Rost24 | Расмий канал
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +998900472378 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Ko'proq ko'rsatish53 275
Obunachilar
-3724 soatlar
+1 2187 kunlar
+51830 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Photo unavailableShow in Telegram
Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га нисбатан иш қўзғатди
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси ишлатган электр энергия учун 115 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари”га нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
"Sport" телеканали нега "Евро-2024" трансляциясини сотиб олмади?
Спорт бўйича махсус телеканали бор Ўзбекистон аҳолиси футболни кўнгилочар телеканалда томоша қилишмоқда.
Спорт мусобақаларини ёритиш ва трансляция қилиш учун давлат томонидан миллиардлаб сармояга очилган махсус спорт телеканалимиз бўла туриб, чемпионатни айнан хусусий кўнгилочар телеканалда кузаётганимиз жуда ажабланарли.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1879
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта ташкилот бўлади — Президент
Қувада Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.
"Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.
Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади", — деди Президент.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
Тест имтиҳонлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билимни баҳолаш агентлиги 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди.
РЎЙХАТ
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
00:27
Video unavailableShow in Telegram
Президент кортежи режадан ташқари томон йўналтирилди
Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида кеча Президент кортежи режадан ташқари аҳоли турар жой массивлари томон бурилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
IMG_7108.MOV9.79 MB
Янгиҳаёт туманидаги ёнғин бўйича Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди
Бугун Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ФВБнинг Rost24.uz`га берган маълумотига кўра, ушбу ёнғин соат 11:52 да бошланган.
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, «Олчазор» МФЙ 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Ёнғин 14:15 да тўлиқ бартараф этилган.
Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, ёнғин сабаби, моддий ва экологик зарар миқдори аниқланаётган экан.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон илк бор Глобал гендер тафовути индексига киритилди
Global Gender Gap Index`нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 146 мамлакат орасида 0.681 балл билан 108 ўриндан жой олган.
Гендер тафовут индекси тўртта асосий тоифа –соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод ва сиёсат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги тафовутни ўрганиб, мамлакатдаги гендер тенглик ҳолатини баҳолайди.
Ўзбекистон таълим даражаси индикатори бўйича 0.990 балл билан яхши натижа қайд этди. 2024 йилда гендер тафовути энг кичик бўлган давлат Исландия 0.935 балл билан мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эришган.
Гендер тафовутлари энг юқори бўлган мамлакатлар орасида Яман (0.568) ва Покистон (0.570) устунлик қилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.