uz
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Rost24 | Расмий канал analitikasi

Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 39 669 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 6 512-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 933-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 39 669 obunachiga ega bo‘ldi.

25 Sentabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 2 286 ga, so‘nggi 24 soatda esa -93 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 15.16% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 11.36% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 6 018 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 4 512 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 37 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 26 Sentabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

39 669
Obunachilar
-9324 soatlar
+4167 kun
+2 28630 kun
Postlar arxiv
⚡️ Бола зўрлангандан кейин эмас, тизим жиноятдан олдин ишлаши керак Қаттиқ қамоқ жазоси — содир этилган жиноят учун жавобгарл
⚡️ Бола зўрлангандан кейин эмас, тизим жиноятдан олдин ишлаши керак Қаттиқ қамоқ жазоси — содир этилган жиноят учун жавобгарлик. Реестр — шахс озодликка чиққанидан кейин хавфни бошқариш воситаси. Болалар билан ишлайдиган ходимларни текшириш — профилактика. Психологик ва психиатрик баҳолаш — муайян хавф омилларини аниқлаш механизми. Боланинг шикоятини эшитиш ва зудлик билан чора кўриш тизими эса жиноят давом этиб кетишининг олдини олиши мумкин.
Масалан, болалар боғчаси, мактаб, оромгоҳ, спорт тўгараги, интернат ва бошқа болалар муассасаларига ишга кираётган шахслар қандай текширилади? Болаларга қарши жинсий жиноят учун судланган шахс кейинчалик яна болалар билан боғлиқ соҳада ишлай оладими? У озодликка чиққанидан кейин хавф даражаси ким томонидан баҳоланади? Қайта жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган шахс устидан қандай назорат ўрнатилади? Ота-она ёки муассаса раҳбари бундай шахс ҳақида маълумот олиш имконига эгами?
Бу саволларга аниқ ва ишлайдиган жавоб бўлмаса, жазо муддатини оширишнинг ўзи профилактика тизимидаги бўшлиқларни тўлдирмайди. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2620 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

Муҳаммад Алийнинг самимий мурожаати Президентгача етиб борди — Шавкат Мирзиёев болакайга мактуб ва совғалар юборди Президент
+6
Муҳаммад Алийнинг самимий мурожаати Президентгача етиб борди — Шавкат Мирзиёев болакайга мактуб ва совғалар юборди Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида Муҳаммад Алий исмли болакайнинг Президент билан учрашиш истагини билдирган самимий видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Кўпчиликнинг меҳрини қозонган ушбу видео Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. Давлат раҳбари болакайнинг видеомурожаатини кўриб, унга миннатдорлик мактуби ва совғалар йўллади.
“Сен ҳам улғайганингда аждодларимизга муносиб, эл-юртига фойдаси тегадиган инсон бўлишингни истайман”, — дейилади Президентнинг Муҳаммад Алийга йўллаган мактубида.
Бугун ушбу мактуб ва совғалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Муҳаммад Алийга тантанали равишда топширилди. Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Президентнинг мактубини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Муҳаммад Алийнинг ота-онаси ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига ҳам Президент совғалари топширилди. Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапарова эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Муҳаммад Алийнинг болаларча самимий орзуси Президентгача етиб борди ва жавобсиз қолмади. Давлат раҳбаридан келган мактуб ва совғалар эса болакай учун бир умр унутилмайдиган воқеага айланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

5 ёшли қизнинг зўрланиши ортидан боғчаларда ходимларни текшириш бошланди Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги давлат боғчасида 5 яшар қиз омбор мудири томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу воқеа ортидан Ишчи гуруҳ тузилиб, боғчаларда ходимларни текшириш бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, юз берган кўнгилсиз ҳолатни атрофлича ўрганиш, масъулларнинг хизмат вазифасига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилган. Воқеага алоқадор ҳамда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган тизимдаги барча ходимлар ва мансабдор шахсларга нисбатан тегишли ташкилотлар ваколати доирасида зарур чоралар кўрилиши, айбдорлар жазоланиши таъминланади. Таълим ташкилотининг воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, бу каби салбий ҳолатлар бошқа боғчаларда ҳам такрорланмаслиги учун вазирликнинг махсус Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳозирда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда ва барча зарур чоралар кўрилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ўзбекистон четдан энг кўп машина ва транспорт воситаларини олиб кирмоқда Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–июль ойларида хориж
⚡️Ўзбекистон четдан энг кўп машина ва транспорт воситаларини олиб кирмоқда Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–июль ойларида хориждан 29,6 млрд долларлик товар ва хизматлар импорт қилди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ошган. Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ҳиссасига тўғри келган — 9,7 млрд доллар. Бу йўналишда импорт ҳажми бир йилда 20 фоизга кўпайган. Шунингдек, импорт таркибида: 🔹 Саноат товарлари — 4,4 млрд доллар (+10,1%); 🔹 Хизматлар — 3,6 млрд доллар (+13,3%); 🔹 Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 3,6 млрд доллар (+15,6%); 🔹 Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,3 млрд доллар (+41,9%); 🔹 Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 2,5 млрд доллар (+10,7%); 🔹 Турли хил тайёр буюмлар — 1 млрд доллар (+14%); 🔹 Ноозиқ-овқат хомашёси — 909,8 млн доллар (+14,1%); 🔹 Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ва мумлар — 363 млн доллар (+25,3%); 🔹 Ичимликлар ва тамаки — 222,2 млн доллар (+15,3%). Энг юқори ўсиш эса озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортида қайд этилган — 41,9 фоиз. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

💎#Рост_ҳикматлар ✅ Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Эн
💎#Рост_ҳикматлар ✅ Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Энди эса фақат гапиришмоқда. ✍️Умар ибн Ҳорис 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor

⚡️Қибрайда 95 килога яқин «гашиш» яширилган қоплар аниқланди Тошкент вилояти Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 95 килога яқин «гашиш» гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди. Божхона қўмитаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида даладаги дарахтлар орасидан 4 та хўжалик қопи яширилган ҳолда топилган. Қоплар ичида жами 109 та ўрам бўлган. Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, ўрамлардаги модда салкам 95 килограмм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланган. Шундан сўнг наркотик моддаларни олиб кетиш учун келадиган шахсларни аниқлаш мақсадида ҳудуд бир неча кун давомида кузатувга олинган. 8 кун ўтиб, гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиш учун келган икки нафар фуқаро қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Наманганда болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди Наманган вилояти Учқўрғон туманида вояга е
⚡️Наманганда болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди Наманган вилояти Учқўрғон туманида вояга етмаган болага нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шу куни жиноят содир этишда гумонланаётган К.М. процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан вояга етмаган жабрланувчига психологик, тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Боланинг ўзи ва унинг оиласига кўмак бериш ишлари давом этмоқда. Болалар омбудсмани ҳам иш юритувида жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини кузатиб бормоқда. Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида вояга етмаган шахсга нисбатан номусга тегиш жинояти учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Бундай тоифадаги жиноятлар учун жазони ўташ билан боғлиқ айрим енгилликлар қўлланилмайди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдам
⚡️Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси 12 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқаронинг машина олди-сотдиси билан боғлиқ масаласини ҳал қилиш ҳамда унга банкдан 600 миллион сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Маълумотга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида прокурор ёрдамчиси талаб қилинган пулнинг 4700 долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Терговга қадар текширув жараёнида у бундан аввал ҳам худди шу фуқародан 1300 доллар олгани аниқланган. Шу тариқа, дастлабки маълумотларга кўра, у фуқародан 12 минг доллар талаб қилган ва шундан 6000 долларини олган пайтда қўлга тушган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш чораси кўрилмоқда. Воқеанинг бошқа тафсилотлари, жумладан, ваъда қилинган кредитни қайси банк орқали расмийлаштириш ва машина олди-сотдиси билан боғлиқ масалани қандай ҳал қилиш режалаштирилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Жиноят иши судга ошган собиқ вазир ўринбосари янги лавозимга тайинланди Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари,
⚡️Жиноят иши судга ошган собиқ вазир ўринбосари янги лавозимга тайинланди Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тегишли буйруқ Ички ишлар вазири томонидан имзолангани ва тайинлов ИИВ матбуот хизмати томонидан тасдиқланган. Бекмурод Абдуллаев 2021 йилдан 2025 йил ноябрига қадар ички ишлар вазирининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. У 2025 йил 3 ноябрда ушбу лавозимдан озод этилган. 2026 йил январь ойида Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаментининг собиқ раҳбари Рустам Турсуновга нисбатан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги давлат харидлари билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган. Президент раислигидаги йиғилишда давлат харидлари жараёнида 186 миллиард сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди. Абдуллаев апрель ойида давлатга етказилган зарарни қоплаганидан кейин унга нисбатан қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилгани ҳақида ҳам хабар берилган. Кейинроқ иш ёпиқ суд мажлисида кўрилаётгани айтилган. Суднинг якуний натижаси бўйича очиқ расмий маълумотлар эса ҳозирча чекланган. Шундай вазиятда собиқ юқори лавозимдаги ички ишлар амалдорининг орадан кўп ўтмай яна тизимда раҳбарлик лавозимига қайтарилиши жамоатчилик эътиборини тортиши табиий. Айниқса, унинг номи давлат маблағлари талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят ишида судланувчи сифатида тилга олинган бир пайтда янги тайинлов амалга оширилган. Айни пайтда Абдуллаевнинг айби бўйича якуний суд ҳукми очиқ манбаларда келтирилмаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Қозоғистонда 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди Қозоғистонда 25 сентябрь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Бунга Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг Каспий денгизидаги машғулоти вақтида содир бўлган фожиа сабаб бўлди. 24 сентябрь куни ҳарбий машғулотлар пайтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва кучли шамол оқибатида 17 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетган. Расмий маълумотларга кўра, улардан 12 нафари ҳалок бўлгани тасдиқланган. Уч нафар ҳарбий қутқарилган, яна икки нафарни қидириш ишлари давом этмоқда. Воқеа юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳукумат комиссияси эса ҳодиса жойидаги қидирув ва қутқарув ишларини мувофиқлаштирмоқда. Фожиа муносабати билан 25 сентябрь куни мамлакат бўйлаб давлат байроқлари туширилди ва оммавий тадбирлар чекланди. Қозоғистон аҳолиси ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига таъзия билдирмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

💎#Рост_ҳикматлар ✅ Жавоб топди ёзги саволлар, Дунё толди ўсиб, кўкариб. Боғ ичига йигит шамоллар Нафис кузни келди кўтариб.
💎#Рост_ҳикматлар ✅ Жавоб топди ёзги саволлар,  Дунё толди ўсиб, кўкариб.  Боғ ичига йигит шамоллар  Нафис кузни келди кўтариб. ✍️Усмон Азим 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor

⚡️«Анорбанк» асосчиси Қаҳрамон Олимов Интерпол қидирувига берилди «Анорбанк» асосчиси ва асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимов
+1
⚡️«Анорбанк» асосчиси Қаҳрамон Олимов Интерпол қидирувига берилди «Анорбанк» асосчиси ва асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимов Интерполнинг қидирув рўйхатига киритилди. Интерпол сайтида унга нисбатан «қизил огоҳлантириш» эълон қилинган. Сўров Олимовнинг қаердалигини аниқлаш ва ҳибсга олиш мақсадида берилган. У Ўзбекистонда сиртдан ҳибсга олингани ва одам ўғирлашда айбланаётгани хабар қилинган. Олимов «Анорбанк» акцияларининг 49,4 фоизига эгалик қилади ва банк кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг минбарида жуда муҳим масалаларга эътибор қаратди
Бугун энг қудратли давлатлар ҳам глобал муаммоларни ёлғиз ҳал қила олмайди. Таҳдидларнинг ҳеч бири давлатлар чегарасида тўхтаб қолмайди. Шу сабабли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўрни бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Энди 5 йил ишлаган бўлсангиз, фарзандингиз контрактини корхона тўлаб бериши мумкин Йиғилишда камида 1 минг нафар ишчиси бор
⚡️Энди 5 йил ишлаган бўлсангиз, фарзандингиз контрактини корхона тўлаб бериши мумкин Йиғилишда камида 1 минг нафар ишчиси бор корхоналар учун янги рағбатлантириш чоралари белгиланди. Уларда ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда ишга олиб келиш ва олиб кетиш транспорт харажатларининг 50 фоизи қопланади. Бундай корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларнинг фарзандлари контракти ҳам қоплаб берилади. Ишчилар сони 1 минг нафарга яқинлашаётган корхоналар учун ҳам грантлар ажратилади. Бу йўналишга Андижоннинг ўзига 20 млн доллар йўналтирилади. Мутасаддиларга кўп иш ўрни яратаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини бир ойда ишлаб чиқиш топширилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги мулоқот чоғида кеча бир аёл билан бўлган суҳбатни эслади:
“Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди”, — деди давлат раҳбари. Президентни яна бир жиҳат хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини таъкидлади. “Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди. Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?” — деди Шавкат Мирзиёев.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Андижонда ухлаш яхши, ҳавоси зўр, лекин ўй қийнайди. Масала кўп Андижонда - Президент Шавкат Мирзиёев 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Андижонда келаси йил 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди Президент ўсиш кўрсаткичларидан кўра, ҳар бир
⚡️Андижонда келаси йил 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди Президент ўсиш кўрсаткичларидан кўра, ҳар бир натижа одамлар ҳаёти ва оилавий даромадларига қандай таъсир қилаётгани муҳимлигини таъкидлади. Андижонда кейинги 10 йилда тадбиркорликни ривожлантириш учун республика бюджетидан 20 триллион сўм, банклар томонидан эса 90 триллион сўм маблағ йўналтирилган. 2026 йилда аҳоли фаровонлигини ошириш учун яна 6 триллион сўм ажратилди. Вилоятда саноат ва тадбиркорлик учун ажратилган 1 минг гектар ер майдони ҳисобига 7 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда камида 70 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2618 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Саида Мирзиёева БМТ минбаридан Ўзбекистоннинг позициясини баён қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳ
⚡️Саида Мирзиёева БМТ минбаридан Ўзбекистоннинг позициясини баён қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан чиқиш қилиб, бугунги мураккаб халқаро вазиятда Ўзбекистоннинг позицияси ҳақида сўзлади. Унинг таъкидлашича, дунёда зиддиятлар кучайиб, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч пасайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот йўлини танлаган. «Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз», — деди Саида Мирзиёева. Нутқда Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Саида Мирзиёева бугунги глобал муаммоларни ҳеч бир давлат якка ҳолда ҳал эта олмаслигини таъкидлаб, Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Хорватияга ишга ва Умрага юбориш ваъдаси билан фуқаролардан пул олганлар ушланди Наманган ва Фарғона вилоятларида фуқаролар
+1
⚡️Хорватияга ишга ва Умрага юбориш ваъдаси билан фуқаролардан пул олганлар ушланди Наманган ва Фарғона вилоятларида фуқароларни хорижга ишга ҳамда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул олган шахслар ушланди. Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи икки нафар фуқарони танишлари орқали Хорватияга ишга юборишини айтиб, бунинг эвазига 3600 АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Фарғона вилоятининг Бувайда туманида эса 1969 йилда туғилган шахс Умра зиёратига юбориш ваколатига эга бўлмагани ҳолда, икки нафар маҳаллий фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 2200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ҳар икки ҳолат бўйича шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube