uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 21 155 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 758-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 828-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 21 155 obunachiga ega bo‘ldi.

20 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -406 ga, so‘nggi 24 soatda esa -11 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.62% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.74% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 671 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 850 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 18 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 21 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

21 155
Obunachilar
-1124 soatlar
-1437 kunlar
-40630 kunlar
Postlar arxiv
Қўчқор НОРҚОБИЛ ОВҚАТИНГ ЕТМАЙ ҚОЛСИН... Дўстим Бахтиёрга бағишлайман ҳикоя Қисм ошхонасида кечки овқатга хафсаласиз қўл урдик. Иштаҳага ит теккан. Сабаби, тонг саҳар жангга кетишимиз ҳақида буйруқ бор. Қаерга боришимиз номаълум; сир тутишмоқда. Бундай ими - жим тайёргарликдан сезиш мумкинки, Чорикор ё Панжшерга йўл олсак керак. У ёқлардан тирик қайтиш даргумон, ажалнинг уяси, Худо қарғаган жой. Дузахнинг дарвозаси очилгани шу... Столимиз атрофида асосан ўзбеклар жам бўлганди. Емакдан сўнг ошпазимиз дуо қилди: – Омийн! Қайтиб келганларингда овқатим етмай қолсин... Айни тоб тепамизда сиёсий тарғиботчи зобит ҳозир бўлди. Аскарнинг гап - сўзи тугул хаёлидаги ўй билан ҳам қизиқувчи бу исковични жинимиз суймасди. – Фолончиев! Ҳозир нима дединг? Қани таржима қил-чи? Ошпаз жим. Бошқалар ҳам. Биламан, зобит тирноқ остидан кир топиб ундан бомба ё мина ясайди. У кинояли илжайди: – Сен дуо ўқидинг. Шуни менга таржима қилиб бер, тамом! – Кейинги гал овқатимиз етмай қолсин, деяпти. Бунинг нимаси ёмон, – ижирғандим. – Аҳмоқ! Совет армияси ҳар жиҳатдан қудратли. Бизда озиқ - овқат етарли. Сенларнинг миянг бузилган... Асабим зир қақшади. Оғзимга келган гапни қайтармадим. –Калтафаҳмсан!– дедим сенсираб. Юзига тик боқдим. Жағини очса, қулоқ чаккасида чақмоқ чақдирадиган важоҳатимни кўриб эсанкиради. Тўғри-да, эртага урушга чиққандан кўра Гауптвахта, яъни, аскарқамоқда ётганим яхшироқдир, нари борса бир ҳафтадан сўнг қўйиворишади... Зобит нимадир деб ғулдиради-да, ошхонадан отилиб чиқиб кетди. Зум ўтмай қисм қорувули бошлиғи ва иккита навбатчи аскар пайдо бўлди. Эртага жангга чиқишимиз шартлиги сабаб менга индашмади, ошпазни олиб кетишди. ... Жангдан қайтдик. Оёқларимиз зил - замбил ҳолда ошхонага кирдик. Иштаҳа йўқ... Ошпаз бир бурчакда эзғинди ҳолда бош эгиб ўтирибди. Бизнинг ёнимизга келмади. Сабаби, унинг овқати ортиб қолди, сабаби, аскарларнинг кўпчиллиги қирилиб кетганди... Ҳалиги тарғиботчи зобит ошпазнинг ёнига борди. Юзига маҳзун тикилиб елкасига кафтини қўйди. Бизнинг столга ўгрилиб қаради. Қаддини ғоз тутди. Ўнг қўлини чеккасига тираб ҳурмат маъносида ҳарбийча салом берди. Нигоҳлари жиққа ёш. Шу тарзда биздан, айнан мендан узр сўради. Биз ҳам ўрнимиздан туриб, қўлларимизни бошимиз четига тираб ҳарбийча алик олдик. Орадан бир ҳафта ўтиб, яна бизни саф майдонига тизишди. Тағин жанг... Қисм командири ҳарбий тайёргарлик борасида зобитлар ҳисоботини тинглагач, минглаб аскарларга юзланди: – Ўғилларим, ҳаммамиз соғ - омон, ҳа, барчамиз тирик қайтишимиз керак! Қисмга тус - тугал келайлик! Донишманд ўзбек ошпазимиз айтгани каби, майли, жангдан қайтгач, сизларга овқат етмай қолишини истайман! Вужудим жимирлаб кетди. Бўғзимга нимадир тиқилиб қолди. Взвод бошида турган тарғиботчи зобит менга қараб жилмайиб қўйди. Кейинчалик қисмимизда “Майли, овқатимиз етмай қолсин!”, деган ибора энг яхши тилакка айланди. – Омон қайтинглар, овқатимиз етмай қолсин! – Тирик қайтинглар, овқатимиз етмаса ҳам майли! – Биз қайтгач, овқатинг етмасин, ошпаз! – Биз қайтамиз, овқатинг етмай қолади, Бахтиёр! ... Орадан анча йиллар ўтди, Бахтиёр... Ҳайит байрамида қишлоққа боргач, альбом варақлаб, иккимизнинг ҳарбийда тушган сувратимизни кўрдим. Ўша воқеани эсладим, Бахтиёр! Эсингдами, Бахтиёр?! Эсингда-а?! 9.06. 2025 й

Янги уйига келиб, ўзи учун ажратилган хонага кирганида, у ерда энг яхши кўрган атрини кўриб жуда ҳайрон қолди. Буни тасодифга йўйиб, эътибор бермади. Аммо бир оқшом эри билан энг севган фильми — "Гултепа кўчаси"га борганларида ҳайрати янада ошди. Ёмғирли ҳаводаги сайрлар янги турмуш ўртоғи уни нақадар яхши билишини кўрсатарди. Лекин бу қандай бўлиши мумкин? Туғилган кунида энг яхши кўрган учта китобини совға қилганида лол бўлиб қолди. Баъзан эса Зайнаб яхши кўрадиган қоғоз ҳолваларни кўтариб келарди. Энг севимли гулларини ўз қўли билан ҳовлига эккан бу одамга Зайнаб хонимнинг кун сайин меҳри ортиб борарди. Эри унга шу қадар самимий муносабатда бўлардики, биринчи эри каби асло қўпол эмасди. Унга худди ноёб ва нафис бир гулдек муносабатда бўларди. Инсон йиллар олдин йўқотиб қўйилган ва энг қадрли бўлган почта маркалари коллекциясини қандай қилиб топиб бериши мумкин? Буни у қаердан билган? Турмуш ўртоғи Маҳмуд бек жуда ўзгача инсон эди. У аёлнинг ҳаётига ҳақиқий ҳузур олиб кирди. Ва кейин нима бўлганини биласизми? Зайнаб хоним қоғоз устида турмуш қурган Маҳмуд бекка чин дилдан ошиқ бўлди. Бир вақтлар севгини шон-шуҳрат ва бойликдан излаган Зайнаб энди ҳақиқатни англаб етганди. Аммо топган бахти узоққа чўзилмади, Маҳмуд бек орадан бир неча ой ўтиб оғир хасталикка чалинди. Ҳеч қандай муолажа ва дори-дармонлар кор қилмади. Сўнгги нафасида севган рафиқаси Зайнаб хонимнинг қўлларидан тутишга ҳам мадори қолмай, унга бир хат қолдирди ва бу ёруғ оламни тарк этди. Зайнаб хоним ҳаётида илк бор ким учундир бу қадар аччиқ кўз ёш тўкди. Бир ҳафта давомида ўзига кела олмади, қайғудан ҳатто овқат ҳам емади. Ниҳоят, эри қолдириб кетган хатни очиш ёдига тушди. Кўз ёшлари билан очилган конверт ичидан мактаб йилларида жуда яхши кўрган ва ўшанда йўқотиб қўйганига куйинган гулли тўғноғичи чиққанида у донг қотиб қолди. Мактубни ўқий бошлаганида эса юрагига алланималар оқиб кираётганини ҳис қилди. Хатда шундай ёзилганди: "Мактабни битириш кечасида сенга бор меҳрини тутиб, ишқингда ёнган, аммо сен шон-шуҳрат учун рад этган Маҳмуд билан бир кун келиб турмуш қуришинг хаёлингга келганмиди, Зайнаб? Оллоҳ насиб этиб бой бўлдим. Лекин бир зум бўлса ҳам сени ичимдан чиқариб ташлай олмадим. Ҳамиша узоқдан кузатиб, севишда давом этдим. Эринг вафот этгач, қийин аҳволда қолмаслигинг учун сенга уйланмоқчи бўлдим. Қоғоз устида бўлса-да, сен билан яшаш ҳаётимнинг сўнгги баҳорида мени жуда бахтиёр қилди. Сен ҳақингда ҳеч нарсани унутмадим. На ёмғирли ҳавони севишингни, на энг қадрли фильмингни, гулларингни, ҳолвангни ва на омад келтирувчи тўғноғичингни... Сен севгини мол-дунёдан изладинг. Мана энди, мен вафот этаётган дамда сенинг кўзларингда менга нисбатан меҳр учқунларини кўряпман. Ҳаммол Маҳмудга нисбатан... Севги бу дунёдаги энг қимматли бойликдир. Бор давлатим энди сеники. Мана, сен энди жуда бойсан. Аммо қара, севган одаминг вафот этяпти. Бу дунёдаги ҳеч бир қимматбаҳо нарса — на мол, на мулк севгини сотиб ололмас экан, шундай эмасми? Сени жуда севган Ҳаммол Маҳмуд". Севги бу дунёдаги энг қадрли туйғудир. Аммо ҳеч қандай бойлик уни сотиб олишга қодир эмас. Туркчадан таржима Шавкат Ўймовутли тайёрлади

ҲАММОЛ МАҲМУД Маҳалланинг энг камбағал йигити бир амалдорнинг қизига кўнгил қўйган эди. Ҳар тонг вақтли туриб, кўча бошида севгилисининг нозланиб ўтиб кетишини кутарди. Қизнинг ҳар сафар сочларини турфа хил қилиб ўриб олиши йигитга жуда хуш ёқарди. Маҳмуд ҳар кеча зах ҳиди анқиган, деворлари нураган ҳужрасида Зайнабга атаб шеърлар ёзарди. Бу қиз у учун шу қадар қадрли эдики, унинг энг севган атири, ширинлиги, омад келтиради деб ишонган гулли тўғноғичи, яхши кўрган фильми ва айниқса ёмғирли ҳавода ўзини нақадар оромда ҳис қилишини ҳатто узоқдан севганда ҳам хотирасига муҳрлаб қўйганди. Маҳмуднинг мактаб йиллари севганига етишиш орзуси билан ўтди. Ҳар тонг севгилисини кўриш илинжида ҳаяжон билан уйғониб, унга кўнгил изҳор қилишга ўзини чоғларди. Аммо қиз кўча бошида кўриниши билан йигитнинг тиззалари қалтираб, турган жойида эриб кетарди. Рад этилишдан қўрқиш ва андиша туфайли бор айта олгани фақатгина "Хайрли тонг" деган сўз бўларди. Мактабни битириш арафаси эди. Маҳмуд хайрлашув оқшомида барча туйғуларини тилга чиқаришни дилига тугди. Маҳалладаги либослар ижарага берадиган тикувчидан костюм-шим олиш учун икки кун мардикорлик қилиб, юк ташиди. Ҳаммоллик қилиб юрганида севгилиси уни кўриб қолганидан нақадар уялганди. Шунга қарамай, у тушкунликка тушмади. Ўша оқшом ижарага олинган либосларини кийганида ўзини жуда келишган ҳис қилди. Ойна олдида беш марталаб сочларини қайта таради. Уйдаги ягона хушбўй нарса — лимон сувидан юз-қўлларига сураркан, ширин хаёлларга ботди. Боғдан бир атиргул ғунчасини узиб, чўнтагига солди. У энди ҳаётидаги энг муҳим кечага тайёр эди. Хайрлашув кечаси жуда гавжум эди. Ҳамманинг ҳашамдор кийимлари олдида ўзининг камтарона либоси бироз ғариб кўринса-да, Маҳмуд қароридан қайтмади. Соатлаб Зайнабнинг ёлғиз қолишини кутди. Бошқалар севган қизлари билан рақсга тушиш илинжида бўлса, у айтадиган гапларини ёддан такрорларди. Ниҳоят, Зайнаб ёлғиз қолган пайтда ёнига бориб, чуқур нафас олди ва: "Сизни ўн икки йил олдин маҳаллага кўчиб келган кунингиздан бери севаман. Агар туйғуларимга жавоб берсангиз, дунёдаги энг бахтли одам бўлардим", — деб қўлидаги гулни узатди. Зайнаб эса Маҳмудга худди раҳми келгандек қараб: "Ҳаммоллик қилиб менинг кўнглимни оламан деб ўйлаяпсанми? Менинг орзуларим бошқа", — дея кинояли кулиб, унинг ёнидан ўтиб кетди. Маҳмуд ўқишга кира олмади. Чунки ишлаб оиласини боқиши керак эди. Ҳар тонг Зайнаб уйлари олдидан ўтаётганда унга маҳлиё бўлиб боқар ва кунини кўз ёш билан бошларди. Кейин эса шаҳар бозорида кечгача юк таширди. Орадан икки йил ўтиб, Зайнабнинг бой тадбиркорга турмушга чиққанини газетада кўрганида, нон еб ўтирган ўша қоғоз устида ҳиққилаб йиғлаб юборди. Газетадаги суҳбатда: "Мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бирига турмушга чиққаним учун ўзимни жуда қадрли ҳис қиляпман", деб ёзилганди. Маҳмуд кечалари кўз ёш тўкаркан, Зайнаб кимнингдир юрагига ўт ёққанидан бехабар эди. Никоҳнинг дастлабки кунлари эртакдек ўтса-да, Зайнаб эрининг бепарво ва худбин эканини тез орада англаб етди. Бойлик берган маишат ва кибр туфайли эри Зайнабни шу қадар менсимай қўйдики, йиллар ўтган сари аёл ўзини қадрсиз матодек ҳис қила бошлади. Орадан йигирма йил ўтиб, бадавлат эрининг ишлари мамлакатдаги иқтисодий инқироз сабаб ёмонлашиб, у инқирозга юз тутди ва қарз ботқоғига ботди. Ҳар оқшом уйда арзимас сабаблар билан жанжал чиқар, ҳатто Зайнаб асло кутмаган ҳолда эридан тарсаки ея бошлаганди. Кўп ўтмай, қарзлар ва ташвишлар оғирлигидан эри юрак хуружи билан вафот этди. Зайнаб у чеккан изтироблардан сўнг ҳатто эрининг ортидан куя олмади ҳам. Чунки никоҳи давомида меҳр деган туйғуни кўрмаган эди. Ортидан эса елкасига оғир юк бўлган катта қарзлар қолди. Беш йил давомида бу қарзларни ёпишга уринди, аммо уддалай олмади ва чорасиз қолди. Шундай оғир дамларда дўстлари орқали бир тадбиркор унга уйланиш истагини билдирди. У киши аёлнинг барча қарзларини тўлашга ҳам рози эди. Зайнаб хонимнинг бошқа чораси бўлмагани учун бу таклифни қабул қилди. Ўзи танимаган ва севмаган одам билан фақат қоғоз устидаги никоҳга рози бўлди.

Машааллоҳ. Парвардигорингизни қайси неъматларини ёлғон, дея олурсиз?( Раҳмон сураси)

#У‌ткинчи_дунё #No_147 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мунис Нур опа рози бўлдилар. Энди дадам билан таништириш қолди. Мунира хурсандчилигини яширмади. —Ундай бўлса сиз кичкинагина оилавий кечги овқат уюштиринг. Мен дадамни, сиз Нур опани олиб келасиз. —Яхши фикр. Лекин қаерда қиламиз? —Яхшиям эрингизни бир эмас, бир нечта рестаронлари бор. Муниса пешонасига уриб қўйди. —Шу эсимга келмаганини қарая.. Мунира кулиб қўйди. —Демак бугун сиз шу иш билан шуғулланинг. Мен дадамни сиз Нур опани —Келишдик, мен поччангга қўнғироқ қилай. Мунира телефонини қўлига олди —Ассалому алайкум дадаси яхшимисиз? Мунира, жилмайиб гапирди —Валайкум ассалом онаси, яхшимисан? —Болалар қийнаб қўйишмадими? —Аксинча, чарчаганимни хам билмаяпман. —Қаердасизлар? —Янги очилган рестаранда. —Какрас ўша жойдан беш кишилик жой керак, кечги овқатга —Бирга овқатланамизми? —Йўқ, сиз бугун Назо опам билан болаларни қараб турасиз. Уйга боргача тушунтириб бераман. —Бўлдида, мени маликам нима деса шу. Соат еттига тайёрлаб қўяман. Сен ўзингни кўп толиқтирма, кўп ишлама. —Мендан хавотир олманг, болалар қийнаб қўйишса энагани нўмерини бераман. Бугун ўзим қарайман деганингиз учун, дам бергандим. —Ўзимман энага бугун. Ботир қизини юзидан ўпиб қўйди. —Энди мен ишни хал қилай. Муниса хам телефонини олиб, Содиққа қўнғироқ қилди —Ассалому алайкум дадаларни энг яхшиси. —Ваалайкум ассалом гўзалим яхшимисан? Кайфиятинг яхши. —Бугун қизларингизга вақт ажратасизми? Яни кечги овқат бахона, сизга айтган аёл борку, ўша билан учраштирмоқчимиз —Шу керакми сенга? —Албатта, қачонгача юрасиз сўққбош бўлиб. —Майли, эртароқ боришга харакат қиламан. —Опамларни янги очилган рестаранига, еттидан кеч қолиш йўқ. Қизларни куттириш яхши иш эмас биласизу.. Муниса эркаланди. —Хўп, хўп харакат қиламан. Содиқ Мунисни жиннича гапларига кулиб, бошини қимирлатиб қўйди. 💫💫💫💫 —Бугун жума экан, тушум яхши бўлади. Шундай экан хали тушликдан кейин иккимиз, масжидни орқа ва олди эшигига ўтириб оламиз. —Мен уяляпман, бирорта таниш кўриб қолишидан уяляпман. Ундан кўра сиз бирорта иш топсангизчи? —Бекорларни айтибсан, бўлмаса ўзинг ишла.

#У‌ткинчи_дунё #No_146 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Розия билан қандай алоқангиз бор? Сардор хонага кириши билан Хумора сўроққа тутди. —Бу нима деганинг? Сардор бееътибор гапирди. —Ўша, Розияни олиб келган уйимиз.. Сизларни уйингиз эканку? Хумора кўзидаги ёшни артди. —Пашшадан фил ясама. Кўчада қолиб кетгани учун, сени хурматингдан ўша уйда яшаб туришга рухсат бергандим. Бизни тинч қўйсин деган мақсадда. Сардор жойига беписанд ёнбошлади —Ростданми? Ростдан бор гап шуми? —Албатта, яна нима бўлиши мумкин? —Кечиринг, сиздан бекорга шубха қилиб юрибман. Хумора Сардорни қучоқлаб олди. —Қаёқдаги хотинлардан мени қизғониб, рашк қилма. Менга сени ўзинг етасан, ошиғи ошиқ. Сардор, Хуморани сочларидан силади. —Хўп, бошқа қайтарилмайди. Кечгача ичимдан ўтганини ўзим билдим, худо билди. Илтимос хеч қачон менга хиёнат қилманг. —Хеч қачон сенга хиёнат қилмайман. Сени севаман, буни биласанку? Сардор жилмайиб қўйди. Хумора Сардорни кўксига бош қўйганча уйқуга кетди. 💫💫💫💫 —Ана бўлар экан-ку, пул топиб келса Розия Муслим топиб келган пулларни санаб, Муслимга қаради. —Бундай яшашдан кўра, ўлганим яхши эди. Муслим дўнғиллаб гапирди —Ўлиш осон эмас, осон бўлганда озгина қийналган одам, ўлиб кетаверарди. Латофат, қўлидаги минг сўм, икки минг сўмлик пулларга қараб хурсанд бўлди. —Энди бунга ейишга бирор нималар олиб келаман. Хозир ха демай хуфтон намозига азон чақиради, масжид яқин яна бир икки сўм топиб келасанми? —Кеч бўлганда нима бор менга кўчада, ўзингиз хам чиқманг хозир дўконга. Эрталабгача ўлиб қолмасангиз, ёруқ тушганда бориб келасиз. Хозир мени жойимга ётишимга ёрдам беринг Муслим аравасини диван олдига хайдади. —Сени ишинг бўлмасин ялқов. Хозирдан ухлаб нима қиласан? —Чарчадим, ухлайман. Ўзингиз масжид олдига бориб ўтираверинг.

#У‌ткинчи_дунё #No_145 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Бирам вахима қиласиз, агар иккисини ўртасида бир гап бўлганда, хозир Сардор уйда бўларди. Мана дарвозани қулфлаб кетганимизча, қулф турибди. Сардорда хам калит бор. Каромат дарвозани очиб, Хуморага гезариб қаради. —Уйда бўлмагани билан, анниқ бир гап бор. Мен буни тагига етмай қўймайман. Хумора жахл билан уйга кириб кетди. Хонасига етгач, киргиси келмай Розияни эшигини очди. Жойлари тўзғиб кетган, ўзи эса мириқиб ухлар эди. —Ишқилиб гумонларим хато бўлсинда, агар рост бўлса иккингизни ёқиб юбораман. Хумора, Розияга қараб пичирлади. 💫💫💫💫 —Энди гап бундай, сени аравачанг билан кўча бошига олиб чиқаман. Ўтган кетган,уч торт сўм ташлаб кетса хам харна рўзғорга. Латофат Муслимга гапирди —Нима менми? Мена? Муслим хайрат аралаш жахл билан гапирди —Ха сен. Мен ишга ярамасам, сен боқасанда. Бир хафтадан буён очмиз, бир тишлам нонимиз йўқ. Кундан кунга холим қуриб, еқилиб қоляпман. Қўшнилар хам ёрдам бермай қўйди. —Уялмайсизми? Ногирон боласини кўчага олиб чиқиб қўйишга. —Уялмайман. Мени кўчага ташлаб кетишга сен эркак бўлиб уялмаган эдинг. Қани ўша ойимчанг? ўшани деб мени кўчага ташлаб кетгандинг —Энди ўлгунизча шуни юзимга солинг. Муслим жахл қилди. —Соламан, пул топасан шу. Аравангни хайдаб кўча бошидаги бозорча четида ўтирсанг, ўзлари билиб пул бериб кетишади. Латофат Муслимни аравачасини еталаб, кўчага олиб чиқиб қўйди. 💫💫💫💫 —Ассалому алайкум аммажон. Хумора, телефонига бўлган қўнғироққа жавоб берди —Ваалайкум ассалом яхшимисиз келинжон? —Рахмат аммажон, бормисиз келмай хам қўйдингиз. —Борман қизим. Хизматкор аёл кетдими уйдан? —Йўқ аммажон, шу ердалар. Хуморани ичидаги ғашлик, янада кучайди —Хумора қизим, ўша аёлдан хушёр бўлинг. Ўшандан буён буни қандай айтишни билмай юрибман. Менга ғалати гаплар қилди, акамга айтай десам узоқдаги одам хаёли бузилмасин дедим.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЎГАЙ ОНА .    Уни ,,ўгай,, дейишди . Эрини болалари ҳаммаси уйлик жойлик бўлиб кетган. Кенжа ўглининг хам битта боласи бор.     Шунинг учун, "дадамга қарасалар бўлди!" деб уни бу хонадонга олиб келган эдилар...    Оилали қизлари ҳам унчалик юрак очмади. Келишади, отаси билан суҳбат қилиб, еб -ичиб кетишади. Ўгай онасига:     -- Сизга нима гап, дардингиз йўқми? --дейишмайди.    Келини ҳам жимгина рўзғор ишларини қилиб юради. Қайнонаси неварасини кўтариб юрса бўлди . Кап катта одамлар орасида ,, ўгай,, мақомини олган аёл ёлғизликдан қийналиб борарди. Атрофи тўла одам, у эса ёлғиз, чунки у ,,ўгай,, . Эрига , болаларига , невараларига, ҳаттоки қўшниларига ҳам . Шунақаси ҳам бўларканми дерсиз? Ҳа, бўлар экан ... Худди шу тақдирни унинг ўзи истаганидек,  бу оила беморликдан  бекасиз қолмаган, бу аёл ҳаммасига сабабчидек ёвқараш қилишади...     Бугун катта қизини кўзлари қизариб кириб келди. Отаси йўқ эди. Тўлиб турган эканми,  ноилож ўгай онасига дардини ёрди . Эри пул жўнатган экан, биринчи синф қизига қалин жемфер олиб берай деса, қайнонаси пул бермабди .     --- Кўмир олиб олайлик, қизинг акасиникини кийсин!-- дебди .     -- Майли эди ўғил боланики бўлса хам кийдирардим, акаси бешинчи синфку --деди қизи.    У қизига таскин берган бўлди . Қизи чиқиб кетиши билан, отаси келиб қолди. Эри келгач:     -- Пул бериб туринг! - деб сўради .     -- Нима қиласан , олдимиз қиш,  оғилга шифер қоқтиришим керак.     -- Озроқ беринг! -деди у яна умидвор бўлиб.    -- Нима қиласан ўзи? -- асабий бўлди эри бироз, чунки уни танишганидан бери, уйига келганидан бери, бундай одати йўқ аёлини тушуна олмаётган эди.    -- Катта қизингизни қизчасига жемфер олиб бермоқчи эдим, кунлар совиб қолди, мактабга кияди.     Телефони қолиб кетгани учун изига қайтиб келиб ҳовлида турган, очиқ деразадан уларнинг сўзини эшитиб турган қизнинг қулоғига отасининг гапи кирмади.    Кўнгли эзилди , бор йўқлигини писанд қилмаган ўгай онасининг меҳрибончилиги ортида ўз онасининг меҳрини сезиб ўзидан уялди. Турган жойида кўзидан ёши оқиб тураркан, уйдан мамнун жилмайиб чиққан  ўгай онасига кўзи тушди.    -- Қизим кетмаган эдингми?--  шошиб қолди аёл .     Қиз жимгина бориб онасини маҳкам қучоқлади .   -- Телефоним қолибди , яна келаман онажон.     Қиз телефонни олиб,  йиғлаганини яна бир онасидек меҳрибон аёлнинг кўриб қолиб, ҳафа бўлишини истамай тезроқ юриб чиқиб кетди.    Илк марта, "Онажон" деган сўзни эшитган аёлнинг кўзига ёш келиб, ҳўрсиниб қўйди. У умри бино бўлиб, шу ёшга кириб, ниҳоят шундай муқаддас номга лойиқ кўриб бошлаган қизни ортидан  қараб қолиб, бахтни ҳис қилди. У шу маҳалда, ўз ҳаётидан астойдил мамнун эди! Ўзига келиб, қўлига қараса, қизалоққа женфер учун эридан олган пулини ҳали қизига бериб улгурмаган экан. Шошиб уни ортидан етиб олиш учун югурди:    -- Қизим, хой шошма!... ✍ ШАХЗОДА САТТОРОВА. Сана: 23. 05. 2026 йил. 👇👇👇 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кўпчиликда бўладиган ҳолатлар. ‼️ Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

ОТАМНИНГ СОХТА ХАЗИНАСИ Отам етмиш саккиз ёшда эди. Бешиктошдаги (Истанбулнинг нуфузли туманларидан бири) бор-будини йиллар олдин бизга бўлиб берганди. Бир уйни опамга, бир дўконни укамга инъом қилганди. Менга эса, «сен кучлисан, ўзингни эплаб кетасан» дея бир оз нақд пул берганди, холос. Ўшанда жуда хафа бўлгандим, лекин индамагандим. Онам вафот этгач, отам бир ўзи қолди. Аввалига навбат билан қараб юрдик. Кейинчалик эса вазият ўзгарди. Укам: «Болаларнинг тинчи бузиляпти, ҳаловати йўқолди», дея нолий бошлади. Опам эса: «Менинг уйим ўзи торлик қилса», деб баҳона қилди. Тўғрисини айтсам, мен ҳам чарчаётгандим. Отам бир гапни беш марталаб такрорлар, кечалари телевизорни ёқиб ухлар, ҳар бир ишга аралашаверарди. Бир куни ўзаро маслаҳатлашдик: «Бирор энага ёки қаровчи ёллайликмикан? Ёки қариялар уйига жойлаштирсакми?» деган қарорга келдик. Айнан ўша кунларда отам ўзгарди. Хонасининг эшигини қулфлайдиган бўлди. Кечки пайт хонасидан ғаладонларни очиб-ёпгани эшитиларди. Гоҳида темир-терсакнинг шарақлаган овози келарди. Бир куни қулоғимга чалиниб қолди, у: «Бир... икки... уч...» дея ниманидир санаётгандек эди. Бир куни опам секингина шипшитди: «Менимча, отамнинг яшириб қўйган бойлиги бор». Бу гапдан кейин укам бирдан мулойимлашиб қолди. Ҳар ҳафта хабар оладиган бўлди. Қўша-қўша мевалар ташиди, шифокорларга олиб борди. Опам бўлса ҳар куни телефон қиларди. Мен ҳам анча сабрли бўлиб қолгандим. Чунки инсоннинг хаёлига ҳар хил фикрлар келаркан. «Балки бир чеккага пул яшириб қўйгандир...», «Балки олтинлари бордир...» деб ўйлайсан киши. Отам ҳам гўё ҳаммасини фаҳмлагандек эди. Миқ этмай, фақатгина бизни кузатарди. Бир йилдан кейин уйқусида бандаликни бажо келтирди. Жаноза маросимлари тугаб, уйни йиғиштиришга тушдик. Ҳамма ўша машъум ғаладон сари югурди. Қулфни очдик. Ичида кичкина темир қути бор экан. Қўлларимиз қалтираб, қутини очдик. Ичидан атиги бир нечта эски чақа ва бир парча қоғоз чиқди. Отамнинг ўз қўли билан ёзган хати эди: «Фарзандларим... Темир овозидан умидвор бўлганингизни, кўзларингиз ёнганини билардим. У овозлар олтин-кумушнинг овози эмасди. Қўшнидан омонатга олиб турган чақаларим эди. Чунки шуни англаб етдимки: инсон қариганда меҳр-муҳаббатни эмас, балки эътибор кўришни қўмсар экан. Ва баъзида фарзандларига юк бўлмаслик учун уларга умид бериш керак бўларкан». Хатнинг тагига атиги бир жумла ёзилганди: «Қани эди, мени олтинлари бор деб ўйламасдан олдин ҳам шундай йўқлаб турганингизда...» Уйда сукут чўкди. Ҳеч ким бир-бирининг юзига қарай олмасди. Чунки ўша куни биз бир ҳақиқатни англадик: баъзи ота-оналар ёлғизликдан эмас, балки ўзларининг унутилганини ва кераксиз бўлиб қолганини ҳис қилиб қарир эканлар. Ва баъзида инсоннинг энг катта бойлиги — эшигини қоқиб келган фарзандининг овози экан. Баъзи оилаларда меҳр-муҳаббат сезилар-сезилмас даражада манфаат билан қоришиб кетади. Инсон буни тан олгиси келмайди. Бироқ баъзан бойлик илинжи эътиборни ошираётган бўлса, бунинг сабаби меҳрсизлик эмас, балки ҳаёт ташвишларининг инсонни руҳан толиқтирганидадир. Нима бўлган тақдирда ҳам, кекса инсоннинг энг катта эҳтиёжи пул эмас, балки одам ўрнида кўрилиш, эътибор топишдир. Турк тилидан таржима Шавкат Ўймовутли тайёрлади

Гулнора исмли танишингизга юбориб қўйинг. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Тикув цехида ишлайман. Барчаси аёл қизлар. Бошлиғимиз аёл киши жуда қаттиққўл. Гавдаси ҳам эркакни қоматига ўхшайди. Одамга ш
Тикув цехида ишлайман. Барчаси аёл қизлар. Бошлиғимиз аёл киши жуда қаттиққўл. Гавдаси ҳам эркакни қоматига ўхшайди. Одамга шунақа қарайди кўзидан ҳам қўрқамиз. Бази қизларни хонасига чақиради соатлаб қолиб кетишади... Хонасига кириб чиққан қизга ой охирида мукофот пули тушади. Ҳеч ҳам буни тагига етолмасдим.... Менга нисбатан ҳам муносабати яхши. Мени мастер қилиб қўйган ишчилар устидан. Бир кун хонасига чақирди бугун қолиб иккимиз ҳисобот тайёрлаймиз деди. Қизларга қолишимни айтдим. Бу ерда бир неча йиллик ишлаган опалар менга ғалати қарашди. Бошларини силкитиб қолма ишорасини беришди. Ичимда ҳасад қилишяпти дедим. Тун...... Опа иккимиз ишлаяпмиз. - Севганинг борми?? Ким биландир яқин муносабатда бўлганмисан? - Йўқ опа мени ҳаёлимда иш елкамда рўзғор юки ,- дедим. Мени сенга бир таклифим бор..... У мен ўйлаган аёл эмасди. Ўша куни мени... Дахшат.....

#хулоса «БЕГОНА ҚЎНҒИРОҚ» Кунларнинг бирида бегона телефон номердан қўнғироқ бўлди, гўшакни кўтарганимда нариги тарaфдан: – Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим, жуда қаттиқ соғиндим, тезроқ келсангизчи. Дада! – деган кичкина қиз боланинг умидли, маҳзун овози эшитилди. Беиҳтиёр кулимсирадим: – Болакай, адашдинг, номерни хато терган кўринасан, – деб телфонни ўчирдим. Тўрт яшар ўғлим бор. Ҳаёлимга фарзандим келди. Бу қизча ҳам милионлаб шунақа ширинтойларнинг биридир–да деб қўйдим. Аммо кутилмаганда яна ўша телефон номеридан қайта қўнғироқ бўлди. Эртасига ҳам ўша номердан ўша қизча хазин овозда мени йўқлайверди. Хар сафар: – Дада, қачон келасиз? Сизни қаттиқ соғиниб кетдим! – ўша сўзлар. Телефон ўчирилгач яна қайта қўнғироқ бўлаверди. Мен қўнғироқни ўчириб қўявердим. Қайта–қайта қўнғироқ бўлаверди. Охири телефонни кўтаришга мажбур бўлдим: – Дада, мен сизни қаттиқ соғиндим! Мен жуда қаттиқ қийналиб кетдим... Дада! Қай даражада сизни соғинганлигимни биласизми! Онамнинг айтишича бу сизнинг янги номерингиз экан. Адашишим мумкин эмас. Онам сизни ишлагани кетган дейди. Дада, бизни боқаман деб қийналиб, ишлаб юрганингизни биламан. Агар кўргани келиш учун имконингиз бўлмаётган бўлса, хеч бўлмаса телефонда суҳбатлашиб, эркалаб қўйинг! Ғойибона бўлсада, бетимдан, кўзимдан, қӯлимдан ўпиб эркалаб қўйинг! Меҳрим жўшибкетди. Унинг бетидан, кўзидан, қулғидан ғойибона ўпиб эркалаб қўйдим: “Эркатойим, қизалоғим”, – деб эркаладим. – Раҳмат!... Дадажон!... Жуда ҳам хурсандман!... Жуда ҳам бахтлиман!... – Узулиб–узулиб айтилган сўзлардан кейин телефон ўчди. Бир соатлар ўтар–ўтмас ҳалиги номердан қайта телефон бўлди. Бу сафар овоз соҳиби кичкина қиз эмас, балки боланинг онаси эди: – Жаноб, сиздан узр сўрайман. Кечадан бери сизни бироз қийнаб қўйдик. Шу сабабли сиздан кечирим сўрамоқчи бўлиб телефон қилаётган эдим. Қизалоғим анчадан бери соғлиғи яхшимас. Оққон касаллигига дучор бўлган. Дадаси яқинда автохалокат натижасида вафот этди. Машъум хабарни қизалоғимга айтишга журъат қила олмадик. Ўтган даврда унинг ёлғиз овунчоғи дадаси эди... Дадаси уни қаттиқ яхши кўрарди... Уни эркалаб, ширин сўзлар айтиб дарддан қийналган вақтида унга далда бўлиб келган... Дадаси вафот этгандан кейин у қаттиқ азоб ичида қолди... Охири қизимнинг қийинчиликларига, зорланишларига чидай олмай телефондан сонларни тавакал ёзиб “шу дадангни янги номери”, деб бергандим... Аммо ёлғоним сабаб бўлиб бошқа кишиларни безовта бўлишини ўйламаган эканман... Нариги томондан аёлнинг ичи тўлиб, ўксиб–ўксиб йиғлаётгани билиниб турарди. Ушбу гапларни базўр қийналиб гапираётганди. Шунда: “Қизингиз ҳозир яхшими?” , – деб сўрадим. Аёл эса йиғисини яширишга уруниб, бироз сукутдан кейин: – У кетди, мени ёлғиз ташлаб кетди, қизалоғим, дадасининг олдига кетди. Сиз уни эркалаб қўйганингиздан кейин дадасини овози эшитилган телефон гўшагини қаттиқ қучоқлаб, юзида табассум билан омонатини топширди...! Юрагим эзилиб кетди, нима дейишимни билмай қолдим... Ўқиб кўзларим ёшланди, сизларга хам улашдим. Яқинларингизни қадрланг токи улар сизларни тарк этмасидан бурун... Якинларга жунатиб куйингhttps://t.me/+EMQbJRC6kt8yMzg6

ОПАМДАН ҲАЁТ ДАРСИ .✍ Мани хўжайиним овқатга жудаям инжиқ . Ўзи овқат қилиб ейдиган эркак талабчан бўлади . Дастурхон бошида шу бир нарса дермиканла деб турамиз , қизим икковимиз . Бир кун навбатдаги танбехни олганимиздан кейин айтдим .... ### Дадаси , сизга чой узатсам қўлим қалтирайди , Пешонамда реза тер ялтирайди , Хатто овқатимиз хижолат , шўрмасмикинман деб, Қизингизни дили гашланиб титрайди . А бундо овқатни ейлик хотиржам , Дастурхонда бўлиб хамма жам , Шўрми , аччиқми неъматку бу , Пиширибди қизингиз , алқаб қўйинг сиз хам . Ха майли , борингизга шукур , Танбехларингиздан х,ам оламиз хузур , Ёқмаган бўлса минг бор узр , Кейинги сафар қиламиз бундан х,ам зўр . ## Дадаси кулдилар . Шундан бери жимгина овқатланаяпмиз . Ахир жахл қилсам , қовоқ уйсам , қизим хафа , ўзим зериккан ,овқат ейилмаган . Нимага керак тинчлик яхшику , тўгрими . ШАХЗОДА САТТОРОВА .

У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...
    Бир муслима ҳикоя қилади: Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб  турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.     Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда  амин бўлгандик.  Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб  кетдилар.    Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.     Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :     - Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас. Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал  бўлиб ўтган бир воқеа келди.      Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди.  Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб ,  жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага  баттар авж олар эди.     Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди.  Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун  енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди.  Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.     Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар: - Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман. Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир  бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.     Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади. Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим. Ва ...     Ва мўъжиза юз берди ! Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни  янада азм-у жаҳд билан  ўқий бошладим.   Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.     Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин,  ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини  ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.     Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди. © Гулбаҳор Рахматуллаева

#Тун ҳикмати "Тӯқсон тӯққиз" ҳикмати Подшоҳ вазиридан сӯради:"Нега анави ходимимни ӯзимдан кӯра бахтиёрроқ юрганини кӯраман? Ахир унинг ҳеч вақоси бӯлмаса, менда бӯлса бойлик, мол-мулк ва барча нарсанинг эгалиги бӯлса? Яна менинг кӯнглим тӯлмайди, инжиқ бӯламан? Вазир жавоб берди:"У билан "тӯқсон-тӯққиз" қоидасини тажриба қилиб кӯринг, тушуниб оласиз". Подшоҳ:"Туқсон тӯққиз қоидаси нима экан?" дея сӯради. Вазир:" Тунда сездирмай келиб, ходимнинг уйи эшиги олдига тӯқсон тӯққиз динорни қӯясиз ва бир парча қоғозга "мана шу юз динор сенга ҳадядир" деб ёзиб қолдирасиз. Секин эшикни қоқиб кетиб қоласиз-да бир четдан нима бӯлишини кузатиб турасиз",деди. Подшоҳ вазирининг айтганини қилди ва четдан кузата бошлади. Ходим эшикни очди ва нарсани олиб, ундаги ёзувни ӯқиди. Сӯнгра динорларни санаб кӯрдида,"хойнаҳой бир динор ташқарида тушиб қолган бӯлса керак" дея оила аъзоларини ҳам уйғотиб чақирди ва ҳаммалари бирга кӯчадан уни излашга тушишди. Тун утиб, тонг ҳам отдики, уни топа олишмади. Уйнинг эгаси етмаётган динорни топа олишмаганидан қаттиқ жаҳли чиқди ва уларни урушиб, заҳрини сочди. Эртасига ходим туни билан ухламай пул қидириб чиққани учун ҳам, ишга хаёли паришон ҳолда келди ва юзи буришган, қовоғи солиқ, аҳволидан нолиган ҳолда подшоҳнинг олдига рӯбарӯ бӯлди. Ана шунда подшоҳ "тӯқсон тӯққиз"нинг маъносини англади. Биз ана шундаймиз Аллоҳ таоло бизга ато этиб қӯйган тӯқсон тӯққиз неъматни унутамизда уша "йӯқотилган биттасини излаш билан умримизни ӯтказиб қӯямиз...Аллоҳ таоло бизга тақдир этмаганни излаш билан ӯтказиб қӯямиз. Унинг ҳикматини англамаймиз, кӯнглимиз тӯлмайди ва ичида кӯмилиб юрганимиз неъматларни эса унутамиз. Бас, ундан кӯра тӯқсон тӯққиз неъмат билан ҳузурланинглар, улардан баҳраманд бӯлинглар. Аллоҳдан унинг фазлини сӯранглар, асло санаб адоғига ета олмайдиганимиз, шукрини келтира олмайдиганимиз неъматларига шукр қилинглар. "Ва Роббингиз сизга:"Қасамки,агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз албатта, азобим шиддатлидир" деб билдирганини эсланг" (Иброҳим сураси 7-оят) Интернетдан олинди. https://t.me/hikoyalar_retro_asarlar

💁‍♀Кимки бу дуони ўз фарзандига умри давомида бир маротаба бўлса ҳам ўқиса... 👉Фарзанди ёмон ахлоқдан 👉Ёмон дўстликдан 👉Ёвуз инсонларнинг ёвузлигидан  ҳимояланади Бало ва мусибатдан ҳимояланади.. 🧕Манимча бу барча ота-оналар орзуси бўлса керак.... Келинг унда чин ихлос билан бу дуони ўқиймиз 👇🏻👇🏻 https://t.me/+8y_-FtWHmotiZWRi

ТУҒИЛМАСДАН ТО... Уйингизга меҳмон келди. Зиёфат қияпсиз. Ҳовлингизнинг бир четида кабоб пишяпти... Аёлингиз секин келиб, қулоғингизга шипшийди. «Дадаси, кабоб тарқатишдан аввал икки сихини ажратиб қўйинг: қўшнининг келини бошқоронғи...» дейди. Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон боласи туғилмасиданоқ меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингиздан меҳрни аяманг, дегани бўлади. Арзимаган баҳона билан икки киши ғижиллашиб қолди. Униси ҳам ўзича ҳақ, буниси ҳам. Индамай турсангиз жанжал катталашиб кетадиган. Шунда эсли бир одам ўртага тушиб, айтади: «Ҳай-ҳай-ҳай, тобуткашсизлар-а, барака топкурлар, бир гапдан қолингар», дейди. Ёниб турган олов ўша заҳоти ўчади. Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингдан меҳрни аяманглар, дегани бўлади. Бунинг оти ўзбек удуми, ўзбек менталитети, дейилади! Ўткир Ҳошимов

Repost from N/a
O‘zbek Telegram kanallarida reklama bering 🚀 Magfi Ads orqali brendingizga mos Telegram jamoalarini toping, reklamangizni te
O‘zbek Telegram kanallarida reklama bering 🚀 Magfi Ads orqali brendingizga mos Telegram jamoalarini toping, reklamangizni tez ishga tushiring va auditoriyangizni kengaytiring. 🔗 Reklama berishni boshlang → #reklama · Magfi Ads