uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 18 096 підписників, посідаючи 4 494 місце в категорії Релігія і духовність та 4 446 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 18 096 підписників.

За останніми даними від 09 листопада, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -561, а за останні 24 години на -20, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 15.11%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 9.59% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 2 736 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 1 737 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 21.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 10 листопада, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

18 096
Підписники
-2024 години
-1507 днів
-56130 днів
Архів дописів
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ #ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ (давоми) -26- Олим ака тезда аёлини огоҳлантирди-ю, дўсти билан йўлга тушди. У дўстидан "нима гап?" деб сўроқ сўрашга ботина олмас, Соҳиб аканинг ҳам хаёли бошқа жойларда эди. Машина қишлоқдан чиқиб шаҳар йўлига тушганда Олим аканинг кўнглидаги ғулғуласи янада кучайди . Шайтон уни турли кўчаларга бошларди . Унинг бир хаёли қизи Шодияга кетди. "Шаҳарга кетяпмиз , қизим тинчмикан? Нега бемаҳалда йўлга тушдик?! Нега Соҳиб мени йўқлаб қолди . Ё Акром Шодияга ... Йўғ-ей, худо сақласин..." Машина ораста бино ёнига яқинлашгунча, Олим аканинг бўлари бўлди. Машинадан тушганларида бу ер касалхона эканлиги маълум бўлди. Соҳиб ака йўл бошлади. Бир неча оқ халатли аллакимларга тушунтириш бериб , кичиккина хонага киришганларида Олим аканинг барча шубҳалари тарқади . Унинг ўрнини чексиз изтироб эгаллади. Сабаби... Сабаби хонанинг ўнг тараф девор тагида бир ҳовуч суяк бўлиб Акром ётарди. Унинг фақат чиройли қош- кўзигина Акромлигидан дарак бериб турарди. Олим ака ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини аранг тўхтатди. Акромга нисбатан шу вақтгача кўнглида йиғилган бор нафрати ва гина- гудурати зумда изсиз йўқолди. Олим ака Акромнинг ёнига бориб оҳиста шивирлади : - Болаааммм... Танасига турли томчи дорилар улаб ташланган , кўзини шифтга маънисиз тикиб ётган Акром гўё уйқудан уйғонгандек бесаранжом бўлди. У Олим ака эмас, дадасига юзланди: - Дадаааа..., илтимооооссс... Соҳиб ака Акромни зумда тушунди, у ўғли дўсти билан ёлғиз қолдиришини истаётганини англади ва "хўп" маъносида бошини силкиб, оғир қадамлар билан палатани тарк этди. Акром Олим акага бир зум тикилди ва минг азобда бор қувватини йиғиб сўзлай бошлади : - Амаки ... Мени кечиринг . Мен қизингиздан кеча олмадим, чунки у ҳаётимдаги ягона муҳаббатим . Тўғри . Хато қилдим. Бу хатоимни бадалини умрим билан тўладим. Умрим билан. Аммо кетиш шунчалар ... азоблики .( Акром бир нафас сукут сақлади , сўнг у бор фикрларини жамлаб сўзида давом этди ) Мен ўшанда Шодиядан воз кечмаганимнинг бир сабаби бор эди. Ўшанда касаллигимдан хабардор топгач, бир режа тузгандим . Мен умримниинг сўнгги кунларини бахтиёр ўтказмоқчи бўлдим. Шодия билан. Сиз нотўғри тушунманг. Шодия уйимизга қадам босганида унга барчасини айтиб иқрор бўлмоқчи эдим. Шодия ёнимда бўлса бас эди. Мен унга хатто бармоғимнинг учини ҳам теккизмоқчи эмасдим. Тўғри, мен худбинлик қилдим, аммо... Мен яна шуларни ўйлагандимки, дунёдан ўтганимдан кейин... Шодия отам билан онамнинг ягона меросхўри бўлиб қолиши керак эди. Хуллас, бу ҳаёт доим биз ўйлагандек бўлмас экан. Сизга шуларни айтмоқчи эдим . Амаки , мени кечиринг. Фақат дилингиздан кечиринг. Ўйламай босган қадамим учун кечиринг. Юрагингингизга етказган ситамларим учун кечиринг. Қизингизга алам- аччиқ устида туҳмат қилиб қўйганим учун кечиринг. Барига сабаб Шодияни беҳад яхши кўриб қолганим учун кечиринг... - Кечирдим , болам , кечирдим. Бу кўргуликлар пешонангда бор экан-да. Мен ким бўлибманки, сени кечирмасам . Хаммамиз хом сут эмган бандаларимиз . Барчамизни Аллоҳнинг ўзи маҳфират қилсин. Сен ўзингни уринтирма.

🌺🌺  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ 🌺🌺 😍БУГУН 🌸9 - НОЯБРЬ 🌸ДУШАНБА 🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! ❤️🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир! ❤️🌸Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹 🌼❤️Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂 🌷❤️Барчамизни яхшиликлар билан сийласин, 💘🦋Покиза қалбларимзни покиза қилсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

⭐️Хайрли тун, қадрдонларим!⭐️ 🤩Ниятим холисдир соғ бўлинг доим, 🤩Истаган бахтларга етинг илохим. 🤩Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло, 🤩Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллоҳим. ✨🌼✨Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин! ✨🌼✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

​​ #ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -25- Акромнинг гаплари Олим акага етиб келганда у ғазабдан ўзини бир бало қилиб қўяй деди. Олим ака куйгандан куйди. Бир тарафдан шунча йиллик дўсти . Олим ака дўстидан шунча хафа бўлишга , ғазабланишга тиришса ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади. Дўстининг ўзи каби вазият қурбони эканлигидан ўртаниб кетди. Ўзининг аҳволи дўстининг аҳволи олдида бир нави эканлигини ҳис қилганда , Соҳибнинг олдига учиб боргиси келар , "эҳ , куйдирги бола-я , ҳаммамизни бу дунёда дўзахга тиқдинг- а ?!" деб Акромдан ўпкаларди . Бир тарафда эса жон жигари , ҳаётининг бир парчаси мунисгина қизи Шодия . Шодия бир кунда сўлиб қолди. Ҳалиям Акромнинг ўзи ҳақида тўқиган бўҳтонини эшитгани йўқ. Аммо қачонгача ? Тешик қулоқ бир куни барини эшитади-ку , ўшанда Шодиянинг ҳоли нима кечаркин ?! Олим ака ўйлаб ўйига етолмай қолди. "Вақт - олий ҳакам " . Бўлди ҳаммасини вақтнинг ҳукмига ҳавола қиламан . Олим ака шуларни ўйлаб , ҳовлига чиқиб кетди. * * * Орадан тўрт ой вақт ўтди. Шодия ўқишга қайтган, ўқишдан бўш вақтида яна тикув цехида ишларди. У қишлоққа бормай қўйганди. Акромнинг ўйламай айтган гаплари қизнинг гулдек ҳаётини барбод қилиб қўйган, буткул изидан чиқариб юборганди. Шодия ҳужжатларда ҳам расман, ҳам шаърий тарафлама Акромнинг хотини эди. Иккала томон ҳам бу хатоликни тўғрилаш ҳақида ўйлар эди-ку, аммо бир- бирларига учрашишга юраклари дов бермасди. Мана шу тўрт ой Шодияни буткул ўзгартириб юборди. Шодия жуда озиб кетди. Аммо ... Аммо у шунча ғам , ташвишни ичида шу даражада гўзаллашиб кетдики,бечорагинанинг бу ҳолати яна бир дунё гап- сўзларга сабаб бўлди. Шодиянинг ўзи эса бамисли ҳиссиз қўғирчоққа айланган, ҳаётнинг камалак ранглари унинг учун оқ- қора рангларга айланиб қолганди. * * * Кун ёришмай эшикнинг қўнғироғи жиринглади. Бемаврид жиринглаган қўнғироқдан Олим ака не бир хаёлга бориб , дарвозани очишга интилди . Йўл - йўлакай "ҳозир" деб овоз берганича юзини чайиб олишни унутмади . Дарвозани очар экан, ҳайратдан донг қотди. Кўча юзида дўсти Соҳиб турарди. Олим ака дўстини бунчалик ўзгариб кетган деб ўйламаганди. Соҳиб ака бир сўз билан айтганда адои - тамом бўлганди. Соҳиб ака дўсти Олим томон қадам ташлади. Аммо бир сўз айтмай ер чизди. Олим ака вазиятни қўлга олди : - Кел ,... дўстим . "Дўстим" сўзини эшитган Соҳиб ака баралла хўнграб йиғлаб юборди . Олим аканинг ҳам кўзларидан ёш юмалади: - Йиғлама , йиғлама дўстим. Соҳиб ака дўсти Олим акани қучоқлаб олди : - Мени кечир , мени кечир , кечиримга лойиқ эмасман, аммо барибир мени кечир... Олим ака дўстига ўпкаси тўлиб аранг шивирлади: - Мен сени кечиролмайман. Сабаби кечиришим учун сени айбдор деб ҳисоблашим керак. Аммо бўлиб ўтган воқеаларда сени айбинг йўқ ... Асло! , - Олим ака сўзини давом эттирди : - Юр уйга , уйда бафуржа гаплашамиз. Соҳиб ака бемажол ингради : - Олим , мен билан кетишинг керак , илтимос ҳеч нима сўрама ва мен билан юр , фақат тезроқ , тезроқ ... #давоми_бор Муаллиф: Хазонрезги Каналимизга обуна бўлинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEXhOCJV5OqJNA3C1g

📝​​​​АДАШГАН ХАБАР... — Бу уйда тинчлик бўлмайди ўзи, ҳой бола, нимага пойабзалга шампунь суртиб ювасан, ота-онангнинг шампунь заводи борми? — қайнонамнинг овози болаларникига қўшилиб кетди. Яна бир ёқда эрим, буларнинг оёқ кийимини ўзига ювдирмай, ўзинг ювгин, деб танбеҳ бераркан, унинг овозига чақалоғимнинг йиғиси уланиб кетди. Йўқ, бу аҳволда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас. Ҳамма иш ҳам менга, норозилиг-у, алам ҳам менга. Болаларни ухлатиб, кир-чирни ювгунимча ярим кеча бўлди. Тунги сукунатни қўл телефонимга келган хабарнинг овози бузди. Ярим кечада ким менга хабар ёзди экан, ёки яна бемаъни рекламалардир-да , деб ҳафсаласизлик билан хабарни ўқий бошладим. “ Жума Айёмингиз билан, опажон. Бу дунёнинг тугамас ташвишлари олдида таслим бўлмай, кулишга куч топиб юрибсизми? Аслида, байрамдан бошқа вақтда сизни йўқламайдиган мендек ношуд укангиздан қанча хафа бўлсангиз, шунча кам. Жиянларим ҳам катта бўлиб қолишгандир? Узоқда бўлсам ҳам, кўнглим сизда. Сизнинг синиқ жилмайиб туришингиз, доим нималаргадир куйиб-пишиб юришингизга ўрганиб қолган эканман, мусофирчиликда ўрнингиз жудаям билинди. Иш, иш деб, ҳатто қўнғироқ қилолмаётганим учун узр. Байрам сизга жамики яхшиликларни олиб келсин, сабрингизга яраша ажр албатта қайтсин. Мен сизга бир сирни айтайми? Аслида, сизнинг, уйда ҳамма яхши, поччанг мени ер-у кўкка ишонмайди, қайнонам ҳам қизидек кўради, деган ёлғонларингизни соғиндим. Бу ерда эса, ҳамма рост гапиради. Қанийди, опагинамга ўхшаб чиройли алдашни биладиган биттагина одам бўлса эди, деб ўртаниб кетаман. Ёлғонларингиз тугамасин, опа, ҳаётнинг фақат яхшилигини айтадиган ёлғонларингизнин г хумори тутганида, сизга етиб боролмаётганим алам қилади. Ҳар урганида жигарларини эслаб ёнадиган юрагингизга улкан матонат тилаб қолувчи укангиз”. Негалигини билмайман, аммо кўзимдан ёш чиқиб кетди. Балки укам ростдан ҳам узоқ юртдалиги учундир. Кейин рақамга қарадим. Мутлақо нотаниш. Бу хат балки бегонаникидир. Лекин шу тобда у менга ўзим анчадан бери кутаётган далдани бера олганди. Эртасига рақам эгасига хат ёзиб, кимсиз, деб сўрадим. “Кечирасиз, янглишиб, сизга жўнатибман” деган жавоб келди. Мен эса, “тез-тез янглишиб туринг, ука” деб жавоб юбордим. Сени юпатса, ярим кўнглингга малҳам бўлолса, ўша сўз эгаси омон бўлсин, деб юбораркансан. Эҳтимол, ўша вақтда бирор қимматбаҳо буюм ҳам айни ўша нотаниш кимсанинг юпанч бериб ёзган табрикномаси ўрнини тўлдиролмасди. Яқинларингизни кўришга вақт тополмаяпсизми? Унда бир энлик хат ёзинг, ўзининг ёлғиз эмаслигини сезсин, ҳаётида сиздек меҳрибони борлигини икки оғиз гап билан етказингки, сўзнинг улкан қудратини у ҳам ҳис қилсин!!! ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇 https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -24- Кейт вижир- вижир қилиб кир ювиш машинасини эшигига нарса қисилиб қолганлигини , очишга кучи етмаганлигини айтиб ёрдам сўради . Акром ҳам ўз навбатида ундан қаерда туришини сўраганида рўпарадаги эшикни кўрсатди. Акром ярим соат уриниб машина эшигига қисилиб қолган темир тугмани суғириб олди. Кейт миннатдорона боқиб Акромни ошхонага, бир чашка қаҳвага таклиф қилди . Улар анча суҳбатлашиб қолдилар . Орадан бир оз вақт ўтгач анча тиллашиб қолганларида эса Кейт унга чиройли фужерда товланиб турган ичимлик таклиф қилди. Акром "ичимликни рад қилиш йигит шаънимга уят" деб ўзини оқловчи ўйни ўйлади -ю, қизнинг қўлини қайтаргиси келмади. "Йигит билан қиз ҳилватда қолса учинчиси шайтон бўлади " деган сўзлар нақадар одилона айтилган. Шу учинчиси , яъни шайтон ўша куни ҳамма ташаббусни ўз измига олди... Эрталаб бегона жойда кўзини очган Акром, қўшни хонадан чиқиб келган Кейтни юзида одатий ифодани кўриб , кўнгли жойига тушди. Акром унинг уйида яна икки марта "меҳмон" бўлди. Орадан икки хафта ўтиб Кейтни қоп- қора танли бир барзанги билан етаклашиб хонасига кириб кетаётганини кўрганида эса кўнгли ағдарилиб кетди ва қайтиб Кейтни безовта қилмади. Афтидан Кейтнинг хам Акромсиз куни яхши ўтаётган эди чоғи , у ҳам йигитни қайтиб эсга олмади. Бу воқеалар Акром юртга қайтишидан беш ойлар чамаси аввал содир бўлганди. Кейт билан бўлиб ўтган воқеалар Акромнинг кўнглини баъзан ғаш қиларди- ю, аммо "йигитчиликда нималар содир бўлмайди" деб ўзига ўзи юпанч бериб қўярди. Аммо ... Ҳамма гап ана шу аммода . " Сиз уруғни қаерга экканингизни ёдингиздан чиқаришингиз мумкин , аммо ер уни ундириб барини ошкор этади" . Бу сўзларни айтган инсон заб аллома бўлган экан-да. Акром Шодия билан тиббий кўрикга таҳлил топширишганига орадан уч кун ўтиб , бундан бир неча ой аввал Аризонада эккан дони униб чиққанини , униб чиққанда ҳам ўзини буткул абгор қилишга мажбур этишидан топди. Тирик одам бир кун ўлишини билади . Лекин бу тарзда эмас ... Бир нафасда Акромнинг бошига тоғ эмас , тоғлар қулаб кетди . Ҳаммадан ҳам ёмони у Шодияни севиб қолгани эди. Акром умрида кўп қизларга "ошиқ" бўлганди. Шодияни учратганида эса у ошиқликлари бир ҳавас эканлигини , Шодия ҳаётининг мазмунилигини ҳис қилди. Шунинг учун хам шифокорларнинг бу никоҳдан воз кечиш хақидаги таклифларига "хўп" деди-ю, аммо ўзи билганидан қолмади. Акром хонасининг деразасидан қуёшнинг ботишига термулиб ётаркан , "умримда қуёшнинг қайта чиқишини яна неча маротаба кўрар эканман?! " деб ўйлар эди ... * * * Ёмон хабарнинг қаноти бор. Одамзод шундай ҳилқатки , кўп ҳолларда яхшиликни тез унутади, аммо ёмонликни ... Баъзан эса шу ёмон хабарларга қўшиб , чатиб ўз хиссасини қўшмаса кўнгил аталмиш "алланимаси" жойига тушмайди. Қилғилиқни қилган ким- у , жавобини берган ким . Айбсиз доим айбдор бўлади. Бу - ҳаётнинг ёзилмаган қонуни. * * * " Шодия Акром билан тўйдан олдин..." Гап - сўз обдон болалади . Бирор мард топилмади-ки , "Ҳей, мусулмон, сениям ўғлинг, қизинг бордир , бировнинг қоғоздаги ўроғлик қантдек қизига билар- билмас ҳукм чиқарма" , дейдиган. Бирон мард топилмадики, "куёв йигит аламзадаликдан шу гапни айтгандир, билмасдан гапириб гуноҳимизни янада кўпайтирмайлик" дейдиган. "Кўз ўнгимизда ўсган қиздан шундай қилиқ чиқармиди ?!" деб мулоҳаза қиладиган валломатдан дарак бўлмади. Бир, иккита шундай ўйлаганлар ҳам "Ҳа , нима ?! Кўз ўнгимиз эмиш. Кўз ўнгимизда ўсган йигитни кароматини-ку кўрдик , қиз ҳам шунинг бири- да " деб ёнаётган ўтга ўзлари яна шох- шабба босиб қўяқолишди . @XIKOYALARUZ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 ✨ 10-NOYABR — YANGI START! ✨Ozishni istaysizmi? Unda bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! 🩷 1 oy
🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 ✨ 10-NOYABR — YANGI START! ✨Ozishni istaysizmi? Unda bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! 🩷 1 oy — 🩷🩷ming 🩷 2 oy — 🩷🩷ming + INTIM GIMNASTIKA kursi BONUS ✨ 🩷 3 oy — 🩷🩷🩷 ming + SEVIMLI AYOL kursi BONUS ✨ ✨O‘zingizga sarmoya kiriting Bahona emas, natija vaqti keldi! 🩷🩷🩷🩷'🩷🩷🩷 MARAFONGA MARHAMAT ✨ OZMOQCHIMISIZ Guruhimizga qo'shilvoling hozir o'chib ketadi👇 https://t.me/Soglom_Joziba https://t.me/Soglom_Joziba https://t.me/Soglom_Joziba +998902299470

#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ #ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ (давоми) -23- Йигитларнинг қулоқлари динг бўлди. Бугунги кун шунчалик янгиликларга бой бўлгандики, навбатдагиси учун ҳам ҳамма гўё мазахўрак бўлиб қолгандек эди. Акром йиғилганларнинг назарини ҳис қилиб турса-да, ҳудди уларга эътибор бермагандек вишиллади: - Шодия мени хотиним . Эскичасигаям , янгичасигаям . Биз аллақачон ЗАГСдан ўтганмиз, икки кун олдин никоҳимиз ҳам ўқилди. Ким мени қонуний хотинимни тортиб оларкан ? Буни Шодияни ўзиям истамайди. Биз нафақат қоғозда, балки ҳаётдаям аллақачон эр - хотин бўлиб бўлганмиз ... Акромнинг дўстлари бир - бири "эҳ-ҳееей" деган маънода қарашди. Аммо улардан бирортасиям Акромга "нима бўлса бўлгандир , ҳозир шу гапларни ўрними ?" демади, тўғрироғи дея олмади. "Бировнинг пардадаги қизига туҳмат қилганни худо уради" демоқчи бўлган битта дўстиям ўйлаб кўриб қўлини силтади: "Худо аллақачон уриб бўлган бу йигитни" . Акромнинг ошна- оғайнилари тезроқ бу ердан кетишни ҳаракатини қилаётгандилар. Уларнинг жонига Акромнинг ўзи оро кирди. У дарвозани очиб ичкарига битта- битта қадам босиб кириб кетди. Акром йўлакда Нозила аммасига дуч келди. Аммаси бор гапдан хабар топган шекилли , Акромга индамай йўл бўшатди. Дадаси ховлида кўринмасди. У онасининг ёнига кетган чоғи , эртаси тушлик вақтигача уйда кўринмади. Акром дадаси билан шом чоғи тўқнашди. Туни билан ухламаган Акром кун бўйи ёстиқдан бошини кўтармади. Кўзини очганида тепасида дадасини кўрди.Соҳиб ака дард - аламдан қорайиб кетган, юзидаги ажинлари чуқурлашиб, қават-қават бўлиб осилиниб қолганди . У Акромга тикилиб турар , аммо нигоҳларидан ҳеч бир маънони илғаб бўлмасди . - Дадааа... Соҳиб ака "керакмас" дегандек ишора қилди ва ўғлининг хонасини тарк этди . Акром дадасинининг бир кунда чўкиб қолган қоматига қараб , ўзининг ўша машъум дардни орттириб олган кунини алам билан эслади. * * * Акром ва уч нафар юртдоши Аризонанинг марказида бир квартирани ижарага олишганди . Уларнинг жўрабошилари Зиёд ака қирқ ёшлардаги намозхон киши эди. Зиёд ака йигитларга қаттиқ турарди. Квартиранинг озодалигини мунтазам назорат қилишдан чарчамас, йигитларнинг ҳар бир бўш қатъий назорат қиларди. Зиёд ака еяётган луқмаларининг ҳалоллига эътибор берар , йигитларнинг кўраётган кинолар-у, ўқиётган нашрларини ҳам текширишдан эринмасди. Табиатан эрка ўсган Акром ўқиш вақтидагина ўзини эркин ҳис қиларди. Зиёд аканинг шунча асраб - авайлаши бир воқеа сабаб бекор кетди. Зиёд аканинг супермаркет омборхонасида гўшт майдалаётиб электр мосламасидан кучли жароҳат олиб қолгани бунга сабаб бўлди. Зиёд аканинг кўзини металл парчаси зарарлаган, у шифохонада жарроҳлик амалиётни бошидан кечирган эди. Фалокат босган ўша кунда Акром квартирада ёлғиз эди . У ишдан қайтиб ўзи учун музлаткичдан у- бу егулик олиб кечки овқатга тайёргарлик кўриш пайида эди. Бугун икки ҳамҳонаси тунги сменада ишлайдиган кун бўлганлиги учун Акром ёлғиз қолган эди. У замонавий бир қўшиқни хиргойи қилиб бутерброд тайёрлар экан, эшик қўнғироғининг жиринглаши хаёлини бузди . "Кўзча"дан қараган Акром эшик ортида бесаранжом турган бир қизни кўриб ҳайрати ошди - Хаааай . - деди қиз эшик очилиши билан . Сўнг Акромнинг осиёликларга хос чеҳрасига бир оз иккиланиб тикилди ва сўзлай кетди , - Хелло . А эм Кейт. Ду ю спик инглиш . - Ес , ай дуу . Акромнинг жавоби Кейтни ҳурсанд қилиб юборди . @XIKOYALARUZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Эрталабки салқин куз кунларидан бири . Осмон булутли бўлсада қуёш чарақлаб чиққан . Тонгда қуёш кунчиқар томондан қип қизариб чиқди , эртага ёмғир ёғадиёв . Чунки болалигимизда катталар ,, Кунботиш тараф қизарса тўйга чоп , кунчиқиш қизарса қўйга эээчоп дейишарди . Яъни уфқ қизариб қуёш ботса эртаси куни кун иссиқ бўлади . Бемалол тўйга бориб ўйнаб кулиб келавер . Кунчиқиш қизарса эртаси куни ёмғир ёғади . Қўйлар ёмғирда ҳуркиб , ёйилиб кетади , сойларга тушиб селда оқиб кетиши мумкин . Бориб қўйларингни йиғ , бир жойга тўплаб ол деган маънода шунақа дейишган . Лекин бу қуёшнинг эрталабки ҳолатига нисбатан айтилганми ёки кечги ҳолатигами билмадим . Нима бўлгандаям куз фасли ўз ҳукмини юрғизади . Муҳими соғлик свломатлик бўлсин . Соғлик бўлса кўнгилга ҳамма нарса , тўй ҳам , қўй ҳам сиғади . Соғлик бўлмаса одам ўзини қўярга жой тополмай , кўнглига ҳеч наоса сиғмай қолади . Бугунги соғлик химоячилари тиббиет ходимлари куни билан барча шифокор ва ҳамшираларни табриклайман . Шу жумладан ўзимни ҳам 😊 Омад бизни тарк этмасин , Ҳеч ким касал бўлмасин . Барчага хушкайфият тилайман . ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 https://t.me/shahzodangizdan

🦋Бугунги кунингиз ҳар кунгидан файзли ўтсин! 🦋Бахт, омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! 💐Бугунги кунингиз омадли бўлсин! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

​​ #ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -22- Тўйхона атрофи одамга тўлиб кетган, аниқроғи келган мехмонлар ичкарига киришмаган эди . Уларнинг чеҳралари қандайдир саросимали эканлиги Акромда шубҳа уйғотди. Машина тўхтагач бир четда йиғилиб тургани эркаклар қаторидан Олим ака ажралиб чиқди. Акром Олим акага кўзи тушган заҳоти, бари тамом бўлганини ич- ичидан ҳис қилди. Олим ака шаҳд билан машинанинг Шодия ўтирган тарафини очди . У ҳеч нимага тушунмай довдираётган қизининг қўлларидан тутиб машинадан туширди ва бир четда турган ўз нексиясига етаклаб бориб ўтказди. Олим ака қизи Шодия гарансираб нексияга ўтиргач , машина эшигини шундай жаҳл билан ёпдики , атрофдаги йиғилганларнинг барини нафаси ичига тушиб кетди . У ҳеч кимга бир оғиз сўз демай машинани ҳайдаб кетди. * * * Олим ака кетишини кутиб тургандек тўйхонада тўсатдан тўс - тўпалон бўлиб кетди. Бир зумда сигналини чалиб тез ёрдам машинаси етиб келди. Ичкарига ҳовлиқиб югургилаб кириб кетган икки нафар оқ халатли йигитлар зум ўтмай носилкада кимнидир кўтариб чиқиб тез ёрдам машинасига ортишди. Бу инсон кесакдак қотиб, беҳуш бўлиб ётган Самия келинойи эди. Зум ўтмай тўйхона атрофида Акромнинг ҳеч нимага тушунмаган оғайниларидан бошқа ҳеч ким қолмади. Дилдора опа ва бошқа яқин қариндош аёлларни Олим аканинг ака- укалари битта - битта машиналарига солиб кўздан нари бўлдилар. Акром ўша гезарганча турар , оғайнилари ҳам бир сўз қотишга мажол тополмай , бир - бирларига саволомуз термулишарди. Бир вақт ичкаридан Соҳиб амаки гандираклаб чиқиб келди. У ёнида суямоқчи бўлган қўшниси Маннопни итариб юборди ва Акромга бетма- бет келиб сўзсиз тикилиб қолди. "Шааарраааақққ !" Акром отасининг бор кучи билан тортган тарсакисидан чайқалиб кетди . Ўзини ўнглаганда рўпарасида яна отасини кўрди. Соҳиб амаки ўғлига ўксиниб тикилиб турар экан, бу сафар Акромни бағрига босганича хўнграб йиғлаб юборди : - Болааааммм... Нима ишлар қилиб қўйдинг... Соҳиб амаки ўғлини қучиб турганча , бирдан кўзлари олайиб ёнбошга қулади. Акромни дўстлари уни дарҳол кўтариб четга олишди . Акром эса турган жойида серрайганича қотиб тураверарди... Куёв жўра Козим Соҳиб амакининг қўлидан бир парча қоғоз тушиб қолганини кўриб уни олди ва беихтиёр унга кўз югуртирди. Тиббий-кўрик натижаси Такрорий Саломов Акром Соҳиб ўғли ОИТВ инфекцияси қон таҳлили - сана... Таҳлил натижаси - Ижобий сана... Козимнинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. У қоғозни ғижимлаб чўнтагига солди. Акромнинг дўстлари шундоқ ҳам барчасини тусмоллаб , бир қарорга келиб бўлишганди. Улар Акромни машинада олиб келиб дарвозаси ёнига тушуришди, ҳовлига киришга журъатлари етмади. Акромнинг юраги ёнарди . У ичида йиғилган барча аламларини кимдандир олгиси келарди. Акромнинг отар ўқига бу воқеа занжиридаги энг бегуноҳ инсон Шодия нишон бўлди. Акромнинг айтган сўзлари Шодиянинг бутун ҳаётини измидан чиқаришга етарли эди. Акром ўйламасдан , тўғрироғи атайдан бор ихтиёрини шайтоннинг измига топширди. У четга чирт этиб тупурди ,сўнг заҳархандалик билан кулди ва ҳаммага эшитарли қилиб : - Будуший дадам билмайдилар-да, ахир Шодия ... #давоми_бор Муаллиф: Хазонрезги Каналимизга обуна бўлинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SOGv1OD2qcvoA

Унинг кўзларига ёш қалқди. Эрининг шапалоқ туширган қўлларини олиб, лабига босди: — Раҳмат сизга! Тамом. ЖАМИЛА ЭРГАШЕВА.

Ҳақиқатан кўп ўтмай, қиз «хушхабар» олиб келди: — Она, отам кетди. Онангга айт, келиб яшайверсин, мен бошқа келмайман, деди. Унча-мунча одам ўзидан ўн икки ёш катта фоҳишанинг уйига бориб, эриман деб яшашдан ор қилар эди. Бургуталининг аҳди шу қадар қатъиймиди ё Гуландомни шунчалар яхши кўриб қолдими, ё ўтган икки ой ичида анча мунча бети қотдими, ҳеч иккиланмай Гуландомнинг уйига борди. Уй бир этак бола билан «нима олиб келдинглар» деб кутиб олди. Яхшиям, ертўлада қуритилган нон, қора кун учун асраб қўйилган аччиқ-чучук, мураббо беркитилган банкалар бор экан. Унда-мунда Гуландомнинг онаси гўшт, ёғ юбориб турди. Бургутали ўзини ҳар қанча ўктам тутишга уринмасин, қўни-қўшниларнинг қизиқсиниб, ачинганнамо қарашлари, атай эшиттириб ташланадиган луқмалар, рўзғоридаги тақчиллик уни букиб қўйди. Отасининг гаплари бот-бот ёдига тушадиган бўлиб қолди: — Ўғлим, ҳаёт сен билан биз ўйлагандан кўра минг марта мураккаброқ. Оқимга қарши сузган одам ғарқ бўлади. Оқим бўйлаб сузса. Ҳеч жон койитиш шарт эмас, отасининг ўзи уни елкаларига ўтирғизиб, манзилга элтиб қўяди. Бу ёқда Гуландом! Ҳар оқшом болаларини уйга қолдириб... Ўтган икки-уч ой ичида болаларга ҳам анча меҳри тушиб қолган эди. Болалар ўртоқларининг ёнида бўйнини қисиб юришлари кўз олдига келса, хаёлан чиқиб олгани — кенг-мўл елкалардан оҳистагина тушиб, яна ҳансираганча ўзини оқимга қарши қулоч отишга чоғлар эди. Йўқ, Гуландомни ташлаб кетиши мумкин эмас. Бу дунёга келиб, битта арзирли савоб иш қилган бўлса, уям шу аёлни ботқоқдан тортиб олгани бўлади. Шуниям чала ярим қилиб, ташлаб кетса. Бир иш топила қолса эди, ҳаммаси ўринига тушиб кетарди. Ахир, шунча элу халқ отасига суянмасдан, ёки бузуқлик билан шуғулланмасдан ҳам ишлаб, ҳалол ризқ билан бола-чақа қилиб юрибди-ку! Наҳотки булар шуни эплай олишмаса? Ниҳоят, иш ҳам топилди. Бир дўстининг икки қаватли хусусий ошхонасига таъминотчи бўлиб ишга ўтди. — Яхшигина маоши бор. Ейиш-ичишимизга қарашади. Агар, хўп десангиз, сиз уйда ўтириб, пишириқлар пишириб бериб турасиз. — Майли, — унинг кўз олдига пишириқлардан юлиб-юлқиб қолинадиган тухум, ёғ, ун, шакарлар уюми келиб кетди. У пишириқ тайёрлашни азалдан жуда яхши кўрарди. Аммо ҳеч қачон кун бўйи иссиқ ошхонадан чиқмай, бир хил пишириқ тайёрлаб кўрмаган эди. Айниқса, берган масаллиғини ҳар қанча эплаб, пишириқларга кўмилиб, ўзи ҳам терлаб-пишиб ўзича бор маҳоратини ишга солмаса, кўнгилдагидек бир нарса чиқариш амри маҳол эди. Ўша куни онаси айттириб юборган экан. Кун бўйи тайёрлайдиган пишириқни тушгача тайёрлади-да, ўғлидан ошхонага бериб юбориб, ўзи онасиникига кетди. У ерда бир пас ўтириб, алоқа уйига ўтди. Анчадан бери телефонлари ишламай ётган эди, қарзларини тўлади. Йўлда бир мактабдош дугонасини кўриб, оёқ устида бир пас мақтанди.Остонада эрининг пояфзалини кўриб, юраги «шув» этиб кетди. У эшикдан кириши билан ичкаридан ўқдек учиб Бургутали чиқди: — Қаерда юрибсиз? — нима бўлганда ҳам унга топиб исм қўйишган эди. Нигоҳи ўлжасини қояларга уриб, мажақлаб ейдиган ёвқур жонзотнинг қарашларидек ўтли, бешафқат эди. У беихтиёр ҳисоб бера бошлади: — Онамникига борган эдим. — У ердан чиқиб кетганингизга икки соат бўлди. — Почтага кирдим, телефонга пул тўлаш учун. Сўнг бир дугонамни учратиб қолиб... — Ёлғон!.. Нимадир «қарс» этди. Унинг ҳуши бошидан учиб кетди. Кўзларидан ўт чиққандай бўлди. Бир зум мувозанатни йўқотди. — Сени яна ўша исловатхонанинг ёнида кўришибди-ку, ифлос! «Ҳа-я, дугонасини учратган жой...» Умирида биринчи марта эркак кишидан шапалоқ ейиши эди. Унга алам қилиб кетди. Ахир ўша ифлос жой уйга келадиган йўлининг устида бўлса, бу нима қилсин? Бўрининг есаям, емасаям оғзи қон экан-да. Томирларида гупирган қон миясига тепди: «Ие, бу сўтак ўзига нега бунча эрк беради? Агар осмон унинг мулки бўлса, боши устидан йиғиштириб олса-олсин, аммо уни бу тахлит хўрламасин!» Кўнглига келганларни айтиш учун лаб жуфтлаб, қаршисида уни айблаб турган бешафқат одамнинг кўзларида унга ниҳоятда азиз бўлган бир меҳрни кўриб қолди: қинғир йўлдан қайтара олмаган боласини уриб қўйган дарғазаб онанинг кўзларидагина бўладиган азоб, алам қоришиқ жонсарак бир меҳрни.

Ўша дераза ёнида туриб қасам ичдим, «агар рози бўлса, уйланиб бошидан юлдузлар сочаман» дедим. У бир зум оёқлари остидаги ерни йўқотиб қўйди. Ер эмас, сочлари, елкаларига сийпаниб-сийпаниб тушаётган юлдузларга тўла осмон ётар эди пойида ястаниб!.. Муюлишдан чиққан икки ўсмир болани кўриб, яна ерга қайтди. Таниди, Шавкатнинг ўртоқлари эди улар. Болалар унга қарай-қарай, йўлнинг нариги бетига ўтиб кетди. Унинг кайфияти тушиб кетди. Ўғлининг ўз ўртоқларига қўшилмай қўйганига кўп бўлди. Кўчага фақат мактабга бориб келиш учун чиқади. Бошқа пайт уйда ғимирсигани-ғимирсиган... Унинг бўғзига кўз ёшлари тиқилди. — Хайр, омон бўлинг, — ўзини ҳар қанча бардам тутишга ҳаракат қилмасин, овози титраб кетди. — Сизга нима бўлди? — Ўзим... — Сиз яхшилаб ўйлаб кўринг, лекин ҳеч қачон ўзингизни бунчалар оёқости қилманг. У индамай бурилиб кетди. Ўша кеча ухлай олмади. Эртаси куни ҳам... Бу беҳаловатликни хурсандчилик ҳам деб бўлмас эди. Ўзига ўзи сиғмай кетаётган эди. Ўйлаб-ўйлаб, ё ўзимни поезднинг тагига ташлашим керак, ё ҳаётимни бошқа йўлга солишим керак, деган фикрга келди. Дунёдан-ку, аллақачон тўйган, изида йиғлаб, сарсон бўлиб қоладиган болалари бўлмаса, ҳеч иккиланмай қўл силтаб кетаверарди. Бир куни темир йўл ёқасига ҳам борди. Йиқилса, рельсга... Бўйни тўғри келиши учун рельсдан бир ярим метр берида турди. Ўқдек учиб ўтаётган вагонларнинг шамоли таъсир қилдими, боши айланиб, кўзлари тинди. Яна бир дақиқа шу ҳолатда турса, ҳеч қандай мардона шаҳдсиз ҳам, поезднинг оёқлари остига юзтубан йиқилиши аниқ эди. Аммо... Шу чоқ кутилмаганда: — Онажон!..— деб чинқирган овозни эшитди. Овоз Сардорнинг овозига ўхшади. У бир амаллаб ҳушини йиғиб ортига бурилди. Йўлнинг нариги бетида айнан Сардор тенги бола дайди итдан қўрқиб, онасининг оёқларига ёпишиб йиғлар эди... Уйга келиб, масалани кўндаланг қўйди: — Ё сиз кетинг, ё мен кетай! Эрининг ранги учиб кетди. — Нега? — бир амаллаб журъат топиб савол берди эри. — Сизни кўргани кўзим йўқ. Илтимос, мени қийнаманг. Эр яна анча вақт жим қолди. Сўнг эмранди: — Ахир мендан нима айб ўтди? Эрта кетдинг, кеч келдинг, қаёқда эдинг демасам! Ичмасам, юрмасам, урмасам, сўкмасам. Эрининг ялинчоқ қиёфасига қараб ғижинди: — Қанийди, сиз ҳам одамларнинг эрларига ўхшаб... Э-е, қўйинг, садқаи гап сизга, — қўл силтади. — Гапни кўпайтирманг, кетинг. Агар болалар керак бўлса, марҳамат, сиз билан қайси бири кетишни хоҳласа, кецин. Лекин биламан, сиз уларни эплай олмайсиз. Шунинг учун сизга беташвиш, беғалва йўл — истаган пайтда кўришиб туриш. Кўришиб тураверасиз, қаршилигим йўқ. Фақат менинг кўзимга кўринмасангиз бўлди. Эр йиғлаб юборди: — Гуландом! Гули! Ахир мен сени яхши кўраман, наҳот шуни ҳам юз-хотир қилмасанг? Ахир одамлар ит ҳам сақлайди-ку, итинг бўлай, остонангдан бир парча ер берсанг кифоя... — Йўқ, — ўрнидан турди у. Ўзи бўлимлигина, бўйчан аёл эди. Оёқларига йиқилиб ҳўнграб йиғлаётган эркакнинг олдида қадди тоғдек юксалиб кетгандай бўлди. «Остона ҳам ҳайф унга!» — Йўқ! Эшитаяпсанми, йўқ! Сен билан бир ҳаводан нафас олишни ҳам истамайман.Сардорини олиб онасиникига кетиб қолди. У ердан Бургутали топган янги уйга... — Сиз фақат хафа бўлманг, — узр сўради у. — Ота-онамга ҳеч тушунтира олмадим. Бўлмаса, тўй-тантана билан уйланмоқчи эдим. Тўй-ку шарт эмас. Аммо ота-онангиз қарши бўлса... — Мен улардан ҳам, сиздан ҳам кечолмайман. Бир кун келиб, бизни тушунишади ва кечиришади. Бу аниқ! Аммо кечиришгунча... Йўғонлар чўзилиб, ингичкалар узилиб кетишини иккаласи ҳам яхши билишар эди. Отанинг қўли узун эди, бир ҳарб билан иккаласини ҳам ишдан бўшаттириб юборди. Бургутали отасининг устидан кулган бўлди: — Қорни очса, гўшт еган ялоғига қайтиб келади деб ўйлаяпти содда отам. Ахир мен одамман-ку, наҳот битта қорин ғами мени йўлимдан қайтарса? Гуландом ўзича хижолат тортиб, тасалли берган бўлди: — Анави болаларнинг ғинг-шингига узоқ дош берольмайди. Кетса, уйга кўчиб ўтамиз. Ҳарқалай, озми-кўпми шароит бор. У уйни мен ўн беш йил навбатда туриб олганман. Иш ҳам топилиб қолар.

— Жинни! Энди онабошининг ҳам чинакамига жаҳли чиққан, унга ҳам, мижоздан тушадиган уч-тўрт сўм улушга ҳам қўл силтаб, икковини ҳам кўчага ҳайдаб юборгиси келди. Яна ўзини босди. Тарс-турс юриб, ошхонага ўтиб кетди. Рутубат ҳиди анқиб турган хонада ёлғиз қолишди. Ҳамон дераза ёнида кўзлари жовдираб турган гўдак ва у. У қошларини чимирганча бир муддат ерга тикилиб ўтирди, сўнг ўзидан бирон имдод бўлмаса, бу йигит тонг отгунча ҳам шу таҳлит тураверишини ўйлаб, ўрнидан турди-да, амр қилди: — Юринг! Улар зўрға қўшкароват сиғиб турган ётоқхонага ўтишди. Умрида деразаси очиб, ҳавоси алмаштирилмайдиган хона ниҳоятда дим, бунда ҳар бир жиҳоз кишини ўзидан итариб, кўнгилни хит қилиб турарди. У сумкачасини кароват ёнбошидаги ўриндиққа қўйдида, ёпиқ турган дарпардаларни янада зичлаб ёпди. Сўнг кўйлагининг устидан елкасига ташлаб олган жемпирини ечди. Энди... кўйлагини ечса кифоя... Ҳар нима бўлганда ҳам шу сафар остонада анқайиб турган бегона йигитнинг олдида ўзича ечинаверишдан тортинди. «Аммо, бу йигит нима учун келган ўзи бу ерга?» Шаҳд билан икки қадам ташлади-да, йигитнинг олдига ўтиб, зарда билан елкасини тутди: — Илмагини ечинг! У шу ҳолатда анча туриб қолди. Кутганидай на елкаларида, на белларида йигитнинг қўлларини ҳис этмади. Унга алам қилди: «Нима, устимдан кулаяптими бу тирранча?» Шу топда йигитни қоғоздай майда майда қилиб, деразадан пастга отиб юборгиси келиб кетди. Шу истак билан ортига бурилиб, жиққа ёшга тўлиб турган ката-катта кўзларни кўрди. — Керак эмас... У юз берган ҳолатни идрок қилиб улгурмасдан йигит ён чўнтагидан тахи бузилмаган бир даста пул чиқариб, унинг қўлларига тутди: — Узр... — бир зум тин олиб, сўнг қўшимча қилди. — Кийининг, мен сизни кузатиб қўяман. Шаҳар кўчалари осудалик қўйнига чўмган. Юлдузлар ғужғон ўйнаган осмон йўл бошида ер билан туташиб кетгандай, кетаверсанг ҳализамон осмонга чиқиб оладигандай бўласан. Суҳбатлари ҳам тундек қаро, тундек сокин кечди. Унча-мунча одамнинг олдида сир бермайдиган кап-катта аёл шу бир парча болага тўкилди: — Болаларнинг бири поябзалим тешилди, деб ғингшийди, бири шимим йиртилди, деб йиғлайди. «Нима қилсак экан-а?» дея бош қотирмайди. Мен «Бирон нима қилсангиз-чи?» десам: «Нима қилай? Эл қатори ишлаб келаяпман. Бир камим ўғирлик қилиб, қамалиб кетишми?» дейди. Олган маошини ҳисобласанг, ўзининг уст-бошию, томоғидан ортмайди. Ишонсангиз, баъзан уйда нонга пул қолмайди, қўшнидан бир нон қарз олиб чиқсам, болалар билан бирга ўтириб ейди. Эрни, болаларни қўшнининг нони билан боқиб бўладими, кейин манави ерга келаман-да, бир дунё пул топиб бораман. Бирданига уй тўлиб қолади. Озиқ-овқат, кийим-бош. Булар пулни қаердан топдинг, демасаям, шу йўл билан топилган нонни ейишдан озгина тортинса экан... — Нега ажрашмайсиз? — Қанийди кетса! Эр эмас, одам ўрнида ҳам кўрмай қўйганимга кўп бўлди. Ўзининг ҳам эр эканлиги эсидан чиқиб кетган бўлса керак. Бугунгидай ярим тунда қўнғироқлар бўлади. Ким, қаерга чақираётганини яхши билади. Била туриб, ухлаб ётган жойимдан чақириб келади. Тентак десанг, қошиқни қулоғигамас, оғзига олиб боради, кечқурун уйни топиб келади. Соғ десанг... — Ўша уйдан сизни олиб чиқиб кетсам нима дейсиз? — Қандай қилиб? — Сизга уйланиб! У турган жойида қотиб қолди. Бармоқларидан оҳистагина тутиб, кулимсираб турган йигитга ҳайрон боқди! «Бу устидан кулаяптими? Йўқ, ҳеч масхара қилаётганга ўхшамайди. Нега унда бундай гап қилаяпти?»— Сиз?.. Менга? — Ҳа, сизга? — Ахир мен сиздан камида ўн беш ёш катта бўлсам, қолаверса, мени топиб олган жойингиз. — Сиз ўзингиздан йигирма ёш кичик аёллардан ҳам сулувсиз. Сизни топиб олган жойни эса иккаламиз ҳам хотирадан буткул ўчириб ташлаймиз. — Қўйинг-е! — Мен мутлақо жиддий гапираяпман. Ўтган йил хотиним вафот қилди. Яқинда йил бердик. Уйга унинг ўрнига кимнидир олиб кириш ваҳмидан қўрқиб, ҳалиги жойга борган эдим... Балки худо сизни учратишим учун мени ўша жойга бошлаб боргандир. Ишонсангиз, мен умримда биронта аёлга шу қадар маҳлиё бўлмаганман. Сизни кўриб, тилим танглайимга ёпишиб қолди. Онабошига айтган гапларингизни эшитиб, музлаб қолдим.

ҚАЙТИШ АЗОБИ. (ҲИКОЯ) Бир ширин туш кўраётган эди. Эрининг иддаоли нуқишидан уйғониб кетди: — Ҳа-а?! — Телефонга... Бутун аъзойи бадани сирқираётганидан, бир амаллаб тўшакдан узилди. Қанийди ҳеч ким индамаса... Ҳеч зарурат бўлмаса... Бир кеча-кундуз тўйи-иб ухласанг! Елкасини қийшайтириб хонадан чиқиб кетаётган эрига қараб ғижинди: «Ҳеч бўлмаса, мана шу сўлоқмонни кўрмасанг экан...» Афсуски, уни қўйишмайди: У жуда сулув. Ўзи ҳам «Мени тинч қўйинглар» деб айтолмайди: Рўзғор тебратиш керак. Эрининг бўлса, борадиган ери йўқ. Кўзга чиққан чипқондай елкасини қийшайтириб юраверади... Болалари телевизор кўриб ўтиришган экан, гапни қисқа қилди: —Ҳа, ҳа, майли, ҳозир етиб бораман. Телефон гўшагини жойига қўяётиб, хонада ўтирганлар учун маълумот берган бўлди: — Қизлар ош қилишаётган экан, «кел» дейишди. Эри «ярим тунда ошга бало борми?» демаса ҳам, бирровгина телевизор ўлгурдан нигоҳини олиб, салгина норози кўз билан қараб қўйса ҳам майли эди. Бу ҳатто шуни ҳам эплай олмайди. Қизи ҳам отасининг ўзи! Шунча кишининг кўз ўнгида онасининг тани савдога кираяпти, отаси бир ёғли луқма илинжида томошабин бўлиб турибди. Ўн олтига кирган қиз ҳам ҳеч нарсани кўрмайдиям, эшитмайдиям. Фоҳишалик йўлига кириб кетган бечора аёл ҳақидаги фильмни ўнинчими, йигирманчими марта кўзлари ёшга тўлиб кўраяпти. Кичкина ўғли отасининг ёнидан туриб келиб,этагига ёпишди: — Менам бораман!.. Фақат... Шавкат безовта томоқ қирди. Ўғли ўтирган томонга қарашга унинг юзи бўлмади. Аллақачон уйқуси учиб кетган бўлса-да, узоқ ювинди. Муздек сув қаерга тегса, ўша ерда оғриқ пасайгандек бўлар эди. Қанийди, кўкрак қафасини ёриб, юрагини чиқарса-ю, обдон ювса... Амал-тақал қилиб кийинди, пардоз-андоз қилган бўлди. Онабоши пардозсиз боришларини хуш кўрмайди. Сўлғин юзларига упа устидан қизил суртаётиб, малолланади: «Кошки, ўша эркакларни уларнинг пардоз-андози қизиқтирса...» Кўп ўтмай у киноактрисалардек гўзал ва мағрур аёлга айланди. Тошойнадаги аксига қараб туриб, суюниш ўрнига, алами ошди: «Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Сенинг кибру ҳавонг онабошининг остонасигача!» Кейин... истаса-истамаса ялтоқланиши, ёқса-ёқмаса, ароқ, тер ҳиди анқиб турган аллакимларнинг олдида жилпанглаши, иложи бўлса, онабошидан ҳам яшириқча беш-ўн сўм пул ундириши лозим. «Мениям обкетасиз» деб ғингшиб турган Сардорни онаси умидини буткул уздириб эшикка йўналгач, изиллаб йиғлай бошлади: — Менам бораман. Ўзи тўлиб турган эди. Боласининг хархашаси, эрининг бамайлихотир кино кўриб ўтириши, яна... умуман ҳамма-ҳаммаси уни вулқонга айлантириб юборди. — Ҳей! Манавини олсанг, ўласанми?! Эри чиқиб, пойгакда йиғлаётган Сардорни кўтариб олди. — Юр, ўғлим, мен сенга конфет бераман. «Ўғлим» эмиш, унинг кимдан илашганини мен билмайман-у!.. Онабоши унинг кайфияти йўқлигини дарров сезди: — Ҳа? Бу унинг «Сенга нима бўлди, қизгинам?» деб ҳол сўрагани эмас. «Бу ерга ёмон кайфият билан келишга нима ҳаққинг бор?» дегани эди. Бошқа пайт бўлганда бу таҳдиддан сўнг, қўлидан келса-келмаса, ўзини тутиб олишга ҳаракат қилар эди. Бу сафар... қандайдир ҳаммасига бирдан қўл силтагиси келаётган эди. — Ўзим!.. Онабоши унга еб қўйгудай бўлиб бир қаради-да, сўнг дераза томон ишора қилди. У шундан кейингина дераза ёнида кўзлари ҳайратдан ката-катта очилган йигитни кўриб қолди. Йигит кўркам ва ниҳоятда ёш эди, кўнгли қанчалар беғуборлигини қарашлари айтиб турарди. «Бир камим она сути оғзидан кетмаган гўдакларнинг кўнглини олиш эди!» Эшикдан қандай кибру ҳаво билан кирган бўлса, шундай ҳолатда бош ирғиб саломлашган бўлди ва онасидан аразлаган қизчадек тумтайиб кираверишдаги эски ором курсига чўкди.Онабоши унинг чимирилган қиёфасига қараб, имо-ишора билан юмшата олмаслигини англаб етди шекилли, ошкора таҳдидга ўтди: — Қаерга келганинг эсингдан чиқдими, дейман? — Хавотирланманг, ҳаммаси эсимда. Ишга келдим. Пул топиш учун, эримни, болаларимни боқиш учун!.. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аввалига раис буванинг гапига ишонмадим. Наҳотки, одамлар шунчаликка бориб етса! Эртаси ваннахонада навбат кутиб ўтириб, дам олувчилардан бири билан суҳбатлашиб қолдим. Шу ернинг одами экан. – Ноинсофликни деҳқонмас, буларнинг ўзи бошлади! – деди у чапанича шанғиллаб. – Бултур ҳаммани ёш бола қилиб лақиллатди-ку, булар! Маълум бўлишича, ўтган йили хўжалик ғалла режасини мўлжалдан анча ошириб адо этган. Хирмон кўтарилиб, одамлар ўз улушини олмоқчи бўлиб турганида ишкал чиққан. Деҳқонлар мўлжалдаги буғдойнинг учдан бирини ҳам ололмаган. Раис билан кейинги суҳбатимиз совуққина бўлди. – Одамларда ишонч йўқолишига сиз ҳам сабабчисиз! – дедим. – Сиз шу хўжаликнинг бошлиғисиз. Ота ўрнидасиз! Нега одамларни алдайсиз? – Хўжалик режани бажаргани билан туман уддалолмай қолди, – деди раис қовоғини солиб. – Туман энди амаллаган эди, вилоят оқсади. Бир томондан кичик ҳоким, бир томондан, катта ҳоким сиқувга олиб турганидан кейин қўлимдан нима келарди? Тутоқиб кетдим. – Қачонгача ёмон ишлаганнинг хунини яхши ишлаган тўлайди, биродар! Сиз деҳқонни алдаб ноинсофлик қилгансиз, одамларнинг кўнглида раҳбарларга нисбатан ишончсизлик туғдиргансиз. – Сиз бу ерда яшамайсиз-да, ака, – деди юзини буриб... ...Бу гаплардан ҳамма одамларда инсофдан чекиниш пайдо бўпти-да, деган андишага бориш тўғри бўлмайди. Худога шукур, инсофлилар инсофсизлардан кўра кўп чандон ортиқ. Акс ҳолда дунё остин-устун бўлиб кетарди. Орамизда пок-ҳалол аптекачилар ва дўкончилар, ҳайдовчи ва бозорчилар, бензинчи ва хўжалик раҳбарлари оз эмас. Бизнинг халқимиз инсоф масаласида бировдан сабоқ олмайди, керак бўлса, сабоқ беради! Ўз вақтида «Туркистон вилоятининг газити» муҳаррири бўлиб ишлагач Николай Остроумов Россия Туркистонни босиб олганидан кейин рўй берган бир воқеани ҳайратланиб ҳикоя қилади. Қовунчи қишлоғидан Тошкентдаги «зовудчи бой»га деҳқонлар туялар ва араваларга ортилган аллақанча пахта олиб келади. Ўрис «заводчи» пахта нархини ҳисоб-китоб қилгач, уларга «червон» ўрнига қопга солинган чақа беради. Бу «сарт»ларни эрмак қи-лишнинг бир йўли эди. Деҳқонлар зил-замбил чақаларни аравага ортиб олиб кетадилар. Икки кундан кейин «сарт»лардан бири «заводчи»нинг ҳузурига келади. Бой «нима гап» деб сўраганида, деҳқон унга бир ҳовуч чақани узатади. «Тўрам, пулингизни санасак, бир ярим сўм ортиқ чиқди, шуни олиб келдим». ...Одам инсофли бўлиши учун тоғни урса талқон қиладиган паҳлавон бўлиши шарт эмас. Инсоф мажбуриятдан кўра кўпроқ ихтиёрийликка асосланади ва инсонийликнинг оддий кўриниши сифатида намоён бўлади. Ўзи яшайдиган кўп қаватли «дом»нинг ақалли ўзи турадиган зинасини супуриб қўйишу, бировнинг ҳақидан тийилиш ҳам, шифокор сифатида азоб чекаётган беморнинг бошида бир соат ортиқроқ ўтиришу, муаллим сифатида мактабдан кўнгли совиган боланинг уйига бориб, ота-онаси билан бир лаҳза юракдан суҳбатлашиш ҳам, кўнгли ўксик бандага бир оғиз ширин сўз билан далда беришу, тансиқроқ таом пиширса, бетоб ётган қўшнисига бир қошиқ илиниш ҳам инсоф саналади. Бунақа мисолларни ҳар куни учратиш мумкин. Саҳарлаб ишга кетаётиб, бугун мен фалон-фалон юмушларни қилишим керак, деб кўнгилга тугиб қўйишу, оқшом ишдан қайтаётиб, зиммамдаги вазифани қай даражада адо этдим, дейиш ҳам, меҳнат таътилидан жилла қурса икки кун аввал қайтиб, шунча дам олганим етар, икки кунгина шу жа-моам учун холис ишлаб бера қолай, дейиш ҳам инсоф дафтарига битилади. Янаям кенгроқ миқёсда оладиган бўлсак, Ватаним қай манзилга қараб кетаяпти-ю, юртимнинг мурод-мақсудига етиши учун мен қанчалик улуш қўшдим, деб ўйлаш ҳам, Мустақиллик менга нималар ато этди-ю, бу неъматни оқлаш учун мен нима қила олдим, деб ўзидан сўраш ҳам инсоф доирасига киради. Яна ўша саволни такрорлашга тўғри келади. Ҳарқалай, инсоф деганни нима билан ўлчаган маъқул?. Менимча, инсоф – иймоннинг амалдаги кўринишидир. Бошқачароқ қилиб айтадиган бўлсак, иймон – қонун, инсоф эса унинг ижроси! Инсон боласи ўз манфаатига мос келиш-келмаслигидан қатъи назар, бажариш лозим бўлган эзгу амалларни бажарса, ўз манфаатига мос келиш-келмаслигидан қатъи назар, қилиш мумкин бўлмаган ишлардан ўзини тийса, инсофли бўлади.

Бултур қиш чилласида тобим қочиб қолди. Иситма кўтарилиб кетди. Шифохонага ётай десам, иш тиғиз. Дўхтирлар ҳар саккиз соатда укол қилишни буюрган. Кундузи-ку, майли. Поликлиникага бориб эмлатаман. Кечасининг иши қийин... Маҳалламиздаги ҳамшира аёл ҳар кеча соат ўн иккида, эрталаб соат саккизда уйга келиб укол қилди. Олти кун... Худога шукур, дард чекинди. Охирги уколни қилганда, ийманиброқ қўлига пул тутқаздим. – Минг раҳмат, сизга. Узр, «қўл ҳақи» деган гап бор... Ҳамшира кўзимга таънали қаради: – Шунақа десангиз, хонадонингизга бошқа қадам босмайман. Биз қўшнимиз-ку, домла, маҳалладошмиз... ...Шаҳар чеккароғидан машинамга бензин қуйган эдим. Ишонсангиз, машина жонивор тўхтаган жойида мотори ўчиб қолаверди. Уйга минг машаққат билан етиб олдим. Яхшиям, «машинанинг бензобакидан кириб, глушителидан чиқиб кетадиган» танишим бор. Моторни очмасданоқ касалини топди. – Нима бало, бензин қуйдингизми, дизтопливами? Хусусий бензоколонка очган бошқа бир танишимга шу воқеани айтиб ҳасрат қилсам, койинди. – Жа ошириб юборибди-да, ноинсоф! Мен унақа қилмайман. Тўғри, юз прасан тоза бензин қуяман, демайман. Бунақаси отлиққаям йўқ. Жиндай «эконом» қилиб қолиш, деган гап биздаям бор. Аммо лекин бир хилларга ўхшаб ҳар канистирдан икки-уч литрлаб «уриб» қолмайман. Атиги бир литр. Хўш, нима қилай бўлмаса! Бири келади текшириб. Бири келади пишқириб! Ҳар куни йигирма литр бензинни «такса» қилиб бўйнимга илиб қўйганлар бор. ...Соҳибқирон Амир Темур замонидан бери бизнинг кунларгача довруғи достон бўлиб келаётган тошкентлик машҳур моштабиблар сулоласининг вакили Абдужаббор ҳожи Моштабиб ўзининг хотиралар китобида болалик чоғида бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилади. Иккинчи жаҳон урушининг қишли-қировли кунларидан бирида табибнинг эшиги тақиллаб, ҳарбий кийимдаги одам Абдужабборнинг бобоси Муҳаммад Иброҳимни йўқлаб келади. «Отахон, мени танияпсизми?» деб сўрайди кулимсираб. Кекса табиб уни эслай олмаганини айтганда, меҳмон уруш арафасида кўпкарида йиқилиб оёғи синганини, уни табиб даволаганини ёдига солади. Шу мўътабар зот даволаган оёғи билан ярим дунёни айланиб келганини айтади. Ва ўша пайтда урушга кетиб, табибни рози қила олмагани учун узр сўрайди. Юк халтасидан аллақанча емак чиқариб, тақдим этади. Қаҳатчилик ҳаммани қақшатиб турган паллада бу – бутун бир хазина эди. Табиблар оиласи ҳадяни яқин-йироқ кишилари билан баҳам кўрадилар... Ажаб! Қаҳатчилик йилларида қачондир ўзини даволаган табиб ҳузурига сўроқлаб келган оддий аскар нега шундай қилди экан? Орадан шунча йил ўтиб кетган бўлса, табиб уни батамом унутиб юборган бўлса. Аскар тиззасигача қон кечиб, дийдаси қотиб кетган бўлса... Табибни излаб келмаслиги ҳам мумкин эди-ку! Ё унинг давлати аптекачиникидан бензоколонка очган танишимникидан кўпроқ бўлган. ...Дунёда халқ кўп, миллат кўп. Ҳар бирининг ўз урф-одатлари, ўз дунёқараши бор. Бироқ яхлит олганда бани инсоннинг ҳаммаси яккаю ёлғиз Оллоҳнинг бандаси! Шу боис уларнинг феъл-атворида, хатти-ҳаракатларида ғаройиб муштаракликлар бўлади. Устоз Озод Шарафуддинов билан бир вилоятдаги шифо масканида даволанадиган бўлдик. Мамлакатимиз ғалла мустақиллигига энди эришган, ҳамма ерга нуқул пахта тиқиштирмай, ғалла майдонлари кенгайтирилган кезлар эди. Биз даволанаётган сиҳатгоҳнинг этаги чексиз буғдойзорга туташиб кетган, айни ўрим пайти эди. Димоқни буғдой ҳиди, нон иси қитиқлайди. Белга урадиган ғаллазор шовиллаб турибди. Ҳамманинг кайфи чоғ. Деҳқонлар хурсанд! «Гектаридан фалон центрини режа бўйича топширсанг, қолгани ўзингники» деб қўйилган... Ҳар хонадон фалон тоннадан буғдой олишни мўлжаллаб турибди. Ўзи тановул қилади, ортганини сотиб тўй қилади, том солишни бошлайди... Келгуси йилда домла бетоб бўлиб қолди, сиҳатгоҳга ўзим бордим. Эски раис ошнам билан суҳбатлашсам, машқи пастроқ. – Нима, бу йил ҳосилнинг чўғи камроқми? – десам бош чайқади. – Одамлардан инсоф қочди, домла. Кўз-қулоқ бўлиб турмасанг, пайт пойлаб буғдойни ўриб кетишдан ҳам тонмайди булар!

– Энди, ака... – деди дудмал қилиб, – ўзингиздан қолар гап йўқ. Бизнинг ҳам харажатларимиз бор. Кўз тикиб турганлар бор... Эринмасдан аввалги дорихонага тағин қайтиб кирдим. Аптекачи аёлдан унинг дориси бошқаларникидан иега арзон эканини сўрадим. – Менинг авлодларим аптекачи бўлган, – деди у. – Отам ҳам, қайнотам ҳам... Раҳматли адам қаттиқ тайинлар эдилар. «Дорини одамлар муҳтожликдан олади, дорининг ҳақига хиёнат қилиб бўлмайди», деганлар... ... Одамлар пул ўлсин-а, пул ўлсин, деган гапни ярим таассуф, ярим табассум билан хитоб қилиши бежиз эмас. Баъзан пул учун шунақанги нарсаларни ўйлаб топишадики, ҳайрон қоласан! Қишда ҳадеб бозорга қатнаш ташвишидан қутулиш учун бирйўла 150 кило пиёз сотиб олдим. Бозорнинг олди пиёзи. Целлофан тўр қоп ичида ярақлаб турибди. Ҳаммаси бир текис. Ҳаммаси йирик-йирик! – Укажон, пиёзнинг ҳаммаси бир хилми? – десам, пиёзфуруш ранжиди. – Мен сизни алдайманми? Тўртта қопчиғини уйга келтириб, ағдарсам, ҳар қопчиқдан камида беш-олти килодан «болачалар» чиқди. Данакдан каттароқ, ёнғоқдан кичикроқ. Бир текис пиёз орасига шунча майдасини қандай жойлаганига ҳеч ақлим етмайди! Целлофан тўрхалтадан майдаси кўриниб туриши керак-ку? Бозорга қатнаб юрадиган қайнимга шу гапни айтсам, мазза қилиб кулди. – Бунинг отини «карнай усули» дейди! «Карнай усули» ғалати экан. Пиёзфурушлардан бири целлофан тўр халтани очиб туради. Бошқаси халта тагига йирик пиёзларни бир қатор териб чиқади. Кейин тўр қопнинг ўртасига печканинг тунука дудбуронини тик қилиб қўяди-да, сиғганича майда пиёздан «карнай» ичига тўкади. Атрофига эса йирик пиёзларни жойлаб чиқишади. Кейин тунука карнайни секин тортиб олади-да, устига тағин яхши пиёзни териб, қопнинг оғзини боғлайди. Қарабсизки, қопнинг қаёғини ағдарманг, ҳамма томонида йирик пиёз кўриниб туради. Орасида эса «болачалари». Баайни бўғоз сигирдек! Ростини айтсам, конфетнинг орасига мураббо тиқишдек ноёб «карнай усули»ни ўйлаб топган азаматга шу пайтгача нега Нобель мукофоти беришмаганига ҳайронман! ...Бўйинбоғ олмоқчи бўлиб, «супермаркет» деган кошонага кириб қолсам денг! Иккинчи қаватга кўтарилишим билан қошлари қилдеккина, кўйлакчасининг этаги тиззасидан бир қарич тепада турган қиз рўпара келди. У ёққа борсам, бу ёққа боради, бу ёққа борсам, у ёққа. Бу қизни менинг нимам бунчалик қизиқтириб қолди, деб ҳайрон бўлдиму, кейин миямга урди: бирон нарсани ўмариб кетмасин, деб кузатиб юрибди! Ниҳоят ўзим хоҳлаган бўйинбоғни топдим. Чиройли, ялтироқ қутичада. Нархини сўраган эдим, бояги қиз табассум ҳадя этди. – Ўн саккиз минг сўм! Ҳайрон бўлдим. – Нима, бунинг ичида бўйин ҳам борми? Қиз қилдек қошини чимирди. – Тушунмадим. – Бўйинбоғнинг ичида одамнинг бўйни ҳам борми? – дедим тушунтириб. – Галстук деганиям ўн саккиз минг турадими? – Сиз «супермаркет»да юрибсиз, амаки! – деди у. – Арзон матах оладиган одам «барахолкага» боради. «Жиянчам» тўғри айтган экан! Оддий магазиндан худди ўшанақа ялтироқ қутичадаги, худди ўшанақа галстукни беш мингга олдим. Қизга ичимда раҳмат айтдим, аммо бир оз ўйлаб туриб ўзимни ёмон кўриб кетдим., Аслида, шу бўйинбоғ деган дардисарни «супермаркет»дан ўн саккиз мингга ола қолсам бўлар экан. Қийин ўша «супермаркет»дагиларга! «Жиянчам» қилдек қошига оро бериш учун кун ора сартарошхонага кириши керакми? Кўйлак тиктириши учун ҳафтада бир «Модалар уйи»га қатнаши керакми? Шунча пулни қаердан олсин? Албатта, ўзининг «босс»идан олади-да! «Босс» кимдан олади? Сиз билан менга ўхшаган харидордан-да! Ҳалиям инсофи бор экан! Бўйинбоғни эллик минг сўм деса, нима қилардим? Албатта, «бозор иқтисоди»нинг ўз қонун-қоидалари бор. «Чидаганга чиқарган». Ҳар ким ўз молини ўзи баҳолайди. Эҳтимол ота-боболаримиз «бозор – шайтоннинг айвони» деганда шуни назарда тутгандир... Шунақа-ку, «бозор иқтисоди»нинг шафқатсиз қонунларига бўйсунмайдиган, бўйсунишни хоҳламайдиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Одамнинг инсоф доираси шунақа паллада синовдан ўтади.