ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Rost24 | Расмий канал

تُعد قناة Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 39 176 مشتركاً، محتلاً المرتبة 6 522 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 1 961 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 39 176 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 09 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -892، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -208، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 14.79‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 11.84‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 5 816 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 4 656 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 49.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 10 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

39 176
المشتركون
-20824 ساعات
-1007 أيام
-89230 أيام
أرشيف المشاركات
+2
Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди Ёмғирли об-ҳаво йўлларда кўриш даражасини пасайтириб, ҳаракатни мураккаблаштириши табиий. Шу боис, пойтахт кўчаларида сунъий тирбандликлар ва авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ЙПХ ходимлари айни вақтда тўлиқ кучайтирилган иш режимида хизмат ўтамоқда. Бундай шароитда барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига одатдагидан-да кўпроқ ҳушёрлик билан ёндашиш талаб этилади. Олдиндаги машина билан хавфсиз масофани сақланг ва чорраҳаларда инспекторларнинг кўрсатмаларига сўзсиз риоя қилинг. Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиб ҳаракатланишларини, ходимларни ишораларига риоя қилишларини сўраймиз, дейилади Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати хабарида. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Тошкентда 10 ойда йўл ҳақини тўламаганларга нисбатан 138 мингдан зиёд баённома тузилган Транспорт вазирлиги маълумотларига
⚡️Тошкентда 10 ойда йўл ҳақини тўламаганларга нисбатан 138 мингдан зиёд баённома тузилган Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил январь–октябрь ойларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси бўйича 138 780 та маъмурий баённома тузилган. Шундан 25 596 таси октябрь ойига тўғри келади. 1–9 ноябрь кунлари эса яна 7 757 та баённома расмийлаштирилган. Бу бир кунда ўртача 862 тани ташкил этади. Йил бошидан 9 ноябрга қадар маъмурий баённомалар сони 146 537 тага етган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ҳайдовчини «Мен кўчаман» деб ҳақорат қилган ЙПХ ходими лавозимидан четлатилди Тошкент шаҳрида ҳайдовчи билан тортишиб, уни
⚡️Ҳайдовчини «Мен кўчаман» деб ҳақорат қилган ЙПХ ходими лавозимидан четлатилди Тошкент шаҳрида ҳайдовчи билан тортишиб, уни ҳақорат қилган ЙПХ инспектори лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев маълум қилди. Ҳодиса 8 ноябрь куни соат 20:20 ларда пойтахтнинг Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган. Ҳаракат йўналиши бўйича тўғрига юриш белгиси талабини бузиб, чапга қайрилган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўхтатган. Мулоқот давомида иккинчи сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Раҳимов фуқарони ҳақорат қилиб, унга нисбатан «Мен кўчаман» деган иборани ишлатган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган ва инспектор эгаллаб турган лавозимидан четлатилган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Энди уй-жой қурилиши учун тўланган маблағлар банклардаги эскроу ҳисобварақларида сақланади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди. Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг қурилаётган уй-жойлар учун тўлаган маблағлари қурувчиларга тўғридан-тўғри ўтказилмайди, балки банкларда очиладиган эскроу ҳисобварақларида сақланади. Ушбу маблағлар қурилиш белгиланган талаблар асосида якунланиб, объект фойдаланишга топширилганидан кейингина қурувчига ўтказилади. Эскроу ҳисобварағи бу харидорнинг пулини банкда вақтинча сақлаш ва шартномада белгиланган шартлар бажарилганидан кейингина қурувчига ўтказиш тизими. Яъни фуқаро ҳали қуриб битказилмаган уй учун пул тўласа, маблағ қурувчининг қўлига дарҳол ўтмайди, балки банкда сақланади. Бу харидор маблағларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Шунингдек, қурувчилар аҳолидан маблағ жалб қилиши учун ваколатли банк билан бош битим тузиши, Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши ва лойиҳа декларациясини эълон қилиши шарт бўлади. Ҳужжатда зарур ҳолларда ваколатли банк ёки қурувчини алмаштириш, қурилишни узлуксиз молиялаштириш ҳамда фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш механизмлари ҳам назарда тутилмоқда. Президентнинг 2025 йил 27 январдаги фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан эскроу тизими ихтиёрий асосда жорий этилган, 2026 йил 1 январдан эса маблағларни фақат ушбу ҳисобварақлар орқали жалб қилиш назарда тутилган. Янги қонун лойиҳасининг қоидалари қонун кучга кирганидан кейин қурилишга рухсатнома олинган объектларга татбиқ этилиши белгиланмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий сотмоқчи бўлган икки фуқаро қўлга тушди Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда 5 килограмм 362 грамм опий моддасини сотаётган икки нафар фуқаро қўлга тушди. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда Термиз шаҳрида яшовчи, 1972 ва 1995 йилларда туғилган фуқаролар гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга сотаётган вақтда ушланган. Улардан жами беш дона ўрамда бўлган 5 килограмм 362 грамм опий мусодара қилинган. Аниқланишича, гиёҳвандлик моддаси фуқароларга қўшни Афғонистондаги наркокурьерлар томонидан етказиб берилган. Маълум қилинишича, ушланган фуқаролардан бири муқаддам ўғирлик, иккинчиси эса гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ўзбекистонда энг кўп ЙТҲ Самарқандда содир бўлмоқда Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—сентябрь ойларида 3391 та йўл-транспор
⚡️Ўзбекистонда энг кўп ЙТҲ Самарқандда содир бўлмоқда Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—сентябрь ойларида 3391 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. ЙТҲлар оқибатида жабрланганлар сони 5 581 нафарни ташкил этди. Статистикада ҳалок бўлганлар сони келтирилмаган. Ҳудудлар кесимида ЙТҲлар сони:
Самарқанд вилояти — 471 та; Тошкент вилояти — 459 та; Тошкент шаҳри — 458 та; Наманган вилояти — 342 та; Фарғона вилояти — 340 та; Андижон вилояти — 219 та; Қашқадарё вилояти — 215 та; Сурхондарё вилояти — 199 та; Жиззах вилояти — 145 та; Қорақалпоғистон Республикаси — 140 та; Хоразм вилояти — 127 та; Навоий вилояти — 117 та; Бухоро вилояти — 82 та; Сирдарё вилояти — 77 та.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ўзбекистон зиёлилари умумий мақсад йўлида бирлашмоқда Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор 10-14 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг ҳудудий йиғилишлари ўтказилади. Бу йиғилишлар “Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи” шиори остида илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва бошқа соҳалар вакилларини бирлаштиради. Мақсад – зиёлиларнинг билим ва тажрибасини юрт тараққиётига йўналтириш, жойлардаги долзарб масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқиш. Ҳудудларда билдирилган ташаббуслар умумлаштирилиб, Кенгашнинг республика йиғилишида тақдим этилади. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

💎#Рост_ҳикматлар ✅ Инсоннинг сўзи ҳикмат, назари ибрат ва сукути дарс бўлиши керак. ✍️Жалолиддин Румий 🍁Кунингиз хайрли бўл
💎#Рост_ҳикматлар ✅ Инсоннинг сўзи ҳикмат, назари ибрат ва сукути дарс бўлиши керак. ✍️Жалолиддин Румий 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor

⚡️Энди жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари
⚡️Энди жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жаримани 60 кун ичида тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобили жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин. Бу тартиб ички ишлар вазирининг 4 сентябрдаги буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, 2027 йил 7 январдан кучга киради. Янги қоидага кўра, жарима белгиланган муддатда тўланмаса, транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ЙҲХХ ходимларининг электрон тизимида автоматик акс этади. Шундан сўнг автомобиль маъмурий баённома тузилмасдан жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин. Бироқ ҳайдовчи жаримани жойида тўлиқ тўласа ва тўлов электрон тизимда тасдиқланса, автомобиль олиб кетилмайди. Шунингдек, жаримани қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида тўлаганларга 50 фоиз, 30 кун ичида тўлаганларга эса 30 фоиз чегирма берилади. Мазкур имтиёз айрим ҳолатларга татбиқ этилмайди. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️АЭС реакторларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги талаблар белгиланди Адлия вазирлиги атом электр станцияларидаги реактор
⚡️АЭС реакторларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги талаблар белгиланди Адлия вазирлиги атом электр станцияларидаги реактор қурилмаларининг ядровий хавфсизлик қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 5 ноябрда 3967-сон билан рўйхатга олинди. Янги қоидаларга кўра, АЭС қурилиши бошланишидан олдин реактор қурилмасининг хавфсизлик талаблари акс этган лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши шарт. Лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилмасдан реактор конструкцияси, техник тавсифлари ва эксплуатация шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, хавфсизлик тизимлари мунтазам синов ва текширувдан ўтказилиши, авария ҳолатларида радиоактив моддаларнинг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсирини камайтириш чоралари кўрилиши белгиланган. Реактор блокини ишга туширишда қувват босқичма-босқич оширилиб, ҳар бир босқичда синовлар ўтказилади. Ядровий хавфли ишлар эса реактор тўхтатилган ҳолатда, махсус дастур асосида амалга оширилади. Ходимлар учун авария ҳолатларига тайёргарлик машғулотлари ҳам ўтказилиши шарт. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ўзбекистонда блогерлар реклама қонунчилигини бузгани учун жазоланди Рақобат қўмитаси маълум қилишича, мамлакатда фаолият юр
⚡️Ўзбекистонда блогерлар реклама қонунчилигини бузгани учун жазоланди Рақобат қўмитаси маълум қилишича, мамлакатда фаолият юритаётган 110 нафар блогернинг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинаётган реклама материаллари ҳар куни мониторинг қилиб борилмоқда. Ўрганишлар натижасида 12 нафар блогер томонидан «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига зид рекламалар тарқатилгани маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. Эътиборлиси, назорат фақат блогерлар билан чекланиб қолмайди. Қўмита томонидан мамлакатда кенг танилган хонандалар, актёр ва актрисалар, шунингдек, спортчиларнинг ҳам рўйхати тузилган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги реклама фаолияти мунтазам кузатиб борилмоқда. Рақобат қўмитаси реклама берувчилар, уни тайёрловчилар ва тарқатувчилар, жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақирди. Қўмита қонун талабларини билмаслик ёки уларга бепарво муносабатда бўлиш жавобгарликдан озод этмаслигини алоҳида таъкидлади. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказади Президент Шавкат Мирзиёев электротехника тармоғида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқотида соҳани ривожлантириш учун мавжуд имкониятларга тўхталди. Хусусан, бу йил учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилгани, ушбу лойиҳа ҳисобидан мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилиши таъкидланди. Ҳозирда мамлакатда 47 миллион тонна мис захираси мавжуд. Давлат раҳбарининг қайд этишича, дунёда 500 минг тонна мис ишлаб чиқарадиган давлатлар саноқли. Ўзбекистондаги мис ва критик минераллар захираси, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар соҳада 20 йилга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш учун имконият яратади. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Давлат харидларида маҳсулотнинг фақат нархи эмас, сифати ва эксплуатация харажатлари ҳам ҳисобга олинади Давлат харидлари д
⚡️Давлат харидларида маҳсулотнинг фақат нархи эмас, сифати ва эксплуатация харажатлари ҳам ҳисобга олинади Давлат харидлари доирасида Ўзбекистонда ҳар йили 10 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари сотиб олинади. Илгари тадбиркорлар давлат корхоналарининг буюртмаларини тўрт-бешта алоҳида платформа орқали кузатиб боришга мажбур эди. Эндиликда эса барча давлат буюртмаларини ягона платформада акс эттириш тизими жорий қилинди. Шунингдек, 1 январдан бошлаб давлат харидлари бўйича уч йиллик режаларни олдиндан эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тадбиркорларга бозордаги талабни олдиндан баҳолаш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги ускуналар харид қилиш ва инвесторларни жалб этиш имконини беради. Давлат харидларида маҳсулотни фақат энг арзон нархига қараб танлаш амалиёти ҳам қайта кўриб чиқилади. Сабаби, арзон импорт маҳсулотларидан фойдаланиш жараёнидаги харажатлар маҳаллий маҳсулотларга нисбатан юқори бўлиши мумкин. Масалан, назорат хариди доирасида ўрганилган иккита 40 киловаттли трансформатордан импорт маҳсулоти маҳаллий ишлаб чиқарилган трансформаторга нисбатан 400 минг сўм арзон бўлган. Бироқ унинг электр энергияси сарфи 10 фоизга, фойдаланиш давридаги таъмирлаш харажатлари эса тўрт баробарга юқорилиги аниқланган. Шу муносабат билан давлат харидларида маҳсулотнинг бутун хизмат муддати давомидаги харажатларини баҳолаш — «Life Cost» ёндашуви жорий этилади. Бунда маҳсулотнинг харид нархи билан бирга электр энергияси сарфи, таъмирлаш, сервис ва фойдаланиш харажатлари ҳам ҳисобга олинади. 📱ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ўзбекистонда маҳаллий банкоматлар ишлаб чиқарилиши мумкин Банкоматларга бўлган талаб ортиб бораётгани сабабли, уларни мамла
⚡️Ўзбекистонда маҳаллий банкоматлар ишлаб чиқарилиши мумкин Банкоматларга бўлган талаб ортиб бораётгани сабабли, уларни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Маълум қилинишича, 2025 йилда мамлакатга 9 мингта банкомат олиб келинган ва бунинг учун 50 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Савдо ва кўнгилочар марказлар, янги турар жой массивлари кўпайиши билан банкоматларга эҳтиёж янада ортиши кутилмоқда. Шу муносабат билан давлат раҳбари мутасаддиларга банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, зарур технология ва инвесторларни жалб этиш орқали уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифасини топширди. Шунингдек, Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольга, Жиззахда электромобиллар учун инвертор ва қувватлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлари, Қорақалпоғистонда эса серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимларини ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. 📱ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Ўзбекистон электротехника экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакилл
⚡️Ўзбекистон электротехника экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотда соҳани ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади. Йиғилишда электротехника маҳсулотлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш имконияти мавжудлиги қайд этилди. Бунинг учун Андижонда офис техникаси ва тайёр кабел тўпламлари, Тошкент шаҳрида серверлар, интерактив панеллар ва сенсорли датчиклар, Қашқадарёда эса телевизорлар учун электрон платалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди. Шунингдек, мамлакатда саноат роботлари, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсад қилинган. Жумладан, Оҳангарон технопаркида микропроцессор модуллари ишлаб чиқарилмоқда, Тошкент шаҳрида эса кореялик ҳамкорлар билан роботлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланган. Бу йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Нурафшон шаҳрида «Келажак технологиялари маркази» ташкил этилади. Ушбу марказ корхоналарига IT-парк резидентлари билан бир хил имтиёзлар берилади. Роботлар, электроника ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ҳамда бутловчи қисмлар импорт божидан озод этилади. Бундан ташқари, илмий тадқиқотлар ва саноат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида «Янги саноат» миллий платформаси ишлаб чиқилади. У орқали тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини саноат корхоналари билан боғлаш кўзда тутилган. Ҳар бир ҳудудда 1 майга қадар биттадан тадқиқот ва ишланмалар маркази ёки технопаркни янги саноат йўналишларига мослаштириш, маҳсулотларни синовдан ўтказиш майдончаларини ташкил этиш вазифаси ҳам белгиланди. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Эркинжон Турдимов беш нафар ректор ишдан олингани ҳақидаги хабарларни рад этди Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов о
⚡️Эркинжон Турдимов беш нафар ректор ишдан олингани ҳақидаги хабарларни рад этди Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим муассасаларидаги беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақида тарқалган хабарларни инкор қилди. Унинг таъкидлашича, 6 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда бирорта ҳам ректор ишдан бўшатилмаган, тўрт нафар раҳбарга эса, жиддий огоҳлантириш берилган. Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситалари ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Баҳодир Ҳолиқовни қўшиб ҳисоблаганда, беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бу хабарлар айрим ОТМларда талабалардан «Хавфсиз талаба» мобил иловасини ўрнатиш талаб қилингани билан боғлиқ вазият ортидан пайдо бўлган. Вазирликнинг 6 ноябрдаги расмий ахборотида эса, бир қатор олий таълим муассасаларидаги мансабдор шахсларнинг лавозимга лойиқлигини ўрганиш ва натижаси бўйича хулоса киритиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилиши белгилангани маълум қилинган. «Аввало, мен ҳали бешта ректор эмас, биттасини ҳам ишдан олмадим. Йиғилишда бешта эмас, тўртта ректорни қаттиқ огоҳлантирдим. Вазирликда махсус ишчи гуруҳ тузилди. Бу масала билан ана шу катта ва нуфузли гуруҳ шуғулланади. Қайси ректор қолиш-қолмаслиги ишчи гуруҳнинг ҳаққоний хулосаси асосида бўлади», деган Эркинжон Турдимов. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиафоруми бошланди Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиафоруми ўз
Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиафоруми бошланди Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда III Ўзбекистон – Россия медиафоруми ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, анъанавий қадриятларни тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳамда замонавий медиа маконидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ҳокимияти органлари, етакчи оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Форум доирасида рақамли трансформация шароитида икки мамлакат медиа ташкилотлари олдида турган вазифалар, ахборот соҳасидаги янги имкониятлар ва ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади. Бугунги ялпи мажлис эса Ўзбекистон ва Россиянинг медиа, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги стратегик шериклигига бағишланади. Шунингдек, ҳужжатли ва бадиий фильмларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш, турли мавзуларда қўшма махсус медиа лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинади. Медиафорум доирасида кибермаконда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва болаларни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган семинар ҳам ўтказилади. Интернетда тарқалаётган ёлғон ахборотлар, шунингдек, генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентнинг ҳаққонийлигини текшириш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Россия вакиллари ўртасида қатор икки томонлама музокаралар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

⚡️Фарғонада 105 нафар бола заҳарланган боғча иши бўйича айбдорлар қамоққа олинди Фарғона вилоятида давлат мактабгача таълим т
⚡️Фарғонада 105 нафар бола заҳарланган боғча иши бўйича айбдорлар қамоққа олинди Фарғона вилоятида давлат мактабгача таълим ташкилотларида 105 нафар боланинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича суд ҳукми ўзгартирилди. Овқат етказиб бериш билан шуғулланган «Garden Catering Trade» МЧЖ мансабдорларига нисбатан тайинланган жазо оғирлаштирилди. Фарғона вилояти судининг кассация инстанцияси қарорига кўра, корхона раҳбари 4 йилга, технологи эса 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Ҳар икки маҳкум суд залида қамоққа олинди. Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Фурқат туман суди ушбу шахсларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаган ва уларни суд залидан озод қилган эди. Кассация инстанцияси эса, мазкур ҳукмни ўзгартириб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллади. 📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

💎#Рост_ҳикматлар ✅ Агар қийналаётган бўлсанг, демак тоққа чиқиб боряпсан. Мабодо, ҳаммаси осон кечаётган бўлса, унда пастга
💎#Рост_ҳикматлар ✅ Агар қийналаётган бўлсанг, демак тоққа чиқиб боряпсан. Мабодо, ҳаммаси осон кечаётган бўлса, унда пастга қулаяпсан. ✍️Генри Форд 🍁Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor