса Ширин уйда эмаслигини яшириш учун ҳаммага шу гапни айтишганди. Сарвар билиб қолиб Ширинни безовта қилмасин деб у ҳақда ҳеч кимга айтишмади. Ирина енгил ҳаётга ўргангани сабаб Сарвар билан ҳам тезда ошқатиқ бўлиб кетди. Ҳаттоки ўзи Сарварни уйига таклиф қилганди. Сарвар келмаса керак деб ўйлаганда, унинг акси бўлиб Сарвар Иринанинг уйига ташриф буюрганди. Ирина эса Сарвардай бойвачча билан учрашиб юришдан ҳеч ҳам тортинмасди. Пул деса ўзини ҳар кўйга соладиган бу қиз энди моддир эҳтиёжларини Сарвар орқали ҳал қиладиган бўлди. Сарвар хотинида кўнгли йўқлигини айтганда эса яна Сарварга яқинлашиш йўлларини излай бошлади. **** Ширин Чаман момодан намоз ўқиш қоидаларини ҳам сўраб сўраб ўргана бошлади. Чаман момонинг шу ёшида ҳам эътиқодида содиқ қолишига қараб ҳаваси келади. Чаман момонинг доимо тетик умуман чарчадим ёки бирор жойим оғриди деганини сира эшитмади. Лочинни ҳам ўз ўғлидай яхши кўради. Нима учун унга мехр қўйганини сўраганида ўғлининг суратини кўрсатган эди. Лочин билан Чаман момонинг ўғли қуйиб қўйгандай бир бирига ўхшарди. Икковининг ҳам елкалари кенг. Бургутқараш, қопқора қошлар оппоқ юз янада кўркам кўрсатарди. Лочинни кўрган одам тренировка билан мунтазам шуғулланса керак деб ўйларди. Мушаклари баққуват бирортасини бир мушт урса ҳам ўша ерни синдир!ай қўймасди. Лочин табиб момонинг ўнг қўли десак ҳам адашмаган бўламиз. Бозор ўчарликни ҳам Лочинни ўзи машинасида ғиз этиб бориб қилиб келар, тоққа ҳам кўпинча ўзи чиқиб гиёҳлардан териб келарди. Мана ҳозир ҳам Ширинни юришига кўмаклашмоқда. Қўлбола юришга қулай бўлдин деб тахталардан ушлаб юришга осон бўлсин деб бир қанча жиҳозлар тахлаб берди. Олдинига ҳасса тайёрлаб берди. Кейин эса ўзи ёрдам бериб Ширинни юришга ўргатмоқда. Машқ қилган кунлари Ширин кечаси билан оғриқдан азоб еб чиқади. Фалажланиб қолган нервлар тасирчанлиги ошган сари жуда оғриқ берарди. Чаман момо тайёрлаган дамламалар бироз оғриқни пасайтирсада буткул қолдирмасди. Шундай бўлсада Ширин ҳаммаси ортда қолаётганига шукроналар айтарди. Аллоҳ таоло шундай неъматларни берганига шу вақтгача шукр қилмаган бўлса энди ҳар сония ҳар онида шукр қиларди. Яратганга ҳамд айтиб ёруғ кунлар олдинда дея ўзини ишонтирарди. Қизини жуда жуда соғинганди. Унга тўйиб қараёлмаганди. Оёққа турса тўйиб бағрига босади. Отаси билан онасининг хизматини қилиб дуосини олади. Лочин ҳақида жуда кўп бўлмасада қисман билгани учун кўп нарсаларни ўзидан сўрашга қарор қилди. Лочин ўша пайтда эндигина чўпонликдан келиб Чаман момонинг электр чойнагини таъмирлашга бутун диққат эътиборини қаратиб ўтирганди. - Лочин ака сиздай бир нарса сўрамоқчи эдим. - Сўрайверинг. - Мен судга ариза берсам дарров ажратиб юборадими?
3 6097Loading...
28
​​​​А Б О Р Т (🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵) Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭 ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇
8900Loading...
29
- Она бўлиш осон эканми?  Ҳамма ҳам бола катта қилишда қийналади. - Тўғри осон эмас аммо бу даражада бўлмаслиги керакку. - Агар ёқмайдиган бўлса эшик очиқ. Тўрт томонинг қибла. Болани қўйда чиқиб кетавер. Ҳеч ким сени ушлаб тургани йўқ. Диёра эрининг бу сўзларидан кейин ўпкаси тўлиб келиб ҳеч нима дея олмай қолди. Боласини кўтариб бошқа хонага чиқиб кетди. Сарвар Диёрани қийналаётганини кўриб турсада билмаганга оларди. Ширинни ҳар доим ҳар онида қўмсар олдинги бахтли дамалрини соғинарди. Бир ярим йил олдин унинг бахтли тўкис оиласи бор эди.  Севган касби, суюкли аёли, ширингина қизчаси. Аммо ҳаммаси бир кунда барбод бўлди. Ҳаммасидан айрилди. Энди эса ўзи ёқтирмаган суймаган аёл билан яшашга мажбур. Ишдан ҳориб чарчаб қайтганда яна уйда тинчлик йўқ, ўғли йиғлаган хотини уни овутолмай ҳалак эди. - Уфф яна бошладими бу? Битта болани эплолмай ўтирибсанми? - Нима қилай жим бўлмаяпти. Ўзиз ҳам бир мундоқ ота бўлиб қарасангзичи. - Мен ишдан чарчаб келяпман. Қорним очқаган. Бирор нима пиширдингми? - Сардорбек билан оввора бўлиб ҳали ҳеч нима қилолганим йўқ. - Минг лаънат бунақа ҳаётга. Сен нимани эплайсан ўзи айтчи. Эрталаб кияман десам менга ёққан кўйлагим ювилмаган. Ўзи неча кундан бери кирлар ҳам бир кир машинаси билан лиқ тўлиб тургандир. Уйни эса қачон супурганингни эслолмасанг керак. Гапирсам бола бахона. Топиб олган гапинг шу. Оғлиз билан ҳеч нима қилолмадим дейсан. - Тўгърисини айтаманда. Кўриб туриб қандай қилиб яна шу гапларни айтаяпсиз. - Нима қилишим керак унда.  Мен ҳам хотиним ширин овқатлар пишириб кутиб олишини хоҳлайман. Энди ўзинг айт нима дей сенга? - Бирозгина ёрдам беринг. Ўғлимиз каттароқ бўлсин ҳаммаси сиз айтгандай бўлади. - Кўрамизда ўша кунни ҳам. Сарвар дўстларига қўнғироқ қилиб яна кўчага чиқиб кетди. Диёра эса боласи билан оввора бўлиб қолаверди. Менга хаёт бағишла: Диёра боласини бағрига  босганча йиғларди. Шириннинг ғамгин кўзлари айни дамда ҳаёлидан кетмаётганди. - Ширин мен эмас аслида сен айбдор эдинг. Аммо тақдир фақат мени қийнайди.  Сен ўша ҳолингда ҳам ҳаммага кераксан.  Мен эса соппа соғлом ҳолимда ҳам ҳеч кимга керак эмасман. Биргина шу ўғлимга керакман ҳолос. Ким билсин балки у ҳам катта бўлгач мени ёмон кўриб қолар. Сен гуноҳимиз мевасисан деёлмайманку. Сарвар акамдан эса ёруғлил кутмасам ҳам бўлади.  Ҳаммасига мени айбдор санайди. Ҳар бир ҳаракатимдан камчилик излайди. Жанжалга сабаб керак унга. Боламни ҳам севиб қўлига олмайди. Бу норасида гўдакда нима айб. Чарчадим Аллоҳим чарчадим ҳаммасидан. Диёрани кўрганлари бу ҳали ҳолва экан. Сарвар бутунлай ёмон тарафга ўзгариб кетди. Сардорбек ўн беш кунлик бўлганида Самирни тўйини қилишди. Тўйига қайнонаси такидаласада Диёра бормади. Тўғрироғи бора олмади. Жуда кўп йиғлайдиган боласи билан қаерга ҳам борарди. Тўй вақтлар эри ҳал қиладиган ишлар кўп деб уйга кам келган бўлса тўйдан бир ҳафта ўтса ҳамки Сарварни кеч келиши камаймади. У ҳам етмагандай айрим кунлар келмай ҳам қўядиган одат чиқарди. Диёра боласи билан жуда кўп оввора бўлганидан тузук овқатлана олмасди ҳам. Баъзида оч ухлаган вақтлари ҳам бўлган.  Сардорбек бир ойлик бўлганидан кейин озгина йиғлаши камайди. Ўғлининг ухлаганидан фойдаланиб кир юваман деб эрини кўйлагини қўлига олганда ундан келаётган атир ҳиди кўнглига шубҳа оралатди. Қайта қайта ҳидлаб кўрсада аёллар атрининг ҳиди келаверди. Бошида унча эътибор бермаганди энди Сарвардан шубҳалана бошлади.  Диёра ноўрин шубҳа қилмаганди. Дўконларидан бирини ижара олган қиз Ирина билан анчагина яқинлашиб қолганди. Бу яқинлашиш  бориб бориб Иринанинг уйида тунашгача борди. Ўша учун Сарвар баъзи вақтлар уйга келмай қўйганди. Уни уйдаги муҳит жуда жонига текканди. Ирина эса мулозаматни жуда жойига қўядиган куйдирмажон эди Диёра у ҳақида ўша атирни ҳидини сезмагунча билмай юраверар эди. Эридан шубҳалана туриб у ухлаб ётганида  эрининг телефонини титикилади.  Сезганидай Сарвар Ирина билан бир қанча суратларга тушган , ишқий номалар эса смсда тўлиб кетган эди. Сарвар уйда қолган кечалари Ирина яна ўша замондан орқада қолган рўдапо билан биргамисиз дея саволлар бериб ўз олдига чорлаган эди.
3 9665Loading...
30
Менга хаёт бағишла: -Биласанми, сен бошида хато қилгансан. Биринчи марта сени ўзгани қучоғига отганданоқ сен уни қанақалигини билиб олишинг керак эди. Сен эса қайта ва қайта уни қўлида ўйинчоқ бўлиб нечта оилани барбод қилгансан. Шунча айбинг бўла туриб қамоқдан қўрқаяпсан. Дорига ўргатган одамларингни тақдирини ўйламадингми? -Ҳамма айб менда. Қаерданам етим бўлганман. Мен ҳам бир ота онани бағрида ўсганимда шунақа бўлиб кетмасдим. Мен ҳам бир оиланинг бекаси бўлгим келади. Ширин ширин фарзандларни онаси боългим келади. - Сен ўзимгча буларнинг барига лойиқман деб ўйлаяпсанми? - Айтдимку, сиз бу гапларни тушунмайсиз деб. Чунки ҳеч ким мени мен бўлиб тушуна олмайди. Тани бошқа дард билмас. Сиз доим тўкин ҳаётда яшагансиз. Бошизда бошпанаю ёнизда яқинлариз бўлган. Менга ўхшаб ижарама ижара юриб қишнинг кунида оч наҳор ,юпун қолиб кетмагансиз. - Сени бу қилмишларингни шу ишлар билан оқлайсанда а? - Бошқа нима қилай? Ўшанда ким менга ёрдам берарди. Мишка бор экан мен тирик қолдим. Аммо ўшанда очликдан ўлиб кетганим яхши эди. - Бўлди бу гапларни йиғиштир. Энди айтчи буёғига нима қилмоқчисан? - Ўшани билганимда бунчалик бошим қотмасди. - Бирор режанг бордир? Мана менга дори бермапсан. Бу ҳам режангни бир қисми эмасдими? - Бошида сизни оъзимга ўргатиб кейин бор пулизни номимга ўтказиб қочмоқчи эдим. Аммо Мишка бехаё суратлар деб шантаж қиляпти. Мен унақа расмга тушмаганман. Аммо ундан ҳар нарсани кутса бўлади. Ундан расмларни йўқ қилмасдан ҳеч қаерга кета олмайман. - Мен сенга ёрдам бераман. Эвазига эса ҳаммасини милицияга айтиб берасан. - Йўўўқ ҳеч қачон. - Унда билганингни қил. Мишкани қўлида қўғирчоқ бўлиб юравер. Эрта бирор бир тузалмас дардга чалинсанг ишон, унга ҳеч қачон керагинг бўлмайди. Ўзи шундоғам сендан хўрак сифатида фойдаланади. - Мени ҳам қамашадию уларга айтсам. - Қилмиш қидирмиш. Ўз айбингни вақтида тан олишинг жазони енгиллаштиради. Менга хаёт бағишла: - Ҳамма айбни менга тўнкасачи сувдан қуруқ чиқсачи? - Биз шундай режа ўйлаб топайликки ўзи қазган чоҳга ўзи қуласин. - Ишончингиз комилми? - Сен яхшилаб ўйла бу ишни шундайлигича қолдирсак яна қанча қурбонлар бўлади. Сенинг хатонгни такрорлайдиган қизлар бўлади. Ўз ҳаё тингни барбод қилиб бўлдинг наҳот бошқаларга ачинмасанг? - Розиман. У ифлосни қамоққа тиқиш учун қўлимдан келганини қиламан. Фақат менга нима қилишим зарурлигини айтиб турсангиз бўлди. **   Сарвар Диёрани олиб чиқди. Ўша куни болага атаб қўй сўйилиб бир қанча қариндошларни чақиришди. Дилфуза опа ҳам анча ўйлади. Келинини ёқтирмаса ҳам унинг боласи неварасику. Қандай ундан воз кечади. Шунинг учун ҳам чақалоқни чиқишига яхшигика тайёргарлик кўрганди.   Ўша куни ҳамма расм русмни ўтказиб чақалоқни бешикка солиб келинига йўл йўриқ кўрсатиб уйига қайтишди. Диёранинг янада азобли кунлари бошланди. Боласи тинмай йиғлар энди на ўзига на эрига ва на уйга қарай олар эди. Бола шунчалик инжиқ эдики Диёра ҳаттоки тунлари уйқуга мухтож эди. Балки жуда кўп асабийлашгани сабаб ҳам боласи жуда кўп йиғлар. Ширинга берган азобларини жабрини шу йўл билан тортаяпдими? Ё Лғиз ўзи жуда қийналаятганди. Қайнонаси ҳам ҳар замонда бир келиб кетар лекин доимий унга ёрдам бера олмас эди. - Нима бунча кўп йиғлайди бунинг. Уйга келиб бир оз дам оламан десам, бу ёқда сен бу ёқда бу тинчлик бермайсизлар. - Ҳа биз шунақа энди. Олдинги хотинчайиздек фақир бола туғиб беролмаганман. Унақа фаросатлик эмасман. - Бўлди қил. Йўқ жойдан уруш бошлама. - Урушни мен эмас, аслида сиз бошлаяпсиз. Кўрмаяпсизми мен ҳам жуда қийналиб кетдим. - Сен ўзинг болага қарашни билмайсан. Эплолмаяпсан. - Ўзиз қараб кўрингчи ярим соат қарай олармикансиз. Мен ҳеч бир ишга улгура олмай қолдим. Бирорта ҳизматчи олиб берасизми? Бунақада жинни бўлиб қоламан. - Ҳаммасини эплайсан. Сенга ҳеч қандай ёрдамчи керак эмас. Уйда ўзи икков бўлсак мен кўпинча кўчада овқатлансам. Яна нима муаммо? - Барибир мен бу билан жинни бўлиб қолай деяпман. Сира жим ўтирмайди. Сиз ҳам кечалари бу йиғлаганига бошқа хонага чиқиб кетасиз. Мен эса эрталабгача буни қўлимда кўтариб чиқаман.
3 8407Loading...
31
Диёра хабарларни ўқиркан кўз ёшларини тия олмасди. Мана энди Шириннинг ҳолатини тушунди. Диёранинг юраги ёниб кетди. Кўкси куйишиб бўйнини бир нарса бўғиб олгандай ҳаво етишмасди. Бу қандай содир бўлди. Ширинга содиқман дея дунёларга жар солган одам мана яна бошқасини топиб ўтирибди. Ширин ётоқда эди. Уни кўз олдида эрини йўлдан урганди. Мана Диёра кўрмасада билиб қолиб адо бўлди. Тириклайин ёнди, кул бўлди. Ўша хиёнаткор учун ота онасидан опасидан кечиб бу ерда юрибди. Отаси оқ қилди. Сарвар нима қилди? Дарров ўзига янги жазман топиб олибди. Бу қайтар дунё бировга қилсанг бир кун топарсан дейишган. Топгандаям айнан оғир вазиятда қолганда топди. Ўғли билан оввора бўлиб эрига қарай олмади. Аммо бу Сарварни хиёнаткор бўлишига сабаб бўла олмайдику. Аслида ҳам Сарвар бошидаёқ ҳеч кимга содиқ бўлмаган. Бўлмаса дарров Диёрани қучоғига олиб Ширинга хиёнат қилармиди? Менга хаёт бағишла: Эртаси куни уйқудан турган Сарварни олдига телефонни отиб юборди. - Сиз ҳам одаммисиз? Сиздаям бет борми? Наҳот шунча қийналганимни кўриб туирбам шунчаликка бордиз? - Сен нега мендан сўроқсиз телефонимни ковладинг? - Ковлайманда кўйлагиздан аёллар атирининг ҳиди келиб турганда қандай шубҳаланмаслигим мумкин? -Сени менга хўжайинчилик қилишга умуман ҳаққинг йўқ. - Мен ҳам сизни хотинингизман, буни эсиздан чиқарманг. - Хотиним бўлсанг эплаб хотинликни бажар эди. Мен ўз хоҳлаганимдай яшайман. Менга хўжайинлик қилишга уринма. - Сарвар ака нега? Айтинг нима учун бундай қилдингиз? Қилган битта айбим учун бутун умр жазолаб ўтасизми? - Сенга ҳисобот беришга мажбур эмасман. Қандай хоҳласанг шундай тушун. - Мен сизни хиёнат қилишизга чидолмайман. - Буниси сени муаммойинг. Мен ўз билганимча яшайман. - Менчи энди мен нима қилай? - Болага қараб уйда ўтиравер. Бошқа йўлинг ҳам борадиган жойинг ҳам йўқ. Мени ишларимга бурнингни суқма. Агар ковламаганингда бундай асабингни бузиб ўтирмасдинг. Давоми бор. @ibratli_sozlar
4 0526Loading...
32
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💞💞💞 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ✔️💰CHINNI BOZORDA OPTOM NARXLARDA: ✔️SO'NGI URFDAGI UY RO'ZGOR BUYUMLARI, ☕️NO ODATIY MODELDAGI IDISHLAR GALEREYASI 💡HAMMASI SARALANGAN ENG SIFATLILARI 💯ZAMONAVIY BEKAJONLARIMIZ UCHUN ✔️BIRINCHI QO'L MAXSULOTLAR, BUNAQA NARXLARDA TOPOLMAYSIZLAR KIRING GUVOHI BÔLING CHINNI_BOZOR ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+ae189FCx1_wwNmYy https://t.me/+ae189FCx1_wwNmYy
3 7931Loading...
33
Менга хаёт бағишла Эртасига Лочин ваъда қилганидай Ширинга ногиронлар аравасини келтириб берди. Бундан олдинига Чаман момо ажабланди. Кейин Ширинни нима учун сўраганини эшитиб индамади. Лочин олиб келган ногиронлар аравасида ҳамма қулайликлар бўлгани учун унчалик қийналмасди. Энди Чаман момо ҳам анчагина дам оладиган бўлди. Ширин овқат қилишни ўз бўйнига олганди. - Мен сизни эрка тантиқ қўлидан ҳеч бир келмайдиган қиз деб ўйлардим. - Хўўўш? Ширин савол назари билан Лочинга қаради. - Қўли гул пазанда экансиз. Чечамни овқат қилишдан нафақага чиқарсак ҳам бўлаверади. Энди овқат қиладиган сиз борку. - Майли бемалол. Ўзи жуда соғинганман овқат қилишни. Ўша куни Ширин ҳар хил усулда тугилган сомса пишириб уларни хурсанд қилди. Авваллари Ширин алоҳида ўтирарди. Энди учовлон биргаликда овқатланадиган бўлишди. - Ширин мен бугун Гулзод билан гаплашиб келдим. Сени анча тузалиб қолганингни айтдим. Келаси ой аянгни ўзи ҳам келар экан. - Қандоқ яхши жуда соғинган эдим. - Ўзини ҳам даволашим керак. Анча ўзини олдириб қўйган. Қанақадир дарди бор. - Қанақадир дард эмас. Жигарлари азоб бераяпти. Ўша мени олиб кетган кунлари ҳам шифохонадан эндигина чиққан эдилар. - Ана касаллик ҳам аниқ. Менга Лочин ўзинг ёрдам берасан. Биласан қанақа гиёҳлар териш кераклигини. - Албатта чеча. Мен бу ишни қойиллатаман. - Унда гапни кам қилайликда овқатга қарайлик совимасин. Қизим умрингдан барака топ. Тезроқ оёққа тур. Рахмат жуда мазали чиқибди. Эртаси куни яна момо бемор кўришга кетди. Уйда Лочин билан Ширин қолганди. Ширин анчадан бери ўйлаб юрган саволни берди. - Лочин ака эркак киши нимага хиёнат қилади? - Ўхооо сизам саволни додасини бердизку. Энди ҳар хил одам. Ҳар хил одамни ўзига хос сабаблари ҳам бор. - Масалан? - Айримлари пули кўпайиб кетганидан ,айримлари ўзини тута олмаганидан, айримларини эса йўлдан уришади. Сизга қайси бири ҳақида маълумот керак? - Охирги иккитаси. - Сизга хиёнат қилишган ўшани сабабига қизиқяпсизми? - Ҳа шундай. Биласизми, ҳақиқатдан севган инсон ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Севганидан бошқа ҳеч ким уни кўзига кўринмайди. Севиб туриб хиёнат қилиб бўлмаса керак? - Балки... Лекин кимнидир қаттиқ севсангизу ўша хиёнат қилса, яраланган қушдай бўлиб қоласиз. Парвоз қила олмайсиз. - Тўғри айтдингиз. Аммо менга икки яқиним бир вақтда хиёнат қилди. Ҳали ҳам эсласам юрагим оғрийди. Наҳотки шунга лойиқ бўлсам. Мен ўзим атайин йиқилиб касал бўлмагандимку. У мени бутун умр шу ҳолингда қолсанг ҳам кутаман дея ишонтирганди. Ўшанда мен гапиролмасдим. Аммо унинг сўзлари менга ҳаёт бағишларди. Афсус ўша бағишлаган ҳаётини барбод қилди. Унга қўшиб мени ҳам адо қилди. Қаранг 20 ёшга ўхшайманми? - Келган вақтингиз ўхшамасдингиз. Аммо ҳозир ундай дея олмайман.  Чунки момом сизни ўз ҳолиздан ҳам аъло даражага олиб чиққанлар. Ширин кулиб юборди. - Сиз мени олдин кўрмагансизку. Қаердан билдингиз? - Ҳазил. Кўнглизни кўтарай дедимда. - Рахмат. - Сиз эризни кечира олмайсизми? - Агар соғлом вақтим хиёнат қилса кечирардим балки. Аммо мен унга жуда мухтож эдим. У менга сув ва ҳаводек жуда керак эди. Шундай вазиятда у мени пичоқсиз сўйди. Ўша вақтлар жуда ҳам ўлимимга рози эдим. - Хиёнатни ҳамма ҳам кўтаролмайди. Ҳаттоки қанча аёллар  жонига қасд ҳам қилган. - Мен ҳам шунақа қилиб кўрдим. Шу аҳволингдами дея кўрманг. Овқатланмай юравердим рад этиб. Аммо ошқозонимда шунақа оғриқ турди. Энди тасаввур қила олмайсиз. Ўша фалаж ҳолатимда оғриқни айтолмасам жойимдан қимирлай олмасам. Чидолмас эканман. Кейин яна овқатланадиган бўлдим. Ўзи уни овқатланишам деб бўлмасди. Фақат шўрвани суви. Мана энди овқатланяпман десам бўлади. - Асосийси сиз кучли экансиз. Барчасини енгдингиз. - Бунинг учун сизлардан бутун умр қарздорман. - Бу гапларга нима хожат. Биласиз чечам касални даволасала жуда хурсанд бўладилар. Сизни соғайишиз уларни яна ёшартириб қўйди. - Ҳа ҳечам 90 га кирган дейишмайди у кишини. - Шундай. Сиз энди зерикмай ўтиринг мен тоққа кетаман. Қўйларим кутиб қолгандир. - Яхши бориб келинг.
3 7699Loading...
34
- Нима бўлса бўлди. Энди буёғига пишиқ бўл. Бахтли бўлсанг бўлди болам. - Ширинсиз бахтли бўлишимга кўзим етмайди. - Бу гапларни қўй укангни тўйини ҳам тезлаштирамиз. Шу икки ҳафтада келинни тушириб оламиз. - Бўпти унда ресторану артистларни гаплашаверман. * Ўша куни қанча қистамасин Сабо ичидагини Жасурга айтмади. Жасур ҳам индамай кузатишда давом этди. Сабонинг борган сари еб ичишида ҳаловат қолмади. Жуда ҳам озиб кўзлари киртайиб кетди. Кейинги учрашувларида Жасур ундан бор ҳақиқатни айтишини қаттиқ талаб қилди. - Сабоҳат менга ҳаммасини айтиб бер. Сени нимадир жуда қийнаяпти. - Айтсам мендан нафратланасиз. Мен бунга чидолмайман. - Ишон менга ундай бўлмайди. - Бир бошидан тинглашизга тўғри келади. - Қулоғим сенда. - Мен етимхонада ўсганман. Буни яхши биласиз. У ердан чиқиб уйсиз оч наҳор қолиб кетганман. Кейин эса Михаил исмли отаси ўзбек онаси рус бўлган йигитга йўлқидим. - Давом эт. - У мени севишини менсиз яшолмаслигини айтди. Менга бошпана берди. Ёши мендан 10 ёш катта эди. Лекин шунчалар ичидан пишган эдики. Ҳар қандай йўл билан ҳам пул топарди. Кўпинча бойлар даврасида юриб уларни ишончига кириб пул топарди. Кейин эса бари ўзгариб кетди. Мен у билан уни гап сўзларига ишониб эр хотиналрдай яшай бошладим. Ўшанда атиги 16 ёшда бўлганман. Кейин эса мени бир базмга олиб борди. Ўша ерда битта ўрта ёшлардаги бойвачча менга очиқ ойдин хушомад қилди. Кейин эса Михаил уни Мишка деб айтардим янги режа ўйлаб қўйган экан. У одамга мени дўстим деб таништирди. Олдинига унга ҳайрон бўлиб қараган бўлсам уни кўз қисиб қўйганига ҳазил деб индамай туравердим. Ҳуллас ахийри шу бўлдики мени ўша бойни қучоғига отмагунча тинчимади. Мени вазифам эса уни дорига ўргатиш эди. Шундай бўлди ҳам. У одамни исми Воҳид эди. Воҳид билан бир йилга яқин учрашиб юрдим ва вазифани аъло даражада уддаладим. Пуллар энди дарёдек оқиб кела бошлади. Мишка эса мени аврашдан нарига ўтмасди. - Сабо сени жонимдан ортиқ севаман аммо менга ҳозир ёрдам бермасанг бўлмайди. Икки уч йил яхшигина ишлаб олайлик ундан кейин маза қилиб чет элларда яшаймиз. Менга ҳам сени бошқа билан кўриш осонмас лекин ҳозир айни ишлайдиган вақтимиз. Мен ғор, содда уни гапларига лаққа тушиб қанчасини дорига ўргатиб бердим. Икки уч йил дегани мана 7 йил бўляпти ҳамки тугай демаяпти.  Бунгача яна нечтасини умрига зомин бўлгандирман. Сизда олдин эса мен ҳам тўй қилайлик оқ кўйлак кийгим келади деб Мишка билан аразлашиб қолдим. Буни қарангки бу ҳам йўлини топибди. Лочин деган бир адвокат йигит билан таништириб қўйди. Гнекологдан таъмирдан ўтиб иффатли келин бўлиб оппоқ либосда Лочинга турмушга чиқдим ўшанда 20  ёшда эдим. Лочинга тегмасимдан олдин икки марта бола олдирдим. Иккови ҳам Мишканики эди. У ҳозир бизга бола ҳалал беради деб туғишимга қўймади. Лочинни ҳам дорига ўргатай деб қолганимда уни дўстини ҳам қармоққа туширишим кераклигини  Мишка такидларди. Шундай бўлди ҳам. Аммо Лочин дўсти билан мени бирга ушлаб олди. Шундан сўнг барчаси тамом бўлди. Жасурни Сабони тингларкан аламдан қўллари мушт бўлиб кетганди. Аммо ваъда бергани сабабли ҳам жим турибди. - Жасур ака ана айтдимку мендан нафраталана бошлайсиз деб. - Йўқ давом эт. - Лочиндан сўнг бир йил беркиниб яшадим чунки мени излашаётганди. Кейин эса Мишка билан кетамиз деб ўйлаганимда чучварани хом санаганимни тушиниб етдим. Менга хаёт бағишла: Жасурни Сабони тингларкан аламдан қўллари мушт бўлиб кетганди. Аммо ваъда бергани сабабли ҳам жим турибди. - Жасур ака ана айтдимку мендан нафраталана бошлайсиз деб. - Йўқ давом эт. - Лочиндан сўнг бир йил беркиниб яшадим чунки мени излашаётганди. Кейин эса Мишка билан кетамиз деб ўйлаганимда чучварани хом санаганимни тушиниб етдим. У мени яна ишлашга ундай бошлади. Рад этганимдан кейин эса тахдидга ўтди. Ноилож яна қайтдим овга. Сизни учраштирди. Аммо ишонинг сизга нисбатан ҳеч қандай ғаразлик ниятим йўқ. Мен билган инсонлар ичида энг самимийси сиз бўласиз. Мен сизга дори берганим йўқ. Чунки беролмадим. Бу ишга қўлим бормади. Ўзи шунча қилғиликларим учун виждоним қийналиб келяпти. Мана ҳозир ҳам Мишка мени шарманда қиламан деб пўписа қиляпти.
3 9985Loading...
35
Лочин Ширинни ҳолатини яхши тушунарди. Унга ҳам икки яқини хиёнат қилганди. Аммо ҳозир буни айтгиси келмади.  Зотан у аёлларга дардини айтадиганлар тоифасидан эмас эди. **** Диёрани кўзи ёригандан кейин Сарвар тез тез хабар олиб турди. У ўғиллик бўлганидан хурданд бўлганди. Суюнчи олишга онасини олдига борганда онаси ҳам хурсанд бўлиб дуолар қилди. Ўша куни Сарвар билан биргаликда чақалоқни кўргсни боришди. Диёра қайнонасини кўриб кечирибдиларда деб ўйлаганди. Аммо ўйлаганлари пуч бўлиб чиқди. Қайнонаси саломга алик олдию қайта қайрилиб қарамади. Дилфуза опа ҳали Диёрани ўғлини йўлдан урган бузуқи деб биларди. Иккинчи ўғлига ҳам қиз топиб қўйганди. Совчиликка бориб барча расм русмларни ўтказган фақат энди тўйга қараб қолишганди. Дилфуза опани боши қотганди. Катта келинини қандай қилиб тўйга олиб бормасликни ўйлаб ўтирганди. Мана кўзи ёригани яхши бўлди. Энди тўйни тезлаштирса бўлади. Келинини ёш боласи бор деб уйда қолдиради. Аслида янги қудаларини олдида келини билан алоқаси йўқлигини қандай айтишни ўйларди. Уларга нима десин ўғлимни биринчи хотини касал бўлиб ётганида амакиваччаси келиб ўғлимни йўлдан урди, бунга жахли чиққан қудам қизини олиб кетди деёлмаса. Боши жуда қотганди. Ҳали у келини келса бу вазиятни қандай тушинтиради.   Овсинини нима учун уйга келмаслигини айтадими? Сарварни ўғли қуйиб қўйгандек Сарварни ўзи экан. - Ўғлим болангга исм топдизлами? - Йўқ онажон шу ҳақида ўйлаб кўрмапман. - Сардорбек қўямизми? Нима дейсан? - Сизга маъқул бўлса бўлди. Мен розиман. Шу вақт ҳамшира келиб Дилфуза опага бош шифокор чақираётганини айтди. - Мен бориб келайчи нима гап. Дилфуза опа докторни қабулига кирганда ёши 40 ларга бориб қолган аёл нималарнидир ёзиб ўтирарди. - Келинг. Ўтиринг. Рахмоновани қайноналаримисиз? - Ҳа шундай. - Келинингиз кўзи ёришида унча қийналмаган бўлсада, болани соғлиғида муаммолар бор. - Тушунмадим. Майдагина чақалоқдая? - Ҳа. Ҳозирча унга тинчлантирувчи дори бериб ухлатиб турибмиз. Аммо уйга олиб боргач яхшироқ эътибор берасиз. Қуруқликда қолиб кетиб анча қийналган. Кейин онаси ҳам жуда камкуч уларга парвариш керак. - Хўп сиз керакли дори дармонни ёзиб беринг мен ўзим хабардор бўлиб тураман. Дилфуза опа Диёрани хонасига кирганда ўғли боласини олдига унга термулиб турган экан. - Ойи нима деди шифокор? - Болангни соғлиғига эътибор бериш керак экан. Энди уйда унга яхши қарайсизлар. Йиғлатмаслик керак иложи борича. - Бола деган йиғлайдида.  Шахина ҳам йиғлаб йиғлаб катта бўлгандику. - Бунга дори бериб ухлатдик дейишди. - Ростдан ҳам бирданига йиғласа жим қила олмайман. Кейин ҳамширалар кириб қанақадир дори беришади. - Нега менга айтмадинг шу пайтгача? - Мен қаёқдан билай, ўзи шундай бўлса керак деб ўйлабман. - Сен овқат олиб келгандик совимасдан еб ол. Биз кетамиз. - Майли рахмат. - Келинпошша болага кўз қулоқ бўлинг. Индинга олиб чиқамиз. - Хўп ойи. Шундан сўнг Сарвар билан ойиси  чиқиб машинага ўтиришди. Йўлда кетишар экан Дилфуза опа тилга кирди. - Шахинамни бирам соғиндим. Икки марта олиб келдим аммо биздан бегонасирайдиган бўлиб қолибди. Ширинни олдига киришимга эса руҳсат беришмади. - Мен ҳам бир марта боргандим. Қайнотам рухсат бермади. Шундан сўнг борганим йўқ. Қизимни эса бир марта кўрдим ҳолос. Менга хаёт бағишла: - Болам барибир Ширин бошқача эди.  Ўз қизимдай кўрардим. Сен хато қилиб қўйдингда. - Ойи биламан хато қилганимни. Жуда пушаймонман. Аммо бошқа чорам ҳам йўқ. Диёрани ҳам ташлаб қўёлмайман. - Ҳаммасига сени нафсинг айбдор. Ўзингни бироз бошқарганингда балки Ширин ёнимизда тузалган бўлармиди. Кўпинча тушларимда уни хурсанд ҳолда юрганини кўраман. Қудаларни ҳам тушунса бўлади. Мен ҳам қизимга куёвим шундай қилса қизимни кўрсатмасдим. Ҳалиям қайнонанг оқила аёл гапни кўпайтирмади. Бошқаси бўлганида қиёмат қилган бўларди. Амманг ҳам хафа Ҳилола сабаб Ширинга мехр қўйган экан. Бундай гаплар бўлиб кетгач уйимизга кам келадиган бўлди. Ҳилолаку умуман келмайди. Ширин бор эди келиб турарди. Ҳозир қадами узилган. - Ойи қанча пушаймон бўлмай энди ҳеч нимани ўзгартиролмайман. Агар ўша кунга қайтиб қолганимда бу хатони такрорламасдим.
3 7385Loading...
36
Уни милицияга топширай десам мени ҳам ўз ортидан эргаштириб кетади. Ўзи сувдан қуруқ чиқиб айбни мени бўйнимга илиш ҳам у учун ҳеч нима эмас. Давоми бор. @ibratli_sozlar
3 8483Loading...
37
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma. 😬99% odam xato javob berisharkan. 😯Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi? Rasmga diqqat bilan qarang. Buyerda kim ofes egasi ❓
3 9153Loading...
38
Менга хаёт бағишла: - Лочин мен ўйлаб кўрдим. Жамила билан ўзим гаплашмасам бўлмайдиганга ўхшайди. Содда қиз ҳали нима қилаётганига ақли етмайди. - Нима қилсангиз қилинг. Лекин мени унга уйлантирмасангиз бўлгани. - Ўйлаб кўр леин ёмон қиз эмас. Кўз олдимда ўсган. - Йўқ. Мен унга уйланмайман. Мени идеалимдаги аёл эмас у. Қолаверса ҳали ҳам фикримдан қайтмадим. Уйланмайман. - Ўзинг биласан. Бир кун келиб пушаймон емасанг бўлди. Мен тенггиларни боласи уйланиб неварали бўлди мен эса юрибман деб . - Вақт кўрсатади. Балки кўнглимгга ёққан ишончимни қозона оладиган бирортаси чиқиб қолар. - Насиб. Илоҳим ўша кунларга тезроқ етказсин. Чаман момо ўша кундан кечиктирмай кечки пайт Самад қассобнинг уйига борди. Эшикни бир муддат тақиллатиб турди. Ичкаридан ким бу деган Самаднинг хотинини овози келди. - Мен табиб момонг бўламан. Келин оч эшикни. Самад қассобни хотини эшикни очишга очдию, юзини четга буриб тураверди. - Ассалому алейкум. - Ваалайкум салом. Нега у тарафга қараб олдинг? - Э қўяверинг, юзимни эшикка уриб олибман. - Ҳа Самад деган эшикками? - Йўғе нега унақа дейсиз? - Қизингни деб яна сенга қўл кўтардими бу номард. Чақирчи қаерда экан? - Ҳалиги, Жамилани аммаси олиб кетаман деди. Ўшанга олиб бориб қўйишга кетгандилар. Ҳали қайтмаптилар. - Жамила пушаймон. Биздан кечирим сўради. Барака топсин Лочин ариза учун жарима тўлашга қўймай ҳаммасини босди босди қилибди. - Жамилангга кўз қулоқ бўл. Яна Лочинга осилиб юрмасин. Ўзи бу қилган ишини ҳали ҳеч ким билмайди. Бўлмаса унингга итам қарамайди. Буни яхши биласан. Тенгги чиқса узатиб юбор. Сенам тинч бўласан биз ҳам. - Биласиз мени сўзимни бир тинга олишмайди. Энди дадаси нима десала шуда. - Соғ бўл. Эрингдан ҳадеб калтак еявермай бундоқ бир дангалроқ бўл. Келин бўлганингдан бери шу ахволдасан. - Чеча сиз шунақа дейсизда. Бошқа иложим борми. Қаёққа ҳам сиғардим. - Мен сенга кет демадим. Бироз дадилроқ бўл. Ҳадеб эрингга оёқости бўлаверма. Қадрингни ер билан битта қилиб. ** Жасур қанчалик кузатмасин барибир Сабо унга дори бермасди. Тўй таклифига ҳам рози бўлиши тобора қийинлашиб борарди. - Сабоҳат нега менга тегишга рози бўлмаяпсан? - Мен сизга лойиқ эмасман. - Яна шу гапми? Унда айт ким менга лойиқ қани? - Атрофиз тўла қиз. Ҳаттоки турмушга чиқмаганлари ҳам топилади сизга тегишга рози - Майли топиб бер. Сабо бу гапдан сўнг жим қолди. - Сабоҳат нега жим бўлиб қолдинг. Гапир. Сен мендан ниманидир яшираяпсан. Бир йилдан бери бир биримизни ишончимизни оқладик деб ўйлагандим. Лекин сен дилимгда нима бор айтмайсан. Доим нималарнидир ўйлаб юрасан. Ичингдагини билиб бўлмайди. - Бўлдими? Тугадими? Ҳа мен шунақаман. Ҳаётда ҳам турмушда ҳам ҳеч кимга бўлмадим. Ҳатто фарзандимам йўқ. Мени ҳеч кимга кераклигим йўқ. Мен шунақа инсонман. Жуда кўп ёмонликлар қилганман. Ер ҳам мендан ҳазар қилса керак ,эрта ўлганимдан кейин. - Нега унақа деяпсан? Мен бегонаманми сенга? Айт дардингни. - Мен ҳақимдаги ҳақиқатни билсангиз мени ташлаб кетасиз. Бу аниқ. - Балки ундай бўлмас. - Аниқ биламан шундай бўлади. Кейин сизга айтганим билан ҳеч нима ўзгармайди. - Шунчалик жиддийми? - Ҳа жуда. Сабо кўзларидан оққан ёшни рўмолчасига артди. - Энди мени уйга элтиб қўйинг. Бугун жуда оғир кун бўлди. - Майли хоҳишинг. Жасур Сабони уйига олиб бориб қўйгандан кейин анча пайт уни гапларини ўйлаб юрди. Чиндан ҳам у пушаймонмикан. Ёки рол ўйнаяптими? Кечга яқин Сабога яна Мишкадан қўнғироқ бўлди. - Сен мени ахмоқ деб ўйладинг шекилли. - Мишка ўзингни босвол. Ҳе йўқ бе йўқ бу нима деганинг? - Нега ўзимни босишим керак. Муддат тугай деди сен эса ҳали Жасурни тайёрламадинг. - Тайёр бўлай деб қолдику. Бунча ваҳима қиласан? - Жасурни кузатишга ортидан одам қўйдим. У ҳеч ҳам дори қабул қиладиганларга ўхшамайди. - Қаердан биласан? Уни 24 соат кузатмайсанку. Агар менга ишонамсанг ўзинг шуғуллан бу иш билан. - Бўпти унда алоқани уз. Тезлик билан Наманганга кетасан. - Мен ҳеч қаерга бормайман. Тинч яшамоқчиман. - Тилингни тий. Ўзингга ёмон бўлади. Умринг қамоқда чиришини хоҳламасанг керак. - Мен қамоққа кирсам ортимдан дарров етиб борасан.
3 8356Loading...
39
Кунлари шундай зерикарли беъмано ўтарди. Сарвар энди фақат уйга ухлаш учунгина кела бошлаганди. Ўшанда ҳам сармаст бўлар нима деяётганини ўзи идрок қила олмасди. Айрим вақт уйқусида ҳам гапириб Ширинни чақириб чиқар, Шириндан кечирим сўрарди. Ана шундай вақтлар Диёра ўксиниб йиғларди. Сарварни кўнглида ҳалиям Ширин борлигига чидай олмай йиғларди. Ой куни яқинлашган эмасми Диёра зўрға ҳаракат қиларди. Ўша куни эса ўзини ҳолатига тушунолмади. Белида бошланган оғриқ қорни таранглашиб бўшашига олиб келар. Ана шундай оғриқ бўлган вақт чидай олмай кетарди. Кун бўйи оғриқдан азоб чекиб ҳеч нима тановул ҳам қила олмади. Сарварни қанча кутди эртароқ келиб докторга олиб борар дея. Аммо ундан дарак бўлмади. Қилган қўнғироқлари ҳам жавобсиз қоларди. Соат 21:00 га яқинлашганда оғриқ кучайгандан кучайди. Тез ёрдам чақирай деса Сарварни уришиб кетишидан қўрқади. Тинмай қайта қайта қилган қўнғироқларига ахийри Сарвар зарда билан жавоб берди. - Нима дейсан? Ишдаман ҳадеб қўнғироқ қилаверасанми? - Сарвар акаааа. Илтимоооос тезроқ келинг ўлиб қоламан. Жуда ҳам кучли оғрияпти. Менимча бошланди. - Хўп ваҳима қилма. Битта ҳомиладор бўлган сен эмаску. Чидаб тур ҳозир бораман. Йигирма дақиқаларда Сарвар кириб келди. Унгача эса Диёра оғриқнинг дастидан ҳолдан тойиб бўлганди. Сарвар Диёрани аҳволини кўриб қўрқиб кетди. Унга ичи ачиди. Ўзининг ҳам виждони қийнала бошлади. Оғироёқ аёлга азоб бергани учун. Туғруқхонага кириб борганларидан кейин орадан ярим соат ўтар ўтмас ҳамшира чиқди. - Табриклайман ўғилли бўлдингиз, суюнчи беринг. - Рахмат. Бола яхшими? Соғ саломатми? Сарвар кўринган ҳамшираларга ҳам суюнчи берди. - Бироздан сўнг родзалдан бошқа хонага оламиз. Ўшанда кириб кўришингиз мумкин. Орадан икки соат ўтиб Диёра ва ўғлини хонага олишди. Сарвар кирганида Диёра ўғлини қучоқлаб ўтирганди. - Табриклайман Сарвар ака. Яна бир бор ота бўлганингиз билан. - Рахмат ўзингни ҳам табриклайман. Ўғлим қандай ахволи яхшими? - Мана қўлизга олинг. Диёра чақалоқни Сарварга узатди. - Йўқ. Ўзингда қолақолсин. Мен кўтаришга қўрқаман жуда кичкина. Сарвар мехр билан ўғлига термулиб ўтирарди. Уларни узоқдан кузатган одам бахтли оила деб ўйлашарди. Менга хаёт бағишла: *** Ширинда тикланиш жараёни тезлашиб кетди. Энди у бемалол ўтирар, гапиршнику айтмаса ҳам бўларди. Олдинига гапиришга жуда қийналди. Чаман момо эса ўша куни Ширинга юрагини бўшатиб овоз чиқариб йиғлашини айтди. Ширин бор овозда шунча тортган азоблари, суюклисининг хиёнатини, опасидай кўрган инсони севганини тортиб олгани, боласи айни юрадиган, гапирадиган вақтида уни мехрига зор қолганини эслаб йиғлади. Узоқ вақт давомида йиғлади. Йиғи овозини эшитиб хонага кирган Лочинни Чаман момо чиқариб юборди. Ширин йиғлаб бўлгач бор дардлари чиқиб кетгандай бўлди. - Болам ана анчагина енгил бўлдинг. Ичингни бўшатиб олганинг яхши. Энди бор кучингни оёққа туришга сарфлайсан ортиқ ўтмиш ҳақида ўйлама. Шундан сўнг Чаман момонинг ишлари кўпайиб кетди. Энди Ширинга қараш фақатгина Лочинга қолганди. Энди Ширин Лочин билан ҳам бемалол гаплашар ўзи табиатида тортинчоқлик бўлмагани сабабли ҳам тезда у билан иноқлашиб кетди. Лочин билан ким тезроқ суралардан ёдларкан дея мусобақа ўйнашарди. Бирда Лочин ютса бошқа пайт Ширин ғолиб бўларди. Ширин энди тилга кирган вақтлари қизини кўргиси келаётганини айтди. - Кўрасан ҳали. Сен узоқ йўлга боролмайсан. Ойингни ҳам ахволини биласан. Қизинг яхши юрибди. Ўтган куни бориб гаплашдим. Ойингга тайинлаганман. Ширинни тузатиб олиб бормагунимча келиб ўтирманглар деб. Сен уйингдагиларни эмас оёққа туришни ўйла. Шундан сўнг қайта сўрамади. Фикру ҳаёли тезроқ юриб кетишда эди. - Лочин ака. - Менда гапиз бормиди? - Сиздан бир нарса илтимос қилмоқчи эдим. Майлими? - Майли айтақолинг. - Менга ногиронлик аравачаси олиб келиб бера оласизми? - У сизга нима учун керак? Тузаляпсизку? - Унгача бир ерда ўтиравермай овқатларга ёрдам берардим. Ташқарини кўрардим. - Ундай бўлса олиб келиб бераман. Фақат эртага чунки бугун кеч бўлди. - Хўп майли. @ibratli_sozlar Давоми бор.
4 1586Loading...
40
- Жаа ўзингга катта баҳо бериб юбормадингми? - Мақсадинг фақат пул. Нега мени тиcнҳ қўймайсан. Шунчалик қийинми бу? - Сен мен айтган ишни қил қолганига ишинг бўлмасин. - Мени тинч қўй. Сен билан орамиз очиқ. - Хахахааа бу шунчалик осон деб ўйлайсанми? Тезда кийиниб йўлга чиқ. Уйимни биласан. 30 дақиқада шу ерда бўлмасанг ишқий саргузаштларинг видеоси бутун интернетни портлатади. Юлдуз қилиб юбораман сени. - Аблах. Ер ютсин сени. Сабо телефонни ўчирдию йиғлаб юборди. У доим қутиламан деганда Мишка яна чорасиз қилиб қўяди. Ўзи шунчаси етмагандай яна ҳаммага шарманда қилмоқчи. Жасур уларнинг ҳамма гапини эшитди. Демак Сабони мажбурлашади. Агар қиз муаммоларини Жасурга айтганида балки бир ечимини топган бўлишармиди. Эртаси куни Жасур Сабога кўришайлик деб қўнғироқ қилди. Сабо рози бўлгач ҳеч қанча вақт ўтмай доим ўзлари кўришадиган кафега кириб келишди Сабонинг ҳолати яхши эмасди. Кўриниши ҳорғин юзлари сўлиб қолганди. - Сабоҳат сенга охирги вақтларда нима бўлаяпти? - Қийналиб кетдим. Лекин сизга сабабини айтолмайман. - Менга ишонишинг мумкин сени тушинишга ҳаракат қиламан. - Мени бу ерлардан буткул кетишимга ёрдам беринг. - Эсингни едингми? Мени ташлаб кетмоқчимисан? - Бошқа чорам қолмаяпти. Мен яшашдан чарчадим. Одамлар қўлида ўйинчоқ бўлишдан чарчадим. - Ҳаммаси ўз қўлингда. Ўз тақдирингни ўзинг ҳал қил. - Мен бу ҳуқуқдан маҳрум бўлганман. - Сенга ўзим ёрдам бераман. Лочин ўйловда қолди. Онасидай бўлиб қолган аёлни гапини ерда қолдиролмайди. Лекин қолса яна Жамила бир нарсаларни бошлаб юрмасин дейди. **** Сарварни ҳар куни ишдан келиб чиқиб кетишлари ой куни яқинлашиб қолган Диёрани асабларини буткул тамом қилди. Қанча ҳаракат қилди ораларини яхшилаш учун бўлмади. Сарварга қанча яқинлашишга уринса у шунчалик узоқлашарди. Диёрага ҳаттоки қўшнилар билан ҳам гаплашишни тақиқлаб қўйганди. Менга хаёт бағишла: Мана бугун ҳам Сарвар кеч келди. Яна чиқиб кетиш учун тараддудлана бошлади. - Сарвар ака яна чиқиб кетяпсизми? - Бошқа нима қилишимни кутяпсан? - Уйда жуда кам бўляпсиз. Менга ҳам вақт ажратинг. - Тунда ёнингда ухлайманку. Шу етмаяптими? - Шу ҳолосми? Фақат шуми сизни оиладаги вазифангиз? - Менга бунақа гапларни гапириб кайфиятимни бузма. Ўзингга яхши бўлмайди. - Ўзи менга нима яхши бўлиб келяптики энди яхши бўлса. Айтинг, шунчалар чарчадимки бу ҳаётдан. Қаерданам ўша хатони қилдим. Агар тақдиримни олдиндан билганимда икки дунёда ҳам Ширинга қараш учун келмаган бўлардим. - Ўзингдан фаришта ясамай қўяқол сени мақсадинг бошидан ҳам маълум эди. Сен Ширин учун эмас мен учун келгансан. - Сиз шундай ўйлайсиз ҳолос. - Сийқаси чиқиб кетга гапларинг билан мени вақтим оляпсан эшикни қулфлаб ухлайвер. Ўзимни калитимда очиб кираман. Сарвар барибир сўзидан қайтмай чиқиб кетди. Бир дунё дардлари билан Диёра яна ёлғиз қолди.  Диёра эри билан бирга бориб боласи учун кийимлар олишни орзу қилганди. Аммо Сарвар пулни бердию ўзинг олавер деди. Диёра бозорни айланиб туғруқхона учун ҳам керакли нарсаларни сотиб олди. Биргаликда нарса харид қилаётган жуфтликларга ҳавас билан қарарди. Ўзи ҳам эри билан бирга чиқаман деб ният қилганди. Сарвар рози бўлмади. У ҳам бошқа аёллар сингари севиб севилиб бахтли яшашни хоҳлайди. Лекин эридан сира ҳам мехр кўрмаяпти. Бу уйда у бир маҳкума мисол яшайди. Дардлашадиган ҳеч кими йўқ.  Яқинлари воз кеч. Битта йигитни деб ҳаммасидан айрилди. Сарварга шикоят қилгудек бўлса тамом ҳамма айбни Диёрага тўнкайдида сувдан қуруқ чиқади. Хатони фақат мен қилмаганманку деб айтганда ҳам бало қолди. - Йигитчиликда бўлиб туради. Аммо сен ўз шаънинг, ор номусингни ўйлашинг керак эди. Мен номардлик қилиб ташлаб кетганимда нима қилардинг? Ҳалиям шукр қил сенга уйланиб ўтирибман. Бўлмаса ким биларди кўча қизларидан фарқинг қолмасмиди. Сарварнинг бу сўзларини эслаганда ўпкаси тўлиб кетади. У ҳам нима қилсин, Сарварни севгани учун ҳаммасига чидади. Аммо яхши кунлар келишидан умид йўқ. Фарзандли бўлишса ҳам ҳеч нарса ўзгармаса керак.
4 0745Loading...
- Унақа бўладиган бўлса Холида чечани олдида Қуръон ўқиб ўтиргандирлар. - Холида чеча ўзи жуда инжиқ аёл бўлган эканлар, катта келинларига жуда кўп азоб беравериб хаттоки икки марта боласи тушишига сабаб бўлган эканлар. Энди ўша келинлари келиб розиман дейиши керак экан. - Келинлари келсинда унда. - Буни иложи йўқ у чет элда экан. Холида чечани азобларига чидай олмай ахийри эри билан ажрашишга мажбур бўлган. Аслида икковлари севишиб турмуш қуришган экан. - Ана ҳолос, мен у кишини мулойимгина кампир деб юрардим. - Одамни оласи ичида бўлади. Бир марта ҳаттоки икки йил яшаб ҳам одамни қандайлигини билиб бўлмас экан. - Оббо яна яра янгиландими? - Ёғеее мен учун ҳаммаси тамом бўлган. Мен яра деб ҳисобламайман. Умримнинг ўша саҳифаларини ёпиб бўлганман қайтиб очилмайди. - Севгансизку, балки кечирарсиз? - Йўқ кўп ўйлаб кўрдим. Мен бундай қилолмайман. - Ўртада бола борку. - Лочин ака сиз балки билмассиз, аммо уни... Диёрани ҳам ҳомиласи бор эди ўшанда. Ойим буни билиб қолгач мени олиб кетгандилар. Тахминан уч ойликлар бўлгандир ўша пайт. Ҳозир эса туғилган  икки ойликка яқинлашиб қолгандирам. Шундай экан у болани ҳам отасиз қолдиролмайман. Қолаверса менга хиёнаткор инсонни кераги йўқ. - Қароризни ҳурмат қиламан. Бу сизни ҳаётиз. Шундай яшангки сиздан воз кечиб кетганига пушаймон бўлсин. - Кераги йўқ. Мени унга уни менга йўлиқтирмаса бас. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Ўзизчи? Келинойим билам нега ажрашгансиз? Лочин ўзи шу мавзуда гапириб бекор қилдим деб ўйлаётганди. Мана яна эшитишни хоҳламаган саволини эшитди. Эшитмаганга олиб отини бахона қилди. - Узр Ширин мен Учқурдан хабар олай қандайдир безовта кўринаётганди кўзимга. Менга хаёт бағишла: Ўша куни худди тахмин қилинганидай Холида чеча жуда оғирлашиб қолди. Чаман момо кечгача ўша ерда қолиб кетди. Кечқурин ҳориб чарчаб кириб келди. - Аммабуви тинчликми? Жуда чарчаган кўринасиз? - Илоҳим айтганинг келсин қизим. Лекин бечора жуда қийналди. У дунёга борсам катта келинимга берган азобим учун сўралсам нима дейман деб айтарди. Келинини топишни иложи бўлмади. Барибир келмасди ҳам. Чунки у келинга қилмаган иаҳи қолмаганди.  Мана энди ўша берган азоблари минг бўлиб ўзига қайтди. Қанча азоб чекяпти. Нуқул алаҳсираб Гулдонани чақиради. - Кўринишларидан унақа аёлга ўхшамасдилар. - Энди ўзгаргандида  Сенам эрта оила қуриб келинли бўлсанг ўз болангдай кўр. Агар эплолмасанг алоҳида қилиб чиқариб юбор. У ҳам бировни боласи. Уни ҳам ота онаси не не азоблар билан катта қилган. Гулдай фарзандини бериб қўйиш ўзи уларга оғир. Камига яна қайнонаю қайнотаси азоб берса улар қандай чидасин. - Тўғри гаплариз. Дунёда ҳар хил одам борда. - Холидани охирги ўн йилликда ўзим эпақага келтирдим. Гапириб гапириб сал бўлсада йўлга солгандим. Бечора уйидаги келини бирор жойга мехмонга боришга зор эди. Кўргансан Шоҳиста келин бирам оқила аёл. Лекин шуни ҳал турткилаб ўтирарди. Айтардим қўй гапирма бир куни шуни қўлида қоласан деб мана уч ойдан бери умридан барака топсин, Шоҳиста оғринмай қаради. Бошқаси бўлганда шунча азоб берди манам пайтдан фойдаланай дерди. Бу лекин ундай қилмади. - Шоҳиста келинойи баъмани аёл. Доим сизни йўқлаб товоқда ёки косада овқат олиб чиққанлари чиққан. - Тилла аёл у. Холидани келинлар борасида омади чопган. Аммо ўзи қадрига етмади. Шоҳиста онасини уйига икки соатга бориб келса ҳам келганидан сўнг Холида бурнидан билоқ қиларди. Шу учун кўпда мехмонга боравермасди. - Балки тузалиб кетарлар? - Қаёқда дейсан. Ўзи тайёр бўп турибди. Келинига айтдим бу кечадан ўтмайди. Нечада узилса ҳам мени чақир деб. Қўрқмасин дейман. Қобил ҳам иш билан кетган экан энди қайтаркан. Ҳали неваралари ёш. Шу учун мен бироз дам олай. Ҳализамон чақириб қолса керак. Чаман момо айтганидай тунги 1 ларда эшик тақиллади. Шоҳиста Холида чечани тамом бўлдилар шекилли деди. Давоми бор. @ibratli_sozlar
إظهار الكل...
👍 51 2🤔 2👏 1
Сабо анчагина ҳаракатлари эвазига Мишкани уйига яшашга кириб олди. Мишкани авраб алдаб яна ишончига киришни бошлади. Аммо бу ўзи ўйлаганидек осон кечмади. Ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган Михаил ҳадеганда Сабони ўзига яқин олавермади. - Мишка наҳотки менга қизиқишинг ўлган бўлса.  Сабо Мишканинг бўйнидан қўлларини ўтказиб унга нозли кўзлари билан қаради. - Сабо мен сени сира тушуна олмадим. Ўзингку мендан нафратланишингни, кейин эса мен билан учрашган кунингга лаънат айтиб ўтиргандинг. Энди эса севаман ўламан деябсан. Қайси бир гапингга ишонай. - Сен менга ишон. Ҳар холда ҳаётимдаги биринчи эркак ўзинг бўласан. Наҳот сени унута олсам. - Гапга ҳам жуда устасанда. Хўш мендан нима хоҳлайсан? - Сени, ва яна сени. - Ишониш қийин. - Ўйлаб кўрсам мен сенсиз яшолмас эканман. Неча бора уриниб кўрдим сени унута олмадим севгилим. Менга нисбатан қалбингда ҳеч нарса йўқми? - Сенга бефарқ бўла олмайман. Буни яхши биласан. Акмал билан навбатдаги учрашувда Акмал унга умуман сезилмайдиган камера берди. - Буни нима қиламан? - Бу мини камера. Аммо жуда яхши ишлайди. Сиз уни билдирмай Михаилни устки кийимига ўрнатишингиз керак. -Иш беришига ишонасизми? - Албатта. Мен бундан жуда кўп бора фойдаланганман. Овозни ҳам жуда зўр ёзиб олади. Бу орқали бошқаларга ҳам йўл очилиши  мумкин. - Ишончингиз комил бўлса бўлди. Буни ўрнатиш мен учун ҳеч гап эмас. Буни қарангки ҳозир қиш фасли. Шапка ҳам кияди. Уни эса эмблемаси бор. - Йўқ шапка бўлмайди. Чунки у жуда юқорида туради. Бошқа қулайроқ жой топинг. - Хўп ҳаракат қиламан. - Лекин жуда эҳтиёт бўлинг ҳаммаси чиппакка чиқмасин. Сиздан умидимиз катта. Менга хаёт бағишла: - Хўп саломат бўлинг. Бирор маълумот топсам алоқага чиқаман. Айтганча Жасур ака яхшиларми? - Яхши, гаплашмаяпсизми? - Йўқ гаплашмаяпмиз. Мени кимлигимни билгач ҳафсалалари пир бўлган. Сабо ерга тикилган кўйи жавоб берди. - Ишлар бицин кейин у билан келишиб оласиз. - Йўқ майли шундайлигича қолаверсин. Мени унутганлари яхши. Мендай .....  Сабо қолганини айта олмади. Чуқир хўрсингач давом этди. - У киши олийжаноб инсонлар. Мен Жасур акамга муносиб эмасман. Бўлолмайман ҳам. Ҳали ўз бахтларини топадилар. Хайр соғ бўлинг. Сабо тез тез юрганча кафедан чиқиб кетди. Кетаётиб кўз ёшлари юзини юварди. У Жасурга кўнгил қўя бошлаганди. Умрида биринчи бор шу ҳисни туйганди. Бир инсондан ҳеч қандай таъмасиз, ҳеч нима кутмай севаётганди. Жасур ҳаётига мисоли қуёшдай кириб келганди. Зулмат босган қалбига нур олиб кираётганди. Аввалги Сабо бўлганида ҳеч иккиланмай Жасурга тегиб кетган бўларди. Аммо ҳозирги Сабо Жасур сабаб ўзгарганди. У кўнгоига ёққан инсонга хоҳласада ёмонлик қила олмасди. Мишкадан қаттиқ нафратлансада ҳаётими барбод қилган кимсани озодликка қолдиролмайди. Яна қанча одамни умрига зомин бўлади бу аблах. Ундан кўра майли Сабо қамалсада Мишкани ҳам қамоққа тиқади. Бу учун қўлидан келган барча имкониятни ишга солади. Мана ҳозирам ўзи хоҳламасада Мишкани уйига қайтяпти. Мишка билан эр хотинлардай яшайди. У бунақа ҳаётдан жуда безиккан. Қўлидан келсаю ҳаммасини бошидан бошласа ўлиб кетса ҳам Мишкани қўлида қўғирчоқ бўлмасди. Ундан сира ҳам ёрдам сўрамасди. Сабо Мишкани уйига етиб келди. Ўз калити билан эшикни очиб кирди. Биларди Мишка уйга камера ўрнатиб бўлган. Чунки у жуда эхтиёткор. Ўзидан из қолдирмасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам Акмал берган камерани қоронғуда ёки ваннахонада Мишкани кийимига ўрнатишга ҳаракат қилади. **** Ширин ота онаси кетгач бироз бўлсада тушкунликка тушиб қолди. Аввалгидай ҳушчақчақ эмас нимадандир сиқилган, ўйловда ўтирарди. - Бизни Асалқандимиз нима билан машғул? - Лочин ака бу қандай исм бўлди? - Нима фарқи бор барибир ўйлаб кўрса Ширин дегани бўлади. Шу учун мен сизни ҳеч ким чақирмаган исм билан чақиряпман. - Борингее. Ширинни юзига кулгу югурди. - Сизни айлантириб келиш ниятим бор-у аммо бу совуқда чиқиш ёқармикан сизга? - Йўўўқ. Уйда ўтирақоламан. Яна шамоллаб қолиб тузалишим қийин кечмасин. - Бу гапизам тўғри. - Чечам ҳали қўшнини уйидан қайтмадиларми? - Йўқ менимча Холида чеча бугундан ўтмасала керак. Аммам кетишларидан олдин шундай дедилар.
إظهار الكل...
👍 24🥰 2
Менга хаёт бағишла: Диёра Замирага бироз ҳеч бир маъносиз қараб турди. Диёранинг индамай турганига Замира эри билан ўртасида муаммо бўлиб қолган деб ўйлади. - Ифлос, иккиюзламачи, қотиииииил. Ўлдираман сенииии. Диёра бое кучи билан Замирани юмдалашга тушиб кетди. Замира нима бўлганини англаб улгургунча Диёра уни дуч келган жойини уриб тирнаб ташлади. Замира жон ҳолатда ёрдам беринг деб қичқирарди. Диёрага эса ғойибдан куч ёғилиб келдими Замирани тинимсиз урса ҳамки чарчамасди. - Ўчир овозингни ет ютгур, топиб бер боламни. Тирилтириб бер. Сардоримни сен ўлдирдинг. Тирик қўймайман сени. Замира ўтирган уй анча ичкарида бўлгани сабабли олдинига уни овозини эшитишмади. Кейин эса навбатга турганлар бирин кетин кира бошлашди. - Бирортанг жойингдан қимирлама! Диёра уларни кўриши билан жон ҳолатда қичқирди. - Кўриб қўйинг манави ёлғончи ифлосни ахволини. Бу мегажин боламни ўлдирди буни соғ қўймайман. - Ўзингизни босиб олиннг синглим бу бир ҳаммани хожатини чиқсрувчи аёл бўлса. Болангизни қандай ўлдиради. - Узооооқроқ тур. Келма ёнимгда. Диёра яна Замиранинг сочидан бураб тортди. - Гапир нима қилганингни? Айт докторга олиб борма берган дорим билан тузалади дедим де. Гапир. Гавда жиҳатидан Замира бўйи паст озғингина қорачадан келган эди. Диёра эса гавдалироқ эди  Замирани бемалол таъзирини бера оларди. Диёрани фарзанди шу аёл сабаб ўлгани учун ҳам уни ўлдиришгада тайёр турарди. - Ўзизнинқўлга олинг Диёра. Бу Аллоҳнинг хоҳиши у шунча умр берган экан. Бандасини қўлидан нима келарди. - Ўчир овозингни. Ўзингни оқлама! Ҳаққинг йўқ бунга. Агар ўшанда докторга олиб борганимда болам тирик қоларди. Сен айбдорсан. Сен! Диёра Замирани биқинига тепиб юборди. Замира оғриқдан дод солганида, навбатдагилардан биттаси ўтиб Дийрони четга тортди. Бири эса Замирани паналади. - Тегинма менга бирортанг. Камроқ уни ёнини олинглар. Бу шайтонни малайини барибир соғ қўймайман. - Диёра яна бир бор айтаман ўзизни қўлга олинг. Оқибати яхши бўлмайди. - Нима қилардинг? Қиладиганингни қилиб бўлдингку. Илоҳим етти уруғингга ҳам қир келсин. Ҳамманг жаҳаннамда ёниб кул бўлларинг. Диёрани ортиқ бардоши қолмади. Ўтириб олиб баралла йиғлаб юборди. Болам, болажоним, Сардорбегим. Фолбинга ишонган онангни кечир. Сени асролмаган онангни кечир. Қандай чидайман. Болааааам! - Синглим йиғлааманг. Ҳали кўп фарзандлик бўласиз. - Энди бўлмайди. Юрак бағрим ёниб кетяпти. Бу қотил. Мен буни ўлдираман. - Бирортангиз бу аёлни танийсизми? Ораларидан ёши каттароқ бир аёл атрофдагиларга савол берди. - Мен бир икки марта кўрганману қаердан эканини билмайман. Одамлар энди Диёрага ачиниб қарай бошлашди. Айримлар фолбинни бу қилган иши учун индамай уйни тарк эта бошлашди. Замира эса фурсатдан фойдаланиб бошқа уйга ўтиб Зумрадхонга қўнғироқ қилиб Диёрани бу ердан олиб кетишини айтди. Зумрадхон дарровда Сарварни рақамини топиб қўнғироқ қилиб хотинининг қаерда эканини айтди. Ўзи билан ўзи оввора бўлиб юрган Сарвар хотинининг бу қилиғидан жахлланганча йўлга отланди. Сарвар Замиранинг уйига борганда Диёра ҳали ҳам йиғлаб ўтирар олдида бир иккита аёллар бўлиб улар Диёрага далда беришга ҳаракат қилишар эди. - Диёра бу ерда нима қиляпсан? Шундагина Диёра эс ҳушини йиғиб олди. Эрига ҳеч нима демай ташқарига отилди. Сарвар ҳам унинг ортидан чиқди. Диёра тўғри бориб эрининг машинасига ўтирди.  Энди у эрига нима деб баҳона топишни ўйлаётганди. Агар Замиранинг гапига кириб шундай бўлганини Сарвар билса, Диёра аниқ кўчада қолади. Чунки Сарвар буни сира кечирмайди. - Ўзим зериккандан айланишга чиққандим. У аёл билан тортишиб қолдим. Бошқа гап йўқ. Кейин кўрдиз аёллар менга далда беришди. Бундан эса баттар кўзларимга ёш келди. - Бўлдида энди. Ўзинга келишинг керак. Бу туришда бўлмайди. Менга жинни хотинни кераги йўқ. Шунга қараб ҳаракатингни қил. Диёра йўлнинг қолган қисмини бир оғиз ҳам сўз демай жимгина атрофни кузатиб кетди. Сарвар эса шунча ишини ташлаб бу ахмоқ хотинни деб оввора бўлиб юрганига асаби бузиларди. ****
إظهار الكل...
👍 32 1
Photo unavailableShow in Telegram
Kunlar isib, Qòltig'ingiz terlab, yoqimsiz hid kelishidan charchadingizmi❗️❓ Uy sharoitida buning oddiy yechimi bor🤩 Shu #usullardan so'ng siz hecham qòltiq terlashidan nolimaysiz😇 ham erkaklar ham ayollar uchun super usul😻 👉Buning uchun bizga kerak bòladi
إظهار الكل...
👍 2
🧬РЕТЦЕПТНИ БИЛИШ👈
✅БАТАФСИЛ МАЛУМОТ 👈
Бечора бола жуда қийналиб кетди. Оғзидан ҳам орқасидан ҳам қон келаяпти. Имунитети жуда паст экан. Бундан буёғига тайёр туринг. - Бирор йўли йўқми? Чет элдан доктор чақирсакчи? - Энди кеч. Нуда кеч олиб келгансиз. Четдан доктор олиб келсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Сарвар жойида қотиб қолди. Ҳали дунёга келиб ҳеч нима кўришга улгурмаган ўғли, беҳуноҳ болача одамларни бу чиркин дунёсидан кетмоқчи. Сарвар опир қадамлар билан врач ҳузуридан чиқди. Сарварни шалвираб чиққанини кўрган Дилфуза опа ўғлининг ёнига югуриб келди. - Болам нима деди шифокор? - Ойи наҳот у ўлса? Миттигинам чидолмаса. - Яхши ният қил Сарвар. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. - Ойи энди кеч яхши бўлишига. Сардорбек ортиқ кураша олмас экан. Сарварнинг кўзларига ёш қуйилиб келди. Ўғлидан айрилмай туриб бу синовга чидай олмаётганди. Диёра эса бир четда телбага ўхшаб ўтирар, ҳеч ким ва ҳеч нимага иши йўқ, ўша кундан бери тузук овқат ҳам емасди. Она боланинг суҳбати унинг қулоғига ҳам кирмади. Ўз ҳаёллари билан андармон бўлиб ўтирибди. Эртаси куни Сардорбек вафот этди. Диёра ҳамма ёқни бузиб йиғлади. Уни тинчлантиришга ҳеч кимни кучи етмас ҳамшираларни ҳам ўзидан итариб ташларди. - Болаааам. Болажоним. Тирик у. Сенлар уни мендан олиб қўймоқчисан. Болам ўлмаган. Диёрага ҳаммани раҳми келди. У телбадек бўлиб қолганди. Бир амаллаб тинчлантирувчи дори қилиб уни узлатиб қўйишди. Болани эса олиб кетишга тайёр қилиб беришди. Менга хаёт бағишла: Ўша куни Сардорбекни митти вужудини қабрга қўйишди. Диёра эса бутун дунёдан узилиб қолганди. Нима бўлди нима қўйди ҳеч нимани англолмас нуқул " Болам тирик" деб такрорлашдан чарчамасди. Сарвар эса мум тишлагандай жим турар унча бунча гапга жавоб беравермасди. Дилфуза опа ҳам ўзини айблар неварасига мехри тушиб қолгани учунми ўзини кечиролмасди. Ўз уйимга кўчириб кетсам болгинам тирик қолармиди деб ўйларди. Вақт ҳаммасига даво дейишганидек аста секин бунга ҳам кўникишди. Аммо Сардорбекни қабрга қўйишганига бир ҳафта бўлгач ўзини анча ўнглаб олган Диёра такси тўхтатиб Замиранининг олдига учди. Ҳар доимгидай Замира бемалол ўтириб ишини давом эттрииб ўтирарди. Диёра таксига керагидан ортиқ пул бериб кетказиб юборди. Ўзи эса навабтда турган йиргирма чоғли одамларга ҳам эътибор бермай Замиранинг хонаси томон одимлади. Замира олдига бостириб кирган одамни кўриб жахли чиқди сўнгра юзига табассум юругирди. - Келинг Диёра. Тузукмисиз? Анчадан бери келмай қойгандиз? Сизни кўриб хурсанд бўлдим. Яна ўқитишга келдизми? @ibratli_sozlar
إظهار الكل...
👍 35🤔 2
Менга хаёт бағишла: - Хурсанд бўлдим жуда яхши қилибсиз. Эртасига худди момо айтганидай Махмуд ака , Гулзода опа ва жажжигина Шахина дарвозадан кириб келишди. Улар билан сўрашиб бўлган Чаман момо Маҳмуд ака ва Гулзода опани ичкарига бошлади. Ширин ота онаси билан учрашишдан олдин соғинчдан қаттиқ ҳаяжонда эди. Эшикдан биринчи бўлиб Гулзода опа кирди. Ўзига қараб аравачада жилмайиб яқинлашаётган қизини кўриб қувончдан йиғлаб юборди. - Аллоҳим ўзингга шукр қизимни қайтиб бердинг. - Ассалому алейкум ойижон, дадажон сизларни жудаям соғиндим. - Валайкум ассалом она қизим жоним болам. Овозингни эшитадиган кун ҳам бор эканку. Гулзода опа тинимсиз йиғлаб қизини қучоғидан бўшатмасди. Маҳмуд ака эса сабр билан Шахинани кўтарганча Гулзода опани Ширинни қўйиб юборишини кутарди. - Бўлдида онаси, менам ягонам билан кўришай. Мен ҳам қизимни соғиндим. Гулзода опа ноилож Ширинни бағридан бўшатди. Маҳмуд аканинг ҳам кўзларида ёш кўринди. - Онам мени, сен бизни қанчалик хавотирга қўйганингни биласанми? Бошқа йиқила кўрма ўзингни эҳтиёт қил болам. Сал қолса... Бўлди бугун хурсанчилик кун. Аллоҳга шукр сени бизга қайтарди. Умринг узоқ бўлсин. Оёққа туриб кетганингни ҳам кўриш насиб эцин. Мана энди қизинг билан кўришчи. - Болажоним ўзимни. Ширин қизини қучоқлаб юз кўзларидан ўпа кетди. - Сизларни жуда ҳам соғингандим. - Мана бу аммамда ҳали ўзига келсин кейин келасан. Сизларни кўрса дарди янгиланади дея келишимизга қаршилик қилдилар. - Яхши қилганманда. Бўлмаса уни ёнига келиб йиғи сиғи қилиб юрагини эзардиз. Мен эса тузатолмай ҳалак эдим. Қани остонада туравермай бу уйга кирингларчи. Чаман момо меҳмонларни дастурхон тузатилган хонага олиб кирди. - Бу дастурхонга қараб Ширинимни қўли тегканини сезяпман. - Қизинг жуда чаққон Лочин аравача олиб келиб берганидан бери овқат қилишни ўз зиммасига олган. - Қачондан бери гапираяпти? - Икки ойлар бўлди. - Сиздан жуда қарздормиз амма. Ширинимни ҳаётга қайтардингиз. - Бу мени касбим. Қолаверса Аллоҳни иродаси экан. Мен воситачи бўлдим ҳолос. - ИншаАллоҳ бундан буёғига фақат яхши кунлар бўлсин. - Амма Лочин ким? - Мени тутинган ўғлим. Ҳозир келиб қолади. Тоққа кетуди. Келишларизни эшитиб қўй олиб келиб сўяман деганди. - Вой оввора қилибмизда ўғлизни. - Қояверинглар, ўзи шунақа феъли. Бировдан ёрдамини ҳам аямайди. Мен учун эса доимо яхши бўлсин деб бирга даволашгача ҳам боради. Ширинни икковлашиб даволаганмиз. - Унақада яқиндан танишиб қўйсак ҳам бўларкан. Шахина Ширинга эмас кўпроқ Дилфуза опанинг пинжига кироб ўтирди. Орадан шунча вақт ўтиб онасидан бегонасираб ўтирганди. - Ширин ҳали оёққа туриб кетсанг ўзингдан бошқага бормай қўяди. Сен бундан хавотир олма. Сендан анча пайт узоқда бўлди таъсири бор. Майли шундайлигича бўлаверсин. Борганингдан кейин ўзингга ўргатиб оласан. Оила аъзолар билан Ширин маза қилиб суҳбат қурди. Ёшлигини айтиб кулдириб ўтиришди. Аммо бир оғизам Сарвар ҳақида гапиришмади. Ширинни ўзи ҳам юрак ютиб сўраёлмади. Ичида жуда қизиқсада сиртига чиқармади. Кўз очиб кўргани бутун вужуди билан севганини барибирам ҳаёлидан чиқаролмаганди. Суҳбатлари айни қизиган чоғда Лочин қўй етаклаб кириб келди. Юз қўлларини ювиб меҳмонлар билан сўрашиб бўлгач қўйни саранжомлашга тушди. Маҳмуд ака ҳам Лочинга ёрдамга чиқди. - Ўғлим қассобликдан хабариз бор эканда? - Амаки буни ҳам шу ерга келиб ўргандим. Авваллари битта товуқ ҳам сўйиш қўлимдан келмасди. - Йўғее бунақа сўйишизни кўриб тажрибангиз катта деб ўйловдим. - Тоғда яраланган, ҳуллас даволаб бўлмайдиган қўйларни қийнамасдан ҳалол қилишимиз керак. Қўрқўқлик қилиб ўтираверсам харом қотиб ўлади. Ноилож ўргандим. - Баракалла мана бу бошқа гап бўлди. Лочин Маҳмуд ака билан биргаликда ўчоқ бошида қўй гўштидан ажойиб таом тайёрлашди. Аёлларни ёрдам беришига эса Лочин рози бўлмади. - Бугун сизлар дам олинглар. Биз хизматда. У шундай дея Маҳмуд акага кўз қисиб қўйди. Маҳмуд ака бу киришимли йигит билан мароқли суҳбат қурди. Лочин унга қўйни қандай парвариш қилишу касал бўлса нималар қилишни эринмай тушунтирди. - Лочин бу ерга қандай келиб қолдингиз?
إظهار الكل...
👍 39🥰 1
Дугонамнинг айтишича... 😂😂😂 АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ: 01. Сочларини сила 02. Эркала 03. Куўзларини ичига қара 04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла 05. Сухбатлаш 06. Биринчи тонгда ундан олдин уйғониб олма 07. Дастак бўл 08. Ресторанларга олиб бор 09. Кийим дўконларга олиб бор 10. Саёхат қилдир 11. Кулдир 12. Крассворд ўйинларни бирга ўйна 13. Мусиқа тинглат 14. Рағбатлантир тез-тез 15. Сокинлаштир 16.Доим кечир 17. Хайратлан 18. Ишон 19. Эшикни оч 20. Лифтдан чиқаркан тугмани бос 21. Машинани эшигини оч 22. Исит 23. Қучоқла 24. Ўп 25. Уни девоналардек яхши кўр 26. Уришсанг, қулоғига пичирла 27. Оёқларини массаж қил 28. Концертларга олиб бор 29. Уни хамма жойда хар доим кутиб тур 30. Биргаликда диета қил 31. Биргаликда спорт билан шуғуллан ... ... 1000. Нима хохлашини олдиндан бил 1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра 1002. Хар доим Уни эшит 1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма 1004. Адёлни тортиб уйқусини бузма, қимирлатма ... ... ... 6789. Машина олиб бер 6790. Соат олиб бер 6791. Узук олиб бер 6792. Билак узук олиб бер 6793. Сочини укладкасига, тез-тез салонга юбор 6794. Причёскани тез-тез ўзгартирсин 6795. Оддий теккис кўйлак кий 6796. Қасам (онт) ич 6797. Чида, Сабр қил 6798. Бардошли бўл ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУ‌ЛЛАРИ: 01. Қорнини тўйғаз 02. ТВ пултини қўлига бер 03. Ёнида жим ўтир. 😂😂😂😂😂😂😂😂😂 @qodirova_g
إظهار الكل...
👍 9
- Амаки буни тарихи жуда узун. Хуллас бир касаллик билан даволанолмай чечамдан ёрдам сўраб келгандик. Аввалига рози бўлмади, кейин эса рахматли ўғлига ўхшатибми кўнгли бироз юмшади. Шундан сўнг бу ерлар ёқди кетолмай қолдим. - Зўр жойлар экан. Менга ҳам жуда ёқди. Аммо она ватан дегандай, туғилиб ўсган жойимдан келолмайман. Бу ерни ҳавоси ҳам тоза, одамни баҳри дилини очиб юборади. - Ана шу баҳри дилни очадиган оҳанграбоси мени ўзига тортган бўлса ажабмас. - Сўраганни айби йўқ. Келин қаерда? Лочин аслида ҳам гап мавзусидан шу савол берилмаса эди дея ичидан зил кетиб ўтирганди. - Келин йўқ. У ўлган. - Узр ярангизни янгиладим. - Ҳечқиси йўқ. Менимча тайёр бўлди. Лаганларни олиб келай сузамиз. Уйдагилар ҳам оч қолиб келтишди. Лочин чаққон ҳаракартлар билан овқатни сузиб ёғи қотмасин дея уйга югурди. Қиш куни эмасми бир зумда кеч ҳам тушиб қолади. Овқат устида яна ҳангома қизигандан қизиди. Шахина эса Лочин билан ўйнади. Лочин унга эшак бўлиб берар ҳали самолёт қилиб учирарди. Ширинни ўзидан коъра қизи Лочин билан чиқишиб кетди. - Лочин ака ўзизам пазандаликка мендан ўтар экансизку. - Сизчалик эмас. Мен ҳаваскор ошпазман. - Масалан мен тан олиб айтаманки бу овқатдан сира ҳам пишира олмасдим. - Бу овқатни ҳам бирор кун ўргатарман. Ёшроқ қўй бўлгани учун ҳам гўшти тез пишди. Тоғда қариларидан сўйганмиз пишишига анча вақт кетган. Борееей деб хомлайин ҳам еган вақтларимиз бўлган. - Умриздан барака топинг ўғлим. Аллоҳим доимо қўлласин. - Илоҳим айтганиз келсин. Овқатдан сўнг Лочин ҳозир дея чиқиб кетди. Чаман момо ҳам ўрнидан қўзғалди. Савол назари билан қараганларга Ширин: - Намоз ўқишга турдилар икковлари ҳам дея жавоб берди. Эртаси куни эса Лочин Маҳмуд акани олиб тоққа чиқиб кетди. Лочиннинг отини кўриб Маҳмуд аканинг жуда ҳаваси келди. - Амаки сизга ёққан бўлса ҳудди шунақасидан топиб бераман. - Йўғе қўяверинг. Барибир от олганим билан уни қўйишга жой муаммо бўлиб қолади. - Сизласангиз ғалати бўляпман. Менам болангиз қаторидирман беҳижолат сенлайверинг. Уч кун юриб тўртинчи кун Маҳмуд ака ва Гулзода опа ортга қайтадиган бўлишди. - Мени соғайётганим ҳақида ҳеч ким билмай қўяқолсин. Бирданига сюрприз қилиб бораман. - Биз ҳам шу фикрдамиз. - Дарров кетиб қолаяпсизлар. Дадажон яна қолсангизлар бўларди. - Болам ҳали кўп вақт бирга бўламиз. Келинойинг иккита боласи билан қийнслиб қолмасин. Бормасак бўлмайди. Янаги гал келганимизда аянгни қолдираман яхшилаб аммам даволаб қўядилар. - Яхши ўйлабсан Маҳмуд. Мен мана бу гиёҳлардан талқон тайёрлаб қўйдим. Кунига икки марта бундан, уч марта бундан ичиб турсин. Аллоҳ хоҳласа шифо топиб кетади. Шундан сўнг меҳмонлар уйига йўл олишди.  Йўлда кета кетгунча Маҳмуд ака хотинига Лочинни мақтаб кетди. **** Сардорбек уч кундан бери жонлантириш бўлимида. Ахволи оғирлашгандан оғирлашдики асло ўнгланмади. Ичидан йирингли қон аралаш ахлат кела бошлади. Онасини эмизмай махсус каша беришса ҳам қайт қилиб ташлар. Оғзидан ҳам қон кела бошлади. - Наҳотки болага раҳмимгиз келмади а? Шу даражага боргунча олиб ўтирдингиз? - Ойи аҳволи яхши эди. Ўша сиз борган куни салгина иссиғи чиқиб инжиқлик қилиб туриди. - Сардор биринчи марта ота бўлишинг эмаску. Шахина ҳам оғриб қолса дарров шифокорга олиб борардингку нега бунга келганда сусткашлик қилдинг? Менга хаёт бағишла: - Ойи мен бу қадар оғир аҳволга келиб қолишини қаердан билай? - Сенам ўзингни оқла бу ёқда хотинчанг билмадим десин. Илоҳим охири бахайр бўлсинда. Сарвар яна хотинига қўпол муносабатда бўла бошлади. Сардорбекка яхши қарамагансан дея кўз очиргани қўймасди. Боланинг ахволи эса кун сайин орқага кетарди. Бешинчи кун тушдан сўнг шифокор Сарварни олдига чақирди. - Сиз Комилов Сардорбекни отасимисиз? - Ҳа мен. - Мен сизни қўйнизни пуч ёнғоққа тўлдиришни хоҳламайман. Биз қўлдан келган барча чорани кўрдик. Болани ичаклари қаттиқ шамоллаган ўзи ҳам шамоллашни ўтқириб юборган. Унга мумкин бўлмаган дорилар берилган яна нимадир қўшимча берилган уни аниқлолмадик. Хуллас умид йўқ. Олиб кетсангиз ҳам бўлаверади. Қолсин десангиз ҳам охиригача қараймиз.
إظهار الكل...
👍 41🥰 3
Photo unavailableShow in Telegram
#қотил_дори 7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди! Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда. Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди. ☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️
إظهار الكل...
👍 3
Дорини номини билиш.💊

👍 60