📚 Ibratli Hikoyalar 📚
前往频道在 Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
显示更多📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览
频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 18 321 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 4 424,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 4 401 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 18 321 名订阅者。
根据 28 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -577,过去 24 小时变化为 -18,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 15.36%。内容发布后 24 小时内通常能获得 10.74% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 816 次浏览,首日通常累积 1 969 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 21。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...
Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.”
凭借高频更新(最新数据采集于 29 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
18 321
订阅者
-1824 小时
-1057 天
-57730 天
帖子存档
18 319
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим . Яхшимисизлар .
Ҳамма зўрми .
Чоршанба чош куни , барака куни муборак бўлсин .
Тошкент осмони булутли , аммо ёгингарчилик кутилмайди . Ҳаво совуқ , шамол шарқдан секундига 0 км тезликда эсмоқда .
Аммо қуёш чиққанидан сўнг кун исиб кетиши аниқ .
Қалбингиз тафти ҳам иссиқ бўлсин азизларим , ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘
https://t.me/shahzodangizdan
18 319
2⃣8⃣💛1⃣0⃣💛2⃣0⃣2⃣6⃣
🌺🌺 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌺🌺
💥БУГУН
🌸28 - ОКТЯБРЬ
💗 МУРОДБАХШ
🌸ЧОРШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!😀
❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌼Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🤩Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
18 319
Ана энди тўйда мазза қилиб еб , ичиб , ўйнаб кейин ухланг .
Ман ухладим . Отаси билан олишишга бугун тоқатим йўқ ....😔
18 319
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
82 - қисм .
Ёр - ёр садолари остида келин куёв даврага кириб келди .
Давра бршида бобосига таъзим қилиб , тўрда тайёрланган саҳнага қараб юрган келин - куёвни давра бошловчи тўхтатди .
Тўйхонада одам кўп . Каттаю - кичик эркаклар , аёлар стол стулларга ўтиргани қанча , ўтирмай четдан томоша қилаётгани қанча эди .
Яна ҳовлида , давра орасида қий чув қилиб чопиб юрган бола - бақранинг шодлиги ўзгача эди .
Чунки бу чекка қишлоқда ҳали кўпчилик ҳовлида бундай катта тўй қилиб , санъаткорлар , карнай сурнайлар олиб келмаган эди .
Бобосининг саъйи ҳаракати билан Ёдгорга тоғалари шундай катта тўй қилиб беришаётган эди .
Ҳовлининг қоронғу томонидаги жўхоризор орасидан ўғри мушукдек тўйхонани кузатаётган Умиданинг отасининг алами эса ортгандан ортиб борарди .
Ариза бериб ўзи бирор марта ҳам оталик қилмаган фарзандларидан нафақа ололмагани алами бир томон бўлса , Ёдгорбекнинг саховати билан болаларига ажратилган нафақани ҳам аёлига олиб келиб беришгани яна алам қиларди .
Бир вақтлар Сабрия Гулбаҳорнинг нафақа пулини берса ҳам аёвсиз калтакланганди .
Бу хотинига ҳам шунақа зўравонлигини кўрсатган эди . Хотини пулни бир сўмини ҳам бермадику , бориб маҳалла посбонига арз қилди . Оқибатда эрини 5 кун қамаб қўйишди .
Шуларни ўйлаб пулни ўзига бермаган , куёвлик либосидаги Ёдгорга қараб баттар нафратланиб , қўлини мушт қилиб келин - куёвдан кўзини узмай турарди ...
Даврабоши бобога қараб сўз бошлади .
---- Ота , куёв набирангизни сизга ва опаларига совғаси бор экан . Қабул қилиб олиб , дуо қилиб қўйинг .
Бобо бош силкиб қўйди .
Саъаткорларнинг шодон мусиқаси остида Ёдгор бобосига янги чопон кийдириб белига белбоғ боғлаб қўйди .
Келин уялибгина таъзим килиши давомида бобо ёшларни дуо қилди .
Ёдгорбек бир бирига суяниб турган , тинмай кўз ёшлари оқаётган опаларига қараб юрди .
Ўртоқлари рангдор зарқоғозга бир хил қилиб ўралган иккита катта , тўртбурчак шаклдаги совғани куёвнинг олдига олиб келишди .
Ёдгорбек опаларини қучиб , пешоналаридан ўпиб , ҳар бирига совғасини берди .
Даврабоши шўхчан овозда опалардан совғани очишни сўради .
Меҳмонларнинг қарсаклари ва мусиқа садолари остида совғаларни очган опа - сингил бир зум қотиб қолишди ...
Қўлларидаги совғага термулиб туришдию , сўнг баробар совғани бобосига қаратишиб йиғлаб юборишди .
Совға катталаштирилиб , катта рамкага солинган расм эди .
Бирида онаси Сабриянинг оппоқ либосда уялибгина жилмайиб турган , тўйи куни тушган расми эди .
Иккинчисида эса Саъриянинг узун сочлари қирқ кокил қилиб ўриб олдинга ташлаб қўйилган , бошига ироқи дўппи кийган , кулгичлари ярашиб турган сурати эди .
Бобо расмларни олиб бағрига босди , кўз ёшдан хира бўлган кўзлари билан суратдаги қизига термулди .
Келинчак ибо билан таъзим қилиб тураркан , Ёдгор опаларини икки қанотига олиб , елкаларидан қучди .
Ҳофизнинг машҳур қўшиғи санъаткорлар тилидан янгради ,
##
Ҳамма хурсанд шўх шодон,
Дилимда дардим пинхон .
Менга бир умр армон ,
Онамсиз тўйим бўлди .
Дорга сеплар илинди,
Юрак бағрим тилинди,
Қадри кўп бор билинди ,
Онамсиз тўйим бўлди .
Бобом четда хўрсинар ,
Опаларим дили ўксинар ,
Номард отадан қалби синар,
Онамсиз тўйим бўлди .
Овутолмай дўстларим ,
Ой ярим , кўнглим ярим ,
Кимга таъзим қилсин ёрим ,
Онамсиз тўйим бўлди .
Тўйдагиларнинг барчасини кўзида ёш эди .
Бошловчи даврага тўй шукуҳини қайтариш учун шўхчан овозда сўзлади ,
---- Келин - куёв давра тўрига қани ёр ёр янграсин . Хуш келибсиз меҳмонлар ...
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
https://t.me/shahzodangizdan
18 319
Баъзан кеч қоламиз:
Бир пиёла чойга...☕️Дуо олишга…
Дуо қилишга...🤲🏻Ҳол сўрашга...🌷
Кўнгил олишга...Дардлашишга...
Сирлашишга...
Чой дамлаб кутиб ўтирадиганларимиз…
...Дуо қиладиганларимиз….🤲
...Ҳол сўрайдиганларимиз
...Кўнгил оладиганларимиз🕊
...Сирдошларимиз ҳамиша бўлади, деб ўйлаймиз.
Ўртада дунё борлиги,
Ўртада ҳаёт борлиги,
Ўртада тақдир борлиги,
Ўртада яхши-ёмон борлиги
Ва ҳар инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ...
🤲Аллоҳим, бизларни кечикканлардан қилма!..
❄️🌷🥀🌺🌺🥀🌺❄️
Меҳрингизни ичингизда яширманг, уни ота-онангиз, оилангиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандларингизга изҳор этинг….
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
@ibratli_xayotiy_xikoyalar
18 319
Бахтли бўлишни истасангиз..
Орқангиздан гапирганларга қулоқ солманг!
Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!
Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукур қилинг!
Ҳар бир нарсани Аллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг!
Инсонлардан ҳеч нарса кутманг!
Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг!
Қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг!
Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг.
18 319
🔠🔠🔠🔠🔠
Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танга қилиб баҳолабди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "Зиқна, хасис бой" деб сўкибди.
Дунёдан кетиш олди бой ўз ўғлини ёнига чақириб, шундай васият қилибди:
- “Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эсласин…”
Ўғил отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини 3 танга қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар "Зиқна! Бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди"-деб хотирлашибди.
🔥Ҳаётда ҳам аслида шундай: бизга берилган имкониятлар қадрини улардан айрилгандан сўнг англаб етамиз.
https://t.me/shamsinurijodi
18 319
📹 Роза Каримова 90/ёшга кирибтилар
Ҳар бир хожи онамиз танидилар
Болалигимизни эсга солувчи ўша телеминатюра театри. Эрталабки нонушта вақтида бериларди эх ўша дамлар
18 319
📝КЕЛИНЧАКЛИК ХОТИРАЛАРИМ
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху
Бугунги хикоямиз ҳам бугунги кунда йўқолиб бораётган қадриятларимиз ва оқибатларимиз ҳақидадир.
Мен келинчаклик давримни сиз билан бўлишмоқчиман.
Овсинларнинг бир-бирига меҳри ва оқибати хакидаги бу хикоям манзур бўлади деган умиддаман.
Мен келин бўлгунимга қадар кайнона ва кайнотам касаллик туфайли вафот этишган бўлган (Аллох рахмат қилсин). Мени овсинларим ураб чирмаб олган десам адашмайман.
Рахматли катта қайниакам Алимжон додамиз (ада деб чақирардим) жудаям олийжаноб химматли қўллари очиқ инсон эдилар.
Оғзиларидаги луқмани ҳам укаларига илинардилар, Бебаҳо инсон эдилар афсуски дард ўларни бағримиздан бевақт юлиб кетди
Овсиним рахматли Мухтабар опажоним оқила жудаям сабрли аел эдилар.
Бу оддий мактовлар эмас албатта.
Мисол учун улар ҳаммамиз билан ўз рўзғорларини егуликларини билан биргаликда баҳам кўрардилар.
Мен эса кетма кет фарзандли булганлигим эрталаб саҳарда вақтли уйғона олмаган пайтларим раҳматли Мухтарам опа хўжайинимми чақириб чой ичириб, жунатар эдилар.
Доимо самоварларида чой қайнаб турардилар. Хўжайиним хижолат бўлиб турсалар:
- Вой ҳеч хижолат бўманг, ҳали синглим туни билан чақалоқлар хизматида булганлар, йигласа овутиш учун уйкудан кечганлар, ҳали кувватга қирмадилар - дерканлар, оҳ опажоним-а...
5 та фарзанд билан шунча қайни-овсинларга болаларимизга чой ичириб чарчамаган опам-ааа..
Сиздаям қувват йўқ эдику-я....
Ҳеч ҳам зарда қилмасдилар, чироғимиз кечроқ учса ҳам, ёнсаям эшигимиз вақтли ёки кеч очилсаям хабардор эдилар.
Ҳаммамиз 5 та овсин бўлак турардик, лекин кечки овқатда битта йиғилардик. Адамиз рахматлик ҳаммамиз билан шу кечки овқатларини бирга еб ҳол аҳвол сўрардила, шу одатни хуш кўрардила. Кимда нима муаммо борлигини, кайфиятимиздан юзимиздан ўтириб туришимиздан билар эканлар.
Қайси биримиз овқатни қанақа ейишимизни кўриб соғлигимиз ҳақида биларканлар.
Овсиним рахматли энди эсласам ҳеч бир ўзлари учун вақт ҳам, алоҳида егуликлари ҳам йўқ экан.
Ўша пайтлар ҳамма нарсалари бизлар учун экан. Аразласак эркалик қилсак ҳам кўтарар эканлар оҳ опажоним гўрларингиз нурга тўлсин.
Менга доим кетма-кет фарзандли бўлганим учун қоним жудаям кам учун гушт ажратишарди.
Адам шунга эътиборли бўлгин деб уқтирарканлар, овсиним ҳам ўзларини ўйламай менга берарканлар.
Жудаям катта оилани қўрғонни бошкаришган.
Улар куни қўшничиликни ҳам жуда чиройли қилишар эди.
Кушнининг келинларига ҳам узум пишиғида челакда узумлар чиқаришарди.
Янги ховли кўришни бошлаган янги қўшниларгаям ўз уйларидан ётоқхона ва егуликлар ажратардилар
Фарзандларини ўз фарзандидек кўриб ажратмай боқишарди.
Ҳар биримизни болаларимизни туғилган кунларини билишарди.
Хозир-чи????
Хозир кўпчилик туғилган кунларга тоқати йўқ.
Бизни адамиз ва овсинимизнинг шунака багри кенг, олийҳиммат мехридаре, жигаржон, ҳамма авлодимизни устуни эдилар.
Уларни ёзавериб адо қилолмайман.
Хозирчи?
Ака-ука оқибатсизлиги.. рақобатчилиги, келинлар ўртасидаги ким ўзарлик, бойлик йигишга ружу қўйишлик ўрнашиб қолган назаримда...
Қани уша окибат? Қани ўша тарбия? қани ўша меҳр?
"Ҳамма меҳрга зорман, ўз қадримга йиғлайман" деб шеърлар езади
Бу нималарни окибати ахир?
Одамларнинг қалби шунчалик мол дунё йиғишга, ким ўзарликка тўлдими?
Нега шунчаликка бордик?
Хозирги кунда келинчаклар бир ишни сал кўпроқ қилишса миннатга боради..
Бир огиз миннат эшитмапман эҳ опажоним...
Истардим, раҳматли овсинимдек ака-укаларни бир бирига бойлаб яхшисини ошириб ёмонини беркитиб, бош бўлиб "Она" макомини олгувчи келинжонларимиз кўпайишса.
Аллоҳ раҳмат қилсин...
Биздан Рози бўлиб кетган бўлинг Мухтарамхон опажоним...
Нафасимиз нафасимизга тегиб шунча йил яшадик.
Авлодимиз устуни эдингиз!
Алимжон додажон Сизларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз.
Ибрат бўлдингиз ва Аллоҳим жаннатларнинг энг чиройли касрларидан насиб қилсин илоҳим!
ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇
https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi
https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi
https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18 319
Учтепада ёнғин содир бўлган хонадондаги аёл қасддан ўлдирилгани аниқланди
2026 йил 24 октябрь куни соат 02:00 ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойида 26 ёшли аёлнинг жасади топилди.
👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
18 319
🌟Рашким мени қалбим оғриғи
🌟Гумонларга қўймагин мени
🌟Борми дардни бундан ортиғи
🌟Йўқотишдан қўрқаман сени
🌟Ўзинг мени кўнгил сирдошим
🌟Порлаб турган баҳтим қуёшим
🌟Айрилиққа етмас бардошим
🌟Йўқотишдан қўрқаман сени.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
18 319
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Азизларим , ҳамма яхшими , мароқли ҳордиқ олдингизми ?
Яна бир янги кунни бошлаб олдингизми ?
Сир синоатли , синовли мукофотли ва саховатли ҳаётнинг сизга берилган неъматларию синовлари ила умргузаронлик қилиб юрибсизми ?
Кимдир тўйга шошади , кимдир уйига шошади .
Кимнидир уйига боргиси келмайди ,
кимнидир уйдан чиққиси келмайди .
Кимдир ишига , ўқишига бориши керак ,
кимдир касалхонага ўтиши керак 😔🤔
Қанақанги ишингиз бўлсин ота онангизнинг дуоларига ва Аллоҳга ишонинг ҳаммаси яхши бўлади ИнШаАллоҳ .
Хайрли кун ҳаммага ШАХЗОДАнгиз 😘
https://t.me/shahzodangizdan
18 319
2️⃣7️⃣🟢1️⃣0️⃣🟢2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
💚💚💚
🌼🌼 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌼🌼
💥БУГУН
27 - ОКТЯБРЬ
🌼СЕШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷
❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌺Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🤩Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
18 319
ҲОЛИС ТИЛАКЛАР...
Яхши ниятларга етказсин Аллоҳ,
Дуога очилар доим қўлимиз.
Ҳар бир ишимизга Ўзидир гувоҳ,
Нурафшон айласин борар йўлимиз!
Хотиржамлик ила яшамоқ бахтдир,
Фарзанд, набиралар ичра қувониб.
Бизлар учун турли неъматлар тахтдир,
Шукрона айтурмиз тонг-ла уйғониб!
Ҳамроҳ бўлсин албат ҳолис тилаклар,
Опамсиз, синглимсиз, дўст-у қадрдон.
Суҳбатга талпиниб турар юраклар,
Ширин сўз айтилса, қалбимиз бўстон!
Меҳримиз безавол, мақоми юксак,
Аямай улашай, камаймас зинҳор.
Сизларга самимий ашъорлар тутсак,
Ҳали орзуларим, мақсадларим бор!
Раҳимберди Ризоий.
18 319
Pankie ritsepti✨
Tuxum 2ta
Shakar 70gr
Sut 130ml
Yog 50ml
Un 180gr
Razrixlitel 1qoshiq
🥞🌭🧇🍔🥖🥐🧀
УЙ БЕКАЛАРИ УЧУН
18 319
Унутманг, ҳар бир кучли эркакнинг ортида кучли аёл туради. Ўша кучли аёл бўлиш ёки бўлмаслик эса ўз қўлингизда.
🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴 ➡️➡️@SHAMSINURIJODI
💣💣💣💣💣💣💣💣💣
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18 319
🌹 ҚИЗИ БОРЛАР ТРЕНДДА БЎЛСА, БЎЛИБДИ🌹
(Ҳазиломуз жавоб) 😄
Қиз ўстирдик кўзга суртиб,
Оқ сут бериб, меҳрга ўраб.
Энди бизга таъна қилиб,
Қизи борлар трендда, дейсиз! 😄
Қизимиз бор — бахтимиз бор,
Уйимизда тахтимиз бор.
Совчи келса, шартимиз бор,
Қизи борлар тренддалар! 🌹
Қиз ўстириш осон эмас,
Ҳар келганга бериб бўлмас.
Қадрин билмас хонадонга,
Қизимизни узатиб бўлмас!
Ўғли борлар, шошманг ҳали,
Қиз ҳам ота-онанинг гули.
Куёв бўлсин марднинг мари,
Қизи борлар тренддалар! 😄
Совчи келса, қош кермаймиз,
Бойлигига кўз тикмаймиз.
Қиз қадрини билмасларга,
Бир оғиз ҳам сўз бермаймиз!
Мол-дунёга қиз сотилмас,
Бахт пул билан ўлчанилмас.
Қиз йиғлатган хонадонга,
Она рози бўлиб турмас!
«Кетмони учган», дебсиз бизга,
Ҳазилингиз ёқди бизга.
Қизимиз бор, шукр Аллоҳга,
Нима етсин бундай бахтга!
Ўғил ўстирган онажонлар,
Сиз ҳам бизга қадрдонлар.
Қизимизга меҳр берсангиз,
Биз ҳам сизга жон фидолар!
Қиз ҳам азиз, ўғил ҳам азиз,
Иккиси ҳам Аллоҳдан ризқ.
Қизимизни сўраб келсангиз,
Аввал бўлсин ниятингиз пок!
Трендда бўлсак, бўлибмиз-да,
Қизимиздан кулибмиз-да.
Қиз ўстирган оналармиз,
Шукр қилиб юрибмиз-да! ❤️
ҚИЗИ БОР ОНАЛАР НОМИДАН 🌹😄
Ҳазилни ҳазил билан олдик,
Лекин қизимизнинг қадрини баланд қўйдик❤️
18 319
Қизи борлар тренддалар.
"Хазил"
Бойвуччадек тутиб ўзин
Ўтказарлар айтган сўзин.
Совчи пойлар юрган изин,
Қизи борлар тренддалар.
Хар соатда совчи келар
Қизин излаб, овчи келар.
Бир сўз демай қошин керар,
Қизи борлар тренддалар.
Ўтса хамки куну-ойлар
Ширин сўзлаб кўнглин жойлар.
Ўғли борлар йўлин пойлар,
Қизи борлар тренддалар.
Қарасангиз қарамайди,
Хол сўрашга ярамайди
Таниб туриб, танимайди,
Қизи борлар тренддалар.
Омад, қувонч, бахтни қучган
"Кетмонлари" бирдек учган,
Оёқлари ердан кўчган,
Қизи борлар тренддалар.
Дарвозасин ёпиб қўяр
Баҳонасин топиб қўяр.
Бошгинасин қашиб қолар
Қизи борлар тренддалар.
Суриштирмаслар зотини
Етти пушту-авлодини.
Боғласа бас хаётини
Қизи борлар тренддалар.
Бизлар росса кутган эдик,
"Распирадажа" бўлган эдик.
Қандай замонларга келдик?
Қизи борлар тренддалар.
Бўйдоқларни сафи ошиб
Хавотир, хадиклар ошиб.
Ёр топсам дейди, муносиб,
Қизи борлар тренддалар.
БАРЧИНОЙ ЙЎЛДОШЕВА.
